ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3224 Министерство транспорта Республики Узбекистан 23/04/2019 08/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ташиш жараёнларини бошқариш бўйича дастурий таъминот ва электрон тизим ишлашининг ягона минимал стандартларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-3224

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг

БУЙРУҒИ

 

Ташиш жараёнларини бошқариш бўйича дастурий таъминот
ва электрон тизим ишлашининг ягона минимал стандартларини тасдиқлаш тўғрисида

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон “Юк ва йўловчи ташишлари тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган юк ва йўловчи ташишлари тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл ҳаритаси”нинг 2-бандини амалга ошириш мақсадида, буюраман:

  1. Транспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиш тезлиги, техник ҳолатини масофадан кузатиш ва автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтишини ҳамда ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишини назорат қилиш имкониятини яратувчи ташиш жараёнларини бошқариш бўйича дастурий таъминот ва электрон тизим ишлашининг ягона минимал стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.  

    2. Ушбу буйруқ  расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга киради.

                  
                   Вазир                                                        А. Раматов

             Ташкент ш.
20___ йил  “___”_________                                                                          
                ___ -сон

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг

 2019 й «___» _______ даги
___ -сон буйруғига

илова

Транспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиш тезлиги, техник ҳолатини масофадан кузатиш ва автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтишини ҳамда ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишини назорат қилиш имкониятини яратувчи ташиш жараёнларини бошқариш бўйича дастурий таъминот ва электрон тизими  ишлашининг ягона минимал стандартлари

    Мазкур ягона минимал стандартлар билан, транспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиш тезлиги, техник ҳолатини масофадан кузатиш ва автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтишини ҳамда ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишини назорат қилиш имкониятини яратувчи, транспорт ташишлари борасидаги лойиҳаларни амалга оширишда ташиш жараёнларини бошқариш тизими қисмида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш бўйича асосий талаблар ўрнатилади.

1-боб. Умумий қоидалар

     1. Транспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиш тезлиги, техник ҳолатини масофадан кузатиш ва автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтишини ҳамда ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишини назорат қилиш имкониятини яратувчи  ташиш жараёнларини бошқариш бўйича дастурий таъминот ва электрон тизим архитектураси (кейинги ўринларда – Тизим деб юритилади) мижоз-сервер принципида амалга оширилади.

 2-боб. Тизим хусусиятлари ва унинг ишлаш тартиби

            2. Тизимда қуйидаги имкониятлар жойлаштирилиши лозим:

            автоматлаштирилаёдган функциялар рўйхатини кенгайтириш;

            қонунчилик нормаларининг ва тегишли равишда, автоматлаштирилаёдган жараёнларнинг ўзгаришларига мослаштириш;

            бошка тизимлар билан ўзаро ҳамкорлик;

            маълумотларни яратиш ва сақлаш;

            маълумотларни тезкор қидириш;

            олинган маълумотларни таҳлил қилиш;

            ҳисоб олиш ва мониторингкилиш.

            3. Тизимдаги мижоз қисмида, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида” ҳамда “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” ги Қонунлари талабларига мувофиқ, Электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда – ЭРИ деб юритилади) қўлланилади. ЭРИни тизимда шакллантириш ва текшириш “Электрон рақамли имзони шакллантириш ва текшириш жараёнлари” O’zDSt 1092 давлат стандартига мувофиқ амалга оширилади.

         ЭРИни текширишда ЭРИнинг очиқ калити сертификатининг ҳақиқийлиги ва амал килиш муддати текширилади ҳамда сертификат мақомини (ҳақиқий, тўхтатилган, бекор қилинган) чақириб олинган сертификатлар рўйхатидан сертификатни текшириш йўли билан текшириш.

           4. Тизимдаги мижоз қисми талаблари:

            фойдаланиш интерфейс экранли шаклини расмийлаштиришнинг ягона стили:

        бошқариш элементлари, экранли шакллар ва уларнинг маълумот элементларини (ойналар, панеллари ва бошқа), асосий бошқарув ва навигация элементларини бир ҳил жойлаштирган ҳолда тақдим этиш;

           ўхшаш тартиб-таомилларни белгилаш учун ўхшаш график белгилар, тугмачалар ва бошқа бошқарувчи (навигация) элементлардан фойдаланилади. Намунавий тартиб таомилларни (маълумот моҳиятини қўшиш, маълумотлар майдонини таҳрирлаш) ҳамда уларни бажаришда фойдаланувчининг ҳаракатларининг изчиллигини белгилаш учун фойдаланиладиган атамалар уйғунлаштирилади;

       интерфейснинг ўхшаш элементларининг ташқи хатти-ҳарактлари (“сичқонча” кўрсаткичининг йўналтирилишига муносабати, фокус ўзгариши, тугманинг босилиши) бир типдаги элементлар учун бир ҳилда амалга оширилади;

            фойдаланувчининг тизим билан ўзаро ҳамкорлиги икки тилда ўзбек ва рус тилларида амалга оширилади;

            экранда фақатгина муайян фойдаланувчи учун унинг тизимдаги функционал ролига мувофиқ рухсат этилган имкониятлар акс эттирилган;

            иш жараёнида фойдаланувчига вазифанинг муваффаққиятли/муваффаққиятсиз бажарилганлиги тўғрисида маълумот тақдим этилади;

            агар фойдаланувчининг иши муайян ҳужжатлардан фойдаланишни назарда тутган тақдирда, фойдаланувчининг интерфейси мазкур ҳужжатларнинг хусусиятлари билан мужассамлаштирилади, аммо бу талаб ҳужжатлар шаклларини яхшилашни таъқиқламайди, аксинча, қўйилган мақсадларни бажариш учун уларни қулайроқ даражага келтиради;

            фойдаланувчининг автоматлаштирилган иш жойида (кейинги ўринлада – АИЖ деб юритилади) ишлаган вақтида марказлаштирилган диспетчерлик бошқармаси (кейинги ўринларда – МДБ деб юритилади) фойланувчининг қўлланмага мурожаат қилиш ва бошқа ташқи маълумотлардан фойдаланиш заруриятлари минимал даражага тушади; маълумотларни киритиш шакли АИЖ МДБ фойдаланувчисига кутилаётган киритиш шакли ҳақида маълумот тақдим этади;

           агар АИЖ МДБ фойдаланувчиси ҳаракатларига тизимнинг муносабати аниқ вақти АИЖ МДБ фойдаланувчиси томонидан кўтилаётган вақтдан анча фаркланадиган бўлса, бу ҳақда фойдаланувчи хабардор қилинади;

            фойдаланувчига тақдим этилаётган қайтма алоқа ёки хабарлар тушунарли тарзда рамийлаштирилади ва тақдим этилади;

            фақат рухсат этилган киритиш-чиқариш воситаларидан фойдаланиш имконияти;

            ҳатоларга мустаҳкамлиги. Ҳатоларга бардошликга  қуйидагилар ёрдамида эришиш мумкин:

            ҳатоларни назорат қилиш;

            ҳатоларни тузатиш;

            хатоларни тузатиш учун уларга ишлов беришни бошқариш;

        маълумотларни киритиш жараёнида ҳатоларни аниқлаш ва олдини олишда фойланувчига ёрдам кўрсатишни таъминлаш, масалан, фойдаланувчи томонидан тўлдирилмаган мажбурий майдонларни унга кўрсатиш;

            фойдаланувчи тизимда ишлаган вақтида у бажарилган ҳаракатларни автосақлаш функциясига эга.

       5. Тизимда маълумотлар ҳимояси эркин рухсатни чегаралаш воситалари билан амалга оширилади. Тизимдан фойдаланишга эркин рухсат қуйидаги параметрларга мувофиқлик текширилганидан сўнг тақдим этилади: IP-манзиллар, MAC-манзиллар, ЭРИ, логин ва парол.

          6. МДБда электрон ҳужжатнинг (сўров бўйича ҳисоботлар, статистика) даҳлсизлиги (ўзгармаганлиги)ни текшириш ноёб рақамдан фойдаланилган ҳолда фойдаланувчига боғлаб, амалга оширилади.

         7. Тизим қуйидагиларни таъминлайди:

            маълумотларнинг очиқ тармоқлар орқали узатилганда маҳфийлиги;

            тизим ва тизимдаги маълумотларни санкцияланмаган эркин фойдаланишлардан ҳимоя қилиш;

            фойдаланувчиларнинг маълумотларга эркин киришини чеклаш;

            маълумотларнинг яхлитлиги;

            тизимдан фойдаланувчиларни идентификациялаш/аутентификациялаш ва авторизациялаш;

            фойдаланувчининг тизимдаги барча ҳаракатларини ёзиб олиш (муваффаққиятли/муваффақиятсиз).

        8. Тизим маълумотлар хавфсизлиги бўйича амалдаги стандартлар талабларига жавоб беради. Бунда, тизимдаги маълумотлар ҳимояси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги стандартлари ҳамда тегишли ҳужжатлар ва низомлар талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

            9. Тизимда барча сервер архитектурасини репликациялаш, (алоқанинг муқобил канали билан), маълумотларни иссиқ заҳиралаш, архивлаш ва тиклаш воситалари назарда тутилади.

          10. Тизимда қуйидаги ҳолларда маълумотлар сақланиши таъминланади:

            локал тармоқ серверлари жойлашган хоналардаги авария ҳолатларида;

            электр таъминоти йўқолиши оқибатида тармоқ ишида юзага келган узилишларда;

            техник воситалар ишламай қолганда.

          11. Қайд этилган ҳолатлар юзага келганда маълумотларни сақлаш учун махсус чоралар назарда тутилади, хусусан, тизим ва архивнинг ахборот базасини доимий захиравий нусҳаланиши таъминланган. Тизимда маълумотларни захиралаш ҳар куни амалга оширилиши лозим.

        12. Мустаҳкамликни амалий даражада таъминлаш, иловаларни ишлаб чиқишнинг тегишли муҳитига эга бўлган қуйидаги штат воситаларидан: диагностика воситалари, киритилаётган маълумотларни назорат қилиш ва фойдаланувчининг нотўғри ҳаракатларидан ҳимоялаш воситаларидан мажбурий фойдаланиш ҳисобидан эришилади.       

        13. Тизимнинг техник воситалари ва унинг компонентларини электр таъминоти аралашувлари ва ташқи электр ҳамда магнит аралашувларидан ҳимоялаш, шунингдек, алоқа каналларини техник воситалари комплексининг самарали ва узлуксиз ишлаши учун етарли бўлган индустриал тўсқинликлардан сақлаш.

       14. Тизим администраторга захиравий нусхалаш тартиб таомилларини бажариш жадвалини қуйидагилар ёрдамида тартибга солиш имконини яратади:

       захиравий нусхалаш тезлигини кўрсатиш;

        захиравий нусхалаш зарур бўлган маълумотлар базасини кўрсатиш.

      15. Тизим маълумотларни тиклаш ҳуқуқини фақатгина администраторга тақдим этади. Тиклашдан сўнг маълумотларнинг яхлитлиги тўлиқ текширилиши лозим.

       16. Тизим захиравий нусхалашдан тўлиқ тиклашга эришилмаган тақдирда, фойдаланувчиларни улар томонидан тизимга навбатдаги киришларида хабардор қилади.

     17. Маълумотларни доимий автоматлаштирилган захиравий нусхалаш ва тиклаш Тизим ўзи томонидан ҳамда маълумотлар базаларини бошқариш Тизимининг интеграллашган сервислари ва операция тизимидан ёҳуд ташқи воситалардан фойдаланиш йўли билан бажарилади.

 

3-боб. Тизим фукнцияларига қўйиладиган талаблар

           

         18. Тизим автоматлашган тарзда ишлайди, шунингдек, тизим ишлаш вақтида шаклланадиган маълумотларга ишлов беришни таъминлайди, ҳисоботларни шакллантиради, ахборот хавфсизлигини таъминлайди.

            19. Автотротранспорт корхоналарини ҳисобга олиш тизимости автотранспорт корхоналари бўйича базаларни, корхона номини сақлаб қолиш ва корхона ҳақида батафсил маълумотларни киритиш имкони билан рўйхатга олиш ва шакллантириш имкониятини тақдим этади.

         20. Транспорт воситаларини (кейинги оринларда - ТВдеб юритилади) ҳисобга олиш тизимости транспорт воситаларини русумлари бўйича базаларини шакллантириш, транспорт воситаларининг ўзини русум типини танлаб/киритиш, шунингдек, автотранспорт корхонасига бириктириш имкони билан, расмийлаштириш имконини тақдим этади, (автотранспорт корхоналарига бириктирилган йўналишлардан бирини танлов бўйича: сим карта, ўрнатилган  GPS қурилмаси рақамлари, GPS қурилмасининг IMEI рақами ва ҳо казо).

            21. Автотранспорт корхонаси томонидан навбатчи диспетчер, чиптачи кассир, тиббий кўрик, навбатчи механик учун ишчи асбобларни шакллантирган ҳолда, йўналишга чиқишни рўйхатга олиш тизимини назарда тутиш зарур.

         22. Тизим хизматда фойдаланиш учун муайян техник ва тиббий масканда рўйхатга олинган ихтисослаштирилган мобил илова орқали қайд этиш ёрдамида техник ва тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий этиш имкониятини ҳам тақдим этади.

            23. Автотранспорт корхонасининг навбатчи диспетчери учун иш ўрни фойдаланувчига ҳар бир жадвал учун йўналиш топшириғини шакллантириш ва таҳрирлаш имконини тақдим этади.

           24. ТВнинг йўналишдаги ишининг тариҳини таҳлил қилиш тизимости ҳар бир қатновнинг бажарилишини ҳар бир оралиқ бекатдан ўтишни ҳисобга олган ҳолда, батафсил таҳлил қилиш имконини тақдим этади.

            25. Йўналишли ташишларни масофадан диспетчерлик бошқаруви тизимости (йўналишлар ишини онлайн мониторинги) барча йўналишлар ва барча автотранспорт корхоналари бўйича тезкор маълумотларни реал вақтда олиш, шунингдек, фойдаланувчини трасса ҳаракати бузилишида (йўналишли транспорт воситасининг) ёки йўналишдаги ўрнатилган ҳаракат тезлиги режими оширилишида хабардор қилиш имконини тақдим этади.

            26. ТВ жойлашиши онлайн мониторинги тизимости томонидан “Йўналишларнинг вектор ҳаритаси” алоҳида функцияси тақдим этилади. Бунда, онлайн режимида ҳар бир йўловчи транспорт воситасининг ўзи бириктирилган йўналишидаги иши, вақти ва масофа бўйича оралиғи, шунингдек, транспорт воситаларининг йўналишда жойлашган жойини ҳисобга олган ҳолда, йўналишлар кесимида маълумотлар тақдим этилади.

          27. Ахборот-таҳлилий тизимости чиқишлар, қатновлар, босиб ўтилган йўл бўйича йиғма ҳисоботларни ҳар бир автотранспорт воситасининг режали кўрсаткичлари билан таққослаган ҳолда, тақдим этади (йўналишни, режали ва ҳақиқий маълумотларни таққослаб, турли таҳлилий жадвалларда барча блокларни бирлаштириб).

          28. Идоралаш тизимости қуйидагилар учун шарт-шароитларни тақдим этиши лозим:

            фойдаланувчиларнинг эркин рухсатларини бошқариш (фойдаланувчилар учун ролларни шакллантириш, таҳрирлаш ва бошқариш)

            фойдаланувчиларнинг турли даражаси (рухсат) учун ролларни рўйхатга олиш;

            фойдаланувчиларнинг эркин рухсати учун функционал тўпламларнинг шиддат билан шаклланиши.

 4-боб. Якуний қоидалар

            29. Мазкур минимал стандартлар ташиш жараёнлари, транспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиш тезлиги, техник ҳолатини масофадан кузатиш ва автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтишини ҳамда ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишини бошқариш тизимини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқишда асос бўлиши мумкин.

         30. Мазкур минимал стандартлар Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.  

Умумий таклифлар

590