ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2903 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 25/03/2019 09/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2903

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил

20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорлари)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ____ ____________ даги ____-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари ректорларини давлат аттестациясидан ўтказиш тўғрисида” 2000 йил 16 августдаги 325-сон қарорининг 4-бандидаги “Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълимнинг давлат таълим стандартининг “Кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш” бўлимининг 8.1-кичик банди олтинчи хатбошидаги “Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорининг 3-бандидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорида:

а) 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

“Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмаси” бўлими саккизинчи хатбошидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини баҳолаш” бўлими 11.2-кичик бандидаги “Давлат тест марказининг кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бошқармаси” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

“Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмаси (1-илова)”, “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмаси (2-илова)”, “Олий таълим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмаси (3-илова)” бўлимларидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг “Масъул давлат органлари” устунидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарорида:

а) 1-илованинг 62-банди “в” кичик банди ва 66-бандидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 38-банди тўртинчи хатбошидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори билан тасдиқланган Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Апостиль қўйиш рад этилган тақдирда ушбу Низомга мувофиқ рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб такроран кўриб чиқиш учун расмий ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат (30 календарь кун) кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим уларнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

25 фоизи – тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳисоб рақамига;

75 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига.

Таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳисоб рақамига;

50 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига.

Апостиль қўйилганлиги учун ҳужжатлар тўплами мавжуд бўлган тақдирда йиғим айни бир ишга тегишли бўлган ҳар бир ҳужжат учун эмас, балки бутун тўплам учун ундирилади.

Апостиль қўйиш учун мурожаат қилган давлат органи ёки бошқа давлат ташкилоти йиғим тўлашдан озод қилинади.”;

б) 42-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:  “Ваколатли давлат органлари томонидан расмий ҳужжатларнинг нусхалари жойлаштирилган ҳужжатлар йиғмажилди бир йил давомида сақланади, сўнгра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.”.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомнинг 14-банди тўртинчи хатбошидаги ва 90-бандидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 33-банди еттинчи хатбошидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг 21-бандидаги “Давлат тест маркази” сўзлари “Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорида:

а) 2-бандда:

саккизинчи хатбошидаги “илмий-тадқиқот муассасалари” сўзлари “фан соҳаси ташкилотлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари рейтингини тузиш ва расман эълон қилиш;

ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш;

дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш.”;

б) 3-банддан учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

в) 4-банднинг иккинчи хатбошига “вазирга,” сўзидан кейин “бошлиқнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига,” сўзлари қўшилсин;

г) 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

“педагог кадрларга биринчи ва олий малака тоифаси, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида мазкур малака тоифасига ва лавозимига талабгорларга малака тоифасини беришда тўланадиган йиғимлардан тушадиган маблағлар;”;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

д) 15-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат инспекциясига 5 та, шу жумладан 3 та бириктирилган ва 2 та навбатчи автотранспорт воситасига лимит ажратсин;”;

е) 17-банддаги “Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига” сўзлари “Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А.Абдухакимов зиммасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 1-иловада:

8-бандда:

саккизинчи хатбошидаги “илмий-тадқиқот муассасалари” сўзлари “фан соҳаси ташкилотлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари рейтингини тузиш ва расман эълон қилиш;

ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш;

дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш.”;

9-бандда:

“ж” кичик банднинг биринчи хатбошидаги “илмий-тадқиқот муассасалари” сўзлари “фан соҳаси ташкилотлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

“з) Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари рейтингини тузиш ва расман эълон қилиш соҳасида:

таълим муассасалари рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, таълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказиш;

тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда рейтингни аниқлашга оид маълумотларни тўплаш мақсадида ишчи гуруҳлар ва комиссиялар тузиш;

таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида таълим муассасаларининг рейтингини ҳисоблаб чиқиш;

таълим муассасалари рейтингига оид маълумотлар асосида таълим муассасалари фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида кенг жамоатчиликни доимий хабардор қилиб бориш;

таълим муассасаларининг рейтинги натижаларини оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида жойлаштириш;

таълим муассасалари рейтинги натижалари асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш ва чоп этиш.

и) ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш соҳасида:

ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш ва унинг манфаатларини ифодалаш;

умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;

умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли педагог кадрларни халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий тадқиқотларда фаол иштирок этишларини ташкил этиш юзасидан зарур чоралар кўриш;

ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотлар асосида умумий ўрта таълим муассасаларида тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда илғор тажрибаларни дунё миқёсида оммалаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

к) дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасида:

ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланишига кўмаклашиш;

миллий олий таълим муассасаларида халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани қўллаш орқали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

миллий олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингига киришига кўмаклашиш учун дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш;

миллий рейтингда юқори ўринларни эгаллаган олий таълим муассасаларининг тажрибаларини оммалаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва кенг тарғиб қилиш;

рейтинглар тузиш бўйича дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари методологияси ва халқаро тажрибалар ҳақида таҳлилий материаллар тайёрлаш ва чоп этиш.”;

10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

“таълим муассасалари рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, таълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказишда бевосита иштирок этиш;

умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда ўқувчиларнинг иштирок этишини ташкил этиш;

таълим муассасаларининг халқаро ташкилотлар ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги масалаларини мувофиқлаштириш.”;

14-бандда:

иккинчи хатбошига “озод қилинадиган” сўзларидан кейин “биринчи ўринбосари ва” сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошига “тегишли равишда” сўзларидан кейин “вазирнинг биринчи ўринбосарига ва” сўзлари қўшилсин;

16-бандга “унинг” сўзидан кейин “биринчи ўринбосари ва” сўзлари қўшилсин;

18-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

“педагог кадрларга биринчи ва олий малака тоифаси, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида мазкур малака тоифасига ва лавозимига талабгорларга малака тоифасини беришда тўланадиган йиғимлардан тушадиган маблағлар;”;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20. Давлат инспекцияси бошлиғининг қарорига мувофиқ Давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларига улар лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорда ойлик устамалар белгиланиши, моддий ёрдам кўрсатилиши, хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги учун мукофотланиши мумкин.”;

з) 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Умумий таклифлар

209