ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3716 Центральный банк Республики Узбекистан 05/06/2019 16/06/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-3716

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 3022, 2018 йил 9 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон) билан тасдиқланган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси                                                             М. Нурмуратов

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил ___ июндаги

__/__-сон қарорига илова

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. Муқаддимада қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 “Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Микромолиялаш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги”, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) доирасида тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш тартибини белгилайди”.

  1. 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан алмаштирилсин:

Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари –Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, вилоят, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибдаги марказ (кейинги ўринларда - Марказлар);”

  1. 1-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
  2. 1-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“микрокредитлар - 150 бараваригача базавий ҳисоблаш миқдорда (Тошкент шаҳрида 300 бараваригача базавий ҳисоблаш миқдорда)  - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, 1000 бараваригача базавий ҳисоблаш миқдорда - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар.

  1. 15-банддаги “энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача” деган сўзлар
    “150 бараваригача базавий ҳисоблаш миқдорида” деган сўзларга алмаштирилсин.
  2. 16-бандда “энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача” деган сўзлар
    “1000 бараваригача базавий ҳисоблаш миқдорида” деган сўзларга  ва “7 фоиз” деган сўзлар “8 фоиз” деган сўзларга алмаштирилсин.
  3. 17-банддаги “ҳудудий ишчи гуруҳлар” деган сўзлар “Марказлар” деган сўзга, “ишчи гуруҳларнинг” деган сўзлари “Марказларнинг” деган сўзга алмаштирилсин.
  4. 18-банд чиқариб ташлансин.
  5. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“19. Марказлар хулоса асосида қарор қабул қилишдан олдин, самарали лойиҳани жойида тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда батафсил ўрганиши шарт.”.

  1.  20-бандда ва 25-банди иккинчи хатбошидаги “Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар” деган сўзлар “Марказлар” деган сўзга алмаштирилсин.
  2.  21, 22 ва 26-бандда “ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларнинг” деган сўзлар “Марказларнинг” деган сўзга алмаштирилсин.
  3.  33-банддаги “ҳудудий ишчи гуруҳларнинг” деган сўзлар “Марказлар” деган сўзга алмаштирилсин.
  4.  36-бандда қуйидаги мазмундаги “36-1” банд билан тўлдирилсин:

“36-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган сектор раҳбарлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилиши таъминланишида ва кредитларнинг белгиланган муддатда қайтарилишига масъул ҳисобланади ҳамда бу борада тижорат банкларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиши лозим.”.

Умумий таклифлар

601