ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2899 Совет фермеров Узбекистана 25/03/2019 09/04/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
ID-2899

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантириш, экспортёр ташкилотлар маҳсулотлари экспортини кенгайтириш ва унинг ҳажмини ошириш, ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноатни барқарор ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. Республикада сўнгги йилларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми сезиларли даражада ошаётганини ва фермер, деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчиларга етказиб бериш имкониятлари ижобий тарафга силжиётгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Республикадаги фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган тариқ (просо) маҳсулотини (ТИФ ТН коди 1008210000,1008290000) тадбикорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда экспорт қилинишига рухсат берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши  биргаликда тариқ маҳсулотининг республика ичидаги нархи бўйича мониторинг ўрнатсин, ҳамда ушбу тур махсулот нархи кескин ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.

4. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Ғаниев зиммасига юклатилсин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                А.Арипов

Умумий таклифлар

881