ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3368 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 08/05/2019 23/05/2019 12

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-3368

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил., №__,..__-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 28-модда:

қуйидаги мазмунда иккинчи ‒ тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан жарима баллари ҳисобланади. Жарима балларининг бир йил давомидаги умумий миқдори ўн икки ёки ундан ортиқ баллга тенг бўлган тақдирда, транспорт воситасининг ҳайдовчиси йил якунига қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳайдовчига жарима баллари беришга асос бўлмайди.

Транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан жарима балларини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”.

иккинчи – учинчи қисмлар тегишинча бешинчи – олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

2) 343-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларни истисно этган ҳолда, унга нисбатан жазо қўллаган маъмурий суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

Ушбу Кодекснинг 28-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларда ўн икки ёки ундан ортиқ жарима балига тенг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчиларга нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик содир этилган йил якунига қадар қисқартирилиши мумкин эмас”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш тўғрисида қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Президенти                                                 Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

838