ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3155 Министерство финансов Республики Узбекистан 16/04/2019 01/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-3155

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва
стандартлари тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга
ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 111-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2190, 2011 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомнинг  
8-банди йигирма иккинчи хатбошисидан “томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                               Д. Кучкаров

 

Тошкент ш.,

2019 йил ____ ________,

___-сон

Умумий таклифлар

554