ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3346 Министерство народного образования Республики Узбекистан 06/05/2019 21/05/2019 3

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларга умумий ўрта таълим беришни ташкил этиш тўғрисида
ID-3346

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарорига мувофиқ, даволаш-профилактика муассасаларида узоқ муддат даволанишга муҳтож бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларга умумий ўрта таълим бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Даволаш-профилактика муассасалари, уларнинг қошида ташкил этилаётган умумий ўрта таълим мактаблари филиалларининг, уларга юклатилган вазифаларини амалга ошириш учун барча зарур ташкилий, ўқув-услубий,
моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни яратиб бериш учун масъул этиб тайинлансинлар.

3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ _________даги

______-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларга умумий ўрта таълим бериш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болаларнинг руҳий асаб касалликлари, сил касаллиги ва унинг шакллари, таянч тизими касалликлари ва уларнинг асоратларига чалинган болалар учун мўлжалланган даволаш-профилактика муассасалари, шунингдек, ихтисослаштирилган касалхоналарнинг болалар бўлимлари, санаторийлар ва бошқа муассасалар қошидаги умумий ўрта таълим мактабларининг филиаллари (кейинги ўринларда даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим мактаблар деб аталади) фаолиятини тартибга солади.

2. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактаблар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

3. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактаблари давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган махсус таълим (ақли заиф ва руҳий ривожланишда орқада қолган болалар учун) талабларига мувофиқ ҳар бир шахснинг таълим ва тарбия олишдаги конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг умумий ўрта таълим олишини ва билиш имкониятларига мувофиқ тарбиялаш мақсадида ташкил этилади.

4. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларида таълим олиш бепул амалга оширилади.

5. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларида таълим олиш тилини танлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларининг асосий вазифалари

 

6. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчилар томонидан мунтазам билим олинишини таъминлаш, уларнинг билим олиш эҳтиёжини қондириш;

ўқувчиларда миллий ҳамда умумбашарий қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун шарт-шароит яратиб бериш;

ўқувчиларнинг умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф ва рухий ривожланишда орқада қолган болалар учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш;

таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимояловчи дарс жадвалига риоя этилишини таъминлаш.

 

3-боб. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларини ташкил этиш

 

7. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактаблар тиббий кўрсатмаларга кўра, даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда 30 кун ва ундан ортиқ давр мобайнида даволанаётган мактаб ёшидаги болалар (кейинги ўринларда ўқувчилар деб аталади) учун ташкил этилади.

Ўқувчилар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг буйруғи билан даволаш-профилактика муассасалари яқинидаги умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилади ва даволаш-профилактика муассасалари қошида ўрнатилган тартибда умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилади.

8. Ўқувчиларга умумий ўрта таълим бериш учун даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш бўйича таклифлар ҳар ўқув йили бошида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан тайёрланади.

Бунда, даволаш-профилактика муассасалари номланиши, йил давомида даволаниши кутилаётган болалар сони ва уларнинг ёши ҳамда даволаниш муддатлари кўрсатилган ҳисоб-китоблар илова қилинади.

Мазкур таклифлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент. шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан биргаликда даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган ўқувчиларнинг кутилаётган контингентига умумий ўрта таълим бериш жадвали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ушбу тасдиқланган жадвал асосида ўқувчиларга умумий ўрта таълим бериш жараёни ташкил этилади.

9. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактаблари ихтисослашувига мувофиқ қуйидаги турларга бўлинади:

I - сил касаллиги ва унинг шаклларига чалинган болалар учун даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим мактаблари;

II - таянч тизими касалликлари ва уларнинг асоратларига чалинган болалар учун даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактаблари;

III - руҳий асаб касалликларига чалинган болалар учун даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим мактаблари.

10. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларида умумий ўрта таълим бошланғич таълим (I — IV синфлар) ҳамда умумий ўрта таълим (I —XI синфлар) босқичларидан иборат бўлиб, кундузги таълим шаклида амалга оширилади.

 

4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

 

11. Ўқувчиларга давлат таълим стандартлари ва талабларига мос умумий ўрта таълим берилади. Таълим-тарбия жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат стандартига мувофиқ ҳолда белгиланади.

Махсус таълим Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, ўқув режалари ва дастурлари асосида, махсус коррекцион тузатиш услубларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилади.

12. Ўқувчини даволаш-профилактика муассасасига даволаш учун қабул қилинганлиги, уни даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим мактабига қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

13. Ўқувчиларни даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилиш ҳамда уларга таълим бериш белгиланган тартибда вақтинчалик ташкил этилади.

30 кун ва ундан ортиқ давр мобайнида даволанадиган ўқувчи ёшидаги беморлар даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабига қабул қилинаётганда ўзи таълим олаётган умумий ўрта таълим мактабининг раҳбарияти томонидан имзоланган ва мухр билан тасдиқланган ёзма маълумотнома тақдим қилади.

Ўқувчи даволаш-профилактика муассасасига қабул қилингандан бошлаб бир кун муддатда ёши ва умумий ўрта таълим мактаби томонидан тақдим этилган маълумотномага мувофиқ синфга бириктирилади ва даволанишга қадар таълим олган умумий ўрта таълим мактаби раҳбариятига даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим мактаби мудири томонидан имзоланган ва мухр билан тасдиқланган ёзма маълумотнома юборилади.

14. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабида синфлардаги ўқувчилар сони 10-20 нафарни ташкил этади. Синфдаги ўқувчилар сони етарли бўлмаган ҳолларда, бошланғич синфларда ўқувчилар (1-3-синф, 2-4-синф, 1-4-синф) комплект синфларга бирлаштирилади, юқори синфларда ўқувчи сонидан қатъий назар синфлар очишга рухсат этилади.

Дарс соатининг давомийлиги 40 дақиқадан иборат бўлади.

15. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларининг ўқув режаси умумий ўрта таълим мактаблари таянч ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади ва даволаш-профилактика муассасаси жойлашган туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ҳамда даволаш-профилактика муассасасининг юқори турувчи органи томонидан тасдиқланади.

Жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга таълим бериш умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув дастурлари, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга таълим бериш эса ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

16. Ўқувчиларни зарур дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ҳамда синф журналлари билан таъминлаш мақсадида даволаш-профилактика муассасаси ҳудудий жойлашувига кўра туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига буюртма беради.

Буюртмага асосан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ўқувчиларни бепул равишда дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ҳамда синф журналлари билан таъминлайди.

17. Оғир ва авж олувчи касалликларга чалинган, шунингдек оғир жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган ўқувчи даволовчи шифокор тавсиясига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб аталади) билан келишган ҳолда соғлиғини ҳимояловчи режимга ўтказилиши, айрим фанлар бўйича дарс машғулотларидан озод этилиши ёки дарслар соатларининг давомийлиги қисқартирилиши мумкин.

18. Даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларида олиб борилган дарслар ўқитувчи томонидан белгиланган тартибда юритиладиган синф журналида қайд этиб борилади.

19. Ўқувчи даволаниб, даволаш-профилактика муассасасидан чиқарилаётганда, ўқувчи таълим олган умумий ўрта таълим ўрта мактабига тақдим этиш учун, унинг ота-онасига даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим мактаби мудири томонидан имзоланган ва тегишли бириктирилган умумий ўрта таълим мактаби муҳри билан тасдиқланган, синф журналидан кўчирилган баҳолар қайдномаси (маълумотномаси) берилади.

20. Даволаш-профилактика муассасалари жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари даволаш-профилактика муассасалари қошидаги умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти ва улардаги таълим жараёнини сифатли ташкил этилишига бевосита масъулдирлар.

5-боб. Таълим жараёни иштирокчилари

21. Ўқувчилар, ота-оналар, педагогик, тиббий ва бошқа ходимлар даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим мактабларининг таълим жараёни иштирокчилари ҳисобланади.

22. Ўқувчилар даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим мактабларини ички тартибига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига амал қилишлари шарт.

23. Тегишли касбий маълумотга, тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим мактабларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.

24. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларининг филиалларида таълим жараёни ўқув режасига мувофиқ даволаш-профилактика муассасаси яқинидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар томонидан амалга оширилади.

25. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларида ўқувчиларга таълим бераётган ўқитувчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча ҳақ тўланади.

26. Ота-оналар болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларининг таълим-тарбия фаолияти, болага кўрсатилаётган тиббий ва ижтимоий ёрдам даражаси билан танишиш ҳуқуқига эга.

 

6-боб. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларини бошқариш

 

27. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг худудий органлари даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларини бошқариш бўйича махсус ваколат берилган орган ҳисобланади.

28. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларига раҳбарлик даволаш-профилактика муассасаси штатлар жадвалига асосан фаолият кўрсатаётган ходим (кейинги ўринларда мудир деб аталади) томонидан амалга оширилади ва ўқитиладиган ўқувчиларга ўқув жараёнинининг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилишига бевосита масъул ҳисобланади.

 

7-боб. Молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти

 

29. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларида узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларнинг таълим олишлари билан боғлиқ харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг “Таълим соҳаси” харажатлари таркибида назарда тутилади.

30. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактаби фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва тасдиқланган бириктирилган ҳудудий умумий ўрта таълим ўрта мактабининг харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.

31. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабига бюджетдан ташқари қўшимча маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмаслиги лозим.

32. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактаби фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун билан тақиқланмаган ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

33. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларининг штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия, Халқ таълими ва  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган намунавий штатлар жадвалига мувофиқ белгиланади.

34. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларини мол-мулки ва пул маблағлари сарфланиши учун бевосита муассаса раҳбари жавобгар ҳисобланади.

35. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактаблари педагог ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда
иш ҳақига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

36. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларини моддий-техник таъминоти ва кадрлар билан таъминланиши белгиланган нормативларга мувофиқ эҳтиёжлар асосида амалга оширилади.

 

8-боб. Якуний қоидалар

 

37. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактаблари ўқувчиларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан узвий алоқада фаолият кўрсатади.

38. Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги умумий ўрта таълим  мактабларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун талабларига мувофиқ ўқув йили якунида муассис (таъсисчи) томонидан амалга оширилади.

Умумий таклифлар

849