ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3388 Центральный банк Республики Узбекистан 17/05/2019 25/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-3388

Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил
14 январдаги 1/1-сон қарори (рўйхат рақами 2330, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Кредит бюролари ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомнинг
5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Кредит ахбороти алмашинувида кредит ахборотининг бутлигини, ишончлилигини, махфийлигини таъминлаш учун Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3042/1573-сон) мувофиқ хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.”.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

     М. Нурмуратов

           Тошкент ш.,

2019 йил ___ ________,

              ____-сон

 

Умумий таклифлар

509