ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2860 Хокимият Ромитанского района 18/03/2019 04/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида
ID-2860

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги
ПҚ-4227-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:

туманда 2108 та фуқаролар учун иш ўринларини ташкил этишни назарда тутувчи 2019 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2019 йилда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари ҳамда йирик лойиҳалар ҳисобига яратиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2 ва 2.1-иловаларга мувофиқ;

2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринларининг прогноз параметрлари 4-иловага мувофиқ;

2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан кредит бериш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари ва лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 7 ва 7.1-иловаларга мувофиқ;

фуқаролар учун жами 41549.8 минг сўмга тенг субсидия ва грантлар ажратишни назарда тутувчи 2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратишнинг мақсадли параметрлари 11-иловага мувофиқ;

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини бажариш бўйича “йўл харитаси” 14-иловага мувофиқ мувофиқ тасдиқланганлиги;

давлат буюртмасининг манзилли дастурларига киритилган ва амалга оширилмаётган лойиҳаларни янги лойиҳаларга алмаштиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда, яратиладиган иш ўринлари ушбу манзилли дастурларга киритилган лойиҳаларнинг тегишли кўрсаткичларидан кам бўлмаган тақдирда йўл қўйилиши инобатга олинсин.

3. Ромитан туманида 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари 1-иловага;

Ромитан туманида 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг йўналишлар, туманлар ва шаҳарлар ҳамда секторлар кесимида ойма-ой тақсимоти 1а-, 1б-иловаларга;

Ромитан туманида 2019 йилда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага;

Ромитан туманида 2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 3-иловага;

Давлат ва хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган мактабгача таълим йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 4-иловага;

2019 йилда Ёшлар келажагимиз давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 5-иловага;

2019 йилда мавсумий ва вақтинчалик ишларда аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадли параметрлари 6-иловага;

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси доирасида бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришнинг прогноз параметрлари 7-иловага;

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларининг мақсадли параметрлари 8-иловага;

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратишнинг мақсадли параметрлари 9-иловага;

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туманлар ва шаҳарларда янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредит ажратишнинг мақсадли параметрлари 10-иловага;

2019 йилда Ромитан тунанида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини бажариш бўйича “йўл харитаси” 11-иловага мувофиқ мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман ҳокими ўринбосари Ф.Жўраев, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Д.Рўзиев), иқтисодиёт ва саноат бўлими (Т.Султонов) тадбиркорларга кўмаклашиш маркази (С.Туйғунов)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган 2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринларининг прогноз параметрлари асосида бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган лойиҳаларнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлашга киритсин.

5. 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан қуйидагиларга:

туман ҳокими ўринбосари Ф.Жўраев, иқтисодиёт ва саноат бўлими (Т.Султонов), туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Д.Рўзиев) туман ҳокимлигига–саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги йирик лойиҳалар (хўжалик бошқарув органлари) ва кичик лойиҳалар (маҳаллий лойиҳалар, ўз маблағи ҳисобига кредит олмасдан)ни амалга ошириш ҳисобига жами 159 та;

туман ҳокими ўринбосари Ф.Жўраев, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (Д.Рўзиевв), тадбиркорларга кўмаклашиш маркази (С.Туйғунов)га–фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган иш ўринларини яратиш ҳисобига жами 124 та;

туман ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи (Ж.Саидов), туман мактабгача таълим бўлими (Р.Сафарова), туман халқ таълими (Ш.Қудратов), туман соғлиқни сақлаш (Ж.Тохиров), туман ҳокимлиги маданият (Ҳ.Кароматов) туман ҳокимлигига–бюджет маблағларидан ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тегишлилиги бўйича ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш ҳисобига жами 54 та;

тадбиркорларга кўмаклашиш маркази (С.Туйғунов) ва ҳунарманд уюшмаси туман бўлими  (Ф.Худойбердиева)га ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига жами 136 та;

туман тижорат банклари (Б.Ачилов, М.Кибриёев, Ж.Жумаев, А.Бабаев)га кредит бериш орқали янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига жами 1462 та;

туман ҳокими ўринбосари А.Шодиев, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ў.Исломов), туман ҳокимлигига – уй-жой қурилиши, ободонлаштириш ва инфратузилма объектларини қуриш, мавсумий ва вақтинчалик ишларни амалга ошириш дастурлари ижросини таъминлаш;

туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ў.Исломов) зиммасига –2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг ўз вақтида ва самарали бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

6. 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этишга доир давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари юзасидан йўналишлар бўйича масъул ташкилот ва корхоналар ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг 3-санасига қадар тегишли маълумотларни туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ў.Исломов)га умумлаштириш ҳамда натижаси ҳақида ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг 5- санасига қадар вилоят ҳокимлиги ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тақдим этиб борилишини таъминласин.

7. Туман давлат солиқ инспекцияси (Ж.Фозилов)га якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалиги ва янгидан ташкил этилган юридик шахслар фаолиятини ривожлантириш ҳисобига яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни бўйича бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармасига тақдим этиб бориш топширилсин.

8. Туман статистика бўлими (Б.Наврўзов) зиммасига янги ташкил этилган ва қисқартирилган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни йиллик, чораклик (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари) даврийликда вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамда вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармасига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

9. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ў.Исломов)га туман давлат солиқ инспекцияси (Ж.Фозилов), туман статистика (Б.Наврўзов) бўлимлари билан биргаликда яратилган иш ўринлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва мувофиқлаштириш ҳамда ташкил этилган иш ўринларини ҳамкорликда мониторингини юритиш топширилсин.

10. Туман ҳокими ўринбосарларига:

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурини ишлаб чиқиб, тегишли қарор билан тасдиқлаш;

ҳар бир сектор кесимида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини танқидий равишда муҳокама қилиб бориш;

мазкур қарорнинг ижросининг бориши ҳақида соҳалар ҳамда секторлар кесимида умумлаштирилган маълумотларни ҳар ойнинг 3-санасига қадар туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ў.Исломов)га тақдим этиб бориш топширилсин.

11. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Тохиров зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                             Б.Ҳалимов

 

Умумий таклифлар

916