ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2894 Хокимият Пешкунского района 23/03/2019 07/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 126-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
ID-2894

Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги

126-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 126-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан;

Бухоро вилоятида 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари 1-иловага;

Бухоро вилоятида 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг йўналишлар, туманлар ва шаҳарлар ҳамда секторлар кесимида ойма-ой тақсимоти 1а-, 1б-иловаларга;

Бухоро вилоятида 2019 йилда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага;

Бухоро вилоятида 2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 3-иловага;

Давлат ва хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган мактабгача таълим йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 4-иловага;

2019 йилда Ёшлар келажагимиз давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 5-иловага;

2019 йилда мавсумий ва вақтинчалик ишларда аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадли параметрлари 6-иловага;

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси доирасида бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришнинг прогноз параметрлари 7-иловага;

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларининг мақсадли параметрлари 8-иловага;

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратишнинг мақсадли параметрлари 9-иловага;

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туманлар ва шаҳарларда янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредит ажратишнинг мақсадли параметрлари 10-иловага;

2019 йилда Бухоро вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини бажариш бўйича “йўл харитаси” 11-иловага мувофиқ мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Пешкў туманида 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари 1-иловага;

Пешкў туманида 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг йўналишлар секторлар кесимида ойма-ой тақсимоти 1а-иловаларга;

Пешкў туманиида 2019 йилда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага;

Пешкў туманида 2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 3-иловага;

Давлат ва хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган мактабгача таълим йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 4-иловага;

2019 йилда Ёшлар келажагимиз давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 5-иловага;

2019 йилда мавсумий ва вақтинчалик ишларда аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадли параметрлари 6-иловага;

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси доирасида бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришнинг прогноз параметрлари 7-иловага;

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларининг мақсадли параметрлари 8-иловага;

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратишнинг мақсадли параметрлари 9-иловага;

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туманлар ва шаҳарларда янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредит ажратишнинг мақсадли параметрлари 10-иловага;

Пешкў туманида 2019 йилда банд аҳоли сони ўсишининг мақсадли параметрлари 11-иловага;

2019 йилда Пешкў туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини бажариш бўйича “йўл харитаси” 12-иловага мувофиқ мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман ҳокими ўринбосари Ш.Амонов, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Ж.Умедов), туман тадбиркорларга кўмаклашиш маркази (А.Бозоров)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган 2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринларининг прогноз параметрлари асосида бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган лойиҳаларнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлашга киритсин.

5. 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан қуйидагиларга:

туман ҳокими ўринбосари Ш.Амонов, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Ж.Умедов), туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (С.Очиловга)га йирик ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жами 864 та;

туман ҳокими ўринбосари Ш.Амонов, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Ж.Умедов), туман тадбиркорларга кўмаклашиш маркази (А.Бозоров)га фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган иш ўринларини яратиш ҳисобига жами 53 та;

туман ҳокимлиги молия бўлими мудири (Ж.Қўчқоров), туман мактабгача таълим бўлими (М.Абдуллаева), туман халқ таълими (Э.Хўжаев), ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларига–бюджет маблағларидан ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тегишлилиги бўйича ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш ҳисобига жами 70 та;

Туман тарбиркорларга кўмаклашиш маркази (А.Бозоров) ҳамда Ҳунарманд уюшмаси туман вакили (Б.Узоқов)га - ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига жами 129 та;

Туман тижорат банклари (З.Алиев, Д.Холов,Д.Тошев),кредит бериш орқали янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига жами 1627 та;

туман ҳокими ўринбосари Б.Бафоев, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Т.Умаров), туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Қаҳҳоров), маҳалла фуқаролар йиғини раисларига – уй-жой қурилиши, ободонлаштириш ва инфратузилма объектларини қуриш, мавсумий ва вақтинчалик ишларни амалга ошириш дастурлари ижросини таъминлаш;

туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Қаҳҳоров)га

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг ўз вақтида ва самарали бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

6. 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этишга доир давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари юзасидан йўналишлар бўйича масъул бўлимлари ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг

3-санасига қадар тегишли маълумотларни туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Қаҳҳоров)га умумлаштириш ҳамда натижаси ҳақида ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг 3-санасига қадар туман ҳокимлигига ва вилоят ҳокимлигига киритиш учун тақдим этиб борилишини таъминласин.

7. Туман Давлат солиқ инспекцияси (У.Мухторов)га якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалиги ва янгидан ташкил этилган юридик шахслар фаолиятини ривожлантириш ҳисобига яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни бўйича туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиб бориш топширилсин.

8. Туман статистика бўлими (А.Ҳайитов)га янги ташкил этилган ва қисқартирилган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни йиллик, чораклик (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари) даврийликда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туман иқтисодиёт ва саноат бўлимига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

9. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Қаҳҳоров)га туман Давлат солиқ инспекцияси (У.Мухторов), туман статистика бўлими (А.Ҳайитов) билан биргаликда яратилган иш ўринлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва мувофиқлаштириш ҳамда ташкил этилган иш ўринларини ҳамкорликда мониторингини юритиш топширилсин.

10. 2019 йилда туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича туман ҳокими қарори асосида бириктирилган маъсул корхона ташкилот раҳбарларига:

мазкур қарорнинг ижросининг бориши ҳақида соҳалар ҳамда секторлар кесимида умумлаштирилган маълумотларни ҳар ойнинг 3-санасига қадар туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Қаҳҳоров)га тақдим этиб бориш топширилсин.

11 Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Сирожов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Назаров

Умумий таклифлар

701