ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3435 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 15/05/2019 30/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-3435

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Ўзбектелеком” АК тасарруфидаги Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Себзор мавзеси, марказ 17/18 манзилидаги 240-АТС биносининг 2-қаватини “Ўзбектелеком” АК устав капиталидаги давлат улушини АТС биносининг баланс қиймати суммасига камайтириш ҳисобига “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонасига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Себзор мавзеси, марказ 17/18 манзилидаги 240-АТС биносининг 2-қаватини белгиланган тартибда “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУКга топширилишини ҳамда “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУК томонидан қабул қилиб олинишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков ва Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                                            А. Арипов

Умумий таклифлар

466