ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3787 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 07/06/2019 22/06/2019 7

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларини 2019-2023 йилларда ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
ID-3787

лойиҲа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларини 2019-2023 йилларда ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, тадбиркорлик

ва туризмни жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, божхона назорати ва расмийлаштирувининг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, божхона органларига ахборот коммуникация технологияларини кенг жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, божхона ишига янги интерактив хизматлар, “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиши ҳамда “ваколатли иқтисодий оператор” институти фаолиятини йўлга қўйилиши орқали божхона маъмурчилигининг мураккаб тартиб-таомиллари соддалаштирилди.

Шу билан бирга, амалиётга божхона маъмурчилигининг замонавий усулларини жорий этиш, такомиллашган ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга қўллаш, “Ягона дарча” божхона ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, божхона хизматини халқаро стандартларга тўлиқ мувофиқлаштириш ҳамда илмий салоҳиятни ошириш масалалари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5582-сон Фармонига мувофиқ:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларини

2019–2023 йилларда ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси

1-иловага ;

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларини

2019–2023 йилларда ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш комплекс чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда – комплекс чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

замонавий рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини божхона органлари фаолиятига кенг жорий этиш орқали божхона хизмат турларини ривожлантириш;

ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли тартибга солишни такомиллаштириш ва нотариф тартибга солишни соддалаштириш;

божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, экспортни рағбатлантириш, мамлакатнинг инвестиция, туризм ва транзит жозибадорлигини ошириш;

контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш

ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакаси ва салоҳиятини янада ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш;

божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов):

ДБҚ ахборот ва алоқа ресурсларининг ҳимоя даражасини ошириш, электрон маълумот алмашинувида киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг зарур чораларини кўрсин;

“Хавфларни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаган ҳолда, божхона юк декларациясини божхона ходими иштирокисиз автоматик тарзда расмийлаштирув жараёнини босқичма-босқич жорий этсин;

ҳар йили 1 декабрга қадар концепцияни амалга ошириш комплекс

чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича маълумот ва кейинги йил учун тайёрланган режа тасдиқланиб, назорат учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин;

концепцияни амалга ошириш комплекс чора-тадбирлар режасини бажарилиши устидан доимий назоратни йўлга қўйсин.

4. Мазкур қарорда ҳамда комплекс чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона органларининг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари;

халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хусусий шериклик ва ҳомийлик маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йиллик параметрларини шакллантиришда ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Давлат божхона қўмитасини молиялаштириш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун маблағларни назарда тутсин.

6. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.М.Ганиевга – масъул вазирликлар ва идораларнинг Концепция ҳамда концепцияни амалга ошириш комплекс чора-тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, йиллик комплекс чора-тадбирлар режасининг бажарилишини мониторинг қилиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш;

Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимовга - концепция ва уни амалга ошириш режасида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифалари ҳамда божхона хизмати органлари фаолиятини ривожлантиришга доир материалларни кенг ёритиш бўйича чиқишлар ва тарғибот кўрсатувларини ташкил қилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “______________ ПҚ–_____-сон қарорига 1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини 2019 – 2023 йилларда ривожлантириш ва такомиллаштириш

К О Н Ц Е П Ц И Я С И

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5582-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини 2019 – 2023 йилларда ривожлантириш Концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда – божхона органлари) фаолиятини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналиши ва вазифалари белгиланган.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Концепция Бутун Жаҳон божхона ташкилотининг тавсиялари ҳамда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этишда катта муваффақиятларга эришган илғор мамлакатлар тажрибасига асосланган ёндашувларни қамраб олган.

2. Концепция божхона органлари фаолиятини ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари, устувор йўналишларини белгилайди ҳамда божхона органлари фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

2-боб. Божхона органларини ривожлантиришнинг мақсадлари ва асосий устувор йўналишлари

3. Мазкур Концепциянинг мақсади миллий ривожланишнинг “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоялари асосида божхона органлари хизматини замонавий инновацион усулларда ташкил этиш ҳамда амалга ошириш механизмларини яратишдан иборат.

4. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини 2019 – 2023 йилларда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

замонавий рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини божхона органлари фаолиятига кенг жорий этиш орқали божхона хизмат турларини  ривожлантириш;

ташқи иқтисодий фаолият (кейинги ўринларда – ТИФ)ни тарифли тартибга солишни такомиллаштириш ва нотариф тартибга солишни соддалаштириш;

божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, экспортни рағбатлантириш, мамлакатнинг инвестиция, туризм ва транзит жозибадорлигини ошириш;

контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва салоҳиятини янада ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш;

божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш.

§ 1. Замонавий рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини божхона органлари фаолиятига кенг жорий этиш орқали божхона хизмат турларини ривожлантириш

Божхона органлари фаолиятини янада ривожлантиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини соҳага кенг жорий этиш муҳим аҳамият касб этиб, уларни самарали қўллаш орқали божхона расмийлаштируви ва назорати учун сарфланаётган вақтнинг қисқартирилишига эришилади.

Бу билан, божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларга ҳамда ТИФ иштирокчиларига қулай шароитлар яратиш, уларнинг сарф-харажатини камайтириш, вақтдан унумли фойдаланиш имконияти яратилади.

Концепцияни амалга ошириш доирасида замонавий рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини божхона органлари фаолиятига кенг жорий этиш орқали “рақамли божхона”ни ташкил этиш божхона хизмат турларини ривожлантириш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

мамлакатимиздаги замонавий божхона терминаллари, логистика марказлари ва божхона постларида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини “Ягона дарча” тамойили бўйича амалга оширилишини йўлга қўйиш;

фуқароларга, тадбиркорларга, шу жумладан ТИФ иштирокчиларига қулайликлар яратиш мақсадида, давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун электрон навбат тизимини жорий этиш;

янги интерактив хизматларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, амалдагиларини такомиллаштириш орқали товарлар божхона ҳудудига кириб келишидан бошлаб, эркин муомалага чиқиб кетгунига қадар ўтказиладиган жараёнларни реал вақт режимида кузатиш имкониятини яратиш;

божхона юк декларациясини божхона ходими иштирокисиз автоматик тарзда расмийлаштирувини йўлга қўйиш мақсадида, ахборот тизимларини такомиллаштириш;

рақамли иқтисодиёт трендлари ва глобал рақамли трансформация доирасида ДБҚ тизимида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, маълумот узатиш ва қабул қилишнинг сифати ва тезлигини ошириш;

ДБҚ ахборот ва алоқа ресурсларининг ҳимоя даражасини ошириш, электрон маълумот алмашинувида киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг зарур чораларини кўриш;

қурол, ўқ-дорилар, портловчи, ядровий, радиоактив хавфли моддаларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган замонавий назорат техника воситалари билан босқичма-босқич таъминлаб бориш;

божхона органлари тизимига божхона тартиб-таомилларидан ўтиш вақтини баҳоловчи замонавий тизимларни жорий этиш;

божхона чегараси орқали ҳаракатланадиган жисмоний шахслар учун қулайликлар яратиш мақсадида, олиб кириш нормасидан ортиқча товарларга улар томонидан олдиндан тақдим этилган маълумотлар асосида божхона тўловларини ҳисоблаш (шу жумладан тўлаш) бўйича интерактив хизмат турини жорий қилиш.

§ 2. ТИФни тарифли тартибга солишни такомиллаштириш
ва нотариф тартибга солишни соддалаштириш

Мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тариф ва нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини такомиллаштириш ҳамда соддалаштиришни талаб этади.

Шу жумладан, маъмурий тўсиқларни камайтириш, ташқи савдо соҳасидаги муддатларни қисқартириш ва тартиботларни соддалаштириш лозим.

Шунингдек, имтиёзлар ва преференциялардан мақсадли фойдаланишни мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштиришни тақозо этади.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидагилар назарда тутилади:

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши муносабати билан ташқи иқтисодий фаолиятни халқаро талаблар асосида тарифли ва нотариф бошқаришда фаол иштирок этиш;

имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мониторинг қилиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш;

айрим турдаги, шунингдек, катта миқдорда республикага импорт қилинаётган товарларни ҳимояланган белги ва нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкаси ва ҳаракати юзасидан солиқ идоралари билан ўзаро ахборот алмашиш ва мониторинг тизимини жорий этиш;

божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини аниқлаш ва тўловларни тўламаганлик учун жавобгарликни ошириш;

божхона маъмуриятчилигининг замонавий камерал назорат, шу жумладан божхона аудити каби усулларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

импорт маҳсулотлари номенклатураси ва турлари тўғрисида мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот рукнини яратиш;

божхона назорати ва маъмуриятчилигининг замонавий услуб ва механизмларини амалиётга кенг жорий этиш орқали божхона тўловларини давлат бюджетига ундирилишини таъминлаш ҳамда тушумларнинг давлат бюджетидаги салмоғини ошириш;

халқаро почта ҳамда куръерлик жўнатмалари билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш, амалдаги ҳуқуқий базани Халқаро почта конвенцияси нормаларига имплементация қилиш;

халқаро тажрибани ўрганган ҳолда божхона органларига электрон шаклда тақдим этиладиган йўл-юк (инвойс) ҳужжатларни ҳаққонийлигини текшириш мақсадида ДБҚ таркибида ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тузилмасини ташкил этиб, унга юридик кучга эга бўлган хулосалар қабул қилиш ваколатини бериш;

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ божхона тўловларидан имтиёз қўлланилганда миқдорий чекловлар (квота) ва ТИФ ТН коди бўйича назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

§ 3. Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, экспортни рағбатлантириш, мамлакатнинг инвестиция, туризм ва транзит жозибадорлигини ошириш

Сўнгги йилларда божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, экспортни рағбатлантириш, мамлакатнинг инвестиция, туризм ва транзит жозибадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, ТИФда Ўзбекистон Республикасини халқаро ташкилотлар рейтинг ва индексларида юқори поғоналарга кўтариш муҳим аҳамиятга эгадир.

Шундан келиб чиқиб, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, экспортни рағбатлантириш, мамлакатнинг инвестиция, туризм ва транзит жозибадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширилишини тақозо этади, хусусан:

чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини қуриш, шунингдек мазкур терминалларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан “Ягона дарча” тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатиш орқали давлат назорат функцияларини соддалаштириш;

илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, божхона назорати ҳамда бошқа давлат назорати тартиб-таомилларини соддалаштириш орқали Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” индекси “Халқаро савдо” индикатори бўйича рейтингида Ўзбекистон Республикаси ўрнини яхшилаш;

Жаҳон савдо ташкилоти Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари бўйича битими (ТРИПС) талаблари асосида, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш;

экспортерларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва бошқа давлатлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун соддалаштирилган божхона йўлакларини ташкил этиш;

чет эл фуқаролари (туристлар) томонидан сотиб олинган истеъмол товарлари учун республиканинг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax Free) механизмини жорий этиш.

§ 4. Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятларини такомиллаштириш

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида ташқи савдо айланмаси йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу билан бирга, ТИФда ҳамда чегара божхона ҳудудларида турли жиноий усуллар ёрдамида ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолатлари ўсиб бормоқда.

Бу борада ўз навбатида ички бозорни ҳимоя қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш мақсадида қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда назоратни кучайтириш, содир этилаётган божхона соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатларини мунтазам таҳлил қилган ҳолда ҳар қандай жиноий фаолиятга чек қўйиш долзарб вазифалардан бирига айланиши лозим.

Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятларини такомиллаштириш учун қуйидагиларни амалга оширишни талаб этади. Жумладан:

контрабанда ашёларини республика ҳудудига олиб кирилишининг олдини олиш борасида илғор тажрибаларни ўрганган ҳолда, тезкор-қидирув фаолиятини такомиллаштириш;

мамлакатимиз хавфсизлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлаш, атроф муҳит ҳамда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишда идоралараро ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан электрон маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш;

божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, ҳуқуқбузарликлардан тийилишга ундовчи илғор усуллар ва воситаларни кенг қўллаш;

божхона қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган (электрон шаклда) тартибини амалиётга жорий этиш;

божхона юк декларациясини тўлдиришда товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди ва миқдорини нотўғри кўрсатилиши билан боғлиқ бўлмаган ҳамда ҳисобланган божхона тўловларига таъсир кўрсатмаган хатоликларни ихтиёрий равишда тўғрилаш ҳуқуқини бериш тартибини белгилаш, бунда хатоликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишни назарда тутиш;

божхона қонун ҳужжатлари бузилиши оқибатида тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ихтиёрий равишда тўланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этиш амалиётини жорий этиш;

божхона объектларидаги оператив маълумотларни видеокузатув ва ахборот тизимлари орқали исталган вақтда йиғиш, ўрганиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш учун Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати негизида “Ситуацион марказ” ташкил этиш.

§ 5. Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш

Давлат божхона қўмитаси томонидан хорижий давлатлар божхона хизматлари билан турли соҳа йўналишларида ўзаро манфаатли келишувларга эришилмоқда. Жумладан,

Жаҳон божхона ташкилоти Котибиятида Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати вакилининг узоқ муддатли амалиёт ўташи бўйича келишувга эришилди.

Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш, божхона чегарасини кесиб ўтаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан маълумот алмашиш ҳамда товарларнинг божхона қийматини аниқлаш
ва назорат қилишда зарур бўлган маълумотларни алмашиш йўналишларида 14 та халқаро шартномалар лойиҳаларини имзолаш бўйича хорижий давлатлар божхона хизматлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Бу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш мақсадида, қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши билан боғлиқ жараёнда Давлат божхона қўмитасининг фаол иштирок этишини таъминлаш;

республика манфаатларидан келиб чиқиб, кўптармоқли халқаро ва минтақавий ташкилотлар (МДҲ, ШҲТ, ЖБТ, ЖСТ, ОТБ ва бошқалар) фаолиятидаги иштирокини янада жадаллаштириш;

Ўзбекистон Республикасида Халқаро автомобиль транспорти Иттифоқининг ТИР карнет китобчалари асосидаги ташувларни электрон расмийлаштирувни кўзда тутувчи “Е-ТИР” лойиҳасини амалиётга жорий этиш бўйича музокаралар олиб бориш;

божхона хизмати органлари ходимларининг илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, соҳа бўйича малакасини ошириш мақсадида, Жаҳон божхона ташкилоти Котибиятида амалиёт ўташини йўлга қўйиш;

божхона органлари зиммасидаги иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат идоралари билан яқин ҳамкорликни янада ривожлантириш;

автомобиль йўлларда жойлашган чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган барча автотранспорт воситаларида ташилаётган ташқи савдо юклари бўйича қўшни давлатлар билан электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш;

божхона органлари фаолиятини халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқлаштириш мақсадида божхона соҳасига оид халқаро конвенцияларга қўшилиш масаласига доир ишларни жадаллаштириш;

ўзаро ташқи савдо божхона статистикаси бўйича электрон маълумотлар алмашинувини таъминлашда хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш;

илғор хорижий ва халқаро тажрибани қўллаган ҳолда республика божхона органлари кадрларининг салоҳиятини ошириш, шунингдек, божхона инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва замонавий техник воситалар билан таъминлашда самарали чет эл грантларини жалб этиш;

Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларини халқаро миқёсдаги мавқеини ошириш чора-тадбирларини кўриш, заруриятдан келиб чиқиб, божхона соҳасига доир халқаро анжуманларни ташкил этиш.

§ 6. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва салоҳиятини янада ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш

Божхона органларида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш, халқаро миқёсидаги обрўсини кўтариш, аввало малакали ва тажрибали кадрларларга боғлиқдир.

Бу борада кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва салоҳиятини янада ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда мутлақо янги ёндашувларни жорий этишда қўйидаги тадбирларни амалга ошириш талаб этилади:

Божхона институти илмий салоҳияти ва таълим сифатини оширган ҳолда институт фаолиятини юқори даражага кўтариш, божхона органлари сафини қасамёди ва бурчига содиқ, маънавий-жисмоний мукаммал, профессионал кадрлар билан тўлдириш ҳамда соҳада таълим, фан ва божхона амалиётининг интеграциялашувини таъминлаш;

божхона иши амалиётини узлуксиз таълим тизими билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида институтида олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими – таянч докторантура ва мустақил изланувчилик институтини ташкил этиш;

курсантларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган, асосан мутахассислик фанларидан ташкил топган замонавий таълим стандартларини ва сифат жиҳатидан янгича ўқитиш тизимини жорий этиш;

илмий ишланмалар натижаларини ўқув жараёнига ва божхона органлари фаолиятига жорий этишни назарда тутган ҳолда божхона фаолиятини ҳуқуқий ва ахборот-техник таъминлаш, божхона назоратини такомиллаштиришга доир мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни амалга ошириш;

валюта қимматликлари, маданий бойликлар, интеллектуал мулк объектларини божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш бўйича ходимларнинг махсус билимини ошириш;

божхона хизмати органлари ходимларининг хизмат вазифаларини сифатли бажаришлари учун хорижий тилларни талаб даражасида билиши ва тил ўрганиш ташаббусини рағбатлантириш механизмини жорий этиш;

ходимларнинг иш тажрибаси, билими, касбга фидоийлиги, хизмат ва ижро интизомига риоя этиши каби хислатларини эътиборга олган ҳолда рағбатлантириш ва юқори лавозимларга тайинлаш;

коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда хорижий давлатлар божхона хизматларининг илғор тажрибаларини амалиётга татбиқ этиш, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ўзаро маълумотлар алмашинувини таъминлаш;

божхона органларида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда божхона ходимларининг жавобгарлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

§ 7. Божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш
ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш.

Республикамизнинг қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларининг ривожланиши натижасида чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар, товар ва транспорт воситаларининг сони ортиб бормоқда.

Бу ўз навбатида чегара божхона постларини янада кенгайтириш, инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий иш усулларини жорий этишни талаб этмоқда.

Шу билан бирга, ходимларнинг шарт-шароитларини яхшилаш, уйга бўлган эҳтиёжини босқичма-босқич қондириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали уларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартиришга эришилади.

Ушбу мақсадларда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро тасдиқланган “Йўл хариталари” асосида чегара божхона постларини қайта қуриш;

ҳудудий божхона бошқармаларининг инфратузилмаларини янгилаш, шунингдек ходимлар учун мўлжалланган спорт-соғломлаштириш мажмуасини ва хизмат уйларини қуриш;

божхона хизмати органлари касаба уюшмаси фаолиятига доир меъёрий ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда унинг фаолиятини ривожлантириш ва ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоячисига айлантириш;

ижтимоий ҳимоя ва моддий рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.

3-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

Мазкур Концепцияда белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш орқали қуйидагиларга эришилади:

- божхона маъмурчилигининг замонавий усулларини қўллаш, янги тартиб-тамойиллар асосида ишловчи божхона постлари ва терминалларини қуриш орқали ТИФ иштирокчиларининг божхона расмийлаштируви учун сарф этиладиган вақти ва молиявий харажатни қисқартириш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтингларда юқори поғонага кўтаришга муносиб ҳисса қўшиш;

- рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини божхона органлари фаолиятига кенг жорий этиш асосида инсон омилисиз маълумотлар олиш ҳамда божхона расмийлаштируви ва назорати жараёнларини енгиллаштириш;

- “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизимида моделлаштирилган хавф профилларини амалиётга жорий этиш;

- туристлар ва бизнес вакиллари учун қулай шароитлар яратиш орқали республикада туризм ва инвестиция жозибадорлигини ошириш;

- республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда импортни оптималлаштириш;

- ялпи ички маҳсулотда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини минимал даражага келтириш ҳамда тизимда коррупцион омилларни бартараф этиш;

- божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ходимлар учун яратилган шарт - шароитлар янада яхшиланади.

4-боб. Концепциянинг амалга ошириш тадбирлари ва мониторинги

Божхона органларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш – божхона маъмуриятчилигига рақамли иқтисодиётнинг янги моделларини жорий этиш орқали божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, ахборот тизимларини такомиллаштириш ҳамда ташқи савдо учун қулай шарт-шароитларни яратиш учун асос бўлади.

Концепцияни амалга ошириш устидан тизимли назорат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг ривожланишини таъминлаш ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида, ДБҚ ишчи гуруҳи тузилади. Мазкур ишчи гуруҳ томонидан концепцияни мониторинг қилиш амалга оширилади.

Ушбу концепцияни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирлик ва идоралари, давлат органлари, давлат-хусусий шерикчилик ва ҳомийлик асосида юридик ва жисмоний шахслар ҳам жалб этилиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “__” _________ ПҚ–___-сон қарорига 2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларини 2019 – 2023 йилларда ривожлантириш ва такомиллаштириш Концепциясини амалга ошириш

комплекс чора-тадбирлар режаси

 

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш
шакли ва механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Замонавий рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини божхона органлари фаолиятига кенг жорий этиш

орқали божхона хизмат турларини ривожлантириш

  1.  

Мамлакатимиздаги замонавий божхона терминаллари, логистика марказлари ва божхона постларида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини
“Ягона дарча” тамойили бўйича амалга оширилишини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

2-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

“Ўзстандарт” агентлиги (Д.Саттаров),

“Ўздавкарантин” (И.Эргашев),

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси (Б.Норқобилов),

Марказий банк (М.Нурмуратов),

Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари(Р.Мирзаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

“Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаган ҳолда, божхона юк декларациясини божхона ходими иштирокисиз автоматик тарзда расмийлаштирув жараёнини босқичма-босқич жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил апрель

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков) ,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
( Б.Ходжаев)

 

 

  1.  

Транзит товарларнинг божхона расмийлаштирувини электрон транзит декларациясидан фойдаланилган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳаси

2020 йил

3-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Республика орқали ҳаракатланадиган транзит юкларнинг мониторинги самарадорлигини оширишга қаратилган ахборот тизимини яратиш
ва амалиётга жорий этиш.

Идоравий ҳужжат ишлаб чиқиш

2019 йил

4-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

  1.  

ДБҚ тизимида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, маълумот узатиш ва қабул қилишнинг сифати ва тезлигини ошириш чораларини кўриш.

Ташкилий – техник чоралар

доимий

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

  1.  

ДБҚ ахборот ва алоқа ресурсларининг ҳимоя даражасини ошириш, электрон маълумот алмашинувида киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг зарур чораларини кўриш.

Ташкилий- техник чоралар

2019-2023 йиллар

 

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

  1.  

Қурол, ўқ-дорилар, портловчи, ядровий, радиоактив хавфли моддаларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган замонавий назорат техника воситалари билан босқичма-босқич таъминлаб бориш.

Ташкилий- техник чоралар

2019-2023 йиллар

 

 

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтида жисмоний ва юридик шахслар томонидан божхона ишини такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда вужудга келаётган муаммолар бўйича таклифлар киритиш ҳамда божхона органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларни аноним баҳолаш имконини берувчи алоҳида рукнлар ташкил этиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

2019-2020 йиллар

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

 

  1.  

Интеллектуал мулк объектларини божхона реестрига киритиш ва чиқариш бўйича ягона
ва доимий янгиланиб борадиган интеграциялашган маълумотлар базасини жорий этиш.

Техник топшириқ ишлаб чиқиш

2019 йил

декабрь

 

 

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д.Ли),

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

  1.  

Божхона чегараси орқали ҳаракатланадиган жисмоний шахслар учун қулайликлар яратиш мақсадида, олиб кириш нормасидан ортиқча товарларга улар томонидан олдиндан тақдим этилган маълумотлар асосида божхона тўловларини ҳисоблаш (шу жумладан тўлаш) бўйича интерактив хизмат турини жорий қилиш.

Техник топшириқ ишлаб чиқиш

 

Идоралараро қарор лойиҳаси

2020 йил

январь

 

2020 йил

1-чорак

 

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б.Ходжаев)

II. ТИФни тарифли тартибга солишни такомиллаштириш ва нотариф тартибга солишни соддалаштириш

  1.  

Рухсат этиш тусига эга хужжатларни бериш жараёнларини замонавий хавф-хатарларни таҳлил қилиш ахборот тизими асосида ташкил этиш ва ўзаро маълумот алмашишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

 

 

 

2019 йил декабрь
 

 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси

( Б.Норқобилов),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б.Қўчқаров),

“Ўздавкарантин” инспекцияси (И.Эргашев)

«Ўзстандарт» агентлиги (Д.Саттаров)

  1.  

Айрим турдаги, шунингдек, катта миқдорда республикага импорт қилинаётган товарларни ҳимояланган белги ва нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкаси ва ҳаракати юзасидан ўзаро ахборот алмашиш ва мониторинг тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

2-чорак

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д.Ли),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ–4042-сон қарори талаблари асосида ишлаб чиқилаётган мажбурий маркировка қилинадиган товарлар рўйхатига маиший техника истеъмол товарларини киритиш.

Мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлаш ҳолатларига, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллаган ҳолда, савдо (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) қоидаларини бузиш сифатида қаралишини белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2019 йил

сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Садиков)

  1.  

Давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган айрим турдаги истеъмол товарларининг сертификатлаш
ва ички ҳудудда реализация қилиш вақтида маркировкаланганлиги ҳолати назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

сентябрь

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), “Ўзстандарт” агентлиги,

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

  1.  

Мақсадли танлаб олиш тамойиллари асосида божхона аудитини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

август

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш.

Почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи субъектлар (ташкилотлар)нинг ҳуқуқий мақомини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил октябрь

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

  1.  

ДБҚ веб-сайтида импорт маҳсулотлари номенклатураси ва турлари тўғрисида мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот рукнини яратиш.

Идоравий ҳужжат ишлаб чиқиш

2020 йил

1-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

 

  1.  

Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда божхона органларига электрон шаклда тақдим этиладиган йўл-юк (инвойс) ҳужжатларни ҳаққонийлигини текшириш мақсадида ДБҚ таркибида ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тузилмасини ташкил этиб, унга юридик кучга эга бўлган хулосалар қабул қилиш ваколатини бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

4-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

 

 

 

  1.  

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ божхона тўловларидан имтиёз қўлланилганда миқдорий чекловлар (квота) ва ТИФ ТН коди бўйича назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2020 йил

4-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б.Ходжаев)

III. Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, экспортни рағбатлантириш, мамлакатнинг инвестиция,

туризм ва транзит жозибадорлигини ошириш

  1.  

Жаҳон савдо ташкилоти Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари бўйича битими (ТРИПС) талабларидан келиб чиқиб, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

2-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Адлия вазирлиги(Р.Давлетов),

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

  1.  

Экспортёрларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Қозоғистон, Қирғизистон, Белорусия
ва бошқа давлатлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан соддалаштирилган божхона йўлакларини самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2019 йил август

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

  1.  

Чет эл фуқаролари (туристлар) томонидан сотиб олинган истеъмол товарлари учун республиканинг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax Free) механизмини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1-чорак

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),
 
манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятларини такомиллаштириш

  1.  

Республика ҳудудига товар моддий бойликларини ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, жумладан божхона объектларидаги тезкор маълумотларни видеокузатуви ва ахборот тизимлари орқали исталган вақтда йиғиш, ўрганиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш учун Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати негизида “Ситуацион марказ” ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2019 йил

август

 

 

 

 

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

 

 

  1.  

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкнинг олиб қўйилган пайтдан унинг сотилишига қадар бўлган оралиқда мол-мулкнинг ҳисобини электрон дастур орқали юритиш ва ахборот алмашиш имконини яратиш.

Ташкилий техник чоралар

2020 йил январь

Мажбурий ижро бюроси (Б.Кудратходжаев),

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев),

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Олий суд (К.Камилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Божхона қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни электрон шаклда юритиш тартибини амалиётга жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

3-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ягона марказлаштирилган ахборот тизимида самарали қайд этилишини таъминлаш мақсадида ДБҚ тизимларини ИИВ тизимига интеграциялаш чораларини кўриш.

Техник топшириқ лойиҳаси.

 

 

Интеграциялашган ахборот тизимини жорий этиш.

2019 йил

4-чорак

 

2020 йил

1-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов),

Олий суд (К.Камилов),

Мажбурий ижро бюроси (Б.Кудратходжаев)

  1.  

Божхона юк декларациясини тўлдиришда товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди ва миқдорини нотўғри кўрсатилиши билан боғлиқ бўлмаган ҳамда ҳисобланган божхона тўловларига таъсир кўрсатмаган хатоликларни 15 календарь кун мобайнида ихтиёрий равишда тўғрилаш ҳуқуқини бериш тартибини белгилашни кўриб чиқиш, бунда хатоликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолларда ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

4-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ҳуқуқбузарлар томонидан олиб қўйилган тамаки ва алкоголь махсулотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли тартиб-таомиллар (экспертиза, сертификатлаштириш) амалга оширилгандан сўнг, белгиланган тартибда сотиш амалиётини тадбиқ этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

2-чорак

Мажбурий ижро бюроси (Б.Кудратходжаев),

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

 

 

V. Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари билан

ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш

  1.  

Республика манфаатларидан келиб чиқиб, миллий божхона хизматининг кўптармоқли регионал
ва халқаро ташкилотлар (МДҲ, ШҲТ, ЖБТ, ЖСТ, ОТБ ва бошқалар) фаолиятидаги иштирокини янада жадаллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2019 – 2023 йиллар

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Божхона хизмати органлари ходимларининг илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, соҳа бўйича малакасини ошириш мақсадида Жаҳон божхона ташкилоти Котибиятида амалиёт ўташини йўлга қўйиш.

Жаҳон божхона ташкилоти котибияти таклифи бўйича ходимларни юбориш

2019 - 2023 йиллар

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон Республикасида Халқаро автомобиль транспорти Иттифоқининг ТИР карнет китобчалари асосидаги ташувларни электрон расмийлаштирувни кўзда тутувчи “Е-ТИР” лойиҳасини амалиётга жорий этиш бўйича музокаралар олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2019 йил

сентябрь

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон Республикасининг асосий савдо ҳамкорлари бўлган хорижий давлатларда,
шу жумладан Россия Федерацияси, Туркия ва Хитой Халқ Республикасида Ўзбекистон Республикаси божхона ваколатхоналарини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

3-чорак

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Автомобиль йўлларида жойлашган чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган барча автотранспорт воситалари ва ташқи савдо юклари бўйича қўшни давлатлар билан электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

Икки томонлама музокаралар олиб бориш.

 

 

Музокаралар натижаси бўйича икки томонлама ҳалқаро шартнома лойиҳаларини имзолаш

доимий

 

 

 

Музокаралар натижасидан келиб чиқиб

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

 

  1.  

Божхона таомилларини соддалаштириш
ва уйғунлаштириш тўғрисида Конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши бўйича чораларни кўриш.

Халқаро Конвенцияни

ратификация қилиш

2020 йил

1-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги  (Б.Ходжаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Савдо саноат палатаси (А.Икрамов),                                      Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

  1.  

Ўзбекистон Республикасига энг кўп товарлар импорт қилинадиган давлатларнинг божхона хизматлари билан экспортёр-импортёрларнинг аралашувисиз тўғридан-тўғри божхона юк декларацияларидаги маълумотлар тўғрисида реал вақт режимида ахборот алмашиш алоқа каналларини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2019-2023 йиллар

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Илғор хорижий ва халқаро тажрибани қўллаган ҳолда божхона органлари кадрларининг салоҳиятини ошириш, шунингдек, божхона инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва замонавий техник воситалар билан таъминлашда самарали чет эл грантларини жалб этиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

доимий

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда хорижий давлатлар божхона хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларини халқаро миқёсдаги мавқеини ошириш
чора-тадбирларини кўриш, заруриятдан келиб чиқиб, божхона соҳасига доир халқаро анжуманларни ташкил этиш.

Халқаро тадбирларни ташкил этиш

2019 – 2023 йиллар

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

 

VI. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва салоҳиятини янада ошириш

ҳамда коррупцияга қарши курашишда мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш

  1.  

Божхона иши амалиётини узлуксиз таълим тизими билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида институтида олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими – таянч докторантура ва мустақил изланувчилик институтини ташкил этиш.

Ўзаро келишув асосида
ДБҚ Низоми орқали

2020 йил

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Олий аттестация комиссияси (А.Юсупов)

  1.  

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этишга ундаш ҳолатлари ҳақида хабар бериш, уларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва текшириш, бу борада фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Ички идоравий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

2-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)

 

  1.  

Божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона органлари ходимларининг фарзандларига республиканинг олий таълим муассасалари ва олий ҳарбий таълим муассасаларига квота асосида кириш ҳамда давлат гранти асосида таълим олиш ҳуқуқини бериш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳаси

2020 йил

3-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Мудофаа вазирлиги (Б.Қурбонов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

 

  1.  

Ишга ва ўқишга кириш учун мурожаат қилган номзодларга оид тегишли идора ва муассасалар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни (ички ишлар органларининг ахборот тизимлари, наркология ва руҳий касалликлар диспансерлари, бандликка кўмаклашиш маркази, ўқиш ҳамда иш жойларидан бериладиган маълумотлар
ва бошқалар)
Давлат хизматлари агентлиги орқали электрон тарзда олиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

2020-2021 йиллар давомида

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожнов),

Меҳнат вазирлиги (Ш.Кудбиев),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

VII. Божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш

  1.  

Ўзбекистон Республикаси билан қўшни давлатлар ўртасида имзоланган “Йўл харита”лари талабларига мувофиқ чегара ўтазиш пунктларини қайта қуриш ва таъмирлаш ҳамда модернизация қилиш ишларини амалга ошириш. Бунда:

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” ва “Яллама” чегара божхона постлари;

“Навоий” чегара божхона пости;

“С. Нажимов” чегара божхона постини қайта қуриш ишларини ниҳоясига етказиш.

Амалий ташкилий тадбирлар

 

 

 

 

 

2019 йил

4-чорак

2022 йил                  4-чорак

2021 йил

4-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров),

Тошкент вилояти ҳокимияти (Ғ.Ибрагимов)

  1.  

Ходимлар хизмат фаолиятини олиб боришлари учун зарур барча шарт-шароитлари мавжуд, замонавий компьютер ва техник назорат воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларига эга, тегишли хавфсизлик чоралари кўрилган мукаммал божхона объектлари билан таъминлаш. Бунда:

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг янги маъмурий бино мажмуасини қуриш;

Божхона институти худудида Ахборот-ресурс маркази ва кўшимча маъруза аудиториялари учун алоҳида комплекс қуриш;

Андижон вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносини қайта қуриш, қўшимча бино
ва иншоотлар қуриш;

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси маъмурий биносини қайта таъмирлаш, қўшимча бино ва иншоотлар қуриш.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Самарқанд” ТИФ божхона пости ва божхона омбори биноси ва иншоотларини қуриш;

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Китоб” ТИФ божхона пости биносини қуриш.

Амалий ташкилий тадбирлар

 

 

 

 

 

 

 

2019-2020 йиллар

 

2019-2020 йиллар

 

2021-2022 йиллар

 

2020 йил

4-чорак

 

2020 йил

4-чорак

 

2021 йил

4-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров),

Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Самарқанд, Қашқадарё, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳокимиятлари

 

 

  1.  

Уй-жойга эҳтиёжи бўлган ходимларни хизмат турар жойлари билан таъминлаш. Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси “Каракалпакия” поселкасида 32 хонадонли;

 

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида                             36 хонадонли;

 

Тошкент шаҳрида 36 хонадонли;

 

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида
32 хонадонли;

 

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида
36 хонадонли;

 

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида намунавий коттедж лойиҳалар асосида 2 та;

 

Бухоро вилояти Олот туманида намунавий коттедж лойиҳалар асосида 2 та хизмат уйларини қуриш ишларини амалга ошириш.

Амалий ташкилий тадбирлар

 

 

2019 йил

4-чорак

 

2020 йил

1-чорак

 

2021 йил

4-чорак

 

2020 йил

4-чорак

 

2022 йил

4-чорак

 

2020 йил

4-чорак

 

2020 йил

4-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров),

Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов),

Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари

  1.  

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Спорт-соғламлаштириш мажмуасини (собиқ “Бахт” оромгоҳи базасида) капитал ва қайта қуриш ишларини ниҳоясига етказиш.

Амалий ташкилий тадбирлар

2019 йил

4-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров),

Тошкент вилояти ҳокимияти (Ғ.Ибрагимов)

  1.  

Божхона хизмати органлари касаба уюшмаси фаолиятига доир меъёрий ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш ва натижаси бўйича уни такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1-чорак

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов),

Касаба уюшмалари федерацияси (Р.Мирсагатов)

 

 

Умумий таклифлар

1085