ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3106 Центральный банк Республики Узбекистан 11/04/2019 26/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисида
ID-3106

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисида

 

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида қимматли металлардан ўлчовли ёмбилар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда қимматли металлар бозори фаолиятини регламентга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги ПҚ–3778-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

 

                    Ўзбекистон Республикасининг

                                      Бош вазири                                                                                                       А. Арипов

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» _________
№____-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

  Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ–3778-сон “Ўзбекистон Республикасида қимматли металлардан ўлчовли ёмбилар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда қимматли металлар бозори фаолиятини регламентга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан (олтин ва кумуш) тайёрланган ўлчовли ёмбиларни (бундан буён матнда ёмбилар деб юритилади) сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан аҳолининг инвестицион ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш мақсадида турли ўлчамлардаги ёмбилар муомалага чиқарилади.

   2. Сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш объекти бўлиб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги стандартларига мос келувчи ёмбилар ҳисобланади.

  3. Ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари (бундан буён матнда банк шохобчаси деб юритилади) орқали амалга оширилади.

Марказий банкнинг расмий веб-сайтида ёмбиларни сотадиган ва қайтариб харид қилиб оладиган банк шохобчаларининг манзили ҳақидаги маълумотлар эълон қилиниб борилади.

    4. Тижорат банклари томонидан ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.

2-боб. Ёмбиларни сотиш

    5. Ёмбилар сотуви жисмоний шахсларга нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида, юридик шахсларга тўловни пул маблағлари ўтказилиши йўли билан амалга оширилади.

  6. Ёмбиларнинг сотув нархи ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ҳар куни, миллий валютада, қимматбаҳо металлнинг Марказий банк томонидан белгиланадиган 1 грамм нархи ва Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланган маржага асосан белгиланади ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

3-боб. Ёмбиларни қайтариб харид қилиб олиш

     7. Ёмбиларни қайтариб харид қилиб олиш банк шохобчалари орқали амалга оширилади.

    Қадоғи бузилмаган бут ҳолатдаги ёмбиларни қайтариб харид қилиб олган банк шохобчаси унинг эгаси билан ҳисоб-китобларни 2 кундан ошмасдан амалга оширади.

    Бунда юридик шахснинг вакили ёмбиларни тасарруф этиш ҳуқуқи борлиги тўғрисидаги ишончномани тақдим этиши керак.

   8. Ёмбиларни қайтариб харид қилиб олиш нархи мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ёмбилар топширилган кундаги қимматбаҳо металлнинг Марказий банк белгилаган 1 грамм нархига ва ушбу нархга қўлланиладиган Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланган чегирмага асосан Марказий банк томонидан белгиланади.

    9. Қайтариб харид қилиб олишда, қадоғи бузилган ёки шубҳали ҳолатдаги ёмбилар, банк шохобчалари томонидан уларни Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига (бундан буён матнда Асиллик палатаси деб юритилади) техник экспертизадан ўтказиш учун юборишга асос бўлади.

   Ёмбиларнинг асиллик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган техник экспертиза учун тўлов ёмбилар эгаларидан ундирилмайди.

  10. Техник экспертизадан ўтказишга зарурат юзага келган ҳолатда, ёмбиларни қайтариб харид қилиб олиш учун топширган жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ёмбиларни қайтариб харид қилиб олиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.

   11. Далолатнома уч нусхада тузилади ва улардан бир нусхаси банк шохобчасида, иккинчи нусхаси ёмби эгасида ҳамда учинчи нусхаси техник экспертиза ўтказилиши учун ёмбилар билан бирга Асиллик палатасига тақдим этилади.

  12. Ёмбилар банк шохобчалари томонидан 10 кундан ошмаган даврда техник экспертиза ўтказиш учун Асиллик палатасига юборилиши керак.

  13. Асиллик палатаси томонидан 10 кун давомида техник экспертиза ўтказилиб, унинг натижалари ҳақида тузилган далолатнома банк шохобчасига тақдим этилади.

   14. Банк шохобчаси, Асиллик палатасининг техник экспертиза ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномасини олганидан сўнг, мазкур ёмби эгаси билан ҳисоб-китобларни 3 кундан ошмаган даврда амалга оширади.

4-боб. Ёмбиларнинг асиллик сертификати ва қадоқланиши

  15. Ёмбилар уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи сертификат билан, қадоқланган ҳолда, муомалага чиқарилади. Ҳар бир ёмби сертификати идентификация серия рақамига эга бўлади ва мазкур рақам ёмбининг юза қисмида кўрсатилган бўлади.

     16. Ёмби қадоғининг бузилиши уни техник экспертизадан ўтказишга асос бўлади.

   17. Қадоғи бузилган ёки қадоқсиз ёмбилар банк шохобчасида тўлов асосида қадоқланган ва сертификатга эга ёмбиларга алмаштирилиши мумкин. Янги қадоқланган ва сертификатга ёмбиларнинг берилиши 30 кун давомида топширилган ёмбини Асиллик палатасида техник экспертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади.

5-боб. Якуний қоида

    18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни тижорат банклари орқали сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан тайёрланган
ўлчовли ёмбиларнинг сотиш нархи ҳисоб-китоби

 

   Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларини сотиш нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

∑= V* PG/UZS* (1+М/100%) вергулдан сўнг икки хонага қадар яхлитланади, бунда:

∑ – Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан тайёрланган ёлчовли ёмби учун сўмда тўланадиган қиймат;

V – қимматбаҳо металлдан тайёрланган ўлчовли ёмбининг граммдаги оғирлиги;

PG/UZS – бир грамм қимматбаҳо металлнинг Марказий банк томонидан сўмда белгиланган нархи;

М – Марказий банк томонидан белгиланган маржа миқдори (фоизда).

 

 



 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни тижорат банклари орқали сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан тайёрланган
ўлчовли ёмбиларнинг қайтариб харид қилиб олиш нархи ҳисоб-китоби

 

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларининг қайтариб харид қилиб олиш нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

∑= V* PG/UZS* (1-D/100%) вергулдан сўнг икки хонага қадар яхлитланади бунда:

∑ – Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлдан тайёрланган ўлчовли ёмбини тижорат банки томонидан қайтариб харид қилиб олиш учун сўмда тўланадиган қиймат;

V – қимматбаҳо металлдан тайёрланган ўлчовли ёмбининг граммдаги оғирлиги;

PG/UZS – бир грамм қимматбаҳо металлнинг Марказий банк томонидан сўмда белгиланган нархи;

D – Марказий банк томонидан белгиланган чегирма миқдори (фоизда).

 


 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни тижорат банклари орқали сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-илова

 


Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан тайёрланган
ўлчовли ёмбиларни экспертиза учун топшириш тўғрисидаги
ДАЛОЛАТНОМА

 

                                              ______________ (туман) шаҳар                                        20___ йил “____” _________

 

                                           Ушбу далолатнома ____________________________________________________________

                                                               (тижорат банки номи)

_____________________________________________________________________________________
(ходимнинг Ф.И.О.)

томонидан расмийлаштирилди ва _____________________________________________________
                                                                      (турар жой ёки рўйхатдан ўтган манзили)

_____________________________________________________________________________________
 

_________________________________________________________________________________дан

(жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.)

 

қуйидаги қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар экспертизадан ўтказиш учун қабул қилинди:

Т/р

Ўлчовли
ёмби вазни

(граммда)

Металл ва асиллик даражаси

Сони
(рақамлар ва сўзлар билан)

 

1

2

3

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                Мен,_________________________________________________________________________

(жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.)

юқорида кўрсатилган рўйхатни тасдиқлайман ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан техник экспертиза ўтказишга розилик бераман.                                     

_________________                         __________________
(сана)                                                                   (имзо)

 

Қабул қилиб олган ходим  _______________                             __________________
                                                     (сана)                                                                  (имзо)

 

 

 

Умумий таклифлар

509