ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2954 Хокимият Алтынсайского района 29/03/2019 14/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Олтинсой туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2954

Туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йилда туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан, сифатли  ташкил этилишини таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

 

1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркама уламаларни (кейинги ўрин, матнларда “транспорт воситалари” деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш туман ИИБ ЙҲХГ (Б.Эргашев) ва туман Мудофаа ишлари бўлими (Р.Кўрганов) лар зиммасига юклатилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда:

мулкчилик шакли ва сиғимидан қатъий назар, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги;

биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта 1 сентябрдан                 31 октябргача ўтказилиши ташкиллаштирилсин.

Тумандаги юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача техник кўрикдан ўтказилсин.

Тумандаги жисмоний шахслар (фуқаролар)га тегишли бўлган барча турдаги, шахсий транспорт воситалари 1 январдан 31 августга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

4. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўрик учун муддатидан олдин белгиланган тартибга риоя қилинган холда тақдим қилиниши мумкин. 

5. Техник кўрикдан ўтказишда:

барча транпорт  воситаларининг техник холатини теширишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида қўлланмаларига ҳар бир харакатланиш қисмини талабга жавоб бериши;

корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан йўл харакати қоидаларида кўрсатилганидек транспорт воситаларидан фойдаланишни таъқиқловчи шартларга асосан  техник соз холда таъминланишини;

махсус машиналар, харкатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жихозланганлигига алохида эътибор қаратиш топширилсин.

6. 2019 йил давомида техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш мақсадида, туман комиссияси тузилсин ҳамда комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

             7. Туман комиссияси, туман ИИБ ЙҲХГ (Б.Эргашев) га ҳар бир корхона ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши   бўйича  2 иловага асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;

техник кўрикни ўтказиш шарти бўйича тегишли тартибда туман ҳокимлиги йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.

8. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига:

Автотранспорт воситаларини техник пасспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказиш, уларнинг техник жихатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш;

корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарларига алохилда тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги ҳисобида бўлган ишга яроқсиз тикланмайдиган ва ишлатилмайдиган машиналарни ҳисобдан чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш тавсия этилсин.

 9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Очилдиев зиммасига юклатилсин.

10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.                     

 

Умумий таклифлар

673