ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2947 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 28/03/2019 12/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-2947

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҚАРОРИ

 

 

Қишки спорт турларини ривожлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида

 

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек улар учун қишки спорт турлари билан шуғулланишлари учун зарур
шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тоғ чанғи ва фигурали учиш спорт турлари буйича қишки Олимпия уйинлари, жаҳон чемпионатлари, Осиё уйинлари ва бошқа халқаро мусобақаларда медаллар қўлга киритилмоқда. 2019 йилнинг март ойида пойтахтимизда “Humo Arena” – кишки спорт турларини ривожлантириш бўйича кўптармоқли маркази фойдаланишга топширилди. Шунингдек, жорий йил якунига қадар “Amirsoy” тоғ-чанғи дам олиш масканини фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, қишки спорт турларини ривожлантиришда қатор тизимли муаммолар ва камчиликларнинг мавжудлиги мазкур йўналишда мамлакатнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

биринчидан, қишки спорт турларини ривожлантириш учун
замонавий моддий-техника базанинг етарли эмаслиги, халқаро стандартларга жавоб берадиган спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозларининг етишмаслиги ушбу спорт турларини оммалаштиришда қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда;

иккинчидан, қишки спорт турлари бўйича спорт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизими
бу борада малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш имконини бермаяпти;

учинчидан, давлат-хусусий шериклик шартларида қишки спорт турлари бўйича замонавий моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яратиш бўйича нодавлат сектор билан ўзаро муносабатларнинг паст даражада эканлиги ушбу соҳада мавжуд муаммоларни самарали ҳал этишга имкон бермаяпти;

тўртинчидан, жойларда қишки спорт турлари бўйича спорт иншоотлари ва инфратузилмаси мавжуд эмаслиги мусобақаларнинг тизимли ўтказилишига ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция)нинг самарали ва шаффоф тизимини яратишга, терма жамоалар таркибини сифатли тўлдириш учун спорт захирасини шакллантириш
ва юқори малакали спортчиларни тайёрлашни таъминлашга тўсқинлик қилмоқда;

бешинчидан, малакали мутахассисларнинг етишмаслиги спорт иншоотларини сифатли сақланишига, фойдаланишига ва иншоотлардаги спорт анжом ва жиҳозларига замонавий хизмат кўрсатиш имконини бермаяпти.

Қишки спорт турларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оммалаштириш, замонавий моддий-техника базасини яратиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни йўлга қўйиш,
спортчиларни халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, Пекин шаҳри (Хитой)да 2021 йилда бўлиб ўтадиган қишки Осиё ўйинлари ҳамда 2022 йилда ўтказиладиган XXIV қишки Олимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш
дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2019-2023 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонларни қуриш ҳамда уларни замонавий спорт асбоб-ускуналари
ва жиҳозлаш манзилли дастури 2-иловага мувофиқ;

Оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш медиа-режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Дастурнинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, жамғармалар, спорт федерациялари (уюшмалари), клублари, хорижий инвесторлар, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг:

жойларда барпо этилаётган “Business city” шаклидаги замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида 2019-2023 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонларни қуриш ҳамда уларни замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш;

қишки спорт турлари бўйича хорижий мутахассис ва тренерларни ишга жалб қилиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида
уй-жой ажратиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари учун республика ва халқаро спорт мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришини таъминлашга қаратилган замонавий моддий-техника базасини яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Оромгоҳ” ДУКнинг иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга белгиланган тартибда топширилишини, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги қабул қилиб олинишини ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.

5.  Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёшлар ўртасида қишки спорт турларини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази” давлат корхонасининг “Белдирсой” спорт базасида Ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, халқаро ва республика нуфуздаги мусобақаларни ўтказиш учун замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан беғараз таъминлаш бўйича таклифига розилик берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби балансидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Пахтакор” спорт базаси, унга туташ бўлган иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини реконструкция қилиш, шунингдек Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 12-уйда
халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдон қуриш ҳамда замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган капитал қўйилма лимити ажратилишини 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда назарда тутсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Пахтакор” спорт базаси, унга туташ бўлган иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш тепалигини сақлаш харажатлари учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин;

Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига 1 та махсус автотранспорт (автобус) воситаси билан таъминлаш ҳамда уни сақлашга лимит ажратилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида
қишки спорт турлари бўйича кафедра ташкил қилсин;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавр йўналишига ажратилган қабул квоталарини йўналишлар бўйича тақсимлашда қишки спорт турлари учун ўрин ажратилиши юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2019 йилдан Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш ва бу соҳа учун малакали тренерларни тайёрлаш муаммоларига бағишланган давлат илмий техник дастурлари доирасида илмий-амалий лойиҳалар танловини ташкил қилсин.

10. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2019-2023 йиллар мобайнида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан истисно тариқасида танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри 20 нафар ёш профессор-ўқитувчилар ва тренерларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, стажировка ўташ харажатларини “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан 2019-2023 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олган, малака оширган, стажировкадан ўтган профессор-ўқитувчилар
ва тренерлар давлат таълим муассасаларида қишки спорт турлари йўналишлари бўйича шартнома асосида камида 5 йил муддат фаолият олиб борадилар;

қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларини тайёрлашга жалб қилинган хорижий спорт мутахассислари ва тренерларига 2019 йилдан бошлаб ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорида иш ҳақи тўланади;

қишки спорт турлари бўйича хориждан сотиб олинадиган спорт анжомлари, жиҳозлари ва инвентарлари ҳамда махсус спорт кийимлари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

11.  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (М.Холмухамедов) тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб идоравий мансублигидан қатъи назар касб-ҳунар коллежларида спорт иншоотларига ва қишки спорт турлари бўйича хизмат кўрсатиш бўйича йўналишлар ташкил қилсин.

12. 2024 йил 1 январга қадар қуйидагилар:

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ хориждан сотиб олинадиган қишки спорт турлари бўйича спорт анжомлари, жиҳозлари ва инвентарлари ҳамда махсус спорт кийимлари, шунингдек қишки спорт турлари бўйича спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, махсус транспорт воситаларини олиб кирганлик учун божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари);

жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ва тренерлар - жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг талабномаларига кўра хориждан жалб этиладиган мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларининг расмийлаштирилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг талабномаларига кўра хориждан жалб этиладиган мутахассисларга давлат божи ундирмаган ҳолда кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилиши, берилиши ва муддатининг узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши
ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг талабномаларига кўра ўрнатилган тўловларни ундирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасига чет эл мутахассисларини жалб этишга рухсатномалар берилиши (узайтирилиши)ни, шунингдек, кўрсатилган чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилиши (узайтирилиши)ни белгиланган тартибда таъминласин.

16. Корақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,
ва вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига – маҳаллий ва хорижий хусусий тадбиркорларга, идора ва ташкилотларга ўрнатилган тартибда жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш мажмуалари ҳамда спорт иншоотларини қуриш учун ер участкалари ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш мажмуалари ҳамда спорт иншоотларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида хорижий малакали мутахассисларни жалб қилиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

17. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мазкур қарор асосида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан белгиланган тартибда архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

18. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Дастурнинг
мазмун-моҳияти ҳамда унинг доирасида ташкиллаштириладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет тармоғи орқали аҳоли орасида мунтазам ва кенг ёритилишини таъминласин.

19. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Ҳ. Набиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                  Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Реcпубликаси Президентининг

2019 йил “_______________даги

_________-сон қарорига

1-илова

 

 

Ўзбекистонда қишки спорт турларини янада ривожлантиришнинг

ЧОРА-ТАБИРЛАРИ

 

 

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш

муддати

Молиялаштириш

манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш орқали уларнинг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш,
мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш

  1.  

Давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонларни қуриш ҳамда уларни замонавий спорт асбоб-ускуналари
ва жиҳозлари билан таъминлаш.

2019-2023 йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Оромгоҳ” ДУКнинг иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш.

2019 йил
II чорак

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани жойлашган “Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази” давлат корхонасининг “Белдирсой” спорт базасида енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, халқаро ва республика нуфуздаги мусобақаларни ўтказиш учун замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш.

2019-2020 йиллар

Ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби балансидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган “Пахтакор” спорт базаси, унга туташ бўлган иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини реконструкция қилиш ва замонавий спорт
асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш.

2020 йил

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, ижрочилар маблағлари

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси, 12-уйда халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдон қуриш ҳамда замонавий спорт
асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш.

2020 йил

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, ижрочилар маблағлари

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги спорт таълим муассасаларини қишки спорт турлари бўйича замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш

2019-2023 йиллар

Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Хусусий тадбиркорларга, идора ва ташкилотларга ўрнатилган тартибда жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш мажмуалари ва спорт иншоотларини қуриш учун бино ва ер ажратиш
ва имтиёзлар яратиб бериш.

 

2019-2023 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

II. Қишки спорт турлари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш,
шунингдек давлат спорт таълим муассасаларини хорижий адабиётлар билан таъминлаш

  1.  

2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия
ва спорт университетида қишки спорт турлари бўйича кафедра ташкил қилиш.

2019 йил
II чорак

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавр йўналишига ажратилган қабул квоталарини йўналишлар бўйича тақсимлашда қишки спорт турлари учун ўрин ажратилиши юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш.

2019 йил
III чорак

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш ва бу соҳа учун малакали тренерларни тайёрлаш муаммоларига бағишланган давлат илмий техник дастурлари доирасида илмий-амалий лойиҳалар танловини ташкил қилиш.

2019 йилдан бошлаб,

ҳар йили

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги,

Фанлар Академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан истисно тариқасида танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри ёш профессор-ўқитувчилар ва тренерларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, стажировка ўташларини ташкил этиш.

 

2019-2023 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

2019/2020 ўқув йилида идоравий мансублигидан қатъи назар касб-ҳунар коллежларида спорт иншоотларига ва қишки спорт турлари бўйича хизмат кўрсатиш бўйича йўналишлар ташкил қилиш.

 

2019 йил
II чорак

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази,

тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар
ва идоралар,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  1.  

Давлат спорт таълим муассасаларини қишки спорт турлари бўйича замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаш.

2019-2023 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг ўқув жараёнига халқаро тажрибаларни татбиқ этиш, Ўзбекистон спорт терма жамоалари ўқув машғулотларига ва тайёргарлик жараёнларига оид видео ва кўргазмали материаллар билан таъминлаш.

2019-2023 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
“Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини қишки спорт турлари бўйича замонавий техник воситалар ва махсус лаборатория ускуналари (анжомлари) билан жиҳозлаш.

2019-2023 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги,

Фанлар Академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

III. Юқори малакали хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассисларни ўқув-машғулот жараёнларига кенг жалб
қилиш орқали спортчи ва тренерлар ўртасида касбий тажриба орттиришни амалга ошириш

  1.  

Кўргазмали материаллар, мультислайдлар, фильмлар орқали аҳолининг кенг қатламларига, айниқса ўсмир-ёшларга қишки спорт турлари ҳақида тушунчалар бериш, уларнинг ушбу спорт турларига бўлган қизиқишини орттириш

2019-2023 йиллар

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълими,
Халқ таълими вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Қишки спорт турларини ривожлантириш, ўқув-машғулот жараёнида илмий-услубий технологияларни такомиллаштириш, терма жамоаларни тайёрлашда юқори натижаларга эришган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш (Россия, Жанубий Корея, Япония, Германия, Франция, Швецария, АҚШ, Канада давлатлари мисолида)

2019-2023 йилларда

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт
 
вазирлиги,
Миллий Олимпия қўмитаси,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетолог ва етакчи спорт мутахассисларидан таркиб топган Комплекс илмий гуруҳларини тузиш

2019 йил

III чорак

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълими,
Халқ таълими вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси,
қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига қишки спорт турлари бўйича нуфузли хорижий спорт-таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб этиш, улар иштирокида анжуманлар, амалий маҳорат сабоқлари ва намунали ўқув дарсларини ўтказиш ҳамда ўқув, спорт ва илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш.

2019-2023 йилларда

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий Олимпия қўмитаси,
қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1. .

Қишки спорт турлари бўйича турли даражадаги халқаро спорт мусобақаларига қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси иштирокини таъминлаш

Доимий

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт
 вазирлиги,
Миллий Олимпия қўмитаси,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

 

  1. .

Пекин шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган IX қишки Осиё ўйинларига қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси муваффақиятли иштирокини таъминлаш

2021 йил

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт
 вазирлиги,
Миллий Олимпия қўмитаси,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1. .

Пекин шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларига қишки спорт турлари  бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси мувафақиятли иштирокини таъминлаш

2022 йил

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт
 вазирлиги,
Миллий Олимпия қўмитаси,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

IV. Қишки спорт турлари бўйича саралаш (селекция) ишларини ташкил этиш учун болалар, ўсмирлар ва ёшларни қишки спорт
турлари билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, уларни ҳар томонлама жисмоний камол топишига ва соғлом турмуш
тарзига эҳтиёжни шакллантиришга йўналтирилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва тарбиявий
ишларни олиб боришни ташкил этиш

  1.  

Давлат спорт таълими муассасаларида спортнинг қишки турлари, айниқса  конькида фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей турлари бўйича бўлимларни ташкил этиш

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишки спорт турлари бўйича саралаш, селекция ишларини ташкил этиш учун болалар, ўсмирлар, қизларнинг юқори даражадаги иқтидорини аниқлашга имкон берувчи спорт тадбирларини ташкил этиш.

 

2019 йил,

доимий

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Қишки спорт турлари бўйича республика миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш, ғолиб спортчиларни аниқлаш ва тантанали равишда тақдирлаш:

1-босқич — туман (шаҳар) миқёсида;

2-босқич — ҳудудлар миқёсида;

3-босқич — республика миқёсида (финал).

2019-2023 йиллар, доимий

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги,  
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Давлат спорт таълими муассасалари спортчилари ўртасида қишки спорт турлари бўйича ҳудудий, республика ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш.

2019-2023 йиллар, доимий

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги,  
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

қишки спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган умумтаълим мактаблари, спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида турли давра суҳбатлари, шоулар, “онлайн” мулоқотлар, маҳорат сабоқларини ўтказиш

Йил давомида

Ижрочилар

ва ҳомийлар
маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,
 Жисмоний тарбия ва спорт
вазирлиги,
 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

Ўзбекистон Реcпубликаси Президентининг

2019 йил “____” ___________даги

_________-сон қарорига

3-илова

 

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида спортнинг қишки турларига бўлган қизиқишни ошириш
ва ушбу спорт турларини кенг ёритиш, реклама кампанияларини ўтказиш
ва ижтимоий роликларни намойиш этиш орқали оммалаштириш бўйича

МЕДИА-РЕЖА

 

Т/Р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Қишки спорт турлари бўйича ўтказиладиган спорт мусобақалари, фестиваллар ва бошқа тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш

2019-2022 йилларда

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси

2.

2021 йил Хитойда бўлиб ўтадиган қишки Осиё ўйинларининг очилиши ва ёпилиш маросимини ҳамда Ўзбекистон спортчиларининг иштирок этадиган баҳсларни “Sport” спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш

Мусобақа ўтадиган даврларда

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

3.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган қишки спорт турлари бўйича мусобақаларни ижтимоий рекламали ахборот сифатида эфирга текин жойлаштириш

2019 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

4.

Ривожлантирилаётган қишки спорт турларини кенг тарғиб қилиш мақсадида республика ва маҳаллий телерадиоканалларда туркум кўрсатувлар ҳамда эшиттиришлар тайёрлаб эфирга узатиш, босма ва интернет нашрлари орқали мақолалар чоп этиш

2019 йил режа асосида

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари

5.

Мамлакатимизда ташкил этилаётган қишки спорт турлари бўйича рейтингли ва нуфузли халқаро мусобақаларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳамда ғолиб ва совриндор тўғрисида туркум кўрсатувлар тайёрлаш

2019 йилдан IV чоракдан бошлаб доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

6.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишки спорт турларини тарғиб қилувчи ижтимоий роликлар, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, мақолалар тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, аҳоли гавжум жойларга тарғибот баннерларини жойлаштириш

Доимий

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси

 

 

 

Умумий таклифлар

557