ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3790 Хокимият Бухарской области 07/06/2019 22/06/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Бухоро вилояти Пешкў туманида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3790

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҚАРОРИ

 

Бухоро вилояти Пешкў туманида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Бухоро вилоятида республикада қазиб олинадиган пардозбоп  қоплама тошлар хом-ашёсининг – 26,6 фоизи, мармарнинг – 46,3 фоизи ва гранитнинг – 13,6 фоизи ва катта ҳажмда қум-шағалар алашмаси заҳиралари ҳамда ягона графит кони ва бўёқ хом-ашёси (охра) конлари мавжудлигини инобатга олган ҳолда вилоятнинг Пешкў тумани саноат салоҳиятини ошириш, қурилиш саноатини янада ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳолининг, хусусан, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, даромадлари ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро вилояти Пешкў туманининг Жонгелди массивида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерлари - саноат зонасини (бундан кейин  - Пешкў қурилиш материаллари кластерлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Норуда фойдали қазилмалар хом-ашёларини кластерлар усулида чуқур қайта ишлашни йўлга қўйган ҳолда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилсин:

цемент ҳом ашёсини, оҳактош, гипс ва бошқа хом-ашёларни қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, юқори маркали цемент ишлаб чиқариш ва цементни қайта ишлаш орқали қуруқ қурилиш қоришмалари, замонавий темир-бетон маҳсулотлари ҳамда янги турдаги қурилиш материаллари, шу жумладан газобетон каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

мармар ва гранит конларини ўзлаштириш, замонавий пардозбоп қоплама тошлар ишлаб чиқариш, шу жумладан плитка, мозаикалар, мармар ва гранитдан плиталар ишлаб чиқариш;

графит конини тўлиқ ўрганиш, уни саноат усулида қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, графит электрод, тез зарядланувчи аккумуляторлар учун графит таёқчалар (стержин) ва замонавий электро-техника саноати учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

минерал бўёқлар хом-ашёси – охрани қазиб олишни ташкил этиш, ундан тайёр махсулотлар, бўёқлар, минерал тўлдиргичлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

қум-шағал аралашмаси конларни ўзлаштириш, саралаш ва майдалаш қувватларини барпо этиш ҳамда инерт материаллар (қум, шағал) дан тайёр темир-бетон маҳсулотлари, асфальт ва йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

  1. Пешкў қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан “Йўл харита”си 1 – иловага ҳамда Пешкў тумани ҳудудида қурилиш кластерларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия (бундан кейин – комиссия) таркиби 2 – иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Қуйидагилар Комиссиянинг (Э.Ғаниев) асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) Пешкў туманининг Жонгелди массивида ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш имкониятларини ўрганиш ва мавжуд бўлган ҳар бир қурилиш материаллари хом-ашёларини чуқур қайта ишлаш лойиҳалари бўйича алоҳида худудларни белгилаш.

Бунда, аниқланган ва белгиланган ишлаб чиқариш ҳудудларидан инфратузилма объектларигача бўлган масофа,  шунингдек, Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларига энг кам харажатлар билан уланишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим.

б) Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилиш учун:

мавжуд саноат усулида ўзлаштириш имконияти бўлган норуда фойдали қазилмаларни чуқур қайта ишлаш, тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этувчи инвестиция лойиҳалари ҳамда истиқболли участкаларда геологик ўрганиш ишлари олиб бориш бўйича инвесторларга таклифлар тайёрлаш;

инвестиция таклифларини инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга етказиш, хорижий давлатларда ўтказиладиган форумларда масъул шахслар иштирокини таъминлаш;

қизиқиш билдирган инвесторлар билан музокаралар ўтказиш ва ўрнатилган тартибда қазилма конлардан фойдаланиш учун лицензиялар олишга кўмаклашиш;

талабгорлар юқори бўлган хом-ашёларни қайта ишлаш лойиҳалари бўйича инвесторлар ўртасида танлов ўтказиш, салоҳиятли инвесторларни аниқлашга кўмаклашиш ишларини ташкил этиш.

в) Аниқлаб олинган ҳудудлар учун инфратузилма тармоқларини қуриш  лойиҳаларини аниқлаб олиш, смета хужжатларини тайёрлаш ҳамда Инвестиция дастурларига киритилишини таъминлаш ва мазкур лойиҳаларни амалга оширилишини ташкил этиш.

г) Амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ҳамда хорижий давлатлар молия ташкилотлари кредитлари ва грантларини жалб этиш.

Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторлар фаолиятини бошлашга кўмаклашиш ишларини ташкил этиш.

г) мазкур қарор билан тасдиқланган “Йўл харита”сида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича масъул ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу тадбирларнинг сифатли ва ўз муддатларида бажарилишини ташкил этиш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бухоро ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларини белгилаган ҳолда ер майдонлари чегаралари бўйича таклифларни тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Комиссияга киритсин.

Бухоро вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда Пешкў тумани ҳудудида қурилиш кластерларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия баёни билан қабул қилинган қарор асосида Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларини белгилаган ҳолда ер майдонлари чегараларини тасдиқлаш бўйича тегишли қарорини қабул қилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан тайёрланган:

вилоят ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясини Пешкў қурилиш материаллари кластерлари бош режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб;

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖни Пешкў қурилиш материаллари кластерлари бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

  1. Бухоро вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси ва "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ билан биргаликда уч ой муддатда Пешкў қурилиш материаллари кластерларининг бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқилишини ҳамда Бухоро вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

3 – иловага кўра қайд этилган норуда конлари бўйича хом-ашёларни қазиб олиш, чуқур қайта ишлаш, замонавий деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар учун инвестиция лойиҳаси таклифларини ишлаб чиқиш;

4 – иловага кўра истиқболли участкалар бўйича геологик қидирув ишларини амалга ошириш юзасидан инвесторларга тегишли таклифлар тайёрлаш ишларини якунлаш топширилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бухоро вилояти хокимлиги:

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчилари ва ваколатхоналари билан биргаликда инвестиция лойиҳалари ва истиқболли участкаларда геологик қидирув ишларини амалга ошириш таклифларини хорижий йирик инвесторларга етказилишини таъминлаш, қурилиш материаллари соҳасида чет давлатларда ўтказиладиган форумларда тақдимот ўтказилишини таъминлаш;

инвестиция лойиҳалар ва истиқболли участкаларда геологик қидирув ишларни амалга ошириш таклифлари ҳамда Пешкў қурилиш материаллари кластерлари имкониятлари махаллий ва хорижий инвесторлар етказиш ва тақдимотлар ўтказиш учун жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Бухоро шаҳрида йирик Инвестиция форумини ўтказиш вазифалари юклатилсин.

  1. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари иштирокчиларига инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
    25 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3356-сонли
    қарори билан ташкил этилган Бухоро вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.
  2. Тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан хорижий инвесторларга ер майдонларини ажратиб беришнинг асосий шартлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ташкил этиладиган корхонада замонавий, ресурсларни, шу жумладан энергияни тежовчи ҳамда атроф муҳитга минимал зарар етказувчи ускуналардан фойдаланиш;

фойдали қазилма бойликларини чуқур қайта ишлаш ҳисобига замонавий турдаги қурилиш материаллар ҳамда бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг иккинчи йилдан бошлаб камида
30 фоизини экспортга йўналтириш;

ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиладиган ишчи хизматчиларнинг камида 80 фоизини маҳаллий меҳнат ресурсларидан фойдаланган ҳолда ёллаш.

  1. Бухоро вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши:

Икки ой муддатда Бухоро вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат унитар корхонаси шаклида ягона Пешкў қурилиш материаллари кластерлари дирекциясини ташкил этсин.

  1. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари дирекцияси қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноат зонанинг бутун фаолият кўрсатиши даврида асосий фаолият тури бўйича солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4853-сон Фармонининг 3, 4 ва 5-бандларига асосан эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига берилган божхона тўловлари, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни Пешкў қурилиш материаллари кластерлари қатнашчиларига тадбиқ этиш бўйича таклифи мақуллансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, “Миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Пешкў қурилиш материаллари кластерлари дирекцияси билан биргаликда Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларини, шунингдек, унинг иштирокчилари ер  майдонларини ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминласин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2020 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури параметрларини шакллантиришда Пешкў қурилиш материаллари кластерларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаси асосида транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
  5. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:

ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган турлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш;

лойиҳаларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;

тадбиркорлик субъектларига қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестициявий лойиҳаларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш чоралини кўрсин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисидаги ҳар чорак якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси, Корея Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Чехия Республикаси, Исроил давлати, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикасидаги элчихоналар ҳамда республиканинг хорижий давлатлардаги бошқа дипломатик ваколатхоналари зиммасига замонавий энергия тежовчи қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторлар, шунингдек, хорижий кредит линияларини жалб этишга кўмаклашиш;

Бухоро вилояти ҳокимлигининг буюртмаларига биноан Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида яратиладиган замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни ташкил этиш бўйича ишга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштириш мажбурияти юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлигининг буюртмаларига биноан жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатлари узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлигининг буюртмаларига биноан хорижий мутахассисларни жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ў.И.Барноев зиммасига юклатилсин.

 

 

     Ўзбекистон Республикасининг

     Бош вазири                                                                                               А.Арипов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
 2019йил“__” ____ даги
“___”-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Бухоро вилояти Пешкў туманида қурилиш материаллари кластерлари- саноат зонасини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар “Йўл харита”си

 

Чора-тадбирлар мазмуни

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочи

I. Ташкилий чора-тадбирлар

  1.  

Пешкў туманида қурилиш материаллари кластерлари саноат ҳудудларини аниқлаш.

1. Пешкў туманининг Жонгелди массивида:

цемент ҳом ашёсини, охактош, гипс ва бошқа хом-ашёларни қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, юқори маркали цемент ишлаб чиқариш ундан янги турдаги қурилиш материаллари, шу жумладан газобетон каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

мармар ва гранит конларини ўзлаштириш, замонавий пардозбоп қоплама тошлар ишлаб чиқариш, шу жумладан плитка, мозаикалар, мармар ва гранитдан плиталар ишлаб чиқариш;

графит конини тўлиқ ўрганиш, уни саноат усулида қазиб олиш, уни чуқур қайта ишлаш, графит электрод, тез зарядланувчи аккумуляторлар учун графит таёкчалар (стержин) ишлаб чиқариш;

минерал бўёқлар хом-ашёси– охрани қазиб олишни ташкил этиш, ундан тайёр маҳсулотлар, шу бўёқлар, минерал тўлдиргичлар ишлаб чиқариш;

қум-шағал аралашмаси конларни ўзлаштириш, саралаш ва майдалаш қувватларини барпо этиш, ҳамда инерт материаллар (қум, шағал)дан тайёр темир-бетон маҳсулотлар, асфальт ва йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришини ташкил этиш имконияти мавжуд ҳудудларни аниқлаш.

 

2. Аниқланган ишлаб чиқариш ҳудудларидан инфратузилма объектларигача  бўлган масофа, уларни улашда кам харажат қилинадиган худудларни белгилаб олиш;

3. Ўрганишлар натижасида Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудлари ер участкалари чегараларини бўйича таклифларни комиссия муҳокамси киритиш;

4. Комиссия қарори билан Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудлари ер участкалари чегараларини белгилаш;

5. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларини белгилаган ҳолда ер участкалари чегараларини тасдиқлаш бўйича Бухоро вилояти ҳокими қарорини қабул қилиш.

2019 йил май-июнь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2019 йил июль

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Салимов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов),

 “Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Давлат геология қўмитаси (Исламов)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия (Ғаниев),

Ер ресурслари, геодоезия, картография ва давлат кадастри (Абдуллаев),

Қурилиш вазирлиги (Зокиров)

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Солиев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), «ҲЭТ» АЖ (Мустафоев), «МЭТ» АЖ (Исоқулов), «Ўзтрансгаз» АЖ (Эшмуродов),

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (Ҳосилов),“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев)

  1.  

Пешкў туманида қурилиш материаллари кластерлари- саноат зонаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш.

Қурилиш материаллари кластерлари - саноат зонаси дирекциясини ташкил этиш, шунингдек, дирекциянинг штат бирлиги, молиялаштириш манбаи, жойлаштириш манзилини аниқлаш, низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда унинг устав фондини шакллантириш.

2019 йил август

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев),

Молия вазирлиги (Турсунов)

  1.  

Пешкў қурилиш материаллари кластерлари бош режасини йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларини барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

1. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари бош режасини ҳамда шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари қуриш ҳамда реконструкцияси қилиш бўйича буюртма бериш.

 

 

 

2. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари бош режасини ҳамда шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

3. Ишлаб чиқилган Пешкў қурилиш материаллари кластерлари бош режасини ҳамда шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаларини комиссия йиғилиши муҳокамасига киритиш ва тасдиқлаш.

2019 йил август

 

 

 

 

 

2019 йил август-сентябрь

Пешкў туманида қурилиш индустрияси кластерлари дирекцияси,
Бухоро вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясини

 

Комиссия (Ғаниев),

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Солиев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), «ҲЭТ» АЖ (Мустафоев), «Ўзбекистон МЭТ» АЖ (Исоқулов), «Ўзтрансгаз» АЖ (Эшмуродов),

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (Ҳосилов),“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев)

  1.  

Инвестиция лойиҳаларни жойлаштириш, лойиҳаларган ажаратиладиган ер майдонлари, мавжуд конлар ва истиқболли участкалар бўйича маълумотлар тайёрлаш.

1. Тасдиқланган бош режага асосан Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида охактош, гипс ва бошқа хом-ашёлардан цемент ишлаб чиқариш, табиий пардозбоп тошлари қазиб олиш ва қайта ишлаш, графит конини тўлиқ ўрганиш, уни саноат усулида қазиб олиш, уни чуқур қайта ишлаш ва инерт материаллари (қум, шағал) конларини ўзлаштириш бўйича, ҳамда тайёр қурилиш материааллари ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириш.

2. Лойиҳалар бўйича инвестиция таклифларни ишлаб чиқиш учун ажратиладиган ер майдонлари бўйича хариталар ва тўлиқ маълумотларни шакллантириш.

3. Хом-ашё заҳиралари бўйича мавжуд саноат усулида ўзлаштириш имконияти бўлган норуда фойдали қазилмаларни, истиқболли участкалар бўйича барча маълумотларни тайёрлаш.

2019 йил сентябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев),

“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Давлат геология қўмитаси (Исламов)

 

II. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш

  1.  

Инвесторлар учун инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш

1. Қуйидаги ишлаб чиқаришлар бўйича саноат кўламида ўзлаштириладиган мавжуд норуда фойдали қазилма конлари (участкалари) бўйича - уларни ўзлаштириш, чуқур қайта ишлаш, тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш:

цемент ҳом-ашёсини, оҳактош, гипс ва бошқа хом-ашёларни қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, юқори маркали цемент ишлаб чиқариш ва цементни қайта ишлаш орқали қуруқ қурилиш қоришмалари, замонавий темир-бетон маҳсулотлари ҳамда янги турдаги қурилиш материаллари,

шу жумладан газобетон каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

мармар ва гранит конларини ўзлаштириш, замонавий пардозбоп қоплама тошлар ишлаб чиқариш, шу жумладан плитка, мозаикалар, мармар ва гранитдан плиталар ишлаб чиқариш ва чиқиндини қайта ишлаш;

графит конини тўлиқ ўрганиш, уни саноат усулида қазиб олиш, уни чуқур қайта ишлаш, графит электрод, тез зарядланувчи аккумуляторлар учун графит таёкчалар (стержин) ва замонавий электротехника саноати учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

минерал бўёқлар хом-ашёси - охрани қазиб олишни ташкил этиш, ундан тайёр махсулотлар, бўёқлар, минерал тўлдиргичлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

қум-шағал аралашмаси конларни ўзлаштириш, саралаш ва майдалаш қувватларини барпо этиш, ҳамда инерт материаллар (қум, шағал) дан тайёр темир-бетон маҳсулотлар, асфальт ва йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари бўйича инвестиция таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Истиқболли участкаларда геологик қидирув ишларини олиб бориш бўйича инвесторларга таклифлар тайёрлаш.

3. Ҳар бир лойиҳа ва таклифлар бўйича инвестиция паспортларни ҳамда Пешкў қурилиш материаллари кластерлари бўйича реклама роликлар, йирик лойиҳалар бўйича алоҳида тақдимотлар тайёрлаш.

2019 йил август-октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),
“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Давлат геология қўмитаси (Исламов)

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев)

  1.  

Инвестиция лойиҳалари ва истиқболли участкаларда амалга ошириладиган геологик қидирув ишларини таклифларини махаллий ва хорижий инвесторларга етказиш

1. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчилари ва ваколатхоналари билан биргаликда инвестиция лойиҳалар ва истиқболли участкаларда геологик қидирув ишларни амалга ошириш таклифларни йирик хорижий инвесторларга етказилишини таъминлаш, қурилиш материаллари соҳасида чет давлатларда ўтказиладиган форумларда тақдимот ўтказилишини таъминлаш.

2. Реклама роликларини, лойиҳа ва таклифлар бўйича инвестиция паспортларни, йирик лойиҳалар бўйича алоҳида тақдимотларни Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчилари ва ваколатхоналари сайтларига жойлаштириш.

2019 йил октябрь-ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),
Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов),
Савдо-саноат палатаси (Икрамов)“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев)

  1.  

Пешкў қурилиш материаллари кластерларига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича  инвесторларга тақдимотлар ўтказиш.

1. Инвестиция лойиҳалар ва истиқболли участкаларда геологик қидирув ишларни амалга ошириш таклифлар ҳамда Пешкў қурилиш материаллари кластерлари имкониятларини маҳаллий ва хорижий инвесторлар етказиш ва тақдимотлар ўтказиш учун Бухоро шаҳрида йирик инвестиция форумини ўтказиш кунини белгилаш.

 

2. Форумга таклиф килинадиган хорижий ва маҳаллий инвесторлар рўйхатини ва форумда ўтказиладиган тақдимотлар ва учрашувлар режасини ишлаб чиқиш;

 

3. Бухоро шаҳрида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокда йирик инвестиция форумини ўтказиш.

2019 йил ноябрь

 

 

 

 

 

2019 йил ноябрь

 

 

2019 йил декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),
Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов),

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчилари ва ваколатхоналари раҳбарлари,
Савдо-саноат палатаси (Икрамов)“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев)

  1.  

Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида амалга ошириладиган лойиҳалар аниқлаш ва уларга ер майдонлари ажратиш.

1. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида амалга ошириладиган лойиҳаларни комиссия йиғилишларнида муҳокама қилиш.

2. Комиссия йиғилишларида маъқулланган лойиҳалар бўйича тегишли инвестиция шартномалари тузиш, ер майдонлари ажратиш, қазилма конларини бириктириб бериш ва тегишли лицензиялар бериш.

3. Лойиҳаларни бошлашга ва амалга оширишга доимий кўмак бериш, муаммоларни ҳал этиш.

4. Лойиҳаларни амалга оширишга маблағлар жалб этиш мақсадида хорижий инвесторлар, шунингдек, хорижий кредит линияларини жалб этиш ишларини амалга ошириш.

доимий

Комиссия (Ғаниев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),
Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов),
Савдо-саноат палатаси (Икрамов)“Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев)

  1.  

Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси, Корея Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Чехия Республикаси, Исроил давлати, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикасидаги элчихоналар ҳамда республиканинг хорижий давлатлардаги бошқа дипломатик ваколатхоналари томонидан Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудида лойиҳалар, жумладан, замонавий энергия тежовчи қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга ошириш учун хорижий инвесторлар, шунингдек, хорижий кредит линияларини жалб этишга кўмаклашиш

доимий

Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов),

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчилари ва ваколатхоналари раҳбарлари

III. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун махаллий ва хорижий инвесторларни танлаш

  1.  

Пешкў қурилиш материаллари кластерлари иштирокчиларини белгилаш

1. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари иштирокчиларни аниқлашда қуйидаги асосий шартлари эътибор қаратиш:

ташкил этиладиган корхонада замонавий, ресурсларни, шу жумладан энергияни тежовчи ҳамда атроф муҳитга минимал зарар етказувчи ускуналардан фойдаланиш;

фойдали қазилма бойликларини чуқур қайта ишлаш ҳисобига замонавий турдаги қурилиш материаллар ҳамда бошқа тайёр махсулотлар ишлаб чиқариш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг иккинчи йилдан бошлаб камида 30 фоизини экспортга йўналтириш;

ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиладиган ишчи хизматчиларнинг камида 80 фоизини маҳаллий меҳнат ресурсларидан фойдаланган ҳолда ёллаш.

2. Юқорида келтирилган шартларда инвестиця лойиҳаларни амалга ошириш истаги мавжуд инветорларни Пешкў қурилиш материаллари кластерлари иштирокчиларни сифатида белгилаш ва уларга ер майдонлари ва конларни ажратиш.

доимий

Комиссия (Ғаниев),

Бухоро вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (Барноев)

  1.  

Инвесторлар ўртасида танлов ўтказиш

1. Талаб юқори бўлган хом-ашёлар бўйича танлов шартларини ишлаб чиқиш;

2. Белгиланган шартлар бўйича танловлар ўтказиш, инвесторларни аниқлаш ва тегишли шартномалар тузиш;

доимий

Комиссия (Ғаниев),

Бухоро вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (Барноев)

IV. Пешкў қурилиш материаллари кластерларининг транспорт ва муҳандислик-коммуникация

инфратузилмасини  ривожлантириш

  1.  

Пешкў қурилиш материаллари кластерларининг транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш

1. Пешкў қурилиш материаллари кластерларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаси асосида транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, унинг ҳудудларига газ, электр ва тоза ичимлик суви тармоқларни тортиш, йўл инфратузилмаси объектларини барпо этиш лойиҳаларини ва лойиҳа-смета ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурларига киритиш;

3. Амалга ошириладиган транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси лойиҳаларига бюджет малағларини, хўжалик бирлашмалари ўз маблағларини ҳамда халқаро молия институтларининг ва хорижий давлатлар кредитларини жалб қилиш.

2020-2022 йиллар

Комиссия (Ғаниев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),
Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов),

Молия вазирлиги (Турсунов)
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Солиев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), «ҲЭТ» АЖ (Мустафоев), «МЭТ» АЖ (Исоқулов), «Ўзтрансгаз» АЖ (Эшмуродов),

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (Ҳосилов), “Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев)

  1.  

Пешкў қурилиш индустрияси кластерлари ҳудудларини, шунингдек, унинг иштирокчиларини зарурий инфратузилма билан таъминлаш.

1. Пешкў қурилиш индустрияси кластерлари ҳудудларида амалга оширилиш режалаштирилган лойиҳалар талаблари ҳамда келгусида ташкил этиладиган лойиҳалар бўйича қўшимча барпо этиладиган қувватларда келиб чиқиб, инфратузилма объектларини барпо этиш.

2. Ишлаб чиқариш объектлари жойлашган ҳудудларга қадар темир йўл, электр энергияси, табиий газ тармоғини тортиш ишларини ташкил этиш.

2020-2022 йиллар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Молия вазирлиги (Турсунов)
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Солиев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), «ҲЭТ» АЖ (Мустафоев), «МЭТ» АЖ (Исақулов), «Ўзтрансгаз» АЖ (Эшмуродов),

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (Ҳосилов), “Ўзсаноатқурилиш-материаллари” уюшмаси (Зарипов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев)

IV. Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида амалга ошириладиган лойиҳалар мониторингини
юритиш ва кўмаклашиш

  1.  

Пешкў қурилиш материаллари кластерларида амалга ошириладиган лойиҳаларга кўмаклашиш

Пешкў қурилиш материаллари кластерлари ҳудудларида:

ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган турлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш;

лойиҳаларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноат зона ҳудудларида ишлаб чиқаришни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларининг сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш.

Тадбиркорлик субъектларига қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳудудларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини бизнес-режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш.

доимий

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),
Савдо-саноат палатаси (Икрамов)

  1.  

Пешкў қурилиш материаллари кластерларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш бўйича кредит линиясини очиш.

1. Истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш учун
20,0 млн.доллар миқдорида кредит линиясини очиш.

2. Туманда амалга оширилаётган қурилиш материаллар ишлаб чиқаршга ихтисослаштирилган лойиҳаларга.

- тижорат банкининг ўз маблағлари ҳисобидан, миллий валюта 7 йилгача бўлган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаларига тенг миқдорда фоизларда;

- ХМИ билан тузилган шарномаларда кўзда тутилган кредит линиялари муддатлари ва ставкаларини ҳисобга олган ҳолда банк маржаси 0,5 фоиздан ортмаган ҳолда лойиҳалар қийматининг 70 фоизидан ошмайдиган кредит маблағларини ажратиш.

Доимий

“Ўзсаноатқурилишбанк” (Воитов)

  1.  

Пешкў қурилиш материаллари кластерларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича мониторинг ўрнатиш.

1. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Пешкў туманида қурилиш индустрияси кластерлари - саноат зонаси дирекцияси томонидан кластерлар ҳудудларида амалга ошираётган лойиҳалар бўйича тизимли мониторинг ўрнатиш;

2. Лойиҳаларни амалга оширишда келиб чиқаётган муаммолар ҳал этиш бўйича комиссияга маълумотлар киритиб бориш.

доимий

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков),

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
201
9 йил ______ даги
___-сон қарорига
2-ИЛОВА

Пешкў тумани ҳудудида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия  

ТАРКИБИ

Э.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари, Комиссия раиси

Ў.И. Барноев

Бухоро вилояти ҳокими, Комиссия раисининг ўринбосари

У.З.Салимов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

С.Ҳ. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Б.Ф.Исламов

Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси раиси

Ё.Э.Турсунов

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

Б.И.Закиров

Қурилиш вазирнинг биринчи ўринбосари

Д.С.Азимов

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Абдувалиев

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси

А.Х.Абдуллаев

Ергеодезкадастр” давлат кадастр қўмитаси раиси

И.А.Каримов

 

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

Н.Ж.Қўшназаров

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири

Б.К.Зарипов

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раиси

Б.Б.Эшмуродов

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси

Д.А.Исакулов

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раиси

У.М.Мустафоев

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси

Х.Н.Хосилов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси

А.Б.Воитов

Ўзсаноатқурилишбанк раиси

Б.З. Шахриёров

Бухоро вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Комиссия котиби

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифалар зиммасига юкланган шахслар киритилади

 

Умумий таклифлар

333