ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3344 Министерство народного образования Республики Узбекистан 06/05/2019 21/05/2019 38

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Президент мактаби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-3344

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент мактабларини ташкил этиш чора–тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 февралдаги ПҚ–4199-сон қарори ижроси ҳамда Президент мактаблари фаолиятини самарали ва сифатли ташкил этишни таъминлаш учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Президент мактаби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг буюртманомаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг
2019 йилги параметрлари доирасида ва 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили Президент мактабларининг жорий фаолияти харажатларини қоплаш учун зарур маблағлар ажратилиши кўзда тутилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____”__________ “____”-сон қарорига

илова

 

Президент мактаби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини  бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ–5538-сон Фармони ва “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
5 сентябрдаги ПҚ–3931-сон ҳамда “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 февралдаги ПҚ–4199-сон қарорларига мувофиқ Президент мактабларининг мақоми, мақсадлари, асосий вазифалари, ҳуқуқ
ва мажбуриятларини белгилайди, шунингдек, қуйидаги соҳаларда муносабатларни тартибга солиш тартибини белгилайди:

ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш;

кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳамда ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳияти ва креатив фикрлашини баҳолаган ҳолда уларни қабул қилиш;

ходимларни, шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни танлаб олиш, ёллаш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш;

фаолиятни молиялаштириш ва намунавий штат жадвалини тасдиқлаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда  Вазирлик деб юритилади) ўқув–тарбия жараёнини ташкил этиш, кириш имтиҳонларини ўтказиш ва ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳияти ва креатив фикрлашини баҳолаган ҳолда уларни қабул қилиш тартибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

3.  Президент мактаби ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланадиган уставига амал қилади.

4. Президент мактаби давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, ғазначилик бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамларига, шунингдек, ўз номи кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, логотипга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.

5. Президент мактаблари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та бирлик миқдорида ташкил этилади, шунингдек, Вазирлик Президент мактабининг таъсисчиси ҳисобланади.

6. Президент мактаблари бевосита Вазирликка бўйсунади. Вазирлик Президент мактаблари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

Вазирлик ҳузуридаги "Инновация, технология ва стратегия маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Ишчи орган деб юритилади) Президент мактаблари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, жумладан, уларнинг фаолиятини методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ишчи орган Президент мактаблари фаолиятининг методик
ва ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлашни таъминлаш учун маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилади.

7. Президент мактабларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади.

8. Таълим дастури, шу жумладан, таълим жараёни амалга ошириладиган таълимнинг STEAM (Science –табиий фанлар, Technology – технологиялар, Engineering –  техник ижодкорлик, Art – санъат, Mathematics – математика) элементлари вазирлик томонидан тасдиқланади.

9. Таълим жараёни ўрта умумий таълимнинг амалдаги давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган ўқув режалари ва дастурлари бўйича давлат, қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикасида) ва инглиз (STEAM дастури бўйича) тилларида амалга оширилади.

10. Асосий ўқув дастури билан бир қаторда, ўқувчилар манфаатларидан келиб чиқиб, дарсдан ташқари амалиёт дарсларини ўтказиш назарда тутилади.

11. Президент мактабини давлат аккредитацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

 

2-боб. Президент мактабининг мақсадлари ва асосий вазифалари

 

12. Президент мактабини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаш орқали иқтидорли болаларни аниқлаш
ва ўқитиш тизимини шакллантириш, шунингдек, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънавий бой ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш кафолатларини таъминлашдан иборатдир.

13. Президент мактаби фаолиятининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари:

иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб бериш;

табиий ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш, хорижий тиллар, муҳандислик
ва ахборот технологияларини ўзлаштиришни ташкил қилиш, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

ўқувчиларни ўқитиш ва улар билимини баҳолашнинг замонавий услубларини, шунингдек таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш ва кейинчалик ижобий тажрибани республика халқ таълими тизимига татбиқ этиш;

ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари
ва нотиқлик санъатини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш бўйича малакасини ошириш;

ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш;

ўқувчиларда ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатни, ҳаётга қатъий ишонч ва қарашларни шакллантириш;

ўқув дастурларининг узлуксизлигини таъминлаш масалаларида ҳудди шу йўналишдаги миллий ва хорижий умумий ўрта ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, битирувчиларнинг илғор хорижий олий ўқув юртларида ва уларнинг республикамиздаги филиалларида ўқишини давом эттириш.

14. Президент мактаби ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

иқтидорли ва истеъдодли болаларни танлов асосида аниқлаш, танлаб олиш, уларни фанлар бўйича интеллектуал тайёргарлик даражасини ва Президент мактабларида ўқиш қобилиятини аниқлаш орқали таъминлайди;

Ишчи орган кўмагида таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилотлар билан биргаликда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради, зарур ҳолларда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирликка таклифлар тақдим этади;

иқтидорли болалар ва Президент мактаби ўқувчилари учун қўшимча ўқув курсларини, шу жумладан пуллик тайёргарлик курсларини ташкил этади;

ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;

таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар ва Вазирлик томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ табиий ва аниқ фанларни чуқур ўрганишни ташкил этиш, хорижий тилларни, муҳандислик ва ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириш, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;

Вазирлик ҳузуридаги “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари  сифатини мониторинг қилиш  бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси Ишчи орган билан биргаликда Президент мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда  Комиссия деб юритилади) билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, хорижий инвестициялар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамлари, Комиссия томонидан жалб қилинадиган қўшимча маблағлар, Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ўқув корпуслари ва бошқа биноларни замонавий асбоб-ускуналар, мебель ва компьютер техникаси билан жиҳозлайди, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва бошқа воситалар билан таъминлайди;

Ишчи орган билан келишилган ҳолда маҳаллий ва хорижий таълим ҳамда илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ишчи орган билан биргаликда Президент мактаби ўқувчиларининг имтиҳонлари ва бошқа тест синовлари механизмини такомиллаштириш, шунингдек, ўқув дарсларининг рўйхатини янгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирликка киритади;

ўқувчиларни умумтаълим фанлари ва бошқа йўналишлар бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларга муносиб тайёргарликни амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўради;

ўқув машғулотларини турли шаклларда, жумладан, маърузалар, семинарлар, лаборатория ишлари, мустақил тайёргарлик, амалий машғулотлар ўтказишни таъминлайди.

 

3-боб. Президент мактабининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

            15. Президент мактаби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

             иккита синфга бир хил — 12 нафардан ўқувчи тақсимланган, 24 нафар ўқувчидан иборат бўлган йиллик қабул квотаси доирасида ўқувчиларни қабул қилишни амалга ошириш;

            ўқув машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

            ўз устав фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатлари билан  тақиқланмаган молиявий маблағларнинг қўшимча манбаларини жалб этиш;

            Ишчи орган билан биргаликда юқори малакали хорижий мутахассислар  ва бошқа ходимларни жалб этиш;

            Вазирлик ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат сиёсати, ижтимоий-маданий ва халқ таълими соҳасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва долзарб муаммоларни ҳал этишга бағишланган йиғилишларда, мажлисларда ва бошқа тадбирларда белгиланган тартибда иштирок этиш;

            Вазирликнинг тегишли таркибий тузилмалари билан белгиланган тартибда унга юкланган вазифаларни ўз вақтида, самарали ва сифатли бажариш учун ўзаро ҳамкорлик қилиш;

            Президент мактаби битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини берувчи тегишли халқаро даражадаги дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)ни бериш;

            соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун танлов жараёнини амалга ошириш орқали энг яхши таклифлар асосида тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шериклик шартлари бўйича шартномалар тузиш.

            16. Президент мактаби:

            мазкур Низомда, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари, унинг уставида назарда тутилган ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида, сифатли
ва самарали бажариш;

            таълим жараёнини сифатли ва самарали ташкил этиш;

            Вазирлик ваколати доирасида берилган топшириқлар ва кўрсатмаларнинг
ўз вақтида бажариш;

            Президент мактабининг ўқувчилари, ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

            таълим жараёнини ташкил этиш шакллари, усуллари ва воситаларининг амалдаги давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун масъулдир.

 

4-боб. Президент мактабида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби

 

17. Президент мактабида таълим жараёни Вазирлик томонидан тасдиқланган амалдаги Давлат таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда умумий ўрта таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.

18. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотларининг турлари ва давомийлиги, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси, ташкил этиш шакллари ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари вазирлик томонидан тасдиқланган таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган таълим дастурлари ва Вазирликнинг бошқа норматив ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

19. Таълим сифатини назорат қилиш халқаро таълим стандартларини инобатга олган ҳолда давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Таълим сифатини назорат қилишни таъминлаш учун махсус хорижий ташкилотлар ҳам жалб қилиниши мумкин.

20. Президент мактаби битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) берилади.

21.  Президент мактаби 11-синф битирувчилари  томонидан танланган фанлар асосида халқаро малака имтиҳонларини (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) топшириш ҳуқуқига эга бўладилар ва улардан муваффақиятли ўтган тақдирда, етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имкониятини тақдим этувчи халқаро диплом оладилар.

Президент мактабига халқаро намунадаги диплом бериш ҳуқуқи белгиланган тартибда тегишли ваколатли халқаро ташкилотларда аккредитациядан ўтганидан сўнг берилади.  

22. Ўқувчиларни кейинги синфга ўтказиш тегишли имтиҳонларни муваффақиятли топшириш натижалари бўйича Президент мактаби директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

Имтиҳон натижаларини баҳолаш мезонлари таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот томонидан белгиланади.

23. Ўқувчининг бир ёки бир нечта фанлардан рейтинг натижаси пасайган тақдирда, у билан индивидуал иш олиб борилади.

Ўқувчининг рейтинг натижалари пасайиши белгиланадиган мезонлар таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот томонидан белгиланади.

24. Президент мактаби ўқувчилари сафидан чиқариш қуйидаги алоҳида ҳолатларда амалга оширилади:

ўқувчининг ўз ташаббуси билан бошқа таълим муассасасига кўчириш  (ота-онасининг ёки қонуний вакилларнинг аризаси асосида);

индивидуал иш олиб борилишига қарамасдан, рейтинг ва академик ўзлаштиришнинг тизимли пасайиши;

Президент мактабининг ўқув интизоми ва ички тартиб қоидаларини бир неча марта бузиш.

Бўш қолган ўқувчи ўринлари мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ танлов асосида тўлдирилиши мумкин.

25. Ўқув йили давомида ўқувчиларнинг билимларини  ва ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида оралиқ ва якуний имтиҳонлар ўтказилади. Имтиҳонларни ўтказиш муддатлари Мактаб маъмурияти томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

5-боб. Кириш имтиҳонларини ўтказиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби

 

26. Президент мактабига республика умумтаълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли болалар танлов асосида қабул қилинади.

Президент мактаби фаолиятининг биринчи йилида шу жумладан, ўқувчилар
6-10-синфларга қабул қилинади.

27. Ўқувчиларни қабул қилиш Ишчи орган томонидан таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот билан биргаликда ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижалари асосида амалга оширилади.

Президент мактабларига қабулни тўғри ташкил этиш масъулияти Ишчи органга юкланади. Президент мактабларига қабул қилиш тенг ҳуқуқлик, адолат
ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади.

Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл олган ўқувчилар ўқишга қабул қилинадилар.

Президент мактабларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини тақдим этиш фақат ариза берувчининг ҳудудий мансублиги бўйича амалга оширилади. Номзод мактабининг ҳудудий мансублиги Президент мактабининг ҳудудий мансублигига мос келиши керак.

28. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиладиган оммавий ахборот воситаларида Президент мактабларига қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида жамоатчиликка маълумот беради.

29. Президент мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази, Республика таълим маркази, шунингдек, Ишчи орган вакилларидан иборат Қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қабул комиссияси таркиби Халқ таълими вазирлиги буйруғи билан тасдиқланади.

Қабул комиссияси таркиби комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари ҳамда унинг аъзоларидан иборат бўлади.

Қабул комиссияси котиби унинг аъзолари орасидан раис томонидан тайинланади.

Қабул комиссияси унга юкланган вазифаларни самарали ижро этилиши учун масъулдир.

30. Кириш имтиҳонларига тааллуқли барча материаллар (сўровномалар, тестлар, жавоблар ва бошқалар) махфий характерга эга бўлган маълумотлар деб ҳисобланади. Ишчи орган саволлар ва жавобларнинг махфийлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун жавобгардир. Маълумотлар базалари, ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари, саволлар
ва жавобларни ўз ичига олган электрон ахборот воситалари хавфсизлигини таъминлаш таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот томонидан амалга оширилади.

31. Саралаш танловида иштирок этиш учун талабгорнинг ота-онаси
ва қонуний вакиллари белгиланган муддатларда  Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- ариза;

- талабгорнинг анкетаси;

- талабгорнинг ҳужжатлари тақдим этилган вақтда таълим олаётган мактабидан маълумотнома.

- талабгорнинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотнома;

- 2 та расм (3х4);

- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси.

32. Талабгорнинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ушбу Низомнинг 33-бандда кўрсатилган ҳужжатларни ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда ҳам топшириш ҳуқуқига эгадирлар.

33. Ўрта таълим муассасаларининг тегишли синфларида ўқишни тўлиқ тамомлаган талабгорлар Президент мактабининг шу каби синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.

34.  Ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

белгиланган муддатлардан кейин саралаш танловида иштирок этиш учун ариза тақдим этиш;

ушбу Низомнинг 33-бандига мувофиқ Президент мактабига саралаш танловидан ўтиш учун ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхатини тақдим этиш.

35. Кириш имтиҳонлари видеокузатув ва бошқа электрон-техник воситаларни қўллаган ҳолда махсус ажратилган жойдаларда ўтказилади.

36. Кириш имтиҳонлари такроран ўтказилмайди.

37. Кириш имтиҳонларини ўтказиш пайтида талабгорлар ҳамда Ишчи органнинг мансабдор шахсларига алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш тақиқланди. Талабгорларга маълумотнома материаллари ва электрон-ҳисоблаш техникасини олиб кириш ва фойдаланиш тақиқланди.

38. Ушбу Низомнинг талаблари бузилганда Ишчи органнинг мансабдор шахслари талабгорни мажбурий тартибда четлатиш актини тузган ҳолда кириш имтиҳонларидан четлашиш ҳуқуқига эгадирлар.

39. Кириш имтиҳонлари натижалари умумий қоидалар асосида қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.

40. Ҳужжатларни тақдим этиш пайтида кўрсатиб ўтилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги бўйича масъулият  талабгорнинг ота-онасига (қонуний вакилларига) юклатилади.

41. Чет эл давлатларининг фуқаролари кириш имтиҳонларида иштирок этишларига рухсат этилмайди.

42. Кириш имтиҳонлари давлат ва қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикасида) тилларида, ҳамда талабгорнинг танловига мувофиқ  инглиз тилида ўтказилади.

43. Талабгорнинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тақдим этилган ҳужжатларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

44. Қабул комиссияси талабгорларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш мақсадида талабгорлар ҳақидаги кунлик маълумотларни электрон шаклда Ишчи органга тақдим этиб боради.

45. Кириш имтиҳонлари ҳар йили Ишчи орган томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.

Кириш синовларини ўтказиш жадваллари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва Президент мактабининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

46. Президент мактабига кириш имтиҳонлари аризалар сонидан келиб чиқиб, бир неча босқичлардан иборат бўлиши мумкин.

Кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бир кун давомида математика фанидан 20 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади. Белгиланган вазифани бажариш учун 40 дақиқа вақт ажратилади.

Кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичига ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал номзодлар сонига рухсат этилади.

Президент мактабига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи қуйидагилардан иборат:

- ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича
16 та масала;

- мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 20 та масала;

- инглиз тилидан 40 та тест саволлари.

Бунда, 5-синфга қабул учун инглиз тилидан тест фақатгина талабгорнинг умумий салоҳиятини синаш учун хизмат қилади. Президент мактаби фаолиятининг биринчи йилида 6-10 синфларга киришга талабгорлар учун инглиз тили тести қабул мезонларидан бири деб ҳисобланади ва баллар берилади.

47. Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра ҳар бир синфга энг юқори балл тўплаган номзодлар Президент мактаби раҳбарияти Ишчи орган билан биргаликда  суҳбатдан ўтказилади.

Суҳбат чоғида ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакиллари), зарур ҳолларда, психолог, шунингдек, тиббий ходим бўлиши шарт.

Суҳбат давомида баённома юритилади ҳамда видео ва аудио ёзувларга рухсат берилади.

48. Кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва баҳолаш талабгорларнинг жавоблари натижаларини автоматлаштирилган статистик қайта ишлаш усули билан амалга оширилади ва таълим соҳасида фаолият юритувчи ва Ишчи органнинг стратегик ҳамкори бўлган хорижий ташкилот томонидан амалга оширилади.

49.  Имтиҳон натижаларини баҳолаш мезонлари Ишчи орган томонидан таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи тегишли ихтисослаштирилган хорижий ташкилот билан биргаликда белгиланади.

50. Кириш имтиҳони натижалари Вазирлик ва Президент мактабининг расмий веб-сайтида имтиҳон топширилган кундан кейин 30 кун мобайнида жойлаштирилади.

51. Ҳар бир ўқув йили якуни бўйича зарурат бўлганда Ишчи орган таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот билан биргаликда  бўш ўқувчи ўрнига ўқувчилар қабулини амалга оширади.

 

6-боб. Маҳаллий педагог кадрларни, шунингдек хорижий мутахассисларни танлови  (ёллаш)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

52. Ишчи орган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларини маъмурий-бошқарув ходимлари ва педагогик кадрлар (маҳаллий мутахассислар) билан тўлдиришни таъминлайди.

53. Президент мактабининг маҳаллий педагог кадрларини танлов асосида танлаб олиш бўйича чора-тадбирлар чуқур касбий билим ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган энг малакали ўқитувчиларда  рақобат муҳитини таъминлашга, шунингдек, бўш иш ўринларини тўлдиришга қаратилган.

54. Танлов очиқ ҳисобланади. Ғолиблар, ушбу Низомга доирасида, амалдаги қонунчиликда белгиланган профессионал, малакавий ва бошқа талабларга жавоб берадиган умумтаълим муассасаси ўқитувчиси лавозимига ва Президент мактабларининг талабларига мос келиши,  шунингдек, ишчанлик, шахсий
ва аҳлоқий-этик фазилатларга эга бўлиши керак.

57. Мазкур Низом доирасида ўтказиладиган танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган, давлат, рус ва инглиз тилларини яхши биладиган, олий маълумотли ва камида 5 йил педагогик стажига эга бўлган, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган, вазирлик томонидан белгиланадиган бошқа малака талабларига жавоб берадиган шахслар бўлиши мумкин.

Президент мактабларида педагогик фаолиятга қуйидаги шахсларга рухсат берилмайди:

суд томонидан ушбу ҳуқуқдан маҳрум этилганлар;

суд қарори билан муомалага лаёқатсиз (муомала лаёқати чекланган) деб топилганлар;

тиббиёт муассасаларида муайян тоифадаги касалликлар бўйича рўйхатдан турган шахслар;

муайян жиноят қонунчилиги моддаларига мувофиқ жазони ўтаб бўлган шахслар.

58. Танловни эълон қилиш тўғрисидаги қарор Президент мактаби директори томонидан Ишчи орган билан келишилган ҳолда қабул қилинади. Президент мактаби ўтказилаётган танлов ташкилотчиси ҳисобланади.

59. Танлов комиссияси раиси, унинг ўринбосари, котиби ва комиссия аъзоларидан иборат Танлов комиссияси танлов давомида Ишчи орган ва Президент мактаби вакилларидан, зарур бўлган ҳолларда, таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилотни жалб қилган ҳолда шакллантирилади.

Танлов комиссиясининг ваколатлари белгиланган тартибда ғолибларни тегишли лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг тўхтатилади.

60. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

Президент мактабининг номи, асосий хусусиятлари ва жойлашуви ҳақида маълумот;

танлов иштирокчисига қўйиладиган талаблар;

танлов иштирокчиларидан уларга бириктирилган ҳужжатлар билан аризаларни қабул қилишнинг бошланиши ҳамда тугаш санаси ва вақти;

танлов иштирокчиларининг аризалари ва ҳужжатларини қабул қилиш жойи манзили;

танлов иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларни расмийлаштириш талаблари;

танлов ўтказиладиган сана, вақти ва жойи, танлов комиссияси ишининг бошланиши ва танлов натижаларини сарҳисоб қиладиганвақтини кўрсатган ҳолда; ;

танлов комиссияси суҳбат давомида иштирокчиларга саволлар беришга ҳақли бўлган саволларнинг асосий йўналишлари рўйхати;

ғолибларни аниқлаш тартиби;

танлов иштирокчилари ва ғолибларига унинг якунлари тўғрисида билдиришномалар юбориш тартиби;

танлов ғолиблари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг асосий шартлари;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган танлов иштирокчиларига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган бошқа қоидалар.

61. Танловда иштирок этиш учун иштирокчилар танлов ташкилотчисига белгиланган муддатда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган шаклга мувофиқ иштирокчи томонидан имзоланган ва ёзма равишда расмийлаштирилган ариза;

танлов иштирокчисининг паспорти нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёки асли;

ҳарбий рўйхатга олиш ҳужжатлари нусхалари (ҳарбий хизматга мажбур бўлганлар ва ҳарбий хизматга чақириладиган шахслар учун);

олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги ваколатли давлат органининг гувоҳномаси;

ўтказилган аттестация натижалари бўйича белгиланган тартибда берилган сертификат нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан судланганлик ҳолатининг йўқлиги (мавжудлиги) тўғрисидаги маълумотнома.

Вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қўшимча маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.

62. Ушбу Низомнинг 61-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик, шунингдек уларни тўлиқ тақдим этмаган ёки рўйхатга олиш қоидаларини бузган номзодларга ёзма равишда ҳужжатларни қабул қилишда асослантирилган рад жавоби тақдим этилади.

Танлов иштирокчиси томонидан белгиланган муддатда қабул қилишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилганда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш рад этиш сабабларини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни бартараф этиш тўғрисидаги ариза иштирокчидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Бунда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш танлов иштирокчиларидан аризаларни қабул қилиш  эълонда белгиланган муддат давомида ўтказилиши  керак.

63. Танлов икки босқичда ўтказилади, яъни иштирокчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни танқидий кўриб чиқиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек суҳбатдан иборат.

64. Танлов иштирокчиларининг шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари, уларнинг амалдаги қонунчиликда белгиланган педагоглик компетенциялари ваколати доирасида педагогик фаолиятни амалга ошириш қобилияти Танлов комиссияси томонидан баллар тизими бўйича ўтказилган суҳбат давомида баҳоланади ва натижалари баҳолаш варағига киритилади.

65. Танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган материаллар қуйидаги йўналишлар бўйича таҳлил қилинади ва баҳоланади:

ўқув ишлари: ўқувчилар малакасини шакллантириш, уларнинг билим фаоллигини ривожлантириш;

тарбиявий иши: ўқувчиларнинг хулқ-атворини шакллантириш,

фан бўйича дарсдан ташқари ишлар;

ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашни ташкил этиш.

илмий-услубий ишлар - фанни ўқитиш технологияларидан фойдаланиш, педагогик маҳоратни такомиллаштириш (ўз-ўзини ўқитиш, курс тайёрлаш).

66. Энг кўп балл тўплаган танлов иштирокчилари танлов ғолиблари деб эътироф этилади.

67. Танлов натижалари тўпланган баллар сонига мувофиқ танлов иштирокчиларининг рейтинги шаклида йиғилиш баённомасига киритилиши керак.

Танлов комиссияси мажлисининг баённомаси танлов ўтказилган куни мажлисда иштирок этган Танлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва барча аъзолари томонидан имзоланади.

68. Танлов ташкилотчиси:

танлов ғолиблари аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида иштирокчиларни унинг натижалари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёллайди (ишга қабул қилади ва танлов ғолиблари билан меҳнат шартномалари тузади).

69. Танлов ғолиби меҳнат шартномаси тузишдан бўйин товлаган ёки рад этилганда танлов ташкилотчиси рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган танлов иштирокчиси билан меҳнат шартномаси тузади. Рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган танлов иштирокчиси меҳнат шартномаси тузишдан бош тортган тақдирда танлов ташкилотчиси қайта Танлов ўтказилишини эълон қилади.

70. Танловда иштирок этишга рухсат этилмаган, шунингдек танловда иштирок этган, лекин танлов ғолиблари сифатида белгиланмаган танлов иштирокчиларининг ҳужжатлари белгиланган тартибда сақланади.

71. Хорижий мутахассисларни танлаш (ёллаш) Комиссия томонидан белгиланган  ваколатли орган ва таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилотлар ўртасида шартномавий муносабатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

7-боб. Президент мактаблари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби
 

72. Президент мактабларида лавозимлар ва штат бирликларининг сони
1-иловага мувофиқ намунавий штатлар жадвали асосида киритилади.

73. Президент мактаблари ўқитувчиларининг педагогик юкламалари умумтаълим муассасалари учун ўрнатилган тартибда белгиланади.

74. Президент мактаблари ходимларининг иш ҳақи ушбу Низомда назарда тутилган асосий иш ҳақи, шунингдек қўшимча тўловлар ва устамаларни ўз ичига олади.

75. Президент мактаблари ходимларига ҳар ойда қуйидаги устама ҳақ тўланади:

маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари лавозим маошига 100 фоиз ойлик устама ҳақ тўланади;

76. Президент мактабларининг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи ходимларини юқори малакали ва виждонан меҳнатини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, ўз касбига садоқатлилиги, ташаббускорлиги ва профессионаллигини ошириш мақсадида, Президент мактаблари ходимларини моддий рағбатлантириш Жамғармасидан тўланадиган таянч лавозим маошига нисбатан қўшимча ҳар ойлик ва бир марталик устама ҳақлар  2-иловадаги Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчилари ва ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.

77. Президент мактаблари ходимларини моддий рағбатлантириш Жамғармаси (кейинги ўринларда Моддий рағбатлантириш жамғармаси деб юритилади) барча Президент мактабларида ташкил этилади ва Президент мактабининг иш ҳақи фондининг 200 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тузилади.

78. Вазирлик меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган фонди (10 фоиздан кўп бўлмаган) доирасида Президент мактабларининг штат бирликлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга, агар иш шартлари ва ҳажми бўйича ушбу Низом билан тасдиқланган намунавий штатлар уларга татбиқ этилмаса.

79.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”ининг 4 бандига мувофиқ юқори малакали ва (ёки) малакали мутахассисларни, шунингдек, Президент мактабларида ишлаш учун ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этишда иш берувчининг рухсатнома   олиши талаб этилмайди.

80. Хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш улар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори мутахассиснинг малакаси ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, шу билан бирга мукофотнинг чегараланган суммаси 5000 (беш минг) АҚШ доллари (ёки эквивалент)дан ошмаслиги лозим.

81. Чет эллик мутахассисларни ёллаш бўйича шартнома ходимнинг тиббий суғурта харажатларини ҳам ўз ичига олиши мумкин.

 

9-боб. Президент мактаби фаолиятини молиялаштириш ва моддий таъминлаш тартиби

 

82. Президент мактабининг жорий фаолиятини молиялаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Президент мактабининг фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Президент мактабининг молиявий маблағлари:

республика бюджетининг ажратмалари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;

бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари билан рухсат этилган пуллик таълим хизматлари кўрсатишдан ва бошқа фаолият турларидан келиб тушган маблағлардан иборат.

83. Президент мактаби белгиланган тартибда тасдиқланган ва Вазирликда рўйхатдан ўтган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.

84. Президент мактабининг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва жиҳозлари унинг оператив бошқарувида бўлади ва уставда белгиланган  вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланилади.

85. Президент мактаби Вазирликка тақдим этиш учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоботини олиб боради.

86. Президент мактабида иқтисодий ва молиявий интизомга риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

10-боб. Якуний қоидалар

 

87. Президент мактабини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

88. Президент мактабини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоида тариқасида, ўқув йилининг охирида амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси  ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ўқувчиларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари билан келишилган ҳолда бошқа умумтаълим муассасаларига ўтказиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.

89. Молиявий-иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ҳисоб ва ҳисобот, иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда мажбурий тўловларни тўлаш масъулияти Президент мактабининг директори ва бош бухгалтерига юклатилади.

Президент мактаблари тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА

 

Президент мактабларининг лавозимлар ва штат бирликларининг сони

НАМУНАВИЙ ШТАТ ЖАДВАЛИ

 

Т/р

ЛАВОЗИМИ

Синфлар кесимида штат бирлиги миқдори

12-16

Маъмурий-бошқарув ходимлар

1.

Директор

1

2.

Ўқув ишлари бўйича директор ёрдамчиси

1

3.

Махсус фанлар бўйича директор ёрдамчиси

1

4.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ёрдамчиси

1

5.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида ва чақириққача ҳарбий  тайёрлаш бўйича директор ёрдамчиси

1

6.

Бош бухгалтер

1

7.

Кадрлар бўйича менежер

1

Ўқув-ёрдамчи ходимлар

8.

Кутубхоначи

1

9.

Ёшлар етакчиси

1

10.

Психолог

1

11.

Тўгарак раҳбари

4

12.

Ўқув бўлими услубчиси1

1

13.

Жисмоний тарбия ўқитувчиси (сузиш бўйича)2

1

14.

Тарбиячи3

7

15.

Навбатчи тарбиячи4

4,8

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

16.

Хўжалик ишлари мудири

1

17.

Иш юритувчи-котиба

1

18.

Лаборант5

4

19.

Муҳандис-дастурчи6

1

20.

Ҳамшира (суткали навбатчилик учун)

4

21.

Ҳайдовчи7

*

22.

Сантехник8

*

23.

Электромонтер9

*

24.

Фаррош10

*

25.

Иситиш маркази оператори11

3

26.

Дезинфекцияловчи

1

27.

Қоровул12

8

28.

Боғбон

1

29.

Кўча супурувчи

1

30.

Дурадгор

1

31.

Ётоқхона коменданти13

1

32.

Хўжалик бекаси

1

33.

Кирларни ювиш бўйича машинист

1

Жами:

56,8**

* Ушбу лавозимлар мактабнинг хақиқий параметрлари ва эҳтиёжлари асосида ҳисоблаб чиқилади

**22-25 сонли штат бирлигининг умумий сони лавозимсиз кўрсатилган

Эслатма:

1 Штат бирликлари сони мутахассис фанлар бўйича тўгараклар асосида хисобланган – 1) Робототехника;

2) Информатика ва дастурлаш; 3) Санъат, дизайн ва тасвирий санъат; 4) Нотиқлик ва актёрлик маҳорати мактаби.

2 Штат бирлиги ишлаб турган ҳовуз мавжудлигида киритилади.

3 Тарбиячи лавозими 1,0 бирлик ҳисобидан ҳар бир параллель синфга киритилади.

4 Навбатчи тарбиячи лавозими таҳсил олувчи истиқомат қиладиган мактаб ётоқхонасининг ҳар бир қавати учун 1,6 бирлик ҳисобидан киритилади.

5 Лаборатория ходимлари сони лабораториялар сонига боғлиқ -  кимё, биология, физика, ёшларнинг инновацион ижодкорлиги лабораторияси (makerspace)

6 Муҳандис-дастурчининг вазифасига дастурий таъминотдаги муаммони бартараф этиш, техник кўмак бериш, ўқитувчилар томонидан фойдаланиладиган электрон жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш юклатилади

7 Штат бирликлари сони 1 та транспорт воситаси учун 1 та ҳисоб-китоб қилинади.

8 Сантехник электромонтер 2,500 м2 га 1 та штат бирлиги ҳисоб-китобига асосланади.

9 Электромонтёр штат бирлиги ҳар 700 та ёритиш нуқтасига 1 та ҳисоб-китоб қилинади.

10 Штат бирлиги хар 700 м2 га 1 та ҳисоб-китоб қилинади.

11 Агар мустақил қозонхона мавжуд бўлса 1 та сменага 1 та оператор штат бирлиги ўрнатилади.

12 Қоровул лавозимига дам олиш, байрам ва таътил кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир пост (мактабга кириш/чиқиш) учун 4 та ходим сони тақдим этилади. Шартнома асосида хавфсизлик хизматларидан фойдаланганда мактаб маъмуриятига ходимнинг лавозими киритилмайди.

13 Комендант ўқувчилар ва чет эллик ўқитувчилар ётоқхонаси учун масъул ҳисобланади.

Президент мактаблари

тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

 

Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчилар ва ходимлари учун қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисидаги

Низом

 

  1. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент мактабларини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган.

2. Ушбу Низом барча маҳаллий ўқитувчилар ва ходимларга, шу жумладан Президент мактабининг ўриндош (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) ишлайдиган ходимларига ҳам қўлланилади.

3. Ушбу Низомда белгиланган мукофотлар, устама ва қўшимча ҳақлар, жорий қонунчиликка мувофиқ Президент мактабининг ходимлари учун моддий рағбатлантирувчи турларидан ташқари белгиланади.

4. Ходимлар томонидан белгиланган имтиёзлар:

асосий иш жойи ходимларнинг иш стажи ва Президент мактабининг рейтингига биноан ходимнинг расмий маошининг фоизига тенг;

соатбай ўриндошга иш ҳақининг миқдорининг фоизига тенг.

Рағбатлантирувчи тўловлар рўйхати ва миқдори мазкур Низомда ўрнатилган Мактаб директори буйруғи асосида ишлаб чиқилади. Доимий қўшимчаларни бекор қилиш уларни тайинлаш тартиби бўйича амалга оширилади.

 

  1. Рағбатлантириш тўловларининг турлари, мезонлари ва миқдори

 

5. Президент мактаблари ходимларига ҳар ойлик ва бир марталик рағбатлантирувчи характерга эга тўловлар ўрнатилади.

6. Педагогик ходимларга хар ойлик устамалар қуйидаги миқдорларда ва самарадорлик мезонлари асосида ўрнатилиши мумкин:

a) ўқувчиларнинг мустақил назорат ишлари (кириш,  оралиқ,  якуний назорат) натижалари бўйича педагогик ходимнинг самарадорлигини баҳолаш.  Самарадорлик мезонлари педагог дарс олиб борадиган барча синфларда барча ўқувчиларнинг ўртача баллари (ўрта арифметик) бўйича ҳисобланади:

юқори натижалар (аъло) - асосий иш ҳақининг 100%;

яхши натижалар (яхши) - асосий иш ҳақининг 50%.

б) ўқувчиларнинг мустақил назорат ишлари якунлари (кириш, оралиқ, якуний назорат) бўйича педагогик ходимнинг таълим натижаларининг ижобий динамикаси самарадорлик мезонлари кетма-кет икки назорат иши натижалари бўйича барча ўқувчиларнинг ўртача баллари ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади:

ижобий ўзгаришларнинг аниқ динамикаси (ўртача баллнинг 10% дан ортиқ ўсиши) – 50% таянч иш ҳақи.

Ушбу устама агар педагогнинг натижалари 6-бандининг а) бандостиси бўйича қўшимча ҳақ тўлаш учун етарли бўлмаган ҳолатда белгиланади.

в) ўқув йили якунларига кўра барча Президент мактаблари ўқувчилари ўртасида ўқувчиларнинг мустақил назорат ишлари (якуний назорат) натижалари бўйича педагогик ходимнинг самарадорлигини баҳолаш.  Самарадорлик мезонлари педагог дарс олиб борадиган синфларда барча ўқувчиларнинг ўртача баллари (ўрта арифметик) бўйича ҳисобланади:

Энг яхши натижа (1-ўрин) - асосий иш ҳақининг 60%;

Иккинчи энг яхши натижа (2-ўрин) - асосий иш ҳақининг 40%;

Учинчи энг яхши натижа (3–ўрин) - асосий иш ҳақининг 20%;

г) ўқувчиларни қўшимча ва факультатив дарсларга жалб қилиш бўйича педагог (синф раҳбари) фаолиятининг фаоллиги.  Ушбу кўрсаткич ўқитувчининг синф раҳбарлиги остида синфда ўқувчиларнинг умумий сонига факультатив,  тўгараклар ва бошқа тизимли дарсларга қатнайдиган ўқувчиларнинг улуши сифатида ҳисобланади.

70 дан 100% гача – асосий иш ҳақининг 30%;

40 дан 69% гача – асосий иш ҳақининг 15%.

д) педагогнинг инглиз тилини билиши,  халқаро тестлардан ўтиш тўғрисидаги тасдиқланган сертификати:

IELTS 6,0 ва ундан юқори балл /TOEFL IBT 60 дан 78 балгача / CEFR B2 (ёки аналог) - асосий иш ҳақининг 60%;

IELTS 5,0-5,5 бал/TOEFL IBT 35 дан 59 баллгача / CEFR B1 (ёки аналог) – асосий иш ҳақининг 30%.

е) дунёнинг Times Higher Education (THE), QS World University Rankings) университетлари рейтингига ёки педагогика бўйича миллий таълим ва/ёки илмий муассасалар илмий даражасига кўра ТОП-1000 рўйхатига киритилган етакчи хорижий таълим муассасаларининг дипломи мавжудлиги:

етакчи хорижий таълим муассасалари магистри дипломи ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан номзоди даражаси - лавозим маошининг 50%

етакчи хорижий таълим муассасаларининг PhD даражаси ёки унга тенглаштирилган,  миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан доктори даражаси - лавозим маошининг 100% ни ташкил этади.

Ушбу самарадорлик мезонлари учун устама педагогнинг (илмий жиҳатдан асосланган янги,  илғор ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш (жорий этиш) бўйича) фаол услубий ишларини кўзда тутади. Ўқитувчининг методологик ишининг қониқарсиз натижалари юзага келганда устама бекор қилиниши мумкин. Анжуманларда нашрлар, ўқув-услубий ишланмалар ва маърузаларнинг йўқлиги қониқарсиз натижа ҳисобланади.

ж) Олимпиада ғолиблари ва совриндорларини тайёрлаш бўйича педагогнинг натижалари (устама миқдорини ҳисоблашнинг энг яхши учта совринли ўрни учун қўшимча тўловлар билан чекланган):

шаҳар миқёсида (1-3 ўрин учун)

1 – ўрин учун - асосий иш ҳақининг 45%

2 – ўрин учун - асосий иш ҳақининг 30%;

3 – ўрин учун - асосий иш ҳақининг 15%;

вилоят (ҳудудий) миқёсида:

1 – ўрин учун - асосий иш ҳақининг 60%;

2 – ўрин учун - асосий иш ҳақининг 40%;

3 – ўрин учун - асосий иш ҳақининг 20%;

республика миқёсида (1-3 ўрин учун)

1-ўрин учун (олтин медаль) – асосий иш ҳақининг 100%;

2-ўрин учун (кумуш медаль) – асосий иш ҳақининг 75%;

3-ўрин учун (бронза медаль) – асосий иш ҳақининг 50%

халқаро миқёсда (1-3 ўрин учун)

1-ўрин учун (олтин медаль) - асосий иш ҳақининг 200%;

2-ўрин учун (кумуш медаль) – асосий иш ҳақининг 150%;

3-ўрин учун (бронза медаль) - асосий иш ҳақининг 100%.

8. Педагогик ходимларга бир марталик устама қуйидаги самарадорлик мезонлари асосида ва қуйидаги миқдорларда белгиланиши мумкин:

а) ўқитувчининг профессионал танловларда иштирок этиш натижаси:

шаҳар миқёсдаги мукофот - асосий маошнинг 50%;

республика миқёсидаги соврин - асосий иш ҳақининг 100%;

халқаро миқёсдаги соврин – асосий иш ҳақининг 150%.

б) умумий ўрта таълим соҳасида халқаро манбаларида (Scopus, WoS ёки аналог) индексланган журналларда мақола нашр этилиши – асосий иш ҳақининг 50% дан 200% гача (журналнинг таъсир даражасига қараб).  Ушбу банд бўйича журналларга қўйиладиган талаблар Вазирлик томонидан ҳар йили ўқув йили бошида белгиланади.

в) маърузачи мақомида умумий ўрта таълим соҳасидаги халқаро конференция ёки семинарда нутқ сўзлаш – асосий иш ҳақининг 100% (постер ҳисоботдан ташқари (постер сессияда иштирок этиш).

9. Маъмурий-бошқарув ходимларига (директор, директор ўринбосарлари) ойлик устамалар қуйидаги самарадорлик мезонлари асосида ва қуйидаги миқдорларда белгиланиши мумкин:

а) раҳбар ходимнинг инглиз тилини билиши,  халқаро тестлардан ўтиш тўғрисидаги тасдиқланган сертификати:

IELTS 7,0 ва ундан юқори балл /TOEFL IBT 101 дан 120 баллгача / CEFR C1 (ёки аналог) - асосий иш ҳақининг 50% ;

IELTS 6,0-6,5 балл/TOEFL IBT 79 дан 95 балгача / CEFR B2 (ёки аналог) - асосий иш ҳақининг 30%.

b) Педагогика ёки бошқарув (маъмурият) бўйича миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг илмий даражаси бўйича етакчи хорижий таълим муассасалари (ТОП-1000 рўйхатига киритилган Times Higher Education (THE), QS World University Rankings) дипломининг мавжудлиги:

етакчи хорижий таълим муассасалари магистри дипломи ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан номзоди даражаси - лавозим маошининг 50%;

етакчи хорижий таълим муассасаларининг PhD даражаси ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан доктори даражаси - лавозим маошининг 100% ни ташкил этади.

в) мустақил назорат ишлари (кириш,  оралиқ,  якуний назорат) натижалари бўйича Президент мактаби ўқувчиларининг академик иш фаолиятини баҳолаш.  Ишлаш мезонлари барча мактаб ўқувчиларининг ўртача бали (ўртача арифметик):

юқори натижалар (аъло) - асосий иш ҳақининг 60%;

яхши натижалар (яхши) - асосий иш ҳақининг 30%.

г) ўқитувчилар учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш ва ўқувчиларни мактабда ўқитиш.  Ушбу кўрсаткич мактабда таълим жараёнини ташкил этиш сифатини ҳисобга олади,  шу жумладан ўқув жараёнида иштирокчиларни бошқариш фаолиятини баҳолаш:

юқори сифатли жараёнларни ташкил қилиш - асосий иш ҳақининг 60%;

жараёнларни ташкил этишнинг яхши сифати - асосий иш ҳақининг 30%.

10. Маъмурий-бошқарув ходимларига (директор, директор ўринбосарлари) бир марталик тўловлар қуйидаги самарадорлик мезонлари ва миқдорларда белгиланиши мумкин:

a) умумий ўрта таълим соҳасида мақола нашр этиш:

республика аккредитациясидан ўтган журналларда - 50%;

халқаро базаларда индексланган,  тақриз қилинган журналларда – асосий иш ҳақининг 50% дан 200% гача (журнал факторининг импактига қараб). Ушбу банд бўйича журналларга қўйиладиган талаблар Вазирлик томонидан ҳар бир ўқув йили бошида белгиланади.

б) умумий ўрта таълим соҳасидаги анжуман ёки семинарда нутқ сўзлаш;

вилоят (шаҳар) ёки республика анжуманларида – 50% (маърузачи мақомида);

халқаро анжуманда – 100% (маърузачи мақомида).

11. Ўқув-ёрдамчи ходимларга ойлик устама ҳақи қуйидаги самарадорлик мезонлар ва миқдорлар асосида белгиланиши мумкин:

a) раҳбар ходимнинг инглиз тилини билиши,  халқаро тестлардан ўтиш тўғрисидаги тасдиқланган сертификати:

IELTS 6,0 ва ундан юқори балл/TOEFL IBT 60 дан 78 баллгача / CEFR B2 (ёки аналог) - асосий иш ҳақининг 50%;

IELTS 5,0-5,5 балл /TOEFL IBT 35 дан 59 баллгача / CEFR B1 (ёки аналог) – асосий иш ҳақининг 30%.

b) етакчи хорижий таълим муассасалари дипломи (дунёнинг Times Higher Education (THE), QS World University Rankings университетлари рейтингига ТОП-1000 рўйхатига киритилган), ёки профили бўйича миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг илмий даражаси мавжудлиги:

етакчи хорижий таълим муассасалари магистри дипломи ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан номзоди даражаси - лавозим маошининг 50%;

етакчи хорижий таълим муассасаларининг PhD даражаси ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан доктори даражаси - лавозим маошининг 100% ни ташкил этади.

 

III. Ҳисоблаш тартиби

 

12. Рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш ва бонуслар бўйича таклифларни кўриб чиқиш масаласини Президент мактаблари қошида ташкил қилинган махсус комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади, комиссия таркиби 5 кишидан кам бўлмаган тартибда Президент мактаби директори буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия хулосаси Президент мактаби директорига рағбатлантирувчи тўловларни ўрнатиш тўғрисидаги буйруқ чиқариш учун киритилади.

Комиссия аъзоларининг йиғилиш баёни хар чоракда, алоҳида холларда зарурият бўлган вақтда ўтказилади.

Комиссия йиғилиши Комиссия аъзоларининг камида 80 фоиз иштирок этадиган бўлса, овоз беришга эга (кворумга) ҳисобланади.

Ходимларни рағбатлантирувчи тўловларни ўрнатиш тўғрисидаги қарор Комиссия аъзоларининг очиқ овоз беришлари орқали амалга оширилади. Қарор овоз берувчи (кворум) иштирокчиларининг камида учдан икки қисми иштирокида қабул қилинади.

Меҳнат шартномаси бекор қилиниши (ходим ўз иш фаолиятида қонунни бузганлиги туфайли ишдан озод этилган ҳолатлардан ташқари), бошқа ишга ўтиши ва бошқа ҳолатлар муносабати билан тўлиқ вақт ишлаб берилмаган бўлса, бир марталик тўлов Президент мактаби директори билан келишилган ҳолда тўланади.

Президент мактаби ходимларига Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Президент мактаби коллектив битимида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлар билан таъминланиши мумкин.

Битта ходимга, бажарилган ишлар миқдори ҳисобга олинган ҳолда ва ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ бир вақтнинг ўзида бир нечта рағбат тўловлари турларини белгилашга рухсат этилади.

Рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақи масалалари Комиссия томонидан Баённома кўринишида Президент мактаби директорига тақдим этилади.

Президент мактаби директорини рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақи белгилаш Халқ таълими вазири томонидан амалга оширилади.

Вазирлик рағбатлантириш ва устамларни белгилаш тўғрилиги устидан назоратни амлга оширади ва жавобгар ҳисобланади.

 

 

IV. Тўлов манбалари

 

13. Президент мактаблари ходимларининг рағбатлантириш ва қўшимча устама хақи Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан, ҳомийлик ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ҳайрия маблағлари манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

 

 

V. Якуний қоидалар

 

14. Хар йили 20 декабрга қадар Президент мактаблари Вазирликнинг тегишли бошқармасига келгуси йил учун  харажатлар сметаси лойиҳасинини тегишли асос ва ҳисоб-китоблари билан тақдим этади.

15. Президент мактаблари ҳар чоракда ўрнатилган тартибда ушбу маблағлардан фойдаланганлиги бўйича ҳисобот тақдим этади.

16.  Рағбатлантириш ва устама ҳақи ойлик маоши билан биргабир вақтда тўлаб берилиши мумкин.

17. Комиссия Президент мактаби ходимларга устама ҳақ белгилаш ва рағбатлантириш бўйича ҳужжатларни (билдирги, буйруқ ва бошқалар) тайёрлаш ва кўриб чиқишни таъминлайди.

18. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига мувофиқ интизомий жазо чоралари кўрилган ходимларга жарималарнинг амал қилиш муддати давомида, рағбатлантириш ҳамда устама хақи тўловлари ва мукофотлари тўланмайди.

Умумий таклифлар

1907