ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3547 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 21/05/2019 05/06/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва хайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-3547

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартда “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги”ги ПҚ–4254-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.

1. Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва хайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва хайвонларини суғурта қилиш “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг худудий филиалларида амалга оширилади;

чорва хайвонларини суғурталаш бўйича ҳамкорлик келишувлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий “Чорванасл” марказлари билан тузилиши тавсия этилади.

3. Маълумот учун қабул қилинсинки, аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва хайвонлари “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг худудий филиалларидан ташқари бошқа суғурта ташкилотларида ҳам суғурта қилиниши мумкин.

4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Вахабов, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов  зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг     Бош вазири

 

                                        А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ­___ _____________даги ___-сон
қарорига илова

Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият
кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган
чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби
тўғрисидаги низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва молларини суғурта қилиш тартибини белгилайди.
  2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

суғурталовчи – “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятиинг ҳудудий филиаллари ҳамда бўлинмалари;

чорва ҳайвонлари – юридик ва жисмоний шахслар эгалигида бўлган қорамол, от, туя, қўй, эчки, чўчқа, парранда, қуён, балиқ  мўйнали ҳайвонлар ва асалари.

суғурта қилдирувчи – чорва ҳайвонларига эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахслар;

суғурта полиси – суғурта шартномасининг кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

чорва ҳайвонларини суғурта қиймати – чорва хайвонларининг баланс ёки бозор нархидаги қиймати.

суғурта мукофоти - суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчига тўланадиган пул маблағи;

суғурта пули - суғурта ҳодисаси содир бўлганда етказилган зарарни қоплаш учун суғурталовчи томонидан олиб бориладиган жавобгарликнинг юқори миқдори.

суғурта ҳодисаси - суғурталанган ҳайвонни суғуртани амал қилиш муддатида касалланиш, сифатсиз озуқа билан зағарланиши,нобуд бўлиши, ўғирланиши, мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши;

суғурта товони - суғурта қийматига нисбатан суғурта қилдирувчига тўланадиган пул маблағи;

суғурта муддати - суғурта полисининг амал қилиш муддати.

суғурта таваккалчиликлари:

-йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлар, туялар, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар учун:

ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши, электр токи уриш (ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаса), заҳарли ўтлар ёки моддалардан заҳарланиши, транспорт воситаларининг уриб кетиши, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, сувга ёки жарликга қулаши,  касалликлар (1- илова) натижасида нобуд бўлиши, давлат ветеринария ходими, ветеринария врачи ёки маҳаллий ҳокимият, МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини) вакили иштирокида, ҳайвонлар ўлиши муқаррар бўлганда ёки касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши, ўғирланиши (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса), ўткир предметлардан зарар кўриши ёки нобуд бўлиши;

асаларилар учун:

ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши  касалликлар натижасида нобуд бўлиши, ўғирланиши (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса);

балиқлар учун:

бўрон, довул, сел, сув тошқини, зилзила, касалликлар натижасида нобуд бўлиши, мазкур жойга ҳос бўлмаган даражада ҳавонинг совуқ келиши, муз кўчиши, портлаш, балиқхўр қушлар (чайка, баклан) томонидан зарар етиши, учинчи шаҳс томонидан қасддан қилинган ҳаракат, ўғирлик (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса)

  1. Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг ва бошқа суғурта компаниялари ҳудудий филиаллари ва бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
  2. Суғурталанган чорва ҳайвонларини суғурта муддатидан кейин касалланиши,  сифатсиз озуқа билан заҳарланишия,нобуд бўлиши, ўғирланиши, мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши билан боғлиқ суғурта қилдирувчининг мулкий манфаатлари суғурта объекти ҳисобланади.

2.боб.  Суғурта пули,  суғурта тарифи ва суғурта мукофоти

5. Чорва ҳайвонларининг суғурта қийматига нисбатан суғурта пулининг энг юқори миқдорда қуйидагича белгиланади;

қорамол, от, туя, қўй ва эчкилар учун 80 фоиз;

мўйнали ҳайвонлар  учун 60 фоиз;

парранда, балиқ, асалари ва бошқа ҳайвонлар учун 50 фоиз.

6. Жисмоний шахслар эгалигидаги чора хайвонларининг суғурта қиймати бозор нархларидан келиб чиқиб суғурталовчи ва суғурта қилдирувчининг келишувига асосан суғурта шартномасида белгиланади.

7. Суғурта мукофоти чорва ҳайвони турига мувофиқ суғурталовчи томонидан белгиланган  2-иловага мувофиқ тариф ставкалари бўйича ҳисобланади.

3.боб. Суғурта шартномасини тузиш тартиби

8. Суғурта шартномаси юридик шахслар билан суғурталовчи томонидан   ишлаб чиқилган суғурта шартномаси шаклига мувофиқ тузилади.

Суғурта мукофоти юридик шахслар томонидан суғурта шартномасига кўра 5 иш кунида суғурталовчига тўланади.

9. Жисмоний шахслар билан тузиладиган суғурта шартномаси уларнинг мурожаатига кўра суғурта мукофоти тўлангандан сўнг суғурта полиси бериш йўли билан расмийлаштирилади.

10. Жисмоний шахсларга бериладиган суғурта полиси – суғурта шартномаси ҳисобланади.

11. Чорва ҳайвонларига 3-7 иловаларга мувофиқ суғурта полиси берилади.  

12. Суғурта полиси жисмоний шахсларга cуғурта мукофоти тўланган кунда, юридик шахсларга суғурта мукофоти тўлангандан сўнг 3 кун муддат ичида берилади.

13. Суғурта шартномаси (полиси) 1 йил муддатга тузилади.

4.боб. Суғурта товонини аниқлаш ва тўлаш тартиби

14. Суғурта ҳодисаси рўй берган ҳолатда суғурта қилдирувчи ёки унинг ишончли вакили 72 соатдан ошмаган муддатда суғурталовчига ёзма ёки оғзаки маълум қилиши шарт.

15. Суғурталанган ҳайвонларнинг касалланганлиги, сифатсиз озуқа билан заҳарланиши, нобуд бўлганлиги, ўғирланганлиги (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса), мажбуран сўйилганлиги ёки йўқ қилинганлиги ҳақида ушбу низомнинг 8-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.

16. Чорва ҳайвонлари мажбуран сўйилганда суғурта товони суғурта пулидан сўйилган ҳайвоннинг яроқли деб топилган гўшти ва терисининг қиймати чегирилган ҳолда аниқланади.

17. Суғурта товонини олиш учун суғурта қилдирувчи ёки унинг ишончли вакили суғурталовчига ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги хужжатлар илова қилинади:

суғурта полиси нусхаси;

ҳайвоннинг ветеринария паспорти нусхаси;

суғурта қилдирувчига хизмат кўрсатувчи ветеринар врачи ёки давлат ветеринария хизмати мутахассисининг ҳайвон жасадини ёриш баённомаси;

ҳайвоннинг касалланиши, нобуд бўлиши ёки мажбуран сўйилиши сабаблари тўғрисида давлат ветеринария хизмати ёки ветеринария лабораториясининг хулосаси;

гидрометеорология маркази,  ёнғиндан сақлаш хизмати, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг маълумоти;

суғурта ҳодисаси рўй берганлигини тасдиқловчи фотосуратлар ва видеотасмалар.

18. Суғурта қилинган чорва ҳайвонлари суғурта шартномасида кўзда тутилган суғурта таваккалчиликлари натижасида нобуд бўлганда, мажбуран сўйилганда ёки йўқ қилинганда тузилган далолатнома, ветеринария хулосалари ва суғуртага қабул қилинган кундаги баланс (бозор) нархи асосида Суғурта товони аниқланади ва суғурта жавобгарлигидан ошмаган ҳолда тўланади.

19. Суғурта шартномасида кўрсатилмаган суғурта ҳодисаси содир этилган ҳолатларда суғурта товони тўланмайди.

20. Суғурта товони суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни давомида тўлаб берилади.

21. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги ёки уни тўлаш ҳақидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товони тўлаш тўғрисида ёзма мурожаат ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этганидан кейин 15 кундан кечиктирмай хабар қилиниши керак ва товон тўлаш рад этилганда, қарорда рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим.

5.боб. Томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари.

22. Суғурталовчининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

суғурта шартномаси амал қилиш даврида суғурталанган ҳайвонларни озиқлантириш ва сақлаш шароитини ўрганиш,  суғурта ҳодисаси содир бўлганда ҳодиса сабабини ўрганиш ва зарур ҳолатларда экспертларни жалб этиш;

суғурта қилдирувчи суғурта шартномаси шартларини бажармаганда, суғурта шартномасини бекор қилиш;

суғурта шартномасида кўрсатилмаган суғурта  ҳодисасини тан олмаслик;

суғурталанган ҳайвонларни касалланиши ва  мажбуран сўйилишига ёки нобуд бўлишига айбдор бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда суғурталовчи томонидан тўланган суғурта товонини ундириш ҳақида даъво киритиш;

суғурта қилдирувчидан суғурта товони миқдорини аниқлаш учун тегишли ташкилотларнинг хулосаси ва маълумотларини сўраб олиш.        

23. Суғурталовчининг  мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

суғурта қилдирувчини ушбу низом ва суғурта шартномаси билан таништириш;

суғурта полисини белгиланган муддатда суғурта қилдирувчига тақдим этиш;

суғурта қилдирувчидан суғурта ҳодисаси тўғрисида хабарнома берилганда чорва ҳайвонларига суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва тегишли ташкилотларнинг вакиллари иштирокида белгиланган тартибда далолатнома  тузиш;

суғурта ҳодисаси содир этилган ҳолатларда чорва ҳайвонларини нобуд бўлгани ёки мажбуран сўйилгани учун суғурта қилдирувчига суғурта товонини белгиланган муддатда тўлаш;

суғурта қилдирувчи ва суғурта шартномаси ҳақидаги маълумотларни сир сақлаш.

24. Суғурта қилдирувчининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

суғурта мукофотини тўлагандан сўнг суғурта полисини суғурталовчидан олиш;

суғурта шартномаси амал қилиш даврида суғурта шартномасига доир саволларга суғурталовчидан тўлиқ жавоб олиш, ушбу низом ва суғурта шартномаси билан танишиш.

суғурта ҳодисаси содир бўлганда белгиланган тартибда суғурта товонини олиш.

25. Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

суғурта шартномасида кўрсатилган шартларга амал қилиш;

чорва ҳайвонларини тўғри озиқлантириш ва сақлаш, суғурта ҳодисаси олдини олиш чораларини кўриш;

суғурта ҳодисаси содир бўлганда чорва ҳайвонларини сақлаб қолиш чораларини кўриш;

 чорва ҳайвонларини идентификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни суғурталовчига тақдим қилиш;

 суғурта шартномасида белгиланган муддатларда суғурта мукофотини тўлаш;

 суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурталовчига ва тегишли ташкилотларга белгиланган муддатда ва тартибда хабар бериш;

суғурта ҳодисаси содир бўлганда зарар миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган фотосуратлар, видеотасмалар ва бошқа тасдиқловчи далиллар билан суғурталовчини таъминлаш;

суғурта ҳодисаси содир бўлишида суғурта қилдирувчидан бошқа айбдор шахслар тўғрисидаги маълумотларни суғурталовчига тақдим этиш.

6.боб. Якуний қоидалар

26. Чорва ҳайвонларини суғурталаш бўйича суғурта шартномаларини тузиш  Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий “Чорванасл” марказлари билан тузилган агентлик келишувлари асосида амалга оширилиши  мумкин. 

27. Ушбу Низомда белгиланган мажбуриятларни бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

28. Ушбу Низом талабларини бажармаслик оқибатида юзага келадиган низолар ўзаро келишув йўли билан, келишувга эрилишилмаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

                                                                                               Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият
кўрсатадиган хўжалик юритувчи

субъектларда парвариш қилинаётган
чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомга   1-илова

 

 СУҒУРТАЛАНГАН ҲАЙВОНЛАРИ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА СУҒУРТА ЖАВОБГАРЛИГИ ОЛИБ БОРИЛАДИГАН
 КАСАЛЛИКЛАР РўЙХАТИ

 

1. Турли хил ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлар:

Аспаргиллез, қутуриш, Ауэски касаллиги, ботулизим, бруцеллез, везикуляр стоматит, пастереллез, ёмон сифатли шиш, лептоспироз, листериоз, лейкоз, мелиоидоз (сохта манқа) некробактериоз, чечак, паратуберкулёз (паратуберкулез этерити), куйдирги, стахиоботриотоксикоз, қотма, сил касаллиги (туберкулез), туляремия, оқсил (яшур),

2. Отларнинг касалликлари:

       Африка ўлати, юқумли камқонлик, юқумли ринопневмония (вирус орқали бола ташлаш), юқумли энцефаломиелит, инфлуэнца, контагиоз плевропневмония, сақов, манқа, эпизоотик лимфангоит.

3. Йирик шохли мол, қўй, эчки ва туялар касалликлари:

       Аденоматоз, тейлериоз, бабезиоз касаллиги,  қўйлар брадзоти, вирусли диарея, вирусли зотилжам, вирус орқали қўйларнинг бола ташлаши, шиллиқ пардаларнинг хавфли иситмабезгаги, қўй ва эчкиларнинг юқумли агалактияси, эчкиларнинг юқумли плевропневмонияси, қўйларнинг юқумли энтеротоксемияси, қорамол ва қўйларнинг юқумли шиллиқ парда безгагит (тилнинг кўкариши), юқумли ринотрахеит, қўй ва эчкиларнинг юқумли мастити (сут безларининг яллиғланиши), қўйларнинг юқумли эпидидимити, қўй ва эчкиларнинг контагиоз пустулезли дерматити (оғиз шиллиқ пардасининг яллиғланиши), қўй ва эчкиларнинг висна - маэди, қорамоллар парагриппи, қўй ва эчкилар паратифи, ёппасига ўпка шамоллаш, қўйлар скрейпи, туялар ўлати, қорамол ўлати, қорасон-эмфизематоз карбанкул (эмкар), тез ўтиб кетадиган безгак, ориентабильгарциоз, Ку-иситма.

4. Чўчқалар касалликлари:

       Африка ўлати, тешен касаллиги, везикуляр касаллик, везикуляр экзантема, вирусли зотилжам, грипп, юқумли ичбуруғ, колибактериоз, полисерозит, сарамас, салмонеллез, стрептоккоз, трансмиссив гастроэнтерит, ўлат, энзоотик энцефаломиелит.

5. Мўйнали ҳайвонлар ва қуёнлар касалликлари:

       Қоракузанларнинг алеут касаллиги, шимол тулкиси (песец) ва кумушранг-қора тулкиларнинг вирусли сариқ касаллиги, қоракузанларнинг вирусли энтерити, қуёнларнинг юқумли ринити, миксоматоз, псевдомоноз, қоракузанлар стрептококози, ўлат, энзоотик энцефаломиелит, қоракузанлар энцефалогатияси.

6. Паррандалар касаллликлари:

       Аспергиллез, марек касаллиги, ўрдакларнинг вирусли сариқ касаллиги, грипп, ғоз ва куркаларнинг вирусли энтерити, товуқларнинг юқумли бронхити, паррандаларнинг юқумли ларинготрахеити, юқумли энцефаломиелит, микоплазмоз, ньюкасл касаллиги, оспадифтерит, орнитоз (пситтакоз), пастереллез (вабо), пуллороз-паррандалар терламаси, стрептококкоз.

7. Асаларилар касалликлари:

            Америкача фасод, вирусли фалажлик, европача фасод, меланоз, паратиф, септицемия, мешотчатый расплод.

8.Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аввал рўйҳатга олинмаган касалликлар

 

 

Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият
кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган
чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби
тўғрисидаги низомга 2 илова

 

Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият
кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган
чорва ҳайвонларини суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари

 

Т.р.

Ҳудудлар

Суғурта тарифи %

1

Қорақалпоғистон Республикаси

10.0

2

Андижон вилояти

5.0

3

Бухоро вилояти

7.0

4

Жиззах вилояти

10.0

5

Қашқадарё вилояти

7.0

6

Навоий вилояти

8.0

7

Наманган вилояти

8.0

8

Самарқанд вилояти

10.0

9

Сирдарё вилояти

5.0

10

Сурхондарё вилояти

6.0

11

Тошкент вилояти

9.0

12

Фарғона вилояти

6.0

13

Хоразм вилояти

6.0

14

Тошкент шахри

8.0

 

 

Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш
тўғрисидаги Низомга
1-илова

 

               

                                                                       (ранги яшил)                         

 ЧОРВА МОЛЛАРИНИ
(қорамол, от, туя, чўчқа, қўй ва эчки)
СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА СУҒУРТА  ПОЛИСИ

_________ -СОНЛИ

 

          “Ўзагросуғурта” АЖ ___________________________________________________________,

                                   (худудий филиал, туман (шаҳар) бўлинмаси номи)

20___йил «____» __________да тузилган ______ - сонли шартномага асосан_________________

________________________________________________________________________________га

(Суғурта қилдирувчининг номи)

__________________________________________________ суғурта ҳимоясини тақдим этади.

            (Суғурталанган қишлоқ хўжалик ҳайвонлари тури)

 

Суғурта таваккалчиликлари: ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши, электр токи уриш (ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаса), заҳарли ўтлар ёки моддалардан заҳарланиши, транспорт воситаларининг уриб кетиши, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, сувга ёки жарликга қулаши, касалликлар натижасида нобуд бўлиши, давлат ветеринария ходими, ветеринария врачи ёки маҳаллий ҳокимият, МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини) вакили иштирокида, ҳайвонлар ўлиши муқаррар бўлганда ёки касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши, ўғирланиши (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса), ўткир предметлардан зарар кўриши ёки нобуд бўлишидан суғурта жавобгарлигини олиб боради.

 

Шартномага асосан суғурта пули: (________________) ______________________________ ____________________________________________________________________) минг сўм.

 

Cуғурта мукофоти: (____________)___________________________________________________

____________________________________________________________________) минг сўм.

2. 20___йил «____» _____________да тузилган _______ шартномага асосан ҳисоблангансуғуртамукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20___йил «___» _________да Суғурталовчининг ҳисоб-рақамига келиб тушди.

3. Суғурта полиси 20__йил «___» _________дан кучга киради ва 20__йил «___» ________да ўз кучини  йўқотади.

 

“Ўзагросуғурта” АЖ
___________________

___________________

                                                                      

Рахбар            __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

Бош ҳисобчи __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

М.Ў.

 

20___ йил «____» _______________да   берилди.

Суғурта  полисини 20___йил  «____» _______________да олдим.

________________            __________________________________________________           

       (имзо)                                                      (Ф.И.Ш)        

 

Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш
тўғрисидаги Низомга
2-илова

                                                                                       (ранги оч чернил)                               

 ПАРРАНДАЛАРНИ 
(товуқ, курка, цесарка, туяқуш, ўрдак, ғоз, бедана)
СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА СУҒУРТА  ПОЛИСИ

_________ -СОНЛИ

 

          “Ўзагросуғурта” АЖ ___________________________________________________________,

                                   (худудий филиал, туман (шаҳар) бўлинмаси номи)

20___йил «____» __________да тузилган ______ - сонли шартномага асосан_________________

________________________________________________________________________________га

                                                  (Суғурта қилдирувчининг номи)

__________________________________________________ суғурта ҳимоясини тақдим этади.

            (Суғурталанган қишлоқ хўжалик ҳайвонлари тури)

 

Суғурта таваккалчиликлари: ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши, электр токи уриш (ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаса), заҳарли ўтлар ёки моддалардан заҳарланиши, транспорт воситаларининг уриб кетиши, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, сувга ёки жарликга қулаши, касалликлар натижасида нобуд бўлиши, давлат ветеринария ходими, ветеринария врачи ёки маҳаллий ҳокимият, МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини) вакили иштирокида, ҳайвонлар ўлиши муқаррар бўлганда ёки касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши, ўғирланиши (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса), ўткир предметлардан зарар кўриши ёки нобуд бўлишидан суғурта жавобгарлигини олиб боради.

Шартномага асосан суғурта пули: (________________) ______________________________ ____________________________________________________________________) минг сўм.

 

Cуғурта мукофоти: (____________)___________________________________________________

____________________________________________________________________) минг сўм.

 

2. 20___йил «____» _____________да тузилган _______ шартномага асосан ҳисоблангансуғуртамукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20___йил «___» _________да Суғурталовчининг ҳисоб-рақамига келиб тушди.

3. Суғурта полиси 20__йил «___» _________дан кучга киради ва 20__йил «___» ________да ўз кучини  йўқотади.

 

“Ўзагросуғурта” АЖ

___________________

___________________

                                                                      

Рахбар            __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

Бош ҳисобчи __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

М.Ў.

 

20___ йил «____» _______________да   берилди.

 

Суғурта  полисини 20___йил  «____» _______________да олдим.

 

________________            __________________________________________________           

       (имзо)                                                      (Ф.И.Ш)        

 

 

Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш 
тўғрисидаги Низомга
3-илова

                                                                                       (ранги сариқ)                          

 АСАЛАРИНИ 
СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА
СУҒУРТА  ПОЛИСИ

_________ -СОНЛИ

 

          “Ўзагросуғурта” АЖ ___________________________________________________________,

                                   (худудий филиал, туман (шаҳар) бўлинмаси номи)

20___йил «____» __________да тузилган ______ - сонли шартномага асосан_________________

________________________________________________________________________________га

                                      (Суғурта қилдирувчининг номи)

_____________________________________________________ суғурта ҳимоясини тақдим этади.

            (Суғурталанган қишлоқ хўжалик ҳайвонлари тури)

 

Суғурта таваккалчиликлари: ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши  касалликлар натижасида нобуд бўлиши, ўғирланиши (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса) дан суғурта жавобгарлигини олиб боради.

 

Шартномага асосан суғурта пули: (________________) ______________________________ ____________________________________________________________________) минг сўм.

 

Cуғурта мукофоти: (____________)___________________________________________________

____________________________________________________________________) минг сўм.

 

2. 20___йил «____» _____________да тузилган _______ шартномага асосан ҳисоблангансуғуртамукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20___йил «___» _________да Суғурталовчининг ҳисоб-рақамига келиб тушди.

 

3. Суғурта полиси 20__йил «___» _________дан кучга киради ва
20__йил «___» ________да ўз кучини  йўқотади.

 

“Ўзагросуғурта” АЖ

___________________

___________________

                                                                      

Рахбар            __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

Бош ҳисобчи __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

М.Ў.

 

20___ йил «____» _______________да   берилди.

Суғурта  полисини 20___йил  «____» _______________да олдим.

________________            __________________________________________________           

       (имзо)                                                      (Ф.И.Ш)        

 

 

 

Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш
тўғрисидаги Низомга
4-илова

                                                                                       (ранги мовий)                         

 БАЛИҚЛАРНИ
СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА СУҒУРТА  ПОЛИСИ
_________ -СОНЛИ

 

          “Ўзагросуғурта” АЖ _________________________________________________________,

                                   (худудий филиал, туман (шаҳар) бўлинмаси номи)

20___йил «____» __________да тузилган ______ - сонли шартномага асосан_______________

______________________________________________________________________________га

                                     (Суғурта қилдирувчининг номи)

____________________________________________________ суғурта ҳимоясини тақдим этади.

            (Суғурталанган қишлоқ хўжалик ҳайвонлари тури)

 

Суғурта таваккалчиликлари: бўрон, довул, сел, сув тошқини, зилзила, касалликлар натижасида нобуд бўлиши, мазкур жойга ҳос бўлмаган даражада ҳавонинг совуқ келиши, муз кўчиши, портлаш, балиқхўр қушлар (чайка, баклан) томонидан зарар етиши, учинчи шаҳс томонидан қасддан қилинган ҳаракат, ўғирлик (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса) дан суғурта жавобгарлигини олиб боради.

Шартномага асосан суғурта пули:(________________) _______________________________ ___________________________________________________________________) минг сўм.

Cуғурта мукофоти: (____________)___________________________________________________

___________________________________________________________________) минг сўм.

 

2. 20___йил «____» _____________да тузилган _______ шартномага асосан ҳисоблангансуғуртамукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20___йил «___» _________да Суғурталовчининг ҳисоб-рақамига келиб тушди.

 

3. Суғурта полиси 20__йил «___» _________дан кучга киради ва 20__йил «___» ________да ўз кучини  йўқотади.

 

“Ўзагросуғурта” АЖ

___________________

___________________

                                                                      

Рахбар            __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

Бош ҳисобчи __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

М.Ў.

 

20___ йил «____» _______________да   берилди.

Суғурта  полисини 20___йил  «____» _______________да олдим.

________________            __________________________________________________           

       (имзо)                                                      (Ф.И.Ш)        

 

 

Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш
тўғрисидаги Низомга
5-илова
                                                                                                        

(ранги қизил) 

 МЎЙНАЛИ ҲАЙВОНЛАРНИ
(ондатра, қуён ва бошқа мўйнали ҳайвонлар)
СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА СУҒУРТА  ПОЛИСИ

_________ -СОНЛИ

 

          “Ўзагросуғурта” АЖ __________________________________________________________,

                                   (худудий филиал, туман (шаҳар) бўлинмаси номи)

20___йил «____» __________да тузилган ______ - сонли шартномага асосан________________

________________________________________________________________________________га

                               (Суғурта қилдирувчининг номи)

__________________________________________________суғурта ҳимоясини тақдим этади.

            (Суғурталанган қишлоқ хўжалик ҳайвонлари тури)

 

Суғурта таваккалчиликлари: ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши,электр токи уриш (ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаса), заҳарли ўтлар ёки моддалардан заҳарланиши, транспорт воситаларининг уриб кетиши, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, сувга ёки жарликга қулаши, касалликлар натижасида нобуд бўлиши, давлат ветеринария ходими, ветеринария врачи ёки маҳаллий ҳокимият, МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини) вакили иштирокида, ҳайвонлар ўлиши муқаррар бўлганда ёки касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши, ўғирланиши (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса), ўткир предметлардан зарар кўриши ёки нобуд бўлишидан суғурта жавобгарлигини олиб боради.

 

Шартномага асосан суғурта пули:(________________)___________________________________________________________________________________________________) минг сўм.

Cуғурта мукофоти: (____________)___________________________________________________

____________________________________________________________________) минг сўм.

 

2. 20___йил «____» _____________да тузилган _______ шартномага асосан ҳисобланган суғуртамукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20___йил «___» _________да Суғурталовчининг ҳисоб-рақамига келиб тушди.

 

3. Суғурта полиси 20__йил «___» _________дан кучга киради ва 20__йил «___» ________да ўз кучини  йўқотади.

 

“Ўзагросуғурта” АЖ

___________________

___________________

                                                                      

Рахбар            __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

Бош ҳисобчи __________________________      ________________________________

                                     (имзо)                                                                      (Ф.И.Ш)

М.Ў.

 

20___ йил «____» _______________да   берилди.

Суғурта  полисини 20___йил  «____» _______________да олдим.

________________            __________________________________________________           

       (имзо)                                                      (Ф.И.Ш)        

                Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида
фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш
қилинаётган чорва хайвонларини суғурта қилиш тартиби
тўғрисидаги Низомга 8-илова

СУҒУРТА ҚИЛИНГАН  ЧОРВА ҲАЙВОНИ НОБУД БЎЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА

ДАЛОЛАТНОМА

 

                “___”______________20___йил Биз _______________________________________________________

                                                                                                              (фамилияси,исми, шарифи,)

Қишлоқ фуқаролар йиғинининг раиси, котиби (агар у раис томонидан далолатнома тузиш учун вакил қилинган бўлса) ёки ________________туман Суғурта ташкилоти бўлинмаси менежери (бош андеррайтер)
_____________________________________ туман ветеринария врачи_________________________________

                (фамилияси,исми, шарифи,)                                                                                          (фамилияси,исми, шарифи,)

                                                                                   

Суғурта қилдирувчи ёки оиланинг балоғатга етган аъзоси __________________________________________                        
                                                                                                                                                        (фамилияси,исми, шарифи,)                                 

                                

ва гувоҳлар:1._________________________________________________________________________________

                                                               (фамилияси,исми, шарифи ва маспорт маълумотлари)         

2.____________________________________________________________________________________________                                                          
                                                               (
фамилияси,исми, шарифи ва маспорт маълумотлари)

                                              

иштирокида________________________________фуқаролар йиғинидаги_____________________
қишлоқда яшовчи_______________________________________________________________________________________                                                                                         
                                                                               
(чорва ҳайвони эгасини ф.и.ш)

қарашли чорва ҳайвони нобуд бўлганлиги ҳақида ушбу далолатномани туздик.

  1. Ҳайвоннинг тури, ёши (ёши,ойи)__________________________________________________________
  2. Туси (ранги),белгилари__________________________________________________________________
  3. Ҳайвон қачон нобуд бўлди (мажбурий сўйилди, йўқ қилинди)_________________________________
  4. Ҳайвоннинг нобуд бўлгани тўғрисида қачон ва кимга хабар қилинди (ноилож сўйилганда, йўқ қилинганда)___________________________________________________________________________________
  5. Агарда хайвоннинг нобуд бўлгани хақида хабар, белгиланган муддатдан кечиктирилиб берилса, сабаби кўрсатилсин____________________________________________________________________________
  6. Ҳайвоннинг нобуд бўлиши, мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши қандай холатларда бўлди________________________________________________________________________________________

Ҳайвоннинг нобуд бўлиши ёки бахтсиз ҳодисасига учраши кимни айби билан бўлди ва бу айб нимадан иборат_______________________________________________________________________________________                                                           
                                                                                                                                                                                                            
(чорва ҳайвонининг нобуд бўлишига айбдор шахсни фамилияси,исми,шарифи)

_________________________________________________________________________________________                                                               
(иш жойи ёки турар жойи кўрсатилсин)

Фуқаролар йиғинининг раиси (котиби) ____________________                                                                                                                                                                                
                                                                                                 (имзо)

Фуқаролар йиғиннинг мухри

 

Суғурта ташкилотининг бўлинма менежери (бош андеррайтер)_____________________                                                                                                                                                                 
                                                                                                                        
(имзо)    

Туман ветеринария врачи                                                               _____________________

                                                                                                                              (имзо)

Оила бошлиғи, оиланинг вояга етган аъзоси ________________ (кераксизини ўчиринг)                                                                                                                                     
                                                                                  
(имзо)    

Гувоҳлар1.____________________________ 2._______________________________

- - - - - - - - - - -  - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -  - - - - - - - - - - - - - - -  - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - 

(Қирқиш чизиғи)

 

СУҒУРТАЛАНГАН ЧОРВА ҲАЙВОНИ НОБУД БЎЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА ДАЛОЛАТНОМАнинг қоладиган қисми

_______-СОНЛИ

                Далолатнома 20___йил «___»_____________да фуқаролар йиғини раиси(котиби) ёки ________________________________ туман бўлинма менежери(бош андеррайтер) томонидан тузилди               
                                                                                                                                                                           
(фамилияси,исми,шарифи)

________________ нобуд бўлган _____________________ эгаси ______________________________________

                                                                               (ф.и.ш ва туси)                               (ф.и.ш чорва ҳайвонини эгасини яшаш жойи)

Фуқаролар йиғинининг раиси(котиби) ёки бўлинма менежери (бош андеррайтери) ________________ (кераксизини ўчиринг)                                                                                                                                                           
                                                                                                                                                       
(имзо)

ВЕТЕРИНАР ВРАЧИНИНГ ХУЛОСАСИ

_____________________________________________________________________________________________ (Хулоса берган ветеринария ходиминингфамилияси, исми, шарифи ва иш жойи)

 

                1.Хулоса нимага асосланиб берилди (нобуд бўлган ҳайвонни шахсан (мажбурий сўйилишига ёки йўқ қилинганда) кўриш ёки амбулатория даволаш ва ветеринария лабораториясининг текшириши тўғрисида маълумотлар).

                2.Ҳайвон қачон касал бўлди _________________________қачон ва кимга бу тўғрида хабар қилинди______________________________________________________________________________________

                3.Касал бўлган ҳайвонга ким томонидан ва қачон ёрдам кўрсатилди ёки мажбуран сўйилиш ҳақида кўрсатма берилди______________________________________________________________________________

                4.Ҳайвоннинг касалланиши, нобуд бўлиши, унинг мажбуран сўйилиши, йўқ қилиниши сабаблари____________________________________________________________________________________

                5.Ҳайвон қачон нобуд бўлган______________________мажбуран сўйилишига(йўқ қилиниши)________________________________агар сўйилган бўлса қандай сабабларга кўра ________________________________мажбурий сўйилган.

               

                Сўйилган ҳайвоннинг гўшти истеъмол қилиниши мумкин эмас_________________________________________________________________________________________

(сабабни кўрсатинг)

                20____ йил «____»_________________да Ветеринария врачи______________________________

                                                                                                                                                             (имзо)

 

Ветеринария ташкилотиниг

Муҳри                              

 

СУҒУРТА ТАШКИЛОТИ БЎЛИНМАСИНИНГ МАЪЛУМОТИ

Бўлинма далолатномани

20___йил «___»____________да

олди  ва қайд қилиш дафтарига

___________-сон билан ёзилди

 

____________________________

              (имзо)

 

Ҳайвон ихтиёрий равишда суғурта қилинган ҳолда___________________________________________

Шартнома тузилди_______________________________

Суғурта полисининг рақами_______________________

Суғурта пули____________________________________

Бўлинма бош ҳисобчиси__________________________

                                     (имзо)

 

 

- - - - - - - - - - -  - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -  - - - - - - - - - - - - - - -  - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - 

(Қирқиш чизиғи)

_____________________________________________________________________________________________

                                                           Фуқаролар йиғинининг белгиси

Далолатнома суғурта бўлинмасига юборилди 20___йил «___»_____________________

Фуқаролар йиғининингРаиси _________________________
                                                                          
(имзо)

Далолатномани суғурта бўлинмасига бериш учун олдим

20___ йил «____»___________________________________________________________________ __________

                                                       (лавозими ва ф.и.ш. кўрсатилсин)                                                                                          (имзо)

 

Умумий таклифлар

705