ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3345 Государственный комитет Республики Узбекистан по развитию туризма 06/05/2019 21/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистонда MICE туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-3345

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республикани MICE туризми марказига айлантириш, маҳаллий ва халқаро даражадаги конференция, форум, конгресс, кўргазма, семинар ва бошқа тадбирлар (MICE) ўтказилиши учун зарурий инфратузилмани ривожлантириш, мамлакатимизда туризм мавсумининг давомийлигини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш мақсадида:

1. “2019-2025 йилларда Ўзбекистонда  конференция, форум, конгресс, кўргазма, семинар ва анжуманлар (MICE) туризмини ривожлантириш бўйича концепция” 1‑иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзбекистон конгресс ва кўргазма” марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш таклифига розилик берилсин.

Марказнинг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Марказ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги давлат муассасаси шаклида ташкил этилсин.

Марказнинг устав фонди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.

Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистонда ташкил этиладиган маҳаллий ва халқаро даражадаги конгресс ва кўргазмалар ўтказиш имкониятига эга бўлган объектлар тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритиш;

маҳаллий ва халқаро даражадаги конгресс ва кўргазмаларни ташкиллаштириш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш;

Ўзбекистонда ташкил этиладиган маҳаллий ва халқаро даражадаги конгресс ва кўргазмалар ташкилотчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистоннинг MICE туризми салоҳиятини жаҳон мамлакатлари орасида намоён этиш ҳамда мамлакат қиёфасини ижобий тарзда тарғибот қилиш;

Республикадаги вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистонда ташкил қилинадиган MICE туризмига ихтисослаштирилган халқаро даражадаги кўргазмалар, ярмаркалар ва конгресслар фаолиятини мувофиқлаштириш;

MICE туризмига ихтисослаштирилган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда Ўзбекистон номидан иштирок этиш ва халқаро ташкилотлар ва йирик компаниялар томонидан тадбирларни ўтказиш бўйича эълон қилинадиган тендерларда қатнашиш  ва бошқалар.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан  Республика ҳудудида 200 тадан ортиқ хорижий фуқаролар иштирокида MICE туризми тадбири ташкил этилган тақдирда хорижий фуқаролар халқаро аэропортларнинг VIP залидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги республика ҳудудида ташкил қилинадиган умумий иштирокчилари сони 100 тадан ортиқ бўлган халқаро тадбирларда, жумладан MICE туризми тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва иштирокчиларнинг ҳаракат хавфсизликларини таъминлаш ишларини шартнома асосида пуллик тўлов орқали амалга оширади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан MICE туризми тадбирларини ташкил қилишдан олинган даромадидан тўланган даромад солиғининг 50 фоизи тадбиркорларга йил якунида қайтариб берилади.

MICE туризми доирасида ташкил қилинадиган конгресс, анжуман, форум, конференция ва кўргазмалар республика ҳудудида ташкил этилган тақдирда, тегишли давлат органлари ҳамда юқори турувчи ташкилотлардан рухсат олиш талаб этилмайди.

2022 йилнинг 1 январига қадар Марказнинг маҳаллий ва халқаро даражадаги конгресс ва кўргазмаларни ташкиллаштириш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан MICE туризми тадбирларини ташкил этишда фойдаланиш учун олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналарга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ божхона тўловларидан (божхона йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Марказ билан ҳамкорликда мазкур имтиёзлардан фойдаланган ҳолда республика ҳудудига олиб кирилган товарларни мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Агарда товарларнинг мақсадсиз ишлатилганлик ҳолатлари аниқланса, тадбиркорлик субъектларидан божхона тўловларидан берилган барча имтиёзлар молиявий жарималар қўлланган ҳолда ундириб олинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги тегишли вазирлик, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ҳар йили 1 июлга қадар ишбилармонлик тадбирлари, жумладан конференциялар, форумлар, кўргазмалар, шунингдек бошқа тадбирларни ўтказишда туризм мавсуми паст бўлган (декабр-февраль, июль) даврларни эътиборга олган ҳолда рўйхатини шакллантирсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

MICE туризми тадбирларини ташкиллаштиришга алокадор бўлган етакчи халкаро ташкилотлар, жумладан йирик тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантирсин;

шакллантирилган рўйхат асосида улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикасида очиш юзасидан ишлар олиб борсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда халқаро ташкилотлар ва йирик тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистонда ваколатхоналарини очиш учун рағбатлантиришни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Барча маъсул вазирлик ва идоралар ўзи аъзо бўлган ёки ҳамкорлик муносабатларини ўрнатган халқаро ташкилотларнинг ҳудудий йиллик тадбирларини Ўзбекистон Республикасида ўтказиш чораларини кўриши белгилаб қўйилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлардаги меҳмонхоналар, бизнес марказлари, эркин иқтисодий зоналар, маданий, спорт ва бошқа объектларни республика ва халқаро тадбирларни ташкил этиш имкониятига эга бўлган объектларни ягона каталогини ишлаб чиқсин.

Каталогни ишлаб чиқишда мазкур объектлардаги халқаро ва маҳаллий даражадаги тадбирларни ўтказиш учун яратилган шароитларнинг (кўргазма майдони, иштирокчилар сиғими, транспорт, алоқа ва коммуникация тизими, овқатланиш, банк хизматлари, тадбирларни ўтказиш юзасидан тижорат таклифлари ва бошқа) мавжудлиги инобатга олинсин.

Uzbekistan.travel туризм портали базасида алоҳида ҳудудларни MICE туризми салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар жойлашган электрон ахборот майдончаси ташкил этсин. Бунда, халқаро тадбирларни ташкил этиш учун объектлар рўйхати ва уларнинг мавжуд салоҳияти, шунингдек, тегишли объектга олиб борувчи йўналишлар, транспорт воситалари, объект  атрофидаги жойлаштириш воситалари, объектлар хизматларининг нархлари жадвалини (прейскурант) ва бошқа хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган тадбирлар бўлими кўзда тутилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда жорий йилда ўтказиладиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мезбон сифатида қабул қиладиган хорижий давлатлар иштирокидаги халқаро тадбирларнинг рўйхатини ишлаб чиқсин;

2020 йилнинг январь ойидан бошлаб доимий равишда ҳудудда бўлиб ўтадиган халқаро даражадаги тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим қилиб бориш механизми жорий этилсин;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантирш давлат қўмитаси икки ой муддатда ихчам (чўнтак) хариталарини ишлаб чиқсин ва уларни сайёҳларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига беғараз тарқатсин. Ихчам хариталарда меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларининг яқинида жойлашган барча хизмат кўрсатувчи объектларнинг манзили ҳамда уларнинг оралиқ масофаси, тахминий етиб бориш вақти ҳамда кўрсатиладиган хизматлар турлари каби маълумотлар акс эттирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига:

икки ой муддатда “Ўзстандарт” агентлиги, ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда MICE туризми доирасида ташкил қилинадиган конгресс, анжуман, форум, конференция ва кўргазмаларни атама ва тушунчаларини белгиловчи давлат стандартини ишлаб чиқсин;

уч ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда MICE туризми доирасида ташкил қилинадиган конгресс, анжуман, форум, конференция ва кўргазмаларни ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида MICE туризми тадбирларини ўтказишга мўлжалланган бизнес-марказлар, бизнес-меҳмонхоналар, симпозиумлар ва форумлар саройлари, конференция, анжуманлар заллари ва бошқа иншоотларни қуриш учун ер майдонлари ажратилишини таъминласин;

ер майдонларини ажратиш жараёнида ушбу ҳудуднинг алоқа ва коммуникация тармоғи билан таъминланганлиги ҳамда транспорт қатнови учун қулай ҳудудда жойлашганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.

икки ой муддатда ажратилган ер майдонларини инобатга олган ҳолда бизнес-марказлар, бизнес-меҳмонхоналар, симпозиумлар ва форумлар саройлари, конференция, анжуманлар заллари ва бошқа иншоотларни қуриш лойиҳаларини тайёрлаб Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни ташаббускор инвесторлар ёки тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат ва хусусий шериклик асосида MICE туризмини ривожланиши учун инфратузилма яратишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат ва хусусий шерикчилик асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри
ва вилоятлар марказларида MICE туризми тадбирларини ташкил қилувчи иншоотларни ўрнатилган тартибда алоқа ва ахборот коммуникация воситалари билан таъминласин. 

11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасини Конгресслар ва анжуманлар халқаро уюшмаси (ICCA)га аъзо бўлиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.  

12. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда доимий равишда мамлакатимизнинг МICE туризми салоҳиятини очиб берувчи телерадиодастурлар тайёрлаш ва видео роликларни эфирга жойлаштириш тавсия этилсин.

13. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизнинг МICE туризми салоҳиятини хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот қилиш чораларини кўрсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қарор билан мувофиқлаштирсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари-транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.У. Аққулов зиммаларига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти

 

 

Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

“____” _________даги ____ сон қарорига

1-ИЛОВА

 

“2019-2025 йилларда Ўзбекистонда  конференция, форум, конгресс, кўргазма, семинар ва анжуманлар (MICE) туризмини ривожлантириш бўйича

КОНЦЕПЦИЯСИ

2019-2025 йилларда Ўзбекистонда MICE туризмини ривожлантириш концепцияси туризмни ушбу турини ривожлантириш учун қулай иқтисодий шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини  оширишга эришиш ва туризмнинг мавсумий омилларини минималлаштириш учун зарур туристик инфратузилмани такомиллаштиришга қаратилган.

I боб. MICE туризмининг замонавий ҳолати

Сўнги пайтларда MICE туризми (MICE – Meetings, Incentives, Conferences, Events) иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларидан бири бўлиб, транспорт, алоқа, молия сектори, маданият, соғлиқни сақлаш ва мамлакатлар савдо соҳасини ривожига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатмоқда.

Маълумот учун: MICE туризми – бу бизнеснинг (тижорат) мақсадли ёки корпоратив, маданий, ижодий, спорт, ва бошқа турдаги тадбирларни ташкил қилувчи компаниялар/ташкилотлар вакиллари томонидан амалга ошириладиган туристик турдир. MICE туризми – мамлакат ташқи ва ички иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан биридир.

2017 йилда глобал саёҳлик саноатида MICE туризмининг улуши 22,5 фоизни ёки 1, 23 трлн. долларни ташкил этди. Бутунжаҳон сайёҳлик ва туризм кенгашининг (WTTC) маълумотига кўра, 2025 йилга бориб, MICE туризми бозорининг умумий хажми 1,67 трлн. долларга етиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, авиакомпания даромадларининг 50 фоизига яқини, меҳмонхона даромадларининг 60 фоизи ва автомобиль воситаларини ижарага берувчи компанияларни даромадининг 70 фоизи туристларнинг ушбу тоифасига хизмат кўрсатишдан олинган даромадларга тўғри келмоқда.  

Pacific World Destination Index маълумотига кўра, 2018 йилнинг феврал ойи якунларига кўра MICE туризм йўналиши бўйича АҚШ, Франция, Испания, Монако, Индонезия ва Тайланд давлатлари энг машҳур ҳисобланган. International Congress and Convention Association (ICCA-Халқаро конгресс ва анжуманлар уюшмаси) маълумотига кўра 2017 йил давомида 168 та мамлакатда 1 258 та корпоратив тадбирлар ташкил этилган. Ушбу ҳамкорлик тадбирларининг асосий қисми АҚШ (941), Германия (682), Англия (592), Испания (564) ва Италия (515) ҳудудларида бўлиб ўтган.  ICCA маълумотига кўра, Қозоғистон Республикасида 11 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, 89-ўринга сазовор бўлган. 

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказилган MICE туризми тадбирлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, MICE туризмини ташкиллаштириш субъектлари бу-ихтисослаштирилган конгресс бюролари, кўргазма марказлари ва  MICE тадбирларини ўтказиш майдонлари эканлигини кўрсатади.  Улар давлат ва хусусий шаклларда фаолият юритадилар. Шунга қарамай, давлат уларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлайди ва ушбу фаолиятни махсус бўлинмалар ёки давлат-хусусий шерикчилик секторини яратиш йўли билан мувофиқлаштириб боради.

Грузия, Россия, Белоруссия ва Германия давлатларининг сайёҳлик ва маҳаллий бошқарув органлари қошида MICE туризмига ихтисослаштирилган ташкилотлар тузилган. 2016 йилда Грузия миллий туризм администрацияси тузилмасида Грузиядаги хорижий сайёхлик туризми хақида маълумот тарқатувчи кўргазма ва шунга ўхшаш халқаро тадбирларни ўтказиш билан шуғулланувчи MICE туризмини ривожлантирувчи  Конвенцион ва кўргазмалар бюроси ташкил этилган.

Озарбайжон, Туркия ҳамда Кипрда MICE туризмини ташкил этишга мўлжалланган муассасалар давлат-хусусий шерикчилик сектори ҳамкорлигида  олиб борилади. Масалан, Озарбайжон Конгресс-бюроси 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, нодавлат, хусусий, қисман Озарбайжон Маданият ва туризм вазирлиги томонидан молиялаштирувчи ташкилот ҳисобланади. Ушбу Бюро асосий миллий ташкилот ҳисобланиб, унинг фаолияти Озарбайжон қиёфасини мустаҳкамлаш, оммавий тадбирларни ўтказишда қимматли маълумотлар етказиш, шунингдек махаллий ҳамкорлар манфаатларини ифодалаш ва тарғиб қилишдан иборатдир. 

II боб. Ўзбекистон Республикасида  MICE туризмининг ҳозирги  ҳолати

Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришнинг истиқболли турларини яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Маҳаллий ва хорижий туристларнинг оқимини кўпайтириш мақсадида вазирлик ва идоралар томонидан мунтазам равишда маданий-кўнгилочар, спорт, кўргазма ва бошқа ҳалқаро тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Шу муносабат билан, 2018 ва 2019 йиллар давомида мамлакатимизнинг турли худудларида ташкил этиладиган тадбирларнинг ягона жадвали яратилди ва ушбу жадвал асосида 2018 йилда 55 та маданий ва кўнгилочар тадбирлар, 40 та спорт тадбирлари ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 февралдаги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор баённомасига асосан  (09.03.2018 й. № 3773-хҳ) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кўмитаси томонидан тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда 2019 йилга режалаштирилган MICE туризм тадбирлари (60 га яқин) рўйхати ишлаб чиқилди.

Бироқ, Ўзбекистоннинг мавжуд салоҳияти ва имкониятларига қарамай, MICE  туризми бугунги кунда етарли даражада ривожланмаган. Республикада   туризмнинг ушбу тури фаол бўлишига қарамасдан, секинлик билан ривожланаётганлиги билан характерланади.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, MICE туризмини жадал ривожланишига тўсқинлик қилувчи бир қатор омиллар мавжуд, хусусан:

биринчидан, MICE туризмини ривожлантириш учун аниқ чора-тадбирлар режаси ва стратегиянинг мавжуд эмаслиги, республикада ушбу йўналишни тизимли равишда ташкил этилишини мураккаблаштирмоқда;

иккинчидан, MICE туризми тадбирларини бевосита тадбир иштирокчилари (меҳмонхоналар, туроператорлар, авиа-темирйўл компаниялари, ресторанлар, тегишли давлат органлари ва бошқалар) билан биргаликда уюшган ҳолда ташкил этиш ва ўтказишни таъминловчи махсус республика муассасалари мавжуд эмаслиги;

Изох: Ўрганишлар шуни кўрсатдики, қўшни давлатлар ва Россия Федерациясининг сайёхлик ҳамда хусусий компаниялари 2019 йилда Ўзбекистонда бир қатор MICE туризми тадбирларини ўтказишни режалаштирган бўлиб, бу ҳақида веб-сайтларда реклама материалларини жойлаштирганлар.

учинчидан, MICE туризми тадбирларининг муҳим қисмини айрим шаҳарларда жумладан, Тошкент ва Самарқанд  шаҳарларида амалга ошириш учун биринчи навбатда, мазкур тадбирларни ўтказиш учун керакли инфратузилмани йўқлиги, иккинчидан – транспортнинг қулай бўлмаганлиги, шунингдек саёҳлик тадбирлари ташкил этилиши мумкин бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги;

тўртинчидан, MICE туризмини ривожлантириш ва тарғиб қилиш мақсадида мамлакатдаги компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг Халқаро Конгресс ва анжуманлар уюшмаси (International Congress and Convention Association) билан фаол ҳамкорликнинг йўқлиги;

Маълумот учун: Ҳозирги кунда юқоридаги ассоциация MICE туризми сохасида фаолият юритувчи ягона халқаро ташкилот ҳисобланиб, ушбу уюшма сайтида Ўзбекистондан фақатгина Халқаро бизнес маркази рўйхатдан ўтказилган.

бешинчидан, MICE туризми тадбирларини халқаро ва ички бозорларда тарғибот ишларининг юқори даражада ташкил этилмаганлиги  шунингдек, мамлакатнинг MICE туризмини ривожлантириш учун  маркетинг тадқиқотларини ўтказилмаслиги;

Маълумот учун: таҳлиллар шуни кўрсатдики, айрим давлатлар ўтказилиши режалаштирилган Ҳалқаро конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни бир йил олдин эълон қиладилар. Бу эса, режалаштирилган тадбирларда хорижий ва махаллий  мутахассисларнинг зарурий иштирокини таъминлайдилар.

олтинчидан, MICE туризми бозорини ўрганиш ва ташкил этиш бўйича профессионал ходимларга бўлган эҳтиёжнинг мавжудлиги. 

Шу муносабат билан, қуйидаги мақсадлар, вазифалар ва асосий йўналишларни назарда тутувчи 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида MICE туризмини ривожлантириш концепциясини муваффақиятли амалга ошириш орқали туризмнинг ушбу йўналишини концептуал янги моделини шакллантириш зарурати пайдо бўлди.

III боб.  Ўзбекистон Республикасида MICE туризми янада ривожлантириш мақсадлари

2019–2025 йилларда Ўзбекистонда MICE туризмини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб юритилади) туризм соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилди.

2025 йилгача Ўзбекистонда MICE туризмини ривожлантиришнинг мақсади мавжуд салоҳиятдан фойдаланган ҳолда туризмнинг ушбу йўналишини ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш, MICE туризми тадбирларини ўтказиш орқали хорижий сайёҳлар ҳамда мамлакат иқтисодиётига маблағлар оқимини кўпайтириш ва халқаро бозорларда мамлакатнинг ижобий қиёфасини ривожлантиришга қаратилган.

IV боб.  Ўзбекситонда MICE туризмини янада ривожлантиришнинг

асосий йўналишлари

MICE туризмини мақсадли вазифалари ва халқаро тажрибаларига келиб чиқиб, келгуси йилларда фаол равишда қисқа муддатда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:    

1) Республикада MICE туризмини ривожлантириш бўйича стратегия ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, жумладан:

туризмнинг мавсумийлик омилини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ва махаллий даражадаги тадбирлар ўтказиш дастурини (йиллик) тузиш;

Ўзбекистонда  MICE туризми тадбирларини ўтказиш учун устувор ҳудудлар ва мамлакатларни аниқлаш;

Ўзбекистон бозорига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш;

мамлакатнинг ҳудудларидаги мавжуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, MICE туризми тадбирларининг йўналишларини аниқлаш;

MICE туризми учун мамлакатнинг миллий брендини ишлаб чиқиш;

MICE туризмини ривожлантириш учун Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш.  

2) мамлакатда MICE туризмини ривожлантириш билан боғлиқ алоҳида давлат муассасаси (Туризмни ривожлантириш давлат кўмитаси қошида) ташкил этиш. Унинг ваколатига қуйидаги вазифалар киритилиши мумкин:

- ягона (марказлаштирилган) MICE туризми сиёсатини амалга ошириш;

MICE туризми жараёнида иштирок этувчи давлат ва хусусий ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

- MICE туризми йўналиши бўйича фаолият юритувчи меҳмонхоналар, туроператорлар, бинолар ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатини тузиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш;

- MICE туризми тадбирларини, шунингдек, халқаро бозорларда мамлакат ҳудудларининг ижобий қиёфасини тарғиб этиш.

3) MICE туризмини ривожлантириш учун мамлакатнинг ҳудудларида зарур инфратузилмаларни яратиш. Шу жумладан:

- 4-5 юлдузли меҳмонхона ва бизнес-марказларни қуриш;

- бўш турган биноларни MICE туризми тадбирларини ўтказиш учун мослаштириш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

- мамлакатда MICE туризмини ривожлантириш учун зарур инфратузилмани яратиш мақсадида  салоҳиятли тадбиркорларни ва инвесторларни   жалб қилиш; 

- давлат ва хусусий ташкилотларнинг MICE туризм тадбирларини онлайн-бронлаш хизматини йўлга қўйиш.

4) Халқаро конгресс ва конференция ассоциацияси (International Congress and Convention Association, ICCA) билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мамлакатдаги MICE туризмида иштирок этувчи ташкилотларни ICCA веб-сайтида рўйхатдан ўтказиш;

5) мамлакатнинг MICE туризми бўйича салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилиш ҳамда доимий равишда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш;

6) MICE туризми соҳасидаги профессионал кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. Шу жумладан:

- Туризмни ривожлантириш давлат кўмитаси қошидаги Туризм ўқув-консалтинг марказида сертификатлар тақдим этувчи махсус курслар ташкил этиш

- таълим муассасаларининг ўқув дастурига MICE туризми бўйича ўқув соатларини киритиш.

V боб.  Амалга оширилишини назорат қилиш ва кутилаётган натижалар

Мазкур концепцияни амалга оширилиши бўйича тизимли назорат қилиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда республика MICE туризмини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи муаммоларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва хал қилиш Туризмни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Концепцияни самарали амалга ошириш мақсадида, Туризмни ривожлантиирш давлат қўмитаси Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи сифатида мазкур Концепциянинг бажарилишини назорат қилади. 

Ҳозирги кунда мамлакатда ўрта ва катта конференц-заллар мавжуд бўлган меҳмонхоналар сони 30 нафар атрофида. 2025 йилгача ушбу концепцияни амалга ошириш натижасида ушбу турдаги меҳмонхоналар сони 60 тага кўпайиши кутилмоқда (жами 90 та). Шу билан бирга, 2025 йилга келиб MICE туризми тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган муассасалар сони (симпозиумлар саройи, маданият саройи, Ўзэкспомарказ, бизнес марказ ва бошқалар) 40 тага тенг бўлиши кутилиб, ҳозирда уларнинг сони 20 нафарни ташкил этмоқда.

MICE туризми йўналишида ҳар йили Ўзбекистонга 50 мингдан зиёд хорижий фуқароларнинг ташрифлари амалга оширилаётган бўлиб, Концепцияда кўзда тутилган вазифаларни амалга оширилиши натижасида, йилига хорижий фуқароларнинг сони 100 минг нафарга ўсиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил ___ даги ПҚ-____-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон конгресс ва кўргазма маркази” давлат муассасасининг намунавий тузилмаси

 

 

 

ИЖРОЧИ ДИРЕКТОР

 

 

 

 

Директор ўринбосари

 

Мониторинг ва режалаштириш гуруҳи

 

2

Конгресс ва кўргазмалар маркетинг гуруҳи

 

3

MICE туризми тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш гуруҳи

4

Давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ишлаш гуруҳи

2

Бухгалтерия

 

 

2

               

 

 

 

 

 

 

 

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 15 нафар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил ___ даги ПҚ-____-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3510-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси”га “Ўзбекистон конгресс ва кўргазма маркази” давлат муассасаси сўзлари киритилсин.  

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарорининг 6-иловаси қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлидирилсин:

Вид деятельности

Ставка фиксированного налога (в сумах) в месяц

г. Ташкент

 

 

 

 

г. Нукус, города — областные центры

 

прочие города

 

прочие населенные пункты

7.

Услуги семейных гостевых домов

100 000

85 000

50 000

50 000

Умумий таклифлар

749