ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2888 Министерство культуры Республики Узбекистан 20/03/2019 04/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Махсус ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича низомини тасдиқлаш ҳақида
ID-2888

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича низомини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 739-сон қарори билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:

1. Махсус ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


 

Маданият вазири

 

Б. Сайфуллаев

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

 





К. Алламжонов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

Олий ва ўрта махсус
таълим
вазири

 


И. Маджидов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

2019 йил “___” ___________ __-сон қарорига
Илова

 

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

НИЗОМИ

Мазкур Низом кўзи ожизлар кутубхоналари мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Низом Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 апрелдаги Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги 280-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 739-сон қарори, Жамоа шартномаси ва меҳнат ҳуқуқи меёрларига мувофиқ тайёрланди. Низом ижроси барча кўзи ожизлар кутубхоналари мутахассис ходимларига жорий этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 16, 37 бандларига мувофиқ кутубхона мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги ушбу Низом кутубхона директори ва кутубхона мутахассисининг, малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

3. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг барча ходимлар учун шартлиги, мунтазамлиги (хар бир ходим учун 3 йилда камида 1 маротаба, узлуксиз ва изчиллиги ҳамда натижа (меҳнат жараёнларини оптималлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ходимларнинг малакаси ошганлиги натижасида янги хизмат кўрсатиш турларининг амалга жорий қилиниши) сари интилиш унинг асосий тамойиллари хисобланади.

4. Кутубхоначи мутахассисларнинг малакасини ошириш, ходимнинг бутун меҳнат фаолияти даврида мунтазам ўтказилиб борилади. Малака ошириш жараёни кутубхоначилик сохасида янги тенденцияларнинг пайдо бўлиши муносабати билан доимий равишда янгиланиб бориши ва мунтазамликни касб этиши зарур.

 

2-боб. Махсус ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг мақсад ва вазифалари

5. Кутубхоначи ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг асосий мақсад-вазифаси қуйидагилар ҳисобланади:

а) ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш жараёнини малакавий талабларга мувофиқ юқори илмий-методик даражада таъминлаш;

б) илғор ахборот технологиялари, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг интерактив усуллари бўйича касбий маҳоратни доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган касбий билим ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб бориш;

в) ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш жараёнини ташкил этишнинг янги тамойиллари ва замонавий усуллари, малака талаблари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириб бориш;

г) кутубхоначи ходимларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш, замонавий талабларга мувофиқ кутубхона хизмати сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;

д) ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, кутубхоначининг шахсий ва касбий ахборот майдонини яратиш кўникмаларини шакллантириш;

е) миллий ва хорижий кутубхоналар тажрибаларини ўрганиш асосида, сохавий масалаларни хал қилишнинг замонавий усулларини эгаллаш;

ё) ногиронлиги бўлган фойдаланувчилар билан ишлашда инновацион технологияларга асосланган янги иш усуллари ва шаклларини ўзлаштириш;

ж) профессионал билимларини ошириш ва янгилаш ҳамда умуммаданият даражасини ошириш асосида янгича профессионал мушохада юритишни шакллантириб бориш;

з) кутубхоначи мутахассислар ўртасида ижодкорлик ташаббусини ривожлантириш.

 

3-боб. Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг турлари

6. Ҳар бир ходимнинг қай турда малака ошириши унинг дастлабки тайёргарлиги (таълим даражаси) эгаллаб турган лавозими ва меҳнат стажи асосида белгиланади ва ушбу параметрларга кўра кутубхона малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг қуйидаги турларидан фойдаланади:

а) олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитиш;

б) қўшимча таълимга эга бўлиш;

в) малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган курсларда ўқитиш;

г) “устоз-шогирд” усули;

д) илғор кутубхоналарда стажировка шаклида тажриба орттириш;

е) мустақил ўқиб билим орттириш;

ё) масофавий таълим;

ж) ҳудудий ва халқаро илмий-амалий семинарларда, конференцияларда иштирок этиш.

7. Кутубхоначи мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш қуйидаги кўринишларда амалга оширилади:

а) асосий ишдан ажралган холда;

б) асосий ишдан қисман ажралган холда (уйғунлаштирилган усул);

в) асосий ишдан ажралмаган холда (масофавий таълим).

 

4-боб. Ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш ва бошқариш

 

8. Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси (кейинги ўринларда РМКОК):

махсус кутубхоналар мутахассисларининг малакасини ошириш тизимига умумий рахбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

махсус кутубхоналар мутахассисларининг малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар сметасини тузади ва ушбу сметани бюджетдан молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига таклиф киритади;

харажатлар сметасида малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган курсларда ўқиш, қайта тайёрлаш курсларида ўқиш, ҳудудий ва хорижий кутубхоналарда стажировка ўташ ва илмий–амалий семинарларда, конференцияларда иштирок этиш учун зарур бўлувчи маблағлар назарда тутилади;

кейинги календарь йили учун давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш йўналишлари бўйича ҳудудий кўзи ожизлар кутубхоналарининг талаб ва эхтиёжларини ўрганади, шакллантиради ва тасдиқлайди;

ҳудудий ва хорижий (кўзи ожизлар) кутубхоналарида мутахассисларининг стажировка шаклида тажриба орттиришларини ташкил этади;

РМКОК негизида замонавий кутубхоначилик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида стажировка ўташнинг дастурларини ишлаб чиқади такомиллаштиради;

стажировка якунида мутахассисларга стажировка муддати кўрсатилган ҳолда уларнинг стажировкадан ўтганлиги тўғрисида РМКОК раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган маълумотнома берилади.

9. Ҳудудий махсус кўзи ожизлар кутубхоналари (кейинги ўринларда ҳудудий кутубхона):

мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг истиқболли (беш йил муддат билан) ва йиллик режаларини (барча мутахассислар персоналини қамраган холда) ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

малака ошириш даврийлигига амал қилган ҳолда ходимнинг эгаллаб турган лавозимига қараб кейинги календарь йили учун малака оширувчилар рўйхатини РМКОК тақдим этади;

ҳудудий кутубхона мутахассисларининг ўз вақтида малака оширишга оид тадбирларда иштирок этишларини таъминлашга ҳудудий кутубхона директорлари маъсул хисобланади.

 

5-боб. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш самарадорлигини бахолаш

10. Мутахассисларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш давомида эгаллаган билим ва тажрибаларнинг даражасини аниқлаш мақсадида ўрганиш самарадорлигини бахолаш ўтказилади.

11. Мутахассисларнинг ўзлаштирган билим ва тажрибаларининг самардорлигини бахолаш:

ходимларни режа асосида аттестациядан ўтказиш вақтида;

иш вақтида (ходим ўзлаштирган билим ва тажрибаларнинг амалиётдаги самарадорлиги);

ходимлар ўртасида савол-жаволар анкетасини уюштириш.

 

6-боб.Якуний қоидалар

12. Малака ошириш ва қайта тайёрлашга юборилган ходимларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.

13. Мазкур Низом Ўбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғи билан амалга жорий этилади ва ўз кучини йўқотади.

14. Мазкур Низом давр талабига мувофиқ холда Ўбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишган холда РМКОК рахбарияти томонидан қайта кўриб чиқилиши, ўзгартирилиш ва тўлдириб борилиши мукин.

Умумий таклифлар

178