ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3124 Хокимият Мирабадского района 15/04/2019 01/05/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Миробод туманидаги умумтаълим мактаблари биносидан самарали фойдаланиш тўғрисида
ID-3124

Лойиха

Миробод тумани ҳокимининг қарори

Миробод туманидаги умумтаълим мактаблари биносидан самарали фойдаланиш тўғрисида

Миробод тумани умумтаълим мактабларига 2019-2020 ўқув йилида 1-синфга чиқиш истагини билдирган ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқувчиларнинг таълим сифати даражасини кўтариш, санитария ҳамда ёнғин хавфсизлиги меъёрларига амал қилинишини таъминлаш, ўқувчилар сонини бинонинг лойиҳа сиғимига босқичма-босқич мослаштириш ҳамда жорий йилнинг 19 февраль куни Халқ депутутлари Миробод туман Кенгашининг “Миробод туманидаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш ҳамда бинолардан самарали фойдаланишни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги 146/22-1-сонли йиғилиш баёни ижроси ва Миробод тумани халқ таълими бўлимининг 2019 йил 25 мартдаги 02-3/1-360-сонли мурожаатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, 1993 йил 2 сентябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 913-XII-сонли Қонунининг 25-моддасига асосланган ҳолда,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Халқ депутутлари Миробод туман Кенгашининг 2019 йил 19 февралдаги 146/22-1-сонли йиғилиш баёни ва Миробод тумани халқ таълими бўлимининг 2019 йил 25 мартдаги 02-3/1-360-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. 31-сонли, 60-сонли, 83-сонли, 94-сонли, 110-сонли, 125-сонли, 263-сонли умумтаълим мактабларига 2019-2020 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёни мактабга бириктирилган микроҳудудни қамраб олган ҳолда қуйидагича:

31-мактабда 4 та 1-синф;

60-мактабда 5 та 1-синф;

83-мактабда 3 та 1-синф;

94-мактабда 6 та 1-синф;

110-мактабда 6 та 1-синф;

125-мактабда 3 та 1-синф;

263-мактабда 4 та 1-синф очилиши белгилансин.

3. Мактабга ўқувчиларни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорига қатъий амал қилинсин.

4. Туман халқ таълими бўлими мудири (Б.Хўжақулов)га:

31-сонли, 60-сонли, 83-сонли, 94-сонли, 110-сонли, 125-сонли, 263-сонли умумтаълим мактабларига 2019-2020 ўқув йили 1-синфга чиқиш истагини билдирган ўқувчилар мактабга бириктирилган микроҳудудни қамраб олган ҳолда қабул қилиниши тўғрисида ота-оналар ва педагог жамоа ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Мусаев зиммасига юклатилсин.

Миробод туман ҳокими Ш.А.Пулатов

Умумий таклифлар

695