ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3614 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 25/05/2019 10/06/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-3614

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон “Мамлакатимиз ахолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

      1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 12 февралдаги 20, 348-В-1-сон қарори (рўйхат рақами 2980, 2018 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 11-сон, 213-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

     2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

   Молия вазири                                                                              Д. Кучкаров

 

                     Тошкент ш.,

         2019 йил  “___” _________,

                      ________-сон  

 

   Марказий банк раиси                                                                М. Нурмуратов

 

                     Тошкент ш.,

         2019 йил  “___” _________,

                      ________-сон

 

                                                                                                                                                                                                                                                             Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
                                                                                                                                                                                                                                                              ва Марказий банки Бошқарувининг

                                                                                                                                                                                                                                                             2019 йил “____” ____________ даги

                                                                                                                                                                                                                                                               ________,  _________ -сон қарорига

                                                                                                                                                                                                                                                                   ИЛОВА

  1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар — давлат пенсиялари, шунингдек зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга бериладиган нафақалар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн этишга нафақалар, уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш ва автобензин сотиб олиш харажатлари учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва 1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва ядро полигонлари ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, 1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари, пенсия ва нафақалардан алимент тўловлари, ўрнатилган тартибда тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари;”.

      2. 7-бандда:

иккинчи хатбошидан “, шунингдек зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

“ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари;

пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тўловлари;”;

ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

    3. 44-банддаги “3.1 - 3.4-иловалардаги” деган сўзлар “2-иловасидаги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

      4. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

       5. 3.1 - 3.4-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

         6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки ва Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан келишилган.

Акциядорлик тижорат Халқ банки

Бошқарув раиси                                                              М. Эшматов

 

2019 йил “____”__________

 

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш

органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича республика кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари                                                      Ш. Жавлонов

 

2019 йил “____”__________

 

Умумий таклифлар

285