ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3257 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 13/06/2019 17/10/2019 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
2025 йилгача мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви, иситиш тизими, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлашни тубдан яхшилаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
ID-3257

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ–3955-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги “Ўзбекэнерго” АЖ ва
“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган, қуйидагиларни назарда тутувчи Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви, иситиш тизими ва табиий газ билан таъминлашни тубдан яхшилаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади):

2020 - 2024 йилларда мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш дастури 1-иловага мувофиқ;

2020 - 2024 йилларда мактабгача таълим муассасаларининг иситиш тизимини реконструкция қилиш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2020 - 2024 йилларда мактабгача таълим муассасаларида энергия самарадорлиги юқори бўлган маҳаллий қозонхоналар ва иситиш тизимларини қуриш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

2020 - 2024 йилларда мактабгача таълим муассасаларини табиий (суюлтирилган) газ билан таъминлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Дастур доирасидаги объектларни молиялаштириш 2020 йилдан бошлаб кейинги йилларда шакллантириладиган Давлат ривожлантириш дастурлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, “Обод махалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. 2020 йилдан бошлаб ва кейинги йилларда шакллантириладиган Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурида мактабгача таълим муассасаларининг ичимлик суви, иситиш тизими ва табиий газ таъминоти йўналишида қурилиш ишлари бўйича буюртмачи этиб Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги белгилансин. Лойиҳачи ва пудрат ташкилотлари - тендер (танлов) ўтказиш орқали аниқланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида марказлашган иссиқлик таъминоти тармоқларини ўрнатилиши учун техник шартлар берилиши ҳамда иситиш қозонларни модернизация  ва реконструкция қилиш, энергия самарадорлиги юқори бўлган маҳаллий қозонхоналар қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун наъмунавий техник топшириқ  Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, “Иссиқликэлектрлойиҳа” АЖ келишилган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминласин.

5. Белгилансинки, марказий иссиқлик таъминоти хизмат кўрсатиш худудига кирувчи мактабгача таълим муассасаларида индивидуал қозонлар ўрнатиш ва маҳаллий қозонхоналар қуриш қатъиян ман этилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларига зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўрнатилиши учун тегишли техник шартларни белгиланган тартибда ўз вақтида берилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатларини ваколатли органлар томонидан экспертизадан ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда қурилиш-монтаж ишларини бажаришда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсин.

8. Мактабгача таълим вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларини тоза ичимлик суви, замонавий иситиш тизими ва табиий газ билан комплекс таъминлаш лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда, 3 ой муддатда лойиҳа таклифларда кўзда тутилган тадбирларни халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириш манбаларини аниқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари зиммаларига Дастурдаги параметрларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж. Раматов, Мактабгача таълим вазири А.В. Шин, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммаларига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

А. Арипов

9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари зиммаларига Дастурдаги параметрларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж. Раматов, Мактабгача таълим вазири А.В. Шин, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммаларига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

А. Арипов

                Вазирлар Маҳкамасининг
20__ йил “___” ________ ____-сон қарорига
1-илова
2020 - 2024 йилларда мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш
ДАСТУРИ  
                   
Т/р Худудлар номи Ичимлик суви таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган МТМлар сони шу жумладан:  Молиялаштириш манбаи Ижро учун
масъуллар
2020 й. 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й.
Жами 1 494 224 269 298 329 374 Давлат ривожлантириш  дастурлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маҳаллий бюджетлари,
“Обод махалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари,
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грант маблағлари 
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар  ҳокимликлари
1 Қорақалпоғистон Республикаси 41 6 7 8 9 11
2 Андижон вилояти 140 21 25 28 31 35
3 Бухоро вилояти 211 32 38 42 46 53
4 Жиззах вилояти 54 8 10 11 12 13
5 Қашқадарё вилояти 221 33 40 44 49 55
6 Наманган вилояти 185 28 33 37 41 46
7 Навоий вилояти 55 8 10 11 12 14
8 Самарқанд вилояти  126 19 23 25 28 31
9 Сурхондарё вилояти 146 22 26 29 32 37
10 Сирдарё вилояти 51 8 9 10 11 13
11 Тошкент вилояти 42 6 8 8 9 11
12 Фарғона вилояти 209 31 38 42 46 52
13 Хоразм вилояти 13 2 2 3 3 3
                   
Изоҳ: Лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектлар сонига ва қурилиш ишларига сарфланадиган маблағларга аниқлик киритилади.
                Вазирлар Маҳкамасининг
20___ йил “___” ________ ____-сон қарорига
2-илова
2020 — 2024 йилларда мактабгача таълим муассасаларининг иситиш тизимини
  реконструкция қилиш параметрлари
Худудлар номи Иситиш тизими реконструкция қилиниши кўзда тутилган МТМлар сони шу жумладан: Молиялаштириш манбаи Ижро учун масъуллар
2020 й. 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й.
Жами 447 74 86 91 95 101
1 Қорақалпоғистон Республикаси 14 2 2 3 3 4 Давлат ривожлантириш  дастурлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маҳаллий бюджетлари,
“Обод махалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари,
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грант маблағлари 
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги,
 Молия вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,  Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари
2 Андижон вилояти 8 2 2 1 1 2
3 Бухоро вилояти 15 3 4 3 3 2
4 Жиззах вилояти 39 6 7 8 9 9
5 Қашқадарё вилояти 38 6 7 8 8 9
6 Наманган вилояти 22 3 5 4 4 6
7 Навоий вилояти 11 2 3 2 2 2
8 Самарқанд вилояти  47 8 9 11 10 9
9 Сурхондарё вилояти 15 2 3 3 3 4
10 Сирдарё вилояти 7 2 1 1 1 2
11 Тошкент вилояти 88 14 16 17 20 21
12 Фарғона вилояти 86 14 16 17 19 20
13 Хоразм вилояти 57 10 11 13 12 11
                   
  Изоҳ: Лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектлар сонига ва реконструкция ишларига
 сарфланадиган маблағларга аниқлик киритилади.
         
 
  Вазирлар Маҳкамасининг
20___ йил “___” ________ ____-сон қарорига
3-илова
2020 — 2024 йилларда мактабгача таълим муассасаларида энергия самарадорлиги юқори бўлган
маҳаллий қозонхоналар ва иситиш тизимларини қуриш параметрлари
Худудлар номи Маҳаллий қозонхоналар қурилиши кўзда тутилган МТМлар сони шу жумладан: Молиялаштириш манбаи Ижро учун масъуллар
2020 й. 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й.
Жами 1 284 204 236 258 280 306
1 Қорақалпоғистон Республикаси 101 17 18 21 23 22 Давлат ривожлантириш  дастурлари,  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маҳаллий бюджетлари,
“Обод махалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари,
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грант маблағлари 
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги,
 Молия вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,  Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари
2 Андижон вилояти 245 37 44 49 54 61
3 Бухоро вилояти 196 32 37 39 43 45
4 Жиззах вилояти 36 6 6 8 7 9
5 Қашқадарё вилояти 179 26 32 36 40 45
6 Наманган вилояти 22 3 4 4 5 6
7 Навоий вилояти 37 6 7 7 8 9
8 Самарқанд вилояти  269 46 51 54 58 60
9 Сурхондарё вилояти 39 7 7 8 8 9
10 Сирдарё вилояти 37 6 7 7 8 9
11 Тошкент вилояти 27 4 5 6 5 7
12 Фарғона вилояти 42 6 8 8 9 11
13 Хоразм вилояти 54 8 10 11 12 13
                   
  Изоҳ: Лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектлар сонига ва қурилиш ишларига
 сарфланадиган маблағларга аниқлик киритилади.
         
 
    Вазирлар Маҳкамасининг
20___ йил “___” ________ ____-сон қарорига
4-илова
2020 — 2024 йилларда мактабгача таълим муассасаларини табиий (суюлтирилган) газ билан таъминлаш параметрлари
Худудлар номи Табиий (суюлтирилган) газ таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган МТМлар сони шу жумладан: Молиялаштириш манбаи Ижро учун масъуллар
2020 й. 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й.
Жами 1 482 221 269 297 327 368
1 Қорақалпоғистон Республикаси 87 13 16 17 19 22 Давлат ривожлантириш  дастурлари,  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маҳаллий бюджетлари,
“Обод махалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари,
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грант маблағлари 
 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги,
 Молия вазирлиги,   "Ўзтрансгаз" АЖ,
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари
2 Андижон вилояти 329 49 59 66 73 82
3 Бухоро вилояти 42 6 8 8 9 11
4 Жиззах вилояти 21 3 4 4 5 5
5 Қашқадарё вилояти 45 7 8 9 10 11
6 Навоий вилояти 309 46 56 62 68 77
7 Наманган вилояти 59 9 11 12 13 14
8 Самарқанд вилояти  128 19 23 26 28 32
9 Сурхондарё вилояти 89 13 16 18 20 22
10 Сирдарё вилояти 33 5 6 7 7 8
11 Тошкент вилояти 61 9 11 12 14 15
12 Фарғона вилояти 214 32 39 43 47 53
13 Хоразм вилояти 65 10 12 13 14 16
                   
  Изоҳ: Лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектлар сонига ва қурилиш ишларига
 сарфланадиган маблағларга аниқлик киритилади.

Умумий таклифлар

408