ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2988 Хокимият Избасканского района 01/04/2019 16/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қишлоқ хўжалигига оид техника ва механизмларни 2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2988

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил                         6 декабрдаги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон 559-модда) ижросини туманда таъминлаш мақсадида ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й, 17-сон, 229-модда)га мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш кўрсатиб ўтилганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1.  Избоскан туман қишлоқ ҳўжалиги техникалари бўйича инспекторининг 2019 йил 5 февралдаги 07/2-сонли хати инобатга олинсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-учкуналари 2015 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Техника кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гурухи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (Э.Қодиров)га:

ташкилот, корхона,  муассаса ва фермер хўжаликлари, кичик корхоналардаги мавжуд қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникаларини белгиланган жадвал асосида техник кўрикка тайёрланиши ва тегишли хужжатларни ўз муддатида расмийлаштирилишини назорат қилиш;

туман худудидаги фуқароларга тегишли бўлган шахсий қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини белгиланган жадвал асосида тўлиқ техник кўрикдан ўтказилишини, кўрик давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиб, туман ҳокимлигига ахборот бериш топширилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2014 йил 15 январдаги 13-К сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

6. “Пахтакор” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (А.Комилов)га туман ҳокимининг мазкур қарорини оммавий ахборот воситаси орқали кенг оммага етказиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Солиев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                               С.Исмоилов

Умумий таклифлар

577