ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3500 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 17/05/2019 01/06/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Саноат усулидаги паррандачилик корхоналари фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик талаблари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
ID-3500

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4243-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.

1. Саноат усулидаги паррандачилик корхоналари фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик талаблари тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д.Вахабов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

А.Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ___ __________даги

______-сон қарорига илова

 

Саноат усулидаги паррандачилик корхоналари фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик талаблари тўғрисида йўриқнома

1-боб. Умимий қоидалар

 

  1. Мазкур йўриқномадаги меъёрлар янги ташкил этилаётган паррандачилик корхоналар, уларнинг алоҳида бино ва иншоотларини лойиҳалаштиришга, шунингдек амалдаги паррандачилик корхоналар, уларнинг алоҳида бино ва иншоотларини қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга татбиқ этилади.
  2. Паррандачилик корхоналари ва уларнинг якка тартибдаги бино ва иншоотларини лойиҳалашда мавжуд бўлган паррандачилик корхоналари саноат соҳасидаги масалалар, йўл-йўриқ ва норматив хужжатлар, саноат йўналишлари ва бошқалар билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қоидаларига амал қилишлари керак.
  3. Паррандачилик корхоналарини лойиҳалаш жараёнида қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий хужжатларга ва ПК-ТЛМ-2018 стандартларида кўзда тутилган тадбирлар иноботга олинган бўлиши керак.

2-боб. Умумий кўрсатмалар

  1. Паррандачилик корхоналари ҳамда уларнинг алоҳида бино ва иншоотларини лойиҳалашда Ўзбекистон Республикасининг 03.12.2004 йилдаги 710-II-сонли «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунга, типик, ноёб, қимматли табиий объектлар ва мажмуамалар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолишдан, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсир кўрсатиши олдини олишга риоя қилиш лозим.
  2. Паррандачилик корхоналари ҳамда уларнинг алоҳида бино ва иншоотларини лойиҳалашда мазкур меъёрлардан ташқари ШНК 1.03.01-16 «Корхоналар, бинолар ва иншоотларнинг капитал қурилиши учун лойиҳалашга оид ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби»; «Паррандачилик хўжаликлари (фермалари) учун ветеринария-санитария қоидалари ва уларни лойиҳалашда қўйиладиган талаблар»; табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа меъёрий-методик ҳужжатларнинг қоидаларига риоя қилиниши лозим (мазкур меъёрларнинг 2-бўлимига қаранг). Фавқулодда ҳолатларда паррандачилик корхоналарни ҳимоя қилиш ва йўқ қилиш воситаларининг таъсири бўйича тадбирларни лойиҳалашда ВМнинг 24.08.2011 йилдаги 242-сонли қарорига амал қилиш лозим.
  3. Паррандачилик корхоналари хоналари, бинолари ва ташқи қурилмаларининг тоифалари ШНК 2.01.19-09 «Портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфи бўйича хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» бўйича аниқланади.
  4. Паррандачилик корхоналарини қуриш, қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун лойиҳалар капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини таъминловчи замонавий технологик ва муҳандислик ускуналари ҳамда прогрессив қурилиш конструкциялари ва материалларига асосан ишлаб чиқилади.
  5. Паррандачилик корхоналарининг турлари ва ҳажмлари, алоҳида бино ва иншоотларнинг тузилиш тизими, номенклатураси ҳамда турларини хўжаликнинг мўлжалланаётган йўналиши ва ихтисослиги, қурилиш ҳудудининг иқлимий ва гидрологик шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш чиқиндиларини зарарсизлантириш учун ер-мулкларнинг зарурий миқдоридан мавжудлигига қараб қабул қилиш лозим.
  6. Паррандачилик корхоналари озуқа, сув, иссиқлик, электр энергияси, озуқани олиб кириш ва ёнғин техникаси кириши ҳамда маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини олиб чиқиш учун кириш-чиқиш йўллари билан таъминланган бўлиши ва ўт ўчириш депосининг белгиланган чиқиш радиуси доирасида жойлашган бўлиши лозим.
  7. Паррандачилик корхоналарини лойиҳалашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1992 йилдаги 174-сонли «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорига биноан Паррандачилик корхоналарини лойиҳалаш қарорига мувофиқ сувни муҳофаза қилиш ҳудудларига риоя қилиш.
  8. Янги ташкил этиладиган паррандачилик корхоналарини қуриш учун ажратиладиган ер майдони маҳаллий ҳокимият томонидан 20.08.2013 йилдаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти»га мувофиқ танланади. Қурилиш учун ер майдони маҳаллий давлат санитария-эпидемиология, ветеринария, давлат ёнғин назорати ва табиатни муҳофаза қилиш назорати органлари билан келишилган бўлиши лозим.
  9. Паррандачилик корхонасининг ҳудуди ўралган бўлиши, қияликлар ҳамда ер усти сувларини оқиб тушиши ва чиқиб кетиши учун лотокларни режалаштириш, қуриш ҳамда кириб-чиқиш йўллари ва технологик майдончалар учун тегишли қопламаларни қўллаш йўли билан ободонлаштирилган бўлиши лозим.

Паррандачилик корхонасининг майдони СанҚваН 0350-17-сонли «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария меъёрлари ва қоидалари» га мувофиқ турар-жой ҳудудига нисбатан шамол йўналишида ҳамда турар-жой биноларидан белгиланган меъёрий масофада жойлаштирилиши лозим.

  1. Ўзбекистоннинг кескин континентал иқлимини инобатга олган ҳолда лойиҳалаш ишларида йилни даврларга бўлиш кўзда тутилиши керак: совуқ (декабр-феврал) ва иссиқ (июн-август).
  2. Паррандачилик корхонаси яқин жойда жойлашган турар жой ҳудудидан санитария-ҳимоя зонаси билан ажратилган бўлиши лозим.

Санитария-ҳимоя зонасининг ўлчами

Жадвал №1

Паррандачилик корхоналари

Санитария-ҳимоя ҳудуди (метрда)

1.

400 минг бошдан юқори тухум йўналишидаги паррандачилик фабрикаси

1000

2.

3 млн. бошдан юқори гўшт йўналишидаги (бройлер) паррандачилик фабрикаси

3.

100 минг бошдан 400 минг бошгача тухум йўналишидаги паррандачилик фабрикаси

500

4.

1 млн. бошдан 3 млн. бошгача гўшт йўналишидаги (бройлер) паррандачилик фабрикаси

5.

100 минг бошгача тухум йўналишидаги паррандачилик фермаси

300

6.

1 млн. бошгача гўшт йўналишидаги (бройлер) паррандачилик фермаси

 

Наслчиликка оид паррандани ўстириш ва боқиш учун питомниклар:

 

 

7.

101 бошдан 150 бошгача

75

8.

75 бошдан 100 бошгача

50

9.

50 бошдан 74 бошгача

20

10.

Замонавий мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик хом-ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар

50

11.

Гўштни қайта ишлаш корхонаси ёки ишлаб чиқариш қуввати 5000 кг/сут дан ортиқ бўлган кичик қувватли цехлар

50

12.

Озуқани тайёрлаш, шу жумладан озиқ-овқат чиқиндиларидан фойдаланиш цехи

100 

13.

Гўнг ва тезакни сақлаш бўйича ёпиқ омборлар

500

14.

Гўнг ва тезакни сақлаш бўйича очиқ омборлар

1000 

15.

Қуш ахлати ва гўнгини тўплаш майдони

300

16.

Омухта ем заводлари

300

Санитария-ҳимоя хонасини жойлаштиришда СанҚваН 0350-17 талабларига амал қилиш лозим.

Паррандачилик корхонаси ҳудуди, тезакни тўплаш жойларининг чегаралари бўйлаб дарахт кўчатларидан яшил ҳудуд яратилиши лозим.

  1. Паррандачилик корхоналари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш корхоналари ва алоҳида объектлари ўртасида жойлашадиган минимал зооветеринария ҳимоя масофаси 2-жадвал бўйича қабул қилинади.

Паррандачилик корхоналари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш корхоналари ва алоҳида объектлари ўртасида жойлашадиган минимал зооветеринария ҳимоя масофаси

Жадвал №2

Корхоналар ва алоҳида объектлар номи

Минимал зооветеринария ҳимоя масофалари (метрда)

Йилига 100 минг бошгача тухум йўналишидаги ва 1 млн. бошгача бўлган гўшт йўналишидаги (бройлер) паррандачилик фермалари

Йилига 100 минг бошдан ортиқ бўлган тухум йўналишидаги ва 1 млн. бошдан ортиқ гўшт йўналишидаги (бройлер) паррандачилик фабрикалари

Наслчилик хўжаликлари

1

2

3

4

Паррандачилик фабрикалари

1000

3000

3000

Паррандачилик фермалари, ИПС

500

2000

3000

Йирик қорамол корхоналари

200

1000

3000

Чўчқачилик:

 

 

 

фермалари

200

1000

3000

саноат туридаги мажмуалар

1000

1000

3000

Қўйчилик

500

2000

3000

Йилқичилик

300

2000

3000

Қуёнчилик

300

1000

2000

Омухта ем заводлари

1000

3000

5000

Ветеринария-санитария заводлари (гўшт-суяк уни ишлаб чиқариш)

1000

1000

1000

Сунъий қочириш станциялари

1500

1500

1500

Биотермик ўралар

500

500

500

Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари:

хом ва силикат ғишт, ўтга чидамли керамик маҳсулотлар;

оҳак ва бошқа боғловчи материаллар

 

 

500

1000

 

 

500

1000

 

 

500

1000

Рангли ва қора металлургия корхоналари, ТЭЦ, бошқа экологик жиҳатдан хавфли объектлар

1500

1500

1500

Темир йўл тармоқ ва саралаш станциялари

1000

1500

3000

Бошқа темир йўл станциялари

500

500

1000

Темир йўл ва автомобил йўллар:

умумдавлат ва республика аҳамиятига эга бўлган I ва II тоифали;

республика ва вилоят аҳамиятига эга бўлган III тоифали автомобил йўллар;

маҳаллий аҳамиятга эга бўлган IV ва V тоифали бошқа автомобил йўллари (истисно — корхонага кириш йўллари)

 

 

300

 

 

150

 

 

100

 

 

500

 

 

200

 

 

200

 

 

1500

 

 

500

 

 

500

  1. Лойиҳалаштирилаётган паррандачилик корхоналари билан боғлиқ бўлмаган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда сақлаш бинолари, иншоотлар ва корхоналаргача бўлган минимал зооветеринария ҳимоя масофаси 3-жадвалда мувофиқ амалга оширилади.

 

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда сақлаш бинолари, иншоотлар ва корхоналаргача бўлган минимал зооветеринария ҳимоя масофаси

Жадвал №3

Корхона номи

Минимал масофалар, м

1

2

Озуқа тайёрлаш корхоналари

300

Қайта ишлаш корхоналари:

— дон экинлари, сабзавотлар, мевалар

— сут, қуввати:                  12 т/суткагача

12 т/суткадан ортиқ

— қорамол ва парранда гўшти, қуввати: 10 т/смена гача

                                                 10 т/сменадан ортиқ

 

500

300

500

500

1000

Буғдой, мева, картошка ва сабзавотлар омборлари

100

Изоҳ: а) Паррандачилик корхонасидан минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сақлаш омборхоналаригача зооветеринария ҳимоя масофаси ҚМҚ 2.09.11-97 бўйича қабул қилиш лозим.

б) Чорвачилик фермалари ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлардаги паррандачилик корхоналари ўртасидаги зооветеринария ҳимоя масофаси маҳаллий давлат ветеринария-санитария хизмати ва экология назорати органлари билан келишилган ҳолда қисқартирилиши мумкин.

в) Санитария-ҳимоя ҳудудлари ва зооветеринария ҳимоя масофаларининг ерлари фойдаланишдан олиб ташланмайди.

г) Зооветеринария ҳимоя масофаси - тегишли бино ва иншоотларнинг ташқи деворлари ёки қорамол, парранда, ҳайвонлар боқиладиган жойлар тўсиқлари орасидаги масофа тушунилиши лозим.

3-боб. Парранда турлари ва технологик гуруҳлари

  1. Меъёрлар қуйидаги турдаги паррандаларга татбиқ этилади: товуқ, курка, ўрдак, ғоз, цесарка, бедана, туяқуш, қирғовул, каклик.

Ҳар бир турдаги парранда иккита асосий тоифага бўлинади: ёши катта ва жўжалар.

Ёши катта парранда тоифаси қуйидаги жадвалда кўрсатиб ўтилган (ҳафтада).

Ёши катта парранда тоифасига ўтиш

Жадвал №4

Парранда тури

Ёши (ҳафтада)

оқ ва жигар рангдаги тухум йўналишидаги паррандалар

18

гўшт-тухум йўналишидаги паррандалар

23

гўшт йўналишидаги паррандалар

25

урғочи куркалар:

 

она авлод бўйича

32

ота авлод бўйича

36

ўрдаклар:

 

енгил зотлар

24

оғир зотлар

26

мускусли (индоўрдаклар)

30

ғозлар

34

цесаркалар

30

беданалар

7

туяқушлар

144

овчилик қирғовуллари

32

какликлар

13

 

  1. Ёши катта паррандаларни боқиш, мақсадига қараб: Наслчилик галаси — дастлабки аждод, авлод ва ота-она галаси (товуқ, курка, ўрдак, ғоз, цесарка, бедана, туяқуш, қирғовул ва какликлар) ва саноат галаси (товуқ, курка, ўрдак, ғоз, бедана, цесарка, туяқуш, қирғовул ва какликлар) паррандаларига бўлинади.
  2. Ишлаб чиқариш мақсадига кўра наслга ва гўшт учун ўстириладиган жўжаларга бўлинади. Наслга ўстириладиган жўжалар қуйидагиларга бўлинади:

наслчилик галасини алмаштириш учун ўстириладиган;

саноат галасини алмаштириш учун ўстириладиган.

  1. Парранда ёшини ҳисобга олган ҳолда паррандахонадан паррандахонага ўтказиш, катта ёшдаги галага ўтказиш, сўйиш ёши ҳамда зотни ўстириш тизимини ҳисобга олиб, жўжаларнинг ёшга доир технологик гуруҳлари 5-жадвалга кўра қабул қилинади.

Парранда ёшини ҳисобга олган ҳолда паррандахонадан паррандахонага ўтказиш, катта ёшдаги галага ўтказиш, сўйиш ёши ҳамда зотни ўстириш тизимини ҳисобга олиб, жўжаларнинг ёшга доир технологик гуруҳлари

Жадвал №5

Жўжалар тури

Ўстириш тизими

Ўстирувдаги (ҳафтада)

Гўшт учун

янги қурилишда

қайта тиклашда катта ёшдаги паррандахоналарга ўтказиш

1

2

3

4

5

Тухуми оқ ва жигар рангдаги  паррандалар

Қафасларда

1-17(16)

17 дан ортиқ бўлмаган

1-9 (жўжахўроз ва бракка чиқарилган модалар)

Гўшт-тухум йўналишидаги паррандалар

Қафасларда

1-17(18)

18-22

18 дан ортиқ бўлмаган

1-9

Гўшт йўналишидаги паррандалар

Тўшама устида ёки комбинацияланган пол (тўрли пол)

1-18(19)

19(20)-26

19 дан ортиқ бўлмаган

бройлер жўжалар    1-8

 

гўшт учун боқиладиган йирик жўжалар:

мода 1-10

нар 1-10

Қафасларда

1-18(19)

19 дан ортиқ бўлмаган

бройлер жўжалар 1-7

Куркалар

Тўшама устида

1-17

 

18-33(36)

17 дан ортиқ бўлмаган

18-33(36)

Мода 1-16

 

9-16

9-26

27-33(36)

26 дан ортиқ бўлмаган

Нар 1-23

9-23

Қафасларда

1-9

 

Мода 1-8

Нар 1-8

Ўрдаклар

Тўшама устида

1-7(6)

8(7)-21

22-26(28)

21 дан ортиқ бўлмаган

1-7(6)

Енгил ва оммалашган оғир кросслар

Тўр устида

1-8(7)

 

1-8(7)

Мускусли ўрдаклар (индоўрдаклар)

Тўшама устида

1-10(11)

11(12)-24(25)

25(26)-27(29)

24 (25) дан ортиқ бўлмаган

Мода 1-10(11)

Нар 1-11(12)

Ғозлар

Тўшама устида

1-30, 31-34

10-27, 28-34

30 дан ортиқ бўлмаган

1-9

1-3

Тўр устида

1-9

 

4-9

Цесаркалар

Тўшама устида

1-20,

21-30

20 дан ортиқ бўлмаган

1-12

Беданалар

Қафасларда

1-7

7 дан ортиқ бўлмаган

1-8

Туяқушлар

Тўшама устида ва семиртириш майдончаларида

1-64,

65-144

144 дан ортиқ бўлмаган

1-52

Ов қирғовуллари

Тўшама устида ва семиртириш майдончаларида

1-32

34 дан ортиқ бўлмаган

1-32

Какликлар

Тўшама устида

1-13

15 дан ортиқ бўлмаган

1-13

Изоҳ: Кўрсатиб ўтилган парранда ёши ҳафтанинг биринчи кунидан охирги кунигача ҳисобланади.

Парранданинг ёшга доир гуруҳлари парранда боқишнинг янада жадал технологиясида лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ аниқлик киритилади.

I-тартибдаги наслчилик парранда заводлари ва репродукторлар учун ёшга доир технологик гуруҳлар лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади.

4.боб. Паррандачилик корхоналарининг турлари, ўлчами ва номенклатураси

  1. Корхоналар турлари:

Товарли — парранда тухуми ва гўштини ишлаб чиқариш бўйича;

Ихтисослаштирилган - ёпиқ циклли ишлаб чиқаришга мўлжалланган бирлашмалар таркибида технологик кооперациялар асосида иш юритувчи парранда фабрикалари
ва фермалари (ота-она галасисиз);

гибридли паррандалар - товарли хўжаликлар учун жўжаларни ўстириш ва етказиб беришга мўлжалланган парранда фабрикалари ва фермалари;

наслчиликка оид - товарли корхоналар ва инкубатор-паррандачилик станцияларини таъминлаш учун мавжуд бўлган ва ихтисослаштирилган зотларни ҳамда аралаш авлод паррандаларини чиқаришни такомиллаштириш, унинг аждоди, ота-онасига оид шаклларини, шунингдек гибридли паррандаларни етиштириш;

инкубатор-паррандачилик станциялари наслли тухумдан жўжалар очириб чиқаришга мўлжалланган корхоналар.

  1. Паррандачилик корхоналари ўлчами қуйидагича белгиланади:

Товар ишлаб чиқарувчи:

тухум йўналишидаги — саноат галасидаги паррандалар ва бедана модасининг ўртача йиллик бош сони ҳамда улардан олинадиган товар тухумларни йиллик ишлаб чиқариш кўрсаткичи бўйича;

гўшт йўналишидаги — бир йилда топшириладиган бройлерлар (жўжалар, курка, ўрдак, ғоз, цесарка, бедана, туяқуш, қирғовул, каклик жўжалари) ва тирик массада гўштнинг йиллик ишлаб чиқариш кўрсаткичи бўйича;

ихтисослаштирилган — бир йилда ўстириладиган гибридли жўжалар сони ва уларнинг йиллик сотилиш кўрсаткичи бўйича;

наслчилик — катта ёшдаги парранда қўниш жойининг сони ва йилига сотиш учун чиқариладиган бир кунлик наслли жўжалар ёки инкубацион тухумларининг чиқиш кўрсаткичи бўйича;

инкубатор-паррандачилик станциялари (ИПС) — инкубаторларга инкубацион тухум (товуқ тухуми) жойлаштириш сони бўйича.

  1. Паррандачилик корхоналари номенклатураси ва ўлчами 6-жадвалга мувофиқ белгиланади.

Паррандачилик корхоналари номенклатураси ва ўлчами

6-жадвал

Ишлаб чиқариш йўналиши, тури ва номенклатураси

Корхоналар ўлчами

парранда бош сони, минг.бош

маҳсулот ишлаб чиқариш          тухум (млн.дона)          гўшт (тонна)

1

2

3

Товар ишлаб чиқариш корхоналари

 

 

а) ишлаб чиқаришга ихтисослаш-тирилган паррандачилик фабрикалари ва парранда фермалари (ота-она галасисиз)

 

 

Истеъмол тухумлар

50-600

12,25-147,0

Бройлер жўжалари гўшти

250-6000

375-9600

Бройлер ўрдак жўжалари гўшти

125-1000

275-2200

Бройлер курка жўжалари гўшти

50-250

300-1650

Бройлер ғоз жўжалари гўшти

100-250

400-1000

Туяқушлар гўшти

1-10

60-600

 

(лойиҳалаштириш топшириғи билан ўрнатилади)

б) ишлаб чиқаришга ихтисослаш-тирилган ёпиқ циклли янги қурилаётган паррандачилик фабрикалари

 

 

Истеъмол тухумлари

1000 дан ортиқ бўлмаган

255

Бройлер жўжалари гўшти

10000 дан ортиқ бўлмаган

15500

Бройлер ўрдак жўжалари гўшти

2000 дан ортиқ бўлмаган

4400

Бройлер курка жўжалари гўшти

500 дан ортиқ бўлмаган

3125

Бройлер ғоз жўжалари гўшти

250 дан ортиқ бўлмаган

1000

Туяқушлар гўшти

1 дан ортиқ бўлмаган

60

10 дан ортиқ бўлмаган

600

Қирғовуллар гўшти

1 дан ортиқ бўлмаган

0,5

10 дан ортиқ бўлмаган

5

 

(лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади)

в) ишлаб чиқаришга ихтисослаш-тирилган паррандачилик фабрикалари ва бирлашмалари (амалда фаолият юритувчи паррандачилик фабрикала-рини қайта таъмирлаш ва кенгайти-риш асосида)

 

 

Истеъмол тухумлари

(лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади)

Бройлер жўжалари гўшти

-"-

 

Бройлер курка жўжалари гўшти

-"-

 

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи бирлашмалар (аралаш)

-"-

 

Барча турдаги паррандаларни боқишга  ихтисослаштирилган фермер хўжалик-лари

 

 

Саноат корхоналарининг ёрдамчи хўжаликлари

(лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади)

Наслчилик корхоналари

(лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади)

а) наслчилик заводлари, I ва II тартиб-даги наслчилик репродукторлари:

 

 

тухум йўналишидаги паррандалар

-"-

 

гўшт йўналишидаги паррандалар

-"-

 

ўрдаклар, куркалар, ғозлар, туяқушлар, қирғовуллар, какликлар

-"-

 

б) наслчилик назорат-синов станцияси

-"-

 

в) наслчиликка ихтисослашган цесарка, бедана ва бошқа турдаги паррандаларни боқиш корхоналари

-"-

 

Наслли жўжаларни боқишга ихтисос-лаштирилган паррандачилик корхона-лари

-"-

 

Инкубатор-наслчилик станциялари

(лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади)

       

 

Изоҳ: 1. Паррандачилик корхоналарининг номинал ўлчамларидан ±10% доирасида четга чиқишга йўл қўйилади.

2. Ихтисослаштирилган корхоналар одатда бирлашмалар таркибида лойиҳалаштирилиши лозим.

5-боб. Бино ва иншоотлар номенклатураси

  1. Асосий бинолар.

Паррандахоналар:

1. Катакларда боқишга мўлжалланган паррандахоналар

а) саноат галаси

б) насл галаси.

2. Пол устида боқиладиган наслчилик галаси учун паррандахоналар

3. Наслли жўжаларни ўстириш учун парррандахоналар:

а) қафасларда

б) пол устида.

4. Гўшт зотларига оид наслли хўрозларни ўстириш учун паррандахоналар.

5. Гўшт учун жўжаларни (бройлерлар), йирик жўжаларни (тирик массаси 2,5 кг дан ортиқ бўлган), туяқуш ва бошқаларни ўстириш учун паррандахоналар.

Куркалар учун паррандахоналар.

1. Катта ёшдаги куркаларни боқиш учун паррандахоналар.

2. Наслли курка жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

3. Гўшт учун курка жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар:

а) қафасларда

б) пол устида.

Ўрдаклар учун паррандахоналар.

1. Катта ёшдаги ўрдакларни боқиш учун паррандахоналар.

2. Наслли ўрдак жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

3. Гўшт учун ўрдак жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар (боқиш усулидан қатъи назар).

Ғозлар учун паррандахоналар.

1. Катта ёшдаги ғозларни боқиш учун паррандахоналар.

2. Наслли ғоз жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

3. Гўшт учун ғоз жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

Цесаркалар учун паррандахоналар

1. Ота-она галаси ва тухум қўядиган катта ёшдаги цесаркаларни боқиш учун паррандахоналар.

2. Наслли цесарка жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

3. Гўшт учун цесарка жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

Беданалар учун паррандахоналар

1. Беданаларни боқиш учун паррандахоналар:

а) саноат галаси.

б) наслчилик галаси.

в) наслли бедана жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

г) гўшт учун бедана жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

Туяқушлар учун паррандахоналар

1. Ота-она галаси ва тухум қўядиган катта ёшдаги туяқушларни боқиш учун паррандахоналар.

2. Наслли туяқуш жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

3. Гўшт учун туяқуш жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

Қирғовуллар учун паррандахоналар

1. Ота-она галаси ва тухум қўядиган катта ёшдаги қирғовулларни боқиш учун паррандахоналар.

2. Наслли қирғовул жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

3. Гўшт учун қирғовул жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

Какликлар учун паррандахоналар

1. Ота-она галаси ва тухум қўядиган катта ёшдаги какликларни боқиш учун паррандахоналар.

2. Наслли каклик жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

3. Гўшт учун каклик жўжаларини ўстириш учун паррандахоналар.

Инкубатория

(барча турдаги паррандалар учун)

Шкафлар жамланмаси жойлаштирилган инкубатория биноси.

Алоҳида инкубатория шкафлари.

Изоҳ: 1. Парранхоналарни сиғими паррандани боқишга оид қўлланилаётган технологияси, технологик ускуналари, корхонанинг қуввати, мужассамлаштириш бўйича зооветеринария талаблари, ишлаб чиқаришга оид технологик бўғинларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

2. Гўшт учун сўйилаётган жўжалар партиясининг миқдори сўйиш цехининг 2 сменали унумдорлигидан ортиқ бўлмаслиги лозим (ушбу қоидадан истисно лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади).

  1. Ёрдамчи-ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари:

омухта ем заводилари (паррандани озиқлантириш усуллари, паррандачилик корхоналарини озуқа ва уларни тайёрлаш учун хом-ашё билан таъминлаш шартларини ҳисобга олиб лойиҳалаш топшириғи билан кўзда тутилади);

музлаткичи мавжуд бўлган паррандани сўйиш ва гўштини қайта ишлаш, консервалар ишлаб чиқариш бўлимлари ҳамда нобуд бўлган паррандаларни сўйиш ва ёриш бўлинмаларига эга бўлган парранда чиқиндиларини зарарсизлантириш цехлари;

тухумларни саралаш ва қадоқлаш (тухумларга механик ишлов бериладиган ва қисқа муддат сақланадиган) цехи;

тухум кукунини ишлаб чиқариш цехи (тухум кукунини қуритиш ва сақлашни бирлаштириш «В» тоифали ишлаб чиқаришга киради) ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш цехи;

озуқаларни автотранспортдан ёки темир йўлидан қабул қилиш қурилмаси;

аккумулятор батареяларини зарядлаш станцияси;

компостлаш майдончаси, механизацияланган гўнгни сақлаш омбори ёки қайта ишлаш цехи;

асбоб-ускуналар ва идишлар (тара)ни тузатиш устахонаси;

автотарозилар;

хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус кийимини ювиш учун марказий кирхона (лойиҳалаштириш топшириғи бўйича);

сув таъминоти, канализация, электр ва иссиқлик таъминоти (шу жумладан қозонхона) иншоотлари;

бир бирига алоқадор бўлмаган гўнг (қора йўл) ва озуқа (оқ йўл) бўлимларига бўлинган қаттиқ қопламали ички ўтиш йўллари;

гаражлар, механизация воситалари учун бостирмалар ва майдончалар;

зоолабораториялар;

гидрокимёлабораториялар мавжуд бўлган саноат ва маиший-хўжалик оқова сувларини тозалаш иншоотлари;

тўсиқлар.

Изоҳ: 1. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш, тухум кукуни, консервалаш ва дудлаш цехлари лойиҳалаштириш орқали корхона таркибига киритилади.

2. Консервалаш ва дудлаш цехларининг қуввати уни лойиҳалаштирилишида белгиланади.

3. Омборнинг қабул қилиш бўлимига озуқани тушириш ускунасини жойлаштириш лойиҳалаш вақтида ҳал қилинади.

4. Зарядлаш станцияси паррандани сўйиш цехи, идишларни дезинфекция қилиш блоки жойлашган ҳудудда ёки ишлаб чиқариш корпусида ёрдамчи хона сифатида жойлаштирилади.

  1. Омборхона, ёрдамчи бино ва иншоотлар.

Қуйидагиларни сақлаш учун омборлар:

озуқа,

тўшама,

идиш,

хўжалик жиҳозлари,

моддий-техник қимматликлар.

Ёрдамчи хоналар:

маъмурий-хўжалик биноси,

ошхона,

тиббий шоҳобча ва маиший хоналар,

санитария кўригидан ўтказиш жойи.

  1. Ветеринария-санитария объекти:

ветеринария шоҳобчаси;

ветеринария лабораторияси,

дезинфекция қилиш блоки,

дезинфекция тўсиғидан ўтишда иситилиб қўлланиладиган эритма,

сўйиш-санитария шоҳобчаси.

6-боб. Корхона бино ва иншоотлари ҳудудини режалаштириш, жойлаштириш ва ўзаро алоқасига оид талаблар

  1. Паррандачилик корхонасининг бош режасини ишлаб чиқишда 2013 йил 20 августдаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона қурилиш регламенти»
    ва ветеринария-санитария ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиш лозим.
  2. Паррандачилик корхонасини лойиҳалаштиришда қурилишни яхлитлиги, муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялар масофаси, бино ва иншоотлар ҳамда ёрдамчи-ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари тўсиқларини қисқартиришни кўзда тутиш мақсадга мувофиқ.
  3. Корхона қуйидаги ҳудудларга бўлинади: асосий ишлаб чиқариш, маъмурий-хўжалик, озуқаларни сақлаш ва тайёрлаш, инкубатория, сўйиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва қайта ишлаш цехи.

Асосий ишлаб чиқариш ҳудуди корхонанинг қуввати ва унинг ишлаб чиқариш йўналишидан келиб чиққан ҳолда кичик ҳудудларга бўлиниши мумкин.

  1. Ишлаб чиқаришга оид ветеринария-санитария талабларини таъминлаш учун битта ҳудудда алоҳида тоифадаги паррандалар (наслли жўжалар, саноат усулида боқиладиган тухум йўналишидаги ва катта ёшдаги наслли паррандалар, гўшт йўналишидаги жўжалар) боқилиши лозим. Ишлаб чиқариш ҳудудлари мустақил ёки, корхона ва бирлашма таркибида бўлиши мумкин.

Ҳудудлар, кичик ҳудудларга (микромайдончаларга) бўлиниши керак бўлиб, уларда қуйида кўрсатилган ўртача йиллик сонидан ортиқ бўлмаган миқдорда паррандалар жойлаштирилиши лозим (минг.бош):

Кичик ҳудудларда (микромайдончаларда) ўртача йиллик  парранда бош сони

Жадвал №7

Кичик ҳудудлар номи

Бош сони (минг бош)

— саноат галасига оид

250

— ота-она галасига оид

35

— саноат галасига оид наслли жўжалар

140

— ота-она галасига оид наслли жўжалар

70

— гўшт йўналишидаги жўжалар

180

— ота-она галасига оид ўрдаклар, ғозлар, куркалар ва уларнинг наслли жўжалари

20

— гўшт йўналишидаги ўрдак жўжалари

140

— гўшт йўналишидаги ғоз ва курка жўжалари

70

— гўшт йўналишидаги туяқуш жўжалари

0,25

— гўшт йўналишидаги қирғовуллар

1

— гўшт йўналишидаги какликлар

2

 

Ҳудудлар орасидаги зооветеринария масофаси 500 м.дан кам бўлмаган, кичик ҳудудларда эса — 100 м.дан кам бўлмаган масофада қабул қилинади.

Кичик ҳудуддаги парранда ёшидаги фарқ жўжалар учун 1 ҳафта, катта ёшдаги парранда учун эса — 3 ҳафта бўлиши мумкин.

Паррандаларни сўйиш ва уларни қайта ишлаш цехларини маъмурий хўжалик биноларидан 100 м.дан кам бўлмаган масофада жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

  1. Паррандачилик корхонасининг ҳар бир ҳудуди уй ва ёввойи ҳайвонлар, одамлар ва транспорт қатнови ҳудудидан девор билан тўсилган бўлиши лозим. Ҳавонинг биологик фильтрацияси вазифасини бажариш учун тўсиқлар периметри бўйлаб буталар  экилган бўлиши лозим. Паррандахоналар орасида газон экиш тавсия этилади.
  2. Ишлаб чиқариш бирлашмалари, маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган  паррандачилик фабрикалари, наслчилик паррандачилик корхоналари ва барча турдаги парранда учун таъмирланадиган бинолар қайта лойиҳалаштирилиб, уларга кўра технологик талаблар ва зооветеринария ҳимоя масофаси белгиланади, бироқ улар мазкур меъёрларда кўрсатилганларидан кам бўлмаслиги лозим.
  3. Жўжаларни ўстириш ва катта ёшдаги паррандаларни боқиш учун фақатгина павильон туридаги паррандахоналардан фойдаланиш лозим. Ҳар бир хонани бир кунлик наслли жўжалар партияси билан тўлдириш кўзда тутилиши керак.

Амалда фаолият юритувчи паррандахоналарда қайта таъмирлаш ва техник қайта жиҳозлаш ишларида жўжаларнинг ёшидаги фарқ 3 кундан ошмаслиги лозим.

  1. Корхона бинолари орасидаги масофа, агар технологик ва режалаштиришга оид талаблар (участка рельфи, сайр майдончалари орасида маълум масофалар бўлиши, артоф муҳит ва шамол йўналишини ҳисобга олиш, шамолдан ҳимоя қилувчи табиий тўсиқлар ва бошқалар) туфайли уларни ошириш зарурияти вужудга келса, ёнғинга қарши талабларга риоя қилиши лозим.
  2. Маъмурий-хўжалик ҳамда бошқа ёрдамчи бино ва иншоотларни саноат усулида боқилаётган паррандаларни: бир йилда 100 минг. бошгача тухум йўналишидаги, 300 минг. бошдан кам бўлмаган бройлер жўжаларини боқиш ҳудудидан камида 100 м. масофада жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
  3. Паррандачилик корхоналарида ходимларнинг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш, масалан, уларга тоза ва ифлосланган кийимлар учун (кўча кийимлари ва махсус кийим сақлаш) 9 кв.м.дан кам бўлмаган алоҳида хоналар, дам олиш хонаси учун зарур бўлган санитария шароитларини кўзда тутиш лозим. Ишлаб чиқариш майдонидан ошхона ёки буфетлар қуриш мақсадга мувофиқ.
  4. Паррандахоналарни қайта таъмирлашда тухум сақлаш омборлари ташқи тўсиқ чегарасига, яъни маъмурий-хўжалик ҳудудига кўчирилиши кўзда тутилиши лозим.
  5. Озуқа ва тухумларни сақлаш омборларини маъмурий-хўжалик ҳудудидан, тўшама омборларини эса паррандаларни боқиш ҳудудига кириш чегарасида жойлаштириш лозим.
  6. Омборхона бинолари ва хоналарини лойиҳалаштиришда ШНК 2.09.12-09 ва ШНК 2.09.10-07 талабларини ҳисобга олиш зарур.
  7. Гўнгни сақлаш ҳудуди ёки компостлаш учун майдончалар, гўнгни қуритиш цехи паррандахоналардан шамолга тескари тарафдан камида 300 м. масофада жойлаштирилади. Гўнгни қуритиш цехидаги ҳавони ташқарига чиқариб юборилаётганда уни тозалаш ва дезодорация қилиш учун мўлжалланган ускуна бўлиши лозим.

Парранда чиқиндисини сақлаш омбори ҳудуди периметри бўйлаб қабул қилиш резервуарига йўналтирилган гўнг оқиб чиқадиган тарнов билан жиҳозланади. Кўрсатиб ўтилган гўнгларнинг зарарсизлантирилиши давлат ветеринария ва экология назорати хизматлари билан келишилган ҳолда (компостлаш, чиритиш ўраларида) амалга оширилади.

Парранда чиқиндисини олиб чиқиш йўллари шундай жойлаштириладики, натижада озуқани олиб кириш ва тухумларни олиб чиқиш, бир кунлик ва ўстирувдаги жўжаларни етказиб бериш йўллари билан кесишади. Йўллар мустаҳкам қопламага эга бўлиши ҳамда сув билан ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.

  1. Корхоналарда инкубация чиқиндилари ва нобуд бўлган паррандаларни зарарсизлантириш (ёқиш) учун фойдаланадиган қозон ёки печлар билан жиҳозланган махсус бўлим кўзда тутилади.

Сўйиш цехи (қурилиш жараёнида сўйиш цехи алоҳида ўрнатилади) мавжуд бўлганда зарарсизлантириш бўлими унинг таркибида, мавжуд бўлмаса (маъмурий-хўжалик ҳудудининг алоҳида биносида санитария меъёр қоидаларига тўғри келмаганлиги учун ўрнатиб бўлмайди) хўжалик худудидан ташқарида алоҳида бинода жойлаштирилади.

Сўйиш биносида сўйиш шароитлари ветеринария-санитария талабларига жавоб бериши учун ундан чиқадиган қонга махсус йиғиш идиши алоҳида ўрнатилади.

Инкубация чиқиндилари ва нобуд бўлган паррандаларни зарарсизлантиришда “Биологик чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш ва йўқ қилишга оид ветеринария-санитария қоидалари”га риоя қилиниши лозим.

  1. Тухум кукунини ишлаб чиқариш цехи маъмурий-хўжалик ҳудудидаги бошқа бинолардан камида 100 м масофада жойлаштирилади (тухум омбори билан бўлган оралиғини тўсишга йўл қўйилади). Тухум кукунини ишлаб чиқариш цехи тухумларни қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлса, бошқа ҳудудлардан 300 м масофада жойлаштирилади.

Консервалаш ва дудлаш цехлари паррандаларни сўйиш ва қайта ишлаш ҳудудида меъёр талабларига асосан жойлаштирилади.

Паррандаларни сўйиш, тухум кукунини ишлаб чиқариш, консерва тайёрлаш ва дудлаш цехларини лойиҳалаштиришда ШНК 2.09.10-07 ҳамда 20.08.2013 йилдаги 229-сон “Ўзбекистон Республикаси ягона қурилиш регламенти”, санитария ва ветеринария қоидаларига амал қилиш лозим.

  1. Тухум ва гўшт йўналишидаги наслчилик паррандачилик корхоналарида ветеринария-санитария объектлари қуйидагича жойлаштирилади:

а) ветеринария лабораторияси – маъмурий-хўжалик ҳудудида;

б) идишлар ва транспорт учун дезинфекция блоки – паррандачилик корхонаси ёки алоҳида ҳудудга асосий кириш йўлида;

г) паррандани боқиш ва сўйиш цехи, инкубатория ҳудудига кириш жойида дезбарьер; хизмат кўрсатувчи ходимлар пойабзалларини зарарсизлантириш учун дезинфекция ванналарини (гиламчаларини) – паррандахона, тухум ҳамда озуқа омборлари ва бошқа биноларга киришда;

д) сўйиш-санитария шоҳобчасини – маъмурий-хўжалик ҳудудидаги бошқа бинолардан камида 100 м масофада жойлаштириш лозим.

Изоҳ - нобуд бўлган паррандаларни патологоанатомик ёриш хонаси, ишлаб чиқариш чиқиндиларини зарарсизлантириш бўлими ёки сўйиш цехида мавжуд бўлиши кўзда тутилади.

  1. Тухум ва гўшт йўналишидаги ҳамда наслчилик хўжаликларини технологиясига кўра хорижий мамлакатлардан наслчилик жўжаларини олиб кириш режалаштирилса, уларда паррандани алоҳида ўстириш учун карантин хонаси қурилиши кўзда тутилади. Ушбу бино камида 500 м масофада алоҳида ҳудудда жойлашади. Мазкур ҳудуд тўсиқлар билан ўралган бўлиши, ходимлар учун дезбарьер ва санитария ўтиш шоҳобчасига эга бўлиши лозим. Хонанинг сиғими лойиҳада кўрсатилган бўлади.
  2. Хизмат кўрсатувчи ходимлар учун санитария ўтиш шоҳобчаси ҳар бир ишлаб чиқариш ҳудудига киришда жойлаштирилади. Инкубатория, паррандаларни сўйиш
    ва қайта ишлаш, тухумларни саралаш ва қадоқлаш цехларининг ходимлари учун мўлжалланган санитария ўтиш шоҳобчалари ушбу бинолар таркибида лойиҳалаштирилади. Маиший хоналар ўлчами ва сонини (кийим-кечак сақлаш, ювиниш, чўмилиш хоналари, хожатхона ва бошқаларни) ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳига нисбатан
    14.10.2010 йилдаги СанҚваГТга биноан қабул қилиш лозим.
  3. Паррандаларни боқиш учун мўлжалланган бинолар маҳаллий шароитлар, қишки шамолларнинг устувор йўналишлари, майдонча рельефидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштирилади. Ўстирувдаги жўжалар учун бинолар ва инкубаторияни бошқа биноларга нисбатан шамолга рўпара томондан, саноат галалари учун биноларни
    эса — ота-она галалари учун биноларга нисбатан шамолга тескари тарафдан жойлаштириш лозим.

7-боб. Бино ва иншоотларнинг ечимларига қўйиладиган технологик талаблар

  1. Паррандаларни боқиш учун қурилган бино ва иншоотлар ўлчамига кўра технологик жараён талабларига жавоб бериши лозим. Ушбу биноларнинг қурилиш ва муҳандислик ечимлари уларда мазкур меъёрларга мувофиқ микроиқлим ва ёритиш тизимларини қўллаб-қувватлашни таъминлаши лозим. Паррандахоналар одатда 12, 16, 18 ва 20 м кенгликдаги павильон турига оид бўлиши керак.
  2. Паррандачилик корхоналарида ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини капитал қуриш учун полимер материалларидан фойдаланишда амалдаги «Чорвачилик биноларини қуришда ва технологик жиҳатдан жиҳозлашда қўллашга рухсат этилган полимер материаллар ва конструкциялар рўйҳати»га қатъий мувофиқ равишда йўл қўйилади.
  3. Бинода турли мақсаддаги хоналарни блоклаш зарурияти туғилганда, уларни бир биридан ёнғинга қарши девор ёки тўсиқлар билан ажратиш лозим.
  4. Гўшт йўналишидаги паррандалар, кўркалар, цесаркалар, ўрдаклар ва уларнинг жўжалари учун паррандахоналардаги секциялар ўртасидаги тўсиқлар хонанинг бутун узунлиги бўйлаб кўзда тутилади; катта ёшдаги ўрдаклар ва жўжалари учун — полдан 0,6 м баландликда; катта ёшдаги ғозлар ва уларнинг 9 ҳафтадан 34 ҳафтагача бўлган жўжалари учун — полдан 1,2 м баландликда. Ўрдаклар ва уларнинг жўжалари учун солярий тўсиқларининг баландлиги ер сатҳидан 0,6 м, ғозлар ва уларнинг 9-34 ҳафтагача бўлган жўжалари учун эса — 1,5 м ни ташкил қилади.

Изоҳ: 1. Пардадевор ва тўсиқлар учун тўрлар қуйидаги ўлчамдан катта бўлмаган ячейкаларга эга бўлиши лозим: 9(10) ҳафта ёшдаги жўжалар ва 17 ҳафтагача бўлган курка жўжалари учун — 30 х 30 мм; катта ёшдаги товуқлар ва куркалар, шунингдек 9(10) ҳафтадан катта ёшдаги товуқ жўжалари, 17 ҳафтадан катта куркалар учун — 50 х 50 мм.

2. Секциялар парда деворлари йиғилувчан ва қисмларга ажраладиган бўлиши ҳамда ШНК 2.01.02-04 талабларига жавоб бериши лозим.

3. Куркалар ва мускусли ўрдаклар ҳамда уларнинг жўжалари қанотларини кесишда секциялар орасидаги пардадеворлар камида 1,5 м баландликда бўлиши лозим.

4. Гўшт йўналишидаги паррандаларни пол устида ўстириш учун паррандахоналарда қўноқлар қўлланилиши кўзда тутилади.

  1. Паррандаларни боқиш учун хоналардаги поллар етарли даражада мустаҳкам, оқова ва дезинфекция воситаларига чидамли, санитария-гигиена талабларига ҳамда гўнг
    ва тўшамани йиғиштиришда механизация жараёнларига чидамли бўлиши лозим. Тоза полнинг даражаси майдонча биносига туташган жойдан камида 0,15 м юқори бўлиши лозим.
  2.  Паррандахоналарда поллар 0,4 м баландликда ўрнатилиши керак.
    Гўнг қутисининг баландлигига асбоб-ускуналар тури, парранда тури ҳамда боқиш муддатидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади. Турли поллар конструкцияси ҚМҚ 2.01.07-96 талабларига мувофиқ кўриб чиқилади.
  3. Дарвоза ва эшиклар кенглиги, уларнинг сони ва ўлчами технологик талаблар, машиналар, асбоб-ускуналар ўлчами ва қурилиш кўрсаткичлари ҳисоби билан белгиланади, бироқ улар ёнғинга қарши меъёрлардан кам бўлмаслиги лозим. Барча ишлаб чиқариш биноларида камида иккита эвакуация қилиш йўллари кўзда тутилиши зарур.

Паррандахоналардаги ва эвакуация қилиш йўлларидаги дарвоза ҳамда эшиклар ташқи томонга қараб очилиши керак.

  1. Ҳавонинг ҳарорати -10 дан -20°С бўлган, шунингдек кучли шамол эсадиган ҳудудларда тамбурлар ёки иссиқлик сақловчи пардаларни ўрнатиш кучли шамол эсишидан ҳимоя қилишга қараб кўзда тутилади (бинолар қурилишида қишки шамоллар йўналиши, рельфлар ва бошқалар инобатга олинади).
  2. Ишлаб чиқариш хоналарининг полдан қопламанинг бўртиб турувчи конструкцияларигача бўлган ички баландлиги қуйидагича бўлиши керак:

пол устида боқишга мўлжалланган паррандахоналарда (тўшамани чиқариб ташлаш учун қўлланиладиган механизмлар ўлчамидан келиб чиққан ҳолда) — камида 3,0 м;

қафасда боқишга мўлжалланган паррандахона, озуқа тайёрлаш цехлари лойиҳада кўрсатилиб берилади;

инкубаторияларда ва жўжа очириладиган бўлимлари, лабораторияларда, тухум омборларида — камида 3,0 м;

хизмат ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарида асбоб-ускуналарнинг ўлчамидан келиб чиққан ҳолда — камида 2,5 м.

  1. Қурилиш конструкцияларини ҳимоя қилиш учун парранда хоналарининг ички девор юзалари оҳакли таркиб билан бўялган бўлиши лозим. Хона деворлари ва тўсувчи конструкциялар юзаси тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши керак. Бинонинг қолган хона поллари, ёрдамчи хоналарнинг безатилиши уларнинг мақсадига қараб белгиланади. Паррандани сўйиш ва тухум кукунини қуритиш залларидаги деворлар тўлиқ сирланган плитка билан қопланади.
  2. Инкубатория бинолари ўзининг ўлчами, режали ва конструктив ечимларига кўра технологик жараён талабларига жавоб бериши лозим. Полларни дезинфекция қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида керамика ёки мозаика плиткаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Уларнинг жойлашуви сувнинг канализация тарновларига оқиб тушишини таъминлаши лозим. Инкубаториянинг асосий ишлаб чиқариш хоналарини деворлари дезинфекция ва намлаб тозалаш учун сирланган плитка билан қопланиши зарур.

Инкубаторияда инкубацион ва тухум очириш бўлимлари орасида бактерицид нурланиш воситалари ўрнатилган технологик йўлак ташкил этиш кўзда тутилади.

Сув билан совутиладиган инкубаторияларда инкубаторга 15°С дан юқори бўлмаган ҳароратдаги сувни етказиб берадиган айланма сув таъминоти тизими лойиҳалаштирилади.

8-боб. Сув истеъмоли меъёрлари ва таъминотига қўйиладиган талаблар

  1. Паррандачилик корхоналарининг сув истеъмоли, сувдан оқилона фойдаланиш ва назорат қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган «Сувдан фойдаланишга махсус рухсатнома»га асосан амалга оширилиши лозим.
  2. Бир бош парранда учун бир суткада сув сарфи меъёрлари 8-жадвалда келтирилган.

Бир бош парранда учун бир суткада сув сарфи меъёрлари

Жадвал №8

Парранда тури,             ёшга доир гуруҳи

Умумий сув сарф (литр)

Шу жумладан (литр)

Қуйидаги ҳаво ҳароратида паррандага сув бериш

Асбоб-ускуналар, хоналарни ювиш

Ариқчали сувдонда

Оптимал
(16-21°С)

Максимал
(28-32°С)

33-36°С

1

2

3

4

5

6

7

Катта ёшдаги паррандалар:

 

 

 

 

 

 

тухум йўналиши

0,31

0,25

0,25

0,25

0,03

0,03

гўшт-тухум йўналиши

0,33

0,27

0,27

0,27

0,03

0,03

гўшт йўналиши

0,36

0,30

0,30

0,40

0,03

0,03

Куркалар

0,48

0,40

0,40

0,60

0,04

0,04

Ўрдаклар

1,92

1,60

1,60

2,20

0,16

0,16

Ғозлар

1,68

1,40

1,40

1,80

0,14

0,14

Цесаркалар

0,31

0,25

0,25

0,35

0,03

0,03

Беданалар

0,1

0,05

0,07

0,1

0,01

0,01

Туяқушлар

2

1,5

1,5

1,5

0,5

0,5

Қирғовуллар

0,3

0,25

0,25

0,3

0,03

0,03

Какликлар

0,1

0,1

0,1

0,1

0,02

0,02

Парранда жўжалари:

 

 

 

 

 

 

Товуқ жўжалари, ҳафта

 

 

 

 

 

 

1-9

0,19

0,15

0,15

0,20

0,02

0,02

10-22(26)

0,27

0,23

0,23

0,30

0,02

0,02

Курка жўжалари, ҳафта

 

 

 

 

 

 

1-9

0,27

0,23

0,23

0,30

0,02

0,02

10-26

0,55

0,45

0,45

0,60

0,05

0,05

Ўрдак жўжалари, ҳафта

 

 

 

 

 

 

1-8

1,34

1,12

1,12

1,50

0,11

0,11

9-28(26)

1,66

1,38

1,38

1,80

0,14

0,14

Ғоз жўжалари, ҳафта

 

 

 

 

 

 

1-9

1,20

1,00

1,00

1,45

0,10

0,10

10-34

1,80

1,50

1,50

2,00

0,15

0,15

Цесарка жўжалари, ҳафта

 

 

 

 

 

 

1-9

0,19

0,15

0,15

0,19

0,02

0,02

10-30

0,21

0,17

0,17

0,23

0,02

0,02

Туяқуш жўжалари, ҳафта

 

 

 

 

 

 

1-64

0,5

0,5

0,5

0,5

0,3

0,3

65-144

1

0,75

0,75

0,75

0,25

0,25

Қирғовул жўжалари, ҳафта

 

 

 

 

 

 

1-32

0,19

0,45

0,15

0,20

0,02

0,02

Каклик жўжалари, ҳафта

 

 

 

 

 

 

1-13

0,15

0,1

0,1

0,15

0,05

0,05

Изоҳ: 1. Паррандахона бўйича соат тенгсизлик коэффициенти 2,5га тенг деб қабул қилиниши лозим.

2. Паррандани истеъмоли вақтидаги сувнинг беҳуда сарфланиши қуйидагини ташкил этади: бир бош учун тарновли сувдонларда — 0,014-0,017 л/сутка, идишли сувдонларда эса — 0,015-0,017 л/сутка.

3. Йилнинг совуқ ва ўтиш давридаги буғланиш учун сув сарфи хонада ҳаво кўрсаткичлари оптимал бўлганда қуйидагини ташкил қилади: бир бош учун тарновли сувдонларда — 0,014-0,017 л/сутка, идишли сувдонларда эса — 0,015-0,017 л/сутка. Йилнинг иссиқ даврида буғланиш учун сув сарфи 2 баравар ошади.

4. Янги қурилиш ва амалда фаолият юритаётган паррандачилик корхоналарини лойиҳалаштиришда хоналарда биопрепаратлар ва биологик фаол моддалар эритмаларини ичириш йўли билан паррандани эмлаш мақсадида сув ичириш тизимига уланадиган дозаловчи қурилма билан жиҳозланиши тавсия этилади.

Идиш ҳажми, биопрепаратлар ҳамда биологик фаол моддалар тури бўлимдаги парранда тури ва сонига қараб белгиланади.

  1. Инкубаторияда сув истеъмоли 9-жадвал бўйича қабул қилинади.

Инкубаториядаги сув истеъмоли

Жадвал №9

Хона

Сувдан фойдаланиш

Сув сарфи, м3

Изоҳ

1

2

3

4

Тухум қабул қилиш хонаси

Асбоб-ускуналар ҳамда хоналарни ювиш ва дезинфекция қилиш

0,4

ҳар суткада

Саралаш хонаси

Асбоб-ускуналар ҳамда хоналарни ювиш ва дезинфекция қилиш

1,0

-"-

Дезкамералар ва тухумни сақлаш хонаси

Хоналарни ювиш

0,3

-"-

Инкубацион зал

Инкубаторлар ва хоналарни ювиш

ҳар бир шкаф учун 0,1

-"-

Жўжа очириш зали

Инкубаторлар ва хоналарни ювиш

ҳар бир шкаф учун 0,2

-"-

Жўжаларни саралаш ва сақлаш хонаси

Асбоб-ускуналар ва хоналарни ювиш

1,0

-"-

Ювиш хонаси

Инкубацион, жўжа очириш лотоклари, ички фойдаланиш идишлари, мобил транспорт мосламаларини ювиш

1 м3/соат

Суткада 4-7 соат мобайнида зоотехник жадвал бўйича

Изоҳ: Инкубаторияларда ҳавони намлаш ва совутиш учун сув сарфи қўлланилаётган асбоб-ускунага қараб белгиланади.

  1. Ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун сув беришда паррандачилик корхоналари водопровод ёки ичимлик сувига мўлжалланган артезиан қудуқлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Сув сифати ҚМҚ 2.04.02-97 талабларига жавоб бериши лозим. Сувдондаги сув ҳарорати 20±2°С бўлиши керак. Сув таъминоти манбаларини аниқлаш ҚМҚ 2.04.01-98 мувофиқ бўлиши керак.
  2. Паррандачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш биноларида (паррандахона, инкубатория, санитария кўригидан ўтказиш жойлари, тухум омборлари ва ҳ.к. ларда) совуқ ва иссиқ сув кранларини жойлаштириш лозим.
  3. Паррандахоналарнинг ички водопровод тармоғини ёпадиган қурилмани шу тариқа ўрнатиш керакки, барча ҳолатларда паррандахонада ўрнатилган сув бериш ускуналарининг ярмидан кўпи ўчирилиши керак. Сув сарфини назорат қилиш учун сувни ҳисоб-китоб қилиш қурилмаларини жойлаштириш кўзда тутилиши лозим.
  4. Тухум омбори, озуқа, паррандаларни сўйиш цехлари ҳамда бошқа ёрдамчи бино ва иншоотларда сув сарфи қабул қилинадиган асбоб-ускуна турига қараб лойиҳанинг технологик қисмига мувофиқ белгилаш лозим.  
  5. Паррандахонадаги паррандалар алмашаётганда паррандахоналарни ва асбоб-ускуналарни ювиш ва дезинфекция қилиш учун ҳарорати 60-65°С ли иссиқ сувни зарарсизлантирилаётган юзанинг 15 л/м2 меъёридан келиб чиқиб сарфлаш лозим. Ушбу меъёр пол устида боқиладиган паррандахоналар учун шартли равишда қабул қилинади. Қафасларда боқиладиган паррандахоналар учун эса иссиқ сув сарфи 1,5-2,0 бараварга ошади.
  6. Биноларда ёнғинга қарши водопровод ҚМҚ 2.04-02-97 ва ҚМҚ 2.04-01-98 талаблари билан лойиҳалаштирилиши лозим. Ҳудудда марказлашган сув қувури бўлмаган тақдирда, артизан суви олиш манбааси, ёнғинга қарши ҳовуз қурилиши ёки сув сақлаш сиғими ўрнатилади.

9-боб. Сувни чиқариб ташлаш меъёрлари ҳамда канализация ва тозалаш иншоотларига қўйиладиган талаблар

  1. Паррандачилик корхоналарида сувни чиқариш ҳажмини берилаётган сув миқдоридан келиб чиқиб сув ичириш ва буғланиш учун йўқотишлар чегириб ташланган ҳолда қабул қилиниши лозим.

Паррандани сўйишда, уни қайта ишлаш даврида ҳамда паррандани бош сони алмашинувида паррандахонани ва асбоб-ускуналарни ювиш учун сув сарфини ҳам ҳисобга олиш зарур.

Корхона бўйича сув ажратилиши бир маромда бўлмаганлик умумий соат тенгсизлик коэффициентини 1,5-1,6 деб қабул қилиш лозим.

  1. Ишлаб чиқариш, маиший хўжалик ва ёмғир сувларини чиқариб ташлаш учун паррандачилик корхоналари алоҳида канализация билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Паррандани сўйишда, уни қайта ишлаш даврида, профилактика даврида паррандахоналарни ювишда вужудга келадиган оқова сувидаги муаллақ заррачалар
ва КБИ миқдорини камайтириш учун канализацияга чиқариб ташлашдан олдин тиндиргичларни жойлаштириш лозим.

Ишлаб чиқариш сувларини маиший ёки ёмғир суви канализациясига чиқариб ташлаш, шунингдек корхонанинг маиший оқова сувлари ва тозалаш иншоотлар билан уларни биргаликда тозалаш имкониятига тегишли техник-иқтисодий асослашда, ветеринария хизмати, санитария-эпидемиология ҳамда табиатни муҳофаза қилиш назорати органлари билан келишилган холда йўл қўйилади.

  1. Хоналарни тозалашда оғир юкламаларни истисно қилиш тариқасида белгиланган жадвал бўйича ишлаб чиқариш жараёни циклограммасига мувофиқ кетма-кетликда амалга оширилиши лозим.
  2. Оқова сувларни тозалаш усули ва даражаси деҳқончиликда суғориш учун фойдаланадиган оқова сувлардан эҳтимолий фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда маҳаллий шароитларга қараб белгиланиши лозим.

Тозалаш иншоотлари жойлашган жойни ҳамда тозаланган оқава сувларни чиқариш жойи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария ва санитария-эпидемиология назорати органлари, Давлат экология қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган холда амалга оширилади. Балиқчилик хўжалигига оид ёки кема қатнайдиган сув ҳавзаларига ушбу сувларни чиқаришда эса балиқларни муҳофаза қилиш органлари ва дарё флоти ташкилотлари билан келишиш лозим.

Изоҳ — суғориладиган деҳқончилик далаларида оқова сувлари фақатгина тўлиқ биологик тозаланганидан кейин ҳамда уларнинг экологик, эпизоотик ва эпидемиологик хавфсизлиги кафолатланганидан сўнг фойдаланишга йўл қўйилади.

  1. Паррандалар сув ичишига мўлжалланган тарновли сувдонлардан оқова сувларни олдиндан тозаламасдан бевосита канализацияга чиқариб ташлашга йўл қўйилади.
  2. Паррандалар (товуқ, курка, ўрдак, ғозлар ва бошқалар) учун семиртириш майдончалар (солярий) ер усти оқова сувлари канализация тармоқларига оқиб келганда тиндиргичлар орқали ўтиши лозим.
  3. Компостлаш майдончаларидан ер усти оқова сувлари (ёмғир ва қор-муз сувлари)дан компостларни намлатиш ҳамда силос, сенаж, ўт-ўлан унини олиш учун мўлжалланган ем-хашак экинларини суғоришда тегишли ишлов берилганидан сўнг фойдаланиш лозим.
  4. Паррандани ўстириш ва боқиш майдончаларида дастлабки ер усти оқова сувларини (ёмғир ва қор-муз сувларини) тўплаб, маҳаллий тозалашдан сўнг тозалаш иншоотларига йўналтириш лозим.
  5. Ер усти оқава сувдаги ифлосланиш концентрацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган СанҚваН даги рухсат этилган чегаравий концентрация миқдоридан ошиб кетмаслиги керак.

 Компостлаш майдончаларида ер усти оқова сувларидаги ифлосланиш концентрациялари ҳақидаги зарурий маълумотлар мавжуд бўлмаганда, дастлабки ҳисоб-китоблар учун 10-жадвалга кўра концентрацияларни қабул қилиш лозим.

Компостлаш майдончаларида ер усти оқова сувларидаги ифлосланиш концентрациялари 

Жадвал №10

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Ифлосланиш концентрацияси

1

2

3

4

1

pH

 

6,0-8,5

2

Муаллақ заррачалар таркиби

мг/л

1000-2000

3

Кислороднинг биохимик истеъмоли (КБИ5)

мг/л

7000-10000

4

Аммоний тузлари

мг/л

1300-2000

5

Фосфатлар

мг/л

100-130

  1. Оқова сувлар канализация резервуарига тўпланиши ва кейинчалик умумий канализацияга зарарсизлантириш учун чиқариб ташланиши лозим. Резервуарнинг деворлари ва туби оқова сувлар ҳамда тупроқ фильтрациясини олдини олувчи материаллар билан ишлов берилган бўлиши лозим.

Гўнг ва оқова сувларни зарарсизлантириш керакли миқдорда дезинфекция, дезинсекция, дезинвация, техник воситалар ҳамда уларнинг турли кўринишдаги касаллик қўзғатувчиларга нисбатан самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги меъёрий ҳужжатлари — «Ҳайвонлар ва паррандаларнинг юқумли ва инвацион касалликларида гўнг, тезак ва оқова сувларни органик ўғитлар сифатида қўллашга тайёрлаш бўйича ветеринария-санитария қоидалари»га мувофиқ амалга оширилади.

  1. Паррандачилик корхонасида оқова сувларини сунъий биологик тозалаш иншооти мавжуд бўлганда зарарсизлантиришга оид биноларнинг ишини назорат қиладиган лабораториялар ташкил қилиниши лозим.

Паррандачилик корхоналари учун нажас оқова сувларини биологик жиҳатдан тозалаш, қўшимча тозалаш, дезинфекция ва дезинсекция қилиш, чўкиндиларни зарарсизлантириш учун қурилмаларни ўз ичига олган мажмуа мавжуд бўлганда, зарарсизлантириш учун тайёрланган нажас ва оқова сувларининг сифат таркибини назорат қилиниши хўжаликлараро лабораторияларда кўзда тутилиши лозим (давлат ветеринария, санитария ва экология назорат органларининг қарорига кўра).

  1. Тухум ва гўшт йўналишига мўлжалланган (товуқ, курка, цесаркалар ва бошқалар) паррандачилик корхоналаридан тозалаш иншоотларига келиб тушадиган умумий ишлаб чиқариш оқова сувларининг ифлосланиш концентрациясини сув оқадиган сувдонлардан фойдаланганда муаллақ заррачалар ва КБИ20 бўйича 450 мг/л, тегишли идиш сувдонларидан фойдаланганда эса 300 мг/л деб қабул қилиш  лозим.

Гўшт йўналишига мўлжалланган (бройлер, ўрдак, ғозлар ва бошқалар) паррандачилик корхоналари оқова сувларининг ифлосланиш концентрациясини муаллақ заррачалар ва КБИ20 бўйича 700 мг/л деб қабул қилишга йўл қўйилади.

Паррандахоналарни ҳосил бўладиган оқова сувларидаги ифлосланиш концентрациясини қуйидагича қабул қилиш лозим: қафасларда боқиладиган паррандахоналарни ювишда оқова сувларидаги муаллақ заррачалар миқдори - 9000 мг/л, КБИ20 - 5300 мг/л; Пол устида боқиладиган паррандахоналарни ювишда эса оқова сувларидаги муаллақ заррачалар миқдори - 13500 мг/л, КБИ20 - 6900 мг/л.ни ташкил этади.

Инкубатория оқова сувларидаги муаллақ заррачалар миқдори — 210 мг/л, КБИ20 — 300 мг/л., уларни тозалашда — 790, КБИ20 — 460 мг/л. Паррандаларни сўйиш цехининг оқова сувларидаги муаллақ заррачалар миқдори — 330 мг/л, КБИ20 — 980 мг/л. Ушбу сувлар ёғ тутиб оладиган қурилмалардан (жироловка) ўтказилади.

Изоҳ — Нажас қўлда йиғиштириб олинадиган цехлар учун оқова сувларидаги муаллақ заррачалар миқдори — 400-500 мг/л, КБИ20 — 720-800 мг/л.

Паррандачилик хоналарини ювишда ҳосил бўладиган оқова сувлари миқдорини ушбу мақсадлар учун ишлатилган сув сарфига баравар деб қабул қилиш лозим.

10-боб. Гунгни чиқариб ташлаш ва уни фойдаланишга тайёрлаш тизимлари

  1. Гунгни чиқариб ташлаш ва уни фойдаланишга тайёрлаш тизимларини лойиҳалашда меъёрларга амал қилиш лозим.
  2. Тизим лойиҳаларида қуйидагиларни таъминловчи прогрессив технологияларни кўзда тутиш мақсадга мувофиқ:

гунгни бевосита органик ўғит сифатида ёки мажмуавий органик, органик-минерал ўғитларни ишлаб чиқариш учун хом-ашё сифатида фойдаланишга тайёрлаш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ветеринария-санитария талаблари ва қонун ҳужжатларини бажариш.

Гунга оид оқава сувларни фойдаланишга тайёрлаш технологияси юқумли касалликлар қўзғатувчилари тарқалишини олдини олишда кафолатланган бўлиши лозим.

  1. Тизимлар танлови паррандаларни боқиш технологияси, унинг ёши ва тури, иқлимий, тупроққа оид, гидрогеологик шароитлари, тахмин қилинаётган ер майдонлари рельефининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган холда техник-иқтисодий солиштириш асосида нажас зарарсизлантирилиши амалга оширилади.
  2. Нажасни ташиш ва фойдаланишга тайёрлаш бўйича тизимларнинг барча иншоотлари нажас оқова сувларининг ер ости сувларига фильтрацияси ҳамда ер ости сувларини иншоотларга инфильтрациясини истисно этадиган ишончли гидроизоляция билан таъминланган бўлиши лозим.
  3. Нажасни фойдаланишга тайёрлаш бўйича иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда барча турдаги нажаслар ва оқова сувларини паррандаларда юқумли касалликлар мавжудлигига шубҳа бўлганда, ташхисни аниқлаш учун камида 6 сутка мобайнида карантиндан ўтказишни кўзда тутиши лозим.

Тўшамадаги нажасни карантинга қўйиш учун қаттиқ қопламали секцияларга бўлинган майдончалар кўзда тутилади. Тўшамасиз нажасни карантинга қўйиш махсус идишларда ёки нажасни сақлаш майдончаларида амалга оширилади.

  1. Паррандадан гунги чиқиш меъёрлари ва уларнинг физик-кимёвий хусусиятлари 11-жадвалда келтирилган.

Парранда гунги чиқиш меъёрлари ва уларнинг физик-кимёвий хусусиятлари

Жадвал №11

Парранданинг тури ва                        ёшга доир гуруҳи

Нажас чиқиши, г/гол./сутка

Нажаснинг намлиги, %

Нажаснинг  массаси, т/м3

1

2

3

4

КАТТА ЁШДАГИ ПАРРАНДАЛАР

Тухум йўналишидаги:

 

 

 

Ота-она галаси

155

71-73

0,6-0,7

Саноат галаси

150

71-73

0,6-0,7

Гўшт йўналишидаги ота-она галаси

160

71-73

0,6-0,7

Куркалар

260

64-66

0,6-0,7

Ғозлар

392

80-82

0,7-0,8

Ўрдаклар

340

80-82

0,7-0,8

НАСЛЛИ  ЖЎЖАЛАР

Тухум йўналишидаги

100

64-66

0,6-0,7

Гўшт йўналишидаги

110

72-74

0,6-0,7

Куркалар

160

70-72

0,6-0,7

Ғозлар

340

76-78

0,7-0,8

ГЎШТ УЧУН ЖЎЖАЛАР

Бройлер жўжалари, ҳафта

 

 

 

1-9

65

66-74

0,6-0,7

Куркалар, ҳафта

 

 

 

1-8

160

70-72

0,6-0,7

Ғозлар, ҳафта

 

 

 

1-9

200

76-78

0,7-0,8

Ўрдаклар, ҳафта

 

 

 

1-8

190

76-78

0,7-0,8

Изоҳ — Пол устида боқиладиган парранда ва куркалар (катта ёшдаги ва жўжалари) нажасини қуритиш 50%, ўрдакларда эса — 35%ни ташкил қилади.

  1. Паррандахоналардан гунги чиқариб ташлаш махсус механизмлар ёрдамида бир суткада икки марта амалга оширилади.

Гунгни чиқариб ташлаш механизмлари мавжуд бўлмаганда тўшама устидаги гунгни чиқариб ташлаш мобил машиналари ёки паррандахона бўшатилганидан сўнг қўлда амалга оширилади.

  1. Гунгни паррандахоналардан чиқариб ташлаб, уларни сақлаш ва фойдаланишга тайёрлаш жойларига ташиш мобил транспортлар ёрдамида амалга оширилади.

Транспорт воситаларига гунгни юклаш ишлари бевосита махсус механизмлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.

11-боб. Ишлаб чиқариш санитарияси ва хавфсизлик техникаси

  1. Паррандачилик корхоналари, парранда маҳсулотларини ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш цехларини лойиҳалашда, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, санитария-гигиена ва ветеринария талабларига сўзсиз риоя қилишга қаратилган тадбирлар кўзда тутилиши лозим.
  2. Паррандачилик корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг 22.09.2016 йилдаги ЎРҚ-410-сонли «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги Қонунга, шунингдек техник тартибга солишдаги меъёрий ҳужжатлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиш лозим.
  3. Технологик жараёнларни ишлаб чиқиш ва ташкил қилишда, улардан ишлаб чиқариш хоналарига иссиқ ва совуқ ҳаво кириб келиши, ишхоналардаги ҳаво намлиги, зарарли буғлар, газлар, аэрозоллар ажралиб чиқишини меъёрга келтириш бўйича чораларни кўзда тутиш лозим.
  4. Технологик асбоб-ускуналардан фойдаланишда ишхона ҳавосидаги зарарли чиқиндиларни олдини олиш ёки уларни энг кам миқдоргача камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўзда тутилган бўлиши лозим.
  5. Иш хоналаридаги ҳавода зарарли чиқиндиларни тўлиқ йўқ қилиш имконияти бўлмаганда ходимлар томонидан ГОСТ 12.4.011-89 кўра рационал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш йўли билан уларнинг мазкур иш зоналарида ва туташган хоналарда ҳамда участкаларда йўл қўйилган миқдорлардан ошмайдиган миқдоргача максимал равишда чеклаш лозим. Фавқулодда ҳолатларда (аварий ҳолатлари ва ҳ.к.), қисқа муддатли ишларда зарарли чиқиндиларни белгиланган даражагача камайтириш имконияти бўлмаган ҳолларда, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва иш ҳудуди ҳавоси таркибини нормаллаштириш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўрилиши зарур.
  6. Иш ҳудуди хоналарида зарарли моддаларнинг йўл қўйиладиган концентрациялари ГОСТ 12.1.005-88 талабларига мос келиши керак.
  7. Шовқин босимининг йўл қўйиладиган даражаларини таъминлаш учун шовқин даражаларини ҳисоб-китоб ва шовқиндан ҳимоя қилишни лойиҳалашда O’zDSt 12/0/001-2005, ҚМҚ 2.01.08-96 ва СанҚваН 0325-16 талабларига амал қилиш зарур.
  8. Тарновли сувдонлар билан жиҳозланган пол устида ва қафасда боқиладиган паррандахоналардаги сувдонлар ҳар куни ювилиши кўзда тутилиши лозим.
  9. Паррандачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялашни лойиҳалаштиришда хавфсизлик техникаси бўйича қуйидагиларга амал қилиш лозим:

одамлар кириб-чиқиши мумкин бўлган барча стационар машиналар ва механизмларнинг ҳаракатланувчан қисмлари тўсиқлар билан ўралган бўлиши лозим;

изоляция шикастланиши оқибатида кучланиш остида бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва электр қурилмалар ишончли равишда ерга уланган бўлиши лозим;

паспорт маълумотларига биноан стационар машиналар ва агрегатлар пойдеворга пухта ўрнатилади;

иш жараёнида хонадаги ҳавога чанг заррачаларини чиқариши мумкин бўлган барча машиналар ва асбоб-ускуналар аспирация тизимига уланиши керак.

  1. Паррандаларни сўйиш ва чиқиндиларини қайта ишлаш цехи ходимлари ҳар йили тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. Корхона маъмурияти барча ходимларни соғлиқни сақлаш қоидалари билан таништириши шарт.
  2. Паррандачилик корхоналарини эксплуатация қилиш даврида ишлаб чиқариш хоналари(цехлари), йўриқномага мувофиқ дезинфекция ва дезинсекция қилиниши лозим.

12-боб. Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

  1. Паррандачилик корхоналарини лойиҳалаштиришда ёнғин хавфсизлиги бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши лозим:

бинолар ва бошқа объектлар орасидаги ёнғинга қарши оралиқ масофалар ҚМҚ 2.09.01-96 «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бош режалари» талабларига мос келиши лозим;

бино қаватлари, уларнинг ёнғинга бардошлилиги, конструктив ёнғин хавфига оид синф, қарама-қарши деворлар орасидаги майдон, эвакуация йўли деворларининг безатилиши, хоналар баландлиги ва қаватлар бўйича ўқув хоналарининг жойлашуви ШНК 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» ҳамда ҚМҚ 2.09.07-96 «Чорвачилик, паррандачилик, ҳайвончилик бинолари ва иншоотлари билан белгиланади.

  1.  Ташқи ёнғинга қарши сув таъминотини ҚМҚ 2.04.02-97 «Сув таъминотининг ташқи тармоқлари ва иншоотлари» га мувофиқ лойиҳалаштириш лозим.
  2.  Ички ёнғинга қарши сув таъминотини ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларнинг ички водопроводи ва канализацияси» га мувофиқ лойиҳалаштириш лозим.
  3.  Вентиляторлар, айланма клапанлар тури, ҳаво айланадиган қурилма ва тутун клапанлари деворларининг материалини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»га мувофиқ қабул қилиш лозим.
  4.  Ёнғин ҳақида автоматик хабар қилиш тизимлари, АПТ ва АПС қўлланилганда 11 ва 12-сонли иловаларига, ШНК 2.04.09-07 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси» га амал қилиш зарур.
  5.  Эвакуация йўлларини ёритишни ҚМК 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ лойиҳалаштириш лозим.
  6.  Паррандачилик фермаларининг асосий, ёрдамчи ва омбор бинолари ҳамда хоналари учун бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг сони ва тури «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун ёнғин хавфсизлигига оид намунавий қоидалари» нинг 5-иловасига мувофиқ белгиланади.

13-боб. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш

  1.  Паррандачилик корхоналарини қуриш режалаштирилганда «Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш» босқичларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 йилдаги 949-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.
  2.  Паррандачилик корхоналарини нобуд бўлган ҳайвонлар кўмиладиган жойлар, қабристонлар, саноат чиқиндилари сақланадиган жойлар, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, қирғоққа яқин ҳудудлар ва очиқ турдаги сув омборлари, қўриқланадиган ер ости чучук сув ҳудудларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
  3.  Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш.
  4. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2014 йилдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида»ги низомга биноан ГОСТ 17.2.3.02-78 талабларига мувофиқ ҳаво сифатининг белгиланган меъёрларга риоя қилинишини таъминловчи тадбирларни ўз ичига олиши лозим.
  5.  Паррандачилик хўжаликларидан чиқадиган зарарли моддаларни ҳисоблашда паррандачилик корхоналари чиқиндиларидаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркибини янада кенгроқ ҳисобга оладиган усуллардан фойдаланиш лозим.  
  6.  Паррандачилик корхоналари бино ва иншоотларидаги вентиляция ишлаш жараёнида ташқарига чиқадиган заҳарли моддаларнинг концентрацияси қуйидагилардан ошмайдиган тарздаги ҳисоб-китобга асосланган атмосфера ҳавосида тарқалишини кўзда тутиши лозим:

аҳоли яшаш жойларидаги атмосфера ҳавосида бир марталик максимал равишда, мавжуд бўлмаганда эса ўртача суткалик белгиланган меъёрдаги зарарли моддалар концентрациялари, ишлаб чиқариш ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотларга вентиляция тизими орқали кириб келадиган ҳавода зарарли моддаларнинг рухсат этилган чегаравий концентрация миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2014 йилдаги 14-сонли қарорида белгиланган миқдордан ошмаслиги лозим.

  1.  Кўп қаватли катаклар жойлаштирилган паррандахоналарни қайта таъмирлашда  вентиляция чиқиндиларини тарқатиб юбориш учун уларни факель усулида отилиб чиқишини қўллаш тавсия этилади. Ҳавонинг отилиб чиқиш баландлиги бундай ҳолатда атмосферанинг ер усти қатламида зарарли моддаларнинг йўл қўйиладиган чегаравий концентрация миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2014 йилдаги 14-сонли қарорида белгиланган миқдордан ошмаслигини ҳисобга олиб аниқланиши лозим.
  2.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2014 йилдаги 14-сонли қарорида асосан бинонинг том қисмида жойлашган вентиляциялардан чиқаётган зарарли моддалар тарқалишида  уларни шундай жойлаштириш керакки, зарарли моддалар тарқалиши шамол оқимининг устун йўналишида бир бирига мос келмаслиги керак.
  3.  Бош режада бино ва иншоотларнинг жойлашуви елвизак шамоллатишга ёрдам бериши кўрсатилган бўлиши керак.

Корхона ҳудудидаги турли баландликдаги биноларни, кичик баландликдагиларни   шамолга рўпара томонидан жойлаштириш лозим.

Корпуслар орасидаги оралиқларда шамоллатиш интенсивлигини камайтирувчи тўсиқлар, яъни қўшимча қурилмалар, яшил экинлар ва ҳ.к.лар  бўлмаслиги лозим.

Корхонага туташувчи яшил экинларнинг каттагина массиви ҳудудида интенсив шамоллатиш учун очиқ жойлар ва сўқмоқлар бўлиши лозим.

  1.  Паррандачилик корхоналари шундай жойлашиши лозимки, бунда шамолнинг асосий йўналиши аҳоли яшаш жойларидан тескари томонда меъёрий масофада жойлашган  бўлиши керак. Бундай ҳолатларда паррандачилик корхоналаридан йил давомида ажралиб чиқаётган ифлослантирувчи моддаларнинг концентрация миқдорлари санитар-ҳимоя ҳудуди чегарасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2014 йилдаги 14-сонли қарорида белгиланган чегаравий концентрация миқдорлардан ошмаслиги лозим.
  2.  Паррандаларни боқиш биноларида аммиак концентрацияси, чангни ҳамда ҳавони дезодорация қилиш учун умумий микроб контаминациясини камайтириш учун қуйидагиларни қўллаш мақсадга мувофиқдир:

фойдаланиш тавсияларига мувофиқ ультрабинафша лампалари ва бошқа ускуналар;

пол устида боқилаётган бинолардаги тўшама учун қўлланиладиган турли адсорбентлар: майдалаб қирқилган похол, ёғоч-тахта қипиқлари, торф, гранулали цеолит жинслар (ГЦЖ) ва бошқалар.

  1.  Тупроқ ва сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш.
  2.  Паррандачилик корхонаси сув таъминоти манбаларига яқин жойда жойлаштиришда СанҚваН 0244-07-сонли талабларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1992 йилдаги 174-сонли «Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорига риоя қилиниши лозим.
  3.  Паррандачилик корхонасининг ҳудуди очиқ сув манбаларидан (дарё, кўл) камида 500 м масофадаги узоқликда жойлашган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган масофа аниқ лойиҳалаш вақтида корхона қуввати, сув манбаи тоифаси, унинг жойлашиши, тупроқ характеристкаси, рельф характери ва қурилиш манбаини танлаш вақтида белгиланадиган бошқа омиллардан келиб чиқиб аниқланади. Алоҳида ҳолатда давлат санитария, ветеринария хизмати ва экология назорати органлари билан келишилади.
  4.  Паррандачилик корхонасининг оқова сувларни чиқариб ташлаш тизимига эга бўлган барча бино ва иншоотлари канализация билан жиҳозланган бўлиши керак. Бунда босимли канализацион коллекторларнинг сони камида иккита бўлиши зарур. Уларнинг ҳар бири диаметри 100% сув сарфини чиқариб ташлашга мўлжалланиб, тармоқлардан бирида авария бўлганда, оқова сувларнинг тупроқ юзига чиқишини истисно этиш лозим.
  5.  Паррандачилик корхоналарида нажас оқова сувларини тўплаш ва фойдаланишга тайёрлаш тизимларини лойиҳалашда атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш меъёрларига амал қилиш лозим.
  6.  Органик чиқиндилар (нажас оқова сувлари) физик ва механик, токсикологик, ветеринария-санитария ва гигиена кўрсаткичларига кўра ўғит учун фойдаланишга тайёрланганидан сўнг ОСТ 10-118-96 ва ОСТ 10-119-96 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
  7.  Паррандачилик корхонасини қуриш учун майдонни танлашда нажас оқава сувларини чиқариш мақсадида ерларни тўғри танлаш лозим. Танланган майдон ўлчамлари нажасни тўлиқ зарарсизлантирилишини тўлиқ таъминлаши лозим. Органик ўғит (нажас оқова сувлари) олинганидан сўнг кимёвий элементлар (уларни ўсимликлар орқали чиқиб кетиши ҳисоби билан), пестицидлар ва оғир металлар қолдиқ миқдорининг таркиби СанҚваН 0183-05 ва СанҚваН 0343-17 ларга мувофиқ меъёрий концентрациялардан ошмаслиги керак.
  8.  Паррандачилик корхоналари ва уларнинг якка тартибдаги бино ва иншоотларини лойиҳалашда мавжуд бўлган паррандачилик корхоналари саноат соҳасидаги масалалар, йўл-йўриқ ва норматив хужжатлар, саноат йўналишлари ва бошқалар билан боғлиқ бў лган Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қоидаларига амал қилишлари керак.

Паррандачилик корхоналарини лойиҳалаш жараёнида қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий хужжатларга ва ПК-ТЛМ-2018 стандартларида кўзда тутилган экологик тадбирлар иноботга олинган бўлиши керак.

Умумий таклифлар

491