ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3314 Агентство по развитию фармацевтической отрасли при Министерстве здравоохранения 03/05/2019 18/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ҚОШИДАГИ ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
ID-3314

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ҚОШИДАГИ ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019–2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Ганиев ва А.Абдухакимовлар зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ

 

Тошкент ш.,

2019 йил «___» «__________»,

________-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__”____даги

____-сон қарорига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги  жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан юридик шахс ташкил қилмасдан қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;

хорижий инвестицияларни ҳамда етакчи хорижий компанияларни инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш;

 инновацион фармацевтика маҳсулотларини яратишни рағбатлантириш;

 маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш;

Агентлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, Агентлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

Агентлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган Агентлик фаолияти билан боғлиқ бошқа йўналишларни молиялаштириш.

3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварағида жамғарилади. Шунингдек, Жамғарманинг Агентлик томонидан тижорат банкларида белгиланган тартибда очиладиган блок-ҳисоб (ҳар бир хорижий валюта бўйича) рақамлари очилади.

 

 

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

 

4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

2019 йил 1 июлдан бошлаб импорт дори воситалари (дори субстанциялари бундан мустасно) ва тиббиёт буюмларини «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштиришда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим ундирилади ва 0,2 фоиз божхонага, 1 фоиз Жамғармага  (яъни, жами 1,2 фоиз божхона расмийлаштируви учун йиғим   ўтказилади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган эквиваленти 25 млн. AҚШ долларидаги миллий валютадаги маблағлар;

жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Халқаро молия ташкилотлари ҳамда донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари, ҳомийларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари маблағлари Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварақларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тушади.

Жамғармага йиғимнинг ўз вақтида ва белгиланган миқдорларда тўлиқ юборилиши учун масъулият Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи божхона органи зиммасига юкланади.

 

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

 

6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини яратиш бўйича илмий ишланмаларни ташкиллаштириш учун Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга грантлар тақдим этиш;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган фармацевтика маҳсулотлари янги турларининг клиник олди ва клиник тадқиқотларини маҳаллий муассасаларда ўтказиш учун маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг сарф-харажатларини энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорида қоплаш;

маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш харажатларининг 50 фоизини, улар рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг қоплаш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан мамлакатимизда аввал ишлаб чиқарилмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган эквиваленти 1 млн АҚШ долларидан ошмаган кредитларнинг фоизлар бўйича харажатларини икки йил мобайнида қоплаш;

Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва фармацевтика маҳсулотларининг сифат назоратини амалга оширувчи давлат лабораторияларини зарур асбоб-ускуна ва техника билан жиҳозлаш;

маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини илгари суриш бўйича, шу жумладан хорижда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркалар ташкил қилиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари, кўргазма стендларини тайёрлаш, Агентлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар мутахассисларининг мазкур тадбирларда иштирок этиши;

Агентлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Агентлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ишчилари ва жалб этиладиган мутахассисларни моддий рағбатлантириш, ҳодимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган Агентлик фаолияти билан боғлиқ бошқа чора-тадбирларга йўналтириш.

 

4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш

 

7. Жамғарманинг ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мақсадларга харажатлар сметаси Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

8. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Агентлик директори томонидан Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширилади.

9. Агентлик директори:

Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади ва унинг маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун жавоб беради;

ҳар йили Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнози параметрларини, шунингдек Жамғармага тушган ва сарфланган маблағлар ҳисоботини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган шартномаларни тузади;

Жамғарманинг олдин берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта тузиш, узайтириш ва ўзгартириш бўйича қарорларни қабул қилади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини, Жамғарма маблағларидан ушбу маблағларни олувчилар томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш мониторингини таъминлайди;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилади.

Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

10. Ушбу Низомнинг 6-банди биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган мақсадларга Жамғарма маблағларидан тақдим қилиш бўйича қарорлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ва маблағлар бериш бўйича Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан қабул қилинади.

11. Кенгашнинг маблағ ажратиш тўғрисидаги ижобий қарори Жамғармадан грантлар ажратиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлашга маблағ ажратиш учун асос ҳисобланади.

Кенгаш мажлислари бир ойда камида бир марта ўтказилади. Агентлик Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади, унинг вазифалари ва функциялари Кенгаш томонидан белгиланади ва зарур ҳолларда Жамғармага юкланган вазифалар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилади.

 

 5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби

 

12. Жамғарма Кенгаши қарорига асосан:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини яратиш бўйича илмий ишланмаларни ташкиллаштириш учун Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга грантлар тақдим этиш ушбу Низомнинг 2- иловасига мувофиқ схема бўйича  белгиланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маблағ ажратади;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилганида ҳар бир тури учун клиник-олди ва клиник тадқиқотларини маҳаллий муассасаларда ўтказиш сарф-харажатларини улар томонидан тақдим этиладиган шартнома ва асослантирилган калькуляция ҳужжатлари асосида, энг кам ойлик иш хақининг 100 бараваригача миқдорида қоплашни белгиланган тартибда маблағ ажратади;

маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш харажатларининг 50 фоизини, улар рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг белгиланган тартибда маблағ ажратади;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан мамлакатимизда аввал ишлаб чиқарилмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган эквиваленти 1 млн АҚШ долларидан ошмаган кредитларнинг фоизлар бўйича харажатларини банк ва кредит ташкилотлари ҳужжатлари асосида икки йил мобайнида қоплашга тегишли маблағларни ажратади;

13. Агентлик директорининг буйруғига асосан:

Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва фармацевтика маҳсулотларининг сифат назоратини амалга оширувчи давлат лабораторияларини зарур асбоб-ускуна ва техника билан жиҳозлашда уларнинг техник-иқтисодий асосда (ТИА) маблағ ажратади;

маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини илгари суриш бўйича, шу жумладан хорижда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркалар ташкил қилиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари, кўргазма стендларини тайёрлаш, Агентлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар мутахассисларининг мазкур тадбирларда иштирок этишлари учун тегишли маблағларни ажратади;

Агентликнинг ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ишчилари ва жалб этиладиган мутахассисларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, Агентлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ҳодимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича маблағ ажратади;

Агентликнинг масъул ходимлари ҳамда Агентликнинг касаба уюшмаси иштирокидаги йиғилиш баённомаси асосида Агентликнинг марказий аппарати ходимлари учун уй-жой қуриш (сотиб олиш, қисман тўлаб бериш) учун маблағ ажратади;

Агентлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб енгил автомобиль сотиб олиш учун маблағ ажратади;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган Агентлик фаолияти билан боғлиқ бошқа чора-тадбирларга маблағ ажратади.

 

6-боб. Агентлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ва моддий рағбатлантиришларнинг бошқа турларини белгилаш тартиби

 

14. Агентлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш ва шартнома асосида жалб қилинган мутахассисларга қуйидаги тартибда маблағлар ажратилади.

15. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантиришга ажратиладиган маблағлар юқори малакали кадрларни моддий қўллаб-қувватлашга ва меҳнатини рағбатлантиришга, Агентлик ходимлари нуфузини оширишга, соҳадаги ёш истиқболли мутахассислар ва олимларни жалб этишга йўналтирилади.

16. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш Жамғарма маблағлари ҳисобига қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

иш ҳақига қўшимча ойлик устама тўловлар;

рағбатлантириш тўловлари;

кўп йиллик меҳнати учун устама;

ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари билан боғлиқ мукофотлар;

бир йўла мукофотлар тўлаш;

ходимларга моддий ёрдам ва компенсациялар тўлаш;

йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун тўловлар.

17. Ойлик устамалар ходимларнинг ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган хизматлари учун уларга ҳар ойда бир лавозим маошидан беш лавозим маошигача миқдорда белгиланиши мумкин.

18. Ойлик устамалар ходимларнинг лавозимига қараб қуйидаги доираларда белгиланади:

         

Лавозимлар номи

Устама миқдори

     

Директор

Беш лавозим маоши миқдорида

     

 

 

     

 

 

     

 

 

     
         

Ходимларнинг лавозим маошларига шахсий устамалар топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган, ишлар сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган ҳолларда бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.

19. Агентликнинг ўрнак кўрсатган ходимларини бир йўла мукофотлаш соҳани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун унга бир лавозим маошигача миқдорда мукофот тайинлаш йўли билан амалга оширилади.

20. Агентлик ходимларига моддий ёрдам фавқулодда ҳолларда уларнинг мурожаатига кўра ёки касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан (яқин қариндошларнинг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, касал бўлиш, табиий офатлар оқибатлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда) кўрсатилади.

23. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ва бошқа моддий рағбатлантириш турларини тўлаш иш ҳақи тўланиши билан бир вақтда амалга оширилади.

 

7-боб. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлар, шунингдек бирйўла мукофотлар тўлаш

 

25. Агентлик ходимларини ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлар топшириқлар ошириб бажарилганда, ходимларга юкланган лавозим вазифалари зарур даражада бажарилганда, амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг учун иш ҳақи ёзиладиган вақт) учун тўланади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан ҳар бир ходим мукофотининг аниқ миқдори ходимнинг лавозим маошининг олти баравари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ишда камчиликларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишда камчиликларга йўл қўйишлар ва меҳнат интизомини бузишлар рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади.

26. Йиллик иш якунлари бўйича Агентлик ходимларига қўшимча мукофотлар тўланиши мумкин.

Бунда мукофотларнинг йиллик миқдори ходимнинг ҳисобот йилидаги лавозим маошининг саккиз бараваридан ошмаслиги керак.

27. Агентлик ходимларига алоҳида муҳим топшириқларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги учун бир йўла мукофот тўланиши мумкин, унинг миқдори йилига икки лавозим маошидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

 

8-боб. Ходимларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари

 

28. Ходим меҳнат таътилига чиққанда унга бир лавозим маошидан кўп бўлмаган миқдорда моддий ёрдам тўланиши мумкин.

Моддий ёрдам, шунингдек Агентлик ходимларига истисно ҳолларда — уларнинг мурожаатига ёки Агентлик касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси бўйича (ходимлар ва уларнинг оила (ака укаси, опа синглиси) аъзоларининг тўй ва юбилей тантаналарида, яқин қариндошлари вафот этганда, оғир жароҳатлар олганида, оғир касалланганида, табиий офатлар оқибатида ва бошқа ҳолларда) тегишли ходимнинг икки лавозим маошигача бўлган миқдорда тўланиши мумкин.

29. Ходимларга овқатланиши учун компенсация тўловлари ҳар ойда — энг кам ойлик иш ҳақининг кўпи билан 2 баравари миқдорида белгиланади ва тўланади.

30. Ходимларга жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар ойда — транспортда юриш энг кам ойлик иш ҳақининг кўпи билан 2 баравари миқдорида белгиланади ва тўланади, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно.

Жамғарма ҳисобидан ходимларга тўловлар тўлаш Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича Агентлик директорининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Буйруқда алоҳида ходимларга бериладиган моддий рағбатлантиришнинг аниқ турлари, унинг миқдори ва тўлаш муддатлари кўрсатилади.

31. Ҳисоб рақамларидаги, шу жумладан блок-ҳисоб рақамидаги (ҳар бир хорижий валюта бўйича) Агентликнинг тасарруфида қолган хорижий валютадаги маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сотиш кунидаги курси бўйича) сўм эквивалентига ҳисобланган ҳолда Агентликнинг ғазначиликдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.

Бунда миллий валютага конвертация қилинган маблағлар Агентликнинг банк муассасасида алоҳида ҳисоб рақамларига ўтказилади.

32. Фармацевтика тармоғи моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида Агентлик шартнома асосида вақтинчалик фойдаланилмаётган Жамғарма маблағларини банклардаги депозитларга жойлаштириши мумкин.

32. Фармацевтика тармоғи моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида, Агентлик директорининг розилиги билан вақтинча бўш маблағларни миллий ва чет эл валютасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, шунингдек, чет эл валютасидаги пул маблағлари бўйича айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириши мумкин. Бунда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадларига солиқ солинмайди.

33. Жамғарманинг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтади.

 

9-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш

 

34. Жамғарма маблағларининг тушиши ва ундан фойдаланишнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек ҳисоботларни тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик томонидан амалга оширилади.

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

 

10-боб. Якунловчи қоидалар

 

 Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш

агентлигининг Жамғарма маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ва

маблағлар бериш бўйича кенгаш

ТАРКИБИ

 

Кариев С.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг агентлиги директори,

Кенгаш раиси

 

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

 

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

 

Лавозими бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининиг ўринбосари

 

Лавозими бўйича

-

Савдо саноат палатаси раиси ўринбосари

Бердиев Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Кенгаш котиби

 

 

Изоҳ.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш

агентлигининг Жамғарма маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантларни  молиялаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

   Субъектлар

 

Чора-тадбирлар

 

Муддатлар

     
 

I босқич

 

Лойиҳа ташаббускори

 

1. Грант ва субсидияларни олиш имконини кўриб чиқиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳужжатларни тақдим қилади.

 

Ташаббус кўрсатиш тартибида

     
 

II босқич

 

Агентлик

 

Ташаббускорнинг мурожаат ва ҳужжатларини кўриб чиқади ва уларни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ва маблағлар бериш бўйича Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан кўриб чиқиш учун киритади.

 

3 иш куни мобайнида

     
 

III босқич

 

Кенгаш

 

    Агентлик томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

 

1 ой мобайнида

     
 

IV босқич

 

Агентлик

 

Ташаббускорни Кенгаш томонидан грант бериш ёки грант беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

 

Қарор қабул қилингандан кейин
1 иш куни мобайнида

     
     
             

V босқич

 

Агентлик,
лойиҳа ташаббускори

 

Лойиҳани амалга ошириш учун грант ажратиш тўғрисидаги шартномани тузади.

 

Кенгашнинг ижобий қарори қабул қилингандан сўнг 3 иш куни мобайнида

     
             

VI босқич

 

Агентлик

 

Грант ажратиш тўғрисидаги шартнома шартлари бажарилгандан сўнг маблағлар лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган махсус 22626 ҳисобварағига ўтказилади.

 

Шартнома шартларига мувофиқ

     
             

VII босқич

 

Лойиҳа ташаббускори

 

1. Маблағлардан қатъий равишда махаллий ишлаб чиқаришни жорий қилиш ва/ёки илмий қўллаб қувватлашда белгиланган мақсадда фойдаланади.

2. Лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун барча кучларни сафарбар қилади.

 

Шартнома шартларига мувофиқ

     

VIII босқич

 

Агентлик

 

       1. Ажратилган грант маблағларини мақсадли ишлатилишини мониторинг қилади ва ҳар чоракда ҳисоботини тайёрлайди.

 

Шартнома шартларига

мувофиқ

 

 

 

Умумий таклифлар

839