ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
377 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 03/09/2018 18/09/2018 13

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Хўжалик юритувчи субъектларда реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) тушуми ва ходимлар сонининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-377

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3802-сон қарорига мувофиқ, реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) тушуми ва ходимлар сонининг хронометражини ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хўжалик юритувчи субъектларда реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) тушуми ва ходимлар сонининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарордан келиб чиқадиган нормалар ва қоидаларини бевосита аҳолига тушунтириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб боришни таъминласин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А.Мусаев зиммасига юклатилсин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “ ____” __________даги

_____-сон қарорига

илова

 

 

Хўжалик юритувчи субъектларда реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) тушуми ва ходимлар сонининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида
 

НИЗОМ

Ушбу Низом хўжалик юритувчи субъектларнинг маълум бир даврдаги даромадлари ва товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган тушум ва ходимлар сонининг хронометражини ўтказиш (кейинги ўринларда хронометраж деб аталади) тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Хронометраж солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида, давлат бюджети даромадларини ошириш заҳираларини аниқлаш йўналишида маълум бир давр учун давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган ҳисоботларда сотилган маҳсулот, бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар реализациясидан тушган тушумларни ва ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлигини  тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.

2. Хронометраж бевосита хўжалик юритувчи субъектга мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, шунингдек пудрат ва (ёки) бошқа ҳуқуқий тусдаги шартномаларга асосан товарлар ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган, ишлар, хизматлар бажариладиган объектларда реализациядан тушадиган тушумларнинг ҳақиқий ҳажми, шунингдек мавжуд ходимларнинг сонини бирма-бир санаб чиқиш орқали аниқланади.

3. Хронометражни амалга ошириш жараёнида текшириш ўтказишга, хўжалик юритувчи субъектга нисбатан хронометраж ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича талабларни қўйишга ёки унинг молиявий-хўжалик фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, бундан хронометраж ўтказилаётган вақтда назорат-касса машинаси ва тўлов терминалларидан фойдаланишга оид маълумотларни ҳамда хронометраж ўтказилаётган объектларда меҳнат шартномаси тузган ва (ёки) тузмаган ҳолда фаолият юритаётган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни олиш мустасно.

4. Хронометраж натижаларидан тақдим этилаётган солиқ ҳисоботининг ҳаққонийлигини таҳлил қилиб бориш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайта ҳисоблаш, шунингдек солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш ва қўшимча солиқ солинадиган манбаларни аниқлашда фойдаланилади.

5. Хронометраждан кейинги кунлардаги ўртача тушумлар асосли сабабларга кўра камайиб ёки кўпайиб кетган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъект ўртача кунлик ёки ойлик тушумларни аниқлаш учун қайта хронометраж ўтказиш тўғрисида давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилиши мумкин.

6. Хронометраж ўтказишда махсус ваколатли органлар билан келишиш талаб этилмайди ва “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”га ёки унинг электрон шаклига ёзув киритилмайди.

2-боб. Хронометраж ўтказиш учун асос бўладиган маълумотлар

ва тадбирга тайёргарлик кўриш тартиби

7. Хўжалик юритувчи субъектларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушум миқдори ҳамда ҳақиқатда ишловчи ходимлар сонининг камайтирилганлиги тўғрисидаги  тафовутлар аниқланиши хронометраж ўтказиш учун асос бўлади.

     Тафовутларни аниқлашда қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади:

  хўжалик юритувчи субъектларни паспортлаштириш жараёнида тузилган кузатиш далолатномаларидаги шубҳали маълумотлар;

   давлат солиқ хизмати органларига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар, ахборотлар ва бошқа маълумотлар;

   маълум бир ҳисобот даври учун тақдим этилган ҳисоботларда кўрсатилган тушумнинг тижорат банклардаги ҳисобрақамларига келиб тушган пул маблағларига мос келмаслиги.

8. Хўжалик юритувчи субъектларда такрорий хронометраж ўтказиш учун хронометраж ўтказилган кундан кейинги кунларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумлар кескин равишда камайиб кетиши, ҳисоботларда ишловчи ходимлар сонининг камайтириб кўрсатилиши асос бўлади.

9. Хронометражни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.

10. Хронометражни ўтказиш тўғрисидаги буйруқда хронометраж ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект номи, ўтказиш жойи ва муддати, хронометраж ўтказиш асослари ҳамда давлат солиқ хизмати органининг хронометраж ўтказадиган мансабдор шахслари кўрсатилади.

11. Хронометраж хўжалик юритувчи субъектнинг белгиланган иш режими ва фаолият турига асосан бир кундан беш кунгача ўтказилади.

12. Хронометраж натижасида товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган тушумни ёки ходимлар сонини камайтириб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган хўжалик юритувчи субъектларда тушумлар ва ишловчи ходимлар сонининг динамикаси давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда мунтазам кузатиб борилади.

13. Давлат солиқ хизмати органлари хронометраж натижасига кўра охирги ҳисобот даври учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумлар ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобланиши ҳақида хўжалик юритувчи субъектларга талабнома юборади.

3-боб. Хронометраж ўтказиш тартиби

15. Хронометраж ўтказишда давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари солиқ тўловчи ёки унинг вакилига хизмат гувоҳномаси орқали ўзини ҳамда хронометраж ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништиради.

16. Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари хронометраж бошлангандан сўнг субъект кассасида мавжуд нақд пуллар қолдиғини аниқлайди, назорат-касса машинаси ва тўлов терминаларини ўрнатилишига доир ҳужжатларни кўздан кечиради ва хронометраж жадвалига қайд қилади.

17. Хронометраж ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан харидор (истеъмолчи)лар билан ҳисоб-китоблар амалга оширилишида назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан тўлиқ фойдаланиши, шунингдек квитанциялар, чеклар ва бошқа унга тенглаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ тўлдирилиши юзасидан кузатув ўтказилиб, ҳар бир тушум қайд қилиб борилади.

18. Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида фойдаланаётган объектларда ишлаётган ходимларни санаб чиқади.

19. Давлат солиқ хизмати ходими хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган хронометраж давомида аниқланган ходимлар сони солиқ идораларига  топширилган ҳисоботлардаги ходимлар сони билан таққосланиб, тафовут аниқланганда хронометраж натижасида тузилган ҳужжатлар хронометраж ўтказилган ҳудуд солиқ идорасининг тегишли бўлинмасига, шунингдек, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтган ҳудудий солиқ идорасига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун юборилади.

20. Нақд пул тушими билан ҳисоб-китобларни амалга оширмайдиган хўжалик юритувчи субъектларда фақат ходимлар сонининг хронометражи ўтказилади.

4-боб. Хронометраж натижаларини расмийлаштириш тартиби

21. Хронометраж ўтказилаётган объектнинг иш куни якунида давлат солиқ хизмати мансабдор шахслари маълумотларни ушбу Низомнинг 1-ва 2-иловаларига мувофиқ қатъий ҳисобда турувчи бланкага тўлдиради.

22. Маълумотноманинг бир кўчирма нусхасини хронометраж ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектига тақдим этилади.

Маълумотномани олишни ёки маълумотнома билан танишишни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда мазкур маълумотномага тегишли ёзув киритади. Бунда маълумотноманинг бир нусхаси электрон шаклда унинг шахсий кабинетига ёки почта орқали буюртма хат билан юборилади.

23. Хронометражда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумларнинг ёки ходимлар сонининг камайтириб кўрсатилиши ҳолатлари аниқланганда биринчи марта хўжалик юритувчи субъектга талабнома берилади ва унда охирги ҳисобот даври учун ҳисобланадиган ўртача ойлик товар айланмасининг энг кам миқдори кўрсатилади.

24. Мавсумий фаолият турлари билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган хронометраж натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органларининг талабномасида хронометраж жараёнида аниқланган ўртача кунлик тушум миқдоридан келиб чиқиб, хронометраж ўтказилган объектга жорий ҳисобот даври учун ҳисобланадиган ойлик тушумнинг энг кам миқдори кўрсатилади.

25. Такроран ўтказилган хронометражларда қонунбузилиш ҳолатлари, шунингдек, бошқа хўжалик юритувчи субъектга тегишли ёки бошқа манзил бўйича ёхуд бошқа фаолият тури учун рўйхатдан ўтказилган фискал хотирали назорат касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳолатлари аниқланганда ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралади ва текширишларни ташкил қилиш мақсадида махсус ваколатли органларга буюртма киритилади.

26. Хронометражнинг якуний  натижаларини бир кун муддатда Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасига киритади.

6-боб. Якуний қоидалар

27. Ушбу Низом талабларини бузган давлат солиқ хизмати мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

низомга

2-илова

 

Хўжалик юритувчи субъектларда ходимлар сони юзасидан

20__ йил ___ _____________ да ўтказилган хронометраж

натижалари тўғрисида

 

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

 

_____________________________________________________________________

(Давлат солиқ хизмати органининг номи ва қабул қилинган буйруқнинг № ва санаси)

_________________________________________________________________________________

(хўжалик юритувчи субъектнинг манзили)

_________________________________________________________________________________

(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

 

Хронометраж бошланган вақти ___________ тугаган вақти ______________

Ҳақиқатда ишлаётган ходимлар сони _________________________________

 

Т

Ишлаётган шахснинг

фамилияси, исми ва шарифи

Қачондан бери ишлаб келаётганлиги тўғрисида маълумот

(ой, йил)

ўртача бир ойлик олган

иш ҳақи миқдори

1

2

3

4

1

 

 

 

2

 

 

 

3

 

 

 

4

 

 

 

5

 

 

 

6

 

 

 

7

 

 

 

8

 

 

 

9

 

 

 

 

Давлат солиқ хизмати

органи мансабдор шахс(лар)и                     ____________     __________________________

                                                                                                (имзо)                                    (Ф.И.Ш.)

                                                                        ____________     __________________________

                                                                                                (имзо)                                    (Ф.И.Ш.)

Солиқ тўловчи (ёки вакили)                        ____________     __________________________

                                                                                                (имзо)                                    (Ф.И.Ш.)

 

Маълумотноманинг бир нусхасини олдим ___________     __________________________

                                                                                                (имзо)                                    (Ф.И.Ш.)

Умумий таклифлар

1403