ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2851 Хокимият Галляаральского района 18/03/2019 03/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Аҳолни иш билан таъминлаш тўғрисида
ID-2851

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI JIZZAX VILOYАTI

G’ALLAOROL TUMAN HOKIMI QARORI

___”________2019 йил                        №______-сон                                  Ғаллаорол шаҳри

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А МА Н

 

         1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижро учун қабул қилинсин.

         2. Мазкур қарорнинг 2-боб ( иш ўринларини белгилаш ва захирага қўйиш шартлари ва тартиби) 5-бўлимига асосан “Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш мақсадида туман ҳоқимининг иқтисод бўйича биринчи ўринбосари бошчилигида 5-кишидан иборат махсус комиссия 1-илова асосида ташкил этилсин.

         3. Махсус комиссияга туман ҳудудида жойлашган умумий ишловчилар сони 20 нафардан зиёд бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати шакллантирилиб, мазкур корхоналарга муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш  вазифаси юклатилсин.

         4. Белгилаб кўйилсинки мазкур қарорнинг 3-банди корхона,ташкилот ва муассасаларнинг тақдим этган таклиф ва мулохазаларни ҳисобга олган ҳолда бажарилади.

           5.Туман ҳокимининг 2018 йил 8 сентябрда қабул қилинган № 3055-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         6.Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Исломов зиммасига юклайман.

 

        

Туман ҳокими                                                   Ж. Оқбоев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                           Туман ҳокимининг

                                                                              _____    _________даги

                                                                                         _____    сонли қарорига

                                                                               1-илова    

 

 

         Туман ҳудудида жойлашган корхона ташкилот ва муассасаларда 2019 йил учун квота иш ўринларини белгиланиши керак бўлган энг кам сонини ва уларга кўйиладиган талабларни ўрганиш махсус комиссияси

 

 Та р к и б и :

         1. А.Исломов                          туман ҳокимининг биринчи ўринбосари комиссия раиси

         2.Ш.Қодиров                         туман БКМ директори, комиссия раиси ўринбосари

         3.Т.Қучқоров                         туман иктисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш булими бошлиги комплекс раҳбари ,                                                                     комиссия аъзоси

         4. Ф.Исоқов                           Туман статистика бўлими бошлиғи комиссия   аъзоси

         5. С.Рахманова                       туман БКМ банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш ва ишга жойлаштириш шўбаси мутахассиси,                                                                    комиссия котиби

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

411