ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3354 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 06/05/2019 21/05/2019 5

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалини ташкил этиш тўғрисида
ID-3354

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

 

Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалини

 ташкил этиш тўғрисида

 

Сирдарё вилоятида кимё саноати ва қишлоқ ҳўжалигини диверсификация қилиш, маҳсулот етиштириш салоҳиятини янада ошириш ва иқтисодиётнинг базавий тармоқларида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.  “Ўзкимёсаноат” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудда кимё саноати ва қишлоқ ҳўжалиги соҳасининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ҳамда технологик тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалий кўникмаларни эгаллаган малакали кадрларни тайёрлаш;

Филиалнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибаларни татбиқ қилиш;

кимёвий технологияларнинг тегишли йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ечишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

вебинар таълим усулларини жорий этиш ва ривожлантириш.

3. Қуйидагилар:

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида 2019/2020 ўқув йилида бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Филиалнинг тузилмасига олий таълим муассасаси учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилансинки, Филиал Тошкент кимё-технология институтининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисоб рақамларига эга бўлади.

5. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, ташкил этилган кундан бошлаб зарурий сақлаш ҳаражатлари, шу жумладан маъмурий бошқарув, техник ва ўқув ёрдамчи ходимлар меҳнатига хақ тўлаш ҳаражатлари давлат бюджети маблағлари ҳособидан молиялаштирилади;

Филиалнинг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебеллар, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари) билан боғлиқ харажатлар – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари хисобидан амалга оширилади.

7. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Янгиер шаҳри, Тинчлик кўчаси
1-уй  манзилида жойлашган Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи мақуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сонини ўрнатилган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Филиални сақлаш харажатлари 2019 йилда “Маориф” соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2020 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилишини назарда тутсин.

10. Филиалга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ажратилсин.

11. Сирдарё вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Филиалга фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан, шу жумладан 2 та 2 хонали хизмат уйлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

12. Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг Васийлик кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

13. Филиалнинг Васийлик кенгаши қуйидаги йўналишлар бўйича Филиалнинг ривожланишига кўмаклашувчи жамоатчилик органи этиб белгилансин:

Филиални техник ривожлантириш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар соҳавий корхона ва ташкилот объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил этиш;

таълим муассасалари ва ташкилотлардан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларини муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш ҳамда иқтидорли талабаларнинг ривожланган хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида амалиётларини ташкил этиш;

кимё, кимёвий технологиялари, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш соҳаларида Филиални ривожлантиришга кўмаклашувчи янги усуллар, дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этиш;

Филиал профессор-ўқитувчилари ва ёш олимларининг “Scopus” ва “Web of science” тизимига кирган халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этишидаги сарф-харажатларни қоплаш, шунингдек, ўқув-услубий, илмий тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда моддий рағбатлантириб боришни ташкиллаштириш;

Филиалда ўқув жараёнини ташкил этиш учун малакали профессор-ўқитувчилар, жумладан хориждан ўқитувчилар, олимлар ва мутахассислар жалб этиш ҳамда ёш олимлар, таянч докторантларнинг хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига стажировкаларга юборилишини таъминлаш;

Филиал педагог ва бошқа ходимларининг меҳнат шароитларини ҳамда уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;

Филиал биноларини қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар сафарбар этилишини, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминлаш.

14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Филиалнинг устави ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Филиалда ўқув-методик жараёнларнинг ташкил этилишини таъминлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;

Филиал ахборот-ресурс марказини таянч олий таълим муассаси томонидан қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

15. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва “Ўзкимёсаноат” АЖ 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар:

Филиалда манфаатли, соҳанинг инновацион ривожланишдаги истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ўқув ва илмий лабораторияларни ташкил этиш, унинг моддий техник базасини шакллантириш, замонавий ўқув адабиётлари, лаборатория ва ишлаб чиқариш тренажёрлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

Филиалнинг моддий-техник ва илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, илмий ишланмаларни жорий этиш, илмий-педагог ходимларни моддий рағбатлантириш ва малакасини оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарори 3-бандига ҳамда “Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2018 йил 12 мартдаги 195-сон қарорига биноан инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Филиални юқори малакали, илмий ва илмий педагогик кадрлар билан таъминлаш мақсадида таянч докторантурага Филиал учун 2020 йилдан бошлаб белгиланган тартибда квоталар ажратилишини таъминлансин.

17. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Филиални юқори малакали педагог-кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Филиал учун республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича мақсадли қабул квоталари ажратилишини таъминласин.

18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалини малакали педагог кадрлар ва ходимлар билан таъминлаш чорасини кўрсин.

Филиални малакали педагог кадрлар ва ходимлар билан таъминлашда Гулистон давлат университети ҳамда Жиззах политехника институти заҳира кадрларини назарда тутиш ҳамда мазкур олий таълим муассасалари билан филиалнинг ҳар томонлама манфаатли ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш белгилаб қўйилсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, “Ўзкимёсаноат” АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида соҳа мутахассисларини дарс жараёнларига жалб этиш;

талабалар танишув ва малакавий амалиётларни Республикадаги замонавий технологиялар билан жихозланган “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзқурилишматериал” ассоциацияси ва озиқ-овқат саноатига қарашли корхоналарга ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг илмий-тадқиқот институтлари ва етакчи корхона ва ташкилотларнинг лабораторияларидан фойдаланишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.

20. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Г.Г. Мирзаев зиммасига юклансин.

 

                                                                                                                 Ўзбекистон Республикасининг

                                                                                                                                  Бош вазири                                                                                                                            А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” __________ даги ____-сон қарорига 1-илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” __________ даги ____-сон қарорига

2-илова

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида 2019/2020 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари

 

Таълим йўналишлари шифри

Таълим йўналишлари номи

Қабул режаси

1

5320400

Кимёвий технология (ноорганик моддалар кимёвий технологияси)

25

2

5320400

Кимёвий технология (асосий органик синтез технологияси)

25

3

5320400

Кимёвий технология (қурилиш материаллар технологияси)

25

4

5320300

Технологик машина ва жиҳозлар (кимё саноати)

25

5

5311000

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқарув (тармоқлар бўйича)

25

6

5321000

Озиқ-овқат технологияси (гўшт-сут ва консерва маҳсулотлари)

25

7

5321000

Озиқ-овқат технологияси (нон, макарон ва қандолат маҳсулотлари)

25

Жами:

175

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” __________ даги ____-сон қарорига

3-илова

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг

Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

 

Г.Г. Мирзаев

Сирдарё вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси

У.Ш.Бегимкулов

Олий ва ўрта махсус таълим вазир ўринбосари,   Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

Ш.А. Муталов

Тошкент кимё-технология институти ректори

О.Ш.Темиров

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси

Ш.Матниёзов

«Bric City» МЧЖ раҳбари

М.Мухсимов

«AVRASYA BAKING INDUSTRIES» МЧЖ раҳбари

Зельвио Кзомперо

«Margraf» ХК раҳбари

Тиан Жиангтао

«SHANE SANDWICH PANEL» МЧЖ раҳбари

Ў.Қаршибоев

«Metal Baraka Invest» МЧЖ раҳбари

Л.Раимов                

 

«Ховосдонмаҳсулотлари» АЖ раҳбари «Оқолтиндонмаҳсулотлари» АЖ раҳбари

Лавозим бўйича

Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали директори, Васийлик кенгаши котиби

 

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгашининг таркибига янги аъзоларни қўшимча равишда киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.

 

Умумий таклифлар

1185