ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2949 Хокимият Амударьинского района 28/03/2019 12/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2949

“ЛОЙИҲА”

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда

2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2017 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1) Қуйидагилар:

а) туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби

1-иловага мувофиқ;

б) тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш ҳамда техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъий ман қилиш;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талаблар асосида амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:

ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

ҳар бир маҳалла ўз ҳудудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (М.Темирбаев)га:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Мазкур қарорни тумандаги “Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилишини ҳамда туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштиришни таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2018 йил 12 январ кунги 13-сонли қарори

2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Амударё тумани

ҳокими С.Йўлдашев.

Умумий таклифлар

724