ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3604 Хокимият города Коканд 24/05/2019 07/06/2019 2

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳарнинг Туркистон, Беруний, Истиқлол, Турон, Гузар, Пўстиндўз, Фурқат кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3604

Шаҳарнинг Туркистон, Беруний, Истиқлол, Турон, Гузар, Пўстиндўз, Фурқат кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил

15 апрел, 15-сон, 197-модда) 5-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарорига мувофиқ, шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг 2019 йил 14 майдаги 12/1-сонли хатини инобатга олиб шаҳарнинг Туркистон, Беруний, Истиқлол, Турон, Гузар, Пўстиндўз, Фурқат кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 6,25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қўқон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг 2019 йил 14 майдаги янги йўл белгиларини ўрнатишга руҳсат бериш тўғрисидаги 12/1-сонли мурожаати қаноатлантирилсин.

2.Қуйидаги кўчаларга йўл белгилари ўрнатишга руҳсат берилсин:

Туркистон кўчасига 2 та 3.24. (50 км/соат) йўл белгиси;

Беруний кўчасига 2 та 3.24. (50 км/соат) ва 2 та 3.27 (тўхташ тақиқланган) йўл белгилари;

Истиқлол кўчасига 4 та 3.24. (50 км/соат), 4 та 3.27 (тўхташ тақиқланган) йўл белгилари;

Турон кўчасига 3.24. (50 км/соат) йўл белгиси;

Гузар кўчасига 3.24. (50 км/соат) йўл белгиси;

Пўстиндўз кўчасига 2 та 3.24. (50 км/соат) йўл белгиси;

Фурқат кўчасига 2 та 3.24. (50 км/соат) йўл белгиси.

3. Йўл белгилари ўрнатиш ишлари Фарғона Йўллардан Мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ва СМУ ГАИ (номини тўғрилаб ёзилади) томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

4. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (А.Ахмедов) йўл белгиларининг белгиланган тартибда ўрнатилиши автотранспорт воситаларининг йўл белгисига риоя қилинишини назорат қилиш юклатилсин.

5. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Мамажонов зиммасига юклатилсин.

Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов

Умумий таклифлар

254