ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3438 Министерство юстиции Республики Узбекистан 15/05/2019 30/05/2019 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3438

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2019 йил, № ___, ____-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча китирилсин:

1) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак.

Бунда зарар ноқонуний ҳужжатни қабул қилган давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маблағлари ҳисобидан тўланади.

Давлат органлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тугатилган, фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлари етарли бўлмаган ёхуд давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўлмаган ҳолларда зарар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан қопланади.

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги ЎРҚ–431-сонли Конституциявий қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 5, 201-модда; 2019 йил, № ___, ____-модда) 25-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

биринчи қисм қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бузилган деб ҳисобловчи жисмоний ва юридик шахслар”;

27-моддасининг биринчи қисми “адлия вазири” деган сўзлардан кейин “ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бузилган деб ҳисобловчи жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг ваколатли вакиллари” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                   Президенти                                                          Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

828