ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2937 Министерство строительства Республики Узбекистан 27/03/2019 11/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2937

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарорининг 1-илова “Йўл харитаси”нинг 13-бандига мувофиқ ҳамда «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида мамлакат рейтингини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 18 майдаги  370-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар 1-иловага мувофиқ киритилсин.
  2.  Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 12 октябрдаги 820-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар 2-иловага мувофиқ киритилсин.
  3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
  5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Транспорт вазири А.Ж.Раматов зиммасига юклансин.

             Ўзбекистон Республикаси

                          Бош вазири                                                     А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил ___ ________ ____ -сон қарорига

1-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 18 майдаги

 370-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорининг 2-банди 5-хат боши “Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;” сўзлари “Қурилиш-монтаж  ишларининг бошланиши ҳақида хабардор қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;” сўзлари билан алиштирилсин

   2. “Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-илова”си ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.  

3.  5-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорига
5-ИЛОВА

Қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида хабардор қилиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

            1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда буюртма берувчилар деб аталади) қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида назорат инспекцияларига (кейинги ўринларда инспекциялар деб аталади) ҳақида хабардор (кейинги ўринларда хабардор қилиш деб аталади) қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши, тадбиркорлик субъектлари
ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг барча турларига нисбатан қўлланади.

Ушбу Регламент:

Ўзбекистон Республикасини инвестиция давлат дастурига киритилган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуриладиган, давлат сири билан боғлиқ бўлган ва давлат аҳамиятига эга бўлган объектларга;

якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектларига (қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши режасига киритилган объектлардан ташқари);

турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказилаётган объектлар;

мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иншоотлар ва маиший хоналарга;

мобил алоқа станцияси монтажига;

реконструкция жараёнида қўшимача бинолар қурилиши назарда тутилмаган ёки қурилиши 300 куб метрдан ошмаган, бино ва иншоотнинг мавжуд ҳажми ҳамда ишлаётган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўзгартириш талаб этилмаган ҳолатларга;

кон ковлаш ишлари;

технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектни реконструкция қилиш ёки ихтисослаштириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш объектларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

3. Қурилиш-монтаж ишларини хабардор қилмасдан амалга ошириш тақиқланади.

4. Қурилиш-монтаж ишлари назоратини амалга ошириш хизмати оммавий оферта (кейинги ўринларда оферта деб аталади) бериш орқали инспекциялар томонидан амалга оширилади.

5. Давлат хизматлари марказлари ва инспекциялар ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали амалга оширилади.

6. Хабардор қилиш ушбу Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

  2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

7. Буюртма берувчилар қурилиш-монтаж ишлари бошланиши тўғрисида хабардор қилиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими буюртма берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - буюртма берувчи мустақил равишда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича “Қурилиш-монтаж ишларини бошланиши хабардор қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун хабарнома” шаклини электрон тарзда тўлдиради.

Буюртма берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

9. Буюртма берувчи маълумотларни хабарнома шаклига киритгандан сўнг, оферта билан танишиб чиққан ҳолда уни қабул қилганлиги тўғрисидаги акцептни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Давлат хизматлари маркази ходими буюртмачининг хоҳишига кўра офертани чоп этиб бериши мумкин.

10. Хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

11. Буюртма берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Буюртма берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг хабарномаси кўрмасдан қолдирилади.

12. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари хабарнома тўлдирилган вақтдан бошлаб ўттиз дақиқа мобайнида уларни инспекцияга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса хабарнома автоматик тарзда инспекцияга юборилади.

13. Оммавий оферта Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда расмийлаштирилади.

3-боб. Хабарномани кўриб чиқиш тартиби

14. Инспекция хабарнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида объектни жойига бориб қурилиш-монтаж ишлари бошланган ёки бошланмаганлигини ўрганган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларида назорат олиб бориши юзасидан QR-код (матрик штрихли код)ли билдиришнома расмийлаштиради ёки қонунчилик нормаларига мувофиқ аниқ асосларни кўрсатган ҳолда офертани чақириб олиш тўғрисида қабул қилинган қарорни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон мурожаат қилган тақдирда) электрон шаклда юборади.

Маълумотномада қурилиш-монтаж ишларида назорат олиб бориш учун тўлов миқдори ва назорат қабул қилинганлиги кўрсатилади.

Инспекция томонидан билдиришнома ёки офертани чақириб олиш тўғрисида қарор белгиланган муддатда юборилмаган тақдирда, мурожаатчи қурилиш-монтаж ишларини бошлаши учун асос бўлади.

15. Қуйидагилар офертани чақириб олиш учун асос бўлади:

тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосасининг мавжуд эмаслиги;

қурилиш-монтаж ишларини инспекцияни хабардор қилмаган ҳолда бошланган тақдирда;

белгиланган ҳудуддан четга чиққан ҳолда барпо этилаётган бўлса.

16. Офертани чақириб олиш учун асос бўлган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, буюртма берувчи қайта хабарнома юборишга ҳақли.

Инспекция томонидан аввалги офертани чақириб олиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.

17. Давлат хизматлари маркази маълумотномани ёки офертани чақириб олиш тўғрисида қарор келиб тушгандан бошлаб бир соат мобайнида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали буюртма берувчини хабардор қилади.

4-боб. Қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида хабардор қилмасдан қурилиши бошланган ёки тугалланмаган бино ва иншоотларда қурилиш ишларини давом эттириш юзасидан кўрсатма бериш тартиби

18. Қуйидаги ҳолларда қурилиш-монтаж ишлари хабарнома бермасдан олиб борилаётган ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланмаган бино ва иншоотларга қурилиш-монтаж ишларини давом эттириш юзасидан кўрсатма берилади:

тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида олиб борилаётган;

қурилиш-монтаж ишлари белгиланган қурилиш ҳудудидан четга чиқмаган бўлса.

19. Кўрсатмада буюртма берувчига қуйидаги мажбуриятлар юкланиши назарда тутилади:

- бино ва иншоотнинг қурилиш-монтаж ишларини тўхтатилиши;

- қурилиши (реконструкцияси) бошланган ёки тугалланмаган бино ва иншоотга нисбатан тегишли лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан ижобий техник хулоса ишлаб чиқилиши;

- ундириладиган йиғим ва унинг миқдори.

Буюртма берувчига мазкур бандда кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлар юкланиши қатъий тақиқланади.

20. Буюртма берувчи қурилиши-монтаж (реконструкцияси) бошланган ёки тугалланмаган бино ва иншоотга нисбатан тегишли лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан ижобий техник хулоса берилган тақдирда ундириладиган йиғим суммаси амалга оширилгандан сўнг Давлат хизматлари марказлари орқали қайта мурожаат этади.

21. Мазкур Регламентнинг 19-20-бандларида назарда тутилган камчиликлар бартараф этилгач, буюртма берувчи Давлат хизматлари марказига оферта олиш учун қайта хабарнома юборади.

Камчиликларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тегишли лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан ишлаб чиқилган ижобий техник хулоса) хабарномага илова қилинади.

22. Инспекция 1 иш куни мобайнида қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган бино ва иншоотлар учун офертани имзоланганлиги ҳақидаги маълумотномани, қурилиши (реконструкцияси) тугалланмаган бино ва иншоот учун тақдим этилган техник ижобий хулосасини кўриб чиқади ва Давлат хизматлари марказига юборади.

23. Давлат хизматлари марказига инспекция томонидан юборилган маълумотномани келиб тушганидан сўнг бир соат мобайнида уни буюртма берувчининг электрон манзилига ёки ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

24. Хабарнома бермасдан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланмаган бино ва иншоотларга нисбатан ундириладиган йиғим Вазирлар Маҳкамасининг “Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида”ги 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорининг
2-иловасида (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган II тоифага мансуб фаолият турлари бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг 80 баравари, III тоифага мансуб фаолият турлари бўйича эса энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

25. Ундириладиган йиғимнинг тўлов миқдори тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Ундириладиган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

40 фоизи — инспекциянинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

қолган маблағлар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.

26. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш даврида, назоратга олишга асос бўлган шартлар ўзгарган тақдирда (буюртма берувчи, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширадиган шахслар алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, лойиҳа ечимларидаги сезиларли ўзгаришлар), буюртма берувчилар 10 кун мобайнида инспекцияга тегишли ўзгаришлар ҳақида хабар беради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

27. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш норматив ҳужжатларига амал қилиниши, қурилиш-монтаж ишлари сифати ва тўлиқ бажарилиши юзасидан инспекция томонидан назорат функцияларининг амалга оширилиши учун буюртма берувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва миқдорларда ажратмалар амалга оширилади.

Бунда, инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини назоратини олиб бориш учун тўловларни офертада белгиланган тартибда амалга оширилади.

28. Қурилиш-монтаж ишлари назоратга олинган объектларда, инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда танлаш йўли билан назорат ўрнатилади.

29. Давлат хизматлари марказлари ва инспекциялар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида буюртма берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлашлари шарт.

30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий мониторингни амалга оширадилар.

31. Буюртма берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, асос бўлган тақдирда шикоят қилиши мумкин.

32. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида хабардор қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида хабардор қилиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

1. Ўз ҳоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Хабарнома инспекцияга юбориш.

1. 30 дақиқа мобайнида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Инспекция

  1. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга хабардор қилиш ҳақида қарор қабул қилиш.

2. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга хабарнома ва инспекция томонидан назорат функциялари амалга оширилиши учун оммавий офертани, уларни ўз ЭРИси билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштириш.

3. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга хабарномани ва инспекция томонидан назорат функциялари амалга оширилиши учун оммавий офертани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали юбориш.

5 иш куни мобайнида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга хабарномани ва инспекция томонидан назорат функциялари амалга оширилиши учун оммавий офертани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.

1 соат мобайнида

2-ИЛОВА

__________________

(сана)

________________

(рақам)

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1

ФИШ

2

Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

3

СТИР:

4

Манзили:

5

Телефон рақами:

6

Электрон почта манзили:

II. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1

Тўлиқ номи:

2

СТИР:

3

МФО:

4

ОКЭД:

5

Ҳисоб рақами:

6

Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:

7

Юридик манзили: (индекс):

8

Телефон рақами мобил ва офис:

9

Электрон почта манзили:

III.  Объект тўғрисида маълумот:

1

Объектнинг номи:

2

Объектнинг жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):

3

Қаватлар сони

4

Бино қурилиш ҳажми м3

5

Ертўла ёки техник қават бор-йшқлиги

6

Чордоқ ёки мансарда қавати бор-йўқлиги

7

Кўп қаватли турар-жой бинолари

умумий майдон м2

хонадонларнинг яшаш майдони м2

уйлар сони (блок)

хонадонлар сони

8

Объектнинг мураккаблик тоифаси:

9

Қурилиш-монтаж ишларининг тури:

10

Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати: йиғма экспертиза хулосасига асосан (ҚҚСиз, буюртмачининг бошқа ҳаражатлари ва жиҳозларсиз)

11

Қурилиш Бошқармасининг хулосаси (баёни) № рақами ва санаси

11.1.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини параллель олиб бориладиган қурилиш объекти бўйича (ҳукумат қарори, баёни № рақами ва санаси)

12

Давлат экспертиза органининг номи, ижобий хулосанинг рақами ва санаси:

13

Пудратчи ташкилот лицензиясининг рақами ва санаси (лицензияланадиган алоҳида қурилиш-монтаж ишлари турларини бажаришда):

14

Экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги ижобий хулосасининг рақами ва санаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун):

IV Назорат органлари ва масъул ходимлар тўғрисида маълумот:

Қурилиш объектида масъул шахснинг лавозими

Ташкилот номи

Масъул шахснинг ФИШ

Олийгох номи, мутахассисилиги, диплом № рақами ва санаси

1

Муаллифлик назорати

2

Техник назоратчи

3

Иш юритувчи (прораб)

Мен ________________________________________(тадбиркорлик субъектининг Ф.И.Ш. ), келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман хамда оммавий офертани қабул қиламан.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 12 октябрдаги
820-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

  1. 4-бобнинг 18-банди “назорат функцияларини амалга ошириш шартномаси асосида ўтказилади” сўзлари “хабарнома ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида оммавий оферта” сўзлари билан тўлдирилсин.
  2. 6-бобнинг 26-банди “ва қурилиш буюртмачилари, шунингдек буюртмачилар ҳамда пудрат қурилиш ташкилотлари ўртасида шартнома” сўзларини “оммавий офертани қабул қилиш ва буюртмачи ёки пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан хабарнома” сўзлари билан тўлдирилсин.

Умумий таклифлар

839