ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3117 Министерство юстиции Республики Узбекистан 13/04/2019 28/04/2019 31

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-3117

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

 

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари
кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини
тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:

давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;

юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;

давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро яқин идоралараро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш.

2. Қуйидагилар:

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

2019 йилнинг 1 майидан бошлаб янги (илгари давлат рўйхатидан ўтказилмаган) автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати тажриба тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали альтернатив тарзда кўрсатилади;

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилган давлат хизматлари 2020 йилнинг 1 ноябридан бошлаб фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади, бунда ушбу хизмат Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органларнинг тайёргарлигидан келиб чиқиб, белгиланган муддатдан олдин босқичма-босқич жорий этилиши мумкин;

Давлат хизматлари марказлари орқали автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматини кўрсатишда автотранспорт воситаларини кўздан кечириш талаб этилмайди;

2019 йилнинг 1 майидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ва
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (“Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион орқали бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари бундан мустасно) электрон тизим орқали инсон омилининг аралашувисиз автоматик тарзда танлаш орқали тақдим этилади;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш давлат хизмати 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

2019 йилнинг 1 июнига қадар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилишини;

Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 1 июнига қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситасининг тасарруф этилишига тақиқ ёки унинг хатлаб қўйилишига доир ишлар ягона электрон тизимга уланган ҳолда амалга оширилишини, мазкур маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланиш имконияти яратилишини;

2020 йилнинг 1 январига қадар давлат рўйхатидан ўтган барча автомототранспорт воситаларини инвентаризациядан ўтказиб, электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этиш ҳамда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот дастурларидан эркин фойдаланилишини таъминласин;

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини Давлат хизматлари марказларидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари архивига қабул қилиб олиш ва белгиланган тартибда сақлаш ёки йўқ қилиш чораларини кўриб борсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

нотариус томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги (олди-сотди) шартнома ҳақидаги маълумотларнинг ягона электрон тизимга киритиб борилиши ва мазкур маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланиш имконияти яратилишини;

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан биргаликда 2019 йил мобайнида мунтазам равишда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаб борсин.

6. “Ўзавтосаноат”АЖ, автомототранспорт воситалари ташкилоти – ишлаб чиқарувчиси, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда:

икки ойлик муддатда ўз ахборот тизимларини автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимига интеграция қилсин;

2019 йилнинг 1 июндан бошлаб автомототранспорт воситасининг мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳужжатларининг (ҳисоб-маълумотномалар) электрон тизимга жойлаштириб борилишини таъминласин ҳамда ушбу маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланиш имкониятини яратсин;

автомототранспорт воситасининг мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳужжатларини (ҳисоб-маълумотномалар) тақдим этишда автомототранспорт воситаларининг тури, маркаси, модели, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамларининг тегишли маълумотларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўздан кечирилишини таъминлаб борсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар бланкалари, шунингдек рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини етказиб берувчилардан тўғридан-тўғри қабул қилиб олиш ҳуқуқи берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

9. Давлат хизматини кўрсатиш орқали Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига келиб тушган маблағлар Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, доимий назорат ўрнатсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ҳукумат қарорлари ва ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

12. Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

13. Мазкур қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммаларига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

             Бош вазири                                                            А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ мартдаги
___ -сонли қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур маъмурий регламент (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) жисмоний ва юридик шахсларга тегишли двигатели 50 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга бўлган ёки соатига 50 ва ундан ортиқ километр юқори тузилмали тезликка эга бўлган, оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган хўжалик юритувчи субъектларга (бундан буён матнда ариза берувчилар деб юритилади) кўрсатилади.

3. Марказлар ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизмати қуйидаги ҳолларда Марказлар томонидан амалга оширилади:

а) илгари давлат рўйхатидан ўтказилмаган янги автомототранспорт воситаси олинганда;

б) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киритилган янги (илгари чет мамлакатлар ваколатли органи томонидан давлат рўйхатидан ўтмаган) автомототранспорт воситалари эркин айланиши учун (импорт) божхона режимида божхона рўйхатидан ўтказилганда;

в) илгари ваколатли органларда рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситасининг эгаси нотариал олди-сотди шартномаси асосида ўзгарганда.

5. Мазкур Регламентда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда давлат хизмати ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида тўғридан-тўғри кўрсатилади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

 

1-§. Илгари давлат рўйхатидан ўтказилмаган янги автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

 

7. Ариза берувчилар илгари рўйхатдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган муддатда ўзи  истиқомат қилаётган (рўйхатдан ўтган) тегишли ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги) исталган Марказга мурожаат қиладилар.

8. Мурожаат юзасидан Марказ ходими томонидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шакл бўйича сўровнома тўлдирилади.

9. Сўровномага қуйидаги маълумотлар ҳужжатларнинг асл нусхаларига асосан текширилган ҳолда киритилади:

а) жисмоний шахслар учун:

автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;

автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар (махсус савдо ташкилоти (автомототранспорт воситалари ташкилоти – ишлаб чиқарувчиси, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик) ташкилоти) томонидан бериладиган ҳисоб-маълумот ёки давлат божхона хизмати органи томонидан берилган юк божхона декларацияси).

в) юридик шахслар учун:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

юридик шахснинг раҳбари (директор, раис) томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома. Юридик шахснинг эркинликларини ифодалаган ҳолатларда ишончноманинг ўрнига унинг раҳбари томонидан уни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади;

вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар (махсус савдо ташкилоти (автомототранспорт воситалари ташкилоти – ишлаб чиқарувчиси, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик) ташкилоти) томонидан бериладиган ҳисоб-маълумот ёки давлат божхона хизмати органи томонидан берилган юк божхона декларацияси).

10. Марказ ходими маълумотларни сўровномага киритиш давомида автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини (“Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан интеграциялашган идоралараро ахборот алмашинуви тизими орқали) ҳамда автомототранспорт воситаси ҳисоб-маълумот ёки юк божхона декларациясидаги маълумотларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан белгиланган тартибда кўздан кечирилганлигини махсус электрон тизим орқали текширади.

11. Маълумотлар тўғрилиги текширилгач, Марказ ходими томонидан давлат хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш учун тўлов варақалари чоп этилиб, ариза берувчига тақдим этилади.

Тўловлар мазкур Регламентнинг 4-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

12. Тўловлар амалга оширилгач, автоматлаштирилган тизимда Марказга келиб тушган серия бўйича автомототранспорт воситасига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси (бундан буён матнда РЎДРБ деб юритилади) электрон тизим орқали инсон омилининг аралашувисиз автоматик тарзда танланади.

13. Марказ ходими 1 соат вақт ичида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани чоп этади ва ундаги маълумотлар тўғрилигини текшириб, гувоҳнома ва РЎДРБни ариза берувчига топширади. Ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Гувоҳномани расмийлаштиришда техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилганда, ариза берувчига тегишли гувоҳнома қайта расмийлаштирилиб тақдим этилади.

Техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилган гувоҳнома тегишли далолатнома асосида белгиланган тартибда йўқ қилинади.

14. Техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилганлиги муносабати гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун аризачилардан тўлов ундирилмайди.

2-§. Илгари ваколатли органларда рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситасининг эгаси нотариал олди-сотди шартномаси асосида ўзгарганда давлат хизматини кўрсатиш тартиби

 

15. Автомототранспорт воситалари нотариуслар томонидан бошқа шахс номига олди-сотди шартномалари асосида ўтказилгунга қадар автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги ваколатли органларда агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади.

16. Агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлигини кўздан кечирган мансабдор шахс кўздан кечириш якунлари ҳақидаги маълумотни тегишли электрон тизимга ўз электрон рақамли имзо калити билан тасдиқлаган ҳолда киритиб боради.

Ушбу  маълумотлар Марказ томонидан илгари рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда автомототранспорт воситаларини кўздан кечирмасликка асос бўлади.

17. Ариза берувчилар илгари ваколатли органларда рўйхатдан ўтган автомототранспорт воситасининг эгаси ўзгарганлиги муносабати билан автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида ўзи истиқомат қилаётган (рўйхатдан ўтган) ҳудуддаги исталган Марказга мурожаат қилади.

18. Мурожаат юзасидан Марказ ходими томонидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шакл бўйича сўровнома тўлдирилади.

19. Сўровномага қуйидаги маълумотлар ҳужжатларнинг асл нусхаларига асосан текширилган ҳолда киритилади:

а) жисмоний шахслар учун:

автомототранспорт воситаси эгасининг ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати;

нотариус томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисида олди-сотди шартномаси;

автомототранспорт воситасининг аввалги эгасига берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;

в) юридик шахслар учун:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

юридик шахснинг раҳбари (директор, раис) томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи ишончнома. Юридик шахснинг эркинликларини ифодалаган ҳолатларда ишончноманинг ўрнига унинг раҳбари томонидан уни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади;

вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

нотариус томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисида олди-сотди шартномаси;

автомототранспорт воситасининг аввалги эгасига берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома.

20. Марказ ходими ариза берувчилар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг сўровномага киритиш давомида автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг интеграциялашган идоралараро ахборот алмашинуви тизими орқали текширади.

21. Маълумотлар тўғрилиги текширилгач, Марказ ходими томонидан давлат хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш учун тўлов варақалари чоп этилиб, ариза берувчига тақдим этилади.

Тўловлар мазкур Регламентнинг 4-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

22. Тўловлар амалга оширилгач, автоматлаштирилган тизимда Марказ ихтиёридаги автомототранспорт воситасига РЎДРБ электрон тизим орқали инсон омилининг аралашувисиз автоматик тарзда танланади.

23. Марказ ходими 1 соат вақт ичида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани чоп этади ва ундаги маълумотлар тўғрилигини текшириб, гувоҳнома ва РЎДРБни ариза берувчига топширади. Ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Гувоҳномани расмийлаштиришда техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилганда, ариза берувчига тегишли гувоҳнома қайта расмийлаштирилиб тақдим этилади.

Техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилган гувоҳнома тегишли далолатнома асосида белгиланган тартибда йўқ қилинади.

24. Техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилганлиги муносабати гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун аризачилардан тўлов ундирилмайди.

25. Автомототранспорт воситасининг аввалги эгасига берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва эски РЎДРБ Марказда олиб қолинади.

3-боб. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини

           бериш тартиби

 

26. РЎДРБ:

автотранспорт воситаларига транспорт воситасининг олд ва орқа қисмларида мустаҳкамлаш учун бир жуфт;

мототранспорт воситаларига – транспорт воситасининг орқа қисмига жойлаштириш учун бир дона берилади.

27. РЎДРБ етказиб берувчи (“UZAVTOMOTOBELGI” ДУК) томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари орқали Марказларга ҳар бир серия бўйича тўлиқ (Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион орқали бериладиган РЎДРБлар бундан мустасно) тақдим этиб борилади.

28. Ариза берувчилар мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ тасдиқланадиган рўйхатда назарда тутилган оширилган тўлов ставкалари бўйича РЎДРБларни (“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион орқали бериладиган РЎДРБлар бундан мустасно) олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

 

Бунда, оширилган тўлов ставкалари бўйича РЎДРБлар электрон тизим орқали инсон омилининг аралашувисиз танлади.

29. Автоматик тарзда танланган РЎДРБни аризачилар томонидан рад этишга ёки алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Автоматик тарзда танланган РЎДРБни рад этиш давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортиш деб баҳоланиб, мурожаат кўрмасдан қолдирилишига асос бўлади. Бунда, давлат хизмати учун амалга оширилган тўлов суммаси қайтарилмайди.

30. Берилган РЎДРБ, шу жумладан оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ автотранспорт воситаси эгасининг мулки ҳисобланмасдан, улардан қатъиян мақсадли фойдаланилиши учун унга тақдим этилади.

31. Автомототранспорт воситалари учун мавжуд ва берилган РЎДРБ ҳақидаги маълумот Марказ биносидаги интерактив экранда очиқ кўринишда акс эттирилади ва реал вақт режимида янгиланиб борилади.

32. РЎДРБни сақлаш, такроран беришга доир ҳаракатлар ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

33. РЎДРБ учун тўловлар мазкур Регламентнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўловларни

           амалга ошириш тартиби

 

34. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга РЎДРБ ва гувоҳномалар беришда қуйидаги тўловлар ундирилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган миқдордаги автотранспорт йиғимлари (олинган автотранспорт воситалари двигателининг от кучидаги қуввати ёки автотранспорт воситаларининг қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади);

РЎДРБ учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида йиғим;

оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари РЎДРБ учун – регламентнинг 3-иловасига мувофиқ – энг кам ойлик иш ҳақининг
1 баравари миқдорида қўшимча тўлов;

мототранспорт воситалари, мотороллерларга мўлжалланган РЎДРБ учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи.

35. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган миқдордаги автотранспорт йиғимлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.

36. РЎДРБ учун йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.

37. Автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш гувоҳномаси учун ундирилган йиғимнинг:

20 фоизи – Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

5 фоизи –  Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;

5 фоизи – автомототранспорт воситаларинини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган электрон ахборот тизимини юритиш, техник хизмат кўрсатиш ва ривожлантириш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

Қолган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади. 

38. Оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари РЎДРБ учун қўшимча тўловнинг:

20 фоизи – Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

20 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

60 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.

39. Барча тўловларнинг амалга оширилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

5-боб. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш асослари

 

40. Давлат хизматини кўрсатиш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:

мазкур Регламентда белгиланган тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

автомототранспорт воситасининг, рақам агрегатларининг қидирувда эканлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларнинг йўқолганлиги (ўғирланганлиги) тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситасининг тасарруф этилишига тақиқ ёки унинг хатлаб қўйилиши мавжуд бўлганда;

мазкур Регламентнинг 4-бобида белгиланган тўловлар амалга оширилмаганда.

41. Автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишга рад этиш асосларини бартараф этган тақдирда, автомототранспорт воситасини давлат рўйхатига қўйиш тўғрисида қайта мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар билан рад этиш таъқиқланади.

42. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.

Бунда, амалга оширилган тўлов суммаси қайтарилмайди.

 

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

 

43. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

44. Марказда олиб қолинган автомототранспорт воситасининг аввалги эгасига берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома идоравий архивда сақланади.

Автомототранспорт воситасининг аввалги эгасига берилган РЎДРБ эса, Давлат хизматлари марказлари томонидан ваколатли орган архивига сақлаш учун тақдим этилади.

45. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича ваколатли орган фаолияти устидан, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

46. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

47. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА

 

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

1-босқич

 

“Ўзавтосаноат” АЖ

 

Давлат божхона қўмитаси

 

Нотариал идоралар

 

1. Махсус савдо ташкилоти (автомототранспорт воситалари ташкилоти – ишлаб чиқарувчиси, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик) ташкилоти) ҳар бир автомототранспорт воситасининг мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳужжатларини (ҳисоб-маълумотномалар) электрон тизимга жойлаштириб боради.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси “эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган ҳар бир янги автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни электрон тизимга автоматик тақдим этиб боради.

 

3. Нотариус томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаси олди-сотди шартномаси электрон тизимга жойлаштириб боради.

 

Мулк ҳуқуқини эътироф этиш вақтида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Ариза берувчилар

 

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги) исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.

 

Мулк ҳуқуқи эътироф этилган вақтдан бошлаб
10 кун ичида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

1. Электрон шакл бўйича сўровнома тўлдирилади ва махсус тизим орқали “Ўзавтосаноат” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар электрон базаларидаги маълумотлар билан солиштирилиб, текширувдан ўтказилади.

 

2. Тўловларни амалга ошириш учун тўлов варақалари чоп этилиб ариза берувчига тақдим этилади.

 

3. Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани чоп этади ва маълумотлар тўғрилигини текшириб, гувоҳнома ва РЎДРБни ариза берувчига тақдим этади.

 

Автоматик тарзда

 

 

 

1 соат ичида

 

 

 

 

 

 

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

 

_________

(сана)

__________________

(рақами)

Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун

СЎРОВНОМА
 

I. Автомототранспорт мулкдори ҳақида маълумот:

 

Жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. Фамилияси:

 

2. Исми:

 

3. Отасининг исми:

 

4. Фуқаролиги

 

5. Туғилган жойи ва санаси:

 

6. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами)

 

7. Доимий яшаш манзили

 

8. СТИР

 

9. Телефон рақами

 

Юридик шахс тўғрисида маълумот

1. Юридик шахс номи

 

2. СТИР

 

3. Юридик манзили

 

II. Автомототранспорт воситаси ҳақида маълумот

1. Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат

 

ҳужжат тури

 

серияси

 

номери

 

тақдим этган орган

 

ҳужжат берилган сана

 

ҳужжат муддати

 

2. Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома серия ва рақами

 

3. Кузов тури

 

4. Агрегат маълумотлари:

 

кузов рақами

 

шасси рақами

 

асосий ранги

 

тўла вазни

 

юксиз вазни

 

от кучи

 

ранги

 

марка

 

модел

 

ишлаб чиқарилган йили

 

статус

 

ёқилғи тури

 

ўриндиқлар сони

 

5. Давлат рақами белгиси

 

6. Автомототранспорт воситаси ишлаб чиқарилган жой

 

7. Алоҳида белгилари

 

III. Илгари ваколатли органларда рўйхатдан ўтган автомототранспорт
воситасининг мулкдори ўзгарганда

1. Олдинги РЎДРБ

 

2. Автомототранспорт воситасининг олдинги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома серия ва рақами

 

     

 

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

 

 

Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган рўйхатдан ўтказиш
 давлат рақами белгиларининг

РЎЙХАТИ

 

РЎДРБнинг сериядаги сони

РЎДРБнинг рақамлар
комбинацияси

РЎДРБ учун қўшимча тўлов

(ЭКОИҲда)

1.

88 жуфт

1X1, 7X7, 70Х, 77X, 2X2, 3X3, 4X4, 5X5, 6X6, 8X8, 9X9, 123, 234.

1

 

 

Изоҳ: Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган рўйхатдан ўтказиш  давлат рақами белгилари электрон тизим орқали инсон омилининг аралашувисиз автоматик тарзда танланади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ мартдаги
___ -сонли қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги
ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш бўйича
давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур маъмурий регламент (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сонли қарорига мувофиқ, жисмоний шахсларга (бундан буён матнда талабгорлар деб юритилади) Давлат хизматлари марказлари орқали миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) алмаштириб бериш бўйича давлат хизматларини (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) билан ҳамкорликда тегишли Марказ биносида кўрсатилади.

3. Марказ ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

 

5. Талабгорлар миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун Марказга ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш учун талабгор томонидан Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони.

7. Марказ ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани тўлдиради, талабгорнинг эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талонини олиб қолади, фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатнинг асл нусхаси талабгорнинг шахси тасдиқлангандан сўнг, қайтариб берилади.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонининг ҳақиқийлиги махсус электрон маълумотлар базаси орқали текширилади.

8. Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун фотосурат талабгорнинг ҳохишига кўра Марказда махсус қурилма орқали фотосуратга тушиш ёки Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасидаги мавжуд фотосуратни автоматлаштирилган тизим орқали юклаб олиш йўли билан танланади.

Сўнгра, талабгор ҳайдовчилик гувоҳномасига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, махсус қурилма ёрдамида ўз имзоси билан тасдиқлайди.

9. Талабгорлар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровнома талабгор туманидан электрон тарзда тўлдириб, автоматик равишда Давлат хизматлари марказига юборилади.

10. Сўровнома юборилгач, талабгор Давлат хизматлари марказларидан бирига шахсини тасдиқловчи ҳужжат, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони асл нусхаси билан ўзи келган ҳолда мурожаат қилади.

11. Талабгордан ушбу Регламентнинг 6-бандида назарда тутилгандан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

12. Давлат хизматини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Тўлов ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

13. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи – Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;

қолган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

14. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги, ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

15. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг анкетаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда амалга оширилган тўлов суммаси қайтарилмайди.

16. Марказ ходими тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб ярим соат ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини талабгорга тақдим этади.

3-боб. Якуний қоидалар

 

17. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

18. Талабгорларнинг алмаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони Давлат хизматлари марказлари томонидан идоравий архивга сақлаш учун тақдим этилади.

19. Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилганда Давлат хизматлари маркази ходими тегишли далолатномани шакллантиради ва белгиланган тартибда йўқ қилади.

Техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилганлиги муносабати гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун аризачилардан қўшимча тўлов ундирилмайди.

20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

21. Талабгорлар давлат хизматини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

 

 

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш

бўйича давлат хизматини кўрсатиш

 

СХЕМАСИ

 

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

1-босқич

 

Талабгорлар

 

 

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун Давлат хизматлари марказига ёки электрон тарзда ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

 

2020 йил

31 декабрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

1. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш бўйича сўровнома тўлдирилади, маълумотлар электрон тизим орқали текширилади.

2. Тўловларни амалга ошириш учун тўлов варақалари чоп этилиб ариза берувчига тақдим этилади.

3. Тўловлар амалга оширилгач, ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштирилиб, талабгорга тақдим этилади.

 

ярим соат ичида

 

 

 

 

 

 

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини

янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига

алмаштириш тартиби бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

 

__________________

(сана)

   

________________

(рақам)

 

 

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик

гувоҳномасига алмаштириш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

 

I. Талабгор ҳақида маълумот:

 

1. Ф. И. О:

 

2. ЖШШИР (ПНФЛ):

 

3. Яшаш манзили:

 

4. Телефон рақами:

 

5. Электрон почта манзили:

 

II. Тақдим этилаётган эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони ҳақидаги маълумотлар:

 

1. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони серия рақами:

 

2. Ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган сана:

 

3. Ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ваколатли орган номи:

 

4. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг категорияси:

 

 

 

Электрон рақамли имзо

 

Умумий таклифлар

1822