ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2850 Хокимият Вабкентского района 18/03/2019 02/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “2019 йил Вобкент туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида
ID-2850

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорларираҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

туманда 927 та фуқаролар учун иш ўринларини ташкил этишни назарда тутувчи 2019 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли прогноз параметрлари1-иловага мувофиқ;

2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринларининг прогноз параметрлари 4-иловага мувофиқ;

фуқаролар учун жами 38 579 минг сўмга тенг субсидия ва грантлар ажратишни назарда тутувчи 2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратишнинг мақсадли параметрлари 9-иловага мувофиқ;

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини бажариш бўйича “йўл харитаси” 14-иловага мувофиқ мувофиқ тасдиқланганлиги;

давлат буюртмасининг манзилли дастурларига киритилган ва амалга оширилмаётган лойиҳаларни янги лойиҳаларга алмаштиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда, яратиладиган иш ўринлари ушбу манзилли дастурларга киритилган лойиҳаларнинг тегишли кўрсаткичларидан кам бўлмаган тақдирда йўл қўйилиши инобатга олинсин.

3. Туманда 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари 1-иловага;

Туманда 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг йўналишлар ҳамда секторлар кесимида ойма-ой тақсимоти 1а-иловаларга;

Туманда 2019 йилда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага;

Туманда 2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати3-иловага;

Давлат ва хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган мактабгача таълим йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 4-иловага;

2019 йилда Ёшлар келажагимиз давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 5-иловага;

2019 йилда мавсумий ва вақтинчалик ишларда аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадли параметрлари6-иловага;

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси доирасида бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришнинг прогноз параметрлари 7-иловага;

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларининг мақсадли параметрлари 8-иловага;

2019 йилдаБандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратишнинг мақсадли параметрлари 9-иловага;

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туманда янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредит ажратишнинг мақсадли параметрлари 10-иловага;

2019 йилда банд аҳоли сони ўсишининг мақсадли параметрлари 11-иловага мувофиқ мувофиқ тасдиқлансин.

2019 йилда туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини бажариш бўйича “йўл харитаси” 12-иловага мувофиқ мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман ҳокими ўринбосари О.Муқумов, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими(Ф.Давронов), туман тадбиркорларга кўмаклашиш маркази бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган 2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринларининг прогноз параметрлари асосида бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган лойиҳаларнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлашга киритсин.

5. 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан қуйидагиларга:

туман ҳокими ўринбосари О.Муқумов, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими (Ф.Давронов) туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги йирик лойиҳалар (хўжалик бошқарув органлари) ва кичик лойиҳалар (маҳаллий лойиҳалар, ўз маблағи ҳисобига кредит олмасдан)ни амалга ошириш ҳисобига жами 228 та;

туман ҳокими ўринбосари О.Муқумов, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими (Ф.Давронов), туман тадбиркорларга кўмаклашиш маркази фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган иш ўринларини яратиш ҳисобига жами 115 та;

туман ҳокимлиги Молия бўлими (Ш.Бахронов), туман мактабгача таълим бўлими (Ш.Халимова), туман халқ таълими бўлими (Ғ.Амонов), туман тиббиёт бирлашмаси (А.Бахронов), туман маданият бўлими (И.Бахронов)лар туманда бюджет маблағларидан ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тегишлилиги бўйича ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш ҳисобига жами 28 та;

туман тадбиркорларга кўмаклашиш маркази ва Ҳунарманд уюшмаси туман бўлими ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига жами 118 та;

Туман тижорат банклари (Б.Муқимов,А.Тўраев,М.Каримов)га кредит бериш орқали янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига жами 438 та;

туман ҳокими ўринбосари С.Тешаев, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими(Ж.Шаропов), туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Хасанов), туманда уй-жой қурилиши бўлими (Р.Азаматов), ободонлаштириш ва инфратузилма объектларини қуриш, мавсумий ва вақтинчалик ишларни амалга ошириш дастурлари ижросини таъминлаш;

туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Хасанов) зиммасига 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг ўз вақтида ва самарали бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

6. 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этишга доир давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари юзасидан йўналишлар бўйича масъул корхона ва ташкилотлар ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг 3-санасига қадар тегишли маълумотларни туман ҳокимлиги аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Хасанов)га умумлаштириш ҳамда натижаси ҳақида ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг 5-санасига қадар туман ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлигига киритиш учун тақдим этиб борилишини таъминласин.

7. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Р.Давронов)га якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалиги ва янгидан ташкил этилган юридик шахслар фаолиятини ривожлантириш ҳисобига яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни бўйича туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиб бориш топширилсин.

8. Туман статистика бўлими (Ҳ.Садуллаев) зиммасига янги ташкил этилган ва қисқартирилган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни йиллик, чораклик (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари) даврийликда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туман Иқтисодиёт ва саноат бўлимига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

9. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Хасанов)га туман Давлат солиқ инспекцияси (Р.Давронов), туман Статистика бўлими (Х.Садуллаев)лар билан биргаликда яратилган иш ўринлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва мувофиқлаштириш ҳамда ташкил этилган иш ўринларини ҳамкорликда мониторингини юритиш топширилсин.

10. Туман ҳокими ўринбосарларига:

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурини ишлаб чиқиб, тегишли қарор билан тасдиқлаш;

ҳар бир сектор кесимида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини танқидий равишда муҳокама қилиб бориш;

мазкур қарорнинг ижросининг бориши ҳақида соҳалар ҳамда секторлар кесимида умумлаштирилган маълумотларни ҳар ойнинг 3-санасига қадар туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Хасанов)га тақдим этиб бориш топширилсин.

11. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Маликов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Жаводов

Умумий таклифлар

1070