ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3632 Министерство культуры Республики Узбекистан 27/05/2019 11/06/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Республика Бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида
ID-3632

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320-сон қарори билан Республика Бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернатини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

маданият муассасаларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 10 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат унитар корхоналарига 1 фоизи ва электрон савдо майдончаси операторига тўланадиган тўловдан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва унинг бўйсунувидаги ташкилотларнинг вазир томонидан белгиланадиган миқдордаги ажратмалари;

давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан олинадиган даромадларнинг 10 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига бюджетдан ташқари тушадиган йиллик тушумларнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари);

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.

3. Қуйидагилар:

Республика Бахшичилик санъати марказининг намунавий штатлари 1-иловага;

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи дирекциясининг штатлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг қадимий маънавий меъросини сақлаб қолиш, бахшичилик йўналиши бўйича ёшларнинг ижодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рўёбга чиқариш, бахшичилик соҳаси бўйича малакали бахшилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Термиз шаҳридаги 21-сон бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган Республика мактаб-интернати (кейинги ўринларда - мактаб-интернат деб аталади) ташкил этилсин.

5. Қуйидагилар Мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

бахшилчилик санъати бўйича билим ва тушунчалар, тарихий ва миллий анъаналар, инновация технологияларини, давлат талаблари асосида билим ва кўникмаларини пухта эгаллаган ёш кадрлар тайёрлаш;

тайёрланаётган ёш кадрларга юқори сифатли билим ва кўникмалар бериш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.

6. Бахшичиликка ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг намунавий штатлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига зарур ҳолларда мактаб-интернатнинг тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг мактаб-интернати учун 150 ўринли ётоқхона ва ошхона, 200 ўринли концерт зали 8 та якка дарс хоналарини ўз ичига қамраб олган ўқув корпуси (кейинги ўринларда бино-иншоотлар деб аталади) қуриш бўйича таклифига розилик берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги Мактаб-интернатига қўшимча бино-иншоотларни қуриш учун 2019 йил инвестиция дастури доирасида қурилиш учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини 2020 йил инвестиция дастурига киритиш чораларини кўрсин.

9. Сурхонадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда мактаб-интернатга қўшимча бино-иншоотлари қурилиши учун жой ажратилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

Мактаб-интернатга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, ўқувчиларни қабул қилиш;

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бахшичилик ва достончилик таълими йўналиши бўйича алоҳида қабул квоталари шакллантирилишини назарда тутсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари бўлинмалари ҳузурида бахшичилик санъати давлат ансамблларини, қолган ҳудудларда вилоят ансамблларини маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирган ҳолда ташкил этсин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бахшичилик санъати ривожи учун зарур бўлган мусиқа чолғулари (дўмбира, сибизға, чанқўбиз, қўшнай, ғажирнай, бўламон, қўбуз кабилар) ишлаб чиқарадиган усталар фаолияти билан танишиб чиқсин;

усталар томонидан ишлаб чиқариладиган мусиқа чолғуларини ясаш учун етарли жой ва хомашёлар ажратиш чораларини кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                                      А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” майдаги ____-сон
қарорига
1-илова

 

Республика Бахшичилик санъати марказининг
намунавий штатлари

 

т/р

Номланиши

Сони

1.

Бош директор

1

2.

Директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари

1

3.

Бош администратор

1

Устоз-шогирд мактаби бўлими

4.

Бўлим бошлиғи

1

5.

Бўлим бошлиғи ўринбосари

1

6.

Катта илмий ходим

1

7.

Кичик илмий ходим

1

8.

Бош мутахассис

1

9.

Етакчи мутахассис

1

Бахшичилик чолғу-асбобларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўлими

10.

Бўлим бошлиғи

1

11.

Бош мутахассис

1

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими

12.

Бўлим бошлиғи

1

13.

Бош мутахассис

1

Бахшичилик санъати тарихий экспозицияси бўлими

14.

Бўлим бошлиғи

1

15.

Бош мутахассис

1

Бахшичилик санъатини илмий ривожлантириш бўлими

16.

Бўлим бошлиғи

 

17.

Бош мутахассис

 

18.

Етакчи мутахассис

 

 

19.

АКТ ва матбуот хизмати ходими

1

20.

Бош ҳисобчи

1

21.

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

22.

Юрисконсульт

1

23.

Хўжалик мудири

1

 

Жами:

23

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” майдаги ____-сон
қарорига
2-илова

 

 

 

 

 

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси
ижрочи дирекциясининг штатлари

 

т/р

Номланиши

Сони

1.

Жамғарма ижрочи директори

1

2.

Директор ўринбосари

1

3.

Дастурларни амалга ошириш ва стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи

1

Бахшичилик санъатини ривожлантириш бўлими

4.

Бўлим бошлиғи

1

5.

Бўлим бошлиғи ўринбосари

1

6.

Бош мутахассис

1

7.

Етакчи мутахассис

1

8.

Етакчи мутахассис

1

Маркетинг ва коммуникациялар бўлими

9.

Бўлим бошлиғи

1

10.

Бўлим бошлиғи ўринбосари

1

11.

Бош мутахассис

1

12.

Етакчи мутахассис

1

13.

Етакчи мутахассис

1

Молия бўлими

14.

Бўлим бошлиғи

1

15.

Бўлим бошлиғи ўринбосари

1

16.

Бош мутахассис

1

17.

Етакчи мутахассис

1

Бухгалтерия

18.

Бош хисобчи

1

19.

Бош мутахассис

1

Юридик бюро

20.

Юридик бюро бошлиғи

1

21.

Бош мутахассис

1

Бошқа ходимлар

22.

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

23.

Ахборот технологиялари бўйича бош мутахассис

1

24.

Матбуот котиби

1

 

Жами:

24

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” майдаги ____-сон
қарорига
3-илова

 

 

 

 

Бахшичиликка ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ

 

Т/р

Лавозимлар номланиши

Ўқувчилар сонига нисбатан белгиланадиган лавозим бирликлари

151-300

301-450

451 нафар ва ундан ортиқ

1.

Директор

1

1

1

2.

Директорнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари

0,5

1

1

3.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

4.

Директорнинг касбий таълим ишлари бўйича ўринбосари

0,5

1

1

5.

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

1

1

6.

Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари*

1

1

1

7.

Жисмоний тарбия раҳбари**

-

1

1

8.

Ўқув бўлими услубчиси

0,5

1

1

9.

Кутубхона мудири

1

1

1

10.

Кутубхоначи

0,5

1

1

11.

Бош бухгалтер

1

1

1

12.

Бухгалтер

1

1

1

13.

Кассир

0,5

0,5

0,5

14.

Ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис

0,5

0,5

1

15.

Ёшлар етакчиси

1

1

1

16.

Котиб – иш юритувчи

1

1

1

17.

Шифокор*****

1

1

1

18.

Бош ошпаз*****

1

1

1

19.

Ошпаз*****

1

1

2

20.

Ошхона учун ёрдамчи ишчи*****

2

2

2

21.

Омборчи

0,5

0,5

1

22.

Кир ювиш машинисти*****

1

1

1

23.

Кийим-кечакларни таъмирловчи тикувчи****

0,5

0,5

0,5

24.

Комендант

1

1

1

 

Изоҳ: * Мазкур лавозим таълим муассасасида 10-11 синф ўқувчилари мавжуд бўлганда киритилади.

Ҳарбий раҳбар йиллик ўқув юкламаси 530 соат ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

** Жисмоний тарбия раҳбари йиллик ўқув юкламаси 400 соат хисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

*** Гуруҳлар сони ихтисослаштирилган санъат ва маданият-интернатлари ётоқхонасида яшовчи ўқувчилар сонидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда 30 нафар ўқувчи бир гуруҳ деб ҳисобланади.

**** Мазкур лавозимлар бахшичиликка ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ётоқхонасида яшовчи ўқувчилари гуруҳлари сонидан келиб чиқиб киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” майдаги ____-сон
қарорига
4-илова

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорининг рус тилидаги матнида:

10-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Наименование должность

Размеры базовых должностных окладов, сум

республиканские и областные центры культуры

Районные (городские) центры культуры

центры культуры сельский и посёлсков городского типа

1.

Директор, заведующий филиала

1 178 600

1 071 455

974 050

2.

Художественный руководитель

1 071 455

974 050

x

3.

Руководитель кружка, коллектива и студии, певцы, музыканты **

805 000

805 000

805 000

4.

Режиссер, балетмейстер, хормейстер, артист, дирижер студии Музыкальные и художественные руководители коллективов художественной самодеятельности, имеющих звания «Народный» и «Болалар намунали жамоаси» (Образцовый детский коллектив)

974 050

974 050

885 500

6.

Специалисты: по организации деятельности творческих кружков и самодеятельных коллективов, по вопросам молодежи и духовно-просветительской работы, художник-постановщик, хореограф

974 050

974 050

974 050

7.

Аккомпаниатор, костюмер, администратор, библиотекарь, звукорежиссер, оператор.

805 000

805 000

805 000

 

* Распространяется на руководителя центра культуры и досуга населения, на которого не возложена функция заведующего районным (городским) отделом культуры.

** Размеры базовых должностных окладов указанных должностей с высшим образованием устанавливается с применением повышающего коэффициента — 1,08

Примечание.

К прочим культурно-просветительским учреждениям относятся: центры культуры и досуга населения, народные театры, самодеятельные коллективы и другие государственные культурно-просветительские учреждения, финансируемые из Государственного бюджета Республики Узбекистан.

2. 14-иловаси 2-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхатидаги Сурхондарё вилоятига Республика “Бахшичилик санъати маркази” ҳамда “Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси” сўзлари киритилсин.

 

Умумий таклифлар

268