ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3119 Министерство финансов Республики Узбекистан 13/04/2019 28/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3119

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон Қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчкоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                           Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил __ апрелдаги ПҚ-____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 4-бандда учинчи хатбоши “сифатида” деган сўздан кейин “давлат-хусусий шерикчилигини рағбатлантириш тадбирларини молиялаштириш учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар миқдори доирасида” деган сўзлар билан тўлдирилсин

2. 5-банд иккинчи хатбоши:

“мактабгача таълим нодавлат муассасаларини” деган сўзлар “нодавлат мактабгача таълим муассасаларини” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил __ апрелдаги ПҚ-____-сон қарорига 2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги
ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомга
ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 88-банд саккизинчи хатбоши:

“Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси томонидан” деган сўзлар “махсус ҳисобварақ ҳисобидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

497