ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3810 Центральный банк Республики Узбекистан 18/06/2019 22/06/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-3810

Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 июлдаги ПФ-5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банки раиси                                                               М.Б. Нурмуратов

           

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил ___ ________даги

____/____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатлар рўйхати

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги 7/3-сон “Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2883, 2017 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 15 май, 19-сон, 351-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/11-сон “Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2883-1, 2017 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 4 декабрь, 48-сон, 1186-модда).

Умумий таклифлар

134