ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3399 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 11/05/2019 26/05/2019 34

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қонун лойиҳаси
ID-3399

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг
 Ер кодекси қонун лойиҳаси
         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент 2019

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-§. Асосий қоидалар.

1-модда. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг ҳамма ҳудудида амал қиладиган ушбу Кодексдан ва ер муносабатларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида ер муносабатлари Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Тоғ, ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ўрмон ва сув билан боғлиқ муносабатлар махсус қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Фуқаролик ва бошқа қонун ҳужжатларида ер билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш қоидалари ушбу Кодексга мувофиқ бўлиши зарур.

Агар Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, ер муносабатларини тартибга солиш жараёнида ҳалқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Ер тўғрисидаги қонунҳужжатларининг асосий вазифалари

Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат.

3-модда.Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий принциплари

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қуйидаги асосий принципларга асосланади:

энг муҳим табиий ресурс, фуқаролар ҳаётий фаолиятининг асоси тариқасида ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш;

ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишни давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш;

ерга ва бутун атроф табиий муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш;

ердан фойдаланиш шаклларининг хилма-хиллиги, ер муносабатлари иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш;

 

ер участкаларга бўлган ҳуқуқларни ва ер участкалари юзасидан битимларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг мажбурийлиги;

ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш;

ер участкаларини ажратиб беришда шаффофликни таъминлаш, уларни қайтариб олиб қўйиш, ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни чеклаш тўғрисидаги қарорларнинг ошкоралигини ва жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш;

ерларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотнинг тўлиқ бўлишини ҳамда ундан эркин фойдаланишга йўл қўйилишини таъминлаш.

2-БОБ. ЕР ФОНДИ

4-модда. Ер фонди тоифалари

Ўзбекистон Республикасида ер фонди ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

1) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлардан иборат бўлиб, булар ҳайдаладиган экин ерлар, кўп йиллик мевали дарахтзорлар, бўз ерлар, яйловерлар ва  мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерларга бўлинади

2) аҳоли пунктларининг ерлари – шаҳарлар,шаҳарчалар, қишлоқ аҳоли пунктларининг, шунингдек боғдорчилик-узумчилик ширкатлари чегараси доирасидаги ерлар;

3) саноат, транспорт, телекоммуникация, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар - кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар;

4) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ҳамда тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар-  муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, оммавий дам олишва санитария-соғламлаштириш аҳамиятига молик ҳамда моддий-маданий мерос объектлари жойлашган ерлар;

5) ўрмон фонди ерлари - ўрмон билан қопланган ва ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ўрмон билан қопланмаган ерлар;

6) сув фонди ерлари - сув объектлари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар;

7) давлат заҳира фонди  ерлари–мазкур-модданинг- 1-6 бандларида кўрсатилган ер фонди тоифаларига киритилмаган, истиқболда фойдаланиш имконияти бор бўлган ер турларидан иборат ерлар.

Ер фонди тоифалари кичик тоифаларга бўлиниши мумкин.

5-модда. Ерларни тоифаларга бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш

Ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади.

Ерлардан асосий фойдаланиш мақсади - ерлардан ер-кадастр ҳужжатларида акс эттириладиган аниқ мақсадларни кўзлаб фойдаланишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби ва шартларидир.

Ерларни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган ҳолларда ер участкаларини ажратиб бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан амалга оширилади. Кишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган ерларни  давлат заҳира фондига ўтказиш алоҳида ҳолларда рухсат берилади.

Ер фондининг тоифасива ер турлари ер участкалариниюридик ва жисмоний шахсларгабериш тўғрисидаги қарорларда, давлат ер кадастри ҳужжатларида, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи гувоҳномаларда, шартномаларда ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилади. Мазкур қарорларда ва ҳужжатларда кўрсатилмаган тақдирда улар ҳақиқий эмас деб топилади.

Ерларни бир тоифадан бошқасига ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш ғайриқонуний деб ҳисобланиб, унинг асосида вужудга келган ер участкасига бўлган ҳуқуқни ҳақиқий эмас деб топишга ва уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга асос бўлади.

6-модда. Ерларнинг турлари

Ер фонди тоифаларгабўлинишидан қатъий назар ерлар қуйидаги турларга бўлинади:

ҳайдаладиган экин ерлар –мунтазам равишда ишлов берилиб, қишлоқ хўжалик экинларини экиш учун фойдаланадиган ерлар, шунингдек ёпиқ ҳолатдаги иссиқхоналар ва оранжереялар майдонларидаги  ерлар;  ҳайдаладиган экин ерлар суғориладиган ва лалми экин ерларга бўлинади.

кўп йиллик мевали дарахтзорлар билан банд бўлган ерлар – ҳосил (махсулот) олиш учун барпо этилган боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахтлар кўчатзорлари билан банд бўлган ерлар;

бўз ерлар – мунтазам экин экилиб келинган, икки йил ва ундан ортиқ даврда ҳайдалмаган ва фойдаланилмай қолиб кетган, аммо фойдаланишга яроқли ерлар;

яйловлар – чорва молларини ўтлатиш (боқиш), пичан ўриш учун яроқли бўлган табиий ва сунъий ҳолатда ўсувчи кўп йиллик ўтлар ва буталарбилан қопланган ерлар;

мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар – мелиоратив қурилиш ишлари амалга оширилаётган ёки оширилиши мўлжалланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланганерлар;

томорқа ерлар – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин савдо ва оила эҳтиёжлари учун етиштириш мақсадида оила аъзоларидан бирига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ўлчамларда ажратилган якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва уй-жойни ободонлаштириш ҳамда шахсий ёрдамчи хўжалигини кенгайтириш учун даладан берилган томорқа ерлар; 

ўрмонзорлар - экологик, эстетик ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун барпо этилган дарахтзорлар, шунингдек буталар билан банд бўлган ерлар;

сув ости ерлари – кўллар, сув омборлари, сув ҳавзалари, дарёлар, сойлар, каналлар, коллектор ва зовурлар остидаги ерлар;

йўл ости ерлари – автомобил ва темир йўллар, дала йўллари, суқмоқлар, шунингдек чорва молларини ҳайдаб ўтиш йўллари;

ижтимоий ҳовли, кўча ва майдонлар ости ерлари – кўчалар, шохкўчалар, майдонлар, тор қўчалар, сув бўйидаги кўчалар остидаги ерлар;

қурилиш ости ерлари – бино ва иншоотлар  билан банд бўлган ерлар;

қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар – ҳўжалик ва бошқа мақсадларда фойдаланилмаётган ерлар;

7-модда. Ерларни бир турдан бошқасига ўтказиш

Ерларни бир турдан бошқасига ўтказиш ер участкасини бериш ваколатига эга бўлган давлат ҳокимияти органларининг қарорига биноан қуйидаги ҳолларда:

ерларни қайтариб олиб, бошқа мақсадларга ажратиб беришда;

ердан фойдаланиш мақсадлари ўзгарганда,

шу жумладан:

фойдаланилаётган ер участкасида қурилишга рухсат этилганида;

ерларни ўзлаштириш бўйича тадбирлар амалга оширилганда;

антропоген, техноген ва табиий ҳолатлар натижасида ерларнинг сифати ва бошқа хусусиятлари ўзгарганида амалга оширилади.

Ерларни бир турдан бошқасига ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш ғайриқонуний ҳисобланиб, унинг асосида вужудга келган ер участкасига бўлган ҳуқуқни ҳақиқий эмас деб топишга ва уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга асос бўлади.

8-модда. Ер участкаси

Ер участкаси –қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган, ер юзининг қисмидир.

Ер участкасининг чегараси чизма(план)ларда қайд этилади ва жойнинг ўзида белгиланади. Ер участкасининг майдони ер бериш тўғрисидаги қарорларда, ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилади ва ер участкасининг чегараларини жойида кўрсатиш вақтидааниқланади.

Ер участкаси бўлинадиган ва бўлинмайдиган бўлиши мумкин.

Ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ва ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамдабошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда қисмларга бўлиш мумкин бўлган ва бу иш амалга оширилганидан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши мумкин бўлган ер участкаси бўлинадиган ер участкаси ҳисобланади.

Фойдаланиш мақсадига кўра мустақил ер участкаларига бўлиниши мумкин бўлмаган ер участкаси бўлинмайдиган ер участкаси ҳисобланади.

Ер участкасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларида такрорланмайдиган ўзига хос кадастр рақами берилади ва ер участкасининг чегаралари ва майдони ўзгарган тақдирда ҳам давлат ер кадастрида ҳисобга олинган объект сифатида мавжуд бўлгунгача сақланиб қолинади.

9-модда. Биргаликда фойдаланиладиган ер участкалари

Ер участкасини ушбу Кодекснинг 8-моддаси бешинчи қисмига асосан бўлишнинг имконияти бўлмаса, бундай ер бир нечта юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади.

Ер участкасидан биргаликда фойдаланиш ҳолати ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда ҳисобга олинади ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларида акс эттирилади.

Ер участкасида бир нечта юридик ва жисмоний шахсларнинг бино ва иншоотлари ҳамда бошқа кўчмас мулки жойлашган бўлса, уларнинг келишувига кўра биргаликда фойдаланилишида бўлади. Агар ушбу юридик ва жимоний шахслар бўлинмайдиган ер участкасидан биргаликда фойдаланилиши юзасидан келишувга эриша олмасалар, манфаатдор тарафнинг аризасига биноан суд томонидан ҳал қилинади.

Бўлинмайдиган ер участкасига умумий мулк ҳуқуқидаги ёки ундан фойдаланиш ҳиссаси унда жойлашган бино ва иншоотга, уларнинг қисмига (улардаги хонага) ёхуд бошқа кўчмас мулкдаги мулк ва бошқа ашёвий ҳуқуқлардаги ҳиссаларига мутаносиб равишда белгиланади. Ер участкасининг фойдаланувчилари келишувига ёки суднинг қарорига биноан ер участкасига мулкдаги ёки фойдаланишдаги ҳиссалари мазкур бино иншоотларнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг ерни қоплаб турган майдонига мутаносиб ёки бошқа нисбатларда белгиланиши мумкин.

Ер участкасидан биргаликда фойдаланаётган ҳар бир юридик ва жисмоний шахсга ер участкасининг фойдаланувчиларини, уларнинг улушларини кўрсатган ҳолда ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.

10-модда. Ер участкасини бўлиш, ажратиб чиқариш, ер участкаларни бирлаштириш

Ер учаскасини бўлишда, унинг ўрнида бир нечта ер участкаси ҳосил бўлади.

Юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасини бўлиш фуқаролик қонун ҳужжатларига биноан амалга оширилади.

Давлат мулкидаги ер участкасини бўлиш, унда жойлашган бино ва иншоотларни ҳамда бошқа кўчмас мулк объектларига бўлган мулк ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ўтиши натижасида ёхуд ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади.

Жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги учун ер участкасини бўлиш ёки ундан бошқа ер участкасини ажратиб олишда янгидан ҳосил бўлаётган ер участкаларининг ўлчами қонун ҳужжатларида назар тутилган минимал миқдорларига мос бўлиши керак.

Ер участкасини ажратиб чиқиш улушли мулкдаги ер участкаларига нисбатан амалга оширилади. Ер участкасини ажратиб олишда икки ер участкаси ҳосил бўлади. Бунда бошқа мулкдорларнинг ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқидаги бўлган улуши миқдорининг нисбат миқдори ўзгаради.

Туташган ер участкаларни кўшиб юборишда битта ер участкаси ҳосил бўлади.

Агар бир неча юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли ер участкаси бирлаштирилганда, янги ҳосил бўлган ер участкасида уларнинг улушли умумий мулк ҳуқуқи вужудга келади.

Агар қонун ҳужжатларига биноан ер участкаси максимал миқдорига нисбатан талаблар белгиланган бўлса, унда кўшиб юбориш натижасида янгидан ҳосил бўлаётган ер участкасининг миқдори  белгиланганидан ошмаслиги керак.

Ер участкасига ёки унга бўлган ҳуқуқга нисбатан гаров ўрнатилган ер участкасини  бошқа ер участкаси билан қўшиб юбориш тақиқланади.

11-модда. Ер участкасининг чизмаси (плани). Ер участкасининг чегараларини жойнинг ўзида белгилаш

Ер участкасининг чизмаси (плани) -ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган чегараларда, унинг ўрнашган жойи координата рақамлари билан ифодаланган, ундаги бино, иншоотлар ва бошқа топографик элементлар ва ер турлари туширилган, умумий қабул қилинган шартли белгиларда маълум масштабда тузилган, уни тузган маъсул ходим, ерга бўлган ҳуқуқ эгаси ва қўшни ердан фойдаланувчилар томонидан имзоланган ҳужжатдир.

 Ер участкасининг чегараларини жойнинг ўзида белгилаш, ваколатли давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин амалга оширилади ва ер участкасининг чегаралари уни олаётган юридик шахснинг вакилига ёки жисмоний шахсга кўрсатилган ҳолда унга ер участкасини топшириш тўғрисида далолатнома билан расмийлаштирилади.

Ер участкасининг чизмаси(плани)ни ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари ер участкасини бериш бўйича материалларни тайёрлаган ташкилот томонидан бажарилади ва ер ресурслари ва давлат кадастри туман (шаҳар) бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади ва ерларни хатловдан ўтказиш натижаларини расмийлаштиришда, давлат ер кадастрини юритишда, ер хусусидаги низоларни ҳал қилишда ҳуқуқий кучга эга бўлади.

Ер участкасининг тасдиқланган чизмаси(плани) ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ажралмас қисми бўлиб қолади. Ер участкалари чизма(план)ларининг асл нусхалари кадастр йиғма жилдида сақланади, нусхалари ер участкасини олувчисига берилади.

Ер участкасининг чизмаси(плани) ва тавсифини тайёрлаш, зарур бўлганда марза белгиларини ўрнатиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, ер участкаси олувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

12-модда. Ер учун ҳақ тўлаш

Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўланади.

Фойдаланишида, ижарада ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ер учун ҳақ тўлайдилар. Ер учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади.

Юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлиги учун ягона ер солиғини тўлайдилар.

Биргаликда фойдаланилаётган ер участкаси учун ҳар бир юридик ва жисмоний шахс ер участкасининг фойдаланилаётган майдонидаги ўз улуши учун ер солиғини тўлайди.

Ер солиғининг ставкалари, уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Ер участкалари ижарага берилганда ер учун ҳақ ижара ҳақи шаклида олинади.Ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган шахслар ер учун ижара ҳақини ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга тўлайдилар.

13-модда. Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини қуйидаги давлат органлари амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;

вилоятлар давлат ҳокимияти ;

Тошкент шаҳри давлат ҳокимияти;

туманлар давлат ҳокимияти;

вилоятга (Қорақалпоғистон Республикасида - республикага) бўйсунувчи шаҳарлар давлат ҳокимияти;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига қуйидагилар киради:

ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ушбу Кодексга, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ер муносабатларини тартибга солиш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш;

тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини тасдиқлаш;

қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш,ер тузишни, ер мониторинги ўтказишни ва давлат ер кадастрини юритилишини ташкил этиш;

давлат мулкидаги ерларни тасарруф этиш, чунончи юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланишга ёки ижарага мақсади ва миқдоридан қатъий назар ер участкасини бериш ва белгиланган тартибда қабул қилинган қарор асосида ушбу Кодекснинг 80-моддасига мувофиқ олиб қўйиш;

шу жумладан; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган  ерларни, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни, шаҳар атрофи ерларини ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерларини, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерларни, тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларининг илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари учун берилган ерларни қабул қилинганқарор асосида ушбу Кодекснинг 80-моддасига мувофиқ олиб қўйиш;

хорижий давлатларнинг дипломатия ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган ҳалқаро ташкилотларга мазкур ваколатхоналарнинг биноларини, шу жумладан ваколатхона бошлиғи қароргоҳини қуриш учун ер участкаларини мулк этиб сотиш;

алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, шаҳар атрофи ерлари ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари,  ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун юридик ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда қарори билан бериш;

ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича вазирликлар ҳамда идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш;

ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

ер участкаларини хусусийлаштириш шартлари ва тартибини белгилаш;

хусусийлаштирилаётган ер участкаларининг бозор қийматини аниқлаш тартибини белгилаш;

ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

15-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига қуйидагилар киради:

тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ер тузишни, ер мониторинги ўтказишни ва давлат ер кадастри юритишни шунингдек ерлардан фойдаланиш ва ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширишниташкил этиш;

юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланишга ва ижарага ер бериш ва уларни олиб қўйиш;

 алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, шаҳар атрофи ерлари ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар, тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларининг илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари учун берилган ерлардан ташқари  барча ерларни  ўлчамидан қатъи назар қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун юридик ҳамда жисмоний шахсларга, жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, ҳалқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланишга ёки ижарага бериш ва уларни олиб қўйиш,

эркин иқтисодий зоналарда юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан чет эл юридик ва жисмоний шахсларга эркин иқтисодий зонанинг бош планига мувофиқ ер участкаларини муддатли (вақтинча) фойдаланишга бериш;

ер участкаларини Тошкент шаҳрида якка тартибда уй-жой қуриш учун ер туридан қатъи назар белгиланган тартибда фуқароларга бериш;

мажмуавий уй-жойлар ва ижтимоий бинолар ва мухандислик иншоотларини қуриш учун махсус ташкил этилган юридик шахсларга ер массивларини вақтинчалик фойдаланишга бериш;

ер участкасидан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш,унга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлариниҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибдақарор асосида  ушбу Кодекснинг 80-моддасига мувофиқ бекор қилиш;

қишлоқ хўжалигига мулжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ва уларнинг ҳисобини юритишни ташкил этиш;

ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

16-модда.Туманлар давлат ҳокимияти  органларининг ер муносабатларини тартибга солиш  соҳасидаги ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:

тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш  ҳамда уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ер тузишни, ер мониторинги, давлат ер кадастри юритилишини, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун юридик ҳамда жисмоний шахсларга фойдаланишга, ижарага ёки хусусий мулк қилиб барча ер фонди тоифаларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларидан– ҳар бир ердан фойдаланувчи ва мулкдорига ўн гектаргача ўлчамда  бериш ёки сотиш;

ихтиёрий равишда қайтарилаётган барча ер участкаларини олиб қўйиш;

фуқароларга фермер хўжалигини, шунингдек юридик шахсларга товар қишлоқ хўжалигини юритиш учун ерларни очиқ танлов асосида ижарага бериш;

фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун мазкур Кодекснинг моддасида белгиланган ўлчамларда бериш;

фуқароларга ер участкаларини якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган ўлчамда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи  билан бериш ёки хусусий мулк ҳуқуқи асосида ким ошди савдоси орқали сотиш;

қишлоқ хўжалигига мулжалланмаган ер участкаларини, шунингдек фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган бино – иншоатлар хатловини ташкил этиш ва буш турган ер участкаларини хусусийлаштириш мақсадида рўйхатини тасдиқлаш;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларини белгиланган тартибда қарор асосида ушбу Кодекснинг 80-моддасига мувофиқ бекор қилиш;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ташкил этилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган ҳолларда, уларнинг ердан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш;

ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

17-модда. Шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда  вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:

ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

ер тузишни, ер мониторинги ва давлат ер кадастри юритилишини, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш;

ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, шаҳар чегараси доирасида юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланишга, ижарага ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга  бериш ва шунингдек хусусий мулк қилиб ер участкаларини сотиш, шунингдек ерларни олиб қўйиш, бундан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган ерлар мустасно;

фуқароларга ер участкаларини якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган ўлчамда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи  билан бериш ёки хусусий мулк ҳуқуқи асосида ким ошди савдоси орқали сотиш

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларининг, шунингдек фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган бино – иншоатлар хатловини ташкил этиш ва бўш турган ер  участкаларини хусусийлаштириш мақсадида рўйхатини тасдиқлаш;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларини ушбу Кодекснинг 80-моддасига мувофиқ бекор қилиш;

ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

18-модда. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ваколатларига киради:

ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш бўйича, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини ишлаб чиқиш;

ерлардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ерга оид қонун хужжатлари бузилишини бартараф этишга ва ердан оқилона фойдаланиш, уни мухофаза қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

айбдор мансабдор шахслар ва фуқароларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш, ерга оид қонун хужжатлари бузилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш ҳақида судларга давлат божи тўловисиз даволар киритиш, ерга оид қонун хужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тақдимномалар киритиш ва материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш;

ер тузиш, ер мониторингини ўтказиш ва давлат ер кадастрини юритиш ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маъмурий чегараларини белгилаш (кенгайтириш) бўйича материалларни тайёрлаш;

ер ресурсларини хатловдан  ўтказиш, хатлов якунларини қўмита қошида тузилган эксперт гуруҳи иштирокида кўриб чиқиш ва ер ҳисоботига қабул қилиш;

яйловларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш;

ер участкаларини олиб қўйиш ва юридик ва жисмоний шахсларга бериш бўйича ер тузиш ишларини бажариш;

хусусийлаштириш мақсадида қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хатловдан ўтказиш, ер участкаларини хариталарини тузиш, бўш турган ер участкаларни рўйхатини шакллантириш;

қишлоқ хўжалигига мулжалланмаган ер участкаларининг хусусийлаштирилиши бўйича ҳисоботлар тузиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

ер муносабатларини тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш.

19-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатларига киради:

қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун юридик ҳамда жисмоний шахсларгаер участкаларини бериш бўйича материалларни экология экспертизасидан ўтказиш;

ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолатга келтириш, ерларнинг кимёвий ва радиоактив моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланиши бўйича мониторингини амалга ошириш;

ердан фойдаланувчилар томонидан тупроқни муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши ҳамда муддатли (вақтинча) фойдаланишга берилиб, қурилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларни улар томонидан фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

20-модда. Ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар

Юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини фойдаланишга, ижарага, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ва хусусий мулк қилиб бериш масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман(шаҳар) хокимлари бошчилигида ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар тузилади.

Комиссиялар таркибига Давергеодезкадастр қўмитасининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти худудий бўлинмалари (комиссия котиби), қишлоқ ҳужалиги, сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қурилиш, фавқулотда вазиятлар, геология ва минерал ресурслар, моддий маданий мерос объектларини сақлаш, давлат мулкини бошқариш, санитария-эпидемиология хизмати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. Юқорида қайд этилган органларнинг туман миқёсида бўлимлари бўлмаса, туман комиссиясига таркибига вилоят органларининг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар ер участкаларини юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланишга, ижарага, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга, хусусий мулк қилиб беришга оид ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилишга оид материалларни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар,Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган ер муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган бошқа материалларни кўриб чиқади ва улар бўйича ўз хулосаларини тақдим этади.

Ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.

3-БОБ. ЕР ТУЗИШ

21-модда. Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш

Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш - ҳудудларнинг табиий шароитларни ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари агробиологик талабларини ҳисобга олган ҳолда бўлинишидир.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштиришга мувофиқ амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш тўғрисидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари ер участкаларини қонуний сақлаш вазифаларига тааллуқли бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларга ана шу участкаларни бериш шартлари жумласига киритилади.

22-модда. Ер тузишнинг вазифалари

Ер тузиш ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай атроф-муҳитни вужудга келтиришга ва табиий ландшафтларни яхшилашга, ер тузишнинг ҳудудий ва ички хўжалик режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади.

Ер тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг “Ўздаверлойиха” давлат илмий-лойиҳалаш институти худудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

23-модда. Ер тузишнинг турлари ва мазмуни

Ер тузиш истиқболга мўлжалланган, хўжаликлараро ва ички хўжалик ер тузиш турларига бўлинади.

Истиқболга мўлжалланган ер тузишга қуйидагилар киради:

Республика бўйича ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бош режасини ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларнинг ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш режаларини ишлаб чиқиш;

тупроқлар унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш ва ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ истиқбол режаларини, давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг жойлашишини асослаш ва чегараларини белгилаш бўйича материаллар тайёрлаш.

Хўжаликларароер тузишга қуйидагилар киради:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар (овуллар) чегараларини белгилаш бўйича материалларни тайёрлаш;

ерларнинг жойлашишидаги ноқулайликларни бартараф этган ҳолда ердан фойдаланувчилар, ижарачиларнинг ва мулкдорларнинг янги ер участкаларини ташкил этиш ҳамда мавжуд ер участкаларини тартибга солиш лойиҳаларини тузиш;

янги ташкил этилаётган, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига ер бериш лойиҳаларини тузиш;

юридик ва жисмоний шахсларга бинолар, иншоотлар қуриш ва бошқа эҳтиёжлар учун ерларни  бериш бўйича материалларни тайёрлаш;

ваколати доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиб берилган ер участкаларининг чегараларини жойнинг ўзида ўрнатиш ва юридик ва жисмоний шахсларга ер участкасини топшириш тўғрисида далолатнома билан расмийлаштириш;

муҳофаза этиладиган мухандислик коммуникациялари ва объектлари атрофида муҳофаза теграларини белгилаш.

ерларни қишлоқ хўжалигида суғориб фойдаланиш учун ўзлаштириш, қишлоқ хўжалик ерларини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, бузилган ерларни рекультивация қилиш, тупроқни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, кўчкилардан, сув босишдан, захлашдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, радиоактив ва кимёвий моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш бўйича ишчи лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

барча ерларни йўқламадан ўтказиш ҳамда фойдаланилмаётган, самарасиз фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий аниқлаб бориш;

ерларни ресурс жиҳатидан баҳолаш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан ер тузиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

ерларни баҳолаш тадбирларини ўтказиш

Хўжаликларароер тузиш туман(шаҳар) маъмурий худудий чегараси доирасида ёкибир-бирлари билан ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари гуруҳларининг ўртасида амалга оширилади

Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари бошқа маъмурий-ҳудудий бирликларни қамраб олган ҳолларда маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегаралари жойнинг ўзида ўрнатиш тартибида ҳал қилинади.

Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари тасдиқланганидан кейин жойнинг ўзига кўчирилиб, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкалари чегаралари белгиланган намунадаги марза белгилари билан ўрнатилади.

Ички хўжалик ер тузиш тури қишлоқ хўжалиги корхоналарининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ҳудудини ички хўжалик негизида белгилаб олиб, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий қилишни,барча қишлоқ хўжалик ер турларини(экинзорлар, боғлар, токзорлар, яйловлар ва бошқаларни) жойлаштиришни, тупроқ эрозиясига қарши курашиш тадбирларини ишлаб чиқишни, мева ва ўрмон дарахтзорларини барпо этиш мақсадида тоғ ёнбағирларида терраса(супа)лар қуришни, бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш)ни, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш ва сақлаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқишни,шунингдек суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилишни ўз ичига олади.

Ички хўжалик ер тузиш тури лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан ер тузишнинг таркибий қисми бўлган муаллифлик назорати олиб борилади.

Ер тузиш тартибида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишбилан боғлиқ бошқа лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.

Ер тузиш таркибида топография-геодезия, картография, тупроқ бонитировкаси, агрокимё,  геоботаника ва бошқа йўналишларда текширишлар олиб бориш шунингдек тегишли масштабдаги чизма(план)лар ва хариталар ишлаб чиқариш, назарда тутилади.

24-модда. Ер тузиш ҳужжатлари ва уларни тасдиқлаш

Ушбу Кодекснинг 22-моддасида келтирилган ишларни бажариш жараёнида тайёрланадиган материаллар ер тузиш ҳужжатлари жумласига киради. Белгиланган тартибда келишувдан ўтказилган ер тузиш ҳужжатлари қуйидагилар томонидан тасдиқланади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг ушбу Кодекс билан белгиланган ваколатларига мувофиқ;

Ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари ва ерлардан оқилона фойдаланиш, тупроқлар унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш, қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ лойиҳалар эса Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишилади.

Ер тузиш ҳужжатларига ўзгартишлар, шу ҳужжатларни тасдиқлаган органларнинг қарорлари билан киритилади.

Ер тузишни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси  органлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Қишлоқ хўжалик экинзорларини жойлаштириш, ерларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш, эрозияга қарши ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш борасидаги ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ улар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

25-модда. Давлат ер кадастри

Давлат ер кадастри иқтисодиётни ривожлантириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш, ерлардан  фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш учун кадастр маълумотларини яратиш мақсадида юритилади.

Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий тартиботи, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва қиймати, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни  ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга,  мулкдорларга, тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат.

Давлат ер кадастри Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрларининг ягона тизимига кирувчи тармоқ табиат ресурслари давлат кадастрларининг асосидир.

Давлат ер кадастри ер муносабатларини тартибга солиш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш , ер тузишни ташкил этиш, ер солиғи миқдорини асослаш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, манфаатдор юридик ҳамда жисмоний шахсларни ер тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашга мўлжалланади.

Давлат ер кадастри қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:

ерларнинг майдонини ҳисобга олиш;

ерларнинг сифатини (тупроқ бонитети балларини) ҳисобга олиш;

ерларнинг қийматини ҳисобга олиш.

Давлат ер кадастри маълумотлари ернинг кадастр қийматини аниқлаш учун асос бўлади.

26-модда. Ер участкасининг кадастр рақами

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир ер участкасига у шакллантирилганидан сўнг унга бўлган ҳуқуқни дастлабки давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр рақами берилади.

Ер участкасининг қадастр рақами республика бўйича такрорланмайдиган ягона ҳисобланади.

Ер участкасининг кадастр рақами унинг жойлашган жойини ва бошқа ўзига хос белгиларни тавсиф этувчи рақамлардан иборатдир.

Ер участкаларига кадастр рақамини бериш мақсадидаЎзбекистон Республикаси ҳудудининг кадастр бўлиниши амалга оширилади.

27-модда. Давлат ер кадастрини юритиш

 

Давлат ер кадастрининг маълумотлари ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда, ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйишда, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорларини белгилашда, ер тузиш ишларини ўтказишда, хўжалик фаолиятига баҳо беришда ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга оширишда мажбурий тартибда татбиқ этилади.

Давлат ер кадастри бутун республика учун ягона тизим асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади.

Давлат ер кадастрини юритиш тегишли масштабдаги чизма(план)лар ва хариталарни ишлаб чиқариш, тупроқ бонитировкаси ишларини, агрокимё таҳлилларини амалга ошириш, геоботаника ва бошқа йўналишларда текшириш ва изланишлар олиб бориш, ерларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг кадастр қийматини аниқлаш билан таъминланади.

Ер кадастрини юритиш туман (шаҳар)ларда мазкур Кодекснинг 32- моддасига мувофиқ ер кадастри дафтарини юритиш йўли билан амалга оширилади.

Давлат ер кадастрини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

28-модда. Ерларнинг майдонини ҳисобга олиш

Ерларнинг майдонлари ҳар бир ердан фойдаланувчи томонидан фойдаланилаётган ер участкаларининг майдонлари тўғрисида аниқ маълумотларни олиш мақсадида ерларнинг тоифалари, кичик тоифалари ва турлари, шунингдек контурлари бўйича белгиланган шаклда ҳисобга олинади. Бунда ер участкаларининг асосий фойдаланиш мақсадига мувофиқ ва ерларнинг табиий ҳолатига биноан тоифаси ва турлари келтирилади.

Ер участкаларининг майдони ер участкаларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бўйича, ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлигидан қатъий назар амалда фойдаланилаётган майдони ҳисобга олинади.

Ер фонди тоифалари ва турларига тақсимланиши тўғрисидаги ҳисоботда қўшимча ахборот тариқасида аҳоли пунктларининг турлари бўйича ер участкаларининг сони, умумий майдони ва ер турлари таркиби келтирилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳар хил мақсадларда фойдаланилаётган ер участкалари мавжуд бўлса, ушбу ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар тегишли тоифалар бўйича алоҳида келтирилади.

29-модда. Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш. Тупроқ бонитировкаси

Ер сифатини ҳисобга олиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ва лалми ерлар тупроқларининг табиий унумдорлиги (бонитет баллари), уларнинг таснифи тўғрисида ҳар бир ердан фойдаланувчива уларнингмавжудер майдонлари контурлар кесимидаги тупроқ бонитировкаси натижалари бўйича амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги тупроқларнинг асосий хоссалари ва табиий шароитларини аниқлаш мақсадида тупроқ бонитировкаси ишлари амалга оширилади.

Тупроқ тадқиқотларини амалга ошириш ва дала шароитларида олинган тупроқ намуналарини лабораторияда физик-кимёвий таҳлил қилиш натижасида тупроқларнинг генетик келиб чиқиши, механик таркиби, гумус миқдори, озуқа элементлари билан таъминланганлиги, шўрланиш даражаси, эрозияланганлиги, тошлоқлиги, гипслилиги ва бошқа табиий омиллари аниқланади.

Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш натижасида тупроқнинг сифати ҳамда табиий унумдорлик қуввати балларда қиёсий баҳоланади.

Тупроқнинг бонитет баллари қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлашда, қишлоқ хўжалиги ерлари ноқишлоқ эҳтиёжлари учун олиб беришда,  қишлоқ хўжалиги нобудгарчилигини қоплаш ҳажмини аниқлашда, ерларнинг самарали фойдаланилишини баҳолашда ва кишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлик бошқа муносабатларни тартибга солишда қўлланилади.

Тупроқ бонитировкасини ўтказиш ишлари ихтисослашган давлат корхоналари томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

30-модда. Ерларнинг ва ер участкаларининг кадастр ва бозор қийматини аниқлаш

Ер ресурсларини бошқаришнинг иқтисодий услубларини жорий қилиш ва бу асосда ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида барча ер фонди тоифаларидаги ерларнинг кадастр қиймати аниқланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр қиймати уларнинг сифатини (бонитет баллини), қишлоқ хўжалик экинлари ва дарахтзорларнинг норматив ҳосилдорлигини, таркибини, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг норматив самарадорлигини, деҳқончилик маҳсулотларининг ички бозордаги нархларини, норматив соф даромаднинг капиталлаштириш фоизини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бошқа ерларнинг кадастр бўйича қиймати ер участкасига уни яхшилаш сифатида сарфланган маблағ миқдорига, унга аҳолига қулай шароит яратадиган мезонларни (транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг аҳолига ижтимоий-маиший ва маданий хизмат кўрсатишнинг ривожланганлик даражасини ҳамда бошқа мезонларни) ҳисобга олган коэффициентларни қўллаш йўли билан аниқланади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулк ҳуқуқидаги ер участкаларнинг бозор қиймати мазкур худудда охирги йилда унга ўхшаш ер майдонларнинг сотилган ўртача нархидан шакллантирилган миқдорида белгиланади.

Ер участкаларнинг кадастр ва бозор қиймати ҳар беш йилда қайтадан аниқланиб борилади.

Ерларнинг кадастр ва бозор қиймати ер солиғини тўлашда, ер участкасига бўлган ҳуқуқни ипотекага қўйишда, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кимошди савдоси асосида сотишда, ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга қўйишда фойдаланилади.

Ерларнинг кадастр ва бозор қийматини аниқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

31-модда. Ер участкаларидан фойдаланиш,уларни ижарага олиш ва ерларгамерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларининг қиймати

Ер участкаларидан фойдаланиш, уларни ижарага олиш ва ерларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларининг қиймати ер участкасига уни яхшилаш сифатида сарфланган маблағ миқдорига, унга аҳолига қулай шароит яратадиган мезонларни (транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг аҳолига ижтимоий-маиший ва маданий хизмат кўрсатишнинг ривожланганлик даражасини ҳамда бошқа мезонларни) ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Ер участкаларга бўлган ҳуқуқларнинг  қиймати  мазкур худудда охирги чоракда унга ўхшаш ер майдонларга бўлган фойдаланиш ёки ижара, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларини ким ошди савдосида сотилган ўртача нархидан шакллантирилади.

32-модда. Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари

Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари ерларни ҳисобга олиш ва уларни баҳолаш бўйича асосий ҳужжат бўлиб, ер участкасининг жойлашган ўрни, қайси мақсадда фойдаланишга мўлжалланганлигини, ундан фойдаланиш, унга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, уни ижарага олиш ҳуқуқлари ва унга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олади, у ер фонди ер тоифалари, ер турлари ва ер участкаларининг майдони, сифат ҳолати ҳамда қиймати тўғрисидаги асосий ахборот манбаи ҳисобланади.

Ер кадастри дафтарининг маълумотлари ерлардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бериш, ер учун ҳақ тўлаш миқдорини аниқлашда, ер тузишда, хўжалик фаолиятини баҳолашда ҳамда ерлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилади.

Ер кадастри дафтари махсус ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот бўйича компьютерда электрон шаклида ер фондининг тоифалари ва турлари, ҳар бир ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари контурлари  бўйича юритилади. Ер участкаларининг фойдаланувчилари, чегаралари, майдони, ер турлари, сифати ва қиймати тўғрисидаги ўзгаришлар ер кадастри дафтарига мунтазам равишда киритиб борилади ва жорий йил давомида ҳар қандай муддатга ер тўғрисида аниқ маълумотлар бўлиши таъминланади. 

Ер кадастри дафтарининг маълумотлари  йил якуни бўйича қоғоз шаклида фойдаланиш ва сақлаш учун босиб чиқарилади, тегишли имзолар билан расмийлаштирилади ва маҳсус йиғмажилд сифатида сақланади.

Ер кадастри дафтарининг тузилиши, мазмуни ва уни юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

33-модда. Туман (шаҳар) навбатчи ер кадастри хариталари

Ер участкаларининг географик жойлашувини ва чегараларини таснифлаш мақсадида туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш билан бир қаторда, туман (шаҳар) навбатчи ер кадастри харитаси юритилади.

 Туман (шаҳар) навбатчи ер кадастри харитаси маъмурий туманларнинг суғориладиган минтақада 1:10000, 1:25000, лалми-яйлов ва тоғ минтақасида 1:50000, чўл минтақасида 1:100000 масштаблардаги электрон рақамли хариталари асосида яратилади. Туман навбатчи ер кадастри харитаси таркибида 1:2000 масштабдаги шаҳарларнинг, шаҳарчаларнинг ва қишлоқ аҳоли пунктларининг электрон рақамли харитаси тузилади.

Туман (шаҳар) навбатчи ер кадастри харитасига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб,  туман маъмурий худудидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, оулларнинг маъмурий чегаралари ҳамда туман (шаҳар) ер кадастри дафтарида ифодаланган барча ер участкалари туширилади. 

Кейинчалик навбатчи ер кадастри харитасида ер кадастрини юритиш билан бир вақтда ер тоифалари, ерларнинг турлари, ер участкаларининг таркиби ва чегаралари, уларнинг кадастр рақамларида ҳамда шаҳарлар, шаҳарчалар,  қишлоқлар, оуллар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг  чегараларида юзага келган барча ўзгаришлар тасвирланади.

Туман (шаҳар) навбатчи ер кадастри харитаси махсус ишлаб чиқилган, ҳар бир ер участкасининг чизмаси(плани)ни очиб кўрсатиш имконига эга бўлган дастурий маҳсулот бўйича электрон шаклда юритилади.

Туман (шаҳар) навбатчи ер кадастри харитасини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

34-модда. Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот

Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот ҳар йили тайёрланади ҳамда бутун республика ва маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда уларнинг қиймати, ерларнинг тоифаларга, кичик тоифаларга ва турларга бўлиниши, ер участкаларидан фойдаланувчилари, ер участкаси ижарачилари, ерга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва ер участкаси мулкдорлари, бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни ва ер кадастрига оид бошқа ахборотларни ўз ичига олади.

Миллий ҳисоботда ердан фойдаланувчи-ларнинг ўзгариши, ер тоифаларининг ва турларининг, асосан қишлоқ хўжалиги ерларининг, ўзгариш сабаблари таҳлил қилинади ва ёритилади, ер кадастрининг юритилишини таъминлайдиган топография, геодезия, картография, тупроқ бонитировкаси ишларининг бажарилиши, агрокимё таҳлилларининг амалга оширилиши, геоботаника ва бошқа йўналишларда текшириш ва изланишлар олиб борилиши, ерларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг кадастр қийматини аниқлаш ишларининг бажарилиши, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, ер мониторинги ўтказилиши тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, давлат бошқарув ва бошқа манфаатдор органлар ва ташкилотларга юборилади.

35-модда. Давлат ер кадастри ҳужжатлари

Давлат ер кадастри ҳужжатлари туман (шаҳар) ер кадастри дафтаридан, туманнинг (шаҳарнинг) навбатчи ер кадастри харитасидан, кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдларидан, ер участкаларининг таркиби ва майдони, уларнинг сифат ҳолати ва қиймати тўғрисидаги ҳисоботлардан, ер участкаларини ва ерларни хатловдан ўтказиш материалларидан ҳамда ер ресурсларини тавсифловчи бошқа ҳужжатлардан иборат.

36-модда. Давлат ер кадастри маълумотлари

Давлат ер кадастри маълумотлари ҳар бир ердан фойдаланувчи, ер участкаси ижарачиси, ерга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиси ва ер участкаси мулкдори бўйича  умумий ва ер турлари бўйича майдони, қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати (бонитет баллари) ва кадастр қийматидан иборат.

Давлат ер кадастрининг маълумотлари ерлардан фойдаланишдава уларни муҳофаза қилишда, ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйишда, ер учун тўланадиган ер солиғи  миқдорини ҳисоблашда, ер тузиш ишларини ўтказишда, хўжалик фаолиятига баҳо беришда ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга оширишда мажбурий тартибда татбиқ этилади.

Давлат ер кадастри маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон Республикаси бўйича умумлаштирилади ва маълумотлар базасида сақланади.

Туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси бўйича ерларнинг миқдори ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш учун белгиланган муддатларда тегишинча туман (шаҳар), вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Давлат ер кадастри маълумотлари давлат бошқарув органлари, юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун Ўзбекистон Республикаси  Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг веб-сайтида жойлаштирилади.

37-модда. Ер кадастрига доир ахборот

Ер кадастрига доир ахборотлар ерларни ҳисобга олиш ва уларнинг сифати ва қийматига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлади.

Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини ҳисоблаш, ер тузиш ишларини бажариш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш ҳамда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат ер кадастри маълумотларидан фойдаланилади.

Ер кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига  тақдим этилади, юридик ва жисмоний шахсларга эса ҳақ эвазига белгиланган тартибда берилиши мумкин.

Ер кадастрига доир ахборотдан фойдаланувчилар бундай ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда ёки шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.

Юридик ва жисмоний шахслар ер кадастрига доир ахборотларни қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Давлат сирини сақлаш мақсадида қонун ҳужжатларида ер кадастрига доир ахборотлар олишни чеклайдиган ёки тақиқлайдиган ҳоллар назарда тутилиши мумкин.

Ер ресурслари тўғрисидаги фазовий мувофиқлаштирилган маълумотларни тўплаш, улар устида ишлаш, уларни акс эттириш ва тарқатишни амалга ошириш мақсадида автоматлаштирилган ер кадастрига доир геоахборот тизими яратилади.

4-БОБ.ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН НАЗОРАТ

38-модда. Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширишнинг асосий вазифалари

Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширишнинг асосий вазифалари юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқарув, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишларини таъминлашдан, уларнинг бузилишининг олдини олиш ҳамда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, бошқа экологик талабларини бажармаганлик учун тегишли чораларни кўришдан иборатдир.

 

 39-модда. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар

Ерлардан фойдаланишҳамда уларни муҳофазақилиш устидандавлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги ваколатли органлари мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унингхудудий органлари  мансабдор шахслари томонидан ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар, оқова сувлар билан ифлосланиши, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш  мақсадидаги ерлардан, сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати амалга оширади.

Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.Табиатни муҳофаза қилиш жамиятлари, илмий жамиятлар ва бошқа жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқаролар ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишда давлат органларига кўмаклашадилар.

40-модда. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш масалалари юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш, мазкур масалалар бўйича барча зарур ҳужжатларни ва материалларни олиш, тупроқнинг кадастр маълумотларига мослигини аниқлаш мақсадида тупроқ таркибини текширтириш;

ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

айбдор мансабдор шахс ва фуқораларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича давлат божисиз судларга даъволар киритиш, шунингдек айбдор бўлган шахслар томонидан содир этилган ер тўғрисидаги қонунбузулиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга тақдимномалар йўллаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш;

ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ер участкаларини олиб қўйиш, шу жумладан ерларни ижарага бериш шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги, шунингдек ерлардан фойдаланишни чеклаш ва тўхтатиб қўйишга доир материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;

ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза   материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;

ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича юридик ва жисмоний шахслардан зарур ахборотлар олиш, мазкур масалалар юзасидан давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ва ахборотларини эшитиш;

ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини олиб бориш ишларида қатнашиш учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш.

Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органларининг мажбуриятлари:

ер участкаларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ерларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини белгиланган тартибда текшириш;

йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриш;

ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадбирлар юзасидан ўз ваколатлари доирасида кўрсатмалар бериш.

Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширувчи органлар ва мансабдор шахслар ўз фаолиятларининг тўғри ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

41-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг улар  вужудга келган, бошқа шахсларга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган ҳисобланади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр давлат қўмитасининг ер участкаси жойлашган туманлардаги (шаҳарлардаги) бўлинмалари томонидан давлат рўйхатиданўтказилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилмагунга қадар, ер участкаси билан, унда жойлашган бино ва иншоотлар билан боғлик бўлган битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Юридик ва жисмоний шахслар, ер участкаси давлат ҳокимияти органлари томонидан берилгандан ёки бошқа асослар бўйича олингандан, шунингдек ер участкасининг чегаралари ва майдони ўзгаргандан сўнг бир ой белгиланган муддатда ер участкаларига бўлганҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш органларига ер участкасига бўлган ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказишга мажбурдир.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларга асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини, бошқа шахсларга ўтишини, чекланишини ва бекор бўлишини  ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар ҳам илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан икки кунлик муддатда амалга оширилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат рўйхатидан ўтказиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги;

давлат рўйхатидан ўтказиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги;

жойида текширишлар жараёнида ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатининг аниқланиши.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

42-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар

Қуйидагилар ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади:

давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини юридик ва жисмоний шахсларгаер участкаларини  фойдаланишга, ижарага  ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга бериш тўғрисидаги қарорлари;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги давлат ордери;

ер участкасини сотиб олинганлиги ёки бошқа  йўл билан унга ўтиши тўғрисидаги битим;

ер участкаси бўлган ҳуқуқни кимошди савдоси асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери;

хорижий давлатларга дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган ҳалқаро ташкилотларга ер участкаларини мулк ҳуқуқи билан сотиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ер участкасини унда қурилган бино ва иншоотлар билан хусусийлаштирилган ҳолларда давлат мулкини бошқариш органлари  томонидан берилган давлат ордери;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳужжатлар.

 Қуйидагилар ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади:

хусусий мулкида бўлган ер участкасини бошқа юридик ёки жисмоний шахсга сотиш тўғрисидаги нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси;

бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтиши билан ана шу объектлар билан бирга ушбу шахсга ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам ўтиши муносабати билан биноларни, иншоотларни, турар жойларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги нотариус томонидан тасдиқланган битимлар;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Қуйидагилар ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг чекланишини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади:

ер участкасига сервитут ўрнатиш тўғрисидаги қўшни ердан фойдаланувчилар ўртасидаги битим ёки суднинг қарори;

сув объектлари, автомобиль ва темир йўллари, сув ва бошқа қувурлар, ичимлик ва рўзғор сув таъминоти манбалари, электр ва телекоммуниация тармоқлари, давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, моддий-маданий мерос объектлари ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа объектлар атрофида муҳофаза теграларини ўрнатиш тўғрисидаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома;

суд ижрочиларининг ва нотариусларнинг кўчмас мулкни сотишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорлари;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Қуйидагилар мавжуд ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади:

давлат ҳокимияти органларининг мавжуд ер участкасини белгиланган тартибда олиб қўйиш ва уни бошқа юридик ёки жисмоний шахсга бериш тўғрисидаги қарорлари;

ер участкаси берилган муддат тугаши ва уни қайтариб олиш тўғрисидаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ қарзни узиш учун ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги суднинг қарори;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ушбу Кодекснинг 6-бобига мувофиқ бекор қилиш тўғрисидаги давлат органларининг қарорлари;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Бино ва иншоотларнинг бошқа шахсга ўтказилиши, улар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлишига олиб келади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганидан кейин кучга киради.

43-модда. Ер мониторинги

Ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат.

Ер мониторингини ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ер фонди ҳолатининг ўзгаришларини ўз вақтида аниқлашни кузатиб туриш тизимини ташкил этиш ва юритиш, уларни баҳолаш, олдиндан аниқлаш ҳамда салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ;

давлат ер кадастрини юритиш, ердан фойдаланиш, ер тузиш, ер фондидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширишни ҳамда ер ресурсларини давлат томонидан бошқаришнинг бошқа функцияларини ахборот билан таъминлаш.

Ер мониторингини ўтказиш натижасида олинган маълумотлар ахборот тусига эга, уларнинг натижасига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар жавобгарликка тортилмайди. Мониторинг ўтказиш жараёнида ер қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда ердан фойдаланиш устидан давлат назорати амалга оширилиши мумкин. 

Ерлар мониторинги қуйидаги органлар томонидан амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан:

ер фонди тоифалари, ер турлари, ер участкалари ва экинзорларнинг ҳолати ва ўзгаришлари;

тупроқлар унумдорлигининг ўзгаришига, уларнинг таназзули ва чўлланиши,  сув, ирригация ва шамол эрозиясининг фаоллашуви, қишлоқ хўжалиги ерлари гумус таркибининг ўзгариши, тупроқ таркиби сифатининг ўзгариши, гипсланиши, бегона ўтлар босганлиги, шўрланганлиги, буталаб кетишига таъсир кўрсатувчи жараёнлар (омиллар) бўйича;

табиий ем-хашак ўсадиган яйловларнинг ўсимлик қоплами ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ жараёнларнинг (ўсимликлар таркибининг, ҳосилдорлигининг, сифати ва тўйимлилигининг ўзгариши) ҳолати бўйича;

ердан фойдаланиш устидан назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари томонидан юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ердан фойдаланувчилар томонидан уларга  берилган ерлардан фойдаланиш ҳолатини (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) мунтазам мониторинг қилиб борилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан:

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар бўйича;

ер ва тупроқнинг антропоген фаолият натижалари туфайли чиқиндилар, ташламалар, ерларнинг кимёвий ва радиоактив моддалар  ва бошқалар билан ифлосланиши бўйича;

саноат ва қишлоқ хўжалиги объектлари томонидан банд қилинган  ерлар ҳолати бўйича;

в) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан – дарёлар, кўллар, сув омборлари, ирригация ва гидротехника иншоотларининг ҳолати бўйича;

г) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан – аҳоли пунктлари ерларининг ҳолати бўйича;

д) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан – сел фаоллигининг ва сел чўкиндиларининг йиғилиш жараёни пайдо бўлиши билан дарёларда қирғоқ бўйи ҳудудларининг таназзули бўйича;

е) Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан – тупроқларнинг оғир металлар, радионуклидлар ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланиши, карст, чўкиш ва бошқа экзоген ҳамда эндоген жараёнлар ва антропотехноген ҳодисалар бўйича;

ж) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан – моддий-маданий мерос объектлари жойлашган ерларнинг ҳолати бўйича;

Вазирлик ва идораларнинг ерлар мониторингини юритиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ерларда мониторинг ўтказиш учун рухсатномалар олиш талаб қилинмайди.

Ер мониторинги давлат ер кадастрини юритишни, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ерлардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза қилишни ахборот билан таъминлайди.  

Ер мониторингини ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

44-модда. Ер мониторингини ўтказишнинг мазмуни

Ер мониторингини амалга ошириш жараёнида ерларнинг қўйидаги ҳолатлари аниқланади:

доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланишга, ижарага, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ва мулк қилиб олинган ер участкаларидан фойдаланиш ҳолати;

экинзорлар, кўп йиллик дов-дарахтлар, ўрмонлар ва манзара-экология мажмуаларининг ҳолати;

ерлар унумдорлигининг ўзгаришига таъсир қилувчи жараёнлар ва омиллар;

яйловларнинг озуқабоб ўтлар қоплами ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ жараёнлар;

кўллар ва дарёлар қирғоқларининг, ирригация ва гидротехника иншоотларининг ҳолати;

экзоген ва эндоген жараёнлар ҳамда антропотехноген ҳодисалар туфайли пайдо бўлган жараёнлар;

аҳоли пунктлари, фойдали қазилма конларини ишлатиш, тозалаш иншоотлари, бошқа саноат объектлари жойлашган ерларнинг ҳолати.

Мазкур Ер кодексининг 43-моддасида белгиланган манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзларининг соҳалари бўйича ер мониторинги маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва ҳажмда берадилар. Ер мониторинги маълумотлари республика бўйича умумлаштирилиб, ҳар йили Ерларнинг ҳолати тўғрисида ҳисобот тузилади ва у давлат ҳокимияти органларига юборилади.

Ерларнинг ҳолати тўғрисида ҳисобот вазирликлар, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланиши учун Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг веб-сайтида эълон қилинади.

5-БОБ. ЕРЛАРГА БЎЛГАН МУЛКЧИЛИК, ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРИ

45-модда. Ер участкаларига бўлган мулкчилик

Ўзбекистон Республикасида ер участкалари давлат мулки ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлиши мумкин.

Давлат мулкидаги ер – давлат мулкидир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди ва ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказилмайди.

Давлат мулкида бўлган ер Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасарруф этилади. Давлат мулкидаги ерлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан  мазкур Кодекс билан белгиланган ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланиш учун берилади.

Юридик шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва хусусий мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларидан фойдаланишлари мумкин.

Жисмоний шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли(вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланиб, ер участкалари далолатнома билан топширилгандан сўнг ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинади.

1-§. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи

46-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг вужудга келиши

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи доимий фойдаланишдаги ҳамда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари билан берилган ерларда қурилган бино-иншоот ва уй-жойлар жойлашган ер участкалари билан бирга, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вужудга келади.

Хорижий давлатларнинг дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларнинг ер участкаларига мулк ҳуқуқи уларга ўзлари ваколатхона биноси сифатида фойдаланаётган иморат ёки иморатнинг қисмлари, шу жумладан ваколатхона бошлиғининг қароргоҳи улар жойлашган ер участкалари билан бирга, шунингдек мазкур ваколатхоналарнинг иморатларини қуриш учун ер участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олингандавужудга келади..

Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг - дипломатия корпуси ходимларининг, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган матбуот вакилларининг, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотлар доимий ваколатхоналари ходимларининг, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарда доимий асосда ишловчи шахсларнинг, шунингдек республикада доимий истиқомат қилувчи ва яшаш учун гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи уларга уй-жой бинолари шу бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олингандавужудга келади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ер участкасининг тўлиқ қиймати тўланган (сотиб олинган) вақтдан бошлаб уни хусусийлаштириш натижасида вужудга келади

47-модда. Ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг давлат томонидан ҳимоя этилиши

Хусусийлаштирилган  ер участкалари хусусий мулк хисобланади ва дахлсиздир.

Юридик ва жисмоний шахс ўз мулкида бўлган ер участкасига ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Хусусий мулк бўлган ер участкалари фуқаролик муомаласи объектлари бўлади. Ундан хўжалик юритиш ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга ижарага ёки бепул фойдаланишга беришлари мумкин.

Ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи давлат томонидан қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади:

айнан юридик ва жисмоний шахснинг ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан тан олиш;

ўзининг мулки бўлмаган ер участкаси тўғрисида тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;

давлат органининг ва бошқа органнинг ер участкаларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқини чеклаб қўйишга қаратилган ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;

хусусий мулк бўлган ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун сотиб олинганда, унинг бозор баҳосини қоплаш;

ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг вужудга келганлигини, ўзгага ўтганлигини ва бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш;

қонунга мувофиқ бошқа усуллар билан.

Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкни сотувчи сотилаётган кўчмас мулк жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлган такдирда, сотиб олувчига ер участкасининг тегишли қисмига сотувчи томонидан мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи берилади.

Хусусий мулкдаги ер участкаси шаҳарларнинг бош режасига мувофиқ давлат аҳамиятига молик бўлган бино ва иншоотларни қуриш учун фақатгина қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ олди-сотти шартномасига асосан сотиб олиниши мумкин. Бунда ер участкасибелгиланган тартибда ердан фойдаланувчисининг розичилиги асосида бозор баҳосида сотиб олинади ёки унга тенг баҳоли ер участкаси мулк ҳуқуқи билан берилади, ер участкаси сотилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни (бой берган фойдасини ҳам қўшиб) бозор қиймати бўйича тўла ҳажмда қопланади.

Ер участкаси ва унга тегишли кўчмас мулк объектларини хусусий мулк эгасидан олиб кўйиш, мулкни национализация ва реквизиция қилиш ҳолларида мулк эгасига унинг қийматини ҳамда мулкдорга олиб қўйиш жараёнида етказилган зарарлар тўлиқ қопланиши билан амалга оширилади.

2-§. Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқлари

48-модда. Ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи

Ер участкалари капитал бинолар ва иншоотлар қуриш, муддати чегараланмаган фаолиятни амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланиш муддати белгиланмасдан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади.

Доимий фойдаланиш учун ер участкалари:

давлат корхоналари, муасассалари ва ташкилотларига;

тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик ташкилотларига – илмий-тадқиқот ва ўқув мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун;

Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига;

саноат, транспорт ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжаликташкилотларига йирик капитал бино ва иншоотлар қурилганда;

сув ва ўрмон ҳўжалиги ташкилотларига;

тасарруфида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган давлат органларига ва юридик шахсларга;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, ҳалқаро бирлашмалар ва ташкилотларга;

чет эл юридик ва жисмоний шахсларга.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ер участкалари доимий фойдаланиш учун бошқа юридик ва жисмоний  шахсларга ҳам берилиши мумкин.

49-модда.Ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи

Ер участкалари:

 юридик ва жисмоний шахсларга муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ер ости ва ер усти муҳандислик иншоотларини, шунингдек  муддатли (вақтинча) фойдаланиладиган объектларни қуриш ёки жойлаштириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш;

тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик ташкилотларига – илмий-тадқиқот ва ўқув мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилади.

Ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш қисқа муддатли - уч йилгача ва узоқ муддатли - уч йилдан ўн йилгача бўлиши мумкин.

Ишлаб чиқариш зарурияти тақозо этганда бу муддатлар берилган муддатидан ортиқ бўлмаган даврга узайтирилиши мумкин. Ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш муддатларини узайтириш шу участкаларни берган давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда ер участкаси муддатли (вақтинча) фойдаланишга бошқа муддатларга ҳам берилиши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахслар муддатли (вақтинча) фойдаланишга олган ер участкаларининг фойдаланиш муддати тугаганидан кейин  ўз маблағлари ҳисобиданолдинги белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириб, қайтариб бериши шарт.

3-§. Ер участкаси ижараси

 

 50-модда. Ер участкасини ижарага бериш

Ер участкаси шартнома асосида маълум муддатга ҳақ эвазига юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилиши мумкин.

Давлат мулкидаги ер участкаларини  ижарага шартнома асосида қуйидаги  давлат ҳокимияти органлари берадилар:

Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларига – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ҳокимлари мазкур Кодекснинг 15 – 17-моддалари билан белгиланган ваколатлари доирасида;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга – Қорақалпоғистон Республика Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари;

халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижарага берилган ер участкаси ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

51-модда. Ер участкаларини ижарага бериш муддатлари

Давлат мулкидаги ер участкалари ижарага қуйидаги муддатларга берилади:

1) қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ер участкалари узоқ муддатли ижарага, эллик йилгача, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга:

қишлоқ хўжалик ташкилотларига товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни юритиш учун;

тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик ташкилотларига – илмий-тадқиқот ва ўқув мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун;

ноқишлоқ хўжалик ташкилотларига – ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – фермер хўжалигини юритиш учун;

2) қисқа муддатли ижарага, ўн йилгача, лекин беш йилдан кам бўлмаган муддатга:

юридик ва жисмоний шахсларга шаҳар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерларидан енгил типдаги бино ва иншоотлар жойлаштириш учун;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ҳам берилиши мумкин.

Ижарага берилган давлат мулкидаги ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин.

 Фермер хўжаликлари кредитлар олиш учун ер участкасига бўлган узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишлари мумкин.

Ер участкалари ижарасининг шартлари ва муддатлари  тарафларнинг келишувига биноан ижара шартномасида  белгиланади.

Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзоланган ва ер участкаси жойида далолатнома бўйича топширилгандан кейин тузилган ҳисобланади.

52-модда. Ижарага олинган ер участкаларидан фойдаланиш хусусиятлари

Ижарачи ер участкалари ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин шартномани янгилашда бошқа тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга.

Ижарага олувчи ижарага олинган ер участкасида ўз маблаглари хисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан суғорилмайдиган ерларда суғориш шаҳобчалари, зовурлар қуриб уларни ўзлаштирса, тупроқ унумдорлигини оширса ва ер участкасининг ҳолатини яхшилаш бўйича бошқа чора-тадбирлар амалга оширса, ижарага олувчи, шартнома бекор бўлганидан кейин, бу яхшилашлар кийматини тўлашни талаб килиш ҳуқуқига эга.

Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳам ўтади. Ер участкасига ижара ҳуқуқининг ўтиши туман (шаҳар) ҳокими томонидан янги ердан фойдаланувчи билан ижара шартномасини тузиш йўли билан расмийлаштирилади.

Ижарага олинган ер участкасининг майдони ёки шартнома шартлари ўзгарган ҳолларда, ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида ижара шартномасига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида битим тузилади.

Ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва унинг шартларини ўзгартириш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.

Давлат мулкидаги ер участкаларини ижарага бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

4-§. Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи

53-модда. Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

деҳқон хўжалиги юритиш учун;

якка тартибда уй-жой қуриш учун;

жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Фуқароларнинг ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг вужудга келишинитасдиқловчи ҳужжат бўлиб туман (шаҳар) ҳокимининг фуқарога ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори ҳисобланади. Фуқаронинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан олинган ер участкасида, унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ва қурилиш органларидан рухсат олмасдан туриб, қурилиш бошлаш мумкин эмас, бундай қурилиш ўзбошимчалик билан амалга оширилган қурилиш бўлиб ҳисобланади.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан олинган ер участкаси фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ васият ёки қонун бўйича мерос қилиб қолдирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига илгари  жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун берилган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақланиб қолинади.

Ер участкасига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи унда қурилган уй-жой, чорбоғ ва бошқа иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи билан узвий боғлик бўлади. Ер участкасида қурилган бино ва иншоотлар билан боғлик бўлган битимларда, ер участкасининг ўша бино ва иншоотларга тегишли бўлган улуши ҳам битим нарсаси бўлиши назарда тутилади.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилган ер участкалари жисмоний шахслар томонидан белгиланган тартибда хусусийлаштирилиши мумкин.

5-§. Ер участкаларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш.

54-модда. Ер участкаларидан қидирув ишлари учун фойдаланиш

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, қидириш, геодезия, тупроқ ва бошқа қидирув ишларини амалга оширувчи  корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бу ишларни белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар ва тузилган шартномалар асосида барча тоифадаги ерларда ерданфойдаланувчилардан ва ижарачилардан ер участкаларини олиб қўймаган ҳолда амалга оширишлари мумкин.

Суғориладиган экин ерларда, боғларда, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахтлар кўчатзорлари, тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган яйловларда, ўрмон ўсимликлари билан қопланган, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва оммавий дам олиш  мақсадларига мўлжалланган ҳамда тарихий-маданий аҳамиятга моликерлардақидирув ишларини амалга ошириш учун рухсатномани тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари, бошқа ерларда эса, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган лицензия муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга берадилар.

Қидирув ишларини олиб борувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлариш давомида бузилган ер участкаларини белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун ўз ҳисобларидан яроқли ҳолатга келтиришлари ва ер участкаларидан фойдаланувчиларга ва ер участкаларининг ижарачиларигатопширишлари, ерлар, экинзорлар, дов-дарахтлар, ўрмонлар, сувлар ва бошқа табиий объектларининг, қувурлар, канализация, мелиорация тармоқлари ва бошқа иншоотларнинг яроқли ҳолда сақланишини таъминлаш чораларини кўришлари, шунингдек ер участкаларини вақтинча эгаллаб туриш муносабати билан ер участкаларидан фойдаланувчиларга ва ер участкаларининг ижарачиларига етказилган зарарни (шу жумладан бой берилган фойдани) қоплашга мажбурдирлар.

Хусусий мулк бўлган ер участкаларида қидирув ишлари ер участкаларининг мулкдорлари билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

55-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши

Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига тегишли ҳуқуқ ҳам ўтади.

Уй-жойга, чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) жисмоний шахсларга ўтган тақдирда, ушбу иморатларга мулк ҳуқуқ билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган ва ушбу иморатларни қуриш учун давлат органларининг қарорлари билан берилганбутун ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишҳуқуқи ҳам ўтади.

Ҳуқуқнинг ўтиши уй-жойни ва чорбоғни олди-сотти, ҳадъя қилиш, айирбошлаш, умрбод таъминлаш шарти билан ўзга шахсга рентага бериш  шартномалари ва бошқа ҳужжатлар асосида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари томонидан бутун ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан расмийлаштирилади.

Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасидан доимий  фойдаланишҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишинча корхона, бино ва иншоотларни олди-сотти ва ўзга шахсга ўтишнинг бошқа турларига оид шартномалар, мулкдорларнинг ёки улар томонидан ваколатланган шахсларнинг қарорлари, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларга, шунингдек корхона, бино ва иншоотлар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларга асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларнидавлат рўйхатидан ўтказиш органи томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан расмийлаштирилади.

Бино ва иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган бутун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, туман (шаҳар) ҳокими ва ушбу шахс ўртасида ижара шартномасини тузиш йўли билан расмийлаштирилади.

Бино, иншоот ёки бошка кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан сотиб олувчига бундай кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини топшириш билан бир вақтда ушбу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян қисмига, сотувчининг эҳтиёрига кўра, мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи ҳам топширилади.

Корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг, шунингдек уй-жойнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, уларни оператив бошқариш ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг, шунингдек уй-жойнинг унга ўтган қисмидан фойдаланиш учун зарур бўлган ўлчамда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам ўтади. Ер участкаси бир қисмининг бошқа шахсга ўтиши ер участкасини олдинги ердан фойдаланувчидан олиб, янги ердан фойдаланувчига белгиланган мақсадлар учун бериш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан расмийлаштирилади.

Хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда мазкур хусусийлаштирилган ер участкаси олди-сотти шартномасига асосан сотиб олиниб, бозор қиймати бўйича тўла ҳажмда қоплангандан сўнгхусусийлаштирилган бутун ер участкасига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи ҳам бошқа шахсга  ўтиши мумкин.

Ер участкаси ўтган шахснинг ер участкасига бўлган  ҳуқуқи ҳамда ер участкасини берган шахснинг унга нисбатан ҳуқуқнинг тугатилганлиги белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

56-модда. Ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут)

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) - қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир.

Ер участкаси фойдаланувчиси, ижарачиси, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиси ва мулкдори қўшни ер участкасининг, зарур ҳолларда эса бошқа ер участкасининг ҳам фойдаланувчиси, ижарачиси, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиси ва мулкдоридан ўзининг эҳтиёжларини таъминлаш учун уларнинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланишга рухсат олиш юзасидан туман (шахар) хокимига мурожаат қилишга ҳақлидир.

Сервитут, уни талаб қилган ер участкаси фойдаланувчиси, ижарачиси, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиси ва мулкдорининг  эҳтиёжларини бошқа йўллар билан қондириш имкони бўлмаган алоҳида ҳоллардагина ўрнатилади.

Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:

ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;

ўзганинг ер участкасида ер ости дренажи ўтказиш;

ўзганинг ер участкасида электр ва телекоммуникация тармоғи, ичимлик суви ер ости қувури, суғориш шаҳобчасини ўтказиш;

ўзганинг ер участкасидан қишлоқ хўжалик ерларни ва молларни суғориш учун сув олиш;

молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;

ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;

Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.

Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахс билан ўзга ер участкасининг фойдаланувчиси,  ижарачиси, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади. Сервитутни белгилаш ёки унинг шартлари тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда эса давлат мулкида бўлган ерларда туман (шаҳар) ҳокими, хусусий мулкдаги ерларда, сервитут белгиланишини талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйичасуднинг ҳал қилув қарорига биноанбелгиланади.

Сервитутни белгилаш ер участкаси фойдаланувчисини, ижарачисини, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчисини, хусусий мулкдорини бу ер участкасига бўлган ҳуқуқдан маҳрум қилмайди.

Сервитут ер участкасига бўлган ҳуқуқни чеклаш сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва у ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтдасақланиб қолинади. Сервитутуни белгилашга сабаб бўлган асослар барҳам топганда, бекор қилинади.

Сервитут белгиланган ер участкасининг мулкдори, агар қонунда бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, сервитут кимнинг фойдасини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан ер участкадан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.

Сервитутга эга бўлган шахс сервитут белгиланган ер участкасининг фойдаланувчиси, ижарачиси, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчисини ва мулкдорига зарар етказган ҳолатда, зарарни (бой берилган фойда қўшилган ҳолда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда  қоплайди.

Ер участкасининг фойдаланувчиси,  ижарачиси, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиси ва мулкдорининг ҳуқуқларини қастдан бузиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда сервитут белгиланмаслиги мумкин.

57-модда. Ер участкаси билан боғлиқ битимлар

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкидаги ер участкалари муомалада чекланмайди ва улар ер участкалари билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай битимларни тузишлари мумкин.

Давлат мулкида бўлган ер участкалари биланбоғлиқ олди-сотди, ҳадя қилиш, гаровга қўйиш (ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) бўйича битимлар  тузиш, ер участкаларининг фойдаланувчилари ва ижарачилари ўртасида ер участкаларини ўзбошимчалик билан айирбошлаш мумкин эмас.

Корхонага, бинога, иншоотга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк  ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда ушбу корхоналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулклар жойлашган ер участкасига бўлган ашъёвий ҳуқуқ ҳам улар билан бирга битим нарсаси бўлади. Бундай ҳолларда битимда ер участкасининг майдони кўрсатилган бўлиши шарт.

Хусусий мулк бўлган ер участкаларида битимлар ер участкаларининг мулкдорлари билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Белгиланган тартибда ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер участкалари билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмасдир.

58-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш

Ер участкаларига бўлган қуйидаги ҳуқуқлар банк ёки бошқа кредит ташкилотларидан кредит олиш учун гаровга қўйилиши мумкин:

юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи;

фуқаронинг фермер хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи;

фуқаронинг деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи.

Гаровга фақат белгиланган тартибда ер участкасига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатдан ўтказилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларгина қўйилиши мумкин.

Гаров тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган ер участкалари юридик ва жисмоний шахслариннг  фойдаланишида қолади, улар, гаров тўғрисидаги шартномада бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса,  гаровга қўйилган ер участкасида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига мулк ҳуқуқини сақлаб қоладилар.

Гаровга қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг қиймати қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аниқланади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ гаровга қўйилиши муносабати билан гаровга қўювчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи чекланганлиги белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Гаровга олувчи ер участкасига бўлган ҳуқуқ билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаровга қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқга  қаратиш ҳуқуқига эга.

59-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бўйича ворислик

Ер участкаларига бўлган қуйидаги ҳуқуқлар мерос қилиб қолдирилиши мумкин:

хусусий мулк ҳуқуқи;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;

ер участкасини фермер хўжалигини юритиш учун ижарага олиш ҳуқуқи.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эгаси васиятнома билан ер участкасининг бино ва иншоотлардан бўш қисмини бир ёки бирнечта меросхўрларига ўз эҳтиёрича бўлиб қолдириши мумкин.

Уй-жой, чорбоғ ва бошқа бино ҳамда иншоотлар қурилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни васият қилиб қолдириш, қоида тариқасида, шу уй-жой, чорбоғ ва бошқа бино ҳамда иншоотларга бўлган ҳуқуқлар билан бирга амалга оширилади.

Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқга мерос очилиши, меросхўрларни ва уларнинг улушларини аниқлаш фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

60-модда. Табиий офатлар натижасида бино ва иншоотлар бузилган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг сақланиб қолиши

Табиий офатлар ёки бошқа сабаблар билан бино ва иншоотлар бузилган тақдирда бузилган бино ва иншоотлармулкдори улар  бузилган кундан бошлаб икки йилдан кечиктирмасдан бинони тиклашга ёки ана шу участкада янги бино қуришга киришса, бузилган бино ва иншоотлар мулкдорининг ер участкасигабўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни ижарага олишҳуқуқи сақланиб қолади, шаҳарни ёки шаҳарчани режалаштириш ва уни қуриш лойиҳасида ана шу ер участкасидан бошқача тарзда фойдаланиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда бузилган бино, иншоот вауй-жойнинг мулкдорига ушбу шаҳар, шаҳарча чегараси доирасида бошқа ер участкаси ёкиобод уй-жой берилади.

6-БОБ. ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ ВА ҚАЙТА СОТИБ ОЛИШ ҲАМДА УЛАРНИ БЕРИШ ВА ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ СОТИШ

§ 1. Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш

61-модда. Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш

Давлат мулкида бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ердан фойдаланувчи ва ижарачиси билан келишилган ҳолда тегишинча туман, шаҳар, вилоят ва Тошкент шаҳар  ҳокимининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноанолиб қўйилади.

Ердан фойдаланувчи ва ижарачиси ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги тегишинча туман, шаҳар, вилоят ва Тошкент шаҳар  ҳокимининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаган тақдирда,бу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкин.Суд қарори кучга киргунига қадар суд ишида кўриб чиқилаётган ер участкасининг мақомига таъсир қилувчи битимларни амалга ошириш тақиқланади.

Ер участкаларини бериш материалларини тайёрловчи ташкилотлар корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида ваколатли давлат органларининг қарорлари қабул қилинишидан олдин ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминланишини инобатга олган ҳолда объект қуриладиган жойни, участканинг тахминий ўлчами ва уни ажратиш шартларини ер участкасидан фойдаланувчилар ва ижарачилар, шунингдек тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокими ёки Тошкент шаҳар  ҳокими ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёхудЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  билан олдиндан келишиб олишлари шарт.Бундай тарзда олдиндан келишиб олинмагунга қадар лойиҳа ишларини молиялашга йўл қўйилмайди.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасини олиб қўйиш натижасида кўрган зарарлари мазкур Кодекснинг 108-моддасига мувофиқ қопланади.

Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

62-модда.Хусусий  мулкдаги ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун  олиб қўйиш

Давлат ҳокимияти органлари хусусий мулкдаги ер учаскаларини қуйидаги эҳтиёжлар учун олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар:

давлат эҳтиёжлари учун – ер участкаларини:

 бино ва иншоотлар, муҳандислик коммуникация тармоқларини  қуриш учун;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни яратиш, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш учун;

мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари учун;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш учун;

фойдали қазилма конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш учун;

аҳоли пункти бош режалари асосида объектлар қуриш, шунингдек қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда олиб қўйиш.

Жамоат эҳтиёжлари учун – ер участкаларини:

юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар ҳамда худудларга олиб кирувчи автомобил йўллари ва пиёда йўлакларини, шунингдек ушбу худудларда ўтказиладиган мухандислик- коммуникацияларини қуриш учун;

аҳолини, ўсимликларни ва қишлоқ хўжалиги экинларини  сув билан таъминлашга мўлжалланган ариқлар, каналлар, ҳавзалар ва бошқа сув объектларини қуриш учун;

 давлат хусусий шериклик асосида давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, меҳрибонлик уйларини қуриш учун;

майдонлар, шунингдек дам олиш парклари, аллеялар, хиёбонлар, дам олиш зоналари, кўллар, сув ҳавзалари ва бошқа дам олиш объектларини қуриш учун;

мақсадли дастурлар доирасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича ва шаҳарларда арзон уй-жойлар қуриш учун,    шунингдек қонун ва қонун ости хужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ер участкаларини олиб қўйиш.

Мулкдор давлат органларининг хусусий мулки бўлган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қароридан рози бўлмаса, унинг устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Хусусий мулки бўлган ер участкасини олиб қўйиш, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мулкдорга унинг бозор қиймати, шунингдек бундай олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўла (шу жумладан бой берилган фойда) қопланиши шарти билан амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнингмулки бўлганер участкасини, ер участкасида жойлашган бино ва иншоотлар ёки бино ва иншоотларнинг бир қисмибилан бирга  давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ёки қайта сотиб олиш  ушбу Кодекснинг 103-моддасида назарда тутилган кафолатлар таъминланган ҳолда мулкдорларнинг келишуви бўйича тегишинча туман, шаҳар, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун унинг мулкдори билан келишилган ҳолда шартнома асосида сотиб олиш ҳам мумкин.

Хусусий мулк бўлган ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш тартиби қонун  ҳужжатлари билан белгиланади ҳамда тартибга солиб борилади.

§ 2. Юридик ва жисмоний шахсларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини бериш

63-модда. Юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини бериш принциплари

Иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларни қуриш, шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктларининг қурилишини ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга давлат ва жамоат эҳтиёжлар учун ер участкалари берилади.

Ер участкалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлик бўлмаган объектлар қурилиши учун биринчи навбатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд унумдорлиги паст бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан  берилиши мумкин.

Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

64-модда. Юридик ва жисмоний шахсларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини бериш

Мазкур модда билан белгиланган тартибда ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлик бўлмаган мақсадлар учун берилади.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари мазкур Кодекснинг 75–моддаси билан белгиланган тартибда берилади.

Ер участкаларини бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан  мазкур Кодекснинг 15-17-моддаларида билан белгиланган ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланишида, ижарасида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалигида ва хусусий мулкидаги ер участкаларини олиб қўйиш ва бошқа шахсга бериш бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган юридик ҳаракат деб қаралади.

Саноат корхоналари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, телекоммуникация ва электр  тармоқлари, магистрал қувурлар қуриш учун, шунингдек қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд унумдорлиги паст бўлган ерлар берилади. Ўрмон фонди ерларидан кўрсатилган мақсадлар учун ер участкалари бериш, асосан, ўрмон билан қопланмаган майдонлар ёки бута ва арзонбаҳо дов-дарахтлар билан қопланган майдонлар ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги қарорларига уларнинг ажралмас қисми сифатида ер участкаси чегараларининг чизмаси(плани) илова қилинади. 

Ер участкасини бериш тўғрисида ваколатли давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қабул қилингандан кейин юридик ва жисмоний шахсларга берилган ер участкасининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан жойнинг ўзида белгиланади ва далолатнома билан юридик ва жисмоний шахсларга топширилади.Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказмасдан ва рухсат олмасдан туриб, ер участкасида қурилиш бошлаш ёки бошқа йўсунда фойдаланишга киришиш тақиқланади.

Ер участкаларини юридик ва жисмоний шахсларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

65-модда. Юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бериш

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қуйидагиларга берилади:

қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига - товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун;

тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига - илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фермер хўжаликларини юритиш учун;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига деҳқон хўжаликларини юритиш учун;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун;

ноқишлоқ хўжалиги ташкилотларга – ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалигини юритиш, шунингдек ўзга мақсадлар учун берилиши мумкин.

Ўрмон хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар юридик шахсларга ўрмонларни барпо этиш ва парваришлаш учун, шунингдек ўрмон дарахти турларининг кўчатларини етиштириш учун берилиши мумкин.

66-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ер участкалари бериш

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда (акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳамда хўжалик ширкатлари) ҳам тузилиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ер участкалари очиқ танлов асосидаузоқ муддатли ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга шартнома асосида берилади.

Ер участкасининг ижара шартномаси, ер участкасини бериш тўғрисида қайси давлат органи қарор қабул қилишидан қатъи  назар қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади. Ер участкаларини олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотларига ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат белгиланган тартибда берилади.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқлари улар уюшмалар ва бошқа агросаноат бирлашмалари таркибига кирганида ҳам сақланиб қолинади.

Қишлоқ хўжалиги  корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фойдаланишидаги ер участкаларининг тарқоқ, ўзга ерларга суқулиб кирган бўлишига ва бошқа камчиликларга эга бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ер участкалари бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

67-модда. Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига ер участкалари бериш

Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар домий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида - илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилади.

Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотлариер участкаларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас.

Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда иморатлар ва иншоотлар қуришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорига кўра алоҳида ҳолларда йўл кўйилади.

68-модда. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш

Фермер хўжалиги ўзига ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.

 Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўзига берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш  мақсадида фермер хўжалигини юритиш учун танлов асосида ер участкалари берилади. Мазкур танловларга фаолият юритаётган фермер хўжаликларига ҳам кириши мумкин.

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари қуйидаги ерлардан берилади:

Давлат заҳира ер фондидан;

юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан;

тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига - илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилган, уларга юклатилган вазифаларини бевосита бажариш учун фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган ерларидан ;

ноқишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарасиз фойдаланилаётган ёрдамчи қишлоқ ҳўжалиги ерларидан.

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага очиқ танлов асосида берилади.

Кўп тармоқли фермер хўжалигига қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари  билан шуғулланиш учун ер участкалари ўрнатилган тартибда берилади.

Фермер хўжалиги юритиш учун очиқ танлов асосидаер участкалари бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Фермер хўжалигига берилган ер участкаси хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ва иккиламчи ижарага берилиши  мумкин эмас.

Кредитлар олиш учун фермер хўжалиги ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқиниижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақли.

69-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш учунмерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар бир оилага0,04 гектаргача ер участкалари берилади

Уй-жой қуриш учун ер участкалари қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига  берилади:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман(шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга;

 якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган фуқароларга берилади.

Фуқаро ер участкасига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

Ер участкасида уй-жойни қуриш туман (шаҳар) қурилиш органларининг рухсатига асосан бошланади.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ер участкалари уй-жой, ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва яшаш ҳамда уй-жойни ишлатиб туриш учун зарур бўлган бошқа иншоотлар қуриш учун фойдаланилади.

Шаҳар ва шаҳарчалар ҳудудида фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан уй-жой қуриш учун белгиланган тартибда илгари берилган ер участкаларининг майдони шаҳар ва шаҳарчаларни қайта қуриш ишларини амалга оширилгунга қадар сақланиб қолинади.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

70-модда. Деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқораларга ер участкалари бериш

Қишлоқ жойларида камида уч йил мобайнида яшаб турган оилали Ўзбекистон Республикаси фуқаросига илгари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда деҳқон хўжалигини юритиш учун   мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси  суғориладиган ерлардан 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлардан 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилиши мумкин.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли бўлган, аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида, далада жойлашган ерлардан берилади ва унда уй-жой, ёрдамчи хўжалик иморатлари қуриш ҳамда кўп йиллик дарахтзорлар барпо қилиш шунингдек хусусийлаштирилиши тақиқланади. Мазкур қоида якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ер участкаларига тадбиқ этилмайди.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкаларининг аниқ ўлчамлари ер ресурсларининг мавжудлигига, аҳолининг зичлигига қараб белгиланади.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томонидан ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг ижобий хулосаси асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.

Деҳқон хўжалиги юритишни ҳоҳлаган фуқаролар ер участкасини олиш учун яшаб турган жойидаги туман ҳокимига оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжалланган жойини кўрсатган ҳолда ариза беради.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкасини бериш бўйича материалларни тайёрлаш жараёнида деҳқончилик фаолиятини амалга ошириш учун яроқли ер участкаси танланади, у ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишилади, унинг майдони ва ер турлари аниқланиб чизмаси (плани) тузилади.

Туман ҳокими ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг  ижобий хулосалариасосида деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ер участкасини бериш имконияти бўлмаган ҳолларда, аризачига асослантирилган рад жавобини юборади.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси олган фуқаро белгиланган  муддатда деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт.

 Деҳқон хўжалиги ер участкасини олган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган тақдирда, туман ҳокими туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг тақдимномасига биноан ер участкасини бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилади ва ер участкаси қайтариб олинади.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

71-модда. Эркин иқтисодий  зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш

Эркин  иқтисодий  зоналар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ ташкил қилинади ва уларнинг ҳудудидаги ерлар эркин  иқтисодий  зоналар ташкил этилган ҳудудда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тўғридан-тўғри бошқарувида бўлади. Эркин  иқтисодий  зоналар таркибига киритиладиган ер участкалари чегаралари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари билан белгиланади.

Эркин  иқтисодий зоналар ҳудудидан унинг қатнашчиларига ер участкалари эркин  иқтисодий  зоналарнинг ривожлантириш бош режаларига мувофиқ ЭИЗ фаолият юритиш муддатига муддатли (вақтинча) фойдаланишга берилади.

Эркин  иқтисодий зоналар қатнашчиларига эркин  иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддати  узайтирилган тақдирда ер участкасидан муддатли вақтинча) фойдаланиш муддатини ҳам узайтириш ҳуқуқига эга.

Инвесторэркин  иқтисодий зоналар ҳудудида объект қуриш учун эркин иқтисодий зоналар дирекцияси билан биргаликда ривожлантиришнинг бош режасига мувофиқ ер участкасини танлайди.

Ер участкалари  фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларининг зарарлари, шунингдек мазкур Кодекснинг 110-моддасида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қопланади.

Ер участкаларини бериш материаллари ваколатли органлар билан келишилгандан кейин туман (шаҳар) ҳокимлари тақдим этилган материалларни кўриб чиқадилар ва эркин  иқтисодий зоналар қатнашчисига ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қиладилар.

Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкаларига бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

72-модда. Уй-жойларни мажмуавий қуриш учун ер участкаларини бериш

Уй-жойларни муҳандислик иншоотлар ва ижтимоий-маиший объектлар билан мажмуавий курилиш режалаштирилганда, уни амалга ошириш мақсадида ер майдони муддатли (вақтинча) фойдаланишга қурилиш ишларини ташкил этадиган махсус ташкилотга берилиши мумкин.

Ер майдони аҳоли пунктларининг уй-жой қурилиши эгаллаган ерлар, аҳоли пунктларидан ташқарида муҳандислик коммуникацияларга уланиши яқин бўлган ерлар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг фойдаланилмаётган  қисмлари ҳисобига шакллантирилиши мумкин.

Ер массивининг майдони унда қуришга мўлжалланган уй-жойларнинг ва ижтимоий-маиший объектларнинг ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади, чегаралари эса шу ер массивининг қурилиш режасига мувофиқ қабул қилинади.

Танланган ер майдони ваколатли органлар ва ташкилотлар билан ҳамда туман (шаҳар) ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия билан келишилади ва материаллар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятларига юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари материалларнни кўриб чиқиб,  ер майдонини қурилиш ишларини ташкил этадиган махсус ташкилотга уй-жойларни мажмуавий қуриш учун вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Махсус ташкилот инвестиция қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган юридик ва жисмоний шахсларга ер майдонининг айрим участкаларини бериши мумкин.

Ер массивида мажмуавий қурилишлар амалга оширилгандан кейин уй-жойлар ва бошқа бинолар юридик ва жисмоний шахсларга сотилади, ер участкалари тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан уй-жойни ва бошқа биноларни сотиб олган шахсларга туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан берилади.

Агарда уй-жойлар қурилиши банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган бўлса ва кредитлар олиш учун қуриладиган уй-жой ипотекага қўйиладиган бўлса, унда уй-жой қурадиган фуқаро томонидан банк билан ипотека шартномасини тузгандан кейин ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан берилади. Ер массивида қурилиши режалаштирилган ижтимоий-маиший объектлар қуриш учун ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланишга туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан берилади.

73-модда. Юридик шахсларга ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун  ер участкаларини бериш

Ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун саноат, транспорт ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжалиги корхоналарига, муасассаларига ва ташкилотларига ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ходимларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш, мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ҳамда  унумдорлиги паст бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар узоқ муддатли ижарага, эллик йилгача, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилиши мумкин.

Саноат, транспорт ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг  ёрдамчи қишлоқ хўжаликлари уларнинг таркибидаги бўлинмалари томонидан юритилади, алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган бўлинма ташкил этилмайди.

74-модда. Сув истеъмолчилари уюшмаларига ер участкалари бериш

Давлат сув хўжалиги органларига ўтказилмаган ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ерлари таркибига киритилмаган сув истеъмолчилари уюшмаларининг балансида турган суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, шунингдек улардаги гидротехник иншоотлар эгаллаган ер участкалари тегишинча айнан ҳудудда ташкил қилинган сув истеъмолчилари уюшмаларига доимий фойдаланишга туман ҳокимининг қарори билан белгиланган тартибда берилади.

Ер участкаларини бериш бўйича материалларни тайёрлаш жараёнида туман ҳудудидаги ҳар бир сув истеъмолчилари уюшмасининг фаолият қиладиган ҳудуди қишлоқ хўжалиги хариталарига туширилади, уларга тегишли бўлган суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда гидротехник иншоотларнинг эгаллаб турган ер участкаси  майдонлари аниқланади.

3-§. Ер участкаларини юридик ва жисмоний шахсларга сотиш

75-модда. Юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ким ошди савдоси асосида сотиш

Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ягона электрон савдо майдончасида электрон ким ошди савдоси асосида сотилади.

Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ягона электрон кимошди савдоси асосида сотиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

76-модда.  Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ер участкасини уй-жой қуриш учун ким ошди савдоси асосида сотиш

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари 0,04 гектаргача ўлчамда белгиланган тартибда кимошди савдоси асосида сотилади.

Фуқаронинг ким ошди савдосида сотиб олган ер участкаси туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордерига асосан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Фуқароларга уй-жой қуриш учун ер участкасини ким ошди савдоси асосида сотиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

7-БОБ. ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИНГ ЧЕКЛАНИШИ

77-модда. Ердан фойдаланувчилар, ижарачилари,мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг чекланиши

Ердан фойдаланувчилар, ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари давлат манфаатларини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, муҳандислик коммуникациялари қуриш ва улардан фойдаланиш манфаатларини, бошқа ердан фойдаланувчилар ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларининг манфаатларини, шунингдек фуқаролар хавфсизлигини кўзлаб фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда чекланиши мумкин.

78-модда. Ер участкасидан фойдаланиш вазифаси

Юридик ва жисмоний шахсларга  фойдаланишга, ижарага ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ёки бошқа асосларга биноан олинган ер участкасидан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги вазифалар юклатилиши мумкин:

ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартиришни тақиқлаш;

фаолиятнинг айрим турларини тақиқлаш;

тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш, ирригация ва мелиорация тизимларини соз ҳолатда сақлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ер участкасида қурилиш қилишни ёки уни ўзлаштиришни белгиланган муддатлар мобайнида бошлаш ва тугаллаш;

муҳофаза ва санитария-ҳимоя зоналарида ер участкаларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти тартибининг алоҳида шартларини белгилаш;

табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш ёки муайян ишларни бажариш, шу жумладан ер участкасидаги тупроқ қатламини, ноёб ўсимликларни, давлат табиат ёдгорликларини, шунингдек моддий маданий мерос объектларини асраш.

Юридик ва жисмоний шахсларга ер участкасидан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.

Ер участкалардан (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно) фойдаланишга, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга, узоқ муддатли вақтинча фойдаланишга, ижарага ва мулк қилиб олган юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ ер участкасидан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар бажарилган тақдирда ўзлари олган корхоналар, бинолар, иморатлар, иншоотларни белгиланган тартибда қуриш, бузиш ёки реконструкция қилишга ҳақлидир.

79-модда.  Муҳофаза этиладиган мухандислик коммуникациялари ва объектлари атрофида муҳофаза теграларини белгилаш

Фойдаланиш жараёнида аҳолига хавф туғдириш эҳтимоли бўлган муҳофаза этиладиган муҳандислик коммуникациялари ва объектлари атрофида, уларнинг самарали фойдаланишини ва ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида уларга туташган ерларда махсус фойдаланиш тартиботи ўрнатиладиган муҳофаза, санитария тегралари белгиланади.

Муҳофаза тегралари қуйидаги иншоотлар ва объектлар атрофида ўрнатилади:

электр тармоқлари хўжалиги объектларига туташ ерларда, уларнинг сақланишини таъминлаш, фойдаланиш учун зарур шароитларни яратиш, шунингдек уларнинг шикастланишининг ва аҳоли ўртасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш  мақсадида;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташ ерларда, аҳоли хавфсизлигини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида;

аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ер кўчиши, сув оқизиб кетиши, сел олиши ва бошқа хавфли таъсирларга учраши мумкин бўлган ерларда жойлашган темир йўллардан ҳамда темир йўл транспортининг бошқа объектлардан бир меъёрда фойдаланиш мақсадида;

магистрал нефть ва газ қувурлари, магистрал иссиқлик трассалари бўйлаб, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг ер устидаги ускуналари, анжомларини ҳимоя қилиш мақсадида;

телекоммуникацияларнинг кабель, радиореле ва ҳаво тармоқлари атрофида, улардан фойдаланишни таъминлаш мақсадида;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланилаётган объектлар жойлашган ерларда, фуқаролар ҳамда  атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида;

дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар бўйлаб ҳамда сув омборлари ва бошқа сув объектларининг атрофида, сув объектларининг тупроқ эрозияси маҳсулотлари билан булғаниши, ифлосланиши, камайиши ва лойқа чўкишининголдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек қулай сув оқимини сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш учун қулай шароит яратиш мақсадида;

хўжалик сув таъминоти манбалари атрофида, аҳолининг ичимлик, маиший ва даволаш-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сувларни муҳофаза қилиш мақсадида;

моддий маданий мерос объектларига туташ ҳудудларда, уларнинг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида;

давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари ва миллий боғлар билан чегарадош ҳудудларда, ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида.

Муҳофаза тегралари қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда бошқа иншоотлар атрофида ҳам ўрнатилиши мумкин.

Муҳофаза тегралари тегишли вазирлик ва идоралар томонидан жойида ўрнатилади ва хариталарга туширилади. Муҳофаза тегралари объектларнинг давлат ёки маҳаллий аҳамиятга эга бўлишига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Белгиланган тартибда ўрнатилмаган ва чегаралари давлат органларининг қарорлари билан тасдиқланмаган муҳофаза тегралари ҳуқуқий кучга эга бўлмайди.

Муҳофаза теграларини белгилаш ва улардаги ерлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан ҳар бир объект тури бўйича алоҳида белгиланади.

8-БОБ. ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЕРЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ

1-§.Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларининг бекор қилиниши

80-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ашъёвий ҳуқуқларнинг бекор қилиниши

Юридик ва жисмоний шахсларнинг бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган  ундан доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

ер участкаси берилган муддат тугаганда;

юридик шахс тугатилганда;

ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;

ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда,бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнингҳосилдорлик даражаси норматив кадастр баҳосидан паст бўлганда;

ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий, радиоактив ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан белгиланган мақсадда бир йил мобайнида фойдаланилмаганида;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан бир йил мобайнида фойдаланилмаганида.

Фойдаланилмаётган ер участкалари аввалги эгаларидан улар тўлаган ҳақ қиймати қопланган ҳолда олиб қўйилади;

ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда.

Қонун ҳужжатларида ер участкаларидан доимий ва вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг бекор қилинишининг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.

Фермер хўжаликларининг ер участкаларига бўлган узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабаларини бузганлик учун бекор қилинган тақдирда, у қишлоқ хўжалигини юритишдан бошқа фаолият турлари билан шуғулланмаётган бўлса, унда ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш билан бир қаторда фермер хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Бунда солиқлардан ва бошқа мажбурий тўловлардан ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан қарзлари бўлса, бу қарзлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.

 Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ер участкаларига бўлган ижарага олиш  ҳуқуқи бекор қилинганда, кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартиш орқали қайта ташкил этилиши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузганлик учун уларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш учун уларнинг фаолияти алоҳида текширилмайди. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ерлардан фойдаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш жараёнида ер участкасига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш асослари аниқланган тақдирда, мазкур Кодекснинг 6-бобида белгиланган тартибда зарур ҳужжатлар тайёрланади ва тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун киритилади.

81-модда. Ер участкасидан воз кечилганда унга бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши

Юридик ва жисмоний шахс томонидан ер учаскасидан ихтиёрий равишда воз кечилганда, унинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахснинг аризасига асосан ер участкасини берган ваколатли органларнинг қароридан қатъий назар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан бекор қилинади.

Ер участкасидан фойдаланувчисининг ёки унинг ижарачисининг ёҳуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгали қилувчисининг мулкида ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқ асосида бино ва иншоотлари мавжуд бўлган тақдирда, алоҳида ер участкасига бўлган ҳуқуқдан воз кечишга йўл қўйилмайди.

Ер участкасининг фойдаланувчиси, ижарачиси, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилувчиси ҳамда мулкдори ер участкасига бўлган ҳуқуқлардан воз кечишидан яққол далолат берувчи хатти-ҳаракатлар (чет элга жўнаб кетганлик, ер участкасидан белгиланганидан кўпроқ муддат давомида фойдаланмаслик) содир этган тақдирда, бу ер участкаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда эгасиз мол-мулк тариқасида ҳисобга олинади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқлардан ихтиёрий равишда воз кечиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимига ариза берган, юридик ва жисмоний шахс ер участкаси билан боғлик бўлган мажбуриятларини ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиянинг хулосаси асосида туман (шаҳар) ҳокими  томонидан унга бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар бажаришга мажбурдир.

82-модда. Ер участкаси берилган муддат тугаганда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши

Юридик ва жисмоний шахсларнинг муддатли (вақтинча) фойдаланишга олган ер участкасига бўлган эҳтиёжи тугагандан сўнг, унга бўлган муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи тугамасдан олдин, ер участкасини қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, ёки ер участкаси бошқа ерлардан берилган бўлса, белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирганидан кейин  ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилинади.

Агар юридик ёки жисмоний шахс муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун олган ер участкасини муддати тугаганидан сўнг бир ой ичида муддатини узайтириш ёки ер участкасини қайтариш тўғрисида мурожаат қилмаса,  Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг худудий ваколатли ходимларининг тақдимномасига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши билан бир вақтнинг ўзида шу ер участкасини олдинги ердан фойдаланувчиларига қайтариш масаласи ҳал этилади. Агар муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши даврида олдинги ердан фойдаланувчи тугатилган бўлса, у ҳолда ер участкаси белгиланган тартибда ушбу ер майдонини олган кейинги ердан фойдаланувчига қайтарилади.

Ер участкасини ижарага олиш муддати тугагандан кейин ижарага берувчи юридик ва жисмоний шахсга ижарага олинган ер участкасини қайтариб бериш тўғрисида огоҳлантириш юборади. Юридик ва жисмоний шахс ижарага олинган  ер участкасини қайтариб беришга рози бўлса, ижарага берувчи ва ижарачи томонидан ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида шартнома тузилади. Ушбу шартнома айнан ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг бекор бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Агар ижарачи ер участкаси ижараси шартномасининг муддати тугагандан сўнг ижарага берувчи томонидан эътироз йўқлиги билдирилганда, ижара шартномаси ўша шартларда маълум муддатга қайтадан тузилиши мумкин.

83-модда. Юридик шахс тугатилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши

Юридик шахс тугатилганда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга юридик шахс давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида ахборот беради.

Юридик шахснинг давлат реестридан чиқарилиши, шу юридик шахснинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор бўлганлигини тасдиқловчи омил бўлади.

84-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда уларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларининг бекор қилиниши

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа шахсга бериш тўғрисидаги мазкур Кодекснинг 15-17 моддаларида белгиланган давлат ҳокимият органлари томонидан қабул қилинган қарорлари ушбу олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

85-модда.  Юридик шахсларга қишлоқ хўжалигини юритиш учун берилганер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун берилган ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг худудий ваколатли ходимлари томонидан ер участкаси жойида текширилади, унинг қарор бўйича амалда қандай мақсадда фойдаланилиши, ер участкасининг умумий майдони ва бошқа мақсадда фойдаланилаётган ер майдони аниқланади. Текшириш натижаси бўйича ердан фойдаланувчи иштирокида қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун берилган ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётганлиги тўғрисида далолатнома тузилади.

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг худудий ваколатли ходимлари тузилган далолатномани ҳамда юридик шахснинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномани туман (шаҳар) ҳокимига киритади. Шунингдек туман хокимлиги томонидан туман Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгашининг бу борадаги хулосаси олинади.

Туман (шаҳар) ҳокими киритилган тақдимномани ва материалларни кўриб чиқиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда ер участкасининг бундан кейинги фойдаланиш масаласи ҳал қилинади. Ер участкаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокими томонидан берилган бўлса, материаллар тегишлиги бўйича ушбу органларга юборилади.

Ер участкасини берган давлат органларининг қарорлари ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ер участкаси ижарага берилган бўлса, ер участкасини берган орган ижарага олувчи билан ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида шартнома тузади. Ижарага олувчи шартномани имзолашдан бош тортса, ижарага берувчи шартномани бекор килиш ҳакидаги талабни судга такдим этади.

86-модда. Юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланилмаганда уларга бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши

Юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкаларидан оқилона фойдаланилмаганлик учун уларга бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш, ерлардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига, шунингдек туман Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгашининг бу борадаги хулосасига биноан шу ер участкасини ижарага берган давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан амалга оширилади.

Туман ҳокими ер участкасини олиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлса, ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида шартнома лойиҳасини ижарачига имзолаш учун беради. Ижарачи шартномани бекор қилишга рози бўлмаса, материаллар судга киритилади.

87-модда. Тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келадиган усулларда фойдаланилганда  ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши

Қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқ унумдорлигининг, яъни бонитет балларининг пасайишига олиб келадиган усулларда фойдаланилганда ер участкаснга бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши мумкин.

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг худудий ваколатли ходимлари томонидан тупроқнинг навбатдаги текширилиши натижасини ўрганилади ва айрим ер участкаларида бонитет балларининг кескин пасайиши кузатилганда, ўша ер участкасининг ижарачиси томонидан ердан фойдаланиш усуллари тахлил қилинади. Агарда тупроқ бонитет балларининг пасайиши юридик ёки жисмоний шахснинг айби билан бўлиши исботланса, текшириш натижаси далолатнома билан расмийлаштирилади.

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг худудий ваколатли ходимлари туман ҳокимига ўзининг тақдимномасини ва текшириш далолатномасини кўриб чиқиш учун киритади. Туман ҳокими ер участкасини олиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлса, ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида шартнома лойиҳасини ижарачига имзолаш учун беради. Ижарачи шартномани бекор қилишга рози бўлмаса, материаллар судга киритилади.

88-модда.  Юридик ва жисмоний шахсларга берилган ер участкасидан белгиланган муддатларда фойдаланишга киришилмаганда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши

Юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун бериб қўйилган ер участкаларида уларни топширилган кундан бошлаб бир йил мобайнида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ерлардан фойдаланишга (ернинг шўрини ювиш, уни ҳайдаш ва ҳ.қ.) киришилмаган тақдирда, бино ва иншоотлар ҳамда уй-жой қуриш учун берилган ер участкаларидан ҳам бир йил мобайнида қурилиш ишлари (ер участкани девор билан ўраш, уй-жой учун пойдевор қуриш, деворини кўтариш, томини ёпиш) бошланмаса, уларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари бекор қилиниши мумкин.

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг худудий ваколатли ходимлари берилган ер участкаларининг фойдаланилишини текшириб туриши ва мазкур моддада белгиланган муддатларда фойдаланишни бошламаган бўлса, жойида бу ҳақда ер участкасини олган юридик ёки жисмоний шахслар иштирокида ер участкасидан фойдаланилмаслик сабабларини аниқлаб, натижаси бўйичадалолатнома тузади.

Ер участкаси узурсиз сабаблар билан фойдаланилмаётган бўлса, Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг худудий ваколатли ходимлари ўзининг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги тақдимномасини жойида тузилган далолатнома билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун киритади.

Туман (шаҳар) ҳокими киритилган тақдимномани ва материалларни кўриб чиқиб, ер участкасини ўзи берган бўлса, ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда ер участкасининг бундан кейин фойдаланиш масаласи ҳал қилинади. Ер участкаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кеннгаши ёки вилоят ҳокими томонидан берилган бўлса, материаллар тегишлилиги бўйича ушбу органларга юборилади.

Ер участкасини берган давлат органларининг қарорлари ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ер участкаси ижарага берилган бўлса, ер участкасини берган орган ижарага олувчи билан ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида битим тузишади. Ижарага олувчи битимни имзолашдан бош тортса, ижарага берувчи шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабни судга такдим этади.

Фойдаланилмаётган ер участкасига бўлган доимий фойдаланиш ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари кимошди савдоси асосида сотиб олинган бўлса, унда ер участкаси, унга бўлган ҳуқуқ учун тўланган маблағлар миқдори қопланган ҳолда олиб қўйилади.

89-модда. Юридик шахслар томонидан ер участкаси кимёвий, радиоактив ва бошқа турлардаги моддалар билан ифлослантирилганда, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усулларда фойдаланилганда унга бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши

Ерни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ер участкаларини кимёвий, радиоактив ва бошқа турлардаги  моддалар билан ифлослантириш, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усулларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаган тақдирда, айбдор юридик ва жисмоний шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш билан бир қаторда ер участкасини консервация қилиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсдан олиб қўйиш тўғрисида тақдимномаларни туман (шаҳар) ҳокимига киритади.

Ер участкасини олиб қўйиш мазкур Кодекснинг 80-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2-§. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши

90-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда  белгиланган тартибда бекор бўлади:

савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари ёки объектларнинг бир қисми шу бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга сотилганда;

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари биноларнинг бир қисми улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда қайта сотиб олинганда;

қонунда белгиланган ҳолларда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек уй-жой бинолари ва бошқа иморатлар ёки иморатларнинг бир қисми улар жойлашган ер участкалари билан бирга мусодара этилганда;

ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ер участкасига бўлган ҳуқуқларга қаратилганда.

91-модда. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари ёки объектларнинг бир қисми шу бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга сотилганда, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши

Мулкдор томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари ёки объектларнинг бир қисми шу бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга сотилганда, унинг ер участкасига, бино ва иншоотларга  бўлган мулк ҳуқуқи бекор бўлади ва мулк ҳуқуқи олди-сотти шартномасига ва биноларни ҳамда ер участкасини сотиб олувчига топшириш тўғрисидаги далолатномасига асосан давлат рўйхатидан чиқарилади.

92-модда. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари ёки уларнинг қисми улар жойлашган ер участкалари билан бирга қайта сотиб олинганда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши

Мазкур Кодекснинг 61-моддасида белгиланган тартибда мулкдорлардан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, ёки уларнинг бир қисми улар жойлашган ер участкалари билан бирга қайта сотиб олиш тўғрисидаги ваколатли давлат органининг қарорига асосан бино ва иншоотларга, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи бекор бўлади ва у давлат рўйхатидан чиқарилади.

93-модда. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга мусодара этилганда, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари ҳамда улар жойлашган ер участкалари билан бирга қонунда назарда тутилган ҳолларда мусодара этилиб ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилганда, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари ва улар жойлашган ер участкасини мусодара қилиш тўғрисидаги суднинг қарорига асосан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ҳам бекор бўлади.

94-модда. Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ер участкасига бўлган ҳуқуқларга қаратилганда, уларнинг  бекор бўлиши

Юридик ва жисмоний шахслар мажбуриятларидан келиб чиқадиган қарзларини белгиланган муддатларда тўламаган бўлсалар, суд, даъвогарнинг аризасига мувофиқ ундирувни қарздорнинг бошқа мол-мулк билан бир қаторда ер участкасига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқига ёки ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқига қаратиши мумкин.

Суд ижрочиси ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сотиш учун риэлтор ташкилотини жалб қилади.

Риэлтор ташкилоти белгиланган тартибда ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг кимошди савдосини ташкил этади.

Кимошди савдоси якунлари бўйича аукцион комиссияси томонидан кимошди савдосида қатнашганлар, уларнинг таклифлари ва ғолиб чиққан юридик ёки жисмоний шахс кўрсатилган баённома тузилади.

Аукцион комиссиясининг далолатномаси ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг сотилганлигини ва илгариги ердан фойдаланувчининг ҳуқуқи бекор бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлади.

9-БОБ. ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР, УЛАРНИНГ ИЖАРАЧИЛАРИ ВА УЛАРГА МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛУВЧИЛАР ВА ЕР УЧАСТКАСИ МУЛКДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

1-§. Ер участкаларидан фойдаланувчилар, уларнинг ижарачилари ва уларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилар ва ер участкаси мулкдорларининг ҳуқуқлари

95-модда. Ер участкаларидан доимий фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

Ер участкасидан доимий фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер участкасида унинг белгиланган мақсадига мувофиқ мустақил хўжалик юритиш;

ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

белгиланган тартибда ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа биноларни ва иншоотларни барпо этиш, ер участкаларидан фойдаланиш мақсади ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уларни бузиб қайта қуриш;

ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда юридик ва жисмоний шахсга етказилган зарарнинг (шу жумладан бой берилган фойданинг) тўлиқ қопланишини талаб қилиш;

Ердан доимий фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

96-модда. Ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

Ер участкасидан муддатли (вақтинча) фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер участкасида унинг белгиланган мақсадга мувофиқ муддатли (вақтинча) хусусиятдаги ишларни бажариш;

ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун муддатли (вақтинча) фойдаланиш муддати ўтмасдан туриб олиб қўйилган тақдирда, белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун сарфланган ҳаражатларнинг тўланишини талаб қилиш;

зарур ҳолларда муддатли (вақтинча) фойдаланиш муддатини узайтиришни талаб қилиш.

97-модда. Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиларнинг ҳуқуқлари

Ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан олган фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ мустақил хўжалик юритиш;

қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари ҳамда дов-дарахтларга, етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва уни сотишдан олинган даромадга бўлган мулк ҳуқуқи;

уй-жой қуриш учун берилган ер участкасида белгиланган тартибда уй-жой, ёрдамчи хўжалик иморатларини ва иншоотларни барпо этиш, ер участкаларининг белгиланган мақсади ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уларни бузиб қайта қуриш;

жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун берилган ер участкаларида вақтинчалик яшаш учун иморат қуриш;

ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда фуқарога етказилган зарарнинг (шу жумладан бой берилган фойданинг) қопланишини талаб қилиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини, дарахтзорларни суғориш  ва бошқа мақсадлар учун сув олиш;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни мерос қилиб қолдириш;

якка тартибда уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун олган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан кимошди савдоси асосида олинган шундай ҳуқуқни, кредитлар олиш учун гаровга қўйиш.

Ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан олган фуқаро қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

98-модда. Ер участкаларини ижарага олувчиларнинг ҳуқуқлари

Қишлоқ хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага олган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер участкасида белгиланган мақсадларга мувофиқ мустақил хўжалик юритиш;

қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари ҳамда дов-дарахтларга, етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва уни сотишдан олинган даромадга бўлган мулк ҳуқуқи;

ер участкасидаги мавжуд сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

ерларни суғориш ва уларнинг захини қочириш, агротехника ва бошқа мелиорация ишларини ўтказиш;

қишлоқ хўжалик экинларини, дов-дарахтларни суғориш ҳамда бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан белгиланган лимитларга мувофиқ сув олиш;

ер участкаси олиб қўйилган тақдирда ижарачига етказилган зарарнинг (шу жумладан бой берилган фойданинг) тўлиқ қопланишини талаб қилиш;

ер участкасини ижарага олган фермер хўжалиги кредитлар олиш учун ер участкасига бўлган узоқ муддатли ижара ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйиши мумкин;

ер участкаси ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин янги шартнома тузишда бошқа тенг шароитларда устун бўлиш.

Ер  ижарачиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

99-модда. Ер участкалари хусусий мулкдорларининг ҳуқуқлари

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва фуқароларининг хусусий мулкидаги ер участкаси муомалада, шу жумладан олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, мерос қилиб олиш, фойдаланишга (ижарага) бериш битимларида чеклаб қўйилмаган, гаров нарсаси бўлиши мумкин.

Ер участкаси мулкдори ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олинган ҳолларда унга етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлиқ қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Мулкдор ер участкасини бино ва иншоотлари билан қайта сотиб олиш тўғрисидаги давлат органларининг қарори билан рози бўлмаган тақдирда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

2-§.  Ер участкаларидан фойдаланувчилар, уларнинг ижарачилари, уларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилар ва ер участкалари мулкдорларининг мажбуриятлари

100-модда.Ер участкаларидан фойдаланувчилар, уларнинг ижарачилари, уларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилар ва ер участкаси мулкдорларининг мажбуриятлари

Ер участкаларидан фойдаланувчилар, уларнинг ижарачилари, уларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилар ва ер участкаси мулкдорлари қуйидагиларни бажариши шарт:

ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;

ерларнинг кимёвий, радиоактив ва бошқа заҳарли моддалар билан белгиланган нормалардан ортиқ, нефть маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш ҳамда истеъмолга оид бошқа хил чиқиндилар билан ифлосланишига йўл қўймаслик;

ишлаб турган, ирригация ва мелиорация тармоқларини, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;

ерларни муҳофаза қилишга оид, ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган тадбирлар мажмуасини амалга ошириш;

ер солиғини ўз вақтида тўлаш;

бошқа ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари, ерларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилар ва  ер участкалари мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузмаслик;

фойдали қазилма конларини ишлатиш, қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорларни уларга эҳтиёж қолмаганидан кейин ўз ҳисобидан қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ёки балиқ хўжалигида фойдаланиш учун, шунингдек мазкур ишлар бошқа ерларда амалга оширилган ҳолларда эса, белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш;

фойдали қазилма конларини ишлатиш чоғида, шунингдек бошқа ишларни амалга ошириш пайтида ўзларига берилган ер участкаларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалик ерлари, ўрмонзорлар ва бошқа ерларга салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ёки уни мумкин қадар чеклаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ерларнинг тупроқ қатламини бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширишдан олдин тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш ва уни сақлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш;

бошқа ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш;

ер участкасига бўлган ҳуқуқлар мажбурий тартибда бекор қилинган тақдирда, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш;

ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқ вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ва бекор бўлганда, шу ҳаракатлар содир бўлгандан кейин бир ой муддат ичида, шунингдек кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилиш.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ердан фойдаланувчилар,  ер участкаларининг ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилар ва мулкдорлари бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

101-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш соҳасида ер участкаларини ижарага олувчиларнинг мажбуриятлари

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича  ижарачилар:

тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва  ошириш ва ерлардан оқилона фойдаланиш юзасидан аниқ тадбирларни амалга оширишлари;

минтақа шароити ва хўжаликнинг ихтисослашувига мувофиқ илмий асосланган алмашлаб экишни,  деҳқончиликнинг энг самарали ва иқтисодий жиҳатдан оқилона тизимларини жорий этишлари;

суғориладиган ерлар асралишини таъминлашлари;

суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилашлари, яйловларга сув чиқаришлари ҳамда уларнинг ҳолатини яхшилашлари;

хўжаликнинг бутун ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоғини ҳамда ундаги иншоотларни техникавий жиҳатдан соз ҳолатда сақлашлари;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини суғориладиган ерларнинг шўр босиши ва захланишига, ерларнинг ва сув манбаларининг ифлосланиши ва зарарланишига йўл қўймайдиган усуллар билан амалга оширишлари;

қишлоқ хўжалик экинлари ва дов-дарахтларни парвариш қилишнинг сув тежаладиган технологияларини, суғоришнинг илғор усулларини жорий этишлари;

ушбу Кодексга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига биноан ерларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишлари шарт.

10-БОБ. ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ВА УЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ

102-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг кафолатлари

Ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилар ва мулкдорларини ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фақат қонунларида назарда тутилган ҳоллардагина  маҳрум этиш мумкин.

Ердан фойдаланувчилари,  ер участкалари ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари ушбу Кодекснинг 105-моддасида назарда тутилган тартибда тикланади.

Ерданфойдаланувчилари,  ер участкалари ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларига, ерлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши, шу жумладан қайта сотиб олиниши ва ер участкасидаги бино ва иншоотларбузилиши натижасида етказилган зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда) ер участкаси берилаётган юридик ва жисмоний шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши шарт.

Фуқароларга мулк асосида тегишли бўлган уй-жой, бошқа иморат, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган тақдирда, уларнинг зарарлари хоҳиши бўйича қуйидаги усуллар билан қопланиши мумкин:

барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа квартира мулк қилиб берилиши ҳамда дов- дарахтларнинг бозор қийматини тўлаш;

бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлр, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қимматини тўлаш;

якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган нормалар доирасида ер участкаси берилиши, шунингдек бузилаётган уйларнинг, иморатларнинг, иншоотларинг, дов дарахтларнинг ҳамда олиб қўйилаётган ва берилаётган ер участкаси бозор қийматининг фарқини тўлиқ ҳажмда қоплаш;

бузилиши лозим бўлган уй-жой, иморатлар ҳамда иншоотлар бошқа ер участкасига кўчирилиши ва янги жойда тикланиши;

янги жойда тенг қимматли уй-жой, иморатлар барпо этилади ва мулк қилиб берилади ҳамда олиб қўйилаётган ва берилаётган ер участкаси бозор қийматининг фарқини тўлиқ ҳажмда қоплаш;

Юридик шахсга мулк асосида тегишли бўлган уй-жой, бошқа иморат, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қимматли мол-мулк берилади ва етказилган зарар ўрни қопланади. Ёки ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган бутун зарар, шу жумладан бой берилган фойда тўла ҳажмда қопланади

Юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлган ер участкасини унда жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш фақат мулкдорнинг розилиги билан,  шунингдек уларни мусодара қилиш қонунда назарда тутилган ҳоллардагина суднинг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

103-модда. Ердан фойдаланувчилар, ер участкалари  ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари  ва мулкдорларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоялаш

Ердан фойдаланувчилар, ер участкалари  ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимояланади:

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан давлат томонидан тан олиш;

ҳуқуқлар бузилгунга қадар мавжуд бўлган ер участкаси ҳолатини тиклаш ва ҳуқуқни бузувчи ёки унинг бузилиши таҳдидини яратувчи ҳаракатлар амалга оширилишининг олдини олиш;

давлат ҳокимияти органларининг ва бошқа органларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилишига олиб келган қарорларини суд томонидан ҳақиқий эмас деб топиш;

давлат органлари ва бошқа органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида етказилган зарарнинг ўрни давлат органлари ва бошқа органлар томонидан қоплаш;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келишини, ўзгага ўтишини, чекланишини ва бекор бўлишини давлат рўйхатидан ўтказиш;

ердан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа амалларни қўллаш.

Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ер участкаси давлат и жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётган ер участкасидаги уй-жойни, хўжалик-ёрдамчи иморатларни, иншоотларни ва дов-дарахтларни бузиб ташлашга, зарарларнинг ўрни тўлиқ қоплангунича йўл қўйилмайди.

104-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари улардан ғайриқонуний равишда фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда уларнинг фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларига қайтарилади.

Ерлардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳолатларини аниқлаган тақдирда уларга ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш тўғрисида кўрсатма берадилар.

Агарда юридик ва жисмоний шахс кўрсатмада белгиланган муддатда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ерни қайтариб бермаса, ерлардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган уни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни  судга  жўнатади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилган уй-жой, хўжалик-ёрдамчи иншоотлар, бошқа бино ва иншоотлар бошқа шахслар ҳуқуқларининг ва қонун билан ҳимояланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлса , ерлардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, хўжалик-ёрдамчи иншоотлар, бошқа бино ва иншоотларни бузиб ташлаш тўғрисида  судга  даъво аризаси берадилар. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Мазкур шахс қурган иморатини тасарруф этишга-сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас ва ўзбошимчалик билан қурилган иморат суднинг қарорига биноан бузиб ташланиши лозим.

Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

105-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилишини тиклаш

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бузилганда улар  қуйидаги ҳолларда тикланади:

давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг бузилишига олиб келган қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганда;

ер участкаси ўзга шахс томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганда;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ бузилган бошқа ҳолатларда.

Юридик ва жисмоний шахслар давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқи бузилишига олиб келадиган қарорлар қабул қилинган тақдирда, судга ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб даъво аризасини беришлари мумкин.

Юридик ва жисмоний шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан берилган (ҳуқуқи кимошди савдоси асосида сотиб олинган) ёки бошқа қонуний асосларга мувофиқ тегишли бўлган ер участкасини ёки унинг қисмини бошқа шахс ўзбошимчалик билан эгаллаб олган тақдирда ҳуқуқи бузилган шахс туман (шаҳар) ердан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органига ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Туман (шаҳар) ердан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган инспектори аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкасини жойида текширади. Агарда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш аниқланса, туман (шаҳар) ердан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органнинг инспектори ер участкасини ёки унинг бир қисмини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсга  ер участкасини ёки унинг бир қисмини  қайтариб бериш тўғрисида кўрсатма беради ва уни маъмурий жавобгарликка тортади.

Агарда бировнинг ер участкасини ёки унинг бир қисмини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс туман (шаҳар) ердан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органнинг қароридан рози бўлмаса ва ер участкасини қайтариб бермаса, ҳуқуқи бузилган шахс туман (шаҳар) ҳокимига мурожаат қилади. Туман (шаҳар) ҳокими берилган материалларни кўриб чиқиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерни қайтариб бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ер участкасини ёки унинг қисмини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини бажармаса, ҳуқуқи бузилган шахс судга мурожаат қилиши мумкин.

11-БОБ. ЕР УЧАСТКАЛАРИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ, ИЖАРАЧИЛАР, МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛУВЧИЛАР ВА МУЛКДОРЛАРИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРЛАРНИНГ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИКЛАРИНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ

1-§. Ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари,  мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари  ва мулкдорларига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш

106-модда. Ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари,  мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари  ва мулкдорларига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш асослари

Ер  фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос қилиб                  қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларига етказилган зарарларнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) қуйидаги ҳолларда тўла ҳажмда қопланади:

ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ва муддатли (вақтинча) фойдаланиб турилганда;

ердан фойдаланиш бўйича алоҳида тартиб белгиланиши муносабати билан уларнинг фаолияти чекланганда;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг сифати, унга салбий таъсир қиладиган  хатти-ҳаракатлари оқибатида ёмонлашган тақдирда.

Зарарларнинг ўрни, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, ер участкалари ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек фаолияти ер  участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари фаолиятининг чекланишига ёки ерлари сифатининг ёмонлашувига олиб келган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.

107-модда. Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда ва вақтинча фойдаланиб турилганда зарарларнинг ўрнини қоплаш

Ер участкаларини ёки уларнинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва вақтинча эгаллаб туриш муносабати билан ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиларига етказилган зарарларнинг ўрни, шу жумладан бой берилган фойда тўлиқ ҳажмда қопланади. Ер участкаси мулкдорига унинг ерини қайта сотиб олиш муносабати билан етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш олди-сотти шарномасида назарда тутилади.

Ер участкаларини ёки уларнинг бир қисмини олиб қўйилганда қуйидаги зарарлар қопланади:

уй-жойлар ҳамда бошқа бино ва иншоотларнинг қиймати;

мева-резавор, ихота ва бошқа кўп йиллик дов-дарахтларнинг қиймати;

тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг (сарфланган уруғлар, ўғитлар бошқа материаллар, бажарилган шудгорлаш, ўғитлар солиш, экинлар экиш ва бажарилган бошқа ишларнинг) қиймати;

фуқароларнинг бошқа жойга кўчиш билан боғлик бўлган ҳаражатлари;

юридик шахсларнинг охирги уч йилда олинган соф фойда миқдорида бой берилган фойдаси ;

 юридик шахсларнинг янги жойда фаолиятини ташкил қилиш учун кетган ҳаражатлари.

Қуйидаги ҳолларда етказилган зарарларнинг ўрни қопланмайди:

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида барпо этилган бино ва иншоотлар, шунингдек кўп йиллик дарахтзорлар бузилганда;

муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкасида туман (шаҳар) ҳокими билан келишмаган ҳолда ёки ер участкаси ижараси шартномаларида кўрсатиб ўтилмаган ҳолларда қурилган бино ва иншоотлар, барпо этилганда шунингдек кўп йиллик дарахтзорлар кўчирилганда;

бюджет ташкилотларининг бино ва иншоотлари бузиб ташланганда ҳамда улар жойлашган ер участкаси бошқа бюджет ташкилотларига берилганда;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳолларда.

Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ва вақтинча фойдаланиб турилиши билан боғлиқ бўлган зарарлар ер участкаларини бериш материалларини тайёрлаш жараёнида ваколатли органлар томонидан аниқланади.

108-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни чеклаш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш

Юридик шахсларнинг ер участкаларида муҳофаза, санитария ҳамда ҳимоя тегралари белгиланиши муносабати билан ҳуқуқларининг чекланиши натижасида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига оид етказилган зарарларнинг ўрни, бино ва иншоотлар бузиб ташлаш (кўчириш) ёки ерларни қишлоқ хўжалигида фойдаланишидан чиқариши мўлжалланган тақдирда қопланади.

Корхоналар, бино ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларини бериш материалларини тайёрлаш жараёнида заруратга кўра уларнинг муҳофаза, санитария ҳамда ҳимоя тегралари белгиланади, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг майдонлари, турлари ҳамда сифати, бу теграларда келажакда ерлардан фойдаланиш тартиби, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши натижасида етказилган зарарларнинг миқдори аниқланади.

109-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари сифатининг ёмонлашуви натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш

Сув ҳавзалари, каналлар, зовурлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири натижасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ерларида ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашувига олиб келадиган бошқа хатти-ҳаракатлар оқибатида қишлоқ хўжалик ва ўрмон ерлари сифатининг ёмонлашуви натижасида етказилган зарарларнинг ўрни қопланилади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари сифатининг ёмонлашуви муносабати билан етказилган зарарларнинг қиймати бу ерлар сифатининг ёмонлашувига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш ва бу ерларнинг аввалги сифат ҳолатинин тиклаш тадбирларининг қиймати сифатида аниқланади.

2-§. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш

110-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини, шу жумладан жисмоний шахслар фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш,  ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида бу ерлар сифатининг ёмонлашуви натижасида юзага келган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ушбу Кодекснинг 106-109 -моддаларида назарда тутилган зарарлар ўрнини қоплашдан ташқари қопланади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари:

қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан;

ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари муомаласидан чиқариб ёки у қадар қийматга эга бўлмаган ерлар қаторига ўтказган ҳолда объектлари атрофига муҳофаза, санитария ва ҳимоя тегралари ўрнатиладиган юридик шахслар томонидан.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни  қуйидаги ҳолларда қопланмайди:

ер участкалари якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун олиб қўйилганда;

ер участкалари дафн этиш жойларини ташкил қилиш учун, давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, болалар уйлари қуриш учун олиб қўйилганда;

ер участкалари сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехник иншоотлар қурилиши учун ажратилганда;

ер участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун  берилганда;

ер участкалари мудофаа эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;

ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда.

Ер участкалари тадбиркорлик йўналиши бўйича олинганда  мазкур тартиб қоидалари тадбиқ этилмайди.

Қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорларида юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришнинг нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган ўзга ҳоллар ҳам белгиланиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг қопланиши лозим бўлган ўрни миқдори ва уни аниқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

111-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига тушадиган маблағлардан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан қуйидаги мўлжалланган мақсадга кўра фойдаланилади:

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;

коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда  уларнинг сув таъминотини ошириш;

яйловларни тубдан яхшилаш;

ўрмонлар ва мевали ўрмонзорлар барпо этиш, тиклаш;

қумликлар, сув ҳавзалари ва дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларини ўрмонзорлаштириш;

тоғ ёнбағирларида супа олиш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;

яйловларда сув чиқариш иншоотларини қуриш ва жиҳозлаш;

бузилган ерларни тиклаш (рекультивация қилиш);

ер тузиш, шу жумладан фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш, ер кадастри, ер мониторинги ва тупроқ жиҳатдан изланишлар олиб бориш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш;

автоматлаштирилгн ер-ахборот тизимларини яратиш.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси вавилоят ҳокимларининг қарорларига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва уларнимуҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин.

Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади ҳамда улардан ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларни барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқ бўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

12-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР

§1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг таркиби ва улардан фойдаланиш

112-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг таркиби

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркиби мазкур Кодекснинг 6-моддасида кўрсатилган ер турларидан иборат.

Қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофаза қилиниши лозим.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бошқа тоифадаги ерларга алоҳида ҳолларда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун уларни олиб қўйиш ва бериш натижасида ўтади.

113-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан:

фермер  хўжаликлари,  шунингдек  қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритишда;

тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига  илмий-тадқиқот ва таълим  мақсадларида, товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш ҳамда илғор тажрибани тарғиб қилишда;

қишлоқ хўжалигига тегишли бўлмаган ташкилотлар томонидан қўшимча товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритишда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан майда товар қишлоқ хўжалигини юритиш мақсадида деҳқон хўжалигини юритишда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан қўшимча мева, узум ва сабзавот етиштирш мақсадида жамоа боғдорчилиги, узумчилигини юритишда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ушбу Кодекснинг 112-моддасида назарда тутилган ҳолларда ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа иморат ва иншоотлар қуриш учун фойдаланилиши мумкин.

114-модда. Суғориладиган ерлар

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар суғориладиган ерлар жумласига киради.

Сув хўжалиги органлари суғориладиган ери бўлган ердан фойдаланувчиларни, ижарачиларни, ерга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиларни, шунингдек хусусийлаштирилган ерларни суғориш ишлари учун манбаларнинг серсувлигини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган лимитлар бўйича сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда сув билан таъминлашлари шарт.

Суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Бундай ерларни суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги, улардаги мавжуд сув ресурслари ҳамда бу сувларга белгиланган лимитлар инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг хулосасига мувофиқ тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорига биноан амалга оширилади.

115-модда. Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар

Кадастр баҳоланишига кўра туман бўйича ўртача тупроқ бонитети   фоиздан кўп бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар бўлиб ҳисобланади.

Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим ва уларнинг суғорилмайдиган ерлар жумласига ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан берилади.

116-модда. Унумдорлиги паст бўлган суғориладиган ерлар

Кадастр баҳоланишига кўра туман бўйича ўртача тупроқ бонитети баллидан йигирма фоиздан кам бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари  унумдорлиги паст бўлган суғориладиган ерлар бўлиб ҳисобланади.

Унумдорлиги паст бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларининг тупроқ унумдорлиги ошириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий давлат хокимияти органларининг дастурлари ишлаб чиқилади.

117-модда. Ер участкаларидан жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун  фойдаланиш

Шаҳарлар ва шаҳарчалардаги кўквартирали уй-жойда яшаётган якка тартибда қурилган уй-жойга эга бўлмаган фуқароларга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ёки фуқоралар гуруҳининг илтимосномасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун берилади ва ушбу ерларда фуқаролар томонидан юридик шахс мақомига эга бўлган боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ташкил этилади. Ширкатлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтадилар.

Жамоа боғдорчилик ва узумчиликни юритиш учун фуқаролар 0.06 гектаргача бўлган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига эга ва мазкур ер участкасидан мева, резавор ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш ҳамда иморатлар ва иншоотларни қуриш ва уларни қайта қуриш учун фойдаланади.

Умумий фойдаланишдаги ерлар (кўчалар, суғориш тармоқлари билан банд бўлган ерлар ва ҳ.к.) боғдорчилик-узумчилик ширкатига доимий фойдаланиш учун берилади.

Боғдорчилик ва узумчилик учун ер участкалари шаҳарларнинг кўкаламзор зонасидан ёки бошқа аҳоли пунктлари чегарасидан ташқарида аҳоли пунктлари ҳудудининг кенгайиш истиқболларини эътиборга олиб, сув ресурслари ҳамда уларга лимитлар ажратиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда давлат заҳира фонди ерларидан ва ўрмон фондининг дарахтзорга айлантириш мўлжалланмаган ерларидан, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ажратиб берилади. Жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги учун яроқли давлат заҳира фонди ерлари ҳамда ўрмон фонди ерлари бўлмаган тақдирда, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ёрдамчи қишлоқ хўжалиги ерлари истисно тариқасида берилиши мумкин.

Жамоа боғдорчилик ва узумчилик ширкат аъзоси ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлса, ўзининг  мулкидаги белгиланган санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларига жавоб берадиган иморатни уй-жой тоифасига ўтказишни талаб қилиши мумкин. 

Ширкат аъзолари ер участкаларига ва қурилган иморатларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилади .

Жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги  учун ер бериш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

2-§. Яйловлардан фойдаланиш

118-модда. Яйловлардан фойдаланиш.

Яйловлар таркибига табиий ўсимликлар қоплами бўлган, қишлоқ хўжалигида чорва молларини мавсумий боқиш учун фойдаланиладиган, пичан ўриш учун яроқли бўлган табиий ва сунъий ҳолатда ўсувчи кўп йиллик ўтлар ва буталар билан қопланган ҳамда табиий эркин ҳолда яшовчи ёввойи ҳайвонлар учун яшаш муҳити бўлган ерлар киради.

Яйловлар қишлоқ хўжалиги ерларининг бир тури бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларга ерларни бериш тариқасида фойдаланишга берилади.

Давлат заҳира ер фондидаги, шунингдек  қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерларида жойлашган яйловлар юридик ва жисмоний шахсларга узоқ муддатли ижарага, ўрмон хўжаликларининг ерларида жойлашган яйловлар ушбу хўжаликлар томонидан қисқа муддатли ижарага пичан ўриш ва мол боқиш учун берилиши мумкин.

Чорва молларини яйлов майдонларида озиқлантириш меъёрлари ва муддатлари геоботаник тадқиқотлар асосида белгиланади.

Табиий яйлов майдонларида ем-хашак ўриш ва чорва молларини ўтлатиш меъёр ва муддатлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишли қишлоқ хўжалиги, шунингдек ўрмон хўжалиги давлат органларининг тақдимномалари асосида белгиланади.

119-модда. Яйловларда геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш

Яйловларда геоботаник тадқиқотлар ўсимликлар қопламининг ҳолатини баҳолаш мақсадларида амалга оширилиб, бунда қуйидаги ҳолатлар аниқланади:

табиий шароитлар, ўсиш жойи, яйловларнинг майдони ва жойлашиш ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўт қопламининг таркиби ва тузилиши;

турли хилдаги чорва молларини озиқлантириш учун яйловлардан фойдаланиш ва мавсумий фойдаланиш имкониятлари;

ҳосилдорлиги ва озуқа сифати, яйловларнинг ўсимлик заҳираси;

яйловларнинг табиий ҳолати (дарахт-бута ўсимликлар, тошлоқлиги, чорва учун заҳарли ва озуқага яроқсиз ўтлар мавжудлиги, ўтларнинг ўсиш зичлиги);

сув, қудуқлар, булоқлар, бошқа табиий ва сунъий сув манбаларининг, чорва молларини олиб ўтиш йўлларининг мавжудлиги;

тупроқ унумдорлигини ошириш, ўсимлик қопламини такрор кўпайтириш ва тиклаш, яйловларнинг таназзулга учрашининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун тавсия этилган яйлов ҳудудлари.

Геоботаника тадқиқотлари материаллари қуйидаги мақсадларда:

ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда;

ажратилган яйлов майдонларида ўсувчи озуқа ўтларининг хусусиятлари ва ернинг кадастр қийматини баҳолашда;

яйловлардан фойдаланиш самарадорлигини ва уларнинг унумдорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга оширишни ўз ичига олган  яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш режаларини ишлаб чиқишда;

яйловларнинг геоботаник хариталарини тузишда;

ерларни рекультивация қилиш ва консервациялашда, ердан фойдаланишни чеклаш, яйловларнинг унумдорлигини тиклаш, ҳимоя қилиш ва ошириш ҳамда яйлов майдонларидан самарали фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишга оид қарорларни қабул қилишда қўлланилади.

120- модда. Яйловларни муҳофаза қилиш

Яйловларнинг муҳофазаси яйловлардан барқарор ва оқилона фойдаланиш, яйлов майдонларининг унумдорлигини сақлаш, яйлов ҳосилдорлигини такрор кўпайтириш ва тиклашга йўналтирилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Яйловларни муҳофаза қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:

яйловлардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича қоида ва меъёрларни белгилаш;

яйловлардан фойдаланиш бўйича чеклов ва тақиқларни белгилаш;

яйловлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, унинг ўсимлик қопламини пайҳон қилиш, яйлов режими бузилишининг олдини олиш ва тўхтатиш;

яйловларнинг мониторингини ўтказиш, яйловлардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш устидан давлат назоратини ўрнатиш;

яйловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларни бузганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларни жавобгарликка тортиш;

қонун ҳужжатларга мувофиқ яйловларни муҳофаза қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

3-§. Тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш чора-тадбирлари

121-модда. Тупроқдан фойдаланиш 

Тупроқ бўлиб ер қобиғининг тириклик учун  фойдаланиладиган ва ўсимликлар билан бирга амал қиладиган юзадаги унумдор қатлами ҳисобланади.

Тупроқдан унинг унумдорлигини пасайтирмаган ҳолда табиий ва маданий ўсимликлардан ҳосил олиш учун фойдаланилади.

Бино ва иншоот қуриш олдидан уларннинг остида қоладиган  тупроқнинг гумусли қатлами бошқа жойларда ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун олиб кетилиши лозим.

122-модда. Тупроқлар унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва оширишнинг асосий йўналишлари

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда тупроқлар унумдорлигини таъминлаш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш соҳасида ягона илмий-техника сиёсатини амалга ошириш;

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш борасида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

тупроқлар унумдорлиги ҳолатининг кўрсаткичлари ҳисобини ва мониторингини ўтказиш;

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш соҳасида меъёрлар ва қоидалар ишлаб чиқиш;

тупроқлар унумдорлигини таъминлашга қаратилган инвестиция фаолиятини рағбатлантириш;

тупроқ тадқиқотлари ва агрокимё хизмати инфратузилмасини ривожлантириш;

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш соҳасида илмий тадқиқотлар ташкил қилиш;

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

тупроқлар унумдорлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш.

123-модда. Тупроқлар унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш соҳасида давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар

Тупроқлар унумдорлигини таъминлаш мақсадида давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.

Тупроқлар унумдорлигини таъминлаш давлат дастурлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, ҳудудий дастурлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий  давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

124-модда. Тупроқлар унумдорлигини нормалаш

Тупроқларнинг ҳолати ва сифатини ҳамда уларнинг аҳоли ва атроф муҳитга таъсирини баҳолаш мақсадида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тупроқлар ифлосланиши ҳамда бузилишининг имконий йўл қўйиладиган нормалари белгиланади.

Тупроқларнинг ҳолати ва сифатини баҳолаш нормалари:

хўжалик ёки бошқа фаолият ва табиий омиллар таъсири остида тупроқ унумдорлигининг сифат ўзгаришларини аниқлашда;

муайян ер участкасида амалга ошириладиган ишлаб чиқариш фаолиятининг иқтисодий тавсифотини таҳлил қилишда;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ресурс имкониятини тўлароқ ва тўғрироқ аниқлашда;

табақалаштирилган солиқ солиш, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш, кредитлаш ва давлат дотацияси ҳажмини аниқлашда хизмат қилади.

Тупроқларнинг ҳолати ва сифатини баҳолаш нормалари тегишли илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

125-модда. Тупроқ тадқиқотларини амалга ошириш ва агрокимё хизматларини кўрсатиш

Тупроқ тадқиқотларини амалга ошириш ва агрокимё хизматларини кўрсатиш ваколатли давлат бошқарув органлари ва уларнинг бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Тупроқ тадқиқотларини амалга ошириш ва агрокимё хизматини кўрсатишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш бўйича давлат дастурлари ҳамда мақсадли ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этишдан;

тупроққа оид текширув, қидирув ва тадқиқод ишларини ташкил қилиш ҳамда уларни амалга оширишдан;

тупроқлар сифатини аниқлаш (бонитировка) ишларини бажаришдан, тупроқлар унумдорлиги кўрсаткичларини ҳисобга олишдан ва мониторингини ўтказишдан;

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш соҳасига оид нормалар, чора-тадбирлар, тавсиялар ва технологияларни ишлаб чиқишдан;

тупроқлар унумдорлигини тиклаш устидан давлат назоратини ўрнатишдан ва агротехник, агрокимё, биологик ҳамда бошқа чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил қилишдан;

тупроқлар унумдорлигини таъминлаш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш фаолиятидан;

тупроққа оид, агрокимё, ўсимликлар санитарияси ва экология-токсикология текширувларини ҳамда тупроқлар унумдорлиги мониторингини ўтказишдан;

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни минерал ўғитлар, химикатлар ва пестицидлар ҳамда ўсимликларни биологик жиҳатдан ҳимоялаш воситалари билан таъминлаш ҳажмларини асослашдан иборат.

126-модда. Тупроқлар унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш

Тупроқлар унумдорлигини таъминлаш соҳасидаги давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар Давлат бюджетидан, ердан фойдаланувчи ва ижарачи бўлмиш қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ўз маблағларидан, шунингдек қонун ҳужжатлари билан ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

127-модда. Ерларни рекультивация қилиш

Фойдаланиш учун ёки ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари ёҳуд ўрмон ерларида фойдали қазилма конларини ишлатиш, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда бошқа ишларни амалга оширувчи ташкилотлар бу ерларда кўрсатилган ишлар якунига етгач, бузилган ерларни қишлоқ ёки ўрмон хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, кўрсатилган ишлар бошқа ерларда бажарилган тақдирда эса – белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш бўйича ўз ҳисобларидан рекультивация қиладилар.

Ерларнинг бундан буён фойдаланиш учун яроқли деб топилиши тегишли ер ресурслари ва давлат кадастри ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза этиш органларининг хулосаси асосида ер участкасини берган орган томонидан амалга оширилади.

Сув ва шамол эрозияси оқибатида  бузилган ерларни рекультивация қилиш давлат бюджетидан, шунингдек қонун ҳужжатлари билан ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

128-модда. Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш ва сақлаш

Фойдаланиш учун берилган ер участкаларида тупроқ қатламининг бузилиши билан боғлиқ саноат қурилиши ёки бошқа қурилиш, фойдали қазилма конларини ишлатиш, ер қаърини геологик  жиҳатдан ўрганиш ҳамда бошқа ишларни амалга оширувчи ташкилотлар тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш ҳамда сақлаш ишларини амалга оширадилар.

Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан кейинчалик фойдаланиш тартиби ҳамда шартлари давлат ҳокимияти органининг ер участкасини фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорида белгиланади.

Тупроқнинг унумдор қатламидан ерларни рекультивация қилишда, тупроқ унумдорлигини тиклашда ва бошқа мелиоратив ишларни амалга оширишда фойдаланилади.

13-БОБ. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ (ШАҲАРЛАР, ШАҲАРЧАЛАР ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ) УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ ЕРЛАРИ

1-§.Аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш хусусиятлари

129-модда. Аҳоли пунктларининг ерлари ва чегаралари.

Аҳоли пунктлари ерлари республикага (Ўзбекистон Республикаси пойтахти ва Қорақалпоғистон Республикасида) бўйсунувчи шаҳарларнинг, вилоятга ва туманга бўйсунувчи шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларидан иборат бўлади. 

Аҳоли пунктларининг чегараси – шаҳар, шаҳарча ва қишлоқ аҳоли пункти ерларининг ташқи чегаралари бўлиб, улар ана шу ерларни бошқа ерлардан ажратиб туради.

Аҳоли пунктларининг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш уларни ривожлантириш бош режаларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги органлар томонидан амалга оширилади:

шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларининг расмий илтимосларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан;

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман, шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан; 

шаҳарчаларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Жўқорғи Кенгес томонидан;

қишлоқ аҳоли пунктларининг чегаралари белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан.

Шаҳар ва шаҳарчаларнинг чегаралари уларнинг ривожланиш бош режаларига мувофиқ ва бош режага киритилмаган, аммо амалда шаҳар ва шаҳарча ҳудуди ҳисобланган, мухандислик коммуникациялари шаҳар ва шаҳарчалар билан ягона тизим ташкил этган ерларни ўз ичига олган ҳолда белгиланади ва кенгайтирилади.

Ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларининг ер участкалари, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларига киритилган тақдирда, уларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари, ушбу шаҳарлар ва шаҳарчаларда худудида сақланиб қолинади ва ушбу шаҳарлар ва шаҳарчаларда давлат рўйхатдан ўтишлари шарт.

130-модда.  Шаҳар атрофи тегралари

Шаҳар атрофи тегралари шаҳар билан ягона ижтимоий, табиий ва хўжалик ҳудудини ташкил этувчи шаҳар чегарасидан ташқаридаги ерларни ўз ичига олади. Шаҳар атрофи теграларида шаҳар атрофидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳудуди, аҳоли дам олиш зоналари, шаҳарни ривожлантиришнинг истиқболли худудига  ажратилади.

Шаҳар атрофи теграларининг чегаралари ва ҳуқуқий тартиботи қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Шаҳар атрофи теграсида биноларни, иншоотларни ва бошқа объектларни қуриш, қайта қуриш ва кенгайтириш шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

131-модда. Шаҳарлар ва шаҳарчалар ерларини ҳисобга олиш

Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларидаги барча ерлар тегишинча шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг ерлари жумласига киради.

шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг ерлари ушбу Кодекснинг 6-моддасига мувофиқ ер турларига бўлинади ва фойдаланиш мақсадига кўра бутун шаҳар ва шаҳарча бўйича тегишли турларда ҳисобга олинади.

Шаҳар ва шаҳарчаларнинг ерлари, жумладан уларнинг маъмурий чегарасига киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар уй-жой, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини ҳамда мухандислик коммуникацияларни қуриш учун мўлжалланади.

132-модда. Шаҳар ва шаҳарчалар қурилиши ерлари

Шаҳар ва шаҳарчалар қурилиши ерларига уй-жой, коммунал-маиший, маданий-маърифий, саноат, савдо, маъмурий ва бошқа бинолар ҳамда иншоотлар қурилган ёки шундай бино ва иншоотлар қуриш учун берилган ҳамма ерлар киради.

Шаҳар ва шаҳарчалар қурилиши ерлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга уй-жой, маданий-маиший, саноат объектлари қуриш ва капитал қурилишнинг бошқа турлари учун фойдаланишга, фуқароларга эса, якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилади.

Шаҳар ва шаҳарчанинг қурилиш учун ажратилган, лекин вақтинча шу мақсадда фойдаланилмаётган ерлари енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар) қуриш ва ўзга эҳтиёжлар учун муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки қисқа муддатли ижарага белгиланган тартибда берилиши мумкин.

Ер участкасининг ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, газ билан таъминлаш, суғориш ва шу кабилар), ер участкасидан  фойдаланувчилар, унинг ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари мустақил равишда ўзича ёки транспортда кўчага кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди.

Агар ер участкасига хўжалик бинолари (гараж, отхона, оғилхона, омборхона, ертўла ва шу кабилар) қуриш ушбу участкада жойлашган юридик шахслар ёки уй-жойларда яшовчи фуқароларнинг манфаатларига зарар келтирса, бундай қурилишни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

133-модда. Шаҳарлардаги дарахтзорлар эгаллаган ерлар

Шаҳарлардаги дарахтзорлар эгаллаган ерлар аҳолининг дам олишини ташкил этишга, шаҳардаги микроиқлимни, атмосфера ҳавосининг ҳолатини ва санитария-гигиена шароитларини яхшилашга, аҳолининг маданий-эстетик эҳтиёжларини қондиришга, шаҳар ҳудудини сув ва шамол эрозиясидан муҳофаза қилишга мўлжалланади. Улар таркибидаги, дарахтзорлар эгалламаган ер участкаларидан спорт майдончалари ташкил этиш ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланилади.

134-модда. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари

Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларига ер тузиш тартибида ана шу пунктлар учун белгилаб қўйилган чегаралар доирасидаги ҳамма ерлар киради.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари жумласига қуйидагилар киради:

қишлоқлар ва овуллар ҳудудидаги қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари;

қишлоқ аҳоли пунктларининг қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудидаги ерлари.

Қишлоқ аҳоли пунктлари ёки уларнинг бир қисми белгиланган тартибда шаҳарлар ва шаҳарчалар ҳудудига киритилган тақдирда, фуқароларга ушбу ҳудудларда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан деҳқон хўжалиги юритиш учун белгиланган тартибда берилган ер участкаларининг майдони шаҳар ва шаҳарчаларни қайта қуриш ишларини амалга оширгунга қадар сақланиб қолинади.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

135-модда. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари

Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига қуйидагилар киради:

майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғлари, соҳилбўйи ерлари ва шу каби ерлар;

аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, хиёбонлар);

Умумий фойдаланишдаги ерлар муайян юридик ва жисмоний шахсларга берилмайди ҳамда бевосита шаҳар, туман давлат ҳокимияти органларининг ихтиёрида бўлади.

Аҳоли пунктларидаги сув ҳавзаларининг соҳилбўйи ерларидан ва қирғоқ минтақасидан тегишли соғлиқни сақлаш, табиатни муҳофаза этиш ва сув хўжалиги органлари билан келишув бўйича биринчи навбатда дам олиш ва спорт мақсадларида фойдаланилади.

Умумий фойдаланишдаги ерларда бу ер қайси мақсадга хизмат қилса, фақат шунга мос келадиган иморат ва иншоотлар қуришга рухсат берилади.

Кўчалар ва ариқ тармоқлари эгаллаган ерлардан ташқари умумий фойдаланишдаги ерлардан туман ёки шаҳар ҳокимининг қарорига биноан юридик шахслар ва фуқароларга енгил иморат ва иншоотлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар) қуриш учун қисқа муддатли ижарага ер участкалари берилиши мумкин.

2-§. Уй-жой қурилиши ерлари

136-модда. Уй-жой қурилиши ерлари

Уй-жойлар қурилиши ерлари таркибига оммавий уй-жойлар эгаллаган ерлар ва якка тартибда уй-жойлар қурилиши ерлари киради.

Оммавий уй-жойлар эгаллаган ерлар таркибига:

кўп квартирали уй-жойлар эгаллаган ва уй-жойлар атрофидаги ерлар хусусий уй-жой мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий мулкида бўлган уй-жойнинг ҳақиқий майдонига нисбатан тенг улушли бўлган ерлар;

хизмат уй-жойлари, махсус уй-жойлар, ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, болалар уйлари ва бошқа махсус уйлар эгаллаган ерлар киради.

Якка тартибда уй-жойлар қурилиши ерлари таркибига:

фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ерлар;

жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун фуқароларга берилган ерлар киради.

Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ер участкаларининг бир қисмини олиб қўйиш ва ширкатга тааллуқли бўлмаган объектларни жойлаштириш ширкатга етказилган зарарнинг ўрни тегишли равишда қопланган ҳолда шаҳар ҳокими томонидан ширкатнинг розилиги билан амалга оширилади.

14-БОБ. САНОАТ, ТРАНСПОРТ, ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ, МУДОФАА ВА БОШҚА МАҚСАДЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР

137-модда. Саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар

Саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига саноат корхоналарининг, шу жумладан кон саноати, энергетика корхоналарининг, уларга ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар қуриш учун юридик шахсларга доимий фойдаланишга берилган ер участкалари киради.

138-модда. Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар

Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига темир йўллар, ички сув транспорти, автомобиль йўллари, ҳаво ва қувур транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига транспорт иншоотлари, қурилмалари ва бошқа объектларидан фойдаланиш, сақлаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, такомиллаштириш ва ривожлантириш соҳасида улар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилганерларкиради.

Темир йўллар ерларига умумий фойдаланишдаги ва корхоналарнинг балансидаги темир йўллар, шу жумладан тупроқ кўтармаси, сунъий иншоотлар, йўл бўйи бинолари, темир йўл телекоммуникацияси ҳамда электр таъминоти қурилмалари, иншоотлар ва йўл қурилмаларидан иборат темир йўллар станциялари ҳамда саралаш жойлари, ихота дарахтзорлари эгаллаган белгиланган тартибда темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.

Темир йўллардан, электр таъминоти ва телекоммуникация тармоқларидан бир меъёрда фойдаланиш, темир йўл транспорти иншоотлари,қурилмалари ва бошқа объектларнинг сақланиши, мустаҳкамлиги ва турғунлигини таъминлаш учун эарур бўлган ер участкалари, шунингдек темир йўл транспорти ерларига туташ бўлган силжувчи тупроқли ерларда муҳофаза тегралари ўрнатилади

Автомобиль йўллари ерларига умумий фойдаланишдаги ва хўжалик ичидаги автомобиль йўллари таркибига тегишли транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларни белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва ҳавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлар мажмуаси, шунингдек ушбу мажмуани жойлаштириш учун берилган ер участкалари ва мажмуа устидаги тегишли конструктив элементлари ва муҳандислик иншоотлари, шунингдек автомобиль йўлидан фойдаланиш учун зарур бўлган биноларни, иншоотларни жойлаштириш, ихота ва манзарали дарахтзорлар барпо этиш учун доимий фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автомобиль йўллари ташкилотларига берилган ер участкаси киради.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташган чегараларида аҳоли хавфсизлигини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган йўл бўйи минтақаси ўрнатилади.

Ҳаво транспорти ерларига аэропортлар ва аэродромлар эгаллаган ва уларнинг маъмуриятига доимий фойдаланишга берилган ерлар киради. Аэропортлар ерлари самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга, ҳаво транспортида ташишга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва шу мақсадларда аэродром, аэровокзал, бошқа иншоотлар, шунингдек самолётларнинг учиш-қўниш майдончалари, ерда бошқариш йўлкалари ва тўхташ жойлари, фуқаро авиацияси аэропортларининг радионавигация ва электр-ёритиш воситалари ва тизимлари эгаллаган ерлардан иборат бўлади. Аэропортлар ерлари ер устида махсус жиҳозланган, самолётларнинг келиб қўниши, жўнаши ва шу ер бўйлаб ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган ерлар унда жойлашган бинолар, иншоотлар ҳамда анжомлари билан бирга жойлашган ерларни ташкил қилади.

Қувур транспорти ерларига магистрал нефть ва газ қувурлари, шу жумладан компрессор, насос станциялари, ёнғинга ва аварияга қарши станциялар, трубопроводларни катодли ҳимоялаш станциялари уларни тармоққа улаш узеллари билан, трубопроводларни тозалаш қурилмалари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар; магистрал иссиқлик трассалари, шу жумладан насос (кўпайтирувчи, камайтирувчи, аралаштирувчи, дренаж) станциялари, иссиқ сув таъминотининг иссиқликни ҳисобга олиш ва назорат қилиш асбоблари, иситкичлари, циркуляция насослари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ерлар; сув таъминоти ва канализация иншоотлари: магистрал сув қувурлари, водопровод тармоқлари, канализация коллекторлари ва уларнинг иншоотлари, насос станциялари, сув олиш ва тозалаш иншоотлари, водопровод ва канализация тармоқларидаги кузатиш қудуқлари ва дюкерлари, сув босими ҳосил қиладиган миноралар ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар эгаллаган ва тегишли корхоналарга доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.

139-модда. Телекоммуникация мақсадларига мўлжалланган ерлар

Телекоммуникация иншоотлари ва объектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш бўйича вазифаларни бажариш учун операторларга доимий фойдаланишга бериб қўйилган ерлар телекоммуникация мақсадларига мўлжалланган ерлар ҳисобланади

140-модда. Мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар

Қуролли кучлар, чегара ва ички ишлар қўшинларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий полигонлар, ҳарбий аэродромлар ва бошқа бевосита ҳарбий хизмат билан боғлиқ ташкилотларининг жойлашуви ҳамда доимий фаолияти учун ҳарбий ташкилотларга берилган ерлар мудофаа эҳтиёжлари учун мўлжалланган ерлар деб эътироф этилади.

141-модда. Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар- корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фойдаланиб келаётган ер фондининг барча тоифалари  таркибига кирмаган барча ерлардан иборат.

142-модда. Саноат, транспорт, телекоммуникация, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш

Саноат, транспорт, телекоммуникация, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан белгиланган асосий мақсадига мувофиқ фойдаланилади.

Транспорт иншоотлари, телекоммуниация ва электр тармоқлари ўтган ерларга туташ ерларда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда муҳофаза тегралари ўрнатилади.

Саноат, транспорт, телекоммуникация, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

15-БОБ. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, СОҒЛОМЛАШТИРИШ, ОММАВИЙ ДАМ ОЛИШ МАҚСАДЛАРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР ВА ТАРИХИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК ЕРЛАР

143-модда.Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар

Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиатбоғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуларни сақлаб қолиш, тақрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш мақсадлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган ер участкалари киради. Мазкур ер участкаларида уларнинг белгиланган мақсадигазид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида давлат қўриқхоналарининг, буюртма қўриқхоналар ва давлаттабиат ёдгорликлари атрофида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланган ёки тақиқланган ҳолда муҳофаза тегралари ташкил этилади.

Миллий боғларнинг ерлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига йўл қўйилмайди.

Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан  белгиланади.

144-модда. Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар

Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига касалликларнинг олдини олишни ва уларни даволашни ташкил этиш учун қулай табиий омилларга, шифобахш ҳамда соғломлаштириш хоссаларига эга бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли юридик шахсларга фойдаланишга берилган ерлар (курортлар, санаториялар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш лагерлари, табиатнинг шифобахш хусусиятларига асосланган турли шифохоналар ерлари) киради.

Аҳолининг даволаниши ва дам олиши, шунингдек табиий шифобахш омилларни муҳофаза қилишнинг зарур шарт-шароитини таъминлаш учун соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерларда курорт табиий ҳудудларнинг тартиби белгиланади. Ана шу округлар доирасида табиий шифобахш хоссаларни ва аҳолининг дам олиши учун қулай шароитни муҳофаза қилишга зид фаолият тақиқланади.

Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

145-модда. Оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлар

Оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун яроқли географик ва иқлим шароитларига эга бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланишга берилган ерлар  (дам олиш уйлари ва базалари, болалар дам олиш жойлари, туристик базалар, маданият ва аҳоли дам олиш парклари) киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадигазид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

146-модда.Тарихий маданий аҳамиятга молик ерлар;

Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига тарихий-маданий қўриқхоналар, мемориал боғлар, мозорлар, археология, тарих ва маданият ёдгорликларнинг тегишли ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган ерлар киради. Бу ерларда уларнинг  белгиланган мақсадига  зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Моддий маданий мерос объектининг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитни сақлаб қолиш мақсадида унга туташ ҳудудда муҳофаза тегралари, иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари, қўриқланадиган табиий ландшафт тегралари белгилаб қўйилади.

16-БОБ. ЎРМОН ФОНДИ, СУВ ФОНДИ ВА ДАВЛАТ ЗАХИРА ЕР ФОНДИ ЕРЛАРИ

147-модда. Ўрмон фонди ерлари

Ўрмон билан қопланган ерлар, шунингдек ўрмон билан қопланмаган экин ерлар, боғлар, яйловлар аммо ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун давлат ўрмон хўжалиги органларига доимий фойдаланишга берилган ерлар ўрмон фонди ерлари ҳисобланади. Ўрмон фонди ерларининг чегаралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.

Ўрмон фонди ерлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш учун ва ижарага берилиши мумкин.

Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар ўрмонзорлар барпо этиш, жарликларнинг кенгайишини тўхтатиш, шаҳарлар ва саноат марказлари атрофида ихота ўрмонзорлар ва кўкаламзор тегралар яратиш мақсадида ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда берилиши мумкин.

Туман ҳокими ўрмон хўжалиги давлат органлари билан келишиб, ўрмон фонди ерларини қишлоқ хўжалиги юритиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига муддатли (вақтинча) фойдаланишга ижара шартлари асосида бериши мумкин.

Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш тартиби махсус қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

148 -модда. Сув фонди ерлари

Сув ҳавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари ва шу кабилар), гидротехника ҳамда бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган, шунингдек сув ҳавзаларининг ва бошқа сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги сув хўжалиги эҳтиёжлари учун  корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда доимий фойдаланишга берилган ерлар сув фонди ерлари жумласига киради.

Дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг, шунингдек ичимлик ва рўзғор сув таъминоти, аҳолининг даволаш ҳамда маданий-соғломлаштириш эҳтиёжларига хизмат қиладиган манбалар қирғоғи бўйлаб қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда сувни муҳофаза қилиш тегралари ва қирғоқбўйи минтақалари ажратилади.

Дарёлар, магистрал каналлар, коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқбўйи минтақалари табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжлари учун ердан фойдаланувчиларидан ҳамда унинг ижарага олувчиларидан олиб қўйилиши мумкин.

Сув фонди ерларида сув объектларига салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти юритиш ва қурилиш ишлари олиб бориш тақиқланади.

Сув фонди ерларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

149-модда. Давлат заҳира  фонди ерлари

Ушбу Кодекснинг 4-моддаси- 1-6 бандларида кўрсатилган ер фонди тоифаларига киритилмаган, истиқболда фойдаланиш имконияти бор бўлган юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган ер турларидан иборат барча ерлар Давлат заҳира  фонди ерлари ҳисобланади

Давлат заҳира фонди ерлари туман ва шаҳар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлади ва ушбу Кодексга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва бошқа мақсадлар учун фойдаланишга ва ижарага берилиши мумкин.

17-БОБ. ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

150-модда. Ерларни муҳофаза қилишнинг асосий мақсади

Ерларни муҳофаза қилишнинг асосий мақсади ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни, тупроқлар унумдорлигининг сақланишини, тикланишини ҳамда оширилишини, табиий муҳитни асрашни ва яхшилашни, ерларнинг ҳосилдан қолишини, ифлосланишини, бузилишини, уларнинг ҳолатига бошқа салбий таъсирларнинг олдини олишни, ерлардан белгиланган  мақсадларда фойдаланишини, ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари томонидан ерлардан фойдаланиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашдан иборат.

151-модда. Ерларни муҳофаза қилишнинг мазмуни  ва тартиби

Ерларни муҳофаза қилиш улардан белгиланган мақсадда, оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришидан ва табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий  аҳамиятга молик ерлар таркибидан ерларнинг асоссиз равишда олиб қўйилишининг олдини олиш, уларни зарарли антропоген таъсирдан ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, технологик ва бошқа тадбирлар тизимини қамраб олади.

Ерларни муҳофаза қилиш ерларга мураккаб табиий ҳосилалар (экотизимлар) тариқасида, уларнинг минтақа хусусиятларини эътиборга олган ҳолда атрофлича ёндашиш асосида амалга оширилади.

Ерлардан оқилона фойдаланиш тизими табиатни муҳофаза қилиш ва ер ресурсларини тежаш тарзида бўлиши ҳамда тупроқнинг унумдорлигини тикланишини, сақланишини, оширилишини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, атроф муҳитнинг бошқа таркибий қисмларига таъсир ўтказишни чеклашни назарда тутиши керак.

Ерларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ердан фойдаланувчилари, ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари:

ҳудудни хўжалик фаолиятини юритиш учун оқилона ташкил этадилар;

тупроқ унумдорлигини, шунингдек ернинг бошқа хоссаларини тиклайдилар, сақлайдилар ва оширадилар;

ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишдан, захлашдан, қайта шўр босишдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, хароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;

қишлоқ хўжалик ерларини бута ва майда дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар босиб кетишидан ва ерларнинг маданий-техникавий ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;

ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларидаги тупроқ унумдорлигини бошқа усуллар билан қайта тиклашнинг иложи бўлмаса, бу ерларни консервация қиладилар;

бузилган ерларни рекультивация қиладилар, уларнинг унумдорлигини ва бошқа фойдали хоссаларини оширадилар;

ерларни бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб оладилар, ундан фойдаланадилар ва уни сақлаб қоладилар;

ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўради.

Давлат органлари ерларни муҳофаза қилиш юзасидан республика дастури ва ҳудудий дастурлар доирасида зарур чора-тадбирларни кўрадилар.

Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларини  консервацияқилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

152-модда. Корхона, бино ва иншоотларни жойлаштириш,  лойиҳалаш, қуриш ва улардан  фойдаланишга оид экологик талаблар

Корхона, бино ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Корхона, бино ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, уларни қайта қуриш ва фойдаланиш, шунингдек ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган янги технологияларни жорий этиш чоғида ерларни муҳофаза қилиш тадбирлари назарда тутилади ва амалга оширилади.

Ерларнинг ҳолатига ишга туширилаётган корхона, биноларни ёки жорий этилаётган технологиянинг салбий таъсирини ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан назарда тутилган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш давлат экология экспертизаси асосида амалга оширилади.

Ерларни ҳосилдан қолишдан ёки бузилишдан ҳимоя қилиш чоралари билан таъминланмаган ҳамда давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмаган объектларни фойдаланишга топшириш ва бундай технологияларни қўллаш тақиқланади.

Ерларнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштириш учун ер участкаларини танлаш материаллари экология экспертизасидан ўтказилади ва қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда тегишли органлар билан келишиб олинади.

Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.

153-модда. Ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш

Ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш ердан фойдаланувчилар, ижарачилар, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари тупроқ унумдорлиги сақланиши ва тикланишидан, ерларни ишлаб чиқариш фаолиятининг салбий оқибатларидан ҳимоя этилишидан манфаатдорлигини оширишга қаратилган бўлиб, ўз ичига қуйидагиларни олади:

ерлардан оқилона фойдаланишга қаратилган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган, мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар, янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ҳамда ихота ўрмон дарахтзорлари барпо этилган ерларга ер солиғи тўлаш бўйича имтиёзлар бериш;

ерларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик ҳамда жисмоний шахсларга камчиқит ҳамда ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этишда солиққа, кредитга оид ва бошқа имтиёзлар бериш;

ерларнинг сифатини яхшилашни, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий этишни, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган ерларнинг унумдорлигини оширишни, экологик соф маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш;

ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачиларнинг ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиларининг  айби бўлмаган ҳолда бузилган ерларни қайта тиклаш учун, зарурат бўлган тақдирда, республика бюджетидан ёки маҳаллий бюджетдан ёҳуд қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан ман этилмаган бошқа манбалардан маблағлар ажратиш, агротехника, ўрмон мелиорацияси тадбирлари ҳамда тупроқни ҳимоя қилиш юзасидан бошқа тадбирлар ўтказиш;

ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиларининг айби бўлмаган ҳолда бузилган ер участкаларини вақтинча консервация қилиш натижасида улардан келадиган даромаднинг камайишини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман қоплаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тадбирлар.

Ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

154-модда. Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш

Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланиш натижасида экология ва санитария-гигиенага оид белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳсулот олиш таъминланмаётган ер участкалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилишидан чиқарилиши лозим ва консервация қилиш учун уларни давлат заҳира фонди ерлари жумласига ўтказиш мумкин. Бундай ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва сотиш  тақиқланади.

Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш, муҳофаза зоналари белгилаш, бундай ерларда уй-жойларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маданий аҳамиятга молик объектларни сақлаш, уларда мелиорация ва агротехника ишларини ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

18-БОБ. ЕР ХУСУСИДАГИ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ҲАМДА ЕР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

155-модда. Ер хусусидаги низоларни ҳал этувчи органлар

Юридик ва жисмоний шахслар бошқа ердан фойдаланувчилар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўртасида фойдаланаётган ер участкасининг чегаралари, улардан фойдаланиш, уларнинг умумий майдонлари, ер турлари бўйича майдонлари, ерларнинг сифати ва қиймати тўғрисида, ер хусусида бошқа  низолар юзага келганда, уларни ҳал қилиш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки судга мурожаат қилишга ҳақли.

Юридик ва/ёки жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низоларни  қуйидаги органлар ҳал қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

Давлат мулкини бошқариш органлари – ер участкаларини хусусийлаштириш чоғида низолар юзага келган ҳолларда;

Судлар.

156-модда. Ер хусусидаги низоларни ҳал қилиш тартиби

Юридик ва жисмоний шахслар ер хусусида низолар юзага келганда, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғига ариза билан, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.  

Ер участкаларининг чегаралари хусусидаги низоларни ҳал қилиш учун давлат органларининг ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорларига илова қилинган ер участкаси чегарасининг чизмаси (плани) ёки чизма (план) илова қилинмаган бўлса, кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдидаги чизмаси(плани)ни тузувчи ижрочи, ер участкасининг ҳуқуқ эгаси ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари имзолаган  ер участкасининг кадастр чизмаси (плани) асос бўлади.

Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи низо ер участкасининг чегаралари хусусида бўлса, жойига чиқиб, амалдаги чегаранинг ер участкасининг кадастр чизмаси (плани)га мос келишини текширади ва томонларга ҳуқуқий чегаранинг ўтган жойи кўрсатиб берилади. Агарда чегарадош ердан фойдаланувчи ўзбошимчалик билан ер участкасининг бир қисмини эгаллаб олган бўлса, бўлим бошлиғи ердан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи инспектор сифатида ерни ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсга уни қайтариб бериш тўғрисида кўрсатма беради. Ер участкасининг чегараларини жойида белгилаш натижаларини далолатнома билан расмийлаштиради. 

Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ер хусусида низони ҳал қилиш тўғрисида ариза ёзган  юридик ва жисмоний шахсга асосланган жавоб хатини юборади.

Агарда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс ерни қайтариб бермаса, ери ўзбошимчалик билан олинган шахс туман (шаҳар) ҳокимига ёки ундан юқори давлат органларига ёҳуд судга мурожаат қилиши мумкин.

Ер участкасининг майдонлари, сифати ва қиймати тўғрисида низолар тўғрисида ариза келиб кирса, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи аризани ўрганиб чиқади ва аризада келтирилган масалаларни ҳал қилиш учун хатлов, ерларни ўлчаш, тупроқ таркибини аниқлаш, ерларнинг норматив қийматини ҳисоблаш зарур бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ихтисослашган бўлинмаларини белгиланган тартибда жалб қилиши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахснинг аризасига мувофиқ бажарилган ишлар натижасида ер участкаси тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгариши аниқланса, давлат ер кадастри  ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилади.

Юридик ва жисмоний шахслар ер хусусида низоларни ҳал қилиш учун низо мазмунига тегишли бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат органларига ёки судга мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ерлар хусусидаги низолар судлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

157-модда. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қуйидаги талабларини бузган юридик ва жисмоний шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар:

Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш (давлат мулкидаги ер участкаларини олди-сотди, ҳадя қилиш, гаровга қўйиш, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ва ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш бундан мустасно, ўзбошимчалик билан айирбошлаш, рента тўлаш шарти билан ер участкасини бериш);

ерлардан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик;

ўзганинг ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш;

қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтириш, уларни кимёвий ва радиоактив моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқава сувлари билан ифлослантириш;

ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштириш, қуриш, лойиҳалаш, фойдаланишга топширмаслик;

қишлоқ хўжалиги ерларини фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этмаслик;

вақтинча фойдаланишга берилган ерларни белгиланган муддатларда қайтариб бермаслик ёки ерларни белгиланган мақсадда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтирмаслик;

давлат ер кадастри маълумотларини бузиб кўрсатмаслик;

ўрмон фонди ерларида ўзбошимчалик билан пичан ўриш ва чорва молларини боқиш;

карантин эълон қилинган заҳарли ёввойи ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш чораларини кўрмаслик;

қишлоқ хўжалиги ерларидан хўжасизларча фойдаланиш;

қишлоқ хўжалиги ерларидаги тупроқни сув ва шамол эрозиясидан ва тупроқ ҳолатининг ёмонлашувига олиб келадиган бошқа жараёнлардан сақлаш чораларини кўрмаслик;

суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, шу жумладан ерлардан  окилона фойдаланилишини, тупроқнинг унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслик;

ер участкаларини бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш, шунингдек ваколатли ташкилотлар томонидан келишиш муддатларини бузмаслик;

бино ва иншоотларни қуриш пайтида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олмаслик ва сақламаслик;

ер фонди тўғрисидаги ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг белгиланган муддатларини бузганликда.

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун ер участкаси ундан  фойдаланувчидан, уни ижарага олувчидан, унга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчидан ва мулкдоридан ушбу Кодекснинг 8-бобида белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.

Ер участкаларини худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ўзбошимчалик билан эгаллаб олган, ерларни ифлослантирган ёки бузган, ердан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳафоза қилиш талабларини бузган, оловга эҳтиётсизлик натижасида экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларга шикаст етказган ёки уларни нобуд қилган  юридик ва жисмоний шахслар жиноий жавобгарликка тортиладилар.

19-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

158-модда.Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик юридик шахсларнинг, фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини қўллаш хусусиятлари

Чет эллик юридик шахслар, фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ёки халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари билан тенг равишда ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқидан фойдаланади.

Чет эллик юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгага ўтиши, чекланиши ва тугатилиши Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади ва ер участкаси жойлашган туман ёки шаҳар давлат рўйхатидан ўтказиш органларида  кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ва у ҳақда тузилган битимлари давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ер участкасининг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган битимлар, қайси мамлакатда тузилишидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасида ер участкаси жойлашган туман ёки шаҳар давлат нотариал идоралари томонидан тасдиқланади.

Чет эллик юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ер участкасига бўлган  мулк ҳукуки ва бошка ашёвий ҳукуклари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя килинади.

Умумий таклифлар

4846