ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3329 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 03/05/2019 18/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-3329

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

 

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги
415-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда қабул қилинган 399–сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,  2016 й. №1, 1-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 6-модданинг ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсинкам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари ва орфан “in vitro” ташҳиси учун тиббий буюмлар рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;”
  2. 14 модданинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин “Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида, кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари ва орфан “in vitro” ташҳиси учун тиббий буюмлар рўйхатида, Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатида, Асосий дори воситалари рўйхатида, шунингдек Тиббий буюмлар рўйхатида кўрсатилган ахборот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
  3.  24-модданинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда таҳрирда баён этилсин “Орфан дори воситаларини ва орфан “in vitro” ташҳиси учун тиббий буюмларни импорт қилиш давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилиши мумкин.”

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқарув органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижро этилишини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

 Президенти                                                           Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

383