ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3197 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 20/04/2019 05/05/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Наманган ва Сирдарё вилоятларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3197

Давлат мулки бўлган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш ҳамда инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шароитларни шакллантириш, янги рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида:

1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Сирдарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш доирасида вилоятда фаолият юритмаётган корхоналар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида 2 та кичик саноат зоналари ташкил этилган ва уларда қиймати 6 млрд.сўмга тенг 9 та лойиҳалар амалга оширилган;

Сирдарё вилояти Ховос туманида “Узтрансгаз” АЖга тегишли 3,5 га тенг бўлган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари бир неча йиллар давомида фаолият юритмаётганлиги сабабли 2017 йилда савдоларга ўрнатилган тартибда қўйилган бўлиб бугунги кунга қадар ҳаридорлар томонидан қизиқиш бўлмаган.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Наманган ва Сирдарё вилоят ҳокимликларининг Наманган ва Сирдарё вилоятлари давлат мулкининг ва давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида рўйхатга мувофиқ янги кичик саноат зоналарни (кейинги ўринларда — КСЗ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда фойдаланилмаётган тегишли ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектларининг Наманган ва Сирдарё вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда ўтказилишини, ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Наманган вилояти ҳокимлигига топшириш, шунингдек, давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлисларида фойдаланилмаётган объектларни бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ бўйича қарздорликни бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда - уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органларининг улушини камайтириш ҳисобидан ушбу қарорнинг 2-иловага мувофиқ, Сирдарё вилояти ҳокимлигига бериш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Наманган ва Сирдарё вилоят ҳокимликлари ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосли таклифларига кўра ҳолда мазкур қарорнинг 1- ва 2- иловаларига тегишли қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Наманган вилояти ва Сирдарё вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари икки ой муддатда:

мазкур қарорнинг 1- ва 2- иловаларида кўрсатилган кичик саноат зоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидани қарорлар қабул қилсин;

Наманган ва Сирдарё вилоятлари иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурслари ва инфратузилмани ҳисобга олган ҳолда КСЗ ҳудудида тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар — «йўл хариталари» ишлаб чиқилишини таъминласин;

кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, кичик саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларининг сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминласин;

тадбиркорлик субъектлари томонидан кичик саноат зоналари ҳудудида 1а ва 2а иловага мувофиқ инвестиция лойиҳаларни тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган вилояти Поп туманидаги собиқ “Узрубероид” МЧЖ бино-иншоотлари негизида ташкил этилган кичик саноат зонаси мақоми бекор қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Наманган вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу бино-иншоотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармон доирасида салоҳиятли тадбиркорларга бериш чораларини кўрсин.

7. Наманган ва Сирдарё вилоятлари кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Наманган ва Сирдарё вилоятлари эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари  маъмурий кенгашларининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан ушбу қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Наманган ва Сирдарё вилоятлари кичик саноат зоналари чегарасигача муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши таъминлансин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Энергетика вазирлиги, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда ушбу қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Наманган ва Сирдарё вилоятлари кичик саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш учун тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва уларнинг ижросини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Э.М. Ғаниев, Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев, Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозоров ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                  Ш. Мирзиёев


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  _______ даги ПҚ-____-сон қарорига 1-илова

Наманган вилоятида давлат мулкининг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари ҳамда бўш ер майдонлар негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналарининг
РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкил этилаётган КСЗнинг номи

Объектнинг манзили ва номи

Ҳудуди
(га)

Бино-иншоотлар майдони
(м.кв)

1

"Машад"

Наманган шаҳар, Машад МФЙ ҳудудидаги бўш ер майдони

9,8

-

2

"Ёшлик"

Мингбулоқ тумани, собиқ "Гулбоғ ҚУШ" бино иншотлари негизида

1,55

1051,5

3

"Катта тошбулоқ"

Наманган тумани, Катта тошбулоқ МФЙ ҳудудидаги бўш ер майдони

4,5

-

4

"Юксалиш"

Уйчи тумани, Юксалиш МФЙ ҳудудидаги бўш ер майдони

24,7

-

5

  "Туркистон"

Чортоқ тумани, собиқ Чортоқ пахта толаси биноси

2,1

1035.5

6

  "Истиқлол"

Янгиқўрғон тумани, Бунёдкор МФЙ ҳудудидаги бўш ер майдони

10

-

7

  "Миришкор"

Поп тумани, Миришкор МФЙ худудидаги бўш ер майдони

2,0

-


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  _______ даги ПҚ-____-сон қарорига 2-илова

Сирдарё вилоятида давлат мулкининг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари ҳамда бўш ер майдонлар негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналарининг
РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкил этилаётган КСЗнинг номи

Объектнинг манзили ва номи

Ҳудуди
(га)*

Бино-иншоотлар майдони
(кв.м)*

1.

Ховос тумани КСЗ

Ховос тумани, “Бунёдкор” МФЙ, “Ўзтрансгаз” АК га қарашли омборхона бинолари

3,5

 

3736,0

 

Умумий таклифлар

614