ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2904 Хокимият города Бухара 25/03/2019 09/04/2019 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2904

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Шаҳар ички ишлар бошқармаси (К.Раджабов) белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 апрель 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 апрелдан 30 июнгача;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 апрель – 31 августгача ўтказилади.

4. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилсин.

5. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1-иловага;

техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (Ш.Юлдашев)га:

юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш;

техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

7. Мазкур қарор “Бухоро оқшоми” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкурқарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Қ.Дўстов зиммасига юклансин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                           К.Камолов

Умумий таклифлар

665