ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3071 Хокимият города Ташкент 08/04/2019 23/04/2019 56

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-3071

Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли
уйлардаги турар жойларни
сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

 

“Маҳаллий  давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги “2017 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларни қуриш кўламини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-2824-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 161-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 161-ф-сонли фармойишига асосан, Тошкент шаҳрида  кўп қаватли уйларни қуриш ва уларни сотиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланганлиги инобатга олинсин.

2. Тошкент шаҳрида қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Ягона буюртмачи хизмати” ИК (С.Орипов):

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 20 январдаги 51-сонли қарори билан кўп қаватли турар-жойлардаги хонадонларни ёш оилаларга, эски уй-жойларда яшовчиларга ҳамда яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман ҳокимликларида ташкил этилган комиссияларининг ҳулосасига асосан уй-жой сотиб олиш истагини билдирган ҳамда низомда белгиланган тартибда талабгорлар билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги номидан уй-жойларнинг олди-сотди шартномаларини имзолаш ваколати берилсин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Хаджизадаев), Молия бош бошқармаси (Л.Исматуллаев), “Ягона буюртмачи хизмати” ИК (С.Орипов):

Тошкент шаҳридаги уй-жойларни сотишдан тушадиган маблағлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИКга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасидан махсус ҳисоб рақами очилсин;

хонадонларни сотишдан тушган пул маблағларини мазкур қурилиш ишларини молиялаштириш учун бош пудратчи ҳисобига йўналтирилсин;

Тошкент шаҳридаги уй-жойларни сотишда “Ягона буюртмачи хизмати” ИК томонидан уй баҳосининг 0,1% миқдордаги сақлаб туриш харажатлари назарда тутилиши, ушбу сақлаб туриш харажатлари банд бўлган ходимлар меҳнатини рағбатлантириш учун йўналтириши белгилансин.

5. “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази” ДУК томонидан уй-жойларни тижорат банкларининг талабгорларга кредит ажратилиши ҳақидаги кафолат хати ёки уй-жойни сотиб олиш учун тўлов тўлиқ амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳамда “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ва талабгор ўртасида олди-сотди шартномалари нусхалари ўрнатилган тартибда тақдим этилгандан сўнг мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерларини берилиши инобатга олинсин.

6. “Ягона буюртмачи хизмати” ИК (С.Орипов):

Тошкент шаҳридаги уй-жойларни ҳарид қилиш бўйича талабгор билан олди-сотди шартномалари расмийлаштирилгандан сўнг, тижорат банкларининг талабгорларга кредит ажратилиши ҳақидаги кафолат хати ёки уй-жойни сотиб олиш учун тўлов тўлиқ амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳамда “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ва талабгор ўртасида тузилган олди-сотди шартномаларининг нусҳалари ўрнатилган тартибда “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази” давлат унитар корхонасига тақдим қилинсин.

7. “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази” ДУК (С.Арипов):

“Ягона буюртмачи хизмати” ИК томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида, талабгорга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери расмийлаштириб берилсин.

8. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов):

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, турар жой комплексидаги хонадонларни ўрнатилган тартибда давлат кадастри рўйхатидан ўтказилсин.

9. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Ф.Аминов), Матбуот хизмати (Х.Эргашев):

ушбу қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари Д.Хидоятов ва Ш.Хаджизадаев зиммаларига юклатилсин.

 

Тошкент шаҳар ҳокими                                                    Ж.Артикходжаев

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил «____»_________даги

_______-сонли қарорига
илова

 

Тошкент шаҳрида қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги  “2017 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларни қуриш кўламини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-2824-сонла қарори ижроси юзасидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 161-ф-сонли фармойишига мувофиқ Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлардаги турар жойни сотиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

Талабгорлар – Тошкент шаҳрида яшовчи ёш оилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар ва яшаш шароитини яхшилашга мухтож фуқаролар, шу жумладан Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган бюджет ташкилотларидаги Давлат хизматчилари ва ишчилари.

КомиссияТошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 20 январдаги 51-сонли қарори билан кўп қаватли турар-жойлардаги хонадонларни ёш оилаларга, эски уй-жойларда яшовчиларга ҳамда яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман ҳокимликларида ташкил этилган туман комиссиялари.

Сотувчи — кўп қаватли уйлар массивларини қуриш, зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириш, қуриш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан техник назоратни амалга ошириш, шунингдек маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш функциялари юкланган ҳолда “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси давлат унитар корхонаси;

Кафолат хати ­– тижорат банкининг Талабгорга ипотека кредити маблағини ажратиши тўғрисидаги мажбурияти ифодаланган ҳамда биринчи раҳбар томонидан имзоланган ва мухр билан тасдиқланган ҳужжат;

тўлов лаёқати — умумий даромадларни таҳлил қилишдан келиб чиқиб аниқланадиган қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш лаёқати.

 

2-боб. Тошкент шаҳрида қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиб олувчи талабгорни аниқлаш тартиби

 

3. Туман ҳокимликларида ташкил этилган комиссиялар:

Тошкент шаҳрида яшовчи ёш оилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар ва яшаш шароитини яхшилашга мухтож фуқаролар, шу жумладан Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган бюджет ташкилотларидаги Давлат хизматчилари ва ишчилари мазкур низомнинг 4-бандида белгиланган ҳужжатларни қабул қилган ҳолда ва ушбу низомда белгиланган тартибда аниқлашни амалга оширади.

4. Талабгор қуйидаги мезонлардан бири бўлган тақдирда аниқланади:

а) ёш оилалар (никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувохнома нусҳаси тақдим этиш);

б) эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар (“Тошуйжойлойиҳа” институти хулосасини тақдим этиш).

в) яшаш шароитини яхшилашга мухтож фуқаролар:

бир уйда (бир турар жойда) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш (доимий рўйхатда турган бошқа оилага тегишли ҳужжатлар тақдим этиш);

турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги (уйнинг кадастр жилди, уй дафтари нусҳаси тақдим этиш);

ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара ҳамда бепул фойдаланиш шартларида турар жойда яшаш (Ергеодезкадастр) Давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг Тошкент шаҳрида фуқаронинг номида уй-жой йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш).

г) Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган Давлат ташкилотлари ходимлари (иш жойидан тавсиянома (биринчи раҳбар имзоси билан) ва фуқаронинг Тошкент шаҳрида камида 10 йил мобайнида доимий рўйхатда турганлиги ҳақида маълумот тақдим этиш).

5. Талабгорлар комиссияга низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

б) паспорт нусҳаси;

в) талабгорнинг тўловга лаёқатлилиги (талабгорнинг, унинг оила аъзоларининг ва биргаликда қарз олувчи бошқа талабгорларнинг даромадлари манбалари).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган талабгор ва ҳужжатни тақдим этган орган жавоб беради.

6. Ҳужжатлар илова қилинган ариза (кейинги ўринда – ариза деб юритилади) рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусҳасига ҳужжатлар қабул қилган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга тилхат билан топширилади.

Аризалар алоҳида журналда рўйхатдан ўтказилган ҳолда электрон реестрга келиб тушган санага қараб кетма-кет киритилади.

Аризаларни дастлаб журналдан рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади.

Комиссия аризаларни улар келиб тушган санаси ва журналда рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамига кўра кўриб чиқади.

Комиссиялар томонидан аризалар келиб тушган санадан бошлаб
10 кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.

7. Комиссия талабгорлар томондан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда талабгорларнинг тўловга лаёқатлилигини (талабгорларнинг, унинг оила аъзоларининг ва биргаликда қарз олувчи бошқа талабгорларнинг даромадлари манбаларини), шунингдек ушбу низом талабларига мувофиқлигини ўрганади ва текширади.

Ўрганиш натижалари бўйича талабгорларга кўп қаатли турар жойлардаги хонадонларни бириктириш ҳақида қарор қабул қилади. Ариза рад этилган тақдирда, рад этишнинг аниқ ва асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва аризачига маълум қилади.

8. Турар жойни бириктириш ҳақидаги қарорда талабгорларнинг тўловга лаёқати, шунингдек унга бириктирилган турар жойнинг реквизитлари (кўп қаватли уйнинг манзили, уй рақами, хонадон рақами ва хоналар сони, турар жой жойлашган қавати) акс эттирилиши керак.

9. Турар жойни бириктиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда икки иш куни мобайнида талабгорларга рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришномани юборади (топширади), шунингдек, зарур ҳолларда қарорнинг нусхасини банкнинг тегишли филиалига юборади.

Талабгорлар турар жойни бириктириш рад этилиши сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат, турар жойни бириктириш рад этилиши тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

10. Талабгорлар томонидан берилган ариза рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин кўриб чиқилмайди.

11. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ва турар жойни бириктириш рад этилган талабгорлар кейинги йилда кўп қаватли уйлардаги турар жойни бириктириш тўғрисида такрорий ариза беришга ҳақлидир.

 

3-боб.  Кўп қаватли уйлардаги турар жойни сотишни

расмийлаштириш тартиби

 

12 Сотувчи кўп қаватли уйнинг давлат қабул акти имзолангандан кейин уйнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради (рамийлаштириш харажатлари хонадон мулкдорлари томонидан қопланади) ва турар жойларни олди-сотди шартномаси орқали сотади.

13. Сотувчига кўп қаватли уйлардаги турар жойни сотиш бўйича олди-сотди шартномаларни Тошкент шаҳар ҳокимияти номидан имзолаш ваколати берилади.

Талабгорлар ўз номига ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим қиладилар. Кафолат хати ва турар жой олди-сотди шартномаси Давлат ордерини бериш учун асос ҳисобланади. 

Шунингдек, кўп қаватли уйдаги турар жойни сотиб олишда ипотека кредитини расмийлаштириш учун дастлабки бадални шакллантириш талабгор ҳисобидан ёхуд  юридик шахс — иш берувчидан олинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкун.

14. Кўп қаватли уйлардаги турар жойни сотиб олиш учун турар жойни бириктириш ҳақидаги қарорда кўрсатилган талабгорлар  турар жойни сотиб олиш учун зарар ҳолларда ипотека кредити расмийлаштирадилар.

15. Турар жойнинг олди-сотди шартномаси сотувчи ва талабгор ўртасида тузилади ва имзоланади.

16. Турар жойларни сотиб олиш квартиранинг қийматини тўлиқ тўлаш йўли билан талабгорларнинг шахсий жамғармалари (маблағлари), корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари, шунингдек имтиёзли шартларда бериладиган кредитлар, ссудалар эвазига амалга оширилиши мумкун.

17. Сотувчи томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси нусхаси, банк томонидан тақдим этилган кафолат хати ёки турар жой баҳоси тўланганлиги тўғрисидаги тўловни тасдиқловчи ҳужжат, талабгорнинг паспорт нусхаси “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш Маркази” ДУКга тақдим этилади.

 

4-боб.  Кўп қаватли уйлардаги турар жойларга мулк хуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини расмийлаштириш тартиби

 

18. “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш Маркази” ДУК томонидан сотувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида уч иш куни мобайнида талабгор номига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери расмийлаштириб берилади.

19. Талабгор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери олингандан сўнг, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

20. Кўп қаватли уйдаги турар жойга фуқаронинг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси қонун ҳужжатлари асосида айни бир вақтда ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилишини расмийлаштиради.

21. Қонун ҳужжатлари асосида ипотеканинг давлат рўйхатидан ўтказилиши алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказиш ишлари ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

 

4-боб.  Якунловчи қоида

 

22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Умумий таклифлар

2432