ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3222 Банковско-финансовая академия Республики Узбекистан 23/04/2019 10/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида
ID-3222

Ўзбекистон Республикасининг молия, банк ва солиқ тизимлари ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқлари ва корхоналарида инвестиция фаолияти учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2019/2020 ўқув йилига қабул квоталари 1-иловага мувофиқ;

“Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)” мутахассислиги бўйича мақсадли қабул квоталарнинг иқтисодиёт реал сектори бўйича тақсимланиши 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси қабул комиссиясига Академияга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил ____________

____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

магистратураси бўйича 2019/2020 ўқув йилига

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

 

      

Т/р

Мутахассислик шифри

Мутахассисликлар номи

Жами

шу жумладан

давлат гранти

тўлов-контракт

1.

5А 233703

Иқтисодиётни монетар тартибга солиш

10

7

3

2.

5А 233704

Тижорат банкларини бошқариш

35

10

25

3.

5А 233705

Банк ҳисоби, аудити ва назорати

12

5

7

4.

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш (банк сектори)

27

7

20

5.

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)

13

3

10

6.

5А 230601

Давлат молиясини бошқариш

33

18

15

7.

5А 233701

Давлат молиявий назорати ва аудити

10

3

7

8.

5А 233706

Суғурта компанияларини бошқариш

10

-

10

9.

5А 233707

Пенсия фондларини бошқариш

15

10

5

10.

5А 233702

Корпоратив молияни бошқариш

10

2

8

11.

5А 230801

Солиқлар ва солиққа тортиш

25

10*

15

ЖАМИ

200

75

125

       

 

Изоҳ. Давлат молиясини бошқариш мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.

* Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил ____________

____-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)

мутахассислиги бўйича мақсадли қабул квоталарнинг иқтисодиёт

реал сектори бўйича тақсимланиши

      

Т/р

Вазирлик, идора ва корхоналарнинг номлари

Жами

шу жумладан

давлат

гранти

тўлов-контракт

1.

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

1

1

-

2.

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

2

1

1

3.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

1

1

-

4.

“Ўзагросервис” АЖ

1

-

1

5.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

3

-

3

6.

"Ўзбекнефтегаз" АЖ

1

-

1

7.

“Ўздонмаҳсулот” АК

1

-

1

8.

“Навоий КМК” ДК

2

-

2

9.

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ

1

-

1

 

ЖАМИ

13

3

10

  

Умумий таклифлар

1212