ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2956 Хокимият Алтынсайского района 29/03/2019 14/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Олтинсой туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2956

Олтинсой туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами – 2452, 25.04.2013 йил) га асосан 2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

 

1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Олтинсой туман бўлим томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг техника холати ва Агротеник тадбирларни назорат қилиш катта инспектори (М.Тураев) зиммасига юклатилсин.

            3. Техник кўрикни ўтказишда:

барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;

- техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, харакатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жихозланганлигига алохида эътибор қаратилсин.

4. 2019 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш,  техникаларнинг техник ҳолати,  улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш масадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

            5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Олтинсой туман бўлим бошлиғи (Ш.Турақулов)га 2-иловага асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

6. 2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Олтинсой туман бўлими томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Олтинсой туман бўлимига  тақдим этишда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилсин.

8. Суғурта ташкилотларига тумандаги барча тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.

9. Туман ҳокимининг 2018 йил 17 январдагидаги Қ-70-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари  Б.Худайқулов зиммасига юклатилсин.

 11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Умумий таклифлар

730