ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3153 Министерство финансов Республики Узбекистан 16/04/2019 01/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомнинг 17-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-3153

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомнинг 17-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга
ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 20 ноябрдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2058, 2009 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 582-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомнинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи уч нусхада тузилади (Молия вазирлиги, суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг аризаси йўлланган суд ва суғурталовчи учун биттадан), суғурталовчи муваққат маъмуриятининг барча аъзолари томонидан имзоланади, суғурталовчининг муваққат маъмурияти раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ҳисоботининг варақлари рақамланган ва тикилган бўлиши лозим”.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                               Д. Кучкаров

 

Тошкент ш.,

2019 йил ____ ________,

___-сон

Умумий таклифлар

630