ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3104 Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации «Узстандарт» 11/04/2019 26/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
БОЛАЛАР ЎЙИНЧОҚЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
ID-3104

«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, болалар ўйинчоқларининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент у расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.

2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. «Ўзстандарт» агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб болалар ўйинчоқларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ҳамда уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига, ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

 Бош вазири                                                                                    А. АРИПОВ

Вазирлар Махкамасининг

2019 йил  _____________

____ сон карорига  илова

 

Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги

умумий техник регламент

 

1 – боб. Умумий қоидалар

1 – §. Мақсади ва қўллаш доираси

1. Ушбу умумий техник регламенти болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги (кейинги ўринларда техник регламент) болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш, сотиш учун татбиқ этилади.

2.. Техник регламентнинг 1 – иловасида келтирилган ўйинчоқ деб қаралмайдиган маҳсулотларга, шунингдек индивидуаль буюртмалар ва кўргазма нусҳалари  сифатида тайёрланган ўйинчоқларга мазкур техник регламент талаблари талуқлий эмас.
3. Мазкур техник регламент болаларнинг ва уларга қаровчи шаҳсларнинг ҳаётларини муҳофаза қилиш мақсадида ўйинчоқларга хавфсизлик талабларни белгилайди, шунингдек ўйинчоқларнинг истеъмолчиларни уларнинг қўлланилиши ва хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олади.

2 – §. Атамалар ва таърифлар

 4. Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилган:

алангаланиш – олов ҳосил қилувчи манба таъсирида аланганинг ҳосил бўлиши;

кимёвий моддаларни ўз ичига олган ўйин йиғилмаси (кимёвий тажрибаларни ўтказишга мўлжалланмаган моддаларнинг йиғилмаси) – гипсли қуймаларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган  тўпламлар; сопол материаллар ва сирли шишалар; бадиий кичик устахоналарни жиҳозлашда қўлланиладиган тўпламлар; пластифицитли поливинилхлорид асосидаги массани қолипловчи тўпламлар (сўнгра печда тобланади); бадиий қуймаларни ҳосил қилишда қўлланиладиган тўпламлар; пломбалар учун қўлланиладиган тўпламлар; фотосураиларни чиқаришда қўлланиладиган тўпламлар; констукторлик ишлар учун ишлатиладиган елимловчи моддалар, бўёқлар, локлар, аралаштиргичлар ва тозалагичлар (эритгичлар) тўпламлари;

ўйин тўплами – болаларнинг ижодкорлигини оширишга ва қўл меҳнатига кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи турли предметлар, материаллар, моддалардан ташкил топган ўйинчоқ;

ўйинчоқ – 14 ёшгача бўлган болаларнинг ўйнаши учун мўлжалланган буюм ёки материал;

стол ўйинчоғи-босма – тўлиқ полиграфик усулда тайёрланган қўшимча ўйин элементларидан фойдаланилган ёки фойдаланилмаган ўйинчоқ;

модель ўйинчоқ- нусха – ўлчамлари реаль техник қурилманинг масштаб бўйича кичрайтилган нусхаси бўлган ўйинчоқ;

ишлаб чиқарувчи – техник регламент асосида ўйинчоқларни ўз номидан хавсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқаришга маъсул бўлган ва сотишни амалга оширувчи юридик шаҳс ёки жисмоний шаҳс сифатидаги тадбиркор;

конструкторлик тўпламитурли ўйинчоқларни йиғиш учун мўлжалланган, механик ва (ёки) электр (электрон), таркибий қисмларининг тўплами;

ўйинчоқларнинг материалиўйинчоқ таркибига кирувчи барча материаллар;

оптик ўйинчоқишлаш принципи геометрик оптика принципларидан фойдаланишга асосланган ўйинчоқ;

фойдаланувчиўйинчоқдан бажарадиган вазифаси бўйича фойдалануви бола, ва болага қаровчи шаҳс;

истеъмолчи – ўйинчоқни сотиб олиш нияти бўлган ёки сотиб олувчи юридик ёки жисмоний шаҳс;

бажарадиган вазифасига кўра қўлланилиши – ўйинчоқни ишлаб чиқарувчининг ўйинчоқда ва (ёки) ишлатиш тартиби қайд қилинган хужжатларда бажарадиган вазифасига кўра фойдаланиш;

бола – ёши 14 ёшгача бўлган одам;

хавф – боланинг, унга қаровчи шаҳснинг ҳаёти ва соғлиғига зарар келтирувчи сабаблар ва бу зарарларнинг оқибатлари эҳтимоллиги даражаси;

функциональ ўйинчоқ – катталар томонидан фойдаланиладиган буюм ёки қурилманинг ишлашини ва унинг бажарадиган вазифаларини мос қайтарувчи модели бўлган ўйинчоқ;

кимёвий ўйинчоқ – болаларнинг кимёвий тажрибаларини бажариш учун зарур бўлган бир ёки бир неча кимёвий моддалардан ва (ёки) кимёвий реактивлардан иборат бўлган кимёвий тўплам тажриба жиҳозлари билан ёки уларсиз етказиб берилиши мумкин;

электр ўйинчоқ – лаоқал бирор функцияси электр энергия ҳисобига амалга оширилувчи ўйинчоқ.

кавшарлаш – материалларни эритилган қўлом билан бир бирига бириктириш.

2 – боб. Хавфсизлик талаблари

5. Ўйинчоқ шундай лойиҳаланиши ва тайёрланиши керакки, мўлжалланган вазифаси бажарилишида болаларнинг, ва уларга қараб турувчи шаҳсларнинг соғлиғига ва ҳаёти учун хавф туғдирмаслиги, хавфнинг бўлмаслигини таъминланиши керак:

ўйинчоқнинг консрукцияси туфайли;

қўлланилган материали туфайли;

конструкцияси ўзгарганда унинг бажарадиган вазифаси ва асосий тавсифлари, материалини алмаштириш билан рўй бериши мумкин бўлган ўйинчоқлардан фойдаланишда.

 Ўйинчоқлардан фойдаланишда юзага келадиган хавф болаларнинг ёши билан ажралиб туриши керак.

6. Ўйинчоқларни тайёрлашда фойдаланиладиган хом ашё тоза (ифлос бўлмаган), ноинфикцион ва амалдаги техник регламентнинг 5 – моддаси 1.2 – параграфида келтирилган ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мос бўлиши керак.

7. Ёши 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларни тайёрлашда табиий мўйнадан, табиий чармдан, ойнадан, чиннидан, бўялган каучукдан,  картон ва қоғоздан, намлик муҳитда ўлчамлари 5%дан кўпроққа ошадиган овоз чиқарувчи ўйинчоқлар ичини тўлдиришда ўлчами 3 mm ва ундан кичик бўлган гранулалар билан тўлдиришда фойдаланиш мумкин эмас.

8. Ёши 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларда хавфлилик даражаси 1 – синфга мансуб бўлган кимёвий моддаларни қўллашга руҳсат этилмайди.  

9. Ўйинчоқларда олдин бошқа мақсадларда ишлатилган иккиламчи хомашёни қайта ишлаб олинган материалларни қўллаш руҳсат этилмайди. Ўйинчоқларни ишлаб чиқаришда ўз корхонасининг чиқиндиларидан фойдаланишга руҳсат берилади.

10. Ўйинчоқларнинг муҳофаза-декоратив юзаси қопламаси намли муҳитга, сўлаклар ва терлар таъсирига чидамли бўлиши керак.

11. Ўйинчоқларни конструкциялаш ва тайёрлаши шундай бўлиши керакки, улардан бажарадиган вазифасига кўра фойдаланиш вақтида, болаларнинг ва уларга қараб турувчи шаҳсларнинг ҳаёти ҳамда саломатликларига хавф туғдирмаслиги керак.

12. Ўйинчоқлар қисмларининг бириктириш кўрсаткичлари. Ўйинчоқлар қисмларининг бириктириш кўрсаткичларининг гигиеник хавфсизлиги техник регламентнинг 2 – иловасида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

13. Ўйинчоқнинг физик ва механик хусусиятлари. Ўйинчоқ ва унинг таркибий қисмлари ҳамда уларни бириктиручи деталлари, ўйинчоқнинг бажарадиган вазифаси бўйича фойдаланилаётганида юзага келадиган механик зўриқишларга чидаши, бузилмаслиги ва истеъмол хусусиятларини йўқотмаслиги керак.

14. Ўйинчоқнинг мавжуд қирралари, ўткир учлари, қаттиқ деталлари, пружиналар, маҳкамловчи деталлар, оралиқлар, бурчаклар, бугрилар, электр шнурлари, арқонлари ва маҳкамлагичлари болаларга жароҳатланиш  хавфини туғдирмаслиги керак. Ўйинчоқнинг қисмларнинг очиқ қирралари ўткир бўлмаслиги ёки қайрилган бўлиши, ғудур ва ёриқлар бўлмаслиги, ўйинчоқ танаси мустаҳкам бўлиши, маҳкамланадиган деталларнинг ўткир учларига болалар бармоқлари кирмаслиги, болт ва винт резба учлари 3mm дан кўп эмас ва чуқурлиги 0,5mm дан кам бўлмаслиги керак.

15. Ичи суюқлик билан тўлдирилган ўйинчоқларда бу суюқликнинг сизилиб чиқишига руҳсат этилмайди.

16. Ўйинчоқнинг ҳаракатланувчи таркибий қисми болани жароҳат олиши хавфини юзага келтирмаслиги керак. Ҳаракатга келтирувчи механизмлар бола учун зарарсиз бўлиши керак.

17.  3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларга маҳкамланувчи  ўйинчоқлар ва уларнинг ажралувчи деталлари ўлчамлари шундай бўлиши керакки, буларнинг бола юқори нафас олувчи йўлларига тушиб қолиши хавфини туғдирмаслиги керак.

18. Юмшоқ ўйинчоқларнинг ичини тўлдирувчи материллар таркибида бегона қаттиқ ёки ўткир предметлар бўлмаслиги керак. Юмшоқ ўйинчоқларнинг чоклари мустаҳкам бўлиши керак.

19. Озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган ўйинчоқлар ўзларининг алоҳида қадоқланишларига эга бўлиши талаб этилади. Бу қадоқланиш ўлчамлари боланинг бўғилиб қолиши хавфини юзага келтирмаслиги керак. Пластмасс ўйинчоқларнинг қадоқланишларсиз озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқланишлари ташқи юзасида жойлаштиришга руҳсат этилади.

20. Ўйинчоқ ва унинг таркибий қисмлари болани бўғилиб қолиш билан боғлиқ бўлган хавфини юзага келтирмаслиги керак.

21. Ҳаво ўтказувчи материаллардан тайёрланган, боланинг бошини тўлиқ ёпиб турувчи ниқоблар ва зарбдан сақловчи бош кийимлар, шундай тайёрланиши керакки, хаво етмай қолиши натижасида боланинг бўғилиб қолиши хавфи бартараф этилишини таъминланиши зарур.

22. Бола гавдасини сув юзасида ушлаб туришга мўлжалланган ўйинчоқлар, шундай тайёрланиши керакки, улар герметик бўлиши ва мустаҳкам бўлиши зарур.

23. Бола ичига жойлашиши мумкин бўлган ва у учун ёпиқ муҳит бўлган ўйинчоқларда, ичкаридан осон очиладиган тирқичга эга бўлиши, шунингдек ташқи юзасида хаво алмаштирувчи тирқичлар бўлиши кўзда тутилган бўлади.

24. Бола оғирлигини кўтарадиган ва у билан ҳаракатланадиган ўйинчоқлар, мустаҳкам ва турғун бўлиши керак (икки ғилдиракли велосипедлардан ташқари).

25. Механик ёки электр юритмага эга бўлган, эркин ҳаракатланиш механизми ёки узатиш қутичасининг нейтраль ҳолати бўлган ўйинчоқлар тормозлаш қурилмасига эга бўлиши шарт. Бола оғирлигини кўтарадиган ва ғилдирагининг ҳаракати боланинг қўли оёғи орқали амалга ошириладиган ёки механик узатма орқали электр юритма билан жиҳозланган ўйинчоқларни тормозлаш қурилмаларсиз ишлаб чиқаришга руҳсат этилади. Занжирли узатмага эга бўлган ўйинчоқлар муҳофаза тўсқичи билан жиҳозланган бўлиши керак. Тўсқичнинг таянч юзасига сирпанишни бартараф этувчи элементлар ўрнатилган бўлиши керак.

26. Бола оғирлигини кўтарадиган ва у билан ҳаракатланишга мўлжалланмаган ўйинчоқлар, мустаҳкам ва ағдарилишга турғун бўлиши керак.

27. Отувчи механизми бўлган снаряд отувчи, снаряди кинетик энергияга эга бўлган ўйинчоқлар болаларни ва (ёки) уларга қараб турувчи шаҳсларни жароҳат олиш хавфини келтириб чиқармаслиги керак.

28. 10 ёшгача болаларга мўлжалланган конструктор-йиғилмалар ва моделларни йиғиш жараёнида кавшарлаш руҳсат этилмайди.

29. Таркибида қиздириш элементи бўлган ўйинчоқларни ишлаб чиқаришда қуйидагилар таъминланиши керак:

 а) ҳамма мумкин бўлган контактланувчи юзалари ҳарорати тегиб кетилган ҳолда болаларнинг куйишга олиб келмаслиги керак;

 б) инфра қизил нурланиш интеграль оқимининг жадаллик даражаси техник регламентнинг 2–иловасида келтирилган гигиеник хавфсзлик талабларга мос бўлиши керак;

 в) ўйинчоқларда мавжуд бўлган суюқликлар, буғлар ёки газлар чиқариб ташланганда (ўйинчоқ ишлаши учун зарур бўлса) куйишларни ёки бошқа жароҳатларни келтириб чиқариши мумкин ва бу ҳароратни ёки босимни кўтарилишига олиб келмаслиги лозим.

30. Титраш манбаига эга бўлган ўйинчоқлардаги маҳаллий титраш даражаси ва товушнинг жаранглаши даражаси техник регламентнинг 2–иловасида келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ келиши керак.

31. 3 ёшгача бўлган болаларга чайқалувчи ва бола оғзи билан контактланувчи ўйинчоқларнинг сиртини бўяш ва расмлар чизишга руҳсат этилмайди.
32. Стол устида ўйналадиган ўйинчоқлар ҳамда қўлланиладиган тушунтириш матнлари, расмлар аниқ бўлиши ва асосий фонга нисбатан ажралиб туриши керак.
33. Бўёқлар билан чапланган қоғоз ва картонлардан фойдаланиш тақиқланади. Шунингдек картон ва қоғозли ўйинчоқлардаги бўёқнинг кўчишига руҳсат этилмайди.
34. Оптик ўйинчоқлар шундай лойиҳаланиши ва ишлаб чиқарилиши керакки, боланинг кўриш қобилиятининг ёмонлашуви хавфини келтириб чиқармаслиги  зарур.

35. Ёруғлик диодларидан (светодиодларидан) фойдаланиб тайёрланган ўйинчоқлар боланинг кўриш органларига, зарарли нурланишлар ҳосил қилиб, салбий таъсир этмаслиги керак.
36. Ўйинчоқларда ҳар қандай типдаги лазерли нурланиш тизимларидан фойдаланиш тақиқланади.

1 – §. Алангаланувчанлик

38. Юмшоқ ўйинчоқлар, карнаваль костюмлари ва карноваль ўйинчоқ маҳсулотлари (масалан, соқоллар, мўйловлар, париклар, ниқоблар, тожлар), шуниндек бола ичига жойлаша оладиган ўйинчоқлар ёнғиндан ҳимояланган бўлиши керак.

39. Таркибида кимёвий моддалар ва кимёвий тажрибалар ўтказиш учун мўлжалланмаган кимёвий моддалар бўлган ўйин мажмуасида аралашуви натижасида алангаланувчи, шунингдек оқибатида зарарли буғлар ёки газлар ҳосил қилувчи  кимёвий моддалар ва реактивлар бўлмаслги керак.

40. Ўйинчоқ портлаш хавфидан холи бўлиши керак ёки унинг таркибий қисмлари (моддалари, материаллари) ундан фойдалаш жараёнида портлаш хусусиятга эга бўлмаслигини таъминланиши зарур.

41. Ўйинчоқлар, шунингдек кимёвий ўйинчоқлар ҳам таркибида қуйидаги хусусиятларга эга бўлган модда ёки реактивлар бўлмаслиги керак:

а) қизиши натижасида, шунингдек моддаларнинг бирикиши натижасида реакцияга киришиб портловчи аралашма ҳосил қилувчи хусусиятга эга бўлмаслиги;

ҳаво билан бирикиши натижасида алангаланувчи ёки портловчи хавфли буғли аралашмаларни ҳосил қилувчи хусусиятга эга бўлмаслиги.

2 – §. Кимёвий хусусиятлар

43. Ўйинчоқлардан фойдаланишда, нафас олиш йўлларига, терисига, кўзнинг ёки ошқозоннинг шиллиқ пардаларига кимёвий моддаларнинг тушиши натижасида саломатликка келтирадиган зарарлар хавфини минимумга келтириш зарур. Ўйинчоқларда зарарли кимёвий моддаларнинг тарқалиш даражаси ва ажралиб чиқиши техник регламентнинг 2–иловасида келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.Таркибида кимёвий тажрибалар комплекти учун фойдаланилмайдиган кимёвий моддалар бўлган кимёвий ўйинчоқларда ва ўйин комплектларда, ҳар бир модда учун максималь руҳсат этилган миқдордан  ошмаган тақдирда, маълум миқдорда моддалар ёки реактивлар бўлишига руҳсат этилади.

3 – §. Токсикологик-гигиеник кўрсаткичлар

Ўйинчоқларнинг гигиеник хавфсизлиги токсикологик-гигиеник кўрсаткичлари техник регламентнинг 2–иловасида келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мос бўлиши керак.

4 – §. Электр хусусиятлар

Электр ўйинчоқларда, шуниндек унинг таркибий қисмларидан хеч бирида номиналь кучланиш 24 V дан ошмаслиги керак. Ўйинчоқларнинг электр энергия билан туташиувчи ёки туташиш хусуиятига эга бўлган деталлари, шунингдек кабеллар, симлар электр токи уриши хавфини бартараф қилиш мақсадида изоляцияланган ва механик ҳимояланган бўлиши керак.Электр ток манбаи билан ишлайдиган ўйинчоқларининг таъминот блоклари,  электр токидан шикастланишдан химояланиши, намликка чидамлилиги, ўтказгичларнинг қобиғини электр қаршилиги, ўтказгичларнинг қобиғини электр мустаҳкамлиги, механик мустаҳкамлиги ва ерлантириш қаршилиги каби электр хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб бериши керак.Радиобошқарувли, электро ва эдектр техник ўйинчоқларнинг электр статик, электр магнит ва электр майдонлари кучланганлик даражаси техник регламентнинг 2–иловасида келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ келиши керак. Учувчи ўйинчоқлар учун шнурлар нометалл материалдан тайёрланиши керак.

 

5 – §. Радиацион хавфсизлик

Табиий материаллардан тайёрланган ўйинчоқларнинг радиоцион хавфсизлиги (табиий радиоуклидларнинг солиштирма актив самарадорлиги) кўрсаткичлари техник регламентнинг 2 – иловасида келтирилган гигиеник талабларга мувофиқ келиши керак.

6 – §. Микробиологик кўрсаткичлар

Микробиологик кўрсаткичлар техник регламентнинг 2 – иловада келтирилган гигиеник талабларга мувофиқ келиши керак.

7 – §. Қадоқланиши

Қадоқланиши хавфсиз бўлиши ва болани бўғилиб қолиши хавфини туғдирмаслиги керак. Ўйинчоқлар якка ҳолда (ёки) бир нечаси бирга қадоқланади.
Сотувдаги қадоқланган ўйинчоқ, шунингдек фойдаланишга мўлжалланган бўлса, у ҳолда қадоқлаш воситаси ўйинчоқнинг таркибий қисми деб қаралади. Ишлаб чиқарувчи қадоқлаш воситасини қўлланиш соҳасини белгилайди.

8 – §. Тамғалаш

Ўйинчоқларнинг тамғаланиши ишончли бўлиши, текшириладиган, аниқ, осон ўқиладиган, кўздан кечириш ва тенглаштириш мумкин бўлсин.

Тамғалаш ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шаҳси) ва импортер томонидан амалга оширилади. тамғалашнинг қаерга қўйилиши ва усули ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шаҳси) томонидан аниқланади.

Тамғалаш қуйидаги ахборотлардан ташкил топган бўлиши керак:

ўйинчоқнинг номланиши;

ўйинчоқ ишлаб чиқарилган давлатнинг номланиши;

ишлаб чиқарувчининг (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шаҳссининг), импортернинг номланиши ва уларнинг жойлашган манзиллари ва алоқа қилиш учун бошқа ахборотлар;

ишлаб чиқарувчининг товар белгиси (мавжуд бўлса);

ўйинчоқнинг қандай минималь ёшдаги болалар учун мўлжалланганлиги ёки бола ёшини билдирувчи пиктограмма;

асосий конструкцион материаллар (3 ёшгача бўлган болалар учун) (заруриат туғилганида).

ўйинчоқни сақлаш усуллари (агар керак бўлса);

ишлаб чиқарилган сана (ой, йил);

ишлаш муддати ёки  яроқлилик муддати (уларни тайёрланишида);

сақлаш шартлари (агар керак бўлса).

Ўйинчоқ турига қараб белгилашлар таркибида таркибий қисмларнинг тўлиқлиги (тўпламлар учун), ўйинчоқдан фойдаланиш йўриқномаси, гигиеник қайта ишлаш усуллари, ўйинчоқ билан ўйнаганда хавфсизлк меёрлари, огоҳлантирувчи ёзувлар, уни йиғиш учун йўриқнома қайд этилади. Огоҳлантирувчи ахборотлар, техник регламентнинг 3 – иловасида келтирилган ўйинчоқдан фойдаланишда алоҳида эҳтиёт бўлишни кўзда тутувчи меъёрий кўрсатмаларни ўз ичига олади.
Ўйинчоқ билан бирга комплектда тақдим қилинадиган тамғалаш ва техник хужжатлар давлат тилида, экспорт учун мўлжалланган ўйинчоқлар экспорт қилинаётган давлат қонунчилиги талабларига мос бўлган ҳолда таёрланади.

3 – боб. Хавфсизликка мувофиқлигини таъминланиш талаблари

 Ўйинчоқларнинг техник регламентга мувофиқ келиши қуйидагиларни бажарилиши билан таъминланади:

Техник регламентнинг 2 – иловасида келтирилган гигеник хавфсизлик талаблар;
Ўйинчоқларни тадқиқ қилиш (синовдан ўтказиш) усуллари ва қоидалари, ўлчаш, шу билан бирга Техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур бўлган керакли намуналарни танлаш қоидалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда келтирилган.

4 – боб. Мувофиқликни баҳолаш

      Ўйинчоқлар бозорга чиқиши олдидан Техник регламентнинг хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тасдиғидан ўтиши керак.

Ўйинчоқларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш сертификация кўринишида амалга оширилади. Хужжатларнинг ўйинчоқларнинг партиясига тегишли қисми импортерда, партияга тегишли ўйинчоқларнинг сотиш бошланган кундан то охиргиси сотилгунга қадар, энг камида 10 йил давомида сақланади.

5 – боб. Ўтиш даври

Техник регламент амалга киритилган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ва Ўйинчоқлар маҳсулотини талабларни белгилайдиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар улар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунига қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари юзасидан қўлланилади.

6 – боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати

Техник регламент талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.

Назоратни амалга оширувчи давлат органлари Техник регламент талабларига мувофиқ бўлмаган Ўйинчоқ маҳсулотлари муомалага чиқарилишининг олдини олиш, шунингдек бундай маҳсулотларни бозорда муомаладан олиб қўйиш учун барча чораларни кўриши шарт.

7 – боб. Техник регламент талаблари бузилганлиги учун жавобгарлик

Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

умумий техник

регламентиниг 1 – иловаси

 

ўйинчоқ деб қаралмайдиган маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

 

1. Арча ўйинчоқлари, сунъий арчалар ва уларга тегишли электр гирландлар.

2. 14 ёшгача болаларга мўлжалланмаган коллекция учун тўпланган масштабли моделлар.

3. Болалар ўйнаш майдонларининг жиҳозлари.

4. Спорт инвентарлари, сув остида қўлланиладиганлари билан бирга. 

5. 14 ёшгача болаларга мўлжалланмаган фольклёр ва декоратив қўғирчоқлвр. 

6. Жамоат жойларида, умумий фойдаланишга ўрнатилган “профессиональ” ўйинчоқлар.

7. Ўйин автоматлари.

8. 500 дан ортиқ деталлардан иборат бўлган мураккаб бош қотирмалар. .

9. Пневматиик қурол.

10. Отувчи қурилмалар ва катапультлар.

11. Металл учли отилувчи снарядлар.

12. Тармоқдан ўйинчоқларни таъминловчи трансформаторлар, аккумуляторларнинг зарядловчи қурилмалари, ўйинчоқлар билан бирга етказилувчилар ҳам. 

13. Катталар назоратида ўқув жараёнида фойдаланиладиган қиздирувчи элементлари бўлган маҳсулотлар.

14. 14 ёшгача бўлган болалар учун мўлжаллангапн ички ёнув моторли транспорт воситалари.  

15. Буғ моторли ўйинчоқ машиналар.

16. Умумий фойдаланиладиган йўлларда ҳаракатланишга мўлжалланган велосипедлар.

17. Номиналь кучланиши 24 V дан баланд кучланишда ишлайдиган ўйинлар ва ўйинчоқлар.

18. Ўқ олтиш қуролларининг аниқ нусҳалари.

19. Болалар учун бижутериялар.

20. Сузиш учун мосламалар (масалан, қўлга кийиладиган пуфланган манжетлар). 21. Ҳимоя воситалари (сузиш учун кўзойнаклар, қуёшдан сақловчи кўзойнаклар, велосипедчининг шлеми, скейтбордчининг шлеми).

21. Резина шнур ёрдамида учираладиган ўйинчоқлар.

22. Тортитлмаган ҳолатида узунлиги 1200 мм дан ошадиган камонлар.

23. Латекс, резина ва силиконли эластомердан болалар учун тайёрланган санитар-гигиеник маҳсулотлар.

умумий техник

                                                                                                         регламентиниг 2 – иловаси

 

                                  Ўйинчоқларнинг гигиеник хавфсизлигига қўйиладиган

талаблар

1.Ўйинчоқларнинг гигиеник хавфсизлигига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат: 
органолептик  кўрсаткичлар (ҳиди, ёқимсиз таъм);
физик омиллар (товуш даражаси, электр статик майдон кучланганлигининг даражаси, электр магнит майдон кучланганлигининг даражаси, радилчастота дипазони электр магнит майдони кучланганлиги даражаси, электр майдони кучланганлиги даражаси, инфра қизил нурланиш интеграль оқимининг интенсивлик даражаси, маҳаллий титраш даражаси, табиий радионуклидларнинг активлиги солиштирма самарадорлиги);
 санитар-кимёвий кўрсаткичлар (ўйинчоқ материалининг кимёвий таркибига боғлиқ равишда зарарли кимёвий моддаларнинг намуна муҳитида ўтиши ва зарарли кимёвий моддаларнинг ўйинчоқдан ажралиб чишининг меъёри);

токсикологик-гигиениккўрсаткичлар (шиллиқ қатламларда қичишни ҳосил қилувчи, токсислик кўрсаткичи);
микробиологик кўрсаткичлар.

Агар ўйинчоқ гигеник хавфсизликка текширилаётганида назорат қилинадиган бирорта кўрсаткичи мос келмаслиги тасдиқланган тақдирда,  ўйинчоқнинг бундан кейинги ҳар қандай тадқиқотлари тўхтатилади.  
2. Органолептик кўрсаткичлари
2.1. Табиий шароитларда ва сув оқими тортувидаги ҳолатида ўйинчоқ ҳиди интенсивлиги: 
1 ёшгача болаларга мўлжалланган ўйинчоқларда 1 баллдан ошмаслиги керак;
1 ёшдан катта бўлган болалар учун бу кўрсаткич 2 баллга тенг бўлиши керак.

Ўйинчоқларнинг намуналари ва сув оқими тортувидаги ҳолатида ўйинчоқ чиқарадиган ҳидининг интенсивлиги  3 ёшдан катта болалар учун 2 баллдан ошмаслиги керак.
 2.2. 3 ёшгача болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларда ва оғиз бўшлиғи билан контактланувчи ўйинчоқларда ҳосил бўладиган ёқимсиз таъмининг интенсивлиги    1 баллдан ошмаслиги керак.

Физик омиллар
3.1. Овоз чиқарадиган ўйинчоқлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Спорт ўйинлари ўйинчоқларининг моделларидан бошқа ўйинчоқларнинг товушлари, эквивалент даражаси қуйидаги қийматларга тенг бўлиши талаб этилади:
3 ёшгача болалар учун – 60 dBA (dBA - акустик децибел);
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун – 65 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;
6 ёшдан катта болалар учун – 70 dBA дан юқвори бўлмаслиги керак.
Импульсли товуш чиқарувчи ўймнчоқлардан бошқа очиқ ҳавфда ўйналадиган ўйинчоқларнинг товушининг эквивалент даражаси 75 dBA дан юқори бўлмаслиги керак.  
Ўйинчоқлар товушининг максималь даражаси бўлиши керак:
3 ёшгача болалар учун – 70 dBA дан эқори бўлмаслиги;
3 ёшдан 6 ёшгача болалар учун – 75 dBA дан юқори бўлмаслиги;
6 ёшдан катта болалар учун – 80 dBA дан юқори бўлмаслиги.
Очиқ ҳавфда ўйналадиган ўйинчоқларнинг товушнинг максималь даражаси 85 dBA дан юқори бўлмаслиги керак.
Импульсли товуш чиқарувчи ўйинчоқларнинг максималь товуш чиқариш даражаси 90 dBA дан ошмаслиги керак.
3.2. Тўқимачилик матолардан яъни сунъий мўйнали, синтетик ва аралаш материаллардан ишлаб чиқарилган ўйинчоқларнинг юзасидаги электр статик майдон кучланганлиги даражаси 15 kV/m дан ошмаслиги керак.
3.3. Радиоли бошқариладиган, электрон ва электр техник ўйинчоқлар тарқатадиган электр магнит майдонларнинг кучланганлик даражаси, частотаси 0,3 – 300 Hz оралиқда ўзгарганда, 25 V/m дан ошмаслиги керак.

3.4. Ўйинчоқда саноат частотали (50 Hz) электр токи ҳосил қиладиган  майдоннинг кучланганлик даражаси 0,5 kV/m дан ошмаслиги керак.
3.5. Инфра қизил нурланиши интеграль оқимининг интенсиалик даражаси 100 W/m2 дан ошмаслиги керак.
3.6. Тебраниш манбаига эга бўлган ўйинчоқларда ўртача геометрик октавалар орлиғидаги 8 Hz ва 16 Hz частоталар учун маҳаллий тебраниш даражаси 63 dB дан ошмаслиги керак, 69 dB бўлганда 31,5 Гц, 75 дБ бўлганда 63 Гц, 81 dB бўлганда 125 Hz, 87 dB бўлганда 250 Hz, 93 dB бўлганда 500 Hz, 99 dB бўлганда 1000 Hz частоталарга эга бўлади. Тебраниш тезланишининг тўғриланган даражаси 66 dB дан ошиаслиги керак. 
3.7. Табиий материаллардаги табиий радионуклидларнинг ва болаларнинг ижодий ўйинларининг наборлари таркибига кирувчи улардан тайёрланган маҳсулотларнинг солиштирма самарадорлик активлиги 370 Bq/kg дан ошмаслиги керак.

4.Санитар-кимёвий кўрсаткичлар

4.1. Ўйинчоқлардан чиқаётган зарарли кимёвий моддаларнинг намунали муҳитда (сувда, ҳавода) тарқалиши 1 – жадвалда келтирилган меъёрлардан ошиб кетмаслиги керак.

* Меёрлар атроф-муҳит ҳавоси фонининг ифлосланишини ҳисобга олинмаган ҳол учун келтиорилган.

**  Санитар-кимёвий кўрсаткичларни назорат учун қўлланиладиган ўлчашлар методикасига кўра келтирилган заҳарли моддаларнинг пастки чегарасидаги меъёрий қийматидан кўп бўлишига руҳсат этилмайди.

*** Ўзаро бир-бирини алмаштирувчи кўрсаткичлар.

Эслатма
1. Дистиланган сув, санитар-кимёвий тадқиқотларни 
олиб бориш учун мажбурий намунавий муҳитдир.

2. 3 ёшдан катта бўлган болалар учун мўлжалланган юмшоқ ва ёғоч ўйинчоқлар, қўғирчоқларнинг кийимлари, болаларни ҳаракатлантириш учун ва ичига чиғдирувчи ёки кўтарувчи катта ўлчамдаги   ўйинчоқларда заҳарли моддаларнинг тарқалиш даражаси ҳаволи намунавий муҳитда аниқланади.  

4.2. Намунавий муҳитда (тузли кислотада), ўйинчоқнинг 1 kg ҳар қандай материалларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар, ўйинчоқни ташкил этувчи массасидан ва бармоқ билан суртиладиган бўёқлардан ажраладиган зарарли моддаларни ҳисобга олмаган ҳолда қуйидаги меъёрда бўлиши керак:

сурьма – 60 mg;                хром – 60 mg;
қўрғошин – 90 mg;           мышьяк – 25 mg;
симоб – 60 mg;                 барий – 1000 mg;
кадмий – 75 mg;               селен – 500 mg.

4.3. Намунавий муҳитда (тузли кислотада) ўйинчоқнинг 1 kg ташкил этувчи массасидан ва бармоқ билан суртиладиган бўёқларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддаларининг қуйидаги меъёрда бўлиши керак:

сурьма – 60 mg;                хром – 25 mg;
мышьяк – 25 mg;              қўрғошин – 90 mg;
барий – 250 mg;                симоб – 25 mg;
кадмий – 50 mg;               селен – 500 mg.
5.Токсислик-гигиеник кўрсаткичлар.
5.1. 3 ёшгача болаларга мўлжалланган, шунингдек функциональ хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, бола оғиз бўшлиғи билан контактда бўладиган ўйинчоқлар шиллиқ пардаларни қичитмаслиги керак.
5.2. Ўйинчоқларни сувли муҳитда (дистилланган сувда) аниқланадиган маҳаллий тери-қичиши кўрсаткичлари кузатилмаслиги ёки токсислик кўрсаткичи 70 дан 120% гача, ҳаволи муҳитда – 80 дан 120% гача бўлиши керак.
6.Микробиологик кўрсаткичлар.
6.1. Ўйинчоқларнинг микробиологик кўрсаткичлари  2 – жадвалда келтирилган меъёрларга мос бўлиши керак.

умумий техник

регламентиниг 3 – иловаси

 Хавфлик даражаси юқори бўлган ўйинчоқлардан фойдаланиш хавфлар ва уларнинг меёрлари ҳақидаги ахборотларга қўйиладиган талаблар

 Болалар учун ва (ёки) уларга қараб турувчи шаҳслар учун энг кўп хавф туғдирувчи ўйинчоқлар, улардан фойдаланишда юзага келадиган  ҳавфлар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида ахборотлар билан таъминланиши керак:

1.  3 ёшгача болалар учун мўлжалланмаган ўйинчоқларда ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши керак. Шартли график белгининг тасвири 1 – расмда келтирилган.

1 – расм
 Шартли график белги қуйидаги элементлардан ташкил топган бўлади:
айлана ва ичида кесишувчи қизил ёки қора рангли чизиқ;
айлана фони – оқ рангли;
ўйинчоқнинг ёш гуруҳига мўлжалланмаганлиги матни қора сиёҳда ёзилган ва боланинг юз контури қора рангда чизилган бўлади. Шартли график белгининг минималь диаметри 10 mm дан кам бўлмаслиги керак.
2. Осма арғимчоқлар, сирпаниб училадиган ясама тепаликлар ҳалқалар, трапециялардан фойдаланиш хужжатлари,
 Арқонлар ва шунга ўҳшаш ўйинчоқлардан фойдаланиш хужжатларида, таркибий қисмларини тўғри йиғилишига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши уларнинг нотўғри йиғилишида юзага келадиган  хавфнинг ошишига ва техник  хизмат кўрсатишнинг бузилишига олиб келиши мумкин. 

3.Функциональ ўйинчоқларда ёки унинг қадоқловчи қисмида “Диққат! Бевосита фақат катталар назорати остида фойдаланилсин!” деган огоҳлантирувчи ёзув бўлиши керак  Фойдаланиш хужжатларида огоҳлантирувчи чоралар ва кўрсатмаларнинг бўлиши шарт, уларнинг бажарилмаслиги қўғирчоқлардан фойдаланувчиларни хавф остида қолдиради.  Фойдаланиш хужжатларида, ўйинчоқларни болалар қўли етмайдиган  жойларда сақлаш ҳақида кўрсатма бўлиши шарт.
4.Кимёвий ўйинчоқлардан фойдаланиш тўғрисидаги хужжатларда, хавфли моддалар ва реактивларнинг мавжудлиги ва уларнинг истеъмолчи томонидан қўлланилиши хавфидан келиб чиққан ҳолдақ, хавфсизлик чораларини кўриш тўғрисида кўрсатмалар берилиши керак. Фойдаланиш хужжатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ахборот берилиши ва шунингдек қандай ёшдаги болаларга мўлжалланганлиги тўғрисидаги кўрсатма ҳам бўлиши керак.
Кимёвий ўйинчоқнинг қадоқлаовчи қисмида “Диққат! Фақат ёши ...дан катта бўлган болалар учун! Бевосита катталар назорати остида фойдаланилсин!” ёзиб қўйилади. Боланинг ёшини ишлаб чиқарувчи кўрсатади.
5.Озиқ-овқат маҳсулоти қадоқланган идишда ўйинчоқ жойлаштирилган бўлса, у ҳолда қадоқловчи идишда “Ичида ўйинчоқ бор” деган огоҳлантирувчи ёзув ёзиб қўйилган бўлиши шарт.
6.Роликли конькилар ва скейтбордлар ўйинчоқлар сифатида сотувга чиқарилганида, улар “Диққат! Ҳимоя воситаларини кийиб олишлари тавсия этилади!” деган огоҳлантириш ёрлиғи билан бирга бўлиши керак. 
7.Бу ўйинчоқлардан фойдаланиш учун маълум кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади.  Фойдаланиш хужжатларида, йиқилиши ёки урилиб кетиши натижасида жароҳат олишдан сақланиш мақсадида ўйинчоқдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек ҳимоя воситаларидан (ҳимоя шлемларидан, қўлқоплардан, тизза ҳимоялагичларидан, тирсакларни ҳимояловчи қалқончалардан ва ҳ.к.) фойдаланиш бўйича кўрсатмалари бўлиши талаб этилади.  
8.Сув ўйинлари учун фойдаланиладиган ўйинчоқларда “Диққат! Чуқур бўлмаган сув ҳавзаларида фақат катталар назорати остида фойдаланилади!” деган ёзув матни қўйилиши шарт.

Умумий таклифлар

853