ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3381 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 10/05/2019 25/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3381

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _____________________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                                 А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___”_________ даги

____-сон қарорига

ИЛОВА

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банддаги “ички ишлар органларининг” сўзларидан кейин “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва бошқа давлат органлари бўлинмаларининг” сўзлари қўшилсин.

2. 13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Комиссияни ваколатли орган раҳбарининг тегишли ўринбосари бошқаради. Комиссия таркибига ҳудудий ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради”.

3. 15-банднинг тўртинчи хатбошидаги “ҳудудий ички ишлар органлари” сўзларидан кейин “ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари” сўзлари қўшилсин.

4. 38-банднинг иккинчи хатбошидаги “Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. IХ бобнинг номидаги “оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари маъмуриятларининг ва ички ишлар органларининг” сўзлар “оммавий тадбирларни ўтказиш объекти маъмуриятининг, ички ишлар органларининг, Миллий гвардия ва бошқа давлат органларининг” сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 58-банддаги “ички ишлар органлари” сўзларидан кейин “ҳамда Миллий гвардия” сўзлари қўшилсин.

7. 59-банднинг бешинчи хатбошидаги “ички ишлар органларининг ходимлари” сўзлар “ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия бўлинмаларининг ходимлари” сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 61-бандда:

тўртинчи, олтинчи, ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошиларига “ички ишлар органлари” сўзларидан кейин “Миллий гвардия” сўзлари қўшилсин;

тўққизинчи хатбошидаги “ички ишлар органларининг ходимларини” сўзлар “ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия бўлинмаларининг ходимларини” сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 63-банднинг учинчи хатбошидаги “ва ички ишлар органлари ходимларининг” сўзлар “, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг” сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 64-банднинг иккинчи хатбошидаги “ички ишлар органлари “ички ишлар органлари” сўзларидан кейин “ва Миллий гвардия” сўзлари қўшилсин.

11. 65-банднинг бешинчи хатбошидаги “ички ишлар органлари” сўзларидан кейин “ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги” сўзлари қўшилсин.

12. 67-банднинг ўн биринчи хатбошидаги “ички ишлар органлари” сўзларидан кейин “ва Миллий гвардия” сўзлари қўшилсин.

13. 68-банднинг тўртинчи хатбошидаги “ички ишлар органлари” сўзларидан кейин “, Миллий гвардия” сўзлари қўшилсин.

14. 69-бандда:

учинчи хатбошидаги “Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси” сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати” сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги” сўзларидан кейин “Миллий гвардияси” сўзлари қўшилсин.

15. Қуйидаги мазмундаги 701 –7012-бандлар билан тўлдирилсин:

701. Оммавий тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг мажбуриятлари:

ички ишлар органлари нарядлари билан биргаликда хизмат олиб бориш
ва уларнинг фаолиятини жанговар панасини таъминлаш;

оммавий тадбир ўтказиладиган объект ҳудудини ўраб (тўсиб) олишда иштирок этиш;

ички ишлар органлари билан биргаликда заҳира кучларини ташкил этиш;

жамоат хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органларининг бўлинмалари ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларга кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

702. Оммавий тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг ҳуқуқлари:

муҳандислик-техник воситалардан фойдаланган ҳолда оммавий тадбир ўтказиладиган объектини атроф-ҳудудини жисмонан тўсишда, объектга рухсатнома билан ўтказиш режимини амалга оширишда, унга туташ ҳудудларни ўраб олиш чегараларини яратишда, автотранспорт воситаларини текширилишида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш;

оммавий тадбирларни ўтказиш давомида объектларнинг белгиланган жойларида жанговар шай ҳолдаги куч ва воситалар заҳирасини ушлаб туриш;

оммавий тадбир ўтказиладиган объектда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги махсус режалар асосида чоралар кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

703. Оммавий тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаларининг мажбуриятлари:

 

оммавий тадбирлар ўтказиладиган объект, унинг атрофида турли таҳдидлар, эҳтимолий террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатларига оид тезкор маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор ахборот алмашинувини амалга ошириш;

оммавий тадбир ўтказиладиган объектда террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишни мақсад қилган шахс ва гуруҳларни аниқлаш
ва зарарсизлантириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш;

террорчиларни ушлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

704. Оммавий тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаларининг ҳуқуқлари:

оммавий тадбир ўтказилаётган объектда ва унинг атроф-ҳудудида юзага келаётган тезкор вазият юзасидан ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан маълумотлар олиш;

оммавий тадбир ўтказилаётган объектда жиноятлар, шу жумладан террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишни мақсад қилган шахс
ва гуруҳларни ушлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

705. Оммавий тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмаларининг мажбуриятлари:

фавқулодда вазиятлар, шу жумладан ёнғинларни юзага келтириши мумкин бўлган хавфлар ва таҳдидларни барвақт аниқлаш ҳамда профилактикасини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилиш;

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан, ёнғинлар содир бўлганда уларни бартараф этиш ҳамда қутқарув ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) куч ва воситаларини жалб қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

706. Оммавий тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмаларининг ҳуқуқлари:

оммавий тадбир ўтказиладиган объектда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг, шу жумладан ёнғинларнинг олдини олиш учун олдиндан текширув тадбирларни амалга ошириш;

оммавий тадбир объектлари раҳбарлар таркиби ва қутқарув тузилмалари шахсий таркибини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ҳамда оммавий тадбирлардаги чиқишларда қатнашувчи санъаткорлар, спортчилар ва бошқа шахслар билан оммавий тадбирларни ўтказиш даврида юзага келиши эҳтимоли юқори фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича йўриқнома ўтказишга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни ўтказиш даврида объектда радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофазани, ёнғинлар профилактикасини ва қутқарув (шу жумладан, сувда қутқарув) ишларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин.

707. Оммавий тадбирларни ўтказишда прокуратура органларининг мажбуриятлари:

оммавий тадбир ўтказиладиган объектда ва унинг атроф-ҳудудида юзага келаётган оператив вазият тўғрисида ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан тезкор ахборот алмашувини амалга ошириш;

оммавий тадбирни ўтказиш даврида гуруҳ бўлиб оммавий тартиббузарликлар содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини назорат қилиш;

оммавий тадбирни ўтказиш даврида содир бўлган кутилмаган вазиятлар (ёнғин, авария ва бошқалар)нинг келиб чиқиш омиллари ва сабабларини ўрганиш ҳамда унинг натижасига кўра айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминлаш.

Прокуратура органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

708. Оммавий тадбирларни ўтказишда прокуратура органларининг ҳуқуқлари:

оммавий тадбир ўтказилаётган объектда ва унинг атроф-ҳудудида юзага келаётган тезкор вазият юзасидан ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан маълумотлар олиш;

оммавий тадбирни ўтказиш даврида гуруҳ бўлиб оммавий тартиббузарликлар содир этган шахсларга нисбатан ички ишлар органлари томонидан тузилган ҳужжатларни қонунийлигини текшириш;

оммавий тадбирни ўтказиш даврида содир бўлган кутилмаган вазиятлар (ёнғин, авария ва бошқалар)нинг келиб чиқиш омиллари ва сабабларини текшириш ҳамда айбдор шахсларга нисбатан тергов ҳаракатларини олиб бориш.

Прокуратура органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

709. Оммавий тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлинмаларининг мажбуриятлари:

оммавий тадбир иштирокчиларига, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирларга жалб этилган ходимлар
ва ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича доимий шайликни таъминлаш;

фавқулодда вазиятларда жабрланганларга тез тиббий ва биринчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш;

фавқулодда вазиятларда жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатишда (авария-қутқарув хизматлари билан биргаликда) иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

7010. Оммавий тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлинмаларининг ҳуқуқлари:

оммавий тадбир ўтказиладиган объектнинг ҳудудида, шунингдек пиротехник буюмларини қўллаш вақтида тез тиббий ёрдам автоэкипажининг навбатчилигини таъминлаш, жабрланганларни яқиндаги тиббий муассасаларга зудлик билан жўнатиш;

фавқулодда вазиятларда жабрланганларни вақтинчалик тиббиёт муассасаларига жойлаштириш ва даволанишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

7011. Оммавий тадбирларни ўтказишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг мажбуриятлари:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар ва уларнинг иш регламентини доимий назорат қилиш;

оммавий тадбирларни белгиланган талабларга жавоб берадиган объектларда ўтказилишини таъминлаш;

комиссиялар томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлари аниқлаган камчиликларни оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан белгиланган муддатларда бартараф этилишини назоратга олиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.

7012. Оммавий тадбирларни ўтказишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг ҳуқуқлари:

жисмоний ва юридик шахслар томонидан тегишли рухсатномалар олмасдан оммавий тадбирлар ўтказишини, шунингдек белгиланган талабларга жавоб бермайдиган объектларда оммавий тадбирлар ўтказилишини тақиқлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан оммавий тадбирларни ўтказиш шартларига риоя қилинишининг бузилиши фактлари мавжуд бўлганда ушбу тадбирларни ўтказиш шартларига риоя қилиниши юзасидан комиссияга режадан ташқари текширувларни ўтказишга топшириқ бериш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин”.

Умумий таклифлар

979