ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3746 Министерство культуры Республики Узбекистан 03/06/2019 18/06/2019 6

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
ID-3746

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим-тарбия бериш сифатини янги босқичга кўтариш, кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, таълим самарадорлигини оширишга улкан ҳисса қўшиб келаётган фидоий мутахассисларни рағбатлантириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларни таъминлаш, шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатини муносиб рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирликларининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари (кейинги ўринларда раҳбар-ходимлар деб аталади)нинг ойлик маошларини умумий таълим мактаблари ўқитувчилари маошига тенглаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. 2019 йил 1 августдан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар-ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори ўқитувчи ва концертмейстерлар учун 1.6 баробар ҳамда раҳбарлар учун 1.9 баробарга оширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги икки ой муддатда:

болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятида хорижий мамлакатларнинг мусиқа ва санъат соҳасидаги энг яхши ютуқлари асосида замонавий таълим бериш технологияларини жорий этсин;

болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим сифатини оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган, узоқ йиллар мобайнида самарали фаолият кўрсатиб келаётган, фидоий педагог-ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофаза қилишни яхшилаш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишларини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар-ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 1-иловаси 5-, 5.1-банди, 2-иловаси 1.8., 2.8.-банди ҳамда 3-иловаси 3-бандларидаги жадвалларда кўрсатилган болалар мусиқа ва санъат мактаблари сўзлари чиқариб ташлансин.

6.  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С.Сайфуллаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

     Бош вазири                                                                                                                          А. Арипов  

Умумий таклифлар

1441