ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
3019 Государственная инспекция по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан 04/04/2019 20/04/2019 22

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
О КОРЕННОМ СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ СИСТЕМЫ КОНТРОЛЯ КАЧЕСТВА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ И КОММУНИКАЦИЙ, ОБЕСПЕЧЕНИЯ ИНФОРМАЦИОННОЙ И КИБЕРБЕЗОПАСНОСТИ
ID-3019

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҚАРОРИ

 

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИ СИФАТИНИ, АХБОРОТ ВА КИБЕРХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ НАЗОРАТИ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

 

Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ва ўзгаришларни самарали амалга ошириш мақсадида, давлат ва жамият бошқаруви соҳасида замонавий ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш бўйича бир қатор асосий вазифалар белгилаб берилган.

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, даавлат ташкилотлари, корхона ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишига, ахборот соҳасидаги таҳдидларга қарши курашишга тўсқинлик қилувчи қатор муаммоларни бартараф этиш  мақсадида:

 

биринчидан, ишлаб чиқилаётган техник топшириқлар, жорий этилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандарти ва техник кўрсаткич талабларига мувофиқлигини мониторингини олиб бориш, ўрганиш ва текшириш;

 

иккинчидан, ахборотлаштириш тизимларини яратишда давлат ахборотлаштириш тизимларини техник топшириқлар ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказиш, шунингдек аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлари, ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни сертификатлаштириш;

 

учинчидан, ахборот соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқарилишининг самарадорлигини ошириш мақсадида, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги кўрсатилаётган хизматлар сифати устидан, шунингдек ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик борасида мукаммал давлат назоратини ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар талаблари, давлат стандартлари ва техник кўрсаткичларга риоя қилиниши, кўрсатилаётган хизматлар сифати, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик йўналишида мукаммал давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни, ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни экспертиза ва сертификациядан ўтказиш тизимларини самарали ва аниқ механизмларини яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сонли қарори мувофиқ:

 

1. Қуйидагилар:

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идоралар фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ҳолатини ўрганиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

 

Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, почта алоқаси ҳамда даврий босма нашрларини тарқатиш хизматларини кўрсатиш, шунингдек электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар тарқатувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказиладиган текширувлар тартиби тўғрисида низом
2-иловага мувофиқ;

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкцияларни (жарималарни) ҳисоблаш ва қўллаш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

 

Техник топшириқларни кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ;

 

Давлат ахборот тизимларини ахборот хавфсизлиги ва ахборот тизимларини яратиш бўйича техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ;

 

Аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни, ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида  низом 6-иловага мувофиқ;

 

Ахборотлаштириш объектларини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ экспертиза ва аудитдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2.  Белгилаб қўйилсинки:

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Давлат инспекцияси) ахборот-коммуникация технологиялари ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ҳолатини ўрганиш ва алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар тарқатилишида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширувчи махсус мақомга эга ваколатли давлат органи ҳисобланади;

 

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, шунингдек даврий нашрларни тарқатиш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкцияларни (жарималар) ҳисоблаш ва қўллаш Давлат инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

 

Давлат инспекциясининг ўз ваколати доирасида қабул қиладиган кўрсатмалари ва қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа тегишли ташкилот ва идоралар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

3. Қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга кўра давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа тегишли ташкилот ва идораларнинг ахборот тизимлари, уларни яратиш бўйича ишлаб чиқилган техник топшириқлар ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилгандан сўнг фойдаланишга рухсат берилади.

 

4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни жорий этиш ҳамда киберхавфсизликни таъминлашда мавжуд муамоларни ўз вақтида бартараф этиш ва ушбу йўналишлар бўйича стратегик таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Давлат инспекцияси хузурида манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари ва мустақил экспертларни жалб этган ҳолда илмий-техник ва эксперт Кенгаши такшил этилсин;

 

5. Давлат инспекциясининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

 

телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерлари ўз тармоқлари ҳолатини ҳамда кўрсатилаётган хизматлари сифатини мониторинг қилишни автоматлаштирилган тизимини яратиш ҳамда ушбу ахборот тизимини “Техник кўмаклашиш маркази” давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда – Марказ) марказлашган мониторинг тизимига улаш;

 

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимияти  органларида ҳамда тегишлилиги бўйича бошқа ташкилот ва идораларда жорий этилган ҳамда ишлаб чиқилаётган, “Электрон ҳукумат” идоралараро маълумот узатиш тармоғига уланган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини, уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Марказнинг мониторинг тизимига босқичма-босқич улаш;

 

Марказда ахборотлаштириш объектларининг дастурий махсулоти, ахборот коммуникация технологиялари, телекоммуникация ускуналари ва бошқа техник воситаларини аттестациялаш, экспертиза қилиш ва сертификациялаш лабораториясини ташкил этиш;

 

6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «UNICON.UZ» ДУК га бириктирилган телекоммуникация техник ва сертификациялашга доир техник воситаларини, шунингдек бошқа мулк (лаборатория бино мажмуаси, ускуна ва қурилмаларни) хамда сертификатлаштириш синов марказининг штат бирликлари билан биргаликда беғараз асосда Марказ балансига ўтказилсин.

 

7. Марказнинг ахборот хавфсизлиги воситалари ва телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаш синовидан ўтказиш лабораториясига зарур бўлган техник воситалар, буларда ўлчаш қурилмалари, синов усканалари ва тегишли дастурий таъминотлари билан жихозлаш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат инспекцияси билан биргаликда олти ой муддатда телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерлари ўз тармоқлари ҳолатини, шунингдек кўрсатилаётган хизматлари сифатини мониторинг қилишни автоматлаштирилган тизимини яратиш ҳамда ушбу ахборот тизимини Марказнинг марказлашган мониторинг тизимига улаш бўйича тартиб ишлаб чиқсин.

 

9. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги  уч ой муддатда Марказни ўрнатилган тартибда телекоммуникация техник воситалари ва ахборотларни ҳимоялаш воситаларини сертификатлаштириш ҳуқуқини олишга аккредитациядан ўтказсин.

 

10. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда Марказ томонидан прокуратура, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ҳамда судларнинг қарорларига асосан ўтказилган экспертиза ҳулосалари натижалари бўйича аниқланган ва давлат фойдасига ундирилган жарима ва зарарларнинг 10 (ўн) фоизи миқдоридаги пул маблағлари, Давлат инспекцияси ва Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича ҳаражатларни молиялаштириш учун тегишли тартиб ишлаб чиксин.

 

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бинони капитал қурилиши ва таъмирлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, шунингдек маҳаллий ҳамда ҳорижда ишлаб чиқилган зарурий мебель жихозларини, технологик ва совутиш ускуналарини, техник ва алоқа воситаларни харид қилиш мақсадига йўналтирилган молиявий маблағларни ажратсин.

 

12. Давархитекқурилиш қуйидаги амалий ёрдам кўрсатсин:

- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қонунчиликка мувофиқ Давлат экспертизасидан ўтказиш;

- Тошкент шаҳар, дўрмон йўли 29 ва 31 уйлари манзилидаги маъмурий биноларни капитал қурилиши ва таъмирлаш учун пудратчи ташкилотларни аниқлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш.

 

13Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор вазирлик ва идолара билан бир ой муддатда:

 

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин;

 

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган Лицензия битимларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

 

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси А.А.Азизов ва эгаллаб турган лавозим бўйича Давлат инспекцияси бошлиғи зиммаларига юклансин.

ПРОЕКТ

 

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

 

О КОРЕННОМ СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ СИСТЕМЫ КОНТРОЛЯ
КАЧЕСТВА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ И КОММУНИКАЦИЙ, ОБЕСПЕЧЕНИЯ ИНФОРМАЦИОННОЙ И КИБЕРБЕЗОПАСНОСТИ

 

По реализации проводимых в стране социально-экономических
и общественно-политических реформ и преобразований, определен ряд важнейших задач по внедрению современных информационно-коммуникационных систем
в сфере государственного и общественного управления.

 

Для предотвращения и противодействия угрозам, возникающим
в информационной сфере, развития информационно-коммуникационных технологий и совершенствования системы обеспечения информационной безопасности, а также в функционировании системы "Электронное правительство" в местных органах власти и органах государственного и хозяйственного управления, государственных предприятиях, организациях и учреждениях, целесообразно:

 

первое, проведение мониторинга, изучения и проверки разрабатываемых технических заданий, информационно-коммуникационных технологий, аппаратных средств и программных продуктов на предмет их соответствия требованиям нормативно-правовых актов, государственным стандартам и техническим параметрам.

 

второе, проведение экспертизы в создании государственных систем информатизации на предмет соответствия техническому заданию и требованиям информационной безопасности, а также сертификация аппаратных средств
и программных продуктов информационно-коммуникационных технологий, телекоммуникационного оборудования и иных технических средств информатизации.

 

третье, в целях эффективной реализации государственной политики в сфере информационной безопасности установить эффективный государственный контроль за качеством предоставляемых услуг в сфере связи, информатизации
и телекоммуникации, а также по обеспечению информационной
и кибербезопасности
.

 

В целях установления совершенного государственного контроля за соблюдением требований нормативно-правовых актов, государственных стандартов и технических параметров, и по предоставлению качественных услуг в сфере связи, информатизации и телекоммуникаций, распространения периодических печатных изданий, по обеспечению информационной и кибербезопасности, а также создания эффективного и четкого механизма проведения экспертизы и сертификации аппаратных средств и программных продуктов, информационно-коммуникационных технологий, телекоммуникационного оборудования и иных технических средств, в соответствии с постановлением Президента Республики Узбекистан от 21 ноября 2018 года № ПП-4024 «О мерах по совершенствованию системы контроля за внедрением информационных технологий и коммуникаций, организации их защиты»:

 

1. Утвердить:

 

Положение о порядке проведения изучения состояния внедрения
информационно-коммуникационных технологий и системы «Электронное правительство» в деятельность органов государственного и хозяйственного управления, государственной власти на местах, других организаций и ведомств согласно приложению №1;

 

Положение о порядке организации и проведения проверок деятельности хозяйствующих субъектов, оказывающих услуги в сфере информационных технологий и телекоммуникаций, почтовой связи и распространения периодических печатных изданий, программ для электронно-вычислительных машин согласно приложению №2;

 

Положение о порядке расчета и применения финансовых санкций (штрафов) за нарушение требований законодательства и иных нормативных документов, государственных стандартов и качества предоставляемых услуг в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий согласно приложению №3;

 

Положение о порядке рассмотрения и экспертизы технических заданий согласно приложению №4;

 

Положение о порядке проведения экспертизы государственных информационных систем на соответствие требованиям технического задания на создание информационной системы и требованиям информационной безопасности согласно приложению №5;

 

Положение о порядке сертификации аппаратных средств и программных продуктов, информационно-коммуникационных технологий, телекоммуникационного оборудования и иных технических средств информатизации согласно приложению №6;

 

Положение о порядке проведения экспертизы и аудита объектов информатизации на соответствие требованиям информационной безопасности согласно приложению №7.

 

2. Установить, что:

 

Государственная инспекция по контролю в сфере информатизации
и телекоммуникаций Республики Узбекистан (далее - Государственная инспекция) является уполномоченным государственным органом со специальным статусом, осуществляющим изучение состояния внедрения информационно-коммуникационных технологий и системы «Электронное правительство»
и контроль за соблюдением актов законодательства в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий, распространения периодических печатных изданий, авторских прав в распространении программ для электронных вычислительных машин;

 

начисление и применение финансовых санкций (штрафов) за нарушение требований нормативно-правовых актов, государственных стандартов и качества оказываемых услуг в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий осуществляется Государственной инспекции в соответствии
с законодательством
;

 

указания и решения Государственной инспекции, принятые в пределах её полномочий, являются обязательными для исполнения органами государственного и хозяйственного управления, органами государственной власти на местах,
и другими соответствующими организациями и ведомствами.

 

3. Определить порядок, в соответствии с которым информационные системы органов государственного и хозяйственного управления, органов государственной власти на местах, и других соответствующих организаций и ведомств допускаются к эксплуатации после проведения обязательной экспертизы на предмет соответствия разработанным техническим заданиям по их созданию и требованиям информационной безопасности.

 

4. В целях внедрения информационных технологий и коммуникаций, своевременного устранения имеющихся проблем в обеспечении кибербезопасности, а также разработки стратегических предложений по данным направлениям, создать научно-технический и экспертный Совет при Государственной инспекции
с привлечением представителей заинтересованных министерств и ведомств,
и независимых экспертов.

 

5. Одобрить предложения Государственной инспекции:

 

о создании автоматизированной информационной системы мониторинга состояния своих сетей и качества оказываемых услуг операторов и провайдеров, оказывающих услуги телекоммуникаций и почтовой связи, а также интеграции этой информационной системы с централизованной системой мониторинга Государственного унитарного предприятия «Центр технического содействия» (далее - Центр);

 

о поэтапном подключении информационных систем и информационных ресурсов, соединенных с Межведомственной сетью передачи данных системы “Электронное правительство”, внедренных и разрабатываемых в органах государственного и хозяйственного управления, органах государственной власти на местах, а также других соответствующих организациях и ведомствах, к системе мониторинга Центра с целью обеспечения их информационной безопасности; 

 

о создании в Центре испытательной лаборатории по проведению аттестации, экспертизы и сертификации аппаратных средств и программных продуктов, информационно-коммуникационных технологий, телекоммуникационного оборудования и иных технических средств на объектах информатизации.

 

6. Министерству по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, а также Государственному комитету по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции передать на безвозмездной основе на баланс Центра технические средства и иное имущество (здание лабораторного комплекса, оборудование и приборы) ГУП «UNICON.UZ», предназначенные для проведения сертификации ТСТ, а также передать Центру закрепленные за ГУП «UNICON.UZ» штатные единицы сертификационного испытательного центра;

 

7. Финансирование по оснащению лаборатории по сертификации технических средств телекоммуникаций и средств информационной безопасности Центра необходимыми техническими средствами, в том числе средствами измерения, испытательным оборудованием и программным обеспечением будет осуществляться за счёт средств Фонда развития информационно–коммуникационных технологий Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан.

 

8. Министерству по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан совместно с Государственной инспекцией в шестимесячный срок разработать порядок создания автоматизированной информационной системы для мониторинга состояния своих сетей и качества оказываемых услуг операторов
и провайдеров, оказывающих услуги телекоммуникаций и почтовой связи, а также интеграцию этой информационной системы с централизованной системой мониторинга Центра.

 

9. Узбекскому агентству стандартизации, метрологии и сертификации
в трехмесячный срок в установленном порядке провести аккредитацию Центра на право проведения сертификации продукции (услуг) в области технических средств телекоммуникаций и средств защиты информации.

 

10. Министерству финансов Республики Узбекистан совместно
с Государственной инспекцией в месячный срок разработать порядок финансирования для укрепления материально-технической базы и дополнительного материального стимулирования труда экспертов Государственной инспекции
и Центра, за счет исчисляемых средств в размере 10 (десяти) процентов от суммы штрафов и ущербов обращенных в пользу государства по результатам проведенной экспертизы в соответствии с решениями прокуратуры, правоохранительных органов и суда.

 

11. Министерству финансов Республики Узбекистан выделить целенаправленные финансовые средства на осуществление капитального строительства и ремонта зданий, подготовки проектно-сметной документации, в том числе на приобретение необходимой мебельной продукции, технологического
и холодильного оборудования, технических средств и средств связи как отечественного, так и иностранного производства.

 

12. Госархитекстрой обеспечить практическую помощь в:

- подготовке проектно-сметной документации с последующим проведением Госэкспертизы в соответствии с законодательством;

- проведении тендерных торгов по определению подрядных организаций для осуществления капитального строительства и ремонта административных зданий по адресу город Ташкент, улица Дурмон йули, дома 29 и 31.

 

13. Кабинету Министров Республики Узбекистан совместно
с заинтересованными министерствами и ведомствами в месячный срок:

 

внести в законодательные акты изменения и дополнения, вытекающие из настоящего Постановления.

 

привести в соответствие с настоящим Постановлением Лицензионные соглашения, заключенные с хозяйствующими субъектами, осуществляющими деятельность в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий.

 

14. Контроль за исполнением настоящего постановления возложить на Председателя Службы государственной безопасности Республики Узбекистан
А.А.Азизова и начальника Государственной инспекции согласно занимаемой должности.

1-ИЛОВА

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идоралар фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ҳолатини ўрганиш тартиби тўғрисида низом

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва идоралар (кейинги ўринларда – Ўрганиш объекти) фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этилганлик ҳамда ахборот ва киберхавфсизлик таъминланганлик ҳолатини ўрганишни, ушбу соҳада Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ижросини ҳамда қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талаблари бажарилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

2. Ўрганиш объекти фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари,  “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этилганлик ҳамда ахборот ва киберхавфсизлик таъминланганлик ҳолатини ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) томонидан ўтказилади.

Зарур ҳолларда, ўтказиладиган ўрганишларда қатнашишга давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари ва экспертларини белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ахборот-коммуникация технологиялари (кейинги ўринларда – АКТ) – ахборотни яратиш, узатиш, ишлаш ва бошқариш билан боғлиқ технологиялар;

Электрон ҳукуматдавлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга АКТни қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими;

ахборот хавфсизлиги – ахборот муносабатларининг субъектларига номақбул зиёнларни келтириши мумкин бўлган табиий ёки сунъий хусусиятли тасодифий ёки қасддан қилинган таъсирлардан ахборот ва инфраструктурани мухофаза қилинганлиги;

киберхавфсизлик – ахборот муҳитида фойдаланувчилар ресурсларини муҳофаза қилиш учун ишлатилиши мумкин бўлган воситалар, йўллар, раҳбарий кўрсатмалар, эҳтимолий хавфларни бошқаришга ёндашувлар, ўргатишлар, энг яхши тажрибани тарқатиш, суғурта, ахборот хавфсизлиги технологиялари ва ахборот технологияларининг йиғиндиси;

ўрганиш Ўрганиш объекти фаолиятида АКТ, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этилганлик ҳамда ахборот ва киберхавфсизлик таъминланганлик ҳолатини аниқлашга қаратилган тадбир;

назорат тартибида ўрганиш — Ўрганиш объектининг илгариги ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи орган томонидан амалга ошириладиган ўрганиш;

Давлат инспекциясининг мансабдор шахси ўрганишни ўтказишга Давлат инспекцияси буйруғи билан тайинланадиган Давлат инспекцияси мутахассиси;

мутахассис ва экспертлар – ўрганиш ўтказишда жалб қилинган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, бошқа ташкилот ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари.

 

II. Ўрганишларни ўтказишнинг мақсади ва вазифалари

 

4. Ўрганиш ўтказишнинг асосий мақсади Ўрганиш объекти фаолиятида АКТ, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этилишида ҳамда ахборот ва киберхавфсизлик таъминланишида қабул қилинган қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳисобланади.

5. Қуйидагилар ўрганишни ўтказишнинг вазифалари ҳисобланади:

Ўрганиш объекти фаолиятида АКТ, “Электрон ҳукумат” тизимини ҳамда  ахборот ва киберхавфсизликни самарали жорий этилганлик ҳолатини таҳлил қилиш ва бунга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш;

иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграллашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан, электрон давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини аниқлаш;

Ўрганиш объекти фаолиятида АКТ, “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш, ахборот ва киберхавфсизликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш.

 

III. Ўрганишни ташкил этиш ва ўтказиш

 

6. Ўрганишни ташкил этиш мақсадида Давлат инспекцияси бошлиғи (бошлиқ бўлмаган тақдирда — расмий равишда унинг вазифасини бажараётган шахс) томонидан ўрганишларни ўтказиш жадвали тасдиқланади.

7. Ўрганишларни ўтказиш жадвалини шакллантиришда қуйидаги омиллар асос бўлади:

Ўрганиш объектига Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари билан АКТ, “Электрон ҳукумат” тизими, ахборот ва киберхавфсизлик йўналишидаги лойиҳалар, юклатилган вазифалар долзарблиги ҳамда ижро муддати;

Ўрганиш объекти томонидан АКТ, “Электрон ҳукумат” тизими, ахборот ва киберхавфсизлик йўналишида йўл қўйилган қоидабузарликлар тўғрисида жисмоний ва юридик шахсларнинг асосли шикоятлари;

Давлат инспекциясининг Кўрсатма ва бошқа талаблари бажарилмаганлиги;

АКТни жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини рейтингли баҳолаш натижалари;

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судлар, Электрон ҳукумат соҳасида ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли органларнинг талаблари ва таклифлари;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан Давлат инспекциясига юклатилган функция ва вазифалар ижросини таъминлаш.

8. Ўрганишларни ўтказиш жадвали чораклик давр учун тузилади ва жорий чорак учинчи ойининг 10-кунигача тасдиқланади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларнинг, шунингдек Электрон ҳукумат соҳасида ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли органлари, Ўрганиш объектининг асосли таклифларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг асосли шикоятларига кўра Давлат инспекцияси бошлиғи (бошлиқ бўлмаган тақдирда — расмий равишда унинг вазифасини бажараётган шахс) томонидан ўрганишларни ўтказиш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўрганишларни ўтказишнинг жадвали тасдиқланганидан (жадвалга ўзгартиришлар киритилгандан) сўнг бир иш куни давомида Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

9. Давлат инспекциясининг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар уларда хизмат гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда ўрганишга қўйиладилар.

10. Ўрганиш объектида ўрганиш ўтказиш учун тасдиқланган режа-жадвал ҳамда ўрганиш мақсади, ўрганувчи мансабдор шахсларнинг таркиби, жалб этилган мутахассис ва  экспертлар, ўрганишни ўтказиш муддатлари ва саволномаси кўрсатилган Давлат инспекциясининг буйруғи асос бўлади.

11. Ўрганишни ўтказишнинг бошланиши тўғрисидаги хабарномани Давлат инспекцияси ўрганиш ўтказиш муддатидан ўн иш кунидан кечикмай Ўрганиш объектига юборади.

12. Ўрганиш бошлаш кунида Ўрганиш объекти раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — расмий равишда унинг вазифасини бажараётган шахсга) ўрганишларни ўтказишнинг тасдиқланган жадвалидан кўчирма ва Давлат инспекцияси буйруғининг нусхаси берилади.

13. Ўрганиш холисоналик ва қонунийлик тамойиллари асосида ўтказилади.

14. Ўрганишни ўтказишда Ўрганиш объекти фаолиятида АКТни, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этилиши, ахборот ва киберхавфсизликни таъминланишида қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор, фармойишлари билан “Электрон ҳукумат” лойиҳалари ҳамда АКТ йўналишида юклатилган вазифаларнинг ижро ҳолати, расмий веб-сайтнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги, электрон давлат хизматлари кўрсатилиши, маълумотлар узатишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш, аппарат-дастурий комплексларидан қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш, ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалар фаолиятини ташкил этиш ҳолати, АКТни жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот ва киберхавфсизлик соҳасида амалга оширилган ишлар, фаолият юритаётган ходимларнинг АКТ соҳасида билим даражаси, шунингдек ўтказилган ўрганишларнинг натижалари ҳамда Давлат инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларга мувофиқ унинг ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилади.

15. Ўрганишни ўтказиш давомида Ўрганиш объектининг молия-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

16. Ўрганишларни ўтказиш муддатлари уларни ўтказиш жадвалида назарда тутилган муддатларга мувофиқ бўлиши керак.

 

IV. Ўрганиш натижаларини расмийлаштириш ва ўрганиш якунлари бўйича кўриладиган чора-тадбирлар

 

17. Ўрганиш объекти фаолиятида АКТ, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этилганлик ҳамда ахборот ва киберхавфсизлик таъминланганлик ҳолати юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари маълумотнома тарзида, икки нусхада расмийлаштирилади.

Ўрганиш натижалари бўйича маълумотнома Давлат инспекциясининг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар, шунингдек Ўрганиш объекти раҳбарияти ҳамда масъул шахслари томонидан имзоланади.

Заруриятга кўра, ўрганиш натижалари қўшма йиғилишларда, Ўрганиш объектининг масъул шахслари, раҳбарлари ҳамда Давлат инспекциясининг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар иштирокида муҳокама қилинади.

Ўрганиш объекти раҳбарияти ва масъул шахслар ўрганиш натижалари бўйича маълумотномани имзолашни рад этишганда имзолашни рад этганлик тўғрисида Давлат инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади.

Маълумотноманинг бир нусхаси, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда — рад этиш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси Ўрганиш объекти раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини расмий равишда бажарувчи шахсга) тақдим этилади.

18. Давлат инспекцияси томонидан ўрганиш тугагандан кейин беш иш куни мобайнида Ўрганиш объектига аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бандлар ва уларнинг ижросини таъминлаш ҳамда назорат тартибидаги ўрганиш ўтказиш муддатлари аниқ белгиланган ҳолда Кўрсатма берилади.

Ўрганиш объекти Кўрсатмада келтирилган бандларнинг бажарилиши бўйича маълумотларни белгиланган муддатларда Давлат инспекциясига тақдим этиб боради.

Кўрсатма бандларининг ижро муддатлари асосли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, Давлат инспекцияси томонидан узайтирилиши мумкин.

19. Ўрганиш объектида Кўрсатмада белгиланган муддатда барча бандлар бажарилганлиги юзасидан Давлат инспекцияси томонидан назорат тартибидаги ўрганиш ўтказилади.

20. Ўрганиш объекти томонидан Кўрсатма бандлари ижроси юзасидан маълумотлар Давлат инспекциясига тақдим этилмаган ёки бандлари ижроси таъминланмаган тақдирда Давлат инспекцияси ўз ваколати доирасида ва қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўради.

21. Давлат инспекциясининг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар ўрганиш давомида ўзларига маълум бўлган конфиденциал ахборотни ошкор қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

 

V. Ўрганиш объектининг ҳамда Давлат инспекциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

22. Ўрганиш объекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўрганиш ўтказилиши тўғрисида тегишли ахборотга эга бўлиш;

Давлат инспекциясига асосли сабабларни кўрсатган ҳолда ўрганишларни ўтказиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тақдим этиш;

мансабдор шахслардан ўрганишни ўтказиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатларни, Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг, жалб этилган мутахассислар ва экспертларнинг хизмат гувоҳномаларини, шунингдек ўрганиш давомида кўриб чиқиладиган масалалар тўғрисида маълумот олиш;

ўрганишни ўтказиш учун асосларга эга бўлмаган шахсларни ўрганиш ўтказишга қўймаслик;

ўрганишлар тугагандан сўнг Давлат инспекциясининг мансабдор шахсларидан ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотноманинг бир нусхасини олиш;

Давлат инспекцияси ва унинг мансабдор шахсларининг ўрганишлари, хатти- ҳаракатлари ва буйруқлари (фармойишлари) натижалари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш.

 

23. Ўрганиш объекти қуйидагиларга мажбур:

Давлат инспекциясининг мансабдор шахслари талабларига кўра ўрганишни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни кўрсатиш, тақдим этиш, уларни объектларга киритиш, уларга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш;

Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасидаги талабларини бажариш;

Ўтказилган ўрганишда қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талаблари бузилганда ҳамда маълум бир ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида масъул шахсларнинг тушунтириш хатларини тақдим этилишини таъминлаш;

АКТни жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати тўғрисида ишончсиз ва ёлғон маълумот тақдим этмаслик.

 

24. Давлат инспекцияси ва унинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўтказиладиган ўрганишларда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқарув органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасаларнинг мутахассислари ва экспертларини белгиланган тартибда жалб этиш;

Давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган назорат тартибидаги ўрганиш натижасида Ўрганиш объекти Кўрсатма бандлари ижросини таъминланманганлиги аниқланган тақдирда Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиш;

Ўрганиш объекти томонидан қонун ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат стандартлари талаблари ҳамда улар билан белгиланган вазифалар ижроси таъминланмаган ёки белгиланган тартибда бажарилмаган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумот киритиш;

Ўрганиш объектидан ўрганишни ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек ўрганиш предмети доирасида тегишли объектларга киритиш таъминланишини талаб қилиш;

ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга ўз вақтида тақдим этиш.

 

25. Давлат инспекциясининг мансабдор шахслари, ўрганишга жалб этилган мутахассислар ва экспертлар қуйидагиларга мажбур:

Ўрганиш объектига ўрганишни ўтказиш ҳуқуқи учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

Ўрганиш объектининг иш фаолиятига тўсқинлик қилмаслик;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ошкор қилинмайдиган конфиденциал ахборот бўйича талабларига қатъий риоя этиш;

ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича маълумотнома расмийлаштириш ҳамда унинг бир нусхасини Ўрганиш объектига тақдим этиш.

 

VI. Якунловчи қоида

 

26. Давлат инспекцияси ҳамда Ўрганиш объектининг мансабдор шахслари ушбу Низомнинг талабларига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.

 

 

ПРИЛОЖЕНИЕ № 1
 

ПОЛОЖЕНИЕ

о порядке проведения изучения состояния внедрения
информационно-коммуникационных технологий и системы «Электронное правительство» в деятельность органов государственного и хозяйственного управления, государственной власти на местах,
других организаций и ведомств

 

  1. Общие положения

 

1. Настоящее Положение определяет порядок проведения изучения состояния внедрения информационно-коммуникационных технологий, систем «Электронное правительства», а также обеспечения информационной и кибербезопасности в деятельность органов государственного и хозяйственного управления, органов государственной власти на местах и других организаций и ведомств независимо от организационно-правовой формы и ведомственной принадлежности (далее – Объект изучения), контроля исполнения требований законодательства, указов, постановлений и распоряжений Президента Республики Узбекистан, постановлений, распоряжений Правительства, нормативных актов и государственных стандартов в данной сфере.

2. Изучение состояния внедрения информационно-коммуникационных технологий, системы «Электронное правительство», а также обеспечения информационной и кибербезопасности в деятельность Объектов изучения осуществляется Государственной инспекцией по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистана (далее — Государственная инспекция).

В случаях необходимости, к участию в проведении изучения могут привлекаться специалисты и эксперты органов государственного и хозяйственного управления, органов государственной власти на местах, научно-исследовательских учреждений, других организаций и ведомств в установленном порядке.

3. В настоящем Положении применяются следующие основные понятия:

информационно-коммуникационные технологии (далее — ИКТ) — технологии, связанные с созданием, передачей, обработкой и управлением информацией;

Электронное правительство — система организационно-правовых мер и технических средств, направленная на обеспечение деятельности государственных органов по оказанию государственных услуг физическим и юридическим лицам путем применения информационно-коммуникационных технологий, а также межведомственного электронного взаимодействия;

информационная безопасность – защищенность информации и инфраструктуры от случайных или преднамеренных воздействий естественного или искусственного характера, которые могут нанести недопустимый ущерб субъектам информационных отношений;

кибербезопасность – совокупность инструментов, политики, руководящих указаний, подходов к управлению рисками, обучению, распространению передового опыта, страхования, технологий информационной безопасности и информационных технологий, используемых для защиты ресурсов пользователей в информационной среде;

изучение — мероприятие, направленное на определение в деятельности Объектов изучения состояния внедрения ИКТ, системы «Электронное правительство», а также обеспечения информационной и кибербезопасности;

изучение в контрольном порядке – изучение, проводимое ответственным органом, направленное на устранение на Объекте изучения ранее выявленных недостатков;

должностное лицо Государственной инспекции — специалист Государственной инспекции, назначенный на проведение изучения приказом Государственной инспекции;

специалисты и эксперты – привлекаемые к проведению изучения сотрудники органов государственного и хозяйственного управления, государственной власти на местах, научно-исследовательских учреждений и других организаций в установленном порядке.

 

  1. Цели и задачи проведения изучений

 

4. Целью проведения изучения является контроль соблюдения требований актов законодательства, нормативных документов и государственных стандартов, принятых при внедрении ИКТ, Электронного правительства, а также обеспечение информационной и кибербезопасности деятельности Объектов изучения.

5. Задачами проведения изучения являются:

анализ текущего состояния и выявление факторов, препятствующих эффективному внедрению ИКТ, Электронного правительства, а также обеспечения информационной и кибербезопасности в деятельности Объектов изучения;

определение эффективности автоматизации рабочих и управленческих процессов, внедрения и использования интегрированных информационных систем, межведомственных сетей передачи и обмена данными, интеграции государственных информационных ресурсов, в том числе предоставления электронных государственных услуг;

внесения предложений по дальнейшему совершенствованию внедрения ИКТ, Электронного правительства, а также обеспечения информационной и кибербезопасности деятельности Объектов изучения.

 

  1. Организация и проведение изучения

 

6. В целях организации изучения начальником Государственной инспекции (в его отсутствие – официально замещающим лицом) утверждается график проведения изучений.

7. При формировании графика проведения изучения основополагающими являются нижеперечисленные факторы:

актуальность и срок выполнения на Объекте изучения поставленных задач и проектов в сфере ИКТ, Электронного правительства, информационной и кибербезопасности в соответствии с указами, постановлениями и распоряжениями Президента Республики Узбекистан, а также постановлениями и распоряжениями Правительства;

обоснованные жалобы физических и юридических лиц о нарушениях в сфере ИКТ, Электронного правительства, информационной и кибербезопасности, допущенных со стороны Объекта изучения;

неисполнение предписаний и других требований Государственной инспекции;

эффективность внедрения и развития ИКТ, результаты рейтинговых оценок качества, предоставляемых электронных государственных услуг;

требования и предложения правоохранительных органов, судов и уполномоченных органов по внедрению информационных систем в сфере Электронного правительства и государственного управления;

обеспечение исполнения возложенных на Государственную инспекцию функций и задач в соответствии нормативно-правовыми актами.

8. График проведения изучений составляется ежеквартально и утверждается до 10 числа последнего месяца предыдущего квартала.

Начальником Государственной инспекции (в его отсутствие – официально замещающим лицом) может вноситься изменения в график проведения изучений на основании обоснованных предложений правоохранительных органов, судов, уполномоченных органов, а также жалоб физических и юридических лиц в области Электронное правительства, а также внедрение информационных систем в государственном управлении.

График проведения изучений (изменения в график) размещается на официальном веб-сайт Государственной инспекции в течение одного рабочего дня после утверждения.

9. Должностные лица Государственной инспекции, привлеченные специалисты и эксперты к изучению допускаются при наличии у них служебного удостоверения.

10. Основанием для проведения изучения является график проведения изучения, приказ Государственной инспекции предусматривающий вопросник, цель и сроки проведения изучения, состав должностных лиц, привлечённых специалистов и экспертов.

11. Государственная инспекция не менее чем за десять рабочих дней уведомляет Объект изучения, о начале проведения изучения.

12. Руководителю Объекта изучения (в его отсутствие – официально замещающим лицом) предоставляются выписка из утвержденного графика проведения изучения и копия приказа Государственной инспекции.

13. Изучение проводится на основе принципов объективности и законности.

14. При проведении изучения деятельности Объекта изучения рассматриваются вопросы внедрения и развития ИКТ, Электронного правительства, соблюдения требований законодательства, нормативных актов и государственных стандартов в области информационной и кибербезопасности, соответствия официального сайта и использования аппаратно-программных комплексов требованиям законодательства, качество оказания интерактивных государственных услуг, степень внедрения межведомственных сетей передачи и обмена данными, информационных систем, информационных ресурсов и электронного документооборота, создание специализированных подразделений ИКТ, мероприятий по обеспечению информационной безопасности, уровень знаний сотрудников в отрасли ИКТ; выполнение задач, поставленных указами, постановлениями и распоряжениями Президента Республики Узбекистан, а также постановлениями, распоряжениями Правительства в сфере ИКТ и Электронный правительства, а также результаты исследований и другие вопросы, входящие в компетенцию Государственной инспекции в соответствии с возложенными на нее задачами и функциями.

15. В ходе проведения изучения не допускается вмешательство в финансово-хозяйственную деятельность Объекта изучения.

16. Сроки проведения изучения должны соответствовать срокам, предусмотренным графиком проведения изучений.

 

  1. Оформление результатов изучения и принимаемые меры по итогам изучения

 

17. Результаты изучения о состоянии внедрения ИКТ, системы «Электронного правительства», а также обеспечения информационной и кибербезопасности в деятельности Объектов изучения оформляются в виде справки, составляемой в двух экземплярах.

Справка по результатам изучения подписывается должностными лицами Государственной инспекции, привлеченными специалистами, экспертами, руководством и ответственными лицами Объекта изучения.

При необходимости, результаты изучения обсуждаются на совместных совещаниях с участием ответственных лиц, руководителей Объекта изучение и должностных лиц Государственной инспекции, а также привлеченных специалистов и экспертов.

В случае уклонения руководителей и ответственных лиц Объекта изучение от подписания справки по результатам изучения, должностными лицами Государственной инспекции составляется акт об отказе подписания.

Один экземпляр справки, а также копия акта об отказе, при его наличии, вручаются руководителю (в его отсутствие – официально замещающему лицу) Объекта изучения.

18. Государственная инспекция в течение пяти рабочих дней после окончания изучения вносит на Объект изучения предписание с указанием выявленных недостатков и путей их устранения, а также дата проведения изучения в контрольном порядке.

Объекты изучения в установленные сроки представляют в Государственную инспекцию сведения о выполнении требований, указанных в предписании.

При наличии обоснованных причин сроки выполнения требований, указанных в предписании могут продлеваться со стороны Государственной инспекции.

19. По выполнению требований, указанных в предписание Государственной инспекции на Объекте изучения проводит в контрольное изучение.

20. В случае непредставления информации о выполнении или неустранении требований предписания со стороны Объекта изучения, Государственная инспекция в пределах своей компетенции и в установленном законом порядке принимает соответствующие меры.

21. Должностные лица Государственной инспекции, привлеченные специалисты и эксперты несут ответственность за разглашение конфиденциальной информации, ставшей им известной в ходе изучения, в соответствии с действующим законодательством.

 

  1. Права и обязанности Государственной инспекции и Объекта изучения

 

22. Объект изучения имеет следующие права:

иметь соответствующую информацию о проведении изучения;

при наличии обоснованных причин представлять Государственной инспекции предложения по внесению изменений в график проведения изучения;

требовать от должностных лиц документы, послужившие основанием для проведения изучения, служебное удостоверение должностных лиц Государственной инспекции, привлеченных специалистов и экспертов, а также сведения о рассматриваемых в процессе изучения вопросах;

не допускать к проведению изучения лиц, не имеющих полномочий на его проведение;

получить от должностных лиц Государственной инспекции экземпляр справки о результатах изучения;

в установленном порядке писать жалобы на Государственную инспекцию и ее должностных лиц, правомерность их действий в процессе изучения, требований и результатов изучения.

 

23. Объект изучения имеет следующие обязанности:

по требованию должностных лиц Государственной инспекции представить материалы и документы, необходимые для проведения изучения, обеспечить доступ на объект и оказывать содействие в выполнении их функций;

выполнять требования должностных лиц Государственной инспекции в пределах их полномочий;

по требованию должностных лиц Государственной инспекции обеспечить предоставление ответственными лицами объяснительных записок, в целях внесения ясности по определенным вопросам изучения, выявленным нарушениям законов, государственных стандартов и нормативно-правовых актов;

не допускать предоставление ложной и необоснованной информации по состоянию внедрения и развития ИКТ.

 

24. Права Государственной инспекции и ее должностных лиц:

привлекать к участию в изучении специалистов и экспетов органов государственного и хозяйственного управления, других предприятий и учреждений, научно-иследовательских учреждений;

при установлении невыполнения требований предписания со стороны Объекта изучения по результатам контрольного изучения Государственной инспекцией в установленном порядке вносить информацию в Кабинет Министров Республики Узбекистан;

в установленном порядке вносить информацию правоохранительным органам, о неисполнении требований нормативно-правовых актов и государственных стандартов со стороны Объекта изучения;

в рамках предмета изучения требовать от Объекта изучения предоставления материалов и документов, необходимых для проведения изучения, а также обеспечения доступа к соответствующим объектам;

предоставлять уполномоченным и правоохранительным органам информацию, о выявленных в процессе изучения недостатках, выходящих за пределы своих полномочия.

 

25. Должностные лица Инспекции, привлеченные к изучению специалисты и эксперты обязаны:

предоставлять Объекту изучения необходимые документы на право проведения изучения;

не препятствовать текущей работе Объекта изучения;

неукоснительно соблюдать требования нормативно-правовых актов и требования настоящего Положения;

по результатам проведенного изучения оформить справку и представить один экземпляр Объекту изучения.

 

VI. Заключительное положение

 

26. Должностные лица Государственной инспекции и Объект изучения несут персональную ответственность за соблюдение норм и требований настоящего Положения.

 

 

2-ИЛОВА

 

Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, почта алоқаси ҳамда даврий босма нашрларини тарқатиш хизматларини кўрсатиш, шунингдек электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар тарқатувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказиладиган текширувлар тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси) томонидан ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, почта алоқаси ҳамда даврий босма нашрларини тарқатиш, шунингдек электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун дастурлар тарқатиш хизматларини кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

 

Умумий қоидалар

 

1. Давлат инспекцияси томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятида текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш мазкур Низомга асосан амалга оширилади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва уларнинг таърифлари қўлланилади:

хўжалик юритувчи субъект - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар;

юридик шахс - ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.

назорат килувчи органлар - хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат килишга конун хужжатлари билан ваколат берилган вазирлик ва идоралар;

текширув - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;

мансабдор шахс - мулк шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотда муайян мансабни эгаллаб турган шахс, башарти унга раҳбарлик, ташкилий, фармойиш бериш, текширув назорат вазифалари ёки моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган вазифалар юклатилган бўлса, мансабдор шахс ҳисобланади.

 

Текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

 

3. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги текширишларни ташкил этиш қуйидагилар асосларга мувофиқ Давлат инспекцияси бошлиғи (Давлат инспекцияси бошлиғи бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс)нинг буйруғи билан амалга оширилади:

а) юқори турувчи, назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар  ва судларнинг талаблари;

б) хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқларидаги, маълумотлар узатишдаги хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик, телерадиоэшиттириш ва ахборот тизимларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилишини мониторинг ва ўрганиш натижалари;

в) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатлари аниқланганда.

4. Давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган текширишларни ўтказиш муддати
10 календарь кунидан иборат. Алоҳида ҳолларда асосли сабабларга кўра Давлат инспекцияси бошлиғининг тегишли буйруғи асосида ушбу муддат узайтирилиши мумкин.

5. Текширишларни ташкил этиш масалалари билан шуғулланувчи мансабдор шахслар, масъул ходимлар ахборотларнинг конфиденциаллиги ва ушбу ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.

6. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текшириш Давлат инспекциясининг буйруғига асосан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар, шунингдек тегишли мутахассислар сифатида аудитор ва экспертлар ҳамда «Техник кўмаклашиш маркази» Давлат унитар корхонаси ходимлари жалб этилиши мумкин.

7. Давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган текшириш ҳақида текширишни ўтказиш бошланиши белгиланган муддатдан камида 30 календарь кун олдин хўжалик юритувчи субъектни текширишдан ўтказиш муддати ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилади.

Давлат инспекцияси томонидан юқори турувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда судларнинг талаблари асосида, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатлари аниқланганда текшириладиган хўжалик юритувчи субъектларга хабарнома юборилмайди.

8. Ўтказилган текшириш натижаларидан рози бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар низоли масалаларга аниқлик киритиш учун судга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки бошқа идораларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

9. Хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалари (филиаллари) фаолиятини текшириш, улар қайси юридик шахс таркибига кирса, шу юридик шахсда ўтказиладиган текширишлар доирасида амалга оширилади.

10. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги текширишларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи ҳамда текшириш дастурига мувофиқ амалга оширилади.

Текширишда Давлат инспекциясининг ваколатлари ва текшириш дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқилмаслиги лозим.

Давлат инспекциясининг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғида текшириладиган субъект номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати кўрсатилади.

11. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарини (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади билан таништиради, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатади, шунингдек текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатлар (текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текшириш дастури) нусхаларини тилхат олинган ҳолда унга топширади.

12. Текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, мансабдор шахс томонидан унинг ўзи ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъектраҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолайдиган далолатнома тузилади. Мазкур далолатномани хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) имзолашдан бош тортганда, далолатномага текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.

13. Текширувчи мансабдор шахслар хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»ни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлдириши шарт.

Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»нинг электрон шакли тўлдирилади. Бунда «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»нинг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.

Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномада «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда - электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда - унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади.

Давлат инспекцияси масъул ходимлари «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»ни тўлдиришдан бош тортган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект текширув ўтказилишига йўл қўймасликка ҳақли.

14. Текшириш билан Хўжалик юритувчи субъектнинг бевосита текшириш ўтказиш йилидан олдинги уч календарь йилдан кўп бўлмаган фаолияти қамраб олиниши мумкин.

Бунда:

- текшириш ўтказилаётган календарь йил даврлари текширилиши мумкин;

- текширишни ўтказаётган Давлат инспекцияси томонидан илгари текширилган масалалар бўйича қайта текшириш ўтказилмайди.

15. Текшириш бошлангандан кейин текширишда иштирок этиши лозим бўлган шахс касаллиги туфайли иштирок эта олмаса ёки талаб этилган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда текшириш Давлат инспекциясининг буйруғи асосида тўхтатилиб, текширишнинг қолган муддати бошқа вақтга кўчирилиши мумкин.

16. Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади. Текшириш далолатномаси (маълумотномаси) камида икки нусхада тузилади.

Текшириш далолатномасининг (маълумотноманинг) нусхалари Давлат инспекциясининг текшириш ўтказаётган мансабдор шахси (шахслари) ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир нусхаси хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахсга) уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Текширилган хўжалик юритувчи субъект ўтказилган текшириш натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада (маълумотномада) ёзма равишда акс эттириши мумкин.

Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан ва (ёки) уни имзолашдан бош тортганда, Давлат инспекциясининг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади.

Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси бир иш куни давомида хўжалик юритувчи субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.

 

Текшириш натижаларини расмийлаштириш

           

17. Ҳар бир текшириш натижалари текшириш ўтказилган сана ва жойи (шаҳар, аҳоли пункти), хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва реквизитлари, текшириш натижалари, гуруҳ аъзолари ва хўжалик юритувчи субъект вакилининг имзолари акс эттирилган далолатнома билан расмийлаштирилади.

18. Текшириш далолатномасига қўйиладиган асосий талаблар бу унинг ҳаққонийлиги, далолатномада кўрсатилган қоидабузарликлар фактлари ва уларни келтириб чиқарадиган сабабларнинг асосланганлиги, қисқа ва лўнда баён қилинганлиги ҳисобланади.

19. Текшириш далолатномаси икки нусхада, бўяшлар ва тузатишларсиз, буйруқда белгиланган муддатларда расмийлаштирилиши шарт.

20. Зарур бўлганда текшириш далолатномасига аниқланган қоидабузарликларнинг тўғрилигини тасдиқловчи иш материаллари (текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг масъул шахслари томонидан тайёрланган ва имзоланган ҳужжатлар нусхалари) илова қилинади. Айрим технологик участкалар (бўлимлар, гуруҳлар, цехлар) ишида ва умуман хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятида қоидабузарликлар ва камчиликлар аниқланган ҳолларда, текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг масъул шахслари томонидан йўл қўйилган камчиликларнинг сабабларини изоҳловчи тушунтириш хатлари тақдим этилади.

21. Текшириш гуруҳи аъзолари ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг масъул шахслари томонидан икки нусхада далолатнома имзолагандан сўнг, хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарига танишиш ва имзолаш учун тақдим этилади ҳамда икки нусхадаги далолатнома имзолангандан кейин бир нусхаси хўжалик юритувчи субъект раҳбарига имзо қўйдирилган ҳолда топширилади.

 

Кўрсатмалар бериш ва бажарилишини назорат қилиш

 

22. Ҳар бир текшириш натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳолда кўрсатмалар берилади. Кўрсатмаларни бажарилиши хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурийдир.

23. Кўрсатмаларни бериш учун хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар кўрсатилган текшириш далолатномалари асос бўлади.

24. Кўрсатмалар аниқ, равшан, муайян, ҳар ҳил талқинларга йўл қўймайдиган, қоидабузарликларни бартараф этишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа норматив ҳужжатлар талаблар бажарилишига ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга йўналтирилган бўлиши шарт.

25. Кўрсатмаларни расмийлаштириш ва бериш тартиби:

- кўрсатмалар икки нусхада тузилади ҳамда Юридик бюро ва йўналиш бўйича тегишли бўлимлар билан келишилгандан сўнг Давлат инспекцияси бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари ёки Ҳудудий инспекциялар бошлиқлари томонидан имзоланади;

- кўрсатмалар хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг қўлига берилади ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширилиши тугагандан сўнг 5 кун ичида буюртмали хат билан почта орқали жўнатилади.

Зарур бўлганда кўрсатмаларнинг нусхалари текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг юқори турувчи ташкилотига (у мавжуд бўлганида) юборилиши мумкин.

Агарда кўрсатмалар Давлат инспекцияси томонидан берилган бўлса уларнинг нусхалари кўрсатманинг бажарилиши устидан назорат юклатилган Ҳудудий инспекцияларга ҳам жўнатилади.

26. Хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатмада белгиланган муддатларга кўра кўрсатма бандларининг бажарилиши тўғрисида маълумотларни тақдим этадилар, Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маълумотлар тақдим этилмаган ҳолда Давлат инспекцияси томонидан
3 иш куни ичида маълумотларни тақдим этиш кераклиги тўғрисида огоҳлантириш хати жўнатилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатманинг бажарилиши (ҳар бир банди) тўғрисидаги маълумотига тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши шарт. Зарурият бўлганда, Давлат инспекцияси ёки Ҳудудий инспекция ваколатига тегишли бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.

27. Давлат инспекцияси ва Ҳудудий инспекциялар ҳам қоғоз, ҳам электрон (сканерланган) шаклдаги ҳужжатларнинг сақланишини таъминлашлари шарт. Текшириш далолатномаси, кўрсатма, хўжалик юритувчи субъектнинг маълумотлари қоғоз шаклида хўжалик юритувчи субъектнинг папкасида сақланади. Қоғоз шаклидаги жилдни юритилиши Давлат инспекциясининг Йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат инспекциясининг кўрсатмаси белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ маъмурий жазо чораларини қўллаш юзасидан тегишли ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланади ва раҳбарият билан келишилган ҳолда судга йўлланилади.

 

Жавобгарлик

 

28. Давлат инспекциясининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавобгар бўладилар:

- текшириш далолатномаларида нотўғри маълумотларни киритганлдиги, хизмат ваколатларини ва вазифаларини суистеъмол қилганлиги, шунингдек мазкур ҳужжат талабларига риоя қилмаганлиги;

- “Текширишларни рўйҳатга олиш китоби”ни нотўғри тўлдирганлиги;

- ловазим мажбуриятларига кирмаган ҳар қандай текширувларни ўтказганлиги;

- берилган кўрсатмаларнинг объективлиги ва уларни ижроси назоратини таъминламаганлиги.

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

текшириш бўйича чиқарилган буйруқларни рўйхатга олиш дафтари

 

Т/Р

Текшириш буйруғининг

чиқиш санаси

Қайд қилиш рақами

Буйруқнинг қисқача мазмуни

Буйруқ тикилган папканинг рақами

1

2

3

4

5

 

В илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича

давлат инспекцияси томонидан ўтказилган текшириш натижалари тўғрисидаги

далолатномаларни рўйхатга олиш дафтари

 

Т/Р

Рўйхатга олиш рақами ва санаси, рўйхатга олган ходимнинг Ф.И.Ш.

Текшириш тўғрисида маълумот

Текшириш буйруғини санаси ва рақами

Текширилган тадбиркорлик субъектининг номи, СТИР, манзили

Текшириш ўтказган мансабдор шахснинг лавозими

Ф.И.Ш.

Текшириш бошланган ва якунланган саналар

Текшириш ўтказилган давр

1

2

3

4

5

6

7

8

 

С илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлоштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан берилган кўрсатмаларни ҳисобга олиш ва бажарилишини қайд этиш дафтари

 

Т/Р

Кўрсатма рўйхатга олинган рақам

Тадбиркорлик субъекти номи

Кўрсатманинг бажариш муддатлари

(бандма-банд)

Огоҳлантириш юборилган сана

Кўрсатма ижроси назорати

Изоҳ

Банд рақами

Кўрсатма бўйича бажариш муддати

Аниқ бажарилган муддати

1

2

3

4

5

6

7

8

9

 

ПРИЛОЖЕНИЕ № 2
 

ПОЛОЖЕНИЕ

о порядке организации и проведения проверок деятельности хозяйствующих субъектов, оказывающих услуги в сфере информационных технологий и телекоммуникаций, почтовой связи и распространения периодических печатных изданий, программ для электронно-вычислительных машин

 

Настоящее Положение устанавливает порядок организации и проведения проверок деятельности хозяйствующих субъектов, оказывающих услуги в сфере информационных технологий и телекоммуникаций, почтовой связи и распространения периодических печатных изданий, программ для электронно-вычислительных машин (ЭВМ), независимо от их организационно-правовой формы и ведомственной принадлежности, со стороны Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан (далее по тексту – Государственная инспекция).

 

Общие правила

 

            1. Государственная инспекция при организации и проведении проверок деятельности хозяйствующих субъектов руководствуется настоящим Положением.

2. В настоящем Положении используются нижеследующие понятия и определения:

хозяйствующий субъект - юридическое лицо, зарегистрированное в установленном порядке и осуществляющее предпринимательскую деятельность в установленном порядке;

юридическое лицо - юридическим лицом признается организация, которая имеет в собственности, хозяйственном ведении или оперативном управлении обособленное имущество и отвечает по своим обязательствам этим имуществом, может от своего имени приобретать и осуществлять имущественные и личные неимущественные права, нести обязанности, быть истцом и ответчиком в суде.

Юридические лица должны иметь самостоятельный баланс или смету.

контролирующие органы - министерства и ведомства, уполномоченные законодательством осуществлять государственный контроль деятельности хозяйствующих субъектов;

проверка - единовременный контроль, осуществляемый контролирующими органами, за исполнением субъектами предпринимательства законов и иных актов законодательства, регулирующих их деятельность.

должностное лицо - должностным признается лицо, занимающее должность на предприятии, в учреждении, организации, независимо от форм собственности, если на него возложены руководящие, организационные, распорядительные, контрольно-надзорные функции либо обязанности, связанные с движением материальных ценностей.

 

Порядок организации и проведения проверок

 

3. Проведение проверок деятельности хозяйствующих субъектов осуществляется на основани приказа начальника Государственной инспекции (в случае отсутствия начальника Государственной инспекции лица, исполняющего его обязанности) на оснавании ниже следующих,

а) исполнения требований вышестоящих, контролирующих и правозащитных органов, а также судов;

б) итогов мониторинга исполнения и результатов изучения технических и технологических требований законодательных документов о лицензировании со стороны хозяйствующих субъектов, исполнения лицензионных соглашений, использования радиочастотного спектра, требований по безопасности сетей почтовой связи и телекоммуникаций, передачи данных, информационной безопасности и кибербезопасности;

в) обращений физических и юридических лиц.

4. Срок проверки, проводимой Государственной инспекцией, составляет
10 календарных дней, и этот срок не продлевается.

В исключительных случаях, по уважительным причинам срок может быть продлен на основании соответствующего приказа начальника Государственной инспекции.

5. Должностные лица, занимающиеся вопросами организации проверок, несут персональную ответственность за конфиденциальность и использование исключительно в служебных целях информации, полученной в процессе разработки графика проверок, разрабатываемого ответственными лицами, до его утверждения.

6. К проверке деятельности хозяйствующих субъектов могут быть привлечены работники, имеющие право допуска к проверкам деятельности хозяйствующих субъектов согласно приказу Государственной инспекции, а также в качестве соответствующих специалистов могут быть привлечены аудиторы, эксперты и сотрудники Государственного унитарного предприятия «Центр технического содействия».

Проекты приказов о проведении проверок в хозяйствующих субъектах разрабатывают отделы Государственной инспекции по соответствующему направлению и передают их в Отдел специальных работ для регистрации и берут их исполнение на контроль.

7. О предстоящей проверке со стороны Государственной инспекции, хозяйствующий субъект уведомляется письменно, не позднее, чем за 30 календарных дней до даты начала проверки, с указанием сроков и предмета проведения проверки.

Государственная инспекция не направляет уведомление хозяйствующим субъектам, подлежашим проверке, в случае обнаружения нарушений законодательства при рассмотрении жалоб физических и юридических лиц, а также по требованию вышестоящих, правоохранительных органов и судов.

8. Хозяйствующие субъекты, не согласные с результатами проверки, имеют право в письменной или электронной форме обратиться в суд, в органы по защите прав или другие органы для уточнения спорных вопросов.

9. Проверка деятельности подразделений (филиалов) хозяйствующих субъектов, не имеющих статус юридического лица, проводится в рамках проверок, проводимых у юридических лиц в состав, которых они входят.

10. Организация и проведение проверок деятельности хозяйствующих субъектов осуществляется в соответствии с приказом и программой, утвержденной начальником Государственной инспекции на основании решений вышестоящих и правоохранительных органов, требований судов и решений начальника Государственной инспекции (лица, исполняющего обязанности начальника Государственной инспекции, в случае его отсутствия).

В процессе проверки нельзя выходить за рамки полномочий Государственной инспекции и вопросов, установленных программой проверки.

Приказ Государственной инспекции включает наименование субъекта, подлежащего проверке, идентификационный номер налогоплательщика, цель проверки, состав проверяющих должностных лиц, период проверки, сроки проверки, а также наименование, номер и дату документа, являющегося основанием для проведения проверки.

11. До начала проверки должностное лицо знакомит руководителя хозяйствующего субъекта (при отсутствии руководителя субъекта предпринимательства лицо, исполняющее его обязанности) с целью проверки, представляет ему удостоверение личности и специальное удостоверение, дающее право на проверку, а также копии документов, являющихся основанием для проверки (выписка из графика проверок, приказ о проведении проверки и программа проверки) вручает после получения от него расписки.

12. Началом проведения проверки считается момент вручения под расписку проверяемому хозяйствующему субъекту документов, являющихся основанием для проведения проверки.

Отказ проверяемого хозяйствующего субъекта от получения данных документов не является основанием для отмены проверки.

В случае отказа проверяемого хозяйствующего субъекта от получения данных документов должностным лицом контролирующего органа составляется акт, подписываемый им и проверяемым хозяйствующим субъектом (при отсутствии руководителя хозяйствующего субъекта лицо, исполняющее его обязанности). При отказе проверяемого субъекта предпринимательства (при отсутствии руководителя хозяйствующего субъекта лицо, исполняющее его обязанности) подписать указанный акт, в нем делается соответствующая запись. В данном случае началом проведения проверки считается момент подписания акта.

13. Проверяющее должностное лицо обязано в установленном законодательством порядке заполнить “Книгу регистрации проверок”, представленную хозяйствующим субъектом.

При наличии технической возможности, в обязательном порядке заполняется электронная форма «Книги регистрации проверок». В этом случае заполнение бумажного варианта «Книги регистрации проверок» не требуется.

В акте о результатах проверки инспектором вносится соответствующая запись
о форме заполненной «Книги регистрации проверок» (при заполнении бумажной формы - причина не заполнения электронной формы) или в случае непредставления Книги -
о причине ее непредставления.

Хозяйствующий субъект вправе отказать в проведении проверки, если ответственный сотрудник Государственной инспекции отказывается заполнять «Книгу регистрации проверок».

14. Проверка может включать деятельность хозяйствующего субъекта не более, чем четыре календарных года, непосредственно предшествующие году проведения проверки.

В этом случае:

- может быть проверен период текущего календарного года;

- Государственной инспекцией, проводящей проверку, по вопросам, проверенным ранее, проверка не проводится.

15. В случаях болезни проверяющего лица или не предоставления необходимых документов после начала проверки, проверка может быть приостановлена ​​на основании приказа Государственной инспекции, а оставшийся период проверки может быть перенесен на другой срок.

16. Результаты проверки оформляются актом (справкой). Акт (справка)
о результатах проверки составляется не менее, чем в двух экземплярах.

Экземпляры акта (справки) о результатах проверки подписываются должностным лицом (лицами) Государственной инспекции и руководителем хозяйствующего субъекта
(в случае отсутствия руководителя хозяйствующего субъекта лицом, выполняющим его обязанности), один экземпляр передается руководителю хозяйствующего субъекта
(в случае отсутствия руководителя хозяйствующего субъекта лицу, выполняющему его обязанности) под роспись с указанием даты его получения, и с этого момента проверка считается законченной.

Проверенный хозяйствующий субъект в акте (справке) в письменном виде может отразить свое несогласие с результатами проверки. 

В случае отказа в получении и (или) подписании акта (справки) о результатах проверки проверяемым хозяйствующий субъект, должностное лицо Государственной инспекции вносит соответствующую запись в акт проверки (справку) по результатам проверки, и с этого момента проверка считается законченной.

В этом случае экземпляр акта (справки) о результатах проверки в течение одного рабочего дня направляется хозяйствующему субъекту заказным письмом по почте.

 

Оформление результататов проверки

           

17. Результаты каждой проверки оформляются актом, в котором указывается дата и место (с указанием города, населённого пункта), наименование хозяйствующего субъекта,  его реквизитов, результаты проверок, и подписей членов групп и представителя хозяйствующего субъекта.

18. При оформлении Акта проверки установленны следующие требования: достоверность, факты и основанные причины правонарушения, краткости и ясность изложения.

19. Акт проверки должен быть оформлен в установленные сроки, в двух экземплярах без помарок и исправлений.

20. В случае необходимости для подтверждения правильности выявленных правонарущений к Акту проверки прилагаются подтверждающие рабочие материалы (копии документов проверяемых хозяйствующих субъектов, подписанных ответственными лицами). При выявлении правонарушений и недостатков в работе некоторых технологических участков (в отделах, группах и цехах) в деятельности хозяйствующих субъектов, к материалам прилагаются объяснительные (пояснительные записки) с указанием появления причин правонарушений, допущенных ответственными лицами этого же субъекта.

21. После подписания Акта проверки членами проверочной группы и ответственными лицами по хозяйствующему субъекту, данный документ представляется на ознакомление и подписание руководителю хозяйствующего субъекта.

Один экземпляр Акта под роспись оставляется руководителю хозяйствующего субъекта.

 

Выдача предписаний и контроль их исполнения

 

 

22. При выявлении правонарушений по результатам каждой проверки составляется и выдаётся предписание. Исполнение требований предписания обязательны для хозяйствующих субъектов.

23. Основанием для выдачи предписания хозяствующим субъектам является акт о проведенной проверке, в котором указаны правонарушения.

24. В предписании должны быть указаны конкретные сроки устранения правонарушений, чётко, ясно и однозначно изложены статьи нормативно-правовых и других нормативных документов, направленных на улучшение качества услуг, предоставляемых в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий.

25. Порядок оформления и выдачи предписаний:

- предписание составляется в двух экземплярах и согласовывается с Юридическим бюро, соответствующими по направлению отделами и подписывается начальником Государственной инспекции, его заместителями, или начальниками территориальных инспекций.

- предписание передается руководителю хозяйствующего субъекта или отправляется заказным письмом в течение 5 дней после окончания проверки.

При необходимости копии предписаний могут быть отправлены в вышестоящий орган проверяемого хозяйствующего субъекта (если такой имеется).

Если предписание выдано центральным аппаратом Государственной инспекции, его копии также направляются в территориальные инспекции, которые контролируют выполнение предписаний.

26. Хозяйствующие субъекты предоставляют информацию о выполнении указанных пунктов в соответствии с условиями, установленными в предписании, если хозяйствующий субъект не представляет информацию Государственная инспекция направляет предупреждающее письмо о предоставлении информации в течении 3 рабочих дней.

К информации о выполнении пунктов предписания (по каждому пункту) должны прилагаться достоверные документы. При необходимости может запрашиваться дополнительная информация, относящаяся к компетенции Государственной инспекции или Территориальных инспекций.

27. Документы в бумажном и электронном (сканированном) виде в обязательном порядке должны хранится в Государственной инспекции и Территориальных инспекциях. Акт проверки, предписание и письменные сообщения хозяйствующего субъекта, в бумажном виде должны храниться в отдельной папке с указанием наименования хозяйствующего субъекта. Ведение папки и документов в бумажном виде осуществляется согласно требованиям Инструкции Государственной инспекции.

В случае невыполнения требований, изложенных в предписании Государственной инспекции, в указанные сроки, в отношении данного хозяйствующего субъекта готовятся соответствующие документы, согласованные с руководством, для представления в органы суда в целях применения к ним мер административного воздействия, согласно требованиям действующего законодательства Республики Узбекистан.

 

Ответственность

 

28. Должностные лица Государственной инспекции в порядке, установленном законодательством несут ответственность за:

- недостоверную информацию содержащуюся в акте проверки, злоупотребление служебным положением и полномочиями, а также несоблюдение требований данного документа;

- неправильное заполнение «Книги регистрации проверок»;

- проведение любых проверок не относящихся к должностным обязанностям;

- объективность выданных предписаний и отсутствие контроля за их выполнением.

Приложение А

Журнал

регистрации приказов проверок Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан

 

п/п

дата приказа проверки

номер приказа

Краткое содержание приказа

номер папки, куда подшит приказ

1

2

3

4

5

 

Приложение В

Журнал

регистрации актов об итогах проверки Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан

 

п/п

№ и дата регистрации, Ф.И.О. работника зарегистрировавшего документ

Информация о проверке

номер и дата приказа проверки

Наименование, ИНН, адрес проверенного хозяйствующего субъекта

Ф.И.О. и должность ответственного лица, проводившего проверку

Дата начала и окончания проверки

Период проведения проверки

1

2

3

4

5

6

7

8

 

Приложение С

Журнал

регистрации и контроля исполения предписаний, выданных Государственной инспекцией по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан 

 

п/п

Регистрационный номер предписания

Наименование хозяйствующего субъекта

Сроки исполнения предписания
(попунктно)

Дата направления уведомления

Контроль выполнения предписания

Примечания

Номер пункта

Дата исполнения по предписанию

Конкретный срок исполнения

1

2

3

4

5

6

7

8

9

 

3-ИЛОВА

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкцияларни (жарималарни) ҳисоблаш ва қўллаш тартиби тўғрисида

Н И З О М  

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4024 сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 185-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадларини шакллантирувчи молиявий санкцияларни (жарималарни) ҳисоблаш ва қўллаш тартибини белгилайди.

 

2. Мазкур Низом мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари ҳамда даврий нашрларни тарқатиш соҳасида хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга (корхоналарга) шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига татбиқ этилади.

 

3. Молиявий санкциялар (жарималар) (кейинчалик – санкциялар) Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Давлат инспекцияси) томонидан қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари, техник параметрлар, техник фойдаланиш қоидалари, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари воситаларининг ишлаши, шунингдек хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки гидрометеорология хизмати маълумотномалари билан тасдиқланган табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар бундан мустасно.

 

Хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига нисбатан молиявий санкциялар (жарималар) суд тартибида қўлланилади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳолатларда эса белгиланган тартибда Давлат инспекцияси томонидан қўлланилади.

 

4. Санкциялар (жарималар) Давлат инспекциясининг тегишли бўлимлари томонидан бухгалтерия ходимлари билан биргаликда ҳисобланади ва Давлат инспекцияси бошлиғининг қарори билан қўлланилади.

 

Санкцияларни ҳисоблашда қўшимча равишда бошқа расмий манбааларга асосланиш мумкин. Санкцияларни миқдорини аниқлаш бўйича қилинган махсус ҳисоб-китоблар мутахассислар томонидан тасдиқланади ва қарорга илова қилинади.

 

Ҳисобланган санкциялар тўғрисидаги қарор ва махсус ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотлар хўжалик юритувчи субъектларга шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Давлат инспекциясининг Кўрсатмаси орқали тақдим этилади.

 

Санкция фақат санкцияланадиган кўрсаткич мусбат миқдор бўлган ҳолатда ҳисобланади.

 

Кўрсаткичлар бўйича санкциялар миқдори санкцияларни ҳисоблаш вақтида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдорига мувофиқ ҳисобланади.

 

Хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига томонидан Давлат инспекцияси томонидан ҳисобланган санкциялар ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, қонунчиликда ўрнатилган тартибда низоларни судгача ҳал этиш ёки суд орқали ундирилади. 

 

5. Мазкур Низомнинг 3-бандида қайд этилган бузилишлар учун санкциялар (жарималар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 мартдаги 185- сон қарорнинг 1-иловаси билан  тасдиқланган Низомга мувофиқ ҳамда ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган молиявий санкциялар (жарималар) миқдорларида ҳисобланади ва ундирилади.

 

6. Мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, шунингдек, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгиланган тартиб ва муддатларда мазкур Низомнинг 20-бандининг “а” кичик бандида назарда тутилган ва тасдиқланган ахборот шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг маълумотларини, идоравий ва бирламчи статистик маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни раҳбарининг имзоси (раҳбар бўлмаган тақдирда — расмий равишда унинг вазифасини бажараётган шахс) ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда йўналтирувчи ҳат орқали тақдим этишга мажбурлар.

 

2-боб. Санкцияларни ҳисоблаш ва қўллаш

 

7. Почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматлари сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

8. Магистрал ва зонаичи алоқа тармоқларининг узатиш линиялари, каналлари трактлари сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

9. Маҳаллий (шаҳар, қишлоқ) телефон алоқаси хизматлари ва иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

10. Кабель, эфир-кабель телеэшиттириш хизматлари ва иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

11. Телевидение иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

12. Йўлдош алоқаси иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

13. Радиоэшиттириш иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

14. Радиоалоқа ва мобил алоқа тармоқлари хизматлари ва иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

15. Маълумотлар узатиш тармоқлари хизматлари ва иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

16. Халқаро коммуникация марказларини четлаб ўтиб, халқаро овозли трафикни рухсатсиз ўтказганлик учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

17. Телекоммуникация тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

18. Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан кўрсатилувчи ахборот-маълумот хизматлари сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

19. Хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлар томонидан белгиланган тартибда ахборотларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этилганлик учун санкция ҳисоблаш мазкур Низомнинг
13-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

20. Санкцияларни ҳисоблаш ва қўллаш учун қуйидагилардан бири асос бўлади:

 

а)  Мазкур Низомнинг қуйидаги иловаларида келтирилган Тартиблар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг тақдим этган ахборотлар:

 

14-иловадаги Тартиб бўйича тўлдирилган 1-gis шаклдаги «Телекоммуникация хизматлари сифати тўғрисида ахборот»;

 

15-иловадаги Тартиб бўйича тўлдирилган 2-gis шаклдаги «Почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларининг сифати тўғрисида ахборот»;

 

16-иловадаги Тартиб бўйича тўлдирилган 3-gis шаклдаги «Телевидение, радиоалоқа (мобил алоқа) ва радиоэшиттириш техник воситаларининг иш сифати тўғрисида ахборот»;

 

17-иловадаги Тартиб бўйича тўлдирилган 4-gis шаклдаги «Шаҳарлараро, халқаро алоқа линиялари, трактлари ва каналларининг иш сифати тўғрисида ахборот»;

 

18-иловадаги Тартиб бўйича тўлдирилган 5-gis шаклдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идоралар фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилганлиги ва ривожлантирилганлиги ҳолати тўғрисида ахборот»;

 

б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва амалга киритилган идоравий статистика ҳисоботи маълумотлари ҳамда бирламчи статистика маълумотлари.

 

в) Хизматларнинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари орқали олинган маълумотлар.

 

г) Давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда аниқланган қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, шунингдек, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги ҳолатлари.

 

3-боб. Якуний қоидалар

 

21. Низомнинг узбек ва рус тилларидаги вариантларида тафовутлар келиб чиқган ҳолларда, Низомнинг давлат тилидаги варианти асосий деб ҳисобланади ва қўлланилади. 

 

22. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматлари сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

Почта алоқаси

 

1. «Ўтказмалар суммаларининг корхонанинг айби билан камомади ва ўғирланиши, ҳар бир ҳолат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 2- gis шаклнинг
101-сатри кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S = n 11∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S – санкция миқдори;

n – 2- gis шаклнинг 101-сатри корхона айби билан ўтказмалар суммаларининг камомади ва ўғирланиш ҳолатлари сони ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотлар бўйича.

 

Санкция миқдори корхона айби билан ўтказмалар суммаларининг камомади ва ўғирланиш ҳолатлари сонини ЭКИҲнинг 11 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

2. «Корхона айби билан почта, курьерлик жўнатмалари йўқолиши, жойланмаларининг камомади, бузилиши (шикастланиши), ҳар бир ҳолат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 2-gis шаклнинг 103-сатри кўрсатгичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S = n 10∙ЭКИҲ

бу ерда:

S – санкция миқдори;

n – 2-gis шаклнинг 103-сатри корхона айби билан почта, курьерлик жўнатмалари йўқолиши, жойланмаларининг камомади ва бузилиши (шикастланиши) ҳолатлари сони ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотлар бўйича.

 

Санкция миқдори почта, курьерлик жўнатмалари йўқолиши, жойланмаларининг камомади ва бузилиши (шикастланиши) ҳолатлари сонини ЭКИҲнинг 10 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

3. «Ёзма хат-хабарларнинг ўтишида назорат муддатларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 2-gis шаклнинг 106-сатри кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S = n∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S – санкция миқдори;

n – 2-gis шаклнинг 106-сатри ёзма хат-хабарларнинг ўтишида назорат муддатларининг корхона айби билан бузилиши ҳолатлари сони ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотлар бўйича.

 

Санкция миқдори ёзма хат-хабарларнинг ўтишида назорат муддатларининг корхона айби билан бузилиши ҳолатлари сонини ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

4. «Посилкалар ўтишида назорат муддатларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 2-gis шаклнинг 108-сатри кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S = n∙0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S – санкция миқдори;

n – 2-gis шаклнинг 108-сатри посилкаларнинг ўтишида назорат муддатларининг корхона айби билан бузилиши холатлари сони ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотлар.

 

Санкция миқдори посилкаларнинг ўтишида назорат муддатларининг корхона айби билан бузилиши холатлари сонини ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

Даврий босма нашрларни тарқатиш

 

5. «Истеъмолчиларга обуна даврий босма нашрларни етказиб бериш муддатларининг корхона айби билан бузилиши, ҳар бир нусха учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 2-gis шаклнинг 202-сатри кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S = n∙0,05∙ЭКИҲ

бу ерда:

S – санкция миқдори;

n – 2-gis шаклнинг 202-сатри истеъмолчиларга обуна даврий босма нашрларини етказиб бериш муддатларининг корхона айби билан бузилган ҳолда етказилган нусхалари сони ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотлар.

 

Санкция миқдори истеъмолчиларга обуна даврий босма нашрларини етказиб бериш муддатларининг корхона айби билан бузилган ҳолда етказилган нусхалари сонини ЭКИҲнинг 0,05 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

Магистрал ва зонаичи алоқа тармоқларининг узатиш линиялари, каналлари, трактлари сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

Магистрал ва зонаичи алоқа тармоқларининг узатиш линиялари, каналлари, трактлари иш сифати бузилганлиги учун санкциялар миқдори 4-gis шакли кўрсатгичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ аниқланади.

 

1. «Телефон каналларининг тўхталиш давомийлиги (шу жумладан, асосий рақамли канал (АРК)нинг тонал частотали каналлари, Е1 оқимлари), канал-соатларда, алоқа линиялари турлари бўйича 1000 км учун, чорак давомида ҳисоблаганда» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори:

1.1. «Оптик толали алоқа линиясидаги тўхталишлар давомийлиги» 4-gis шаклининг 2-устуни кўрсатгичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=17  ̵ сатр+18  ̵ сатр+19  ̵ сатр03  ̵ сатр-n·03  ̵ сатр∙1∙ЭКИҲ

 

 

бу ерда:

S - санкция миқдори;

17-сатр - авариявий ва тезкор ёпиш сабабли каналларнинг тўхтаб қолишлар давомийлиги, (канал-соат) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

18-сатр - линия шикастланишлари сабабли каналларнинг тўхтаб қолишлар давомийлиги (табиий офат ва атайлаб қилинган шикастланишлар сабабли тўхтаб қолишларни ҳисобга олмасдан), (канал-соат) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

19-сатр - аппаратуралар ва электр таъминоти қурилмаларидаги (ЭТҚ) шикастланишлари сабабли каналларнинг тўхтаб қолишлар давомийлиги, (канал-соат) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

03-сатр - квартал охирига ишлаб турган телефон каналларнинг узунлиги, (минг канал км) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – 1000 канал.км га чоракда оптик толали кабел алоқа линияларида (режали, режадан ташқари таъмирлаш-созлаш ишлари, махсус ишлар ва реконструкция бўйича ишларни ҳисобга олмаган ҳолда) тўхталишлар давомийлиги нормативи, канал-соатларда.

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

1.2. «Радиореле линияларидаги каналларнинг корхона айби билан бўлган тўхталишлари давомийлиги» 4-gis шаклининг 3-устуни кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=17  ̵ сатр+18  ̵ сатр+19  ̵ сатр03  ̵ сатр-n·03  ̵ сатр∙1∙ЭКИҲ            

 

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

17-сатр - авариявий ва тезкор ёпиш сабабли каналларнинг тўхтаб қолишлар давомийлиги, (канал/соат) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

18-сатр - шикастланишлар ва сўнишлар сабабли каналларнинг тўхтаб қолишлар давомийлиги (табиий офат ва атайлаб қилинган шикастланишлар сабабли тўхтаб қолишларни ҳисобга олмасдан), (канал-соат) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

19-сатр - аппаратуралар ва электр таъминоти қурилмаларидаги (ЭТҚ) шикастланишлар сабабли каналларнинг тўхтаб қолишлар давомийлиги, (канал-соат) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

03-сатр - квартал охирига ишлаб турган телефон каналларнинг узунлиги, (минг канал.км) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n - 1000 канал.км га чоракда радиореле линияларида (режали, режадан ташқари таъмирлаш-созлаш ишлари, махсус ишлар ва реконструкция бўйича ишларни ҳисобга олмаган ҳолда) тўхталишлар давомийлиги нормативи, канал-соатларда.

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсаткичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

2. «Радиореле ва оптик-толали алоқа линиялари орқали ташкил этилган телевизион каналлар шикастланишларининг давомийлиги, 100 км линиялар учун минутларда, чорак давомида» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 4-gis шаклининг
4-устуни кўрсатгичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ аниқланади.

 

Санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=11  ̵ сатр+12  ̵ сатр+13  ̵ сатр01  ̵ сатр·100-n∙0,1∙ЭКИҲ             

 

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

11-сатр – РРЛ аппаратураси шикастланишлари ҳисобига ТВ каналлар шикастланишлари давомийлиги (минут) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

12-сатр – электр таъминот қурилмалари шикастланиши ҳисобига ТВ каналлар шикастланишлари давомийлиги (минут) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

13-сатр – радиотўлқинлар сўниши ҳисобига ТВ каналлар шикастланишлари давомийлиги (минут) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

01-сатр – алоқа линияларининг узунлиги (км) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – радиореле ва оптик-толали алоқа линиялари орқали ташкил этилган телевизион каналлар шикастланишларининг давомийлиги нормативи (техник тўхталиш ва техник нуқсонларнинг йиғиндиси) 100 км линиялар учун минутларда, чорак давомида.

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсаткичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

3. «Режадан ташқари ўлчашлар, станция шикастланишлари ва электр таъминоти қурилмаларининг шикастланишлари сабабли келиб чиққан тўхталишлар давомийлиги, чорак давомида, 100 та ишлатилаётган телефон каналлари учун канал-соатларда (шу жумладан, АРК тонал частотали каналлари, Е1, IP оқимлари)» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 4-gis шаклининг 2 ва 3-устунлари кўрсатгичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ аниқланади.

 

Санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

  S=17  ̵ сатр+19  ̵ сатр05  ̵ сатр-n·10·05  ̵ сатр∙0,5 ЭКИҲ

 

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

17-сатр - авариявий ва тезкор ёпиш сабабли каналларнинг тўхтаб қолишлар давомийлиги, (канал-соат) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

19-сатр - аппаратуралар ва электр таъминоти қурилмаларидаги (ЭТҚ) шикастланишлар сабабли каналларнинг тўхтаб қолишлар давомийлиги, (канал-соат) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

05-сатр – ишлаб турган охирги ТФ каналлари сони, (минг канал) ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – режадан ташқари ўлчашлар, станция шикастланишлари ва электр таъминоти қурилмаларининг шикастланишлари сабабли келиб чиққан тўхталишлар давомийлиги нормативи (узатиш тизимларининг охирги ускуналарини эксплуатация қилувчи телекоммуникация корхоналари учун), чорак давомида, 100 та ишлатилаётган телефон каналлари учун, канал-соатларда.

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсаткичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Маҳаллий (шаҳар, қишлоқ) телефон алоқаси хизматлари ва иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

Маҳаллий (шаҳар, қишлоқ) телефон алоқаси хизматлари сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш 1-gis шакл кўрсаткичларига ёки Давлат испекция томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан ҳисобланади.

 

1. «Носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти, ҳар бир 1000 телефон-соат учун» кўрсаткичи.

Шаҳар телефон алоқаси (ШТА)да санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=143  ̵ сатрNТА ШТА·100-n·N ТА ШТА1001000∙0,2∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкциялар миқдори;

143-сатр - ШТАда носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти, телефон-соатларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки гидрометеорология хизмати маълумотномалари билан тасдиқланган табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар сабабли муддатларидан ортиқ бартараф этилган бузилиш ҳолатлари ушбу кўрсатгичга кирмайди.

NТА ШТА – ҳар чоракнинг бошида ва охирида телефон аппаратларнинг ўртача арифметик сони сифатида аниқланадиган ШТАдаги ўртача телефон аппаратлари сони, чоракда;

n – ШТАда 100 та телефон аппарат учун носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти нормативи, кварталда ўртача телефон-соатларда;

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсаткичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,2 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

Қишлоқ телефон алоқаси (ҚТА)да санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=153  ̵ сатрNТА ҚТА·100-n·NТА ҚТА1001000∙0,2∙ЭКИҲ

 

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

153-сатр - ҚТАда носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти, телефон-соат ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки гидрометеорология хизмати маълумотномалари билан тасдиқланган табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар сабабли назорат муддатларидан ортиқ бартараф этилган бузилиш ҳолатлари ушбу кўрсаткичга кирмайди.

NТА ҚТА – ҳар чоракнинг бошида ва охирида телефон аппаратларнинг ўртача арифметик сони сифатида аниқланадиган ҚТАдаги ўртача телефон аппаратлари сони, чоракда;

n – ҚТАда 100 та телефон аппарат учун носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти нормативи, кварталда ўртача телефон-соатларда;

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсаткичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,2 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Кабель, эфир-кабель телеэшиттириш хизматлари ва иш сифати
бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

Кабель, эфир-кабель телеэшиттириш бўйича санкция миқдори 3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ аниқланади.

 

1. «Теледастурларни трансляция/ретрансляция қилувчи кабель/эфир-кабель телевидение студияси техник воситалари тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир 1000 та абонент нуқта-минут учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=251  ̵ сатр 1000230  ̵ сатр-n 1000∙1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

230-сатр – теледастурларни трансляция/ретрансляция қилувчи кабель/эфир-кабель телевидение студияси техник воситалари тўхталишларининг умумий давомийлиги, абонент нуқта-минут ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

251-сатр - кабель/эфир-кабель телевидение студияси техник воситалари тўхталишлари сабабли хизматлари ўчирилган кабель/эфир-кабель телевидение студияси абонентлари сони;

n - теледастурларни трансляция/ретрансляция қилувчи кабель/эфир-кабель телевидение студияси техник воситалари тўхталишлари давомийлиги нормативи, чорак учун дақиқаларда.

Мазкур кўрсаткич бўйича санкция теледастурларни трансляция/ретрансляция қилувчи кабель/эфир-кабель телевидение студияси техник воситалари тўхталишлари эшиттириш сеткасига мувофиқ режали ўчиришлар ва профилактика ишлари олиб борилиши билан боғлиқ ҳолларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсаткичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

2. «Кабель эшиттириш тармоғидаги техник воситаларнинг корхона айби билан бўлган тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир 500 та абонент нуқта-минут учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=252  ̵ сатр500240  ̵ сатр-n500∙0,1∙ЭКИҲ

 

 

бу ерда:

S - санкция миқдори;

240-сатри – кабель эшиттириш тармоғидаги техник воситаларнинг корхона айби билан бўлган тўхталишлари умумий давомийлиги, абонент нуқта-минут ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

252-сатр – кабель эшиттириш тармоғи техник воситаларининг корхона айби билан бўлган тўхталишлари сабабли хизматлари ўчирилган кабель/эфир-кабель телевидение студияси абонентлари сони;

n - кабель эшиттириш тармоғи техник воситаларининг корхона айби билан бўлган тўхталишлари давомийлиги нормативи, чорак учун дақиқаларда.

Мазкур кўрсаткич бўйича санкция кабель эшиттириш тармоғи техник воситалари тўхталишлари эшиттириш сеткасига мувофиқ режали ўчиришлар ва профилактика ишлари олиб борилиши билан боғлиқ бўлган ҳолларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Телевидение иш сифати бузилганлиги учун
санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

Телевидение иш сифати бузилганлиги учун санкция миқдори 3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ аниқланади.

 

1. «1 Вт дан 100 Вт гача қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=5  ̵ устуннинг 101  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 101  ̵ сатри1000n 0,05∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

5-устуннинг 101-сатри - 1 Вт дан 100 Вт гача қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 101-сатри – 1 Вт дан 100 Вт гача қувватлардаги телевизион узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – 1 Вт дан 100 Вт гача қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,05 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

2. «100 Вт дан ортиқ қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=5  ̵ устуннинг 102  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 102  ̵ сатри1000n 0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

5-устуннинг 102-сатри - 100 Вт дан ортиқ қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 102-сатри – 100 Вт дан ортиқ қувватлардаги телевизион узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – 100 Вт дан ортиқ қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

3. «Телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=6  ̵ устуннинг 100  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 100  ̵ сатри1000n 1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

6- устуннинг 100-сатри – телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 100-сатри –телевизион узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти, соатларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – телевизион узатгичларнинг корхона айби билан норматив муддатларидан ортиқ тўхталишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

4. «1 Вт дан 100 Вт гача қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=8  ̵ устуннинг 101  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 101  ̵ сатри1000n ∙0,025∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

8-устуннинг 101-сатри – 1 Вт дан 100 Вт гача қувватдаги телевизион узатгичларнинг белгиланган техник нормалардан корхона айби билан оғишлари давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 101-сатри – 1 Вт дан 100 Вт гача қувватдаги телевизион узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – 1 Вт дан 100 Вт гача қувватдаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан техник нормалардан оғишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,025 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

5. «100 Вт дан ортиқ қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=8  ̵ устуннинг 102  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 102  ̵ сатри1000n 0,25∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

8-устуннинг 102-сатри - 100 Вт дан ортиқ қувватдаги телевизион узатгичларнинг белгиланган техник нормалардан корхона айби билан оғишлари давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 102-сатри – 100 Вт дан ортиқ қувватдаги телевизион узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – 100 Вт дан ортиқ қувватдаги телевизион узатгичларнинг белгиланган техник нормалардан корхона айби билан оғишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида
1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,25 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

6. «Телевизион узатгичларнинг корхона айби билан белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги, шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=9  ̵ устуннинг 100  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 100  ̵ сатри1000n 0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

9- устуннинг 100-сатри – телевизион узатгичларнинг белгиланган техник нормалардан корхона айби билан оғишлари давомийлиги, шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 100-сатри –телевизион узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – телевизион узатгичларнинг белгиланган техник нормалардан корхона айби билан норматив муддатларидан ортиқ оғишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

7. «Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканал ишлашидаги тўхталишлар давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти), ҳар бир минут учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=210  ̵ сатр-200  ̵ сатр1000n ∙0,05∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

210-сатр – корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканал ишлашидаги тўхталишлар умумий давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

200-сатр – корхона айби билан тўхталишлар қайд этилган рақамли пакетдаги телеканалнинг умумий эфир вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – рақамли пакетдаги телеканалнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 соат эфир вақти учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,05 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

8. «Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканалнинг белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти),
ҳар бир минут учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=220  ̵ сатр-200  ̵ сатр1000n ∙0,01∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

220-сатр – корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканалнинг белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

200-сатр – корхона айби билан тўхталишлар қайд этилган рақамли пакетдаги телеканалнинг умумий эфир вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – рақамли пакетдаги телеканалнинг белгиланган техник нормалардан корхона айби билан оғишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 соат эфир вақти учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,01 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

Йўлдош алоқаси иш сифати бузилганлиги учун
санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

Йўлдош алоқаси иш сифати бузилганлиги учун санкция миқдори 3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ аниқланади.

 

1. «Телевизион узатувчи ер усти станцияси ишидаги узилишлар» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

           

S=5  ̵ устуннинг 111  ̵ сатри -3  ̵ устуннинг 111  ̵ сатри 1000n 1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

5-устуннинг 111-сатри – телевизион узатувчи ер усти станцияси ишидаги узилишлар, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 111-сатри  – телевизион узатувчи ер усти станциясининг соз ишлаган ҳақиқий вақти, соатларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – телевизион узатувчи ер усти станцияси ишидаги узилишлар давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 соат иш учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

2. «Телевизион қабул қилувчи ер усти станцияси ишидаги узилишлар» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=5  ̵ устуннинг 112  ̵ сатри -3  ̵ устуннинг 112  ̵ сатри 1000n ∙0,01∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

 5  ̵ устуннинг 112  ̵ сатри  – телевизион қабул қилувчи ер усти станцияси ишидаги узилишлар, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 112-сатри  – телевизион қабул қилувчи ер усти станциясининг соз ишлаган ҳақиқий вақти, соатларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – телевизион қабул қилувчи ер усти станцияси ишидаги узилишлар давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 соат иш учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,01 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

3. «Телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияси ишидаги узилишлар» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=5  ̵ устуннинг 113  ̵ сатри -3  ̵ устуннинг 113  ̵ сатри 1000n ∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

5-устуннинг 113-сатри  – телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияси ишидаги узилишлар, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 113-сатри  – телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциясининг соз ишлаган ҳақиқий вақти, соатларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияси ишидаги узилишлар давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 соат иш учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

4. «Телевизион узатувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар давомийлиги» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=8  ̵ устуннинг 111  ̵ сатри -3  ̵ устуннинг 111  ̵ сатри 1000n ∙0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

8-устуннинг 111-сатри  – телевизион узатувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 111-сатри  – телевизион узатувчи ер усти станцияларининг соз ишлаган ҳақиқий вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – телевизион узатувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 соат иш учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

5. «Телевизион қабул қилувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар давомийлиги» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=8  ̵ устуннинг 112  ̵ сатри -3  ̵ устуннинг 112  ̵ сатри 1000n 0,005∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

8-устуннинг 112-сатри  – телевизион қабул қилувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 112-сатри –телевизион қабул қилувчи ер усти станцияларининг соз ишлаган ҳақиқий вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – телевизион қабул қилувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 соат иш учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,005 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

6. «Телевизион қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар давомийлиги» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=8  ̵ устуннинг 113  ̵ сатри -3  ̵ устуннинг 113  ̵ сатри 1000n 0,05∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

8-устуннинг 113-сатри – телевизион қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 113-сатри – телевизион қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияларининг соз ишлаган ҳақиқий вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – телевизион қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 соат иш учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,05 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

Радиоэшиттириш иш сифати бузилганлиги учун
санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

Радиоэшиттириш иш сифати бузилганлиги учун санкция миқдори 3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотлар бўйича аниқланади.

 

1. «1 Втдан 100 Втгача қувватлардаги радоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир минут учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=5  ̵ устуннинг 121  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 121  ̵ сатри1000n 0,05∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

5-устуннинг 121-сатри - 1 Вт дан 100 Вт гача қувватдаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан тўхталишлар давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 121-сатри– 1 Вт дан 100 Вт гача қувватдаги радиоэшиттириш узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – 1 Вт дан 100 Вт гача қувватдаги радиоэшиттириш узатгичлар ишида корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,05 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

2. «100 Вт дан ортиқ қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир минут учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=5  ̵ устуннинг 122  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 122  ̵ сатри1000n 0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

5-устуннинг 122-сатри - 100 Вт дан ортиқ қувватдаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 122-сатри – 100 Вт дан ортиқ қувватдаги радиоэшиттириш узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – 100 Вт дан ортиқ қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

3. «Радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан норматив муддатлардан ортиқ тўхталишлар давомийлиги, шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=6  ̵ устуннинг 120  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 120  ̵ сатри1000n 1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

6- устуннинг 120-сатри – радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан норматив муддатлардан ортиқ тўхталишлари давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 120-сатри – радиоэшиттириш узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти, соатларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан норматив муддатларидан ортиқ тўхталишлари давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

4. «1 Вт дан 100 Вт гача қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлар давомийлиги,
ҳар бир минут учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=8  ̵ устуннинг 121  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 121  ̵ сатри1000n ∙0,025∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

8- устуннинг 121-сатри – 1 Вт дан 100 Вт гача қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлар давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 121-сатри – 1 Вт дан 100 Вт гача қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичларининг соз ишлаган ҳақиқий вақти ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – 1 Вт дан 100 Вт гача қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлар давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,025 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

5. «100 Вт дан ортиқ қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлар давомийлиги, ҳар бир минут учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=8  ̵устуннинг 122  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 122  ̵ сатри1000n 0,25∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

8-устуннинг 122-сатри - 100 Вт дан ортиқ қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлар давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 122-сатри – 100 Вт дан ортиқ қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – 100 Вт дан ортиқ қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлар давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,25 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

6. «Радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлари давомийлиги, шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=9  ̵ устуннинг 120  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 120  ̵ сатри1000n 0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

9- устуннинг 120-сатри – радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган норматив муддатлардан ортиқ оғишлар давомийлиги, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3-устуннинг 120-сатри – радиоэшиттириш узатгичларнинг соз ишлаган ҳақиқий вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n – радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган норматив муддатларидан ортиқ оғишлар давомийлиги нормативи, чорак давомида 1000 иш соат учун минутларда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

 

Радиоалоқа ва мобил алоқа тармоқлари хизматлари ва иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

1. «Мобил алоқа тармоқларида қабул қилувчи-узатувчи радио модулларнинг ишида корхона айби билан бўлган тўхталишлар давомийлиги, чорак давомида, 1000 соат ишлаши учун, минутларда» кўрсаткичи бўйича санкциялар миқдори 3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=5  ̵ устуннинг 140  ̵ сатри-3  ̵ устуннинг 140  ̵ сатри1000∙nk∙0,05∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

5–устуннинг 140-сатри – мобил алоқа тармоқларининг қабул қилувчи-узатувчи радио модулларининг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, минутда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

3–устуннинг 140-сатри – мобил алоқа тармоқларининг қабул қилувчи-узатувчи радио модулларининг соз ишлаган ҳақиқий вақти, соатда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

n - мобил алоқа тармоқларининг қабул қилувчи-узатувчи радио модулларининг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги нормативи, чоракда 1000 иш соат учун минутларда;

k – мобил алоқа корхона (оператори) бозори улуши коэффициенти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

k=аnа1+а2+а3+...+аn ,      

 

аn – ҳисобот даврининг охирига корхона абонентлари сони;

а1, а2, а3... аn – ҳисобот даврининг охирига барча мобил алоқа корхоналари (операторлари)нинг абонентлари сони;

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,05 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

2. «Тармоқнинг алоҳида участкаларида ускуна шикастланишларининг нормативдан ортиқ вақтда бартараф этилиши, хар бир минут учун» кўрсаткичи бўйича санкциялар миқдори 3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан қуйидагича аниқланади:

 

Мобил алоқанинг таянч станцияларидаги шикастланишларнинг бартараф этилишида, кўрсаткич бўйича санкциялар миқдори 3-gis шаклидаги кўрсаткичларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S= 261  ̵ сатр∙k∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

261-сатр – мобил алоқа радиотармоғи участкасида ускуна шикастланишини нормативдан ортиқ вақтда бартараф этилиши умумий вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

k – мобил алоқа корхона (оператори) бозори улуши коэффициенти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

k=аnа1+а2+а3+...+аn ,      

 

аn – ҳисобот даврининг охиридаги корхона абонентлари сони;

а1, а2, а3... аn – ҳисобот даврининг охиридаги барча мобил алоқа корхоналари (операторлари)нинг абонентлари сони;

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,05 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

Станция ускунаси (коммутация маркази, мобил алоқа тармоғи ядроси)нинг, шунингдек, мобил алоқа тармоғининг узатиш линияси, канали, тракти шикастланишларини бартараф этишда, кўрсаткич бўйича санкциялар миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=262  ̵ сатр∙BS∙0,1∙ЭКИҲ,

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

262-сатр – мобил алоқа коммутация тармоқ участкасида ускуна шикастланишини нормативдан ортиқ муддатда бартараф этилиши умумий вақти, минутларда ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар;

BS – тармоқнинг алоҳида участкаларида шикастланишларни нормативдан ортиқ муддатда бартараф этилиши туфайли мобил алоқа хизматлари бўлмаслигига ёки сезиларли чекловларига учраган мобил алоқанинг таянч станциялари сони.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

Мобил алоқа тармоғининг узатиш линияси, канали, тракти шикастланишларини бартараф этишда, кўрсаткич бўйича санкциялар миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=P-n∙а∙0,1∙ЭКИҲ,

 

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

P – тармоқнинг алоҳида участкаларидаги қурилмаларнинг шикастланишларини бартараф этиш вақти, минутларда, 3-gis шакли маълумотига тушунтириш хатига ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотларга мувофиқ;

n - тармоқнинг алоҳида участкаларида шикастланишларни бартараф этиш вақти нормативи, минутларда;

а – тармоқнинг алоҳида участкалари ускуналаридаги шикастланишларни нормативдан ортиқ муддатда бартараф этилиши туфайли мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган ёки сезиларли чекловларга учраган абонентлар сони.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

3. «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ўрнатилган уланишнинг абонент ташаббусисиз узилиш билан тугалланган чақирувлар улуши, чорак давомида, ўрнатилган уланишнинг абонент ташаббусисиз узилиш билан тугалланган ҳар бир 100 та чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори  3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан ҳар бир ҳудуд учун алоҳида-алоҳида қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=8  ̵ устун -n∙(5  ̵ устун -6  ̵ устун )100100∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

5-устун – ҳисобот давридаги умумий чақирувларга уринишлар сони,
301-315 сатрлар бўйича, ҳудудларга мувофиқ;

6-устун – ҳисобот давридаги муваффақиятсиз чақирувларнинг умумий сони,
301-315 сатрлар бўйича, ҳудудларга мувофиқ;

8-устун – ҳисобот давридаги ўрнатилган уланишларнинг абонент ташаббусисиз узилганлари умумий сони, 301-315 сатрлар бўйича, ҳудудларга мувофиқ;

n – мувоффақиятли чақирувларнинг умумий сонидан абонент ташаббусисиз узилган чақирувлар улушининг меъёри, фоизда.

 

Ҳар бир ҳудуд бўйича санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

Умумий санкция миқдори ҳар бир ҳудуд бўйича ҳисобланган санкция миқдорлари йиғиндисидан ташкил топади.

 

Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан санкция қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=NCDR- N∙n100∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

N –мобил алоқа тармоғида алоқа уланиши бўйича назорат чақирувларининг умумий сони;

NCDR – мувоффақиятли назорат чақирувларининг абонент ташаббусисиз узилиш билан тугалланган сони;

n – мувоффақиятли назорат чақирувларининг умумий сонидан абонент ташаббусисиз узилиш билан тугалланган чақирувлар улуши меъёри, фоизда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

4. «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича умумий чақирувлар сонидан муваффақиятсиз чақирувлар улуши, чорак давомида, ҳар бир 100 та мувоффақиятсиз чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида-алоҳида қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=6  ̵ устун-n∙5  ̵ устун100100∙0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

5-устун – ҳисобот давридаги умумий чақирувларга уринишлар сони,
301-315 сатрлар бўйича, ҳудудларга мувофиқ;

6-устун – ҳисобот давридаги муваффақиятсиз чақирувларнинг умумий сони,
301-315 сатрлар бўйича, ҳудудларга мувофиқ;

n – умумий чақирувлар сонидан муваффақиятсиз чақирувлар улушининг меъёри, фоизда.

 

Ҳар бир ҳудуд бўйича санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

Умумий санкция миқдори ҳар бир ҳудуд бўйича ҳисобланган санкция миқдорлари йиғиндисидан ташкил топади.

 

Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан санкция қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=NCunSR- N∙n100∙0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

N –мобил алоқа тармоғида алоқа ўрнатиш бўйича назорат уринишларининг умумий сони;

NСunSR – алоқа ўрнатиш бўйича назорат уринишларининг мувоффақиятсиз тугалланганлари сони;

n – алоқа ўрнатиш бўйича назорат уринишларининг умумий сонидан мувоффақиятсиз тугалланганлари улуши меъёри, фоизда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

5. «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотларни пакетли узатиш хизматидан фойдалана олиш коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ холат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори
3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида-алоҳида қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

 

S=11  ̵ устун-n∙10  ̵ устун100100∙0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

10-устун – ҳисобот давридаги маълумотларни узатишга (қабул қилишга) уринишларининг умумий сони, 301-315 сатрлар бўйича, ҳудудларга мувофиқ;

11-устун – ҳисобот давридаги муваффақиятсиз маълумотларни узатишга (қабул қилишга) уринишларнинг умумий сони, 301-315 сатрлар бўйича, ҳудудларга мувофиқ;

N – маълумотларни пакетли узатиш хизматига мувоффақиятли уланишларнинг фойдаланиш коэффициенти меъёри, фоизда.

 

Ҳар бир ҳудуд бўйича санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

Умумий санкция миқдори ҳар бир ҳудуд бўйича ҳисобланган санкция миқдорлари йиғиндисидан ташкил топади.

 

Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан санкция қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=NCunPSR- N∙n100∙0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

N – назорат даврида маълумотларни узатишга (қабул қилишга) уринишларининг умумий сони;

NСunРSR – назорат даврида маълумотларни узатишга (қабул қилишга) муваффақиятсиз уринишларнинг умумий сони;

N – маълумотларни пакетли узатиш хизматига мувоффақиятли уланишларнинг фойдаланиш коэффициенти меъёри, фоизда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича аниқланган қийматни ЭКИҲнинг
0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

6. «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уланишни ўрнатиш вақтида нормативларга жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида, хар бир нормативдан ортиқ холат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=NCST- N∙n100∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

N – назорат давридаги мобил алоқа тармоғида алоқа ўрнатиш бўйича мувоффақиятли уланишларнинг умумий сони;

NCST  – назорат давридаги мобил алоқа тармоғида уланишни ўрнатиш вақти бўйича меъёрларга жавоб бермайдиган чақирувлар умумий сони;

n – уланишни ўрнатиш вақти бўйича меъёрларга жавоб бермайдиган чақирувлар улуши меъёри.

 

Санкция миқдори, формула бўйича аниқланган қийматни ЭКИҲнинг
0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

7. «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича пакетларни коммутациялаш орқали маълумотларни узатишда ўрнатилган уланиш вақтининг коэффициенти, чорак давомида, хар бир нормативдан ортиқ холат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=Np- N∙n100∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

N – назорат давридаги мобил алоқа тармоғида маълумотларни узатишга (қабул қилишга) уринишларнинг умумий сони;

Np  – назорат давридаги мобил алоқа тармоғида маълумотларни узатишга (қабул қилишга) уринишларнинг умумий сонидан меъёрлар жавоб бермайдиган мувоффақиятсиз уринишларнинг умумий сони;

n – мобил алоқа тармоғида пакетларни коммутациялаш билан маълумотларни узатишда уланишни ўрнатиш вақтининг коэффициенти меъёри, фоизда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича аниқланган қийматни ЭКИҲнинг
0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

8. «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотлар узатиш хизматининг узилиш коэффициенти, чорак давомида, хар бир нормативдан ортиқ холат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 3-gis шакли кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида-алоҳида қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=111112  ̵ устун-n∙(10  ̵ устун-11  ̵ устун)100100∙0,1∙ЭКИҲ  

бу ерда:

S- санкция миқдори;

10-устун – ҳисобот давридаги маълумотларни узатишга (қабул қилишга) уринишларнинг умумий сони, 301-315 сатрлар бўйича, ҳудудларга мувофиқ;

11-устун – ҳисобот давридаги маълумотларни узатишга (қабул қилишга) муваффақиятсиз уринишларнинг умумий сони, 301-315 сатрлар бўйича, ҳудудларга мувофиқ;

12-устун – маълумотлар узатиш хизматларининг узилишлари умумий сони;

n – маълумотлар узатиш сеансларининг узилиб қолиш коэффициентининг меъёри, фоизда.

 

Ҳар бир ҳудуд бўйича санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

Умумий санкция миқдори ҳар бир ҳудуд бўйича ҳисобланган санкция миқдорлари йиғиндисидан ташкил топади.

 

Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан санкция қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=NPCDR- N∙n100∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

N – назорат давридаги муваффақиятли уланган маълумотларни узатиш (қабул қилиш) сеансларининг умумий сони;

NPCDR  – назорат давридаги маълумотларни узатишда (қабул қилишда) барча уланишлардан муваффақиятсиз якунланган сеанслари умумий сони;

n – маълумотларни узатилишининг узилиб қолиш коэффициентининг меъёри, фоизда.

 

9. «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича нутқни узатиш сифати нормативларига жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида, хар бир нормативдан ортиқ холат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=NMOS- N∙n100∙1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

N – назорат давридаги барча уринишларнинг уланишлари умумий сони;

NMOS – назорат давридаги нутқни узатиш сифати бўйича нормативларга жавоб бермайдиган чақирувлар улуши умумий сони;

n – нутқни узатиш сифати нормативларига жавоб бермайдиган чақирувлар улушининг меъёри, фоизда.

 

Санкция миқдори, формула бўйича аниқланган қийматни ЭКИҲнинг
1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

10. «Мобил алоқа тармоғи учун маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қийматига риоя қилмаслик, чорак давомида, хар бир нормативдан ортиқ холат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=n-VNs∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

Ns  – назорат давридаги паст ва юқори линияларда маълумотлар узатиш тезлигининг нормативига жавоб бермайдиган ўлчашлар умумий сони, барча сеансларда тармоқдан абонент қурилмасигача;

V – маълумотлар узатишнинг ўртача фойдаланиш тезлиги, ўлчашларнинг барча сеансларида технологияга боғлиқ ҳолда, Mbit/s;

n – маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қиймати меъёри, технологияга боғлиқ ҳолда, Mbit/s.

 

Санкция миқдори, формула бўйича аниқланган қийматни ЭКИҲнинг
0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА

 

Маълумотлар узатиш тармоқлари хизматлари ва иш сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

Маълумотлар узатиш тармоқлари хизматлари ва иш сифати бўйича санкциялар миқдори 1-gis шакл кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан аниқланади.

 

1. «Белгиланган маълумотлар узатиш тезлилигига мувофиқ хизматлар кўрсатиш сифатининг корхона айби билан бузилиши аниқланган ҳолатлар сони, ҳар бир ҳолат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори  1-gis шакл кўрсаткичига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=N∙0,5∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

N- хизматлар кўрсатиш мобайнида корхона айби билан маълумотлар узатиш тезлиги коэффициентининг пасайиши аниқланган ҳолатлар сони, ҳар бир ҳолат учун.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,5 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

2. «Оператор ва провайдерга боғлиқ бўлган сабабларга кўра маълумотлар узатиш ускунасининг нормативдан ортиқ тўхталиши давомийлиги, чорак давомида, ҳар бир минут учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 1-gis шакл кўрсаткичига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=P∙0,1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

P – оператор ва провайдерларга боғлиқ бўлган сабабларга кўра маълумотлар узатиш қурилмаларини тўхталиши давомийлигининг нормативдан ортиқ умумий вақти, минут;

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

3. «Корхона айби билан маълумотлар узатиш тармоғига нормативдан ортиқ муддатларда фойдаланишни тиклаш вақти, ҳар бир тўлиқ соат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 1-gis шакл кўрсаткичига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=P∙0,01∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

Р – корхона айби билан маълумотлар узатиш тармоғига нормативдан ортиқ муддатларда фойдаланишни тиклаш вақти, ҳар бир тўлиқ соат учун ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар.

 

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,01 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА

 

Халқаро коммутация марказларини четлаб ўтиб, халқаро овозли трафикни рухсатсиз ўтказганлик учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

1. «Қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган ҳар бир аниқланган абонент рақами учун» кўрсаткичи бўйича санкциялар миқдори 3-gis шакли кўрсаткичларига ёки ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосланган ҳолда аниқланади.

«Қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган ҳар бир аниқланган абонент рақами учун» кўрсаткичи бўйича санкция қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:

 

S=510  ̵ сатр∙70∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

510-сатр – қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган абонент рақамлари аниқланганида тегишли норматив ҳужжатлар асосида белгиланган вақтдан сўнг блокланган рақамлар умумий сони ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотлар.

 

«Қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган ҳар бир аниқланган абонент рақами учун» кўрсаткич бўйича санкция халқаро коммутация марказларини четлаб ўтиб, халқаро овозли трафикни рухсатсиз ўтказган абонент рақамлари, яъни:

- Халқаро овоз трафигини ўтказиш тартибини бузиш ҳаракатларига қарши тизим томонидан аниқланган, лекин мобил алоқа тармоғи оператори томонидан блокланмаган ёки норматив ҳужжатлар асосида белгиланган вақтдан сўнг блокланган абонент рақамлари;

- операторнинг ўзи томонидан аниқланган, лекин блокланмаган ёки норматив ҳужжатлар асосида белгиланган вақтдан сўнг блокланган абонент рақамлари бўйича қўлланилади.

 

Бунда, санкция Халқаро овоз трафиги ўтказиш тартибини бузиш ҳаракатларига қарши тизим ёки мобил алоқа операторлари томонидан аниқланган ва норматив ҳужжатлар асосида белгиланган вақтда блокланган қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган абонент рақамлари бўйича қўлланилмайди.

 

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

11-ИЛОВА

 

Телекоммуникация тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

1. «Авария, узилишлар, тўхталишларга олиб келган телекоммуникация тармоқлари ва линия-кабел иншоотларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори 1-gis ва 3-gis шакллари кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=Na∙1∙ЭКИҲ

 

бу ерда:

S- санкция миқдори;

Na – авария, узилишлар, тўхталишларга олиб келган ҳолатлар сонига, 3-gis шаклнинг 270 сатрига, шу жумладан тармоқ турлари бўйича 271, 272, 273, 274, 275 сатрларга ва 1-gis шаклининг 3-бўлими 310-сатрига мувофиқ.

 

Санкция миқдори авария, узилишлар, тўхталишларга олиб келган ҳолатлар сонини ЭКИҲнинг 1 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

Мазкур кўрсаткич бўйича санкция узилишлар ва тўхталишларга олиб келган, лекин мазкур Низом иловасидаги бошқа кўрсатмаларга мувофиқ санкциялар қўлланилган ҳолатларга нисбатан қўлланилмайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

12-ИЛОВА

 

Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари омонидан

кўрсатилувчи ахборот-маълумот хизматлари сифати бузилганлиги учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан кўрсатилувчи ахборот-маълумот хизматлари сифати бузилганлиги учун санкциялар миқдори 1-gis ва
3-gis шакллари кўрсаткичларига ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотлар бўйича аниқланади.

 

1. «Телефон орқали техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдаланиш коэффициенти пасайиши, чоракда, нормативдан ортиқ ҳар бир ҳолат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S=NK-NsN∙100100∙0,01∙ЭКИҲ

бу ерда:

S- санкция миқдори;

N – ҳисобот даврида техник қўллаб-қувватлаш хизматига телефон орқали келиб тушган қўнғироқлар умумий сони, 3-gis шаклининг 420-сатри кўрсаткичлари ва 1-GIS шаклининг 410-сатри кўрсаткичлари ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ;

NS – техник қўллаб-қувватлаш хизматига телефон орқали келиб тушган, техник қўллаб-қувватлаш хизмати операторининг жавоби билан тугалланган қўнғироқлар умумий сони, ҳисобот даврида, 3-gis шаклининг 410-сатри кўрсаткичлари ва
1-gis шаклининг 420-сатри кўрсаткичлари ёки Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга мувофиқ;

К - телефон орқали техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдалана олиш меъёри коэффициенти.

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,01 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

2. «Ахборот-маълумот хизматлари операторининг белгиланган нормадаги вақтдан ортиқ жавоб бериш вақти, ҳар бир ҳолат учун» кўрсаткичи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

S=Nt∙0,01∙ЭКИҲ

бу ерда:

S- санкция миқдори;

Nt  - ахборот-маълумот хизматлари операторининг белгиланган вақтдан ортиғида берган жавоблари сони, 3-gis ва 1-gis шакллари 430-сатрлари кўрсатикичлари ёки Давлат инспекцияси томонидан аниқланган маълумотларга мувофиқ.

Санкция миқдори, формула бўйича ҳисоботнинг тегишли сатрлардаги кўрсатгичлари асосида аниқланган қийматни ЭКИҲнинг 0,01 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

13-ИЛОВА

 

Хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлар томонидан белгиланган тартибда ахборотларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этилганлик учун санкция ҳисоблаш бўйича кўрсатмалар

 

1. «Хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлар томонидан белгиланган тартибда ахборотларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш, ҳар бир ҳолат учун» кўрсаткичи бўйича санкция миқдори Давлат инспекцияси томонидан ўрнатилган тартибда аниқланган маълумотларга асосан қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

S = N ∙ 10 ∙ ЭКИҲ

 

бу ерда:

S – санкция миқдори;

N - Хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлар томонидан белгиланган тартибда ахборотларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этишинг Давлат инспекцияси томонидан аниқланган ҳолатлари сони.

 

Санкция миқдори, Давлат инспекцияси томонидан аниқланган ҳолатлари сонини ЭКИҲнинг 10 баробарига кўпайтириб ҳисобланади.

 

 

 

 

 

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар,давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш

ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

14-ИЛОВА

 

«Телекоммуникация хизматларининг сифати тўғрисида ахборот»

1-gis шаклини тўлдириш бўйича Тартиб

 

 

  1. Қўллаш соҳаси

 

Ушбу раҳбарий ҳужжат (бундан кейин матн бўйича – Тартиб) тақдим этиладиган хизматлар сифати бўйича мурожаатлар ва кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари, техник воситаларнинг иш сифати тўғрисида 1-gis шакл маълумотни тўлдириш ягона тартибини белгилайди.

Телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи ташкилий-хуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатьи назар хўжалик юритувчи субъектлар учун ушбу Тартиб талаблари мажбурийдир.

 

2. Норматив ҳаволалар

 

Ушбу Тартибда қуйидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалардан фойдаланилган:

O‘z DSt 2818:2018 Телекоммуникациялар тармоқлари. Атамалар ва таърифлар

O‘z DSt 3205:2017 Телекоммуникациялар  тармоқлари. Маълумотлар узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичлари ва нормалари

RH 45-050:2009 Маҳаллий телекоммуникация тармоқларининг линия-кабель иншоотларини техник эксплуатация қилиш қоидалари

RH 45-189-1:2008 Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги статистик ҳисобот. Бирламчи статистик ҳисобга олиш шаклини тўлдириш бўйича йўриқнома. 1-қисм. Телекоммуникациялар

RH 45-219:2009 Маҳаллий телефон тармоқларидаги шикастланишлар тўғрисидаги аризаларни ҳисобга олиш ва шикастланишларни бартараф қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома

Q 048:2002 Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоғида шаҳарлараро ва халқаро рақамли телефон станцияларидан фойдаланиш қоидалари

Изоҳ - Ушбу ҳужжатдан фойдаланилганда ҳавола қилинган норматив ҳужжатларнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилишини жорий йилнинг 1 январигача бўлган ҳолати бўйича тузилган стандартларнинг тегишли кўрсаткичи ва жорий йилда эълон қилинган тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш мақсадга мувофиқдир. Агар ҳавола қилинган ҳужжат алмаштирилган (ўзгартирилган) бўлса, у ҳолда ушбу ҳужжатдан фойдаланилганда алмаштирилган (ўзгартирилган) ҳужжатга амал қилиш лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжат алмаштирилмасдан бекор қилинган бўлса, у ҳолда унга ҳавола қилинган қоида, ушбу ҳаволага тааллуқли бўлмаган қисмида қўлланилади.

 

3. Атамалар, таърифлар ва қисқартмалар

 

3.1. Ушбу Тартибда тегишли таърифлари билан қуйидаги атамалар қўлланилган:

3.1.1. телефон чақирувларига хизмат кўрсатиш сифати: Телефон йўқотишларини эҳтимолий баҳолаш ва телефон чақирувларига хизмат кўрсатишни кутиш мажмуини аниқлайдиган телефон станция ускунасининг хусусияти. [O‘z DSt 2818:2018, 256]

3.1.2. маълумотлар узатиш тармоғининг иш сифати: Ускунага ва алоқа каналларига шунингдек, ушбу воситаларни техник эксплуатация қилиш даражасига қўйиладиган техник талабларга мувофиқ тармоқнинг турли участкаларида ва бутун телекоммуникациялар тармоғи бўйича (хизмат етиб борувчидан фойдаланувчига) тақдим этилган маълумотлар узатиш хизматларини сифатини тавсифловчи кўрсаткичларнинг жами.

3.1.3. Фавқулотда вазиятлар сабабли (форс-мажор): Томонларнинг харакатлари ва иродасидан қатьий назар ўз мажбуриятини бажара олмайдилар, бунинг натижасида (уруш ҳолатлари,  қамал қилиш, давлат манфати учун импорт ва экспорт тақиқлаш ва бошқалар) ижтимоий-иқтисодий шароитлари ёки (зилзилалар, кўчкилар, бўронлар, қурғоқчилик ва бошқалар) табиий ҳодисалар натижасида пайдо бўлган  муайян ҳолатларда муқаррар ва кутилмаган фавқулоддаги вазиятлар.

3.1.4. жўнатувчи (телеграммани): Узатиш учун мўлжалланган телеграммани телефон алоқа хизматларининг операторига ёки провайдерига берадиган фойдаланувчи

3.1.5. ахборотдан фойдаланувчи (истеъмолчи): Ўзига керакли ахборотни олиш учун ахборот ресурсларига мурожаат қилувчи ва бу ахборотдан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахс. [O‘z DSt 2818:2018, 523]

3.1.6. телефон сўзлашуви: Чақирувчи ва чақирилувчи телефон аппаратлари ёки охирги (терминал) ускуна ўртасида автоматик ёки телефончи томонидан ўрнатилган боғланишдан фойдаланган ҳолда ахборотнинг самарали алмашинуви.

Изоҳ – Телефон боғланишдан маълумотлар ёки факсимиль хабарларни узатиш учун фойдаланиш мумкин.

3.1.7.   халқаро телефон алоқа: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган фойдаланувчи ва бошқа давлат ҳудудида бўлган фойдаланувчи ўртасидаги телефон боғланиш.

3.1.8. автоматик хизмат кўрсатиш тизими: Фойдаланувчи томонидан чақирилувчи абонентнинг номерини  мустақил териш йўли билан телефончининг ёрдамисиз ўрнатиладиган телефон боғланиш усули. [O‘z DSt 2818:2018, 697]

3.1.9. телеграмма: Телеграф алоқа воситалари орқали узатиладиган, узатилган ёки узатиш учун мўлжалланган қисқа матнли хабар.

3.1.10. маълумотлар узатиш хизмати: Маълумотлар узатиш хизматларини етказиб берувчисининг телекоммуникациялар тармоқлари орқали маълумотларни қабул қилиш, уларни қайта ишлаш фаолиятининг маҳсули.

3.1.11. телекоммуникация хизматлари: Оператор ва провайдернинг сигналлар ҳамда бошқа ахборот турларини телекоммуникация тармоқлари орқали қабул қилиш, узатиш, қайта ишлашга доир фаолияти маҳсули. [O‘z DSt 2818:2018, 973]

Изоҳ – Уларга маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари, оддий телеграммаларни узатиш киради.

3.2. Ушбу Тартибда қуйидаги қисқартмалар қўлланилган:

 

АТС - автоматик телефон станцияси

ШТС – шаҳарлараро телефон станцияси

ҚХЯМ – қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази

ОТУ – охирги терминал ускунаси

 

ТЭҚ  техник эксплуатация қилиш қоидалари

ҚТТ – қишлоқ телефон тармоғи

РАТС – рақамли автоматик телефон станцияси

IP телефон -  IP протоколига асосан телефон алоқаси

IP TV- IP протоколига асосан телевидиния

хDSL (Digital Subscriber Line) – рақамли абонент линияси (xDSL қисқартмаси «х» биринчи белгиси маълум бир технологиянинг аниқ номини кўрсатиш учун фойдаланилади.)

 

4. Умумий қоидалар

 

4.1. Телекоммуникация хизматларининг сифати тўғрисидаги ахборот А иловада келтирилган 1-gis шаклидаги белгиланган бланкка қатъий мувофиқ келган ҳолда тўлдирилиши керак.

1-gis шакли бўйича ахборот бериш бешта бўлимлардан иборат:

1-бўлим «Кўрсатилган алоқа хизматлари сифати тўғрисида»;

2-бўлим «Маълумотлар узатиш тармоғи сифати»;

3-бўлим «Телекоммуникация тармоқларини техник эксплуатация қилиш»

4-бўлим «Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан кўрсатилувчи ахборот-маълумот хизматлари»;

5-бўлим «Кўрсатилган алоқа хизматлари сифати бўйича мурожаатлар».

Кўрсаткичлари бўйича 1, 2, 3, 4, 5 бўлимларини телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи хўжалик юрутувчи субъектлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари тўлдиради.

4.2. 1-gis шакл ахбороти ҳар чоракда икки нусхада тўлдирилади.

1-gis шаклидаги бланкнинг «Тақдим этилади» устунида кўрсатилган талабларга мувофиқ белгиланган вақтида 1-gis шакл ахбороти ва тушунтириш хатини биринчи нусхаларини тақдим этади:

- Телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларининг таркибий тузилмалари – ўзининг юқори турувчи бошқарув органига;

- Телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар ҳар чоракда йиғма ахборотни – Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига (кейинги ўринларда – Давлат инспекцияси).

1-gis шакл ахбороти ва тушунтириш хатининг иккинчи нусхалари хўжалик юритувчи субъектда сақланади,  ахборотни таҳлил қилиш ва олдини олиш чораларни қабул қилиш учун фойдаланилади.

4.3. 1-gis шакл бланкасида кўрсатилган маълумотларни  тақдим этувчи идора ва муддатлари кўрсатилади

4.4. 1-gis шаклидаги бланкда тақдим этиладиган кодлар хўжалик юритувчи субъектга ваколатли давлат органида бери- лади.

4.5. Маълумотни тўлдиришда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:

- ахборот маълумотларини бузулишига йўл қўймаслик (тўлиқ бўлмаган маълумотлар, рўйхатга олиш ва бошқаларни тақдим этиш);

- ахборот А иловага мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши керак;

- ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъектнинг айби билан юзага келган кўрсатилаётган хизматлар сифат кўрсаткичларининг бузилганлига тахлили батафсил ёритилган тушунтириш хатини илова қилинади.

- ахборот раҳбар ва раҳбарнинг тегишли буйруғи билан тайинланган мансабдор шахс томонидан имзоланиши ва сана қуйилиши, муҳр билан тасдиқланиши керак, тушунтириш хатини ахборотни тўлдиришга маъсул бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланиши керак.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ахборотни имзоловчи раҳбари ахборот маълумотларининг ишончлилиги учун шахсан жавобгардир.

 

5. 1-gis шаклининг 1-бўлимини тўлдириш тартиби

 

5.1 1-бўлимдаги телеграф алоқанинг иш сифатини тавсифловчи 110-120-сатрлар кўрсаткичларини RH 45-189-1 (7.1.1.1) га мувофиқ, 1 б-ш. телеграф ишининг сифатини ҳисобга олиш ёрдамчи варақлари асосида телеграф операцияларини бажарувчи телеграфлар, почтамтлар, телекоммуникация боғламалари, алоқа бўлимлари тўлдиради.

5.2 110-сатрда жўнатилган телеграммалар сони ҳисобга олинади. Барча халқаро, худудлараро, зонаичи, муассасавий ва абонент телеграф алоқалари бўйича узатилган барча тоифадаги телеграммалар ҳисобга олиниши керак. Телефон орқали узатилган ва ўз қўлига топшириладиган ҳамда почта оркали жўнатиладиган телеграммалар ҳам ҳисобга олиниши керак.

5.3 111-сатрда назорат муддатида жўнатилган телеграммалар сони ҳисобга олинади. Телеграммаларни жўнатиш назорат муддатлари В иловада (2 бўлим) келтирилган.

5.4 112-сатрда етказиб берилган телеграммалар сони ҳисобга олинади. Ҳисобга олиш узатилган телеграммалар бланклари бўйича юритилади.

5.5 113-сатрда назорат муддатида етказиб берилган телеграммалар сони ҳисобга олинади. Телеграммаларни жўнатувчидан қабул қилувчигача етказиб бериш назорат муддатлари В иловада (1 бўлим) келтирилган.

5.6 112-113-сатрларнинг маълумотлари телеграф алоқасига ва етказиб берувчи почтачиларга эга бўлмаган қишлоқ жойлари, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман марказлари бўлмаган шаҳар типидаги посёлкалардаги алоқа бўлимлари бўйича тўлдирилмайди.

5.7 114-сатрда ишлов берилган телеграммалар (жўнатилувчи, кирувчи) миқдори, шунингдек хабарларни коммутациялаш станцияси орқали амалга ошириладиган транзит алмашув ҳисобга олинади.

5.8 115-сатрда келиб тушган шикоятлар ва хизматга оид телеграф ҳамда почта ёзишмаларини текшириш натижасида аниқланган ишлов берилган нуқсонли телеграммалар миқдори ҳисобга олинади.

5.9 118-сатрда автоматик телефон станциясига келиб тушган чақирувлар ва улардан аналог станцияда бўлиб ўтмаган (боғланиш рад этилган)лар 119-сатрда, рақамли станцияда бўлиб ўтмаган сўзлашувлар миқдори 120-сатрда ҳисобга олинади. Станцияда бўлиб ўтмаган чақирувлар миқдори тўғрисидаги маълумотларнинг бутун ҳажми чорак оҳирги ойининг оҳирги тўлиқ ҳафтасининг шанба ва якшанба кунларидан ташқари, 5 кун ичида бажарилади.

5.10 121-сатрда чиқувчи автоматик ҳалкаро телефон алоқа бўйича келиб тушган чақирувлар миқдори ҳисобга олинади, 121-сатрдаги боғланиш билан тугалланган чақирувлар миқдори 122-сатрда хисобга олинади.

5.11 130-сатрда чиқувчи автоматик шаҳарлараро телефон алоқа бўйича келиб тушган чақирувлар миқдори ҳисобга олинади, 130-сатрдаги боғланиш билан тугалланган чақирувлар микдори 131-сатрда ҳисобга олинади.

130, 131-сатрлар Q 048 (Г илова)да берилган 4-6-шаклларга мувофиқ рақамли комммутация қурилмалари (шаҳарлараро алоқа йўналишларини автоматик улаш функцияларини бажаради) чақирувларга ҳизмат кўрсатиш сифат кўрсаткичлари бўйича тўлдирилади.

Q 048 (6.3.8)га мувофиқ барча комммутация қурилмалари ишини қиёсий баҳолаш учун Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоғида станциянинг энг кўп юкланиш соатида кўрсаткичларни олиш куни (март, май, август, ноябрь ойларининг учинчи чоршанбаси) белгиланган.

Дастурий бошқариладиган станцияларда чақирувларга хизмат кўрсатиш миқдорини аниқлаш комммутация қурилмаларида мавжуд бўлган дастурий-аппарат воситалари ёрдамида олинадиган маълумотларнинг таҳлили асосида ўтказилади.

Иш сифатини назорат қилиш учун аппарат, дастурий ва дастурий-аппарат воситалари рўйхати, назоратни ўтказиш тартиби, олинган маълумотларни қайта ишлаш даврийлиги ва усуллари станцияларнинг ҳар бир русуми учун техник шартларда берилган.

5.12 140-сатр ШТТ ишлаш сифатига келиб тушган аризалар асосида тўлдирилади.

ШТТ, ҚТТ абонентларидан ёки телефон алоқадан фойдаланувчи бошқа фуқаролардан телефон орқали, оғзаки, ёзма ёки электрон мурожаат равишда ШТТ ва ҚТТга келиб тушган телефон алоқаси ишлашининг носозлиги тўғрисидаги ҳар бир хабар шикастланиш тўғрисидаги ариза (буюртма) бўлиб ҳисобланади, бу носозликларнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

- телефон алоқаси тўлиқ ёки қисман бузилган;

- ёмон эшитилиш ҳолати;

- бошқа РАТСларга, мобил операторлар тармоқларига ва бошқа тармоқларга чиқиш қийинлашган ёки мумкин эмас;

- абонентнинг ОТУ узоқ вақт банд;

- чақирилаётган абонент билан боғланганда бегона сўзлашувлар эшитилиши;

- хDSL сигнал белгиси (индикатори) ўчирилган ;

- интернетга кириш тезлигининг пасайиши;

- хDSLларнинг тез-тез узилиши абонент айби билан бўлмаган холда;

- IP TV кўрсатмайди /ишламайди, қотади;

- IP телефония ишламайди.

Профилактика текширувлари, таъмирлаш ва бошқа эксплуатация ишларида аниқланган алоқа бузилишлари тўғрисидаги ШТТ ва ҚТТ хизмат кўрсатувчи ходимларининг хабарлари аризалар қаторига кирмайди.

Агар бу алоқа бузилишлари тўғрисида абонентлардан аризалар келиб тушса, у ҳолда бу аризалар оддий тартибдаги аризалар каби қабул қилиниши ва ҳисобга олиниши керак.

5.13 141-сатрда ўлчаш аппаратураси (синов-ўлчаш столидан, асбоб, телекоммуникация ускунасининг тестлаш қурилмаси, дастурий аппарат воситаси) ёрдамида ўтказиладиган ўлчашлар ва қуйидаги сабаблар: линия-абонент, аппарат, кабель ва станция-абонент тизимидаги шикастланишлари бўйича текширилаётган ОТУ абонентидан сўраш натижасида аниқланган телефон алоқаси бузилган ШТТдаги барча шикастланишлар кўрсатилади.

Ўлчашлар билан тасдиқланганидек, кабель қисман шикастланган бўлса ва уни тиклаш учун фақат кабель муфтасини очиш талаб қилинса, бундай кабелдаги шикастланишлар миқдори қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази (ҚХЯМ)га ушбу кабель бўйича келиб тушган аризалар сони бўйича ҳисобланади.

Кабель шикастланишини бартараф этиш учун кабель оралиғини алмаштириш ёки кабель бўлагини қўйиш талаб қилинган бўлса, шикастлнишларнинг умумий миқдори ва шу жумладан, назорат муддатларида бартараф этилган ёки бартараф этилмаган шикастланишлар миқдори ушбу кабелнинг фойдаланилган сиғими бўйича аниқланади.

5.14 142-сатрда назорат муддатларида бартараф этилган ШТТ шикастланишлари миқдори кўрсатилади. Маҳаллий (шаҳар, қишлоқ) телефон алоқалар хизматларини кўрсатиш бўйича назорат муддатлари С иловада кўрсатилган. 

141, 142-сатрлардаги кўрсаткичлар бўйича бирламчи ҳисобга олиш хужжатлари бўлиб, RH 45-219 (А, D, С иловалар)га мувофиқ ТФ-2/1-ш., ТФ-2/2-ш., ТФ-2/3-ш. шикастланишларни ҳисобга олиш журналлари хизмат қилади.

5.15 143-сатрда ШТТда назорат муддатларидан ташқари шикастланишларни бартараф қилиш вақти (телефон-соатларда) ҳисобга олинади, бу вақт шикастланиш умумий давомийлигидан (шикастланиш тўғрисидаги ариза тушган вақтидан уни бартараф этиш вақтигача) (С илова) назорат муддатлари билан белгиланган бу шикастланишни бартараф этиш вақтини айириш ва олинган фарқни ушбу шикастланиш оқибатида ишламайдиган телефон аппаратлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади (ШТТда 100 та телефон аппарат учун носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти нормативи 120 телефон-соат, кварталда)

143-сатрдаги кўрсаткичлар буйича бирламчи ҳисобга олиш ҳужжати бўлиб,
RH 45-219 (Р илова)га мувофиқ ТФ-2/7-ш., ёки электрон кўринишда, аризалар ва шикастланишларни кундалик ҳисобга олиш жамлама журнали хизмат килади.

5.16 150-сатрда RH 45-219 (4.6-4.7)га мувофик КТТ иш сифати бўйи­ча келиб тушган аризалар миқдори кўрсатилади.

5.17 151-сатрда ўлчаш аппаратураси (синов-ўлчаш столидан, асбоб, телекоммуникация ускунасининг тестлаш қурилмаси, дастурий аппарат воситаси) ёрдамида ўтказиладиган ўлчашлар ва қуйидаги сабаблар: линия-абонент, аппарат, кабель ва станция-абонент шикастланишлари бўйича текширилаётган ОТУ абонентидан сўраш натижасида аниқланган телефон алоқаси бузилган ҚТТдаги барча шикастланишлар ҳисобга олинади, 5.13 бандга ўхшаш профилактика текширувларида хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан аниқланган ва абонент аризасигача бартараф этилган шикастланишлардан ташқари.

Ҳаво ва кабель линия шикастланишларининг миқдори шикастланган линиялар тўғрисида келиб тушган аризалар миқдори бўйича эмас, зичланмаган боғловчи ва абонент линияларида ишга туширилган жуфтлар миқдори бўйича, юқори частотали аппаратура билан зичланган линияларда эса - ишга туширилган каналларнинг сони бўйича аниқланади. 151-сатр бўйича маълумотлар RH 45-219 (В илова)га мувофиқ КТТ-1-ш. қишлоқ телефон алоқа тармоқларидаги шикастланишлар тўғрисидаги аризаларни ҳисобга олиш журнали асосида кўрсатилади.

5.18 152-сатрда ҚТТ-1-ш.га мувофиқ ёки электрон кўринишда ҚТТ тармоқларида шикастланишлар тўғрисидаги аризаларни ҳисобга олиш журналининг маълумотлари асосида назорат муддатларида (С илова) бартараф этилган шикастланишлар миқдори ҳисобга олинади.

5.19 153-сатрда 5.15-бандга ўхшаш тарзда ҳисобланадиган назорат муддатларидан (телефон-соатларда) ташқари шикастланишни бартараф этиш вақти ҳисобга олинади (ҚТТда 100 та телефон аппарат учун носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти нормативи 80 телефон-соат, кварталда)

5.20 Телекоммуникация хизматларини тақдим этувчи хўжалик юритувчи субъектларни текширишда (ўрганишда) ўтган ҳисобот даврларидаги сифат кўрсаткичларининг бузилишлари аввалроқ ахборотда ҳисобга олинмаганлиги аниқланганда ушбу бузилишлар кейинги ҳисобот даврида кечиктирилмаган холда ахборотда акс эттирилиши керак.

 

6. 1-gis шаклининг 2-бўлимини тўлдириш тартиби

 

6.1.  210-сатрда корхонага боғлиқ бўлган сабаблар туфайли маълумотлар узатиш тармоғидаги қурилмаларнинг ишламай қолишлари сони, чорак мобайнидаги ҳолатлар ҳисобга олинади.

Маълумотлар узатиш тармоғиги қурилмаларнинг ишламай қолишлари сони ва давомийлигининг чораклик ҳисоби D иловага мувофиқ юритиб борилиши лозим.

6.2.  220-сатрда корхонага боғлиқ бўлган сабаблар туфайли маълумотлар узатиш тармоғидаги ҳар бир қурилманинг меъёрдан ортиқ тўхталиш давомийлиги, чорак давомидаги дақиқалар ҳисобга олинади.

Корхона айби билан бўлган сабаблар туфайли маълумотлар узатиш тармоғидаги ҳар бир қурилманинг нормативдан ортиқ тўхталиш давомийлиги нормаси O‘z DSt 3205
(1 жадвал, 6.1-банд) давлат стандартида келтирилган.

Маълумотлар узатиш тармоғиги қурилмаларнинг ишламай қолишлари сони ва давомийлигининг ҳисоби D иловага мувофиқ юритиб борилиши лозим.

Корхонага боғлиқ бўлган сабаблар туфайли маълумотлар узатиш тармоғидаги ҳар бир қурилманинг барча тўхталиш ҳолатларини тўлдирилишида (D илова, 5 графа) табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар (форс-мажор) оқибатида шунингдек, бошқа ташкилотларнинг ғайриқонуний харакатлари билан боғлиқ бўлган алоқа линияларидаги шкастланишлар, авариялар ва қасддан зиён етказилиши оқибатида пайдо бўлган тўхталишлардан бошқа барча тўхталишлар ҳисобга олинади.

6.3. 230 сатрда хизматлар кўрсатиш мобайнида Фавқулодда ҳолатларда содир бўлган ҳолатлардан ташқари корхона айби билан маълумотлар узатиш тезлиги коэффитциентининг пасайиши аниқланган ҳолатлар сони ҳисобга олинади.

Маълумотлар узатиш тезлиги коэффитциенти меъёри O‘z DSt 3205 (1 жадвал, 6.3 банд) давлат стандартида келтирилган ва шартномада белгиланган тезликнинг камида 70% ини ташкил этади.

Маълумотлар узатиш тезлиги коэффитциентининг пасайиши аниқланган ҳолатлар, дастурий, аппарат ва аппарат-дастурий воситалар маълумотлари бўйича чорак давомидаги маълумотлар узатиш тезлиги коэффитциентининг пасайиши ҳолатларини жамлаш орқали аниқланади.

6.4. 240-сатрда корхона айби билан маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақтини меъёр муддатидан ортиғи, соатларда ҳисобланади.

Маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақти буюртма (ёзма, телефон ва электрон почта орқали) абонент (фойдаланувчи)дан буюртмаларни қабул қилиш хизматига келиб тушган вақтдан бошлаб маълумотлар узатиш тармоғига кириш имконияти тиклангунга қадар ҳисобланади.

Маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақти меъёри O‘z DSt 3205 (2 жадвал) давлат стандартида келтирилган ва камида 10 соатни ташкил этади.

Ушбу кўрсаткич умум фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш имконияти йўқлиги туфайли маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланиш имконияти бўлмаган ҳоллардаги телекоммуникация тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақтини ўз ичига олмайди.

Чорак давомидаги умумий меъёрдан ортиқ маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақти бирламчи ҳисобот (электрон ҳисобот маълумотлар базаси) маълумотларига асосан ҳар бир ҳолат бўйича меъёрдан ортиқ маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақтларини жамлаш йўли билан аниқланади.

 

7. 1-gis шаклнинг 3-бўлимини тўлдириш тартиби

 

310-сатрда телекоммуникация тармоқлари ва линия-кабель иншоотларни техник эксплуатация этишда авария, узилиш, тўхталишларга олиб келган ҳолатлар ҳисобланади.

Ташкилотлар томонидан телекоммуникация тармоқлари ва линия-кабель иншоотларни техник эксплуатация этишда авария, узилиш, тўхталишларга олиб келган назорат муддатда батараф этилмаган ҳолатлар асос ҳисобланади.

 

8. 1-gis шаклининг 4-бўлимини тўлдириш тартиби

 

8.1. 410-сатрда техник қўллаб-қувватлаш хизматига телефон орқали келиб тушган қўнғироқларнинг умумий сони ҳисобга олинади.

8.2. 420-сатрда техник қўллаб-қувватлаш хизматига телефон орқали келиб тушган, техник қўллаб-қувватлаш хизмати операторининг жавоби билан тугалланган қўнғироқлар сони ҳисобга олинади.

8.3. 420-сатрда ахборот-маълумот хизматлари оператори белгилангандан ортиқ вақтда жавоб берган ҳолатлар сони, ҳар бир ҳолат учун ҳисобга олинади.

Техник қўллаб-қувватлаш хизмати операторининг жавоб бериш вақти (сифат характерискаси - техник қўллаб-қувватлаш хизматини мавжудлиги) 180 сонияни ташкил этиши, Оʻz DSt 3205 (2 жадвал) давлат стандартида келтирилган.

180 сониядан кўпроқ вақт давомида техник қўллаб-қувватлаш хизматига боғланиши, белгиланган нормадан юқори бўлган вақт хисобланади ва ушбу ҳолат ахборотга киритилади.

 

9. 1-gis шаклнинг 5-бўлимини тўлдириш тартиби

 

9.1 Келиб тушган ва кўриб чиқилган мурожаатларнинг ҳисоби 1--gis шаклнинг 5-бўлимида юритилади.

9.2 Мурожаатлар ариза, таклиф ва шикоят турда бўлиши мумкин. Шаклига кўра оғзаки, ёзма ёки электрон кўринишида бўлади.

9.3 510-сатрда мурожаатчи ёки адресатлар (давлат, ижтимоий органлар, газета, журналлар тахририятлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари) томонидан ёзма ёки электрон кўринишида (почта, расмий веб-сайт ёки расмий электрон почта, Виртуал қабулхона, Ягона интерактив давлат хизматларининг портали орқали, раҳбар қабулида ёки бошқа мансабдор шахснинг қабулида) берилган ёки оғзаки хабар қилинган барча келиб тушган мурожаатлар, Мурожаатларни  рўйхатга ва ҳисобга олиш журналига ва/ёки мурожаатларни электрон рўйхатга олиш тизимига мажбурий равишда қайд қилиши керак.

Давлат инспекцияси ва бошқа давлат органлари, жамоат ташкилотлари орқали хўжалик юритучи субъектга келиб тушган мурожаатлар ахборотда акс эттирилади ва кўрсатилади. 

510-сатрни тўлдирилаётганда Мурожаатларни қайд этиш журналида рўйхатга олинган қуйидаги мурожаатлар ҳисобга олинмайди:маълумот тариқасидаги мурожаатлар (тарифлар, манзиллар, хизматлар ва бошқа турдаги маълумотларни аниқлаш);

- алоқа хизматларини тақдим этиш (ёки такомиллаштириш) билан боғлиқ мурожаат-таклиф, мурожаат-ариза (илтимослар, расмий илтимослар, ташаккурномалар);

- Меҳнат, иш ҳақи, ҳодимлар, уй жой маиший ҳамда ишлаб чиқариш шароитлари масалаларига, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўғрисидаги мурожаатлар;

9.4 520-сатрда ҳисобот даврида кўриб чиқилган мурожаатларнинг умумий миқдори кўрсатилади. Якуний қарор билан мурожаатчига жавоб берилган мурожаатлар кўриб чиқилган мурожаатлар киради.

9.5 521-сатрда 520-сатрдаги кўриб чиқилган  мурожаатлар ичидаги шикоятларнинг умумий миқдори кўрсатилади.

9.6 530-сатрда ахборотни тузган хўжалик юритувчи субъектнинг айби билан юзага келган шикоятлар (521-сатрдан) тегишли равишда 531-сатрда телеграф алоқаси сифати учун, 532-сатрда шаҳарлараро, халқаро телефон алоқаси сифати учун, 533-сатрда маҳаллий телефон алоқаси сифати учун, 534-сатрда маълумотлар узатиш тармоғи сифати учун расшифровка қилиниб акс эттирилади. 

Шикоят корхона айби билан келиб чиққан ҳисобланади агар хизмат фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган бўлса, давлат стандартлари, норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда, ёки мансабдор шахслар ёки бошқа ҳодимларнинг харакатсизлиги шунингдек телекоммуникация хизматларини кўрсатишда (хизмат кўрсатишнинг паст даражадалиги, кўрсатилаётган хизматлар учун нотўғри тўловлар ва х.к )

9.7 531-534-сатрларга қуйидаги бирламчи ҳужжатлар асос бўлади: Мурожаатларни кайд қилиш ва рўйхатга олиш журнали ва/ёки электрон шаклда.

9.8 Текширув давомида рўйхатга олинмаган, лекин кўриб чиқилган мурожаатлар аниқланса, ушбу марожаатлар кейинги ҳисобот даврда акс эттирилиши керак.

9.9 Мазкур бўлим бўйича ҳисоботга келиб тушган ва кўриб чиқилган мурожаатлар тахлили  тушунтириш хатида Е-иловага мувофиқ кўсатилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

А илова

                  (мажбурий)

 

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР АХБОРОТИ 1-gis шакл

ИНФОРМАЦИЯ ХОЗЯЙСТВУЮЩИХ СУБЪЕКТОВ форма 1-gis

 

Тақдим этадилар

Представляют

Тақдим этиш муддати

Сроки представления

1-gis шакл

Форма

-gis

- Телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларининг таркибий тузилмалари – ўзининг юқори турувчи бошқарув органига;

структурные подразделения хозяйствующих субъектов, предоставляющие услуги телекоммуникаций –вышестоящему органу управления;

- Телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар ҳар чоракда йиғма ахборотни Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига:

Хозяйствующие субъекты, предоставляющие услуги почты и  телекоммуникаций ежеквартально сводный отчет – Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан

ҳисобот давридан кейинги ойнинг

7-санасигача

до 7 числа после отчетного периода

 

ҳисобот давридан кейинги ойнинг
9-санасигага

 

 

до 9 числа после отчетного периода

Чораклик

Квартальная

 

Махфийлик ахборот олувчи томонидан кафолатланади

Конфиденциальность гарантируется получателем информации

 

 

Ҳисобот  топширувчи

субъект номи

Наименование отчитывающегося субъекта

 

кодлар

коды

 

КТУТ   (ОКПО)

Почта манзили

 

СТИР   (ИНН)

Почтовый адрес

 

 

МҲОБТ (СОАТО)

 

                               

 

 

20___ йилнинг _________чораги учун

 

За _______ квартал 20___года

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИ ТЎҒРИСИДА

АХБОРОТ шакл 1-gis

20___ йилнинг _________чораги учун

 

ИНФОРМАЦИЯ

О КАЧЕСТВЕ УСЛУГ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЙ форма 1-gis

за _____квартал  20___ года.

 

1-БЎЛИМ. КЎРСАТИЛГАН АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИ ТЎҒРИСИДА

РАЗДЕЛ 1. О КАЧЕСТВЕ ПРЕДОСТАВЛЕННЫХ УСЛУГ СВЯЗИ

 

Кўрсаткич номи

Наименование показателя

Сатр рақами

Номер строки

Ҳисобот чорагида

За отчетный квартал

А

1

2

Жўнатилган телеграммалар – жами

Передано телеграмм – всего

110

 

     улардан назорат муддатида жўнатилгани

     из них передано в контрольные сроки

111

 

Етказиб берилган телеграммалар – жами

Доставлено телеграмм – всего

112

 

     улардан назорат муддатида етказиб берилгани

     из них доставлено в контрольные сроки

113

 

Ишлов берилган телеграммалар (чиқувчи, кирувчи ва транзит) – жами

Обработано телеграмм (исходящих, входящих и транзитных) – всего

114

 

     улардан хизмат ёзишмалари ва шикоятлар бўйича аниқланган яроқсиз

     ҳолдагиларига ишлов берилгани

     из них обработано с браком, выявленным по служебной переписке и

     жалобам

 

115

 

Автоматик телеграф станцияга келиб тушган чақирувлар-жами (чоракнинг охирги ойи охирги ҳафтаси, шанба ва якшанбадан ташқари, тўлиқ 5 кун мобайнида ҳисобга олинган маълумотлар бўйича)

Поступило вызовов на автоматическую телеграфную станцию – всего (по данным для учета в течении 5 дней последней полной недели последнего месяца квартала кроме субботы и воскресенья

 

 

118

 

улардан уланмагани:           
     из них не состоявшихся соединений:

 

 

     аналогли 

     аналоговые

119

 

     рақамли
     цифровые                           

120

 

Чиқувчи халқаро автоматик телефон алоқаси бўйича келиб тушган чақирувлар сони – жами

Количество вызовов поступивших по исходящей автоматической международной телефонной связи – всего

 

121

 

     улардан уланиш билан тугагани

     в том числе закончившихся соединением

122

 

 

Чиқувчи шаҳарлараро автоматик телефон алоқаси бўйича келиб тушган чақирувлар сони – жами

Количество вызовов поступивших по исходящей автоматической междугородной телефонной связи – всего

 

130

 

     улардан уланиш билан тугагани

     в том числе закончившихся соединением

131

 

Шаҳар телефон тармоғи (ШТТ)нинг иш сифати бўйича тушган аризалар

Поступило заявлений на качество работы городской телефонной сети (ГТС)

140

 

ШТТда аниқланган носозликлар – жами

Выявлено повреждений на ГТС – всего

141

 

     улардан назорат муддатларида бартараф этилгани

     из них устранено в контрольные сроки

142

 

ШТТ да носозликни бартараф этишга кетган назорат муддатидан ортиқ вақт, телефон-соат

Время устранения повреждений сверх контрольных сроков на ГТС, телефоно-часов

 

143

 

Қишлоқ телефон тармоғи (ҚТТ)нинг иш сифати бўйича тушган аризалар

Поступило заявлений на качество работы сельской телефонной сети (СТС)

150

 

ҚТТ да аниқланган носозликлар жами

Выявлено повреждений на СТС всего

151

 

     улардан назорат муддатларида бартараф этилгани

     из них устранено в контрольные строки

152

 

ҚТТ да  носозликларни бартараф этишга кетган назорат муддатидан ортиқ вақт, телефон-соат

Время устранения повреждений сверх контрольных сроков на СТС, телефоно-часов

 

153

 

 

2-БЎЛИМ. МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҒИ СИФАТИ

РАЗДЕЛ-2. КАЧЕСТВО СЕТИ ПЕРЕДАЧИ ДАННЫХ

                                                                                                                                                                      бирлик единиц

Кўрсаткич номи

Наименование показателей

Сатр

рақами

Код строки

Ҳисобот чорагида

За отчетный квартал

1

2

3

Корхонага боғлиқ бўлган сабаблар туфайли маълумотлар узатиш тармоғидаги қурилмаларнинг ишламай қолишлари сони, чорак мобайнида ҳодисалар

Количество простоев оборудования сети передачи данных по причинам, зависящих от предприятия, случай за квартал

210

 

Корхонага боғлиқ бўлган сабаблар туфайли маълумотлар узатиш тармоғидаги ҳар бир қурилманинг меъёрдан ортиқ тўхталиш давомийлиги, чорак давомида, дақиқа

Продолжительность сверхнормативных простоев каждого оборудования сети передачи данных по причинам, зависящим от предприятия, минут, за квартал.

220

 

Хизматлар кўрсатиш мобайнида корхона айби билан маълумотлар узатиш тезлиги коэффитциентининг пасайиши аниқланган ҳолатлар сони, ҳар бир ҳолат бўйича

Количество выявленных случаев занижения коэффициента скорости передачи данных при предоставлении услуг по вине предприятия, за каждый случай.

230

 

Корхона айби билан маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишни тиклаш вақтини меъёр муддатидан ортиғи, соат

Время восстановления доступа к сети передачи данных, сверх нормативных сроков, по вине предприятия, час

240

 

 

3-БЎЛИМ. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ

РАЗДЕЛ-3. ТЕХНИЧЕСКАЯ ЭКСПЛУАТАЦИЯ СЕТЕЙ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЙ

 

Кўрсаткичлар номи

Наименование показателей

Сатр хос

рақами

Код строки

Ҳисобот чорагида

За отчетный период

1

2

3

Телекоммуникация тармоқлари ва линия-кабель иншоотларини техник эксплуатация этишда авария, узилиш, тўхталишларга олиб келган ҳолатлар сони

Количество случаев нарушения правил технической эксплуатации сети телекоммуникаций и линейно-кабельных сооружений, приведших к аварии, перерывам и простоям

 

310

 

4-БЎЛИМ. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ОПЕРАТОРЛАРИ ВА ПРОВАЙДЕРЛАРИ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛУВЧИ АХБОРОТ-МАЪЛУМОТ ХИЗМАТЛАРИ

РАЗДЕЛ-4. ИНФОРМАЦИОННО-СПРАВОЧНЫЕ УСЛУГИ, ОКАЗЫВАЕМЫЕ ОПЕРАТОРАМИ И ПРОВАЙДЕРАМИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЙ

 

Кўрсаткичлар номи

Наименование показателей

Сатр

рақами

Код строки

Ҳисобот чорагида

За отчетный период

А

1

2

Техник қўллаб-қувватлаш хизматига телефон орқали келиб тушган қўнғироқларнинг умумий сони

Общее количество поступивших звонков в службу технической поддержки по телефону

410

 

Техник қўллаб-қувватлаш хизматига телефон орқали келиб тушган, техник қўллаб-қувватлаш хизмати операторининг жавоби билан тугалланган қўнғироқлар сони

Количество поступивших звонков в службу технической поддержки по телефону, закончившихся ответом оператора службы технической поддержки

420

 

Ахборот-маълумот хизматлари оператори белгилангандан ортиқ вақтда жавоб берган ҳолатлар сони, ҳар бир ҳолат учун

Количество ответов оператора информационно-справочных служб сверх установленного времени, за каждый случай

430

 

 

 

5-БЎЛИМ. КЎРСАТИЛГАН АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАР

РАЗДЕЛ-5. ОБРАЩЕНИЯ НА КАЧЕСТВО ПРЕДОСТАВЛЕННЫХ УСЛУГ СВЯЗИ

 

Кўрсаткич номи

Наименование показателя

Сатр рақами

Номер строки

Ҳисобот чорагида

За отчетный квартал

А

1

2

Келиб тушган мурожаатлар – жами

Поступило обращений – всего

510

 

 

Кўриб чиқилган мурожаатлар - жами

Рассмотрено  обращений –всего

520

 

     шу жумладан, шикоятлар

    в том числе жалоб

521

 

  521- сатрдан – алоқа корхоналари айби  бўйича бўлган шикоятлар- жами

Из строки 521 жалобы по вине предприятий связи- всего

530

 

     шу жумладан:     

     в том числе:

 

 

    телеграф алоқаси  

    телеграфной   связи

531

 

     шаҳарлараро, халқаро телефон алоқаси

     междугородной, международной  телефонной  связи

532

 

     маҳаллий телефон алоқаси

     местной телефонной  связи

533

 

     маълумотлар узатиш тармоғи

     сети передачи данных

534

 

 

20____й. «____»_________

«____»___________20____г.       

 

М.Ў.

М.П.

Раҳбар

Руководитель

___________________

(Ф.И.Ш.)

(Ф.И.О.)

 

____________

(имзоси)

(подпись)

 

 

__________________

(алоқа телефони)

(контактный телефон)

 

 

Ахборот тузиш учун масъул

мансабдор шахс

Должностное лицо, ответствен-ное за составление сведения

 

 

_________________

(мансаби)

(должность)

 

 

_______________

(Ф.И.Ш.)

(Ф.И.О.)

 

 

____________

(имзоси)

(подпись)

 

В иловаси

(мажбурий)

 

Жўнатувчидан олувчига телеграммалар етказиб бериш бўйича назорат муддатлари

 

I Жўнатувчидан олувчига телеграммалар етказиб бериш

 

Телеграмма тоифалари (шаҳарлараро телефон сўзлашувлари) ва етказиб бериш йўналишлари 

 

Назорат муддатлари,

соат

 

«Оддий»

Тошкент ва Нукус шаҳарларида, вилоят ва туман марказларида

6,0

Туман марказлараро ва бошқа аҳоли пунктлараро

24,0

«Шошилинч»

Тошкент ва Нукус шаҳарларида, вилоят ва туман марказларида

3,0

Туман марказлараро ва бошқа аҳоли пунктлараро

10,0

«Хабар бериш учун»

Тошкент ва Нукус шаҳарларида, вилоят ва туман марказларида

24,0

Туман марказлариаро ва бошқа аҳоли пунктлариаро

48,0

 

 

II Телеграммаларни узатиш

 

«Оддий»

 

1,0

«Шошилинч»

 

0,5

«Хабар бериш»

 

1,0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

С иловаси

(мажбурий)

 

Маҳаллий (шаҳар, қишлоқ) телефон алоқа хизматларини кўрсатиш

назорат муддатлари

 

Кўрсаткичлар номи

Назорат муддати

 

Умумфойдаланишдаги телефон тармоқларига симли абонент линияси орқали уланишни таъминлаш (абонентни рўйхатга олиш, телефон ёки бошқа охирги қурилмани умумфойдаланиш тармоғига улаш ва ўрнатиш)

Техник имкониятлар мавжудлигида

 

ариза берилган санадан 30 кунгача

Техник имкониятлар йўқлигида

 

Шартнома тузилган санадан 180 кунгача

Станция-абонент шикастланишларининг бартараф этилиши:

 

Хизмат кўрсатиладиган станцияларда, min

 

40

Хизмат кўрсатилмайдиган станцияларда, h

 

2,0

Аппарат, абонент-линия тизимидаги шикастланишлар бартараф этилиши

 

Буюртмалар 16-00 гача тушса, шу куннинг ўзида

Кабелдаги (абонент ва станциялараро) шикастланишларни бартараф этилиши, h:

200x2 гача

18

400x2 гача

24